19
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИНИ
ТАЪМИНЛАШДАГИ ҲУҚУҚИЙ КАФОЛАТЛАР
Раджапова Лола Нуриддиновна
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси мустақил изланувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.13467992
Аннотация.
Мазкур мақолада ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий
ҳимоясини таъминлашнинг кафолатлари, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини
таъминлаш борасида қабул қилинган қарор, фармонларнинг таҳлили, шунингдек, ички
ишлар органлари ходимларининг ижтимоий ҳимоясини ривожлантириш юзасидан
таклифлар баён этилган.
Калит сўзлар:
ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий ҳимояси, ички
тўсиқлар, ислоҳотлар.
Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси [1] доирасида қонун устуворлигини
таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила
аъзоларининг ижтимоий ҳимояси адолатлилик билан кўрсатилишини, электрон навбат
ошкора юритилишини таъминлаш вазифалари қўйилди. Тизимда амалга оширилган
ислоҳотлар натижасида ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила
аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларида янги имкониятлар яратилди.
Бугунги кунда ички ишлар органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш, хусусан
кадрлар билан ишлаш фаолиятини бошқаришнинг янги механизмлари ва амалиётини
кенг жорий этиш мақсадида 4 та қонун, 30 дан ортиқ Президент қарор-фармонлари
ҳамда 150 дан ортиқ бошқа қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Мазкур ҳуқуқий асосларга таяниб, кейинги йилларда ички ишлар органлари
фаолиятида тўпланиб қолган ва улар зиммасига юклатилган вазифаларни самарали
бажаришга тўсиқ бўлаётган жиддий камчилик ва муаммолар чуқур танкидий таҳлил
қилиниб, уларни бартараф этиш мақсадида тизимнинг барча фаолият йўналишларида
туб ислоҳотлар амалга оширила бошланди.
Бундан асосий кўзланган мақсад эса, Президентимиз таъкидлаганидек,
“авваламбор, ташаббускор ислоҳотчи бўлиб майдонга чиқадиган, стратегик фикр
юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларини тарбиялашимиз зарур”[2]
Ўтган давр мобайнида ички ишлар органлари тизимини такомиллаштириш
борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Айниқса, ички ишлар
органларининг маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини
таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш
учун ташкил этилган қуйи бўғинини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича
салмоқли ишлар қилинди. Жумладан, ички ишлар органлари самарали фаолият олиб
бориши учун бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар имзолади. Бунинг яққол мисоли
сифатида 2016 йил 16 сентябрда Ўзбекистон Республикаси “Ички ишлар органлари
тўғрисида”ги Қонуни [3] қабул қилинди.
Ички
ишлар
органлари
тизимидаги
амалга
оширилаётган
ҳуқуқий
ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида 2017 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар
органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини,
фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя
20
қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-5005-сон Фармони[4], 2017 йил 29 ноябрдаги “Ички ишлар органлари
кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3413-сон Қарорлари[5] асосида
ички ишлар органлари фаолиятида муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартда
“Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички
ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6196-сон Фармони[6] ва мазкур Фармонга мувофиқ, 2021
йил 2 апрелда “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва
жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш
бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5050-сон Қарори[7], 2021
йил
15 апрелда “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат
жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5076-
сон Қарори[8]лари қабул қилинди.
Ўтган давр мобайнида ички ишлар органлари тизимини такомиллаштириш
борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Айниқса, ички ишлар органларининг
маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш,
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш учун ташкил
этилган қуйи бўғинини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича салмоқли ишлар
қилинди.
Ички ишлар вазирининг “Ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила
аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида” ги буйруғи
имзоланди.
Унга кўра, ходимларни ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш
фаолиятида бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш мақсадида қуйидаги амалиёт
жорий этилади:
– ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги
хизматлар “E-ijtimoiy-himoya.iiv.uz” ягона интерактив хизматлар портали асосида очиқ
ва ошкора навбат юритилиб, ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича марказий
ҳамда ҳудудий комиссиялар томонидан кўрсатилади;
– Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти ҳамда
унинг ҳудудий бўлинмалари ижтимоий ҳимоя қилиш фаолиятига умумий раҳбарликни
амалга оширади ва унинг ягона тизим асосида мувофиқлаштирилишини таъминлайди;
– ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги мурожаатлар анъанавий тарзда ҳамда
Вазирликнинг “E-ijtimoiy-himoya.iiv.uz” ягона интерактив хизматлар портали орқали
электрон тарзда қабул қилинади ва ошкора электрон навбат юритилади;
– ижтимоий ҳимоя қилиш фаолиятини бошқача тарзда амалга оширишга, шу
жумладан бу борадаги мурожаатларни кўриб чиқишда сансалорлик ва бюрократик
тўсиқларга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон
Фармонига асосан, Ички ишлар органлари ходимлари ва оила аъзоларининг ижтимоий-
ҳуқуқий ҳимоясини ҳамда уй-жой ва маиший шароитларини янада яхшилаш чоралари
21
кўрилади
Қуйидаги йўналишлар бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг ҳуқуқий
ҳимоясини кучайтиришга доир таклифлар киритилади:
– хизмат вазифасини бажараётган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг
шаъни ва қадр-қимматини камситиш, соғлиғига шикаст етказиш, шунингдек, қонуний
талабларига бўйсунмаслик ва фаол қаршилик кўрсатганлик учун маъмурий ва жиноий
жавобгарлик чораларини кучайтириш;
– ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва оила аъзоларининг шахсий ҳаёти
тўғрисидаги маълумотларни тарқатганлик учун жавобгарлик белгилаш;
– ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини давлат
томонидан ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг ягона ҳуқуқий асосини, ушбу
йўналишдаги кафолатлар ва аниқ механизмларни назарда тутган ҳолда яратиш.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ички ишлар органлари фаолиятини
такомиллаштиришга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилди ва комплекс
чора-тадбирлар амалга оширилди. Ҳар бир ходимнинг «Халқ манфаатларига хизмат
қилиш»дан иборат ўз хизмат бурчини сўзсиз адо этиши ушбу фаолиятнинг асосига
айланди.
Юртимизда тинчлик ва осойишталикни самарали таъминлаш соҳасида юқори
натижага эришиш кўп жиҳатдан ички ишлар органлари ходимларининг доимий
шайлиги ва касбий тайёргарлик даражасига, уларнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликлари,
давлат ва жамият манфаатлари ҳимояси йўлидаги фидойилиги ва жасоратига боғлиқ.
Ички ишлар органларида хизмат ўташ амалиётини ўрганиш натижалари
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги
бугунги кун талаблари шароитида ўз ҳаёти ва соғлиғини аямай терроризм ва
жиноятчиликка муносиб қаршилик кўрсатган, хизмат вазифаларини бажариш чоғида
қаҳрамонлик ҳамда жасорат намоён этган ходимларни ва уларнинг оила аъзоларини
давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тизимини йўлга
қўйишнинг долзарблиги ортаётганлигидан далолат бермоқда.
References:
1.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2022
йил
28
январдаги
“2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси
тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони // Электрон манба: https://lex.uz/docs/-5841063
(мурожаат вақти: 15.05.2024).
2.
2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг Конституция қабул қилинганининг
25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси // Халқ сўзи, 2017 йил 7
декабрь.
3.
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрь “Ички ишлар органлари
тўғрисида”ги ЎРҚ-407-сон Қонуни // Электрон манба: https://lex.uz/uz/docs/-3027843
(мурожаат вақти: 15.05.2024).
4.
Ўзбекистон Республикаси 2017 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органларининг
фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда
22
уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5005-сон
Фармони // Электрон манба: https://lex.uz/docs/3159827 (мурожаат вақти: 15.05.2024).
5.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Ички ишлар
органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини
тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 3413-сонли Қарори //
Электрон манба: https://lex.uz/docs/3430641 мурожаат қилинган вақт: 29.05.2024 й)
6.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Жамоат
хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар
органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-6196-сон Фармони // Электрон манба: https://lex.uz/docs/5344118
(мурожаат қилинган вақт: 29.05.2024 й)
7.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Ички ишлар
органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш
соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-
тадбирлар
тўғрисида”ги
ПҚ-5050-сон
Қарори
//
Электрон
манба:
https://lex.uz/docs/5353841 (мурожаат қилинган вақт: 29.05.2024 й)
8.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги Ички ишлар
органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги
тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5076-сон Қарори //
Электрон манба: https://lex.uz/docs/5377619 (мурожаат қилинган вақт: 29.05.2024 й)
