ТАРИХИЙ ОБИДАЛАРНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ

Abstract

Мақолада Хива шаҳридаги  меъморий ёдгорликлар, ўзбек миллий менталитетига хос энг муҳим жиҳатлар яъни халқимизнинг маънавиятга бўлган туғма чанқоқлиги, аждодларимиз тарихи, улар томонидан яратилган маънавий, маданий ёдгорликларни қадрлаш, мамлакатимиз ҳудудида кўп минг йиллик тарих давомида инсоният томонидан турли йўллар билан яратилганлиги, тарихий обидаларни, маданий моддий бойликларни бугунги кундаги ҳолатини ўрганиш каби жиҳатлар олиб борилган.

Source type: Conferences
Years of coverage from 2022
inLibrary
Google Scholar
  • (УрДУ “Архитектура” кафедраси доценти)
26-30
16

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Санжар. (2025). ТАРИХИЙ ОБИДАЛАРНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ. Social Sciences in the Modern World: Theoretical and Practical Research, 4(2), 26–30. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/zdif/article/view/66216
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Мақолада Хива шаҳридаги  меъморий ёдгорликлар, ўзбек миллий менталитетига хос энг муҳим жиҳатлар яъни халқимизнинг маънавиятга бўлган туғма чанқоқлиги, аждодларимиз тарихи, улар томонидан яратилган маънавий, маданий ёдгорликларни қадрлаш, мамлакатимиз ҳудудида кўп минг йиллик тарих давомида инсоният томонидан турли йўллар билан яратилганлиги, тарихий обидаларни, маданий моддий бойликларни бугунги кундаги ҳолатини ўрганиш каби жиҳатлар олиб борилган.


background image

26

ТАРИХИЙ ОБИДАЛАРНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ

Атошов Санжар Баҳодирович

(УрДУ “Архитектура” кафедраси доценти)

https://doi.org/10.5281/zenodo.14842348

Аннотатция:

Мақолада Хива шаҳридаги меъморий ёдгорликлар, ўзбек миллий

менталитетига хос энг муҳим жиҳатлар яъни халқимизнинг маънавиятга бўлган туғма
чанқоқлиги, аждодларимиз тарихи, улар томонидан яратилган маънавий, маданий
ёдгорликларни қадрлаш, мамлакатимиз ҳудудида кўп минг йиллик тарих давомида
инсоният томонидан турли йўллар билан яратилганлиги, тарихий обидаларни,
маданий моддий бойликларни бугунги кундаги ҳолатини ўрганиш каби жиҳатлар олиб
борилган.

Калит сўзлар:

Ичан қалъа, масжидлар, мақбаралар, миноралар, туризм,

маънавият, маданий қадриятлар, юксак аҳлоқ, маданий меърос.


Дунёда тарихий меъморий ёдгорликларни сақлаш ва улардан фойдаланишга оид

самарадор йўналиш бўйича ЮНЕСКО ташаббуси билан 413 та қадимий шаҳарлар
ҳудудидаги Бутунжаҳон моддий маданий мерос ёдгорликлари рўйхатига киритилган
1007 та объектлардан 779 таси меъморий ёдгорликлар эканлиги диққатга
сазоводир[1]. БМТ, ЮНЕСКО, ICOMOS каби нуфузли ташкилотлар томонидан маданий
меросни сақлаш ва уларни келгуси авлодга етказишга доир - Бутун жаҳон маданий ва
табиий меросини ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенция (1972); Тарихий шаҳарларни
ҳимоя қилиш ҳақидаги халқаро хартия (Вашингтон хартияси, 1987); Обидаларни,
иншоотлар гуруҳини ва диққатга сазовор жойларни рўйхатга олишнинг асосий қонун-
қоидалари (1996); Таҳлил қилиш, консервация ва меъморий меросларнинг
тузилишини қайта тиклашнинг асосий қонун-қоидалари (2003); Маданий мерос
ҳисобланган - тузилма, объект вайроналарининг атрофини сақлаб қолиш тўғрисидаги
Сиан декларацияси (2005) каби халқаро ҳужжатлар қабул қилинган[2].

Мустақилликнинг сўнги йилларида маданий мерос объектларини муҳофаза

қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ҳозирги кунда республикамизда
8208 дан зиёд меъморий, археологик ва монументал ёдгорликлар мавжуд бўлиб,
уларнинг барчаси давлат муҳофазасига олинган.

Истиқлол йилларида Самарқанд, Бухоро, Хива, Қарши, Шаҳрисабз, Термиз,

Марғилон ва Тошкент каби қадимий шаҳарларнинг (2000-2750 йиллик)юбилейлари
муносабати билан кўпчилик меъморий ёдгорликлар таъмирланди, музей ва
қўриқхоналар

атрофлари

ободонлаштирилди.

Мамлакатимизни

жадал

ривожлантиришга қаратилган қонун ва қарорларда шаҳарсозлик ва меъморчиликни
янада такомиллаштириш, меъморий ёдгорликларни сақлаш ва улардан оқилона
фойдаланиш борасидаги муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирлари белгиланган[3].

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 21 июлдаги 200-

сонли қарори билан “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан
фойдаланиш соҳасини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар”
дастури, 2017 йил 1 майдаги ПФ-5030-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат
архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора
тадбирлари тўғрисида” , 2019-йил 18-октябрдаги 881-сон “Ўзбекистон Республикаси


background image

27

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармон ва қарорлар чиқарилди.

“Маданий мерос бу – ўтмишдан қолган қадриятлар, ғоялар, тажриба, билимлар,

уларни ўзлаштириш йўллари, яъни кишиларнинг ижодий фаолият усуллари ва уни
ташкил қилиш ҳамда унинг натижаларидир. Ўзлаштириш ёки аниқроғи, маданий
мерос жараёни ўта муҳим бўлиб, маданиятнинг ҳаракатдаги асосий қонунларидан
бири ҳисобланади. Бу жараён инсониятнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини бир бутун
ҳолда бирлаштириб, одатий тарзда тайёр ютуқларга айланади. Бор нарсани излаш,
маълум нарсани очиш, қилинган кашфиётни кашф этиш керак бўлмаганидек, ўтмиш
аждодлар қилган ишни такрорлаш шарт эмас. Эришилган ютуқлардан келиб чиқиб,
жамият ўз мақсадларини амалга оширишнинг қисқа йўлларини танлайди. Бундан
ташқари, маънавий мерос кишиларнинг савиясини оширади, улар ҳаётини ақлий ва
ҳиссий жиҳатдан бойитади, билимнинг туганмас манбаи бўлиб хизмат қилади” [4].

1-расм. Қутлуғ Мурод иноқ мадрасасининг авария ҳолатидаги гулдаста

минораси ва пойдевор чўкишидан деворда пайдо бўлган ёриқлар(Дурдиева бўйича)

Меъморий обидаларнинг вақт ва турли таъсирлар натижасида эскиришида

ёдгорлик-муҳит тартибидан келиб чиққан ҳолда бадиий безакларнинг тушиб кетиши,
кошинларнинг емирилиши, ёриқларнинг очилиши, ер ости сувларининг таъсир
даражалари ўзгариши мумкин. Шу каби сабабларни инобатга олган ҳолда бу
камчиликларни ўрганган ҳолда маданий меърос объектларига табиий зарар етишини
олдини олиш чораларини кўриш долзарб муаммолардан ҳисобланади[4].

Хива Ичан Қалъа энг қадимий ва маданий мерос объектларига бой шахар

ҳисобланади. Ичан қалъада масжидлар, мадрасалар, мақбаралар, турар жойлар ва
миноралар маданий меърос объектлари ҳисобланади.

Шу маданий мэърос объектларидан бир қаторларини санаб ўтадиган бўлсак:

Қутлуғ Мурод иноқ мадрасасининг юк кўтарувчи қисмларида жиддий -50 мм гача
ёриқлар пайдо бўлганлиги 1969 йилдаёқ қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси
Маданият вазирлигига қарашли бўлган «ЎзНИИПИ реставрация» томонидан 1972, 1985


background image

28

йилларда ўтказилган ва Хоразм Маъмун академияси, СамДАҚИ ҳодимлари томонидан
2005-2007 йилда ўтказган муҳандислик геологик қидирув ишлари натижалари
кўрсатиши бўйича Қутлуғ Мурод иноқ мадрасаси 4,5 5,0 м қалинликдаги қумоқ
аралаш қумлоқ грунт қатламида барпо қилинган. Кейинги тўшама қатлам ўртача
зичликдаги майда қумдир. Мадрасанинг жанубий-шарқий гулдаста-минорасининг(1-
расм) асос грунти I тоифадаги ўта чўкувчанликга эга. 1969 йилдаги қаттиқ совуқ
натижасида мадраса жойлашган ҳудуднинг ер юзасидан 1 м гача чуқурликдаги замин
грунти музлаган ва кўпчиб қолган. Баҳорга келиб эса замин ва пойдеворнинг таркиби
эриганлиги оқибатида, мадраса заминининг грунти оқувчан ҳолатга келган. Бунинг
натижасида мадрасанинг асос грунтлари қўшимча чўкканлигидан жанубий-шарқий
томондаги гулдаста- миноранинг пойдевори ҳам чўккан[5].

Гулдаста-минора ва унга туташ деворлар асослари грунтларига узатилаётган

босимлар интенсивлиги бир хил бўлмаганлиги сабабли, гулдаста-минора ва девор
туташ жойларида тик ёриқлар юзага келган ҳамда миноранинг қисман оғиши
кузатилади (1-расм).

Яна шуни таъкидлаш лозимки, жанубий девор орқа қисмидан бир неча йил аввал

грунт юза қисми кесиб олинган экан, натижада пойдевор асоси қарийб ер юзаси
сатҳида бўлиб қолган. Бу ҳолат ҳам жанубий-шарқий бурчакдаги деформациянинг
ортишига сабаб бўлган[5].

2-расм. АКТ графикасида Ислом Хўжа минорасининг ва пойдеворининг

қирқимда кўриниши. (Дурдиева Г бўйича)


background image

29

Исломхўжа минораси: минора пойдевори қандай ишлангани тўғрисида турли хил

гипотезалар, аниқроғи ушбу баланд миноранинг пойдевори ерга конуссимон шаклда
киритиб ишланган бўлиши мумкин, ёки минора пойдеворига қумда ўсадиган созоқ,
яъни ёнтоқ ўсимлигидан тикка свай қозиқлар қоқиб, унинг устига пойдевор
ўрнатилган, каби ноаниқ фикрлар бор эди. “Ушбу фикрларнинг халқ орасида айтилиши
ўз навбатида биз илмий ходимларни минора пойдеворини ўрганишга
қизиқишимизни янада орттирди. Шу боис, Марказий Осиёда энг баланд минора
ҳисобланган Ислом Хўжа минорасинининг пойдеворини ва унинг техник ҳолатини
ўрганиш ишлари кечиктириб бўлмас вазифалардан биттаси эканлигини ҳис қилган
ҳолда 2017 йил 10 апрель куни миноранинг ғарбий қисмида шурф қазиб, бир қатор
янги маълумотлар олинди”[5].

Шу пайтгача очиб ўрганилмаган минора пойдеворини техник ҳолатини ўрганар

эканмиз, биз илмий ходимлар ушбу жозибадор ва пурвиқор минорани қурилиш
услубларини яна бир бора кашф қилгандек бўлдик. Минора танаси юқорига томон
кескин нозиклашиб кетганидан у янада баландроқ кўринади. Моҳир усталар
миноранинг диаметрини баландлик ортгани сайин камайтириб борганлар. Минорага
баландлиги 38-42 см бўлган 120 та айланма зинапоя орқали кўтарилади. Ичкарига
ёруғлик тушиб туриши учун айлана бўйлаб 10 та туйнук ишланган. Миноранинг энг
тепасига баландлиги икки ярим метрлик мисдан ишланган қубба қўйиб, устига шамол
ҳаракатига қараб айланиб турадиган ҳилол ўрнатилган. 1997 йилда бу ўнта бўлакдан
иборат бўлган қубба ерга туширилиб, тилла суви билан қопланди ва ўқ тешиб ўтган
жойлари таъмирланган[5].

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, маданий меърос объектларини сақлаш ва

келаси авлодга беталофат етказиб бериш учун, биринчидан ер ости сувларини бир
маромда ушлаб туриш, бунинг учун ер ости сувлари яқин жойларда дренажлар қазиш,
иккинчидан маданий меърос биноларининг пойдеворлари ва нураган жойларини
вақтида таъмирлаш, учинчидан маданий меърос объектлари худудига транспорт
ҳаракатларини иложи борича яқинлаштирмаслик ва энг асосий таклиф маданий
меърос объектларидан тўғри фойдаланиш, яъни масжид ва мақбараларни туристик
имкониятларини янада ошириш, турар уйлардан мақсадли фойдаланиш. Масалан
туристлар учун меҳмонхоналар ва овқатланиш хизматларини ташкил қилиш мақсадга
мувофиқ бўлади.

References:

1.

Мирзиёев Ш. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги

босқичга кўтарамиз. 1-жилд.-Т.: “Ўзбекистон”. 2017.592 б.
2.

Маматмусаев Тоҳир Шайдулович. “Ўзбекистон тарихий шахарларининг

шаклланиши ва ривожланиши (DSc) Тошкент-2019
3.

Список всемирного наследие ЮНЕСКО:

:http://whc.unesco.org/en.list.

4.

Бирлашган бошкарув режаси 2017-2022 Ичан қалъа, умумжаҳон маданий мероси

5.

Дурдиева Г.С “Маъруза шаклидаги архитектура бўйича фан доктори

диссертацияси” (DSc) Тошкент 2017 йил
6.

Adilov Z (2021, June). Issues of improving tourist opportunities in Namangan region.


background image

30

in конференции.
7.

Шамсиев З. Гумбазлар хақида. «Ҳаёт ва иқтисод» журнали, 1991 йил, №7

References

Мирзиёев Ш. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 1-жилд.-Т.: “Ўзбекистон”. 2017.592 б.

Маматмусаев Тоҳир Шайдулович. “Ўзбекистон тарихий шахарларининг шаклланиши ва ривожланиши (DSc) Тошкент-2019

Список всемирного наследие ЮНЕСКО::http://whc.unesco.org/en.list.

Бирлашган бошкарув режаси 2017-2022 Ичан қалъа, умумжаҳон маданий мероси

Дурдиева Г.С “Маъруза шаклидаги архитектура бўйича фан доктори диссертацияси” (DSc) Тошкент 2017 йил

Adilov Z (2021, June). Issues of improving tourist opportunities in Namangan region. in конференции.

Шамсиев З. Гумбазлар хақида. «Ҳаёт ва иқтисод» журнали, 1991 йил, №7