ЕР СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИЛМИЙ ҚАРАШЛАР

Аннотация

Ер солиғи бўйича тадқиқотларда унинг назарий, ҳуқуқий ва иқтисодий жиҳатлари чуқур таҳлил қилинган. Ер солиғининг маҳаллий бюджетларни шакллантиришдаги аҳамияти, унинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишга қўшадиган ҳиссаси ва фискал самарадорлиги ёритилган. Тадқиқотда ер солиғининг адолатли ва самарали бошқарувини таъминлаш, унинг маъмуриятчилигини такомиллаштириш ҳамда бюджет даромадларини барқарорлаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. 

Тип источника: Конференции
Годы охвата с 2022
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
45-48
36

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Алияров , О. (2025). ЕР СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИЛМИЙ ҚАРАШЛАР. Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования, 4(1), 45–48. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/zdif/article/view/63556
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ер солиғи бўйича тадқиқотларда унинг назарий, ҳуқуқий ва иқтисодий жиҳатлари чуқур таҳлил қилинган. Ер солиғининг маҳаллий бюджетларни шакллантиришдаги аҳамияти, унинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишга қўшадиган ҳиссаси ва фискал самарадорлиги ёритилган. Тадқиқотда ер солиғининг адолатли ва самарали бошқарувини таъминлаш, унинг маъмуриятчилигини такомиллаштириш ҳамда бюджет даромадларини барқарорлаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. 


background image

45

ЕР СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИЛМИЙ ҚАРАШЛАР

Алияров Олим Абдуғапарович

Термиз давлат университети

Иқтисодиёт кафедраси ўқитувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.14711171

Аннотация:

Ер солиғи бўйича тадқиқотларда унинг назарий, ҳуқуқий ва

иқтисодий жиҳатлари чуқур таҳлил қилинган. Ер солиғининг маҳаллий бюджетларни
шакллантиришдаги аҳамияти, унинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишга қўшадиган
ҳиссаси ва фискал самарадорлиги ёритилган. Тадқиқотда ер солиғининг адолатли ва
самарали бошқарувини таъминлаш, унинг маъмуриятчилигини такомиллаштириш
ҳамда бюджет даромадларини барқарорлаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар
ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

Ер солиғи, кадастр қиймати, маҳаллий бюджет, фискал сиёсат,

солиққа тортиш, иқтисодий ривожланиш, адолат тамойили, солиқ маъмуриятчилиги.


Ер солиғи – ресурс-рента солиқларига тааллуқли бўлиб, уларнинг муаммоси

тарихан табиий рентани (ёки рента даромадини) аниқлаш ва солиққа тортиш билан
боғлиқ. Табиий рентани солиққа тортиш муаммоси турли классик иқтисодий ва солиқ
назарияларида ўз аксини топган, жумладан, А.Смит рентанинг ўзини «инсон меҳнати
натижаси бўлган ҳамма нарса чегириб ташланган ҳолда қоладиган табиатнинг
қандайдир маҳсули» деб қараган. Шу сабабли, ер рентаси ердаги яратилган қийматнинг
ишчилар иш ҳақидан ва фермернинг ўртача фойдасидан ортиқ қисми сифатида
белгиланади. Маълумки, ер участкаларининг сифати бир хил бўлиши мумкин эмас, ер
миқдори эса чексиз эмас. Бу ердан фойдаланганлик учун рента тўлаш зарурлигига асос
бўлади.

XX-аср сиёсий иқтисодиётида ер рентаси ерга монополия позициясидан қараб

чиқилди, бунда иқтисодий субъектнинг ерга эгалик қилиш ва бундан тегишли рента
даромади олишдаги мутлақ ҳуқуқи тушунилган. Марксистик назарияда дифференциал
рентанинг икки тури тавсифланган: дифференциал рента I ва дифференциал рента II.
К.Маркс томонидан ишлаб чиқилган ва назарияни ривожлантириш ва унга танқидий
муносабатга асосланган кўплаб илмий тадқиқотларга асос бўлган абсолют рента
назариясининг аҳамиятини таъкидлаш мумкин. Рента даромадлари солиқ солиш
объекти бўлиб, одатда, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмайдиган ер эгаларига
тегишли бўлади. Мулкдорларнинг саъй-ҳаракатларини талаб қилмайдиган бундай
даромадлар у ёки бу улушда давлат фойдасига олиб қўйилиши мумкин. Мазкур қоида
солиққа тортишнинг адолатлилик тамойилларига жавоб беради.

Солиқ назарияcида ер рентаси ҳам турли томондан кўриб чиқилади:
солиқ солишнинг ягона манбаи сифатида;
чекловлар нуқтаи назаридан (аҳоли доимий равишда кўпайиб, ер миқдори

ўзгармасдан қолади), бунда ер участкалари мулкдорлари унга бўлган талабнинг ортиши
натижасида рента даромадини оширади;

рента даромадининг иқтисодий қарорлар қабул қилишга, хусусан, солиқ юкини

табиий ресурсларга қайта тақсимлаш механизмига таъсири нуқтаи назаридан.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бюджетга рента даромадининг бир қисмини


background image

46

олиб қўйишнинг фискал характери энг муҳим вазифаларни ҳал қилиш мумкин бўлган
фискал воситаларнинг танлови ва зарур комбинациясини белгилаб бериши керак:

ер майдонларидан оқилона фойдаланишга кўмаклашиш;
бюджет тизими бюджетларига барқарор тушумларни таъминлаш;
табиий-ресурс салоҳиятини тиклаш учун маблағларни сафарбар этиш ва

бошқалар.

Қайд этилган вазифаларнинг ечими табиий ўсиш ҳисобига қайта тикланмаслиги

(ёки қисман қайта тикланиши) сабабли ерга (ер участкаларига, ер майдонларига)
тааллуқлидир. Шунинг учун солиқ олиш, бошқа нарсалар қатори, такрор ишлаб
чиқариш учун шароитларни таъминлашга ва (ёки) уларнинг камайишини қоплашга
қаратилиши керак.

Солиқ солишнинг объектив асоси сифатида ер қисман тикланадиган ресурслар

қаторига киради. Шу сабабли, тикланадиган ресурслардан фойдаланганлик учун
олинадиган солиқлар ва йиғимлар маблағларни ушбу ресурсларни қайта тиклаш
имкониятларини таъминлашга йўналтиришни кўзда тутади. Бунга қарама-қарши
ўлароқ, тикланмайдиган ресурсларни қазиб олиш ёки улардан фойдаланишни солиққа
тортиш маблағларни ушбу ресурсларнинг камайишини қоплашга йўналтиришни
назарда тутади.

Ер участкаларини солиққа тортишда вужудга келадиган ижтимоий

муносабатларни

такомиллаштиришнинг

энг

муҳим

комплекс

вазифалари

қуйидагилардан иборат:

ердан оқилона фойдаланишни таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва

унинг ҳолатини яхшилаш;

ер ресурсларининг потенциалини, ернинг унумдорлигини тиклаш учун зарур

бўлган маблағларни тўплаш;

ҳудудларда ижтимоий неъматларни таъминлаш учун маҳаллий бюджетларнинг

барқарор ва бир текис солиқ даромадларини шакллантириш.

Ерга солиқ солишнинг моҳиятини тадқиқ этиш ер рентасининг бир қисмини

давлат бюджетига олиб қўйиш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги қарашларни акс
эттиради. Бундай олиб қўйишнинг фискал воситаларини аниқлаш ерга солиқ
солишнинг моҳияти ва мазмунини, мулк ва ердан фойдаланиш соҳасидаги солиқ
ҳуқуқий муносабатлари муаммоларини, ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини,
иқтисодий шарт-шароитларни, сиёсий қарорларни тушунишга боғлиқ.

Асосий вазифаси фискал (ҳудудларнинг молиявий ресурсларини шакллантириш)

бўлган ер солиғи, дунёнинг кўпгина мамлакатларида бўлгани сингари, бошқарув
даражасига мансублиги жиҳатидан Ўзбекистонда ҳам маҳаллий солиқлардан бири
бўлиб, тўлалигича маҳаллий бюджетларнинг даромадларига ўтказилади. Ер
солиғининг миқдори давлат даромадларида нисбатан кам бўлишига қарамай, маҳаллий
бюджетлар учун маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг бюджет
мажбуриятларини бажаришда бу солиқнинг ҳиссаси салмоқли бўлиб қолмоқда.

Ер солиғини йиғиш ва бюджетга тушган маблағларни сарфлаш орқали ҳудудлар

шу тариқа олинган даромадни қайта тақсимлайди. Улар (ҳудудлар) солиқ имтиёзлари,
солиқ чегирмалари бериш, солиқ ставкаларини табақалаштириш йўли билан ҳудуд
тузилмаси чегараларида ер участкаларига эга бўлган айрим гуруҳ иқтисодий


background image

47

субъектларнинг солиқ юкини кўпайтириш ёки камайтириш имкониятига эга. Ер
солиғининг тартибга солиш функцияси ана шундай амалга оширилади.

Ер солиғининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардир:
1) у солиқлар ва йиғимлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ

белгиланади, амалга киритилади ва амал қилишини тўхтатади;

2) у ер солиғини жорий этган барча ҳудудларда тўланиши шарт;
3) солиқ мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда, ер солиғи тўловчиларига

нисбатан мажбурий ундириш чоралари қўлланилади, бу жараён банк ҳисоб
рақамларидаги маблағлар ҳисобидан, улар йўқ ёки етарли бўлмаганда эса тўловчининг
мол-мулки ҳисобидан амалга оширилади;

4) ер солиғини тўлаш маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг солиқ

тўловчига нисбатан молиявий мажбуриятларини назарда тутмайди. Солиқ
муносабатларида ягона мажбурий тараф ер участкаси эгаси бўлиб, унинг мажбурий
тўлови эквивалентсиз ва қайтарилмасдир;

5) солиқни тўлаш шакли нақд пул шаклида ёки нақд пулсиз бўлиши мумкин;
6) ер солиғи маҳаллий бюджетда тўпланиб, бошқа солиқлар билан бирлашади. Бу

жараёнда тўловнинг мавҳумлиги туфайли, солиқ тўловчининг тоифаси ва фаолият
соҳаси ҳамда ер участкасининг мақсадидан қатъи назар, барча маблағлар
умумлаштирилади. Сўнгра, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари
асосида бу маблағлар қайта тақсимланади ва ҳудуднинг ижтимоий эҳтиёжларини
молиялаштиришга йўналтирилади;

7) тўлов миқдорининг ҳақиқий рента даромадига эмас, балки ердан фойдаланиш

процессида олинган шартли ҳисобланган рента даромадига боғлиқлиги;

8) ер солиғи бизнес барқарор бўлган тақдирда иқтисодий қарорлар қабул қилишга

таъсир қилмайди, ер участкасининг олди-сотдиси тўғрисидаги қарорлар эса одатда
даромад олиш билан боғлиқ бўлади (сотишдан олинган фойдани солиққа тортишнинг
асоси сифатида);

9) ер солиғи тўловларини харажатлар таркибига киритиш имконияти унинг

тўғридан-тўғри солиқ характери билан боғлиқ. Бу ер эгаси ишлаб чиқарган
маҳсулотларнинг истеъмолчиларига ер солиғини тўлаш билан боғлиқ харажатларни
юклаш имконини беради;

10) ер солиғини солиққа тортиш объекти бўйича икки гуруҳга: мулкий ва ресурс-

рентага киритиш.

Тарихан ер солиғи мулк солиғи сифатида давлатга бўйсунувчи дастлабки

тўловлардан бири бўлган. Солиққа тортиш назариясида бундай солиқлар ҳудудлар
томонидан тақдим этиладиган ижтимоий неъматларни маблағ билан таъминлашнинг
потенциал манбаи сифатида қаралади. Уларнинг мавжудлиги ва сифати мулкнинг, шу
жумладан ернинг истеъмол қийматига таъсир қилади.

Ер ва бошқа кўчмас мулкка солиқ солишнинг асосий аргументлари сифатида ер

эгаларининг манфаатлари келтирилади, бунда ер эгаларига ҳудудий хизматларнинг
кенгайтирилиши, йўлларни қуриш ва маҳаллий инфратузилмани ривожлантириш,
жамоат тартибини таъминлаш каби имкониятлар таклиф қилинади. Бу асосан маҳаллий
бюджет харажатларида акс этади, бироқ айрим бюджет харажатлари (қонунийликни
таъминлаш ва мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш) давлат ҳукумат харажатлари бўлиб


background image

48

ҳисобланади. Шу сабабли, ер солиғи ер эгаларининг манфаатларини таъминлаш учун
молиявий восита сифатида қаралади. Бу ер солиғини адолатли солиқ деб баҳолашга асос
беради: манфаатдор шахс солиқ тўлайди.

Ер солиғи нейтрал ҳисобланади ва мулк солиқларидан фарқли ўлароқ, иқтисодий

субъектларнинг ресурсларни тақсимлаш бўйича қарорларига таъсир кўрсатмайди.

Ўзбекистон ва бошқа табиий ресурсларга бой мамлакатлар учун ер солиғи ресурс-

рента солиғи сифатида ҳам қаралади. Ер рентаси назариясининг асослари физиократлар
ва кейинчалик сиёсий иқтисод классиклари томонидан ишлаб чиқилган. Физиократлар
ўз таълимотларида соф даромадни ердан олинадиган соф маҳсулотнинг барча
харажатларни чегириб ташлагандан кейинги пул ифодасида деб таърифлаганлар.

References:

1.

Смит, А. Исследование о природе и причине богатства народов / А. Смит //

Антология экономической мысли. – Москва: Эксмо, 2007. – 960 с.
2.

Налоговое право: учеб. для вузов / под ред. С. Г. Пепеляева. –Москва: Альпина

Паблишер, 2015. С. 185.
3.

Соколов, А.А. Теория налогов. – Москва: ЮрИнфоР-Пресс, 2003. – 506 с.

4.

Мадера, А.Г. Риски и шансы: Неопределенность, прогнозирование и оценка. –

Москва: КРАСАНД, 2014. – 448 с.
5.

Toʻlakov, U., & Joʻrayev, S. (2023). Koʻchmas mulkni soliqqa tortishda xorijiy davlatlarda

amalga oshirilgan islohotlar. Ijtimoiy-gumanitar fanlarning dolzarb muammolari, 3(8), 85-92.
6.

Toʻlakov, U. T. (2023). Koʻchmas mulkni soliqqa tortishda xorijiy davlatlar tajribasi.

Iqtisodiyot va taʼlim, 24(1), 407-416.
7.

Toʻlakov, U.T., (2022). Koʻchmas mulk soligʻining nazariy-konseptual asoslari.

“Oʻzbekistonda ilmiy tadqiqotlar” mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy 24-konferensiya
toʻplami, 18-21.

Библиографические ссылки

Смит, А. Исследование о природе и причине богатства народов / А. Смит // Антология экономической мысли. – Москва: Эксмо, 2007. – 960 с.

Налоговое право: учеб. для вузов / под ред. С. Г. Пепеляева. –Москва: Альпина Паблишер, 2015. С. 185.

Соколов, А.А. Теория налогов. – Москва: ЮрИнфоР-Пресс, 2003. – 506 с.

Мадера, А.Г. Риски и шансы: Неопределенность, прогнозирование и оценка. – Москва: КРАСАНД, 2014. – 448 с.

Toʻlakov, U., & Joʻrayev, S. (2023). Koʻchmas mulkni soliqqa tortishda xorijiy davlatlarda amalga oshirilgan islohotlar. Ijtimoiy-gumanitar fanlarning dolzarb muammolari, 3(8), 85-92.

Toʻlakov, U. T. (2023). Koʻchmas mulkni soliqqa tortishda xorijiy davlatlar tajribasi. Iqtisodiyot va taʼlim, 24(1), 407-416.

Toʻlakov, U.T., (2022). Koʻchmas mulk soligʻining nazariy-konseptual asoslari. “Oʻzbekistonda ilmiy tadqiqotlar” mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy 24-konferensiya toʻplami, 18-21.