ҲУСНИХАТ ШАЙДОЛАРИГА БИР ДАРС

Annotasiya

Сўнгги пайтларда маҳорат дарси музейга ташриф буюрувчиларни халқ ижодининг амалий турлари билан таништиришнинг кенг ёйилган усулига айланди.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2022
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
65
22

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Ҳамрақулова, З. . (2025). ҲУСНИХАТ ШАЙДОЛАРИГА БИР ДАРС. Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования, 4(4), 65. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/zdif/article/view/72185
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Сўнгги пайтларда маҳорат дарси музейга ташриф буюрувчиларни халқ ижодининг амалий турлари билан таништиришнинг кенг ёйилган усулига айланди.


background image

65

ҲУСНИХАТ ШАЙДОЛАРИГА БИР ДАРС

Зулхумор Ҳамрақулова

Қўқон давлат музей қўриқхонаси

Санъат ва этнография бўлими катта илмий ходими

https://doi.org/10.5281/zenodo.15015872

Сўнгги пайтларда маҳорат дарси музейга ташриф буюрувчиларни халқ

ижодининг амалий турлари билан таништиришнинг кенг ёйилган усулига айланди.

Қўқон давлат музей – қўриқхонаси Ўзбекистон Республикаси Прездентининг 2022

– йил 27-майдаги “Музейларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш чора –
тадбирлари тўғрисида”ги №261- сонли қарорини ижро этиш бўйича мақсадли иш олиб
бормоқда. Ҳунарманд – усталар билан учрашувлар ташкил этиш яхши анъанага
айланди.

2025-йил 7-март куни Санъат ва этнография бўлими илмий ходимлари

томонидан Хаттотлик санъати “Настаълиқ ёзуви” бўйича “Маҳорат дарси” ўтказилди.
Дарс аввалида бўлим мудири Дилфуза Мирбобоева томонидан “Хаттотлик тарихи ва
турлари” мавзусида маъруза қилинди. Музей-қўриқхона илмий ходими, хаттот ва
миниатюрачи рассом Нўъмонжон Йигиталиев томонидан хаттотлик санъатининг
“Настаълиқ ёзуви” ҳақида маълумотлар берилди.

Настаълиқ хати араб мумтоз хат усулларидан бири бўлиб, XIV асрда жорий

этилган. “Қиблат ул-куттоб” (“Котибларнинг пешвоси”) унвони билан шарафланган
хаттот Хожа Мир Али Табризий бу усулни ихтирочиси ҳисобланади.

Бу хат “насх” ва “таълиқ” хат услублари асосида яратилган бўлиб, ҳарфларнинг

5/6 қисми эгри ва 1/6 қисми тўғри чизиқлар асосида ёзилади. Настаълиқ хати асли
“насхи таълиқ” бўлиб, талаффузда “настаълиқ” олган.

Дастлаб, бу ёзувдан мўътабар қўлёзмаларни, расмий ва шахсий ёзишмалар,

асосан, бадиий адабиёт намуналарини кўчиришда ва алоҳида қитъаларни битишда
фойдаланилган.

Кейинчалик бу ёзув китобат санъатидан “насх” ва “сулс” ёзувларини сиқиб

чиқарди. Хожа Мир Али Табризий настаълиқ хатига хос бир йўл билан олти турли хат
асосида алоҳида хат ихтиро қилган хаттот.

Мир Али Табризий настаълиқ хатининг қонун-қоидалари баён этилган “Қиблат

ул-куттоб” номли рисола яратган.

Санъат ва этнография бўлими катта илмий ходими Зулхумор Ҳамрақулова музей

жамғармасида сақланаётган ушбу усулда ёзилган китоблар борасида маълумот берди
ва ушбу китобларнинг муъжаз кўргазмасини намойиш этди.

Маҳорат дарси давомида яна хаттот Нўъмонжон иш қуроллари ҳақида ҳам

томошабинларга маълумотлар берди: жийда дарахти ва атиргул шохидан хаттотлик
қаламлари, мўйқаламлар ҳамда сиёҳлар керак бўлишини айтиб ўтди. Хаттотликнинг
“настаълиқ” усулларидан намуналарини амалда кўрсатди.

Дарс давомида меҳмонлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавобларни

олдилар.