16
МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИДА ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ
РАҒБАТЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ ВА ҲАЖМЛАРИ
Тўрабеков Отабек Ровшанхон Ўғли
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш
академияси магистратура бочқичи тингловчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.14988999
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “8 январь – Ўзбекистон
Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни” муносабати билан байрам
табрикларида Прокуратура органлари фаолиятига илғор иш услубларини ва рақамли
технологияларни кенг жорий этиш, қонунлар ижроси устидан назорат механизмларини
мунтазам такомиллаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш ва тергов ишига
замонавий илм-фан ҳамда амалиёт ютуқларини татбиқ этиш, ходимларнинг билим
даражаси ва маънавий-маърифий савиясини ошириш,
уларнинг фидокорона
меҳнатини муносиб қадрлаш
келгусида ҳам эътибор марказида бўлишига этибор
қаратиб ўтдилар
1
.
Ҳақиқатда ҳам кадрлар билан ишлаш тизимини самарали ташкил этишда
ходимларнинг моддий таъминоти, муҳофазаси ҳамда иш шароитлари жуда муҳим
ҳисобланади.
Сўнгги йилларда ижтимоий таъминот соҳасида бир неча меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатларни имзоланди. Энг аввало, инсоннинг асосий ҳуқуқи сифатида ижтимоий
таъминот Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддасида: Ҳар ким
қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, ишсизликда, шунингдек боқувчисини
йўқотганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот ҳуқуқига
эга. Қонунда белгиланган пенсиялар, нафақалар ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдамнинг
миқдорлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин
эмас”
2
лиги ҳам белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси
ходимларинининг ижтимоий таъминот масаласи ҳам қонун ҳужжатлари билан
белгиланиб кўйилиб, жумладан, Бюро ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига
кирадиган қуйидаги тўловлар Ўзбекистон
Республикаси Давлат бюджети ҳисоби
дан
молиялаштирилади:
лавозим маоши
;
алоҳида меҳнат шароитлари учун ойлик устама;
меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти (Бюро туман (шаҳар) бўлимлари
ходимларидан ташқари);
даражали унвон учун лавозим маошига ойлик устама (Бюро туман (шаҳар)
бўлимлари ходимларидан ташқари);
йилда икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида мукофот;
йилда ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам;
15 фоизлик Моддий рағбатлантириш фонди
.
Бюро ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига кирадиган бошқа тўловлар,
1
https://president.uz/uz/lists/view/6961
2
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, 1992 йил 8 декабрь; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси// [Электрон манба].
17
шунингдек бошқа моддий рағбатлантириш чоралари Мажбурий ижро бюросини
ривожлантириш жамғармаси ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа
манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг
15.06.2017 йилдаги 3060-сонли “
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш
жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
”ги Қарорига кўра Бюро
ходимларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган устама ва қўшимча тўловлардан
ташқари, ҳар чорак якуни бўйича меҳнат фаолиятида юқори натижаларга эришганлиги
учун Бюро директори томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган Бюро ходимлари фаолиятини
баҳолашнинг рейтинг тизимига мувофиқ белгиланадиган, қуйидаги миқдорлардаги
рағбатлантирувчи тўловлар берилади:
70 дан 80 баллгача тўплаган ходимларга — лавозим маошига 50 фоиз;
80 дан 90 баллгача тўплаган ходимларга — лавозим маошига 100 фоиз;
90 дан 100 баллгача тўплаган ходимларга — лавозим маошига 200 фоиз.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Бош прокуратураси, Иқтисодиёт ва
молия вазирлиги ва «Асака» акциядорлик-тижорат банкининг прокуратура органлари
ходимларига ўзларининг хизмат вазифаларини оператив ва ўз вақтида бажаришида
уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган
енгил
автотранспорт воситалари сотиб олиш учун кредитлар бериш
тўғрисидаги таклифи
маъқулланиб:
кредитни бериш муддати — 10 йил;
дастлабки бадал суммаси — сотиб олинаётган автотранспорт воситаси
қийматининг 25 фоизи;
фоизли ставка миқдори — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кредит
бериш санасидаги амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида;
кредит бўйича таъминлаш — автотранспорт воситаси чиққунгача ва у кафолат
бўйича расмийлаштирилгунгача, кредитни қайтариш юзасидан мажбуриятларни қисқа
муддатли суғурталашни ҳисобга олган ҳолда кредит бўйича сотиб олинаётган
автотранспорт воситаси кафолати;
фоизларни ҳисоблаб ёзиш, асосий қарзни ва кредит бўйича асосий қарзни ва
ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлаш, ҳисоблаб ёзилган фоизларни ва асосий қарзни
тўлаш бўйича олти ойлик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, банк ҳисоб-китоб
методи бўйича амалга оширилиши белгилаб берилди.
Шунингдек, мазкур жамғарма маблағлари Бюро ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш
фондининг
Давлат
бюджетидан
молиялаштирилмайдиган
қисмини
молиялаштиришга
,
шунингдек Бюро ходимларини моддий рағбатлантиришга ва ижтимоий муҳофаза
қилишга (хизмат уй-жой қуриш, санатория-курорт ва тиббий хизмат кўрсатиш,
мукофотлар тўлаш, маошларга устамалар белгилаш, моддий ёрдам кўрсатиш ва ҳоказо);
белгиланган тартибда Бюро ходимларига
уй-жойларни ижарага олганлик
(ижарага турганлик) учун тўловларни компенсация қилишга;
прокуратура органлари ходимларига
уй-жой ва автотранспорт воситаларини
сотиб олиш бўйича кредитларнинг дастлабки бадалини киритиш учун қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда фоизсиз қарз
беришга;
18
Бюро органлари ходимларига
овқатланиш ва йўлкира харажатлари учун ойлик
тўловлар тўлаб бериш
га;
Бюро ходимларини, шу жумладан хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот,
таълим ва бошқа муассасаларида ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда стажировка
ўташига Мажбурий ижро тизими, Бюро органлари ва бошқа прокуратура органлари
фаолияти самарадорлигини таъминлаш ва такомиллаштиришга қаратилган бошқа
тадбирларга йўналтирилиши қонун ҳужжатларида белгиланган.
Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда самарали ижро фаолиятини ташкил этиш,
уларни амалга ошириш бўйича замонавий ва самарали тизимни жорий этиш, энг аввало,
кадрлар билан ишлаш тизимини тўғри йўлга қўйилишига, ходимларни моддий
жиҳатдан етарли даражада таъминлашга чамбарчас боғлиқдир.
Foydalanilgan adabiyotlar/Используемая литература/References:
1.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, 1992 йил 8 декабрь; Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси// [Электрон манба].
2.
Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини
ижро этиш тўғрисда”ги 29.08.2001 йилдаги 258-II-сонли Қонуни.
3.
Ўзбекистон Республикасининг 08.08.2022 йилдаги “Давлат фуқаролик хизмати
тўғрисида”ги Қонуни Тошкент ш.,2022 йил 8 август,ЎРҚ-788-сон
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.05.2017 йилдаги 3016-сонли
“Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси
фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори
5.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 18.04.2017 йилдаги ПФ-5019-
сон “Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация
қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда
прокуратура органларининг ролини кучайтириш тўғрисида”ги
6.
(O‘z.R. qonun hujjatlari to‘plami)
7.
