REFORMS IN THE FIELD OF EDUCATION IN THE CONDITIONS OF MODERNIZEDUZBEKISTAN

Abstract

The article analyzes the ongoing reforms in Uzbekistan and its socio-philosophical significance, social significance and impact on the spiritual development of man, as well as the growing need for factors to bring Uzbekistan to a new level.

Source type: Conferences
Years of coverage from 2022
inLibrary
Google Scholar
Branch of knowledge
f
355-358
26

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Рузметова , Д. . (2024). REFORMS IN THE FIELD OF EDUCATION IN THE CONDITIONS OF MODERNIZEDUZBEKISTAN. Pedagogy and Psychology in the Modern World: Theoretical and Practical Research, 4(11(Special Issue), 355–358. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/zdpp/article/view/58352
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

The article analyzes the ongoing reforms in Uzbekistan and its socio-philosophical significance, social significance and impact on the spiritual development of man, as well as the growing need for factors to bring Uzbekistan to a new level.


background image

355

«UCHINCHI RENESSANS: TIBBIY VA FARMATSEVTIK TA’LIM

ISLOHOTLARI JARAYONIDA GUMANITAR FANLARNING VAZIFASI VA

ISTIQBOLLARI» MAVZUSIDA RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ANJUMANI

www.in-academy.uz

ЯНГИЛАНАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН ШАРОИТИДА ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ

ИСЛОҲОТЛАР

Рузметова Дилбар Нурматовна

Alfraganus university нодавлат олий таълим ташкилоти

“Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти, фалсафа фанлари номзоди

https://doi.org/10.5281/zenodo.14473703

ANNOTATSIYA

Мақолада янгиланаётган Ўзбекистонда таълим тизимида олиб борилаётган

ислоҳотлар ва уларнинг ижтимоий-фалсафий моҳияти, ижтимоий аҳамияти ва инсон
маънавий камолотига таъсири таҳлил қилинган ҳамда Ўзбекистонни янги босқичга
олиб чиқиш омилларига бўлган эҳтиёжнинг ортиши билан боғлиқ масалалар илмий
муҳокама қилинади.

Калит сўзлар:

Учинчи Ренессанс, Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичи,

миллий таълим тизими, таълим ва тарбия, зиёли қатлам, таълим муаммолари, ёш
авлод, баркамоллик.

REFORMS IN THE FIELD OF EDUCATION IN THE CONDITIONS OF

MODERNIZED UZBEKISTAN

Ruzmetova Dilbar Nurmatovna,

Alfraganus university

ANNOTATION

The article analyzes the ongoing reforms in Uzbekistan and its socio-philosophical

significance, social significance and impact on the spiritual development of man, as well as the
growing need for factors to bring Uzbekistan to a new level.

Keywords:

New stage of Uzbekistan, factors, education and upbringing, young

generation, perfection, the Third Renaissance.

КИРИШ

Бугун жаҳон миқёсида юртимиз ҳақида сўз кетганда «Янги Ўзбекистон» ибораси

такрор-такрор тилга олинмоқда. Бу кейинги йилларда тараққиётнинг мутлақо янги
босқичига қадам қўйганимиз, эришаётган залворли ютуқларимизнинг эътирофи,
жаҳон ҳамжамиятининг юртимизга жиддий эътиборидир. Чунки бизга мустақиллик
ғояси, истиқлол руҳи тоғдек таянч бўлмоқда. Бизни илғор ниятлар, буюк мақсадлар,
улкан марралар йўлида адашмасликка ундамоқда, танлаган йўлимиз тўғрилигига
инонтирмоқда. Қайси соҳани олмайлик, қайси жабҳага назар солмайлик, илгари
сурилаётган халқ ташаббуси албатта қўллаб-қувватланмоқда, шароит яратилмоқда,
инвестиция киритилмоқда, рағбатлантирилмоқда, бир сўз билан айтганда, халқнинг
розилиги йўлида тинмай изланмоқда. Зеро, иқтисодиётни сиёсатдан, маънавиятни
таълим-тарбиядан айро кўриб бўлмаганидек, «халқимизнинг улуғвор қудрати жўш
урган ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига
пойдевор яратилмоқда, десак, айни ҳақиқат бўлади. Чунки бугунги Ўзбекистон –
кечаги Ўзбекистон эмас. Бугунги халқимиз ҳам кечаги халқ эмас», дейди давлат
раҳбари.

АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ


background image

356

«UCHINCHI RENESSANS: TIBBIY VA FARMATSEVTIK TA’LIM

ISLOHOTLARI JARAYONIDA GUMANITAR FANLARNING VAZIFASI VA

ISTIQBOLLARI» MAVZUSIDA RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ANJUMANI

www.in-academy.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ҳар

бир чиқишлари, маърузалари ва нутқларини биз зиёлилар доимо интиқлик билан
кутамиз. Бунинг сабаби нимада? Энг аввало бу чиқишларда янги фикрлар, янги ғоялар,
тараққиётимизни белгилайдиган устувор йўналишлар, Ўзбекистонни янги босқичга
олиб чиқиш омиллари, шу билан бир қаторда ривожланишимизга ғов бўлаётган
ҳолатлар, мавжуд муаммоларни ҳал қилишнинг ностандарт ечимлари аниқ, равон,
содда тилда ифодалаб берилади. Мисол сифатида мустақиллигимизнинг 29 йиллигига
бағишланган

тантанали

маросимдаги[1],

БМТ

Бош

ассамблеясининг

75-

сессиясидаги[2], Конституциямизнинг 28 йиллигига бағишланган тантанали
маросимдаги, Ўзбекистон Ёшлари форумидаги нутқлари ва ниҳоят Олий мажлисга
қилган Мурожаатномани келтириш мумкин[3]. Энг муҳими - барча маърузалардаги
марказий масала бу - халқимизнинг турмуш даражаси, фаровонлигини ошириш,
Ўзбекистон халқига муносиб турмуш шароитини яратиш. Собиқ Иттифоқ даврида
шундай шиор бўларди: ”Биздан кейинги авлод албатта коммунизмда яшайди”, яъни,
бахтли ҳаёт фақат келажакда бўлади, дегани. Муҳтарам Президентимиз эса халқимиз
эртага, индинга, келажакда эмас, бугун бахтли ҳаёт кечиришга муносиб, деган ғояни
доимо илгари сурадилар. Шу ўринда машҳур донишманд Конфуцийнинг қуйидаги
хикматини келтирмоқчиман: “Ҳукмдор халқни ўз фарзандидек севиши, фуқаролар эса
ҳукмдорни ўз отасидек ҳурмат қилиб, эъзозлаши лозим” .

Мурожаатномада устувор йўналиш сифатида таълим-тарбия соҳасига алоҳида

урғу берилди. Чунки ҳар қандай жамият тараққиётида унинг келажагини
таъминлайдиган ёш авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши ҳал қилувчи
ўрин тутади. Шу мақсадда “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия
тизимидан бошланади” [3], деган ғоя асосида кенг кўламли ислоҳотлар амалга
оширилмоқда.

Шу ўринда бир нарсага эътиборингизни қаратмоқчи эдим. Биз қачонки таълим

тўғрисида гапирсак, албатта тарбияни ҳам қўшиб айтамиз. Сабаби таълим ва тарбия
ягона, узвий жараён. Таълим бор жойда, албатта тарбия ҳам бўлади. Лекин бу масалада
бошқача қарашлар ҳам бор. Яъни тарбия оилада берилади, таълим муассасаларида эса
фақат таълим бериш керак, деган. Менинг фикримча, мактаб, лицей, техникум,
университет ўқитувчисими, шу билан бирга у ҳам тарбиячидир. Нафақат таълим
даргохида, балки маҳаллада ҳам, оилада ҳам. Чунки азал-азалдан қишлоқда ҳам,
маҳаллада ҳам ўқитувчига муносабат, эътибор бошқача бўлган. Зиёли инсон сифатида
унинг фикрларига қулоқ солишган.

Давлатимиз раҳбари “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”да сўзлаган нутқларида

шундай таъкидладилар: “Биз Учинчи Ренессанс масаласини стратегик вазифа сифатида
олдимизга қўйиб, уни миллий ғоя даражасига кўтармоқдамиз. Биз мактабгача таълим
ва мактаб таълими, олий ва ўрта махсус таълим тизими ҳамда илмий-маданий
муассасаларни бўлғуси Ренессанснинг тўрт узвий ҳалқаси, деб биламиз. Боғча
тарбиячиси,

мактаб

муаллими,

профессор-ўқитувчилар

ва

илмий-ижодий

зиёлиларимизни эса янги Уйғониш даврининг тўрт таянч устуни, деб ҳисоблаймиз.
Мен ишонаман – ҳурматли ота-оналар бу ташаббусни албатта қўллаб-қувватлаб, янги
Ренессанснинг бешинчи ҳалқаси, бешинчи устуни бўладилар”.

МУҲОКАМА ВА НАТИЖАЛАР


background image

357

«UCHINCHI RENESSANS: TIBBIY VA FARMATSEVTIK TA’LIM

ISLOHOTLARI JARAYONIDA GUMANITAR FANLARNING VAZIFASI VA

ISTIQBOLLARI» MAVZUSIDA RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ANJUMANI

www.in-academy.uz

Ўзбекистон Президенти томонидан Мурожаатномада келтирилган қуйидаги

вазифалар профессор-ўқитувчилар жамоаси учун таълим-тарбия соҳасида туб
ўзгаришларни амалга оширишдек улкан масъулият юклайди: “Биз ўз олдимизга
мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган
эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар,
Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак.
Бунинг учун энг аввало ёш авлодга боғча, мактаб ва олийгоҳда сифатли таълим-тарбия
беришни йўлга қўямиз” [3].

Мурожаатномада бола туғилганидан то 30 ёшгача бўлган даврда уни ҳар

томонлама қўллаб-қувватлайдиган, ҳаётда муносиб ўрин топиши учун кўмак
берадиган, яхлит ва узлуксиз тизим яратилиши зарурлиги таъкидланади. Чунки дунё
тажрибасидан маълумки, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш
учун сарфланган сармоя жамиятга ўн, юз баробар кўп фойда келтиради[3].

Сўнгги йилларда миллий таълим тизимида сезиларли ислоҳотлар амалга

оширилмоқда. Бу ўзгаришларни қуйидагиларда кўриш мумкин.

1. Мактабгача таълим тизими тубдан ўзгармоқда. Алохида янги вазирлик –

Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлиги ташкил қилинди. Илгари мактабгача
таълим муассасалари Халқ таълими вазирлиги тасаввурида эди. Ушбу вазирлик
республикамиздаги энг катта вазирлик ҳисобланарди. Болалар боғчалари, 10 мингга
яқин мактаб, пединститутлар, педколлежлар ва х.з. Мактабгача таълим қамрови
тахминан 17-18 фоизни ташкил қиларди. Мактабгача таълим қамрови 2023 йил
охирида 75 фоизга етказилди, қўшимча 2 мингта нодавлат боғча ташкил этилди,
хусусий сектор улуши 25 фоизга етказилиши кутилмоқда.

2. Мактаб таълимини тубдан яхшилаш учун 30 та янги мактаб қурилиши, 320 та

мактабни таъмирлаш ва моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида бюджетдан 2
триллион сўм ажратилиши режа қилинган. Таълим сифатини тубдан яхшилаш
мақсадида, аввало, ўқув дастурлари, ўқитувчи ва домлалар учун услубий
қўлланмаларни илғор халқаро мезонларга мослаштириш ишлари бажарилади.

Мурожаатномада болаларнинг таҳлилий ва креатив фикрлаш қобилиятини

ривожлантириш учун уларга сермазмун ва тушунарли дарсликлар яратиш зарурлигига
алоҳида эътибор қаратилган. Бу борада келгуси ўқув йилида бошланғич синфларда
давлат таълим стандарти ўрнига, илғор хорижий тажриба асосида, болага ортиқча
юклама бермайдиган “Миллий ўқув дастури” жорий этилади. Умумтаълим
мактабларидаги таълим сифати пойтахтда ҳам, олис қишлоқларда ҳам юқори бўлиши
таъминланади. Бошқа тумандаги олис мактабга бориб, дарс берадиган ўқитувчилар
ойлигига 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб ишласа – 100 фоиз устама ҳақ тўланаши кўзда
тутилган. [3].

Рақобатбардош миллий кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш мақсадида

Тошкент шаҳрида янги замонавий университет ташкил этилди. Мазкур университетда
хорижлик етакчи олимлар ва профессор-ўқитувчилар жалб қилинди, ёшларга энг
замонавий дастурлар асосида таълим-тарбия берилмоқда.

3. Олий таълимнинг қамрови ва сифатини оширишга алоҳида эътибор

қаратилади. 2021 йилдан бошлаб олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари
сони камида 25 фоизга оширилди. ОТМга қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари


background image

358

«UCHINCHI RENESSANS: TIBBIY VA FARMATSEVTIK TA’LIM

ISLOHOTLARI JARAYONIDA GUMANITAR FANLARNING VAZIFASI VA

ISTIQBOLLARI» MAVZUSIDA RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ANJUMANI

www.in-academy.uz

учун грантлар сонини 2 баробарга кўпайтириб, 2 мингтага етказилди. Кириш
тестларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар талабага 4 йил мобайнида Президент
стипендияси берилади[3].

Бозор муносабатлари қонуниятларига кўра, маҳсулотнинг сифатига ижобий

таъсир кўрсатадиган асосий омиллардан бири бу рақобатдир. Мамлакатимизда турли
соҳаларда, жумладан, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, саноат, тиббиёт, фармацевтика ва
хоказо соҳаларда давлат-хусусий шерикчилиги жорий қилингани ҳолда таълим
тизимида мавжуд эмас эди. Энди эса мактабгача таълим, ўрта таълим, олий таълимда
ҳам соғлом рақобат муҳити яратилмоқда. Хусусий боғча, мактаб, университетлар
ташкил қилинмоқда. Давлат-хусусий шерикчилик асосида Қўқон нодавлат
университети, “Tashkent International University” халқаро университети, Alfraganus
university, Британия менежмент университети, TEAM университети, Акфа
университети каби нодавлат олий таълим муассасалари ташкил этилди.

Натижада ёшларимизда танлаш имконияти пайдо бўлди. Бу эса табиий равишда

таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантиради. ОТМ
молиявий томондан мустақил бўлаётганини эътиборга олсак, энди улар ўртасида
кўпроқ ёшларни жалб қилиш учун амалий ҳаракатлар олиб борилади.

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Ш.Мирзиёев.Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўққиз

йиллигига бағишланган нутқи.

//

Халқ сўзи №186 сон.2020.

2.

Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-

сессиясидаги нутқи //

https://president.uz/uz/lists/view/3851

.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномаси.2020 йил 29 декабрь

https://www.youtube.com

References

Ш.Мирзиёев.Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган нутқи.//Халқ сўзи No186 сон.2020.2.Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи // https://president.uz/uz/lists/view/3851.3.Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси.2020 йил 29 декабрь https://www.youtube.com