РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТДА ГЛОБАЛ РИСКЛАРНИНГ БОШҚАРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ

Аннотация

Ушбу мақолада рисковий ҳолатларни вужудга келиши эҳтимоллигини аниқлаш ва унинг оқибатларини баҳолаш, рискларни миқдорий баҳолаш ва рисковий соҳаларни аниқлаш ва рискларга таъсир этувчи омилларни ўрганилади

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Исманов , И. . . (2024). РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТДА ГЛОБАЛ РИСКЛАРНИНГ БОШҚАРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ. Педагогика и психология в современном мире: теоретические и практические исследования, 3(13(Special Issue), 119–127. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/zdpp/article/view/57958
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада рисковий ҳолатларни вужудга келиши эҳтимоллигини аниқлаш ва унинг оқибатларини баҳолаш, рискларни миқдорий баҳолаш ва рисковий соҳаларни аниқлаш ва рискларга таъсир этувчи омилларни ўрганилади


background image

119

https://eyib.uz

1-sho‘ba.

O‘zbekiston iqtisodiyoti va boshqa sohalarida raqamlashtirish jarayonlari.


Риск - бу бўлиши мумкин бўлган, ўлчанадиган кўнгилсиз ҳолатлар бўлиб

натижада даромад йўқотиш, товон тўлаш билан якунланади. Масалан, ноаниқлик,
ностандарт форс-мажор вазиятда баҳони тушиб кетиши сабабли кутилган фойдани
бир қисмини ололмасликни билдиради. Бу ҳолатда ноаниқлик ёки ахборотни тўла
эмаслиги , маълумотни тўла ўрганилмаганлик тажрибасизлик оқибатида қарор
қабул қилиш бўлади. Риск ноаниқлик вазиятда вужудга келади, натижада ҳаражат
кўпаяди, иш вақти йўқотилади, фойда камайиб кетади. Бундай ҳолатлар
тадбиркорни тажрибасизлиги, бошқарув компетентлиги етарли эмаслиги билан
боғлиқ бўлади. Ахборотлашган жамиятда катта ҳажмдаги маълумотлар
технологияси WEB Miningдан фойдаланиб маълумотларни тўла таҳлил қилиб,
ноаниқлик ҳолати ўрганилади, риск эҳтимоли бартараф этилади ва фирма кутилган
натижага эришади.

Рискларни бошқариш методлари:

-

Рискдан қочиш;

-

Рискни зарарсизлантириш;

-

Риск фондлар яратиб, риск келтирган зарарни қоплаш;

-

Рискни ҳамкорларга узатиб юбориш;

-

Рискларни кўчириш ва бўлиб ташлаш;

-

Рискларни молиялаштириш, рискни олдини олиш;

-

Рискларни суғурталаш.

Рискларни баҳолаш методлари:

Риск келтирган зарарни экспертиза қилиш;
Риск рейтинг қилиб баҳолаш.

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТДА ГЛОБАЛ

РИСКЛАРНИНГ БОШҚАРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ

Исманов Иброхим

Набиевич

ФарПИ, профессор и.ф.д.

A

nno

ta

ts

iy

a

Ушбу мақолада рисковий ҳолатларни вужудга келиши эҳтимоллигини
аниқлаш ва унинг оқибатларини баҳолаш, рискларни миқдорий баҳолаш ва
рисковий соҳаларни аниқлаш ва рискларга таъсир этувчи омилларни
ўрганилади.

Kalit so‘zlar:


background image

120

https://eyib.uz

1-sho‘ba.

O‘zbekiston iqtisodiyoti va boshqa sohalarida raqamlashtirish jarayonlari.

Рискларни ўрганиш ва уларни туркумлаш. Рисковий ҳолатларни вужудга

келиши эҳтимоллигини аниқлаш ва унинг оқибатларини баҳолаш. Рискларни
миқдорий баҳолаш ва рисковий соҳаларни аниқлаш ва рискларга таъсир этувчи
омилларни ўрганиш.

Маркетинг рискларни, яъни баҳо рисклар, савдо рисклари, логистика

рискларини алоҳида алоҳида ўрганиш.

Рискларни самарали баҳолаш дастурлари қуйидагилар:
Risky Project(Риск лойиҳа)
Welcom Risk(Рискка хуш келибсиз)
Pert Master(Перт устаси)
Microsoft Project(Макрософт лойиҳаси).
Шу дастурлардан фойдаланиб, рискларни гуруҳларга ажратиш ва реестрни

тузиш мумкин.

Дунё бўйлаб ижтимоий ва иқтисодий соҳа ва тармоқларда рискли ҳолатларни

вужудга келтирувчи омилларнинг энг кўп тарқалгани қуйидагилар:

1.

Ransomware(тўлов дастури)

2.

Phishing(фишинг)

3.

Scamming(фирибгарлик)

4.

Cryptojacking(нусха кўчириш)

5.

Password attack(паролга ҳужум)

6.

Insider threat(ички таҳдид)

7.

Spamming(спам юбориш)

Булардан ташқари маълумотларни ишдан чиқариш маълумотларни бузиш,

ўзгартириб юбориш учун дастурчилар бир нечта вирусларни яратдилар.

Троянлар вируси одатда интернет орқали тарқалади ва компьютерингизга

ўрнашиб олади ва дастлаб сизга фойдали дастурдек туюлади. Аммо ўзларининг
яратувчисига хизмат қилади.

Чувалчанг вируси у жуда тез кўпаяди. Вируслар электрон хатлар ёки бошқа

тез тарқалувчи механизмлардан фойдаланади. Вируслар компьютерингиздаги
электрон хатни очишингизда ўрнашиб олади.

Диск вируслар компьютерингизни очишингиз билан компьютерингиз

ишламай қолади.

Марко вируслар улар одатда Microsoft Word ёки Excel ҳужжатларни

зарарлайди, бузади ва ишдан чиқаради.

Оператив хотирада яшовчи вируслар. Бу вируслар компьютерингизнинг

оператив хотирасида яшайди ва муълумотларни бузади. Буни ишга тушириш учун
бошқа вирусдан фойдаланади. Ишга тушириш учун ёрдам берган вирус йўқотилса
ҳам у компьютер хотирасида қолади, шунинг учун унга оператив вирус дейилади.

Bootkir вируслар ўзларининг энг хавфлилиги ва яширинишга усталиги билан

ажралиб туради. Бу вирусни антивирус дастури ҳам билмайди. Чунки бу вируслар
ўзларининг оператив тизим файллари сифатида кўрсатишади.

Вақт бомбаси вируслари вақти келганда тасодифан ишга тушади. Масалан 1

апрелда (кулги кунида), 8 мартда ёки байрамларда компьютерингиздаги
маълумотларни ўчириб ташлаб сизга “совға” тайёрлайди.


background image

121

https://eyib.uz

1-sho‘ba.

O‘zbekiston iqtisodiyoti va boshqa sohalarida raqamlashtirish jarayonlari.

Ўзгарувчан вируслар ўз-ўзидан кўпаяди ва кодларни ўзгартириб юборади. Бу

вирусларни антивирус дастурлар пайқаб қололмайди. Бу юқоридаги вируслар
маълумотлар базасини бузади, кодларни чалкаштириб юборади. Натижада
компаниялар (фирмалар) зарар кўришади.

Давос шаҳрида 2017 йил Халқаро иқтисодий форум бўлиб, “The Global Risks

Report” унда йиллик ҳисоботи эшитилди. Ҳисоботни тайёрлаш вақтида 750та
экспертчиларнинг иқтисодиётда 30 та кенг тарқалган глобал рисклар тўғрисидаги
фикрлари ўрганилди ва рақамли иқтисодиёт ривожланишида рискларни баҳолаш,
уларнинг бошқаришда рақамли технологиялар Bigdata , булутли технологиялар,
буюмлар интернети ва сунъий интеллект технологиялардан фойдаланиш тавсия
этилди. Айниқса, иқтисодиётда, электрон бизнес ва электрон тижоратда атроф-
муҳитни ҳимоя қилишда, анъанавий иқтисодиётдан рискларни бошқариш
методларидан, бозор механизмларидан воз кечиш ва IT технологияларидан
фойдаланиш ўта аҳамиятли эканлиги тўғрисида изоҳ берилди. Молия ва иқтисодий
рисклар умумий бўлиб, улар билан иқтисодчилар, молиячилар, социологлар,
математик-эҳтимолчилар, файласуфлар ва экологлар шуғулланган бўлсада,
уларнинг методикалари, дунё қарашлари рақамли иқтисодиётда ўз аҳамиятини
йўқотди.

Ахборотлашган жамиятда тубдан янги атамалар, тушунчалар, муносабатлар,

билимлар шаклланди. Адам Смит ҳам тадбиркорлик фойдаси моҳиятини
ўрганганида, риск учун тўловлар фондини заҳиралаш зарурлигини белгилаган.
Кейинчалик молия ва иқтисодий рискларни уч шаклга бўлишган:

-

Пулнинг сотиб олиш қобилияти билан боғлиқ риск;

-

Капитал қўйилмалар, инвестициялар билан боғлиқ риск;

-

Хўжалик юритиш шакллари билан боғлиқ риск.

Пулнинг сотиб олиш қобилияти билан боғлиқ рисклар инфляция, ишсизлик

ва валюта курси рискларидир. Шу билан бирга кредит рисклар ва ҳоказо
ўрганилган. Юқоридаги ҳолатлар бўйича риск омиллари таҳлил қилинади,
ноаниқлик шароитида омилларни риск эҳтимолига таъсири, рискларни вужудга
келиши ва рискдан келган зарар ўрганилади, баҳоланади. Шундай қилиб ишлаб
чиқариш жараёнида ходимлар ўртасида меҳнат интизомини бузилиши, иш вақтини
йўқотилиши ходимлар билан менежер ўртасида конфликтни пайдо бўлиши,
жарималар тўлаш ва корхонада кутилаётган фойдани йўқотилиши содир бўлган.

Рискни олдини олиш учун перфекционизм – иш жараёнида ўзини-ўзи

бошқариш тизимини қўллаган MacDonalds бизнесда янги маҳсулот, идеал хизмат,
идеал сайт, идеал тизим, идеал реклама ва идеал интернет портал яратди ва иш
вақти фондини йўқолиши рискни олдини олди. Компания савдони 72 қоидасини
ишлаб чиқди ва рискни самарали бошқарди. MacDonalds компанияси
биринчилардан бўлиб ходимлар ичида “ўғри ходимни” аниқлади. Компанияда 1
соат ишчи вақти “ўғирланса”, у қанча сўмга тушади? Масалан, 1 та ходим 3м

2

жойни эгалласа, унда офисни умумий ҳажми ва аренда баҳосини ҳисобласак. 3
миллион сўм маош оладиган ходим компания учун 3,2-3,5 млн. сўмга тушади.
Ходимнинг бир соат иш вақти компанияга қанчага тушишини ҳисобланг: 3,5 млн.
сўм бир ойда 25 кун иш куни. Ходим ўз вазифасини тўла бажармаяпти ва ҳар


background image

122

https://eyib.uz

1-sho‘ba.

O‘zbekiston iqtisodiyoti va boshqa sohalarida raqamlashtirish jarayonlari.

соатда ходим компаниядан ўртача 2,5 минг сўм “ўғирлаган” буни у доим
такрорлаган.

Ходим ўртача бир кунда 8 соат ишласа ва чекиш учун танаффус, шериги

билан гаплашиш, телефонга жавоб бериш, On-line ўйинлар кўриш, ҳожатга бориш
ва ҳоказолар бўлиб ходим компаниянинг 17 минут иш фондини “ўғирлаяпти”.
Ҳамма ходимлар қанча иш вақтини ўғирлаяпти. Бу ҳолатни қандай тўхтатиш
мумкин? Рақамли технологиялар буни ечимини топди. Компания дастурчи –
оператори яратган “Электрон калькулятор” ходимларни 8 соатлик тўла иш вақтини
назорат қилади ва меҳнат интизомини бузганлар учун жарималар белгиланди.
Ходимлар учун электрон дневник юритилади. Бу усулни Дж.Элекрик, Дж.Матрос,
Тайота компаниялари қўлламоқда. Интернет тармоқлари ва ахборот
технологиялари таъсирида замонавий бозор муносабатлари тубдан ўзгариб кетди.
Электрон бизнес ва электрон тижорат бозор механизмларини мутлоқ янгилаб
виртуал маконларда , интернет таъсирида йирик ва барқарор савдони
ривожлантириб юборди. Масалан, Амазон ва Алибаба компаниялари мисолида
кўришимиз мумкин.

Буюмлар интернети таъсири остида Алибаба глобал электрон бозор ташкил

этди ва чакана савдода айланмаси бўйича дунёда биринчи ўринга чиқиб олди.
Савдо тушумларида савдо майдончасида ҳамма бир хил операцияни турли
ҳаражатлар билан бажарсаларда рискларни жиловлади. Рақамли иқтисодиётда
савдо агентлари виртуал маконларда On-line режимида рақамли сотувчи ва рақамли
истеъмолчи маконида масофадан савдо қиладилар. Истеъмолчилар савдо
брендларига қизиқишади. On-line ахборотларни кенг ва чуқур ўрганишади.
Натижада ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи сотувчи ва мижоз ўртасидаги
муносабатлар ҳамкорликка айланади. Рақамли истеъмолчилар товар ва
хизматларни сотиб олади ва сотишади.

Ҳар олтинчи америкалик фуқаролар товарларни сотиб олади ва сотади.

Америкалик 30-40 ёшдагилар ҳар куни интернетга кирадилар ва савдо-сотиқ
қилишади. Минглаб турли хил товарларни баҳолари ўрганилади ва уларни сотиб
олишади. Ҳам сотишади. Шунингдек, On-line тўловларни амалга оширади. Ушбу
ҳолатда “электрон бозорда” (С2С, В2В бизнес моделлар) ривожланади.

XXI асрда янги рақамли ахборот технологияларининг юқори суръатда

ривожланиши бир томондан жуда кўплаб эски ва ўрта касб эгаларининг ишдан
бўшаб кетишини вужудга келтирса, иккинчи томондан рақамли иқтисодиёт учун
янги профессионал кадрлар тайёрлаш кўрсаткичи ахборот технологияларини ўсиш
суръатидан анча орқада қолмоқда. Рақамли иқтисодиёт ходимлардан доим ўз
устида ишлаш, малака ошириш, янги билимларни ва касбий компетентликка
эришишни талаб қилмоқда. Ахборот технологияларнинг ривожланиши рақамли
касб билимларни тез эскиришига олиб келаяпти, рақамли иқтисодиёт ижодий
меҳнат иқтисодиёти бўлгани учун ишсизлик риски доимо хавф солмоқда.
Блоомбрег ва Бостон консалтинг аудит группа мутахассислари хулосасига кўра
2040 йилларга бориб рақамли инқилоб(саноат 4,0) таъсирида дунёда 50 фоиз
касбларга талаб бўлмайди. Ишсизлар армиясига минглаб “солдатлар” қўшилиш
риски эшик қоқмоқда. 2020-2023 йилларда %да иқтисодиёт тармоқларида иш
жойларининг динамик ўзгаришлари қуйидагича бўлиши мумкин.


background image

123

https://eyib.uz

1-sho‘ba.

O‘zbekiston iqtisodiyoti va boshqa sohalarida raqamlashtirish jarayonlari.

жадвал - 1

Йиллик % ларда

Big data технологияси маълумоти кўпайтириш қисқартириш

Математика ва информатика

4,60

Йўқ

Бошқарув ходимлари

1,39

Йўқ

Молия таҳлилчилари

1,34

Йўқ

Савдо ва савдо аналитиклари

1,25

Йўқ

Офис ходимлари

6,06

Буюмлар интернети маълумоти

Администрация ва дастурчилар

4,54

Йўқ

Проектлаш ва инженер таҳлилчи

3,54

Йўқ

Техник хизмат кўрсатиш ремонт ва
технологияларни ўрнатиш

йўқ

8,0

Ишлаб чиқариш технологиялари ва
3D нашр

йўқ

3,60

Роботлаш ва автоматлаштириш

2,1

Йўқ


Консалтинг группа мутахассислари фикрича роботлаштириш ва

автоматлаштириш жуда кўп ишсизликни келтириб чиқаради. Экспертлар фикрича
бир томондан ишсизлар кўпаяди, иккинчи томондан профессионал кадрларга талаб
ошиб кетади.

Янги рақамли технологиялар ҳамма соҳа ва тармоқларда пайдо бўла

бошлади, ақлли кассалар, шофёрсиз автомобиллар, учувчи дронлар оқибатида
шофёрлар, учувчилар, кассирлар, ҳисобчилар ишсиз қолди, кераксиз одамларни
нима қилайлик, фақат қайта ўқитиш касбга тайёрлаш орқали уларни ишга жойлаш
мумкин.

Рақамли иқтисодиётда ишсизлик риски тез ривожланиб қатор корхоналар

банкротликка кетмоқда. Ишсизлик турли шаклларда намоён бўлмоқда, ўзини-ўзи
банд қилиш, ишга кириш, арендага сотиш, вақтинчалик ишсизлик, доимий
ишсизлик ва яширин ишсизликлар вужудга келади. Жойларда мономарказлар
очилган бўлиб, вақтинча ишсизларнинг касбга қайта ўқитилмоқда. Уларга
ҳуқуқшунос маслаҳати замонавий касбларни таклиф қилишади. Масалан, рақамли
маркетинг мутахассислиги, дизайнер, тармоқда ҳуқуқшунослик, операторлик,
ҳаттоки ТОП-5 рўйхатидаги касбларга тайёрлаш, рақамли проектлар, лойиҳалар
бошқарувчиси ва ҳоказолар. Рақамли технологияларнинг ривожланиши билан
рақамли тенгсизлик, даромадлар тенгсизлиги ва ижтимоий тенгсизлик каби
рисклар пайдо бўлмоқда. Масалан, АҚШ фуқароларининг 10 фоизи (34 миллион)
25 Mbps/3Mbps(интернет ишлаш тезлиги) хизматларидан фойдалана олмайди,
қишлоқ аҳолисининг 39 фоизи (23 миллион) юқоридаги хизматлардан фойдалана
олмайди. Шу билан бирга АҚШда оптик толали алоқадан фойдаланувчилар сони
11 фоиз бўлиб, Япониядан, жанубий Кореядан, Латвиядан орқада қолмоқда.
Ж.Байден АҚШ учун 1,9 триллион долларлик рағбатлантирувчи фонд ташкил
қилди ва қуйидагича тақсимлади: қишлоқ хўжалигида АКТ ривожлантиришга 16
млн. доллар кичик бизнесни рақамлаштиришга 59 млн доллар COVID-19


background image

124

https://eyib.uz

1-sho‘ba.

O‘zbekiston iqtisodiyoti va boshqa sohalarida raqamlashtirish jarayonlari.

юмшатишга 123 млн. доллар таълимда рақамли технологияларни қўллашга 176
млн. доллар транспорт хизматларини экологик стандартларга ўтказишга 56 млн.
доллар соғлиқни сақлашда сунъий интеллектлардан фойдаланишга 105 млн. доллар
ҳукумат хизматларини рақамлаштиришга 360 млн. доллар аҳоли жон бошига ЯИМ
60 минг долларга тенг.

АҚШ энг қудратли давлат бўлсада рақамли иқтисодиёт нотекис ривожланган

бўлиб, жуда кўп ёшлар таълим ололмайди, ишсизлик риски ривожланиб бораяпти,
ижтимоий муаммолар мавжуд: ижтимоий инфраструктура, меҳнат бозоридаги
муаммолар, оилавий даромад, коммуникация технологиялари, мактабларда
ахборот технологиялар фанини ўқитилиши талаб даражасида эмас. Рақамли
иқтисодиётда одамлар ўртасида касб-ҳунар, профессионал билим, касбий
компетентлик, рақамли саводхонлик кескин бир-биридан фарқ қилади ва ишсизлик
риски кучаяди.

Ўзбекистон ва Россия давлатларида меҳнат бозори таркибий тузилишини

таҳлил қилиш мақсадида, соҳа мутахассиси Й.Расмуссен методикасидан
фойдаландик. Ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда барча банд бўлганларнинг учта
категорияга бўлиб ўргандик: ишини уддалай олишлик, одатий бандлик ва билимга
асосланиб банд бўлиш.

Биринчиси, ўз ишини уддалай олишликда банд бўлиш учун махсус

тайёргарлик, малака ошириш шарт эмас, чунки меҳнат жараёни бир хил
такрорланади. Масалан, сотувчилик, шофёрлик, ташиш, узоқ-узоқларга
автомашинада юк ташиш, пахтакор ва бошқалар.

Одатдаги бандлик бу ҳам ижодий изланиш талаб қилмайди, ўз касбини

устаси масалан, токар, сваршик, қурувчи, медперсионал, менежер ва бошқалар.

Учинчи категория: билимга асосланиб ёки билимга асосланган меҳнатда

банд бўлиш, олий маълумот дипломни талаб қилади. Бу категорияда одамларда,
ижодий фикрлаш, ижодкорлик, касб маҳорати, ноодатийлик, касбий
компетентликка эга бўлган олимлар, архитекторлар, раҳбарлар, врачлар ва
бошқалар.

Россия, Ўзбекистон рақамли иқтисодиётга ўтиш жараёнларини бошидан

кечирмоқда. Интернетга уланиш вилоятлар кесимида, шаҳар ва қишлоқ
ҳудудларида, йирик шаҳарларда ўзига хос хусусиятларга эга. Россияда банд бўлган
аҳолининг 80 фоизида рақамли саводхонлик ва касбий компетентлик етишмайди,
Ўзбекистоннинг 21, 8 млн меҳнатга лаёқатли одамлардан деярли 91 фоизида
етишмайди, уларни касбга тайёрлаш, қайта малакасини ошириш ва техник
билимларини ошириш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда. Ҳозирда Россия 35-
37 фоиз аҳоли паст малакали меҳнат билан шуғулланади. Билим сиғимкорлиги
юқори бўлган ижодий меҳнат билан 17-18 фоиз аҳоли банд, Ўзбекистонда эса халқ
хўжалигида ўртача 41 фоиздан кўп аҳоли паст малакали ишларда ишлашади ва бу
касбга меҳнат бозорида талаб кўп бўлиб Ўзбекистонда таълим тизими замон
талабидан орқада қолмоқда, ўқитувчиларни деярли 90 фоизини қайта ўқитиб,
касбий компетентлигини ошириш керак бўлади.

Ўзбекистонда 10700та мактаб бор. Шулардан 1630 таси таъмирлаш зарур, 176

та мактаб пахсадан қурилган, 2000та мактабда спорт зали йўқ, 640та мактабда
кутубхона йўқ. 2023 йилда 500та замонавий мактаб қурилади. 504мингта ўқитувчи


background image

125

https://eyib.uz

1-sho‘ba.

O‘zbekiston iqtisodiyoti va boshqa sohalarida raqamlashtirish jarayonlari.

бўлиб, улардан 290мингтасида олий маълумот дипломи йўқ. Шулардан келиб
чиқиб давлатимиз саводсизлик рискини олдини олиш учун таълим тизимини ислоҳ
қилишга 55трлн сўм 11,7млрд. доллар инвестиция киритмоқда. 120минг янги
ўқувчилар ўрни яратилади ва таълим сифати оширилади. Шу билан таълим сифати
яхшиланади ва мактабларда, олий таълимда EYLEVL тизимидан фойдаланилади.

Бу давлатларда иш билан бандликда аҳолининг катта қисми билим

сиғимкорлиги юқори бўлган ишларда ишламаса ва мактабларда, ОТМларда таълим
сифатини оширилмаса, етарли маблағлар сарфланмаса бозорда ҳам меҳнат
бозорида ҳам ва таълим тизимида ҳам рақобатдошлик бўлмайди. Ишсизлик риски
кучаийб боради. Шунинг учун рискларни бартараф этиш ёки уларнинг бошқариш
рақамли иқтисодиётнинг долзарб масаласига айланмоқда.

жадвал – 2


Қишлоқ хўжалигида рискларни мониторинг қилиш жуда мураккаб чунки

қишлоқ хўжалигида ер асосий омил ҳисобланади, ишлаб чиқариш мавсумий
характерга эга шунинг учун аграр рискларда табиий омилнинг роли катта. Масалан
қишлоқ хўжалигида аграр рискларни аниқлаш, баҳолаш ва бошқаришда рақамли
технологиялардан фойдаланмоқдалар.

Хитой республикасида 20 миллион гектар ерга пахта экилади ва одамлар кўра

олмайдиган жойларга бориши, ерда туриб кузатиб бўлмайдиган нарсаларни кўриш
қобилияти зараркунандалардан(ҳашаротлар) ҳимоя қилиш, минерал ўғит,
гербицитларни қўллаш, ерларни суғориш ва ҳосилнинг йиғиш муддатлари ҳақида

Рискларни
бошқариш

механизмлари

Бизнесда риск хавфидан

ҳимоя қилиш учун

булутли уланиш

технологиясидан

фойдаланиш

Рискларни аниқлаш ва

баҳолашда ақлли

технологиялардан

фойдаланиш

Big data

технологиясидан

фойдаланиб

рискларни

баҳолаш

Рақамли технология

Блокчейндан

фойдаланиб рискни

таҳлил қилиш

Буюмлар интернети

технологияларидан

фойдаланиб

бозор(савдо

-

сотиқ)

рискларини

мониторинг қилиш

Қишлоқ

хўжалигида ҳосилдорликни

ошириш учун, ўсимликни ёввойи

ўтлардан, ширадан, ҳашоротдан

сақлаш учун сунъий интеллект

(дрон) технологиясидан

фойдаланиш

Молиявий

технологиялар(

Regtech,

Subtech

)дан фойдаланиб

рискларнинг иқтисодий

оқибатларини аниқлаш ва

бартараф қилиши


background image

126

https://eyib.uz

1-sho‘ba.

O‘zbekiston iqtisodiyoti va boshqa sohalarida raqamlashtirish jarayonlari.

ҳақиқий маълумотларни (технология) дрон етказиб беради. Ҳосилни йўқотиш
риски бартараф бўлади.

Блокчейн ҳаяжонли ва тушунарсиз технология бўлсада, озиқ-овқат саноати

учун катта имконият яратади. Масалан, пиво етказиб бериш тармоқларидаги
Канада компаниялари Welmart глобал озиқ-овқат тармоғи маълумотларини
ўрганиб маҳсулотни келиб чиқиши, экологик тозалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги
билан боғлиқ маълумотларни таҳлил қилади, уларнинг ишончли сақлайди. Шу
билан бирга маълумотларнинг таҳлили фермерлар ва озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи
тармоқлар учун мазмунли янги тушунчаларни очиб беради. Bigdata катта ҳажмдаги
маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш технологияларидан ахборотларни
бузилиши рискини таҳлил қилишда фойдаланилади. Рақамли иқтисодиётда биз
фойдаланаётган энг арзон ва айни пайтда энг қимматли ресурс бу – ахборотдир[2-
5]. Қанча кўп ахборотга эга бўлсангиз шунча кўп бизнесингиз фойда келтиради ва
ғолиб бўласиз. Дунёда 194 та давлатдан 137 тасида ахборот хавфсизлиги
таъминланган, қолган 57 та давлатда ахборот хавфсизлиги бузилган. Ҳозир дунёда
бузилган маълумотларни топиш учун 207 кун ва уларни қайта ишлаш учун эса 70
кун вақт талаб қилинмоқда. 2021 йили бузилган ахборотлар натижасида бутун
дунёда 6 трлн. АҚШ доллари миқдорида зиён кўрилди. Дунё иқтисодиётига бундай
зарар

кўришлик

рискларни

бошқаришда

рақамли

технологияларидан

фойдаланишни кун тартибига қўймоқда.

Қишлоқ хўжалигида об-ҳавони ўзгариб туриши, иқлим ўзгариб ҳавони исиб

кетиши, сув ресурсларни етишмаслиги тупроқни деградацияга учраши,
ҳосилдорликни пасайиб кетиши, ўсимликларда турли хил касалликлар: шира,
ўргимчак, ёввоий ўтлар, ҳашаротлар ва бошқалар таъсирида бўлади.

Атроф-муҳит ифлосланиши. СО

2

газларини атмосферага чиқарилиши, аҳоли

ўртасида турли хил касалликларни кўпайиши, юқори малакали врачларнинг
етишмаслиги, инфратузилма ва технологияларнинг сифати пастлиги ва рақамли
мутахассисларнинг дефицитлиги ва ҳоказолар агроэкологик рискларни келтириб
чиқаради. Аграр ва экологик рискларнинг хусусияти аграр-экологик, иқтисодий-
ижтимоий, гигиена-санитария ва инфраструктуравий рисклар бир-бири билан
қўшилиб чирмашиб кетади. Аграр-экологик рискларнинг биргаликда комплекс
ўрганиш лозимдир.

Россия қишлоқ хўжалигида рақамли технологиялардан бошқа ривожланган

давлатларга нисбатан бироз орқада қолмоқда. Россия қишлоқ хўжалиги вазирлиги
берган маълумотларга кўра ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалигида 1000 ишчига
фақатгина 5 та IT мутахассиси тўғри келмоқда, шунингдек қишлоқда ҳар бир гектар
ерга қилинган инвестициялар бор йўғи 10 рублни ташкил қилмоқда. Бу рақамларни
Европа иттифоқи мамлакатлари билан солиштирганда 25 та IT мутахассиси ва ҳар
бир гектар ерга 350-500 рубл атрофидаги инвестициялар амалга оширилмоқда.
Россия қишлоқ хўжалигига IT технологияларнинг кириб келиши бўйича 45 ўринни
эгаллади ва фақатгина 10 фоиз ерларда бу технологиялар қўлланилмоқда. Қишлоқ
хўжалигида қўлланиладиган рақамли технологиялар:

-

Роботлар;

-

Буюмлар интернети ва сенсорлар;

-

Сунъий интеллект;


background image

127

https://eyib.uz

1-sho‘ba.

O‘zbekiston iqtisodiyoti va boshqa sohalarida raqamlashtirish jarayonlari.

-

Дронлар;

-

Блокчейн;

-

Булутли боғланиш;

-

Маълумотлар таҳлили Big data.

Ҳозирда роботлар қайта ишлаш корхоналарида молларни боқади, сигир

соғади, ўтларни ўради ва гўшт кесади.

Деҳқончиликда робототехника 5 миллиард АҚШ долларидан ортиқ глобал

бозорни ташкил қилган бўлса 2030 йилга келиб бу икки-уч баробарга ошади.
Буюмлар интернети ва сенсорлар, сунъий интеллект деҳқончилик ва чорвачиликда
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ҳайвонларга ем-хашак, корма тайёрлашда
қатор вазифаларни бажармоқда.

Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati:

1. O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 28.01.2022 yildagi PF-60-son2022 —

2026-yillarga mo‘ljallangan yangi O‘zbekistonning taraqqiyot strategiyasi to‘g‘risida
Farmoni, www lex.uz

2. Yusupov, N. S. (2024). TADBIRKORLIK FAOLIYATIDA LOYIXAVIY

BOSHQARUVNI

RIVOJLANTIRISH

TENDENSIYALARI

VA

ISTIQBOLLARI. PEDAGOGS, 59(1), 202-207.

3. Алматаев Т. О., Давидова Д. Т., Султанов А. А. ПУТИ ЭФФЕКТИВНОЙ

ОРГАНИЗАЦИИ

ИНТЕГРАЦИИ

СОТРУДНИЧЕСТВА

ВЫСШЕГО

ОБРАЗОВАНИЯ И ПРОМЫШЛЕННОСТИ //Universum: технические науки. –
2023. – №. 9-2 (114). – С. 38-41.

4. Давидова Д. Т.

CУҒУРТАДА АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕЗОНЛАРИ //MODELS
AND METHODS FOR INCREASING THE EFFICIENCY OF INNOVATIVE
RESEARCH. – 2023. – Т. 2. – №. 23. – С. 56-62.

5. Mamayev B.N. RAQAMLI TEXNOLOGIYALARDAN FOYDALANGAN

HOLDA

RAQAMLI

MARKETING

ELEMENTIDAN

BIRI

INTERNET-

REKLAMADAN FOYDALANISHNING TENDENSIYALARI Vol. 1 No. 8 (2022):
O'ZBEKISTONDA FANLARARO INNOVATSIYALAR VA ILMIY TADQIQOTLAR
JURNALI
/

Библиографические ссылки

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 28.01.2022 yildagi PF-60-son2022 —

-yillarga mo‘ljallangan yangi O‘zbekistonning taraqqiyot strategiyasi to‘g‘risida

Farmoni, www lex.uz

Yusupov, N. S. (2024). TADBIRKORLIK FAOLIYATIDA LOYIXAVIY

BOSHQARUVNI

RIVOJLANTIRISH

TENDENSIYALARI

VA

ISTIQBOLLARI. PEDAGOGS, 59(1), 202-207.

Алматаев Т. О., Давидова Д. Т., Султанов А. А. ПУТИ ЭФФЕКТИВНОЙ

ОРГАНИЗАЦИИ

ИНТЕГРАЦИИ

СОТРУДНИЧЕСТВА

ВЫСШЕГО

ОБРАЗОВАНИЯ И ПРОМЫШЛЕННОСТИ //Universum: технические науки. –

– №. 9-2 (114). – С. 38-41.

Давидова Д. Т. CУҒУРТАДА АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕЗОНЛАРИ //MODELS

AND METHODS FOR INCREASING THE EFFICIENCY OF INNOVATIVE

RESEARCH. – 2023. – Т. 2. – №. 23. – С. 56-62.

Mamayev B.N. RAQAMLI TEXNOLOGIYALARDAN FOYDALANGAN

HOLDA RAQAMLI MARKETING ELEMENTIDAN BIRI INTERNET

REKLAMADAN FOYDALANISHNING TENDENSIYALARI Vol. 1 No. 8 (2022):

O'ZBEKISTONDA FANLARARO INNOVATSIYALAR VA ILMIY TADQIQOTLAR

JURNALI /