ЎСМИРЛАРДАГИ ИНҚИРОЗ ХОЛАТЛАРИНИ ЮЗАГА КЕЛИШ САБАБЛАРИ

Annotasiya

Ёшларимиз эркин фикрлайдиган, ҳар қандай салбий таъсирчан ғоялардан, онг, тафаккур қарамлигидан озод, оилада, атроф-муҳитда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни ҳаққоний баҳолайдиган ва уларга эркин муносабатларини билдира оладиган, ўзининг илғор фикрлари, наъмунаси билан оила аъзолари, синфдошлари, дўстларига таъсир қила оладиган, интеллектуал кучга эга, тиришқоқ, билимли, жасур ва одобли бўлмоғи назарда тутилади.

41-42
2

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Каримбаева , Ю. . (2025). ЎСМИРЛАРДАГИ ИНҚИРОЗ ХОЛАТЛАРИНИ ЮЗАГА КЕЛИШ САБАБЛАРИ. Педагогика и психология в современном мире: теоретические и практические исследования, 4(11), 41–42. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/zdpp/article/view/101855
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ёшларимиз эркин фикрлайдиган, ҳар қандай салбий таъсирчан ғоялардан, онг, тафаккур қарамлигидан озод, оилада, атроф-муҳитда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни ҳаққоний баҳолайдиган ва уларга эркин муносабатларини билдира оладиган, ўзининг илғор фикрлари, наъмунаси билан оила аъзолари, синфдошлари, дўстларига таъсир қила оладиган, интеллектуал кучга эга, тиришқоқ, билимли, жасур ва одобли бўлмоғи назарда тутилади.


background image

41

ЎСМИРЛАРДАГИ ИНҚИРОЗ ХОЛАТЛАРИНИ ЮЗАГА КЕЛИШ САБАБЛАРИ

Каримбаева Юлдузхон Хамбаровна

Кунгирот тумани 39-сонли мактаб психологи

https://doi.org/10.5281/zenodo.15576605

Ёшларимиз эркин фикрлайдиган, ҳар қандай салбий таъсирчан ғоялардан, онг,

тафаккур қарамлигидан озод, оилада, атроф-муҳитда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни
ҳаққоний баҳолайдиган ва уларга эркин муносабатларини билдира оладиган, ўзининг
илғор фикрлари, наъмунаси билан оила аъзолари, синфдошлари, дўстларига таъсир қила
оладиган, интеллектуал кучга эга, тиришқоқ, билимли, жасур ва одобли бўлмоғи назарда
тутилади.

Ҳақиқаттан ҳам ёшларга педагогика ва психологиянинг замонавий усулларини

қўллаб мукаммал билимлар беришга, узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида
шахсни тарбиялаш халқаро талаблар даражасида йўлга қўйиш муҳим вазифа сифатида
ўрин эгаллайди. Белгиланган вазифаларни амалга оширишнинг ўзига хос муаммоли ва
мураккаб томонлари мавжуд. Ҳозирда ижтимоий-иқтисодий, маданий, ва айниқса, сиёсий
соҳаларда кузатилаётган кескин ўзгаришлар ва иқтисодий соҳадаги беқарорлик
инсонларнинг дунёқараши, хулқ-атвори, турмуш тарзи ва уларнинг касбий фаолиятига
ҳам салбий таъсир этаётганлигини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Ёшлар ўртасида жамоатчиликда
ўзига нисбатан кераксиз инсон сифатида қараб ўз жонига қасд қилишлар бўйича айни
вақтда етарлича илмий асосларга суянган ҳолда илмий тадқиқот ишларни жойларда
ўрганишни тақозо этмоқда. Айниқса, ёшлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш муаммолари
ҳар бир ота-она ва педагог-психологлар учун кутилмаган фожиали ҳодисалар бўлиб
қолмоқда. Ёшлар ўртасидаги бундай психологик кризис кичик мактаб ёшида, ўспирин ва
ўсмирлик ёш даврларидаги ўтиш даври билан боғлаб тушунтиришга ҳам ҳаракат қилади.
Шундай бўлса ҳам ўсмирларда девиант хулқ кўринишларини пайдо бўлишига олиб келади
ва уларни қуйидаги психик ҳолатлар билан изоҳлаш мумкин:

“Мен” образидаги қарама қарши позицияси ўсмир шахс томонидан ўзига ишонч

хиссини йўқотилишида намоён бўлади;

“Ўзини бошқариш” хиссини ҳали шаклланиб улгурмаганлиги натижасида ҳаёт

мазмуни ва мақсадини йўқотиш ҳисси шаклланади

;

Психологик кризис ҳолатида ички шахсий низолар узоқ давом этиши депрессияни

шакллантиради;

Ўсмир шахсдаги тарбияси қийин бўлиб қолиши оилавий носоғлом муҳитнинг

таъсири узоқ давом этганлиги билан боғлиқ.

Ўсмирда психологик инқироз шахсий дунё қарашларнинг ўзгаришларига олиб

келади. “Мен” тизимининг бузилишида ўқувчи шахс ўз-ўзини англаши, ўз-ўзига баҳо
бериши, чорасизлик, ахлоқий мувозанатсизликлар кузатилади. Бу ўзгаришлар ўзи учун
ҳаёт шароити тарзида энди яшаш имконияти йўқлиги, ўзини йўқотиб қўйиш, шаклланиб
бораётган девиант хулқ кўринишлари ўсмирнинг ўзига хос компенсаторлик механизмлари
сифатида юзага келади. Бу ҳолат ўсмир кечинмаларини характерига боғлиқ бўлиб,
конструктив бўлмаган кечинмалар таъсирида шаклланган ўсмирнинг “мен” бир томондан
компенсатор- химоя механизми сифатида инқирозли вазиятдан чиқиб кетиш вазифасини
ўтаса, иккинчи томондан, ўсмирнинг ижтимоий адаптациясига халақит беради. Бу эса
ўқувчи шахси олдида турган вазифаларни ҳал этишга тўсқинлик қилади, ўсмирда ўзини,


background image

42

юзага келган вазиятни яхши томонга ўзгариши мумкин эмаслиги ҳақида турғун фикр
пайдо бўлади. Бу ўз навбатида “Ўзини йўқотиш”, “Ўзига нафрат ҳиссида бўлиш” шахсий
ички низоларни ҳал этиш йўлларини излаш бошланади, янги “ Мен”ининг шаклланиши
учун замин яратса, яъни боши берк йўлга кириб қолгандек ҳис қилиб ўз жонига қасд
қилишга йўл қўяди.

Ўсмирда инқирозли вазият ундаги ички дунёнинг ўзгаришларига олиб келади, унда

чорасизлик, ахлоқий мувозанатсизлик, хушомадгўйлик хусусиятлари кузатилади.

Коррекцион тадбирлар ўтказилиши натижасида ўсмир шахсида қуйидаги ижобий

натижаларга эришиш имконини беради:

Ўсмир шахси ривожланишига имкон берувчи “ўзини топа олиш” ҳиссини

шаклланиши “Тикланиш” жараёнига ўтиш;

Тезкор адаптация, ўсмир шахси учун энг мақбул, бошқаларнинг тажрибасида

синовдан ўтган йўлни танлашга ёрдам бериш;

Ўсмир шахси тизимини қайта қуриш, ундаги юзага келган вазиятни ҳал қила

олмаслик хисси юзага келган “мен”ни янгидан қуриш Вазиятни янгича бахолаш, ҳал
этилишининг янги имкониятларини топиш асосида қайта қуриш,

Қарама – қаршиликларни ҳал этишнинг янги конструктив усулларини топишда,

ўсмир шахсининг ички имкониятларини фаоллаштириш;

Янги “ Мен”ижодий индивидуал ижодий образини яратиш.
Инқирозли кечинмаларни ўсмир томонидан бошдан кечирилиши натижасида, ҳаёт

мазмуни ва мақсадини қайта англаш ва қайта қуриш, ўз ўтмишини янгича бахолаш, етакчи
мотивларнинг бартарф этилиши, ёки ўзгаришида намоён бўлади.

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Каримова В. М., Акрамова Ф. Психология. – Т., 2000.

2.

Умумий психология / А. В. Петровский таҳрири остида. – Т., 1992.

3.

Ғозиев Э., Ҳасанов Б. Психология муаммолари. – Т., 1999..

Bibliografik manbalar

Каримова В. М., Акрамова Ф. Психология. – Т., 2000.

Умумий психология / А. В. Петровский таҳрири остида. – Т., 1992.

Ғозиев Э., Ҳасанов Б. Психология муаммолари. – Т., 1999..