3
И. Х. Мурадов
Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият - қонунларни
самарали ижро этишнинг муҳим омили
Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятга эга бўлиш жинси, тили, ёши,
ирқи, миллати, эътиқодидан қатъи назар ҳар бир Ўзбекистон фуқароси
учун ғоят катта аҳамиятга эга. «Ҳар бир фуқаро, ҳар бир инсон ўз ҳақ-
ҳуқуқини яхши билиши ва уни ҳимоя қила олиши зарур. Одамларни
ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий билимлар билан
қуроллантириш асосий вазифалардан бири бўлиши шарт. Токи,
жамиятнинг ҳар қайси аъзоси ўз ҳуқуқи, ўз бурчи ва масъулиятини
пухта билмас экан, уни ҳаётий эҳтиёж сифатида англамас экан, биз-
нинг ислоҳот, янгиланиш ҳақидаги барча сўзларимиз, саъй-ҳаракат-
ларимиз бесамар кетаверади»
1
.
Бинобарин, ҳуқуқий онг ижтимоий онг шакли сифатида намоён
бўлади. Зеро, «Одамнинг ижтимоий ҳаётни тушуниши, сезиши, унга
муносабати унинг онггида юз беради. Сиёсий онг, ижтимоий онг
иборалари ана шундан келиб чиққандир. Воқеликнинг киши миясида
унинг бутун руҳий фаолиятини ўз ичига олган ва албатта, маълум
мақсадга йўналган ҳолда акс этиши онгнинг зуҳуридир. Онг, шу-
нингдек кишининг руҳий, сиёсий, фалсафий нуқтаи назарлари, диний,
бадиий қарашларининг ҳам мажмуи ҳисобланади. Ижтимоий онг
деганда ана шулар назарда тутилади»
1
.
Айни пайтда ижтимоий онгнинг турли шакллари мавжуд бўлиб,
одамлар улар ёрдамида атрофни ўраб турган табиатни, жамиятни
ўрганадилар. Шу боис сиёсий, ахлоқий, эстетик, одоб, диний, ҳуқу- қий
онг шакллари ажратиб кўрсатилади.
Ҳуқуқшунос олим С.С. Алексеев ҳаётга позитив (ижобий)
ҳуқуқни жорий қилган - кишилар ҳаётида етакчи мазмун касб этган
ижтимоий тартибга солишнинг махсус тури бўлмиш қатъий талаб
(императив)лар тўғрисидаги масалага мурожаат қиларкан, улар,
умуман, ижтимоий онг, хусусан, ҳуқуқий онг маҳсули эканлигига
ишора қилади ҳамда анчайин мураккаб муаммолардан бири эканли-
гини алоҳида уқтиради. У шундай ёзади: «Ахир инсон зоти пайдо
бўлишининг илк даврлариданоқ табиий зарурат тақозосига кўра тар-
тибга солиш кўринишлари (мононормалар, уларнинг ажралиб туради-
ган таркибий қисмлари - ибтидоий ахлоқ, диний ақидалар, тақиқлаш ва
ман этишнинг бутун тизими) ибтидоий жамият шароитида киши-
1
Иброҳимов А., СултановҲ., Жўраев Н.
Ватан туйғуси. - Т., 1996. - Б. 30-31.
4
ларнинг ҳамжамияти - уруғ, жамоа, жамоалар иттифоқи, жамоалар- аро
муносабатларда бир меъёрдаги, тартибли ҳаётни таъминлашнинг тўлиқ
уддасидан чиққан.
Ягона ижтимоий онг шаклларидан бири сифатида майдонга
чиқаркан, ҳуқуқий онг нисбатан мустақил бўлиб, ижтимоий ҳаётнинг
барча хилма-хил ҳуқуқий ҳодисаларини, яъни ҳуқуқий тизим, ҳуқу- қий
тартибга солиш, ҳуқуқ-тартибот ва ҳоказоларни акс эттиради.
Ҳуқуқий онгни мамлакат фуқароларининг ҳам амалдаги ҳуқуқ- қа,
юридик амалиётга, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари мажбу-
риятларига, ҳам орзу қилинган ҳуқуққа ва бошқа ҳуқуқий ҳодиса- ларга
муносабатини ифодаловчи ҳуқуқий сезгилар, ғоялар, баҳолар,
тасаввурлар тизими сифатида таърифлаш мумкин
2
.
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, ҳуқуқий онгсиз ҳуқуқий
ижодкорликни ҳам, ҳуқуқнинг ўзини ҳам тасаввур этиб бўлмайди.
Албатта, бу фикрдан ҳуқуқий онг ҳуқуқни яратади деган маъно келиб
чиқмайди. Ҳуқуқ ҳуқуқий онг томонидан эмас, балки ҳаётдаги муайян
иқтисодий шарт-шароитлар негизида яратилади. Ҳуқуқий онг эса бу
жараёнда фақат воситачи, янги ғоялар асоси вазифасини бажаради.
Ҳуқуқий онг ҳуқуқни нафақат яратади ва такомиллаштиради,
балки ривожлантиради ҳам. Уни ҳаётга татбиқ этишда муҳим восита
бўлиб хизмат қилади. Бироқ унинг чегарасида бўлиб ўтадиган ҳуқуқий
талабларни англаб олиш жараёни унчалик оддий бўлмай, анча
мураккабдир. Ҳуқуқий талабларга онг муносабатининг бир хил
бўлмаслиги шахснинг нафақат реал ҳаётида, балки зиддиятли феъл-
атворида ўзгаради.
Шуни ҳам қайд этиш жоизки, ижтимоий-ҳуқуқий мақсадлар
фуқароларнинг хулқ-атворига катта таъсир кўрсатади. Мақсадлар
шахснинг «ҳуқуққа мос» ёки «ҳуқуққа қарши», «ҳуқуқни четлаб
ўтиш»га йўналганлигини кўрсатиб туради. Бундан чиқди, фуқаролар-
нинг ички ҳуқуқий йўналганлиги, яъни ҳуқуқий тарбияси уларнинг
хулқ-атворини белгилаб беради. Шунга кўра унинг фаолияти ҳуқуққа
йўналган ёки унга қарши бўлади. Зотан, ҳуқуқий инфантилизм, ҳуқуқий
нигилизм, бузилган онг - буларнинг барчаси ҳуқуқий онг
деформацияларидир.
Шу муносабат билан ҳуқуқий онг шаклининг бузилиши каби
муаммога тўхталмай иложимиз йўқ. Чунки бундай бузилиш нисбатан
юмшоқ кўринишда ёки аксинча, ғоят хунук ва хавфли тусда намоён
2
Исломов З. М.
Давлат ва ҳуқуқнинг умумназарий муаммолари: ҳуқуқни тушуниш,
ҳуқуқий онг ва ҳуқуқ ижодкорлиги. - Т., 2005. - Б. 122.
5
бўлиши мумкин. Бинобарин, ҳуқуқий онг деформацияси (бузилиши)-
нинг кенг тарқалган қуйидаги турлари ҳам шундан далолат беради.
Бузилган онг - нуқсонли ҳуқуқий онгнинг энг кескин даражаси-
дир. У кўп жиҳатдан нигилизмга ўхшаб кетади. Чунки ҳар иккала
ҳолатда ҳам ҳуқуқ назар-писанд қилинмайди, инкор этилади. Шунга
қарамай, бузилган онг ҳуқуқий нигилизмдан нафақат ижтимоий
хавфлилик даражаси билан, балки важ-сабаблари жиҳатидан ҳам фарқ
қилади. Бузилган онг фақат қонунни онгли равишда инкор этиб- гина
қолмай, бу қусурни у ғаразгўйлик, шафқатсизлик, очкўзлик каби
мақсадлардан келиб чиқиб амалга оширади. Бузилган онг намоён
бўлишининг асосий шакли ҳар қандай давлат ҳаётининг ўтиш даври
учун айниқса хос бўлган жиноятчилик ва коррупция ҳолатлари билан
бевосита боғлиқдир. Маълумки, ҳар бир давлат тарихида жамият бир
ҳолатдан бошқасига ўтиш палласи, афсуски, коррупция ва жиноятчи-
лик каби жирканч ҳодиса билан бирга кечади. Айниқса, коррупция,
авваламбор, уюшган жиноий гуруҳларга ёрдам бериш учун давлат
хизматидан фойдаланишга интилади. Бунинг оқибатида жамият
хавфсизлиги ва барқарорлигига очиқдан-очиқ таҳдид юзага келади.
Дарҳақиқат, мамлакатимиз Президенти ҳақли равишда қайд
этганидек: «Жиноятчилик ва коррупциянинг авж олиши давлатнинг
конституциявий асосларини емиради, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркин-
ликлари жиддий тарзда бузилишига олиб келади. «Қонунлар ва фармон-
ларни қабул қилишдан мақсад уларни четлаб ўтишдир» деган мутлақо
ярамас қоида жамиятнинг энг оддий ҳуқуқий тартибот ва жамоат тар-
тибини сақлаб туриш қобилиятидан маҳрум бўлишига олиб боради»
3
.
Шуни ҳам айтиш керакки, жиноятчиликнинг келиб чиқиш
сабабларидан бири сифатида ривожланишнинг ўрта даражаси билан
бирга ижтимоий юксаклик сари бормайдиган ижтимоий бекорчилар- ни
эътироф этишади. Бироқ бунда бекорчиларнинг ҳаммаси эмас, балки
нафрат ва ғазаб туйғуси тўлиб тошган бекорчиларгина жиноят субъекти
бўлиши назарда тутилади, қолганлари эса ижтимоий кам
таъминланганлар тоифасига киради
4
. Дарҳақиқат, бу содир этилаёт- ган
жиноятчилик бир қисмининг субъектлари тайинли иш жойига эга
бўлмаган, ёшликдан илм ва касб-ҳунардан бегона, онгги муайян
қадриятларга асосланмаган, ўз бахтсизлиги сабабини ўзидан эмас,
балки жамиятдан қидирадиган, атрофга зарар келтириш асосида
яшашга одатланган кимсалар эканлиги шубҳасиз. Аммо шу ўринда
3
Каримов И. А.
Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. Т. 6. - Т., 1998. - Б. 91.
4
Исломов З. М.
Давлат ва ҳуқуқнинг умумназарий муаммолари... - Б. 139.
6
жиноятчилик сабабларидан яна бири - йирик-йирик жиноятлар амалдор
шахсларни сотиб олиш туфайли содир бўлаётганини таъкид- лаш лозим.
Бундай жиноятнинг субъекти ишлаб чиқарувчилар ва сиёсатчилар,
ҳарбийлар ва парламент аъзолари, маъмурий ва бошқа бошқарув
бўғинларидаги амалдорлар эканлиги кишини ҳайрон қол- диради.
Албатта, бунинг негизида инсон табиатига хос бўлган очкўз- лик иллати
ётади. Жиноятчиликнинг айнан шу турининг оқибатлари ҳақида фикр
юритган мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов
шундай таъкидлаганди: «Ҳокимият органларининг жиноятга аралашиб
қолиши ривожланаётган жамият учун энг жиддий хавф- хатарлардан
биридир»
5
.
Аҳолининг ҳуқуқий онги даражаси, унинг қай даражада тарақ- қий
этгани мамлакатда ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва фуқаро- лик
жамиятини шакллантиришнинг асосий гаровидир.
Адабиётлар рўйхати:
1.
Югай, Людмила. "Технологии распознавания лиц в обеспечении
общественной безопасности: зарубежный опыт и перспективы
развития." Общество и инновации 3.1/S (2022): 278-287.
2.
Югай, Л. Ю. "НЕГОСУДАРСТВЕННАЯ СУДЕБНО-ЭКСПЕРТНАЯ
ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ
В
РЕСПУБЛИКЕ
УЗБЕКИСТАН:
СТАНОВЛЕНИЕ И РАЗВИТИЕ." Актуальные проблемы борьбы с
преступлениями и иными правонарушениями 20-1 (2020): 74-76.
5
Каримов И. А.
Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. Т. 6. - Т., 1998. - Б. 92.
*
ИИВ Академияси 1-ўқув курси тингловчиси.