Концепция реализации содержания правовых норм

  • Академия МВД республики Узбекистан
CC BY f
7-10
0
0
Поделиться
Кобилов, Ж. (2023). Концепция реализации содержания правовых норм. Сборник научных статей студентов Академии МВД, 1(1), 7–10. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/academy-ministry-internal/article/view/27034
Ж Кобилов, Академия МВД республики Узбекистан
Студент 1-го курса повышения квалификации Академии МВД.
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Қонунчилик ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги, самарадорлиги, ушбу актларни ташкил қилувчи ҳуқуқ нор- маларни доимий ва қатъий равишда татбиқ этилишига боғлиқ. Бироқ давлат томонидан ўрнатилган ҳуқуқий нормалар уларни амалга оширишнинг мураккаб механизмларисиз тартибга солиш ролини бажара олмайди. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаб ўтганидек, «Қонун қабул қилиш - бу ишнинг ярми холос. Уларнинг ҳаётга тўла татбиқ қилинишига эришиш даркор. Бунинг учун қабул қилинган қонунларнинг кундалик турмушимизда амалга ошишини таъминловчи таъсирчан механизмини яратиш лозим» 


background image

7

Ж. Э. Қобилов

*

Ҳуқуқ нормаларини татбиқ этиш тушунчасининг

мазмун-моҳияти

Қонунчилик ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳақи-

қийлиги, самарадорлиги, ушбу актларни ташкил қилувчи ҳуқуқ нор-
маларни доимий ва қатъий равишда татбиқ этилишига боғлиқ. Бироқ
давлат томонидан ўрнатилган ҳуқуқий нормалар уларни амалга оши-
ришнинг мураккаб механизмларисиз тартибга солиш ролини бажара
олмайди. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом
Каримов таъкидлаб ўтганидек, «Қонун қабул қилиш - бу ишнинг ярми
холос. Уларнинг ҳаётга тўла татбиқ қилинишига эришиш даркор.
Бунинг учун қабул қилинган қонунларнинг кундалик турмушимизда
амалга ошишини таъминловчи таъсирчан механизмини яратиш лозим»

6

7

.

Ҳуқуқни татбиқ этишнинг аҳамияти бир қатор омиллар билан

белгиланади. Ҳуқуқнинг жамият ҳаёти учун яратувчилик роли, уни
татбиқ этиш билан амалга ошади. Ҳуқуқни татбиқ этишни таҳлил
қилиш ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини ўзгартиришдаги ўрнини
тушунишга ёрдам беради. Ҳуқуқ ўзида ижтимоий муносабатларни акс
эттириб, татбиқ этилиши билан уни ўзгартиради. Айнан шунда
ҳуқуқнинг ижтимоий мазмуни ва қиймати мужассамланади.

Ҳуқуқни татбиқ этиш - давлат томонидан юридик жиҳатдан

мустаҳкамланган ва кафолатланган имкониятларнинг амалга ошири-
лиши ҳамда уларни кишилар ва уларнинг ташкилотлари фаолиятида
ҳаётга татбиқ этишдир. Юридик адабиётларда «ҳуқуқни татбиқ этиш»,
«ҳуқуқий нормаларни татбиқ этиш», «ҳуқуқий нормани амал- га
ошириш», «ҳуқуқий нормани қўллаш» каби тушунчалар юзасидан
мунозарали фикрлар мавжуд. Кўпчилик назариётчи олимларнинг
фикрича, ҳуқуқий нормаларни татбиқ этиш - ҳуқуқий нормаларни
амалга ошириш демакдир.

«Татбиқ этиш» маъносини билдирадиган «реализация» атамаси

лотинчадан олинган бўлиб, «realis» - моддий ёки моддийлаштириш
деган маънони англатади. Ҳозирги кунда бу сўз кўпроқ у ёки бу режани,
дастур ва лойиҳаларни, мақсадлар ва ҳоказоларни ҳаётда амалга
ошириш ёки уларни татбиқ этиш маъносида қўлланилади.

Демак, ҳуқуқий нормаларни амалга ошириш, ҳаётга татбиқ этиш -

*

ИИВ Академияси 1-ўқув курси тингловчиси.

7

Каримов И. А.

Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т. 7. - Т., 1999 - Б. 156.


background image

8

унинг кўрсатмаларини ҳуқуқ субъектлари фаолиятида юзага чиқариш,
унинг талабларини ҳуқуқий хатти-ҳаракатга айлантириш демакдир. Бу
ғоя ҳуқуқий тартибга солишнинг натижаси ҳисобланади.

Ҳуқуқни татбиқ этишни муайян, бир бутун сифатида кўриб чиқиш,

ҳуқуқий муносабатлар, қонунийлик, ҳуқуқий онг, субъектив ҳуқуқ ва
мажбуриятлар, юридик жавобгарлик каби ҳуқуқий ҳодиса- ларни чуқур
кўриб чиқиш учун имконият яратади. Ҳуқуқни татбиқ этиш масаласи
ҳуқуқ назариясида муҳим ўрин тутади. Ҳуқуқни татбиқ этиш, ҳуқуқ
талабларини ҳаётга жорий этиш, амалга ошириш сифатида тушунилади.

Л. С. Явичнинг ёзишича, «агарда ҳуқуқнинг ҳолатлари инсонлар

ва уларнинг ташкилотлари, жамоат ташкилотлари фаолиятида амалга
оширилмаса, у ҳеч қандай қимматликка эга эмас. Агарда жамият
ҳаётига ҳуқуқни татбиқ этиш механизмидан четланса, ҳуқуқни
тушуниш мумкин эмас

8

.

Ҳуқуқни татбиқ этиш мураккаб, динамик ўзгарувчан жараён. Унда

ҳуқуқ

функциялари

моддийлашади,

ижтимоий

муносабатлар

иштирокчиларининг ҳуқуқий таъсирга муносабати мужассамланади.

Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг умумий

моҳияти шундан иборатки, унинг ёрдамида ижтимоий муносабатлар
турли иштирокчилари томонидан юридик мажбуриятларни ўрнатиш ва
ҳуқуқни татбиқ этиш жараёнини ташкил этиш таъминланади

9

.

Ҳуқуқни татбиқ этиш фаолияти инсон фаолияти турлари тизи-

мидан ва ижтимоий муносабатлар тизимидан ташқарида мавжуд
бўлиши мумкин эмас.

Ҳуқуқни татбиқ этиш инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя

қилиш, мулкчиликнинг турли шаклларини қўриқлаш, тадбиркорлик- ни
ривожлантириш, халқнинг давлат бошқарувида иштирок этишини
таъминлаш, ҳуқуқ тартиботни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ҳуқуқнинг ижтимоий ҳаракати ва унинг механизмини тадқиқ

этиш муҳим ҳисобланади. Ижтимоий жиҳатдан ҳуқуқнинг ҳаракати
деганда, ҳуқуқий кўрсатмаларни жамият, уюшма ва шахс даражасида
ҳуқуқий ва ижтимоий фаол ҳаракат ўтказишни шартлаб берувчи
ижтимоий ҳуқуқий таъсирнинг ижтимоий омил ва усуллари тизими
тушунилади.

Ҳуқуқни татбиқ этиш фаолияти жамият ҳаётининг барча томон-

ларига кириб боради. У жамият ҳаётининг барча томонларини паст- дан

8

Явич Л. С.

Общая теория права. - Ленинград, 1972. - С. 201.

9

Горшенев В. М.

Способы и организационные формы правового регулирования в

социалистическом обществе. - М., 1972. - С. 20.


background image

9

юқоригача қамраб олиб, махсус ижтимоий тизимни ташкил этади.
Ҳуқуқни татбиқ этиш фаолияти тўғрисида сўз борганда, инсон фао-
лиятининг махсус шаклини эмас, балки ҳуқуқ нормалари ва тегишли
тамойилларни хулқ-атвор, хатти-ҳаракат ҳолатига ўтказилиши, шу
билан жамиятнинг иқтисодий, сиёсий, мафкуравий вазифаларининг
амалга оширилиши тушунилади. Ижтимоий ҳаётнинг соҳаларига
боғлиқ равишда ҳуқуқни татбиқ этиш ўз хусусиятларига эга бўлади.

Ҳуқуқни татбиқ этиш хусусиятларидан тегишли равишда фойда-

ланиш, жамият ҳаётининг нормал ривожланиши, халқ ҳокимияти
таъминланишини, сиёсий тизимнинг барча бўғинларини самарали
фаолият кўрсатишини таъминлайди. Ҳуқуқни татбиқ этиш эҳтиёжи
давлат ҳокимиятини ташкил этиш ва фаолиятидан эмас, балки моддий,
сиёсий ва маънавий маданиятнинг тараққиётидан келиб чиқади. Фуқа-
ролар томонидан кенг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширилиши
жамият сиёсий ва иқтисодий тизимининг, ижтимоий тараққиёт ва
маданиятнинг ривожланиш даражасини билдиради. Бу шуни англа-
тадики, давлат ҳуқуқий кўрсатмалар ўрнатиб ва уларни таъминлаш
механизмини шакллантириб, ўзи ҳам ҳуқуқнинг амал қилишига боғлиқ
бўлади.

Ҳуқуқни татбиқ этиш механизмини чуқур ўрганиш унинг ички

тузилишини таҳлил этишни тақозо этади. Ҳуқуқни татбиқ этиш
элементларини тавсифлаш унинг моҳиятини тадқиқ қилиш демакдир.

Ҳуқуқни татбиқ этиш механизми асосини ижтимоий муносабат-

лар турли иштирокчиларининг хулқ-атвори ва фаолияти ташкил этади.
«Хулқ-атвор» ва «фаолият» тушунчалари ҳуқуқни татбиқ этиш асосини
жуда чуқур ва кенг даражада қамраб олади. Ҳуқуқни татбиқ этиш
механизмининг таркибий элементларини алоҳида шахслар ва ташки-
лотларнинг хулқ-атвори ва фаолияти ташкил этади. Ушбу хулқ-атвор ва
фаолият ҳуқуқ нормалари асосида тартибга солинади. Шунинг учун
ҳуқуқ нормаларининг табиатини ҳисобга олиш ҳуқуқни татбиқ этиш
механизми элементларини очиш учун муҳим ҳисобланади.

Мазкур механизм ички қисмларини аниқ ажратиш учун ҳуқуқни

татбиқ этишнинг мустақил жиҳатларини кўриб чиқиш зарур бўлади.

Биринчидан, ҳуқуқни татбиқ этишни у ёки ҳуқуқ нормасининг

диспозицияси билан тартибга солинган ижтимоий муносабатларнинг
бевосита иштирокчилари ҳисобланган шахс ва ташкилотларнинг
ҳуқуқий хулқ-атвори ва фаолияти доирасини ажратиш билан кўриб
чиқиш мумкин. Мазкур доиралар сифатида бу ерда ижтимоий муно-
сабатлар тегишли шахс ва ташкилотларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбурият-
ларини амалга ошириш бўйича ҳаракат ва ҳаракатсизликлари чиқади.


background image

10

Бу ерда шуниси муҳимки мазкур бутун доира характери турли ҳуқу- қий
нормалар билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар
табиатидан келиб чиқади. Бу ерда ижтимоий муносабатлар иштирок-
чилари ўз хатти-ҳаракатларини ўзлари тартибга солишлари амалга
оширилаётган ҳуқуқ нормаси талаб қилинган андозага мувофиқ хулқ-
атворга мос келади. Қандайдир махсус органларнинг аралашуви талаб
этилмайди. Шундай қилиб, ҳуқуқ нормалари, тамойилларида мустаҳ-
камланган ҳолатларнинг ижтимоий ҳаётга татбиқ этилишига
эришилади.

Иккинчидан, ҳуқуқни татбиқ этишни, қонунга мувофиқ алоҳида

ҳуқуқий тартибга солишни амалга оширувчи тегишли ташкилотлар-
нинг ҳуқуқий фаолияти доираларини ажратиш жиҳатидан кўриб чиқиш
мумкин. Бу ҳуқуқни татбиқ этиш бошқа иштирокчиларнинг фаоллиги
қай тартибда рағбатлантирилиши, йўналтирилиши, ташкил этилиши ва
таъминланишини аниқлашга имконият беради. Умуман олганда,
жамият ҳаётининг барча соҳаларида ҳуқуқни татбиқ этиш
жараёнларининг кириб бориши уларнинг ягоналиги ва ўзгарувчан
хусусияти сифатида майдонга чиқади.

Шундай қилиб, ҳуқуқни татбиқ этиш механизми йирик ижтимоий

тизим бўлиб, у ўзининг мураккаблиги билан ажралиб туради. Шундан
келиб чиқиб айтиш жоизки, аввало ҳуқуқни татбиқ этиш механизми
жамият ҳаётининг пастдан юқорига қадар барча соҳа- ларини қамраб
олади; иккинчидан ҳуқуқни татбиқ этиш фаолиятини алоҳида шахс,
турли туман гуруҳ ва уюшмалар амалга оширади.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Yugay, Lyudmila. "Biometric identification as an innovation in
criminalistics." Society and innovations, Special 07 (2022): 289.

2.

Югай, Л. Ю. "НЕГОСУДАРСТВЕННАЯ СУДЕБНО-ЭКСПЕРТНАЯ
ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ

В

РЕСПУБЛИКЕ

УЗБЕКИСТАН:

СТАНОВЛЕНИЕ И РАЗВИТИЕ." Актуальные проблемы борьбы с
преступлениями и иными правонарушениями 20-1 (2020): 74-76.

Библиографические ссылки

Yugay, Lyudmila. "Biometric identification as an innovation in criminalistics." Society and innovations, Special 07 (2022): 289.

Югай, Л. Ю. "НЕГОСУДАРСТВЕННАЯ СУДЕБНО-ЭКСПЕРТНАЯ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В РЕСПУБЛИКЕ УЗБЕКИСТАН: СТАНОВЛЕНИЕ И РАЗВИТИЕ." Актуальные проблемы борьбы с преступлениями и иными правонарушениями 20-1 (2020): 74-76.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов