Важность использования помощи общественности и СМИ при расследовании преступлений

  • Академия МВД республики Узбекистан
CC BY f
14-19
0
Поделиться
Икромов, Б. (2023). Важность использования помощи общественности и СМИ при расследовании преступлений. Сборник научных статей студентов Академии МВД, 1(1), 14–19. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/academy-ministry-internal/article/view/27036
0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Республикамиз мустақилликка эришган дастлабки даврданоқ ўз олдига асосий мақсад қилиб, ижтимоий макон сифатида тушунила диган фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлини танлаган эди ва шу мақсадда собитқадамлик билан ҳаракат қилиб келмоқда.


background image

14

Б. А. Икромов

Жиноятларни тергов қилишда жамоатчилик ва

оммавий ахборот воситалари ёрдамидан

фойдаланишнинг аҳамияти

Республикамиз мустақилликка эришган дастлабки даврданоқ ўз

олдига асосий мақсад қилиб, ижтимоий макон сифатида тушунила-
диган фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлини танлаган эди ва шу
мақсадда собитқадамлик билан ҳаракат қилиб келмоқда.

Жамоатчилик институти азалдан жиноят процессида алоҳида

муҳим ўрин тутади. Шу сабабдан ҳам жамоатчилик вакилларининг
фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, ҳуқуқий онгини оширишда,
қолаверса ислоҳотлар давридаги роли муҳим аҳамият касб этади. Бир
сўз билан айтганда, ислоҳотдан мақсад ривожланган демократик давлат
барпо этишдир. Бундай жараёнда жамиятдаги ҳар бир ҳуқуқий институт
айнан шу ягона мақсадга қаратилган ўз концепциясига эга бўлмоғи
лозим.

Демак, шу ўринда жиноят процессида жамоатчилик институти-

нинг ролини янада ривожлантириш унинг ўзига хос концепциясига эга
бўлишини тақозо этади. Айниқса ҳозирги вақтда жамоатчилик
вакилларининг жиноят процессидаги фаол иштироки жиноятчиликка
қарши курашда ўзининг ижобий самарасини намоён этади, чунки ўзаро
ҳамкорликда жиноятларни тез ва тўла очиш, барча айбдорларни фош
этиш ва уларга адолатли жазо тайинлаш, энг асосийси, жиноят содир
этилишига олиб келган сабаб ҳамда шарт-шароитларни бар- тараф этиш
мумкин.

Шу муносабат билан жиноят процессида иштирок этувчи жамоат-

чилик вакиллари фаолиятининг сифатини ва маданиятини ошириш,
шунингдек, фуқароларни қонунларга қатъий риоя этиш, меҳнатга ҳалол
муносабатда бўлиш, шахс ҳуқуқ ва қадр қимматини ҳурмат қилиш
руҳида тарбиялашга қаратилган чораларни кўриш мақсадга мувофиқ
бўлади.

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон

Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига
бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида «Биз «Адолат -
қонун устуворлигида» деган тамойил асосида жамиятимизда қонунга
ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайти-
ришга қаратилган ишларимизни жадал давом эттирамиз. Ҳуқуқни
муҳофаза қилиш фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш учун


background image

15

биз фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот восита- лари
ва аҳоли билан самарали ҳамкорликни кенг йўлга қўямиз»

10

, - деб

таъкидлаб ўтдилар.

Жиноятларни тергов қилишда жамоатчилик ва оммавий ахборот

воситаларининг иштироки бу фаолиятни тўлиқ, хар томонлама ва
холисона бўлишини таъминлаб, фуқароларнинг жамият ва давлат
ишларини бошқаришда иштирок этишининг бир шакли ҳисобланади.

Шу сабабли ҳам, сўнгги йилларда давлатимизда вужудга келган

илғор тажрибаларга таяниб, республикамизда жиноятчиликка қарши
кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш фаолиятини янада кучай-
тириш мақсадида, ички ишлар органларининг жамоат ташкилотлари ва
оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш
ва такомиллаштириш бугунги кунда жуда катта аҳамиятга эгадир.

Ички ишлар органларининг тергов аппараты жиноятларни тергов

қилишда жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш
билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишдан аввал, биринчи навбатда
ўрганилаётган объектда ўзаро ҳамкорликнинг нима эканини аниқлаб
олсак мақсадга мувофиқ бўлади.

Жиноятларни тергов қилишда жамоат ташкилотларининг омма-

вий ахборот воситалари билан биргаликда муҳим ижтимоий вазифа-
ларни бажариши уларнинг ўзаро ҳамкорлигининг мазмунини ташкил
этади.

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг ҳамкорлиги-

дан дастлабки терговда фойдаланиш терговнинг сифати ва самара-
дорлигини оширишга хизмат қилади. Шу сабабли, жиноятларни тер-
гов қилишда ички ишлар органларининг жамоатчилик ва оммавий
ахборот воситаларидан фойдаланишнинг ўзаро аҳамияти деганда,
объектив зарур мақсади, жойи, вақти, ўзаро келишилган ҳуқуқий-
меъёрий ҳужжатлар билан мустаҳкамланган, дастлабки терговда иш-
тирок этиши терговчига содир этилаётган ёки содир этилган жиноят-
лар тўғрисида хабар беришдан, кечиктириб бўлмайдиган тергов
ҳаракатларини ўтказишда бевосита ёрдам кўрсатишдан, ҳодиса содир
бўлган жойни кўздан кечириш, унда бўлган изларни сақлаш, гувоҳ ва
жабрланувчиларни аниқлаш, жиноят қуролини қидириб топиш, бошқа
жиноятларга алоқадор ва уни содир этган шахсларни аниқлаш- да ёрдам
кўрсатишдан иборат бўлиб, ахборот алмашиш, биргаликда режа тузиш

10

Мирзиёев Ш. М.

Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - юрт

тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул
қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза // Халқ сўзи. - 2016.
- 8 дек.


background image

16

ва тадбирларни амалга оширишда юзага келадиган бош- қарув
субъектлари томонидан ташкил этувчи ва тартибга солувчи тизимли
фаолият тушунилиши керак

11

.

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларидан жиноятларни

тергов қилишда фойдаланишнинг аҳамияти - жиноятларни тергов
қилиш борасида кенг қамровли муаммоларни ҳал қилишдир. Фойда-
ланишнинг аҳамиятини объекти - жиноятларни тергов қилишда ёки бу
комплекс муаммоларнинг ҳақиқий ҳолатидир. Фойдаланишнинг
предмети - эса ушбу йўналишда куч ва воситаларни мувофиқлашти-
ришдир

12

. Ички ишлар органларининг тергов аппаратининг жамоатчи-

лик ва оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишнинг аҳамияти
шундаки, жиноятчиликка қарши курашда ички ишлар органлари
тизими олдида турган мақсадларга фақат турли ҳуқуқни муҳофаза
қилиш органларининг биргаликда ва ички ишлар органлари хизмат-
ларининг бир-бири билан ўзаро мувофиқлашган ҳаракатлари орқали
эришиш мумкин. Зеро, доимий ва мувофиқлашган ўзаро ҳамкорлик- сиз
жиноятларни тергов қилиш ва уни олдини олиш бўйича комплекс чора
тадбирларни ташкилий равишда амалга ошириб бўлмайди.

Бугун ички ишлар органлари терговчилари жиноятларни тергов

қилишда жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари ёрда-
мидан кенг фойдаланмоқдалар. Жамоат бирлашмалари фаолиятининг
ҳуқуқий асосини Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 феврал-
даги «Ўзбекистон Республикасининг жамоат бирлашмалари тўғриси-
да»ги қонун ташкил этади. Ушбу қонуннинг 1-моддасига мувофиқ,
жамоат бирлашмалари - ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда сиёсат,
иқтисодиёт, ижтимоий ривожланиш, фан, маданият, экология ва ҳаёт-
нинг бошқа соҳаларидаги қонуний манфаатларини биргаликда рўёбга
чиқариш учун бирлашган фуқароларнинг хоҳиш-иродаларини эркин
билдиришлари натижасида вужудга келган ихтиёрий тузилмадир.

Сиёсий партиялар, оммавий ҳаракатлар, касаба уюшмалари,

хотин-қизлар, ёшлар ва болалар ташкилотлари, ветеранлар ва ноги-
ронлар ташкилотлари, илмий-техникавий, маданий-маърифий, физ-
культура-спорт ва бошқа кўнгилли жамиятлар, ижодий уюшмалар,
юртдошлар уюшмалари, ассоциациялар ва фуқароларнинг бошқа
бирлашмалари жамоат бирлашмалари деб эътироф этилади

13

.

11

Забелов С. М.

Взаимодействие органов внутреннех дел с трудовыми коллективами и

обшественностью в охране правопорядка. - Минск, 1979. - С. 7.

12

Қаранг:

Афанасьев В. А.

Организация работы учаскового инспектора милиции. - М.,

13

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси. - 1991. - № 4.

28


background image

17

Ҳозир республикамизда фаолият кўрсатаётган «Камолот»,

«Соғлом авлод учун», «Болалар», «Умид» жамғармалари ва бошқа бир
қанча ташкилотларни ёшлар сиёсатини амалга оширишда «Ёшларга оид
давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил
16 сентябрдаги қонунда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги
муносабатларни тартибга солишдан иборатдир. Ички ишлар
органларининг тергов аппарати вояга етмаганларнинг жиноятларини
тергов қилишда уларни олдини олишда аҳамияти жуда катта
ҳисобланади.

Оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқий асосини Ўзбекистон

Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги
қонуннинг 4 моддасида, оммавий ахборот воситалари - оммавий
ахборот- ни даврий тарқатишнинг доимий номга эга бўлган ҳамда босма
тарзда (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар ва
бошқалар) ва (ёки) электрон тарзда (теле-, радио-, видео-, пинохроникал
дастурлар, умумфойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларидаги
вебсайт- лар) олти ойда камида бир марта нашр этиладиган ёки эфирга
берила- диган шакли ҳамда оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг
бошқа шаклларидир

14

. Оммавий ахборот воситалари қонун

ҳужжатларига биноан ахборотни излаш, олиш, тарқатиш, ҳуқуқига эга
ҳамда тарқа- тилаётган ахборотнинг холислиги ва ишончлилиги учун
белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши белгилаб қўйилган.

Жиноятларни тергов қилишда оммавий ахборот воситаларидан

фойдаланишда: айблилиги исботланиб суд томонидан ҳукм қилинган
жиноят ҳақидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида чоп
этиш, радио ва телевидение орқали жамоатчиликни содир этилган
жиноятдан хабардор қилиш, жиноятни содир этган шахслар ёки
жиноятни кўрган-эшитган шахсларни аниқлаш борасида маълумотлар
тарқатиш, маҳалла фуқаролар йиғинларига тергов ҳаракатлари ёки
қидирувга ёрдам бериш тўғрисида мурожаат қилиш ва ҳоказолар.

Оммавий ахборот воситаларида чоп этилган ёки намойиш

қилинган хабарлар жиноят ишини қўзғатиш учун сабаб бўлиши
мумкин, лекин ушбу хабарлар ва жиноят фактларни текшириб чиқиш
лозим бўлади. Чоп этилган ахборот, хат, мақола ёки маълумот, ҳатто
муаллиф бевосита жиноят иши қўзғатишни илтимос қилмаса-да,
жиноят ишини қўзғатиш учун сабаб сифатида тан олинади.

Ахборотни эълон қилиш деганда, маълумотларни маҳаллий ёки

марказий газета, журналда ва расмий ахборотномада чоп этилиши,

14

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг ахборотномаси. - 1998. - № 1. - 10-м.


background image

18

телевидение орқали намойиш қилиниши, радиода эшиттирилиши
тушунилади

15

.

Бундай маълумотлар жиноят ишини қўзғатиш учун етарли асос

эканини терговчи бевосита аниқлаши керак. Жиноят тўғрисидаги
хабарни эълон қилган ёки тегишли жойларга юборган оммавий ахборот
воситалари, шунингдек бу хабар муаллифлари ва хабарни терговчининг
талабига асосан ўз ихтиёрида бўлган ҳужжатларни ва хабарни
тасдиқловчи бошқа материалларни тақдим қилишлари шарт. Шу
сабабли

юқорида

кўрсатилган

қонунлар,

жиноят-процессуал

қонунчилик нормалари ва ИИОлари тизимидаги меъёрий-ҳуқуқий
актлар ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиб ҳамкор-
ликни олиб боришади.

Жиноят-процессуал кодекснинг принципларининг 21-моддасида

жиноят ишларини юритишда жамоатчиликнинг иштироки киритил- ган
бўлиб, жиноят иши бўйича тергов олиб бориш ва ишни судда кўриш
чоғида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд содир этил- ган
ҳолатларни аниқлаб олиш, айбдорларни қидириш ва фош этиш,
адолатли ҳукм чиқариш, шунингдек, жиноятнинг содир этилиш
сабаблари ва унга имкон берган шароитларни аниқлаш учун ўз вако-
латлари доирасида жамоатчилик ёрдамидан фойдаланишга ҳақлидир.

Жамоат бирлашмалари ва жамоаларнинг вакиллари жиноят

ишини юритишда жамоат айбловчилари ҳамда жамоат ҳимоячилари
тариқасида қатнашишга ҳақлидирлар. Жамоат бирлашмалари ва
жамоалар процессуал қонунларга мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-

иш материаллари билан танишиш, далиллар тақдим этиш ва

уларни текширишда иштирок этиш;

-

илтимоснома бериш;

-

тарафларни музокараларида сўзга чиқиб, судга фикр билдириш.

Жамоат бирлашмалари терговчи томонидан жиноят иши қўзға-

тилган қарорга асосланиб ёки жиноят иши қўзғатилишидан олдин ҳам
жиноят ишига оид далилий ашёлар, ҳужжатлар тақдим этиши
жиноятларни тергов қилишда катта аҳамиятга эга. Шунингдек, жамоат
бирлашмалари ва жамоалар, уларнинг раҳбар органлари ҳамда вакил-
лари содир этилган ёки тайёрланаётган жиноят тўғрисида хабар билан
терговчига мурожаат этишлари мумкин. Улар айбланувчига эҳтиёт
чораси сифатида жамоат бирлашмаси ёки жамоа кафиллигига бериш-
ни танлаш ҳақида; маҳкумни муддатидан илгари шарли равишда
жазодан озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш ҳақи- да;

15

Рахмонов С. М.

Жиноят-процессуал ҳуқуқ. Умумий қисм. - Т., 2015.


background image

19

озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганларнинг жазони ўташ
шароитларини ўзгартириш ҳақида; судланганликни олиб ташлаш
ҳақида ва бошқа масалалар бўйича ЖПКда белгиланган ҳолатлар ва
тартибда илтимос қилишга ҳақлидирлар. ЖПКнинг 252-моддасида
жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг ишда айбланувчи, судланувчи
сифатида иштирок этишга жалб қилинган шахсни кафилликка олиш
тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эканлиги белгилаб қўйилган.

Хулоса қилиб айтганда, жиноятларни тергов қилишда жамоат-

чилик ва оммавий ахборот воситалари ёрдамидан фойдаланиш,

биринчидан,

содир этилган жиноятларнинг тез ва тўла очилишига

самарали таъсир кўрсатса,

иккинчидан,

фуқароларда жиноятчиликка

қарши курашиш борасида дахлдорлик ҳисси кучайишига хизмат
қилади.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Людмила, Ю. Г. А. Й., and Хагани ГАДЖИЕВ. "Использование
цифровой экспертизы при доказывании факта распространения
ложной информации в интернете." Юрист Ахборотномаси 2.1
(2021): 208-218.

2.

Югай, Л. Ю. "Некоторые аспекты использования инновационных
технологий

биометрической

идентификации

личности

в

противодействии преступности: опыт Республики Узбекистан."
(2022).

Библиографические ссылки

Людмила, Ю. Г. А. Й., and Хагани ГАДЖИЕВ. "Использование цифровой экспертизы при доказывании факта распространения ложной информации в интернете." Юрист Ахборотномаси 2.1 (2021): 208-218.

Югай, Л. Ю. "Некоторые аспекты использования инновационных технологий биометрической идентификации личности в противодействии преступности: опыт Республики Узбекистан." (2022).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов