51
Н. Б. Қахрамонова
Солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин
товлаш жиноятининг криминалистик тавсифи
Жиноятларнинг криминалистик тавсифи жиноят ва жазо тўғри-
сидаги қонунда белгилаб қўйилган ижтимоий жиҳатдан хавфли
ғайриҳуқуқий қилмишларнинг кўриб чиқилаётган турларининг энг
муҳим томонлари тўғрисидаги умумлаштирилган далилий маълумот-
лардан ҳамда уларга асосланган илмий хулосалар ва тавсиялар
тизимидан иборат бўлади. Криминалистик тавсифларни билиш жиноят
ишларини тез, ҳар томонлама ва холисона тергов қилишни ташкил этиш
учун зарурдир
32
.
Солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш жинояти-
нинг криминалистик тавсифи комплекс (яъни уйғун бирликдаги)
мазмунга эга. Уларнинг асосий қисми жиноий хулқ механизмини,
жиноят тўғрисидаги ахборотни олиш ва ундан фойдаланиш таркибини
криминалистик тадқиқ этиш, жиноятчининг ва жабрланувчиларнинг
шахсини аниқлаш ва ҳоказо жараёнида аниқланади. Шу билан бирга,
уларда яқин турувчи юридик фанларнинг айрим қоидалари бўлади.
Бироқ бошқа фанлардан бундай фойдаланиш одатдаги илмий уйғун-
лашув (интеграция) доираси билан чекланган бўлади ва тавсифлар-
нинг криминалистик моҳиятига таъсир этмайди. Криминалистик
тавсифлар жиноятларнинг муайян турларига ҳам, ўхшаш (бир-бирига
яқин) гуруҳларига ҳам берилиши мумкин бўлиб, бу уларнинг жуда
хилма-хил бўлишига олиб келади.
Солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш жинояти
криминалистик тавсифининг мазмуни тавсифланаётган жиноий
қилмишнинг моҳиятига, тергов қилиш хусусий методларнинг тури ва
ишланганлик даражасига, илмий-тадқиқотнинг вазифалари ва усул-
ларига ҳамда бир қатор бошқа омилларга боғлиқдир.
Солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш фойда
(даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яши-
риш, камайтириб кўрсатиш, шунингдек, давлат томонидан белгилан-
ган солиқларни, йиғимларни, бож ёки бошқа тўловларни тўлашдан
қасддан бўйин товлаш шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўл-
ланилганидан кейин анча миқдорда содир этилиши билан тавсифла-
нади. Ушбу жиноятга қарши курашиш бугунги куннинг долзарб муам-
32
Алимова Р. А.
Жиноятларни тергов қилиш услубиёти. - Т., 2006. - 36 б.
52
моларидан бири ҳисобланади. Чунки, юридик ва жисмоний шахс-
ларнинг давлат томонидан белгиланган солиқ ёки бошқа тўловларни
тўлашдан турли йўллар билан бўйин товлаши мамлакатимиз бюджет
сиёсатининг барқарорлигига катта путур етказмоқда.
Ушбу жиноят турига қарши курашишнинг долзарблигини белги-
лаш жиноятни тергов қилиш хусусий криминалистик методларининг
тўғри ижтимоий-сиёсий йўналишда бўлиши ва терговчилар фаолияти
самарадорлигини ошириш учун зарурдир. Бундан ташқари, солиқ ёки
бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш жиноятининг кримина-
листик тавсифлари таркибий тузилиш шаклига кўра бир-биридан фарқ
қилади. Криминалистик тавсифда бор-йўғи бир неча кириш
қоидаларини ўз ичига олган ишлар ҳам учрайди. Айни пайтда
жиноятларни тергов қилишнинг шундай хусусий методлари ҳам борки,
уларда ана шу тавсиф уларнинг асосий қисмини ташкил этади. Бироқ
кўрсатиб ўтилган фарқларга қарамай, ушбу жиноятлар замонавий
криминалистик тавсифларида бир қанча барқарор такрорланувчи
элементлар мавжуд бўлиб, ана шуларнинг мажмуи уларнинг типик
тузилмасини ҳосил қилади.
Қоида тариқасида, солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин
товлаш жиноятининг криминалистик тавсифи ушбу жиноят турининг
тушунчасини аниқлашдан ва уни тергов қилишнинг умумий шарт-
шароитларини (тергов қилишнинг изчиллиги, муддатлари ҳамда шакли
ва ҳок.) тавсифлашдан бошланади. Бундай ахборот-маълумот- нома
вазифасини бажарган ҳолда имкони борича қисқа баён қилина- ди ва
тегишли криминалистик тавсифни таърифлаш учун таянч бўлиб хизмат
қилади. Солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш
жиноятининг содир этилганлиги тўғрисидаги энг типик бошланғич
ахборотнинг таърифи ушбу жиноят криминалистик тавсифининг муҳим
элементлари жумласига киради. Ана шу ахборотнинг мазмуни ва
шаклига қараб текширишга оид ишлар тартиби ҳамда уларни очиш,
тергов қилиш ва уларнинг олдини олишнинг дастлабки босқичлари
дастурлари белгиланади.
Солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш жинояти-
нинг криминалистик тавсифи таркибига, шунингдек ушбу жиноятни
содир этиш ва яшириш усуллари ҳақидаги маълумотлар тизими ҳам
киради. Солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш жинояти
қуйидаги усулларда содир этилади:
-
нарсалар ҳақиқий ҳолатини қасддан ўзгартириш;
-
солиқ органларига била туриб нотўғри ахборот беришнинг
турли услубларини қўллаш;
53
-
тўланадиган солиқ ҳажмини камайтириш мақсадида маълум
факт, ҳолат, ҳодисалар борасида янглиштириш;
-
солиқ органларига солиқ тўлаш объектлари ҳақида ҳисобот
ҳужжатларини бермаслик;
-
имконият мавжудлигида мажбурий тўловларни тўламаслик;
-
солиқ органларига рўйхатга қўймаслик ва бошқа.
Криминалистик методика соҳасидаги тадқиқотлар шундан дало-
лат берадики, жиноий тажовуз жабрланувчи, жиноятни содир этиш
усули, унинг хусусиятлари, оқибатлари ва жиноятчининг шахси ўрта-
сида муайян алоқадорлик бўлади. Бундай алоқадорлик ҳақидаги кри-
миналистик маълумотлардан фойдаланиб, терговчилар ва суришти-
рувчилар айрим жиноятлар юзасидан эҳтимол тутилган жиноятчи- нинг
шахси тўғрисида асосли тусмолларни олға суришлари ҳамда тергов
қилишнинг энг мақсадга мувофиқ дастурини белгилаб олиш- лари
мумкин.
Жиноят содир этган шахс тўғрисидаги маълумотларни аниқ- лаш
солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш жинояти- нинг
мажбурий элементи ҳисобланади. Шуни қайд этиш керакки, мазкур
жиноят бўйича жиноий жавобгарлик 16 ёшдан белгиланган бўлиб,
қонунга мувофиқ даромад, фойда ва солиқ солишнинг бошқа
объектлари ҳақида тўлиқ ахборот бериш ҳамда давлат фойдасига
белгиланган тўловларни киритиш вазифаси юклатилган шахслар
жиноят субъекти сифатида тан олиниши мумкин. Булар қаторига, мулк
шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилот- ларнинг
солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бухгалтерия
ҳисоботини олиб бориш, ҳужжатлар тақдим қилиш зимма- сига
юклатилган мансабдор шахслар киради. Мазкур мансабдор шахсларга
қуйидагилар киради:
-
корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг
ўринбосарлари;
-
бош ҳисобчилар;
-
ҳисобхонанинг мансабдор шахслари.
Солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш жиноятини
тергов қилишда аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар доираси ушбу тур-
даги жиноят криминалистик тавсифининг яна бир элементи
ҳисобланади
33
.
Азалдан ҳар қандай жиноятни тергов қилишда ҳақиқатни аниқ-
лаш етти ҳадли формула билан, яъни нима, қаерда, қачон, қай тарзда,
33
Ваҳобов А. Жўраев А.
Солиқлар ва солиққа тортиш. - Т., 2009. - Б. 298-301.
54
ким, кимнинг ёрдамида, нима учун деган еттита саволга жавоб олиш
билан боғланган. Лекин бу формулани универсал деб бўлмайди, чунки
у жуда қисқа бўлиб, у ҳар хил турдаги жиноятларни тергов қилиш
хусусиятларини ҳисобга олиш имконини бермайди. Жиноят ишларини
тергов қилишда аниқланиши лозим бўлган саволлар доира- сини ўн
иккитагача кўпайтириш тўғрисидаги таклиф ҳам бу камчи- ликларни
бартараф этгани йўқ. Шуни ҳисобга олиб, солиқ ёки бошқа тўловларни
тўлашдан бўйин товлаш жиноятининг замонавий криминалистик
тавсифи тергов қилиш пайтида аниқланиши лозим бўлган қуйидаги
асосий элементларни ўз ичига олади
34
:
а) тажовуз қилиш объекты (тажовуз нимага қаратилган, нимага
зарар етказилган, зарарнинг миқдори ва ҳоказо);
б) тажовузнинг объектив томони (қаерда, қачон, қай тарзда, бир
шахснинг ёки бир кишининг ҳаракатлари, улардан ҳар бирининг тутган
ўрни (роли), қандай ҳолатларда, оқибатлари қанақа, етказилган зарар,
қилмиш ва оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш, жиноятга
кўмаклашган ҳолатлар ва ҳоказо);
в) тажовуз субъекти (тажовузни ким содир этди, унинг шахсини
тавсифловчи маълумотлар, агар шахслар гуруҳи иштирок этган бўлса,
улар кимлар);
г) тажовузнинг субъектив томони (айб, унинг шакли, қасддан
қилинган айб бўлса унинг сабаби ва мақсади).
Солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш жинояти-
нинг предмети - солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа тўловлар
ҳисобланади. Ушбу жиноят орқали юридик ва жисмоний шахслар
томонидан давлатнинг молиявий соҳасидаги фаолияти билан боғлиқ
ижтимоий муносабатларга зарар етади. Бу турдаги жиноятни тергов
қилишда, уни жиноят деб тан олишда етказилган зарарнинг миқдори
муҳим аҳамият касб этади. Чунки, етказилган зарарнинг анча миқдор-
да бўлиши маъмурий чора қўлланилганидан кейин содир этилиши уни
жиноят деб топишга асос бўлади. Шунингдек, зарар миқдоридан келиб
чиққан ҳолда жиноий қилмиш ушбу модданинг турли қисм- лари билан
баҳоланади.
Айтиш керакки, солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин
товлаш жинояти тергов қилишда исботланиши лозим бўлган ҳолатлар
доирасини ортиқча аниқлаштириб юбориш жоиз эмаслигини ҳисобга
олиш керак. Сабаби мазкур ҳолат жиноят таркибининг жиноят-ҳуқуқий
34
Миразов Д. М.
Солиқ соҳасидаги жиноятларни тергов қилиш методикаси. - Т, 2014. -Б.
28-31.
55
таҳлилига айланиб қолиши мумкин бўлиб, бу услубий тавсиялардаги
криминалистик хусусиятларнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келади.
Адабиётлар рўйхати:
1.
Югай, Людмила. "Судебно-экспертная деятельность в Республике
Узбекистан в эпоху цифровизации." Современные тенденции
развития цифровизации в сфере юстиции 1.1 (2022): 35-40.
2.
Югай, Л. Ю. "Некоторые аспекты использования инновационных
технологий
биометрической
идентификации
личности
в
противодействии преступности: опыт Республики Узбекистан."
(2022).