Особенности изучения рукописных текстов, выполненных с измененным написанием

CC BY f
106-111
1
Поделиться
Некбоев, Н., & Маматов, М. (2023). Особенности изучения рукописных текстов, выполненных с измененным написанием. Сборник научных статей студентов Академии МВД, 1(1), 106–111. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/academy-ministry-internal/article/view/27066
Н Некбоев, Академия МВД республики Узбекистан
студент
М Маматов, Академия МВД республики Узбекистан
cтудент
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзгартирилган ёзув билан бажарилган қўлёзма матнлар тадқиқотларининг хусусияти шундаки, бу турдаги барча тадқиқотлар икки босқичда амалга оширилади. Биринчидан, текширилаётган қўлёзманинг ғайриодатий тарзда бажарилганлигини аниқлаш, иккинчидан, текширилаётган қўлёзма ижрочисини ёзувига кўра идентификация қилиш босқичларидир.


background image

106

Н. Н. Некбоев,

М. Б. Маматов

Ўзгартирилган ёзув билан бажарилган қўлёзма

матнлар тадқиқотларининг хусусиятлари

Ўзгартирилган ёзув билан бажарилган қўлёзма матнлар тадқи-

қотларининг хусусияти шундаки, бу турдаги барча тадқиқотлар икки
босқичда амалга оширилади. Биринчидан, текширилаётган қўлёзма-
нинг ғайриодатий тарзда бажарилганлигини аниқлаш, иккинчидан,
текширилаётган қўлёзма ижрочисини ёзувига кўра идентификация
қилиш босқичларидир.

Шу билан бирга, ушбу тадқиқотлар хатшунослик экспертиза- лари

тадқиқотлари каби босқичма-босқич ўтказилади.

Дастлабки тадқиқотлар босқичининг хусусиятлари қуйидагилар-

дан иборат:

1.

Терговчи (суд)нинг экспертиза тайинлаш ҳақидаги қарори

(ажрими) билан танишишда, ишнинг моҳияти диққат билан ўрганила-
ди, унда терговчи (суд)га маълум бўлган текширилаётган қўлёзма- нинг
бажарилиш шароитлари (ташқи шароитлар, ижрочининг ҳолати, унинг
ёзишдан мақсади (установкаси), ёзувни атайин ўзгартириш учун
мумкин бўлган усуллар) бўйича маълумотлар кўрсатииши лозим.

2.

Экспертиза тайинлаш ҳақидаги қарорда текширилаётган

қўлёзманинг ғайриодатий шароитларда бажарилганлигини аниқлаш
бўйича савол қўйилмаган бўлиши мумкин, шунга қарамай, ёзувнинг
ғайриодатий шароитларда бажарилганлик белгиларини аниқлаган
эксперт, бу саволга жавоб бериши лозим.

3.

Текширилаётган қўлёзмани дастлабки тадқиқотлари ёзувни

ўзгартирилганлик ҳолати мавжуд ёки йўқлигини аниқлашдан бошла-
нади. Бунинг учун эксперт, ёзувни бажаришдаги ҳаракатларнинг
тезлиги ва координацияси камайишини кўрсатувчи «классик»
белгилари- ни билиши лозим. Бу каби белгилар аниқланганда,
текширилаётган кўлёзманинг ғайриоддий тарзда бажарилганлиги
бўйича эҳтимол хулоса (оралиқ синтез) қилинади. Қўлёзмани
ўрганишда юқоридаги белгилар билан бирга, бошқа махсус белгилар
ҳам аниқланган бўлса эксперт, текширилаётган ёзувни ўзгаришига
таъсир кўрсатган у ёки бу омил- лар ёки омиллар гуруҳини ҳам эҳтимол
шаклда кўрсатиши мумкин.

Сўнг ёзувнинг бошқа идентификацион умумий ва хусусий бел-

гилари ўрганилади ҳамда уларга кўра текширилаётган

хулоса қилинади.


background image

107

қўлёзма ижро- чисини идентификация қилиш мумкин ёки мумкин
эмаслиги бўйича

4.

Ўзгартирилган ёзувнинг тадқиқотларида экспертга, тахмин

қилинаётган ижрочининг ёзувларидан қуйидаги икки турдаги намуна-
лари тақдим этилиши лозим:

-

ўзгартирилмаган асл ёзуви;

-

текширилаётган қўлёзма бажарилган шароитларга яқин

шароитда бажарилган ўзгартирилган ёзуви. Агар бундай намунани
олишни имкони бўлмаса, у ҳолда тадқиқотга, тахминий ижрочининг
имкони борича кўп миқдордаги турли ёзувларининг намуналари тақдим
этилиши керак.

5.

Ёзувдаги ситуацион белгиларни дастлабки таққослаш ва

баҳолашда текширилаётган қўлёзманинг ғайриодатий тарзда бажа-
рилганлиги тасдиқланади ёки инкор этилади, шунингдек, ёзувнинг
ўзгарганлик даражаси аниқланади. Ёзувнинг идентификацион белги-
ларни таққослаш ва баҳолаш эса текширилаётган қўлёзма ижрочиси
ёзувлари билан тадқиқотга тақдим этилган ёзув намуналарини айнан-
лиги бўйича эксперт тусмолини тузишга имкон беради.

Тадқиқотларинг алоҳида босқичининг хусусиятлари. Махсус

адабиётларда, ўзгартирилган ёзувнинг алоҳида тадқиқотларининг
тартиби бўйича икки хил қарашлар мавжуд:

биринчиси - тадқиқотлар тахминий ижрочининг ёзув намуна-

ларидан бошланиши керак, чунки эксперт ижрочининг асл ёзуви -
«норма» ҳақида тасаввурга эга бўлиши лозим;

иккинчиси - тадқиқотлар текширилаётган қўлёзмадан бошла-

ниши керак, чунки эксперт текширилаётган қўлёзмадаги ўзгартирил-
ганлик ва ўзгартирилмаганлик белгиларини, уларни тахминий ижро-
чининг намуна ёзувлари билан солиштирмасдан туриб, ўзаро ажратиб
олиши керак.

Ҳар икки ҳолатда ҳам, хатшунослик экспертизасининг алоҳида

тадқиқотлари ғайриодатий тарзда бажарилганлик белгиларини таҳлил
қилишдан бошланади. Бунда айрим ҳолларда, масалан, текширилаёт-
ган қўлёзмани одатий қўлда эмас, бошқа қўлда ёзилган деб тусмолни
илгари суришда махсус жадвал-ишланмалар тузилиши мумкин.

Алоҳида тадқиқотларнинг ушбу босқичида махсус методикалар-

дан фойдаланиш мумкин (масалан, ёзувни атайин ўзгартирилганлик
ҳолатини аниқлаш методикаси)

41

.

41

Модифицированная методика установления факта намеренного изменения почерка //


background image

108

Ёзувнинг идентификацион белгиларини ўрганиш хатшунослик

экспертизаси методикасининг умумий қоидаларига биноан - умумий-
дан хусусийга ўтиш асосида амалга оширади. Ёзувнинг умумий
белгиларидан ҳаракатларнинг тезлиги ва координациясига алоҳида
эътибор қаратиш лозим бўлади, чунки бу белгилар «бузувчи» омил-
ларга анча таъсирчан бўлади.

Алоҳида тадқиқотларнинг муҳим хусусияти - ситуацион бел-

гилар (ёзувни ўзгартирилганлиги билан кузатиладиган белгилар)ни
идентификацион белгилар (қўлёзма ижрочиси ёзувнинг асл («ҳақи-
қий») белгилари)дан аниқ ўзаро фарқлашда намоён бўлади.

Бунда ёзувнинг идентификацион белгилари ўз навбатида яна икки

гуруҳга ажралади:

а) ёзувнинг ўзгармайдиган (асл - «ҳақиқий») белгилари;
б) ўзгарган, ижрочи ёзувини идентификация қилишга мос белги-

лар (ҳар бир шахсда - индивидуал бўлади).

Узгартирилган ёзувдаги белгиларни ўрганиш схемаси

Ёзувнинг хусусий белгиларини ўрганиш қуйидагича амалга

оширилади:

1) ҳарфлар катталаштирилган масштабда бажарилади;
2. эксперт барча идентификацион белгиларни қизил сиёҳ билан

ажратади ва уларнинг устига барқарорлик белгисини қўяди;

3) ёзувни ғайриодатий тарзда бажарилганлик белгилари қора ёки

яшил сиёҳ билан белгиланиши мумкин.

Тахмин қилинаётган ижрочининг ўзгарган ва ўзгармаган ёзувлари

алоҳида-алоҳида текширилади ва қандай белгилар ўзаради ва қайсилари
ўзгармасдан қолиши аниқ белгиланади.

Применение методов исследования, основанных на вероятностном моделировании, в судебно-
почерковедческой экспертизе. - М., 1976. - С. 234-279.


background image

109

Ёзувнинг хусусий белгилари жадвал-ишланмасининг лавҳаси

Алифбо

ҳарфлар и

Т екширилаётга

н ёзувда

А.нинг ёзувидаги

Таққослаш ва

баҳолаш

натижалари

ғайриодатий чап

қўл билан

одатий ўнг қўл

билан


Албатта, хатшунослик экспертизалари учун тайёрланган «I»,

«На» ва «Нб» белгилар ушбу жадвалга киритилмайди.

Айрим ҳолларда, алоҳида тадқиқотлар босқичида, текширилаёт-

ган белгини ситуацион ёки идентификацион белгилар деб ҳисоблаш бир
мунча қийинчиликлар келтириб чиқаради. Масалан, текшири- лаётган
ёзув «чап қўлда бажарилган» деб тусмол қилиниб, ёзувдаги «в»
ҳарфининг сатрда жойлашган элементини бажаришдаги ҳаракат- нинг
ўнг айлана йўналиши аниқланганда ҳамда ушбу белги матнда икки
мартадан кўп учраганда уни «негатив» деб ёки ушбу элементни
бажаришда идентификацион белги деб ҳам олиш мумкин. Шу боис,
алоҳида тадқиқотлар жараёнида бу каби белгиларни қўшимча белги-
лаш, масалан, қизил сиёҳ билан белгилашда, унинг ёнига сўроқ бел-
гисини ҳам қўйиш лозим. Бундай белгиларни аниқ фарқлаш таққос- лаш
ва аниқланган белгиларни баҳолашдан сўнггина амалга оширилади.

Таққослаш тадқиқотлари босқичининг хусусиятлари. Тадқиқот-

ларнинг ушбу босқичида ситуацион белгиларни ўзаро таққослаб экс-
перт, текширилаётган матнинг бажарилиш шароитлари бўйича якуний
хулосага келади. Сўнг таққослаш тадқиқотлари жараёнида эксперт
ситуацион белгилардан идентификацион белгиларни ажратиб олиши ва
қуйидагиларни ўзаро таққослаши лозим:

а) аввало, ўзгармайдиган «асл» идентификацион белгиларни;
б) сўнг, ўзгариши мумкин бўлган идентификацион белгиларни.
Таққослашнинг ушбу босқичида экспертнинг, умумий белгилар-

да «ўзаро таққосланаётган ёзувлардаги, алоҳида умумий хусусият-
ларни ҳам, айрим яхлит тузилишларни ҳам, ёзувга турли «бузувчи»
омиллар таъсирида ўзгаришлари, ўхшашлиги ёки фарқланиши ёхуд


background image

110

уларнинг ўзаро тўплам»ларини

42

ҳамда хусусий белгиларда «текшири-

лаётган қўлёзма ва таққосланаётган намуна ёзувлардаги бир номдаги
ҳарфларнинг ўхшашлик даражаси ва уларнинг бир турдаги ёзиш
белгилари доирасида тақсимланганлик даражасини»

43

аниқлаш бўйича

касбий маҳорати муҳим аҳамият касб этади.

Ўзгарган ёзув тадқиқотларида ёзув белгиларини баҳолаш хусу-

сиятлари:

1.

Ёзувнинг идентификацион белгилари мажмуига, текширила-

ётган қўлёзманинг ғайриодатий шароитларда бажарилганлигини бил-
дирувчи ситуацион белгиларни киритиш мумкин эмас.

2.

Тахмин қилинаётган ижрочининг ёзувидаги ўзгармайдиган

«асл» белгилар идентификацион жиҳатдан энг муҳим белгилар
ҳисобланади. Идентификацион жиҳатдан иккинчи ўринга ўзгарувчи
идентификацион белгилар қўйилади.

Ўзаро фарқланувчи белгилар, текширилаётган матнинг бажари-

лишидаги ғайриодатий шароитлар билан изоҳланади.

Тадқиқот натижаларини расмийлаштиришнинг хусусиятлари.

Эксперт хулосаси.

Хулосанинг кириш қисмида:

- тахминий ижрочининг, тадқиқотга тақдим этилган, икки хил ёзув

(ўзгармайдиган ва ўзгарувчи) намуналари кўрсатилади;

-

қўлёзманинг ғайриодатий шароитларда бажарилганлиги бўйича

савол қўйилади.

Хулосанинг тадқиқот қисмида:

-

ўзгарган ёзувнинг «классик» белгилари таърифланади ва улар

асосида текширилаётган қўлёзманинг ғайриодатий шароитларда
бажарилганлиги бўйича эҳтимол хулоса қилинади;

-

матнга у ёки бу «бузувчи» омилнинг таъсирини кўрсатувчи

«махсус» белгилар (агар матнда аниқланса) таърифланади. Бу бўйича
ҳам эҳтимол шаклда хулоса қилинади.

-

идентификацион тадқиқотларни ўтказиш имкониятлари бўйича

хулосалар шакллантирилади.

Юқоридаги баён этилган барча уч турдаги хулосалар оралиқ

синтезни ташкил қилади.

42

Шаова Т. Г., Исматова Т. И.

Криминалистическое исследование рукописей, выпол-

ненных в условиях темноты // Соотношение и связи криминалистики и теории оперативно-
розыскной деятельности ОВД: По материалам Всероссийской научно-практической конфе-
ренции «Криминалистика и судебные экспертизы» (от 14-16 июня 1995 г.) - Краснодар, 1996. -
С. 130.

43

Там же. - С. 137.


background image

111

-

таққослаш тадқиқотларида, солиштириш айнан қандай (ўзгар-

майдиган ва ўзгарувчи) белгиларга кўра амалга оширилганлиги кўр-
сатилади;

-

ижобий хулоса бериш мумкин бўлганда, ўзаро фарқланувчи

белгилар, текширилаётган матнинг бажарилишидаги ғайриодатий
шароитлар билан изоҳланади.

Хулосанинг якуний хулосалар қисмида текширилаётган қўл- ёзма

ғайриодатий шароитларда бажарилганлиги бўйича жавоблар берилади
(экспертиза тайинлаш ҳақидаги қарор (ажрим)да бу бўйича савол
қўйилмаган бўлса ҳам). Хулосанинг фотожадвалида:

Агар зарурат бўлса биринчи навбатда, ғайриодатий шароитларда

бажарилганлик белгиларини кўрсатган ҳолда текширилаётган қўлёзма-
нинг лавҳаси жойлаштирилади. Бунда белгиларни кўрсатишда яшил
ёки қора сиёҳ ишлатилади, белгилаш тури эса ёзувнинг хусусий бел-
гилари гуруҳини белгилаш билан мос бўлиши лозим.

Сўнг, текширилаётган матннинг лавҳалари, тахминий ижрочи-

нинг ўзгарган ва ўзгармаган ёзуви намуналари кўрсатилади. Агар
идентификацион белгилар барча турдаги ёзув намуналарида мавжуд
бўлса, улар ҳамма уч турдаги ёзувларда кўрсатилади. Агар иденти-
фикацион белгилар ўзгарган ёки ўзгармаган ёзувлар лавҳаларида
мавжуд бўлса, улар аниқланган лавҳаларидагина кўрсатилади.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Yugai, Lyudmila Yuryevna. "The use of biometric identification in
countering crime." Berlin Studies Transnational Journal of Science and
Humanities 2.1.4 Legal sciences (2022).

2.

Югай, Л. Ю. "Биометрическая идентификация личности по
изображению лица человека: опыт Республики Узбекистан." (2023).

Библиографические ссылки

Yugai, Lyudmila Yuryevna. "The use of biometric identification in countering crime." Berlin Studies Transnational Journal of Science and Humanities 2.1.4 Legal sciences (2022).

Югай, Л. Ю. "Биометрическая идентификация личности по изображению лица человека: опыт Республики Узбекистан." (2023).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов