Административная ответственность за нарушения общественного порядка

  • Академия МВД республики Узбекистан
CC BY f
59-63
0
0
Поделиться
Некбоев, Н. (2023). Административная ответственность за нарушения общественного порядка. Сборник научных статей студентов Академии МВД, 1(1), 59–63. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/academy-ministry-internal/article/view/27046
Н Некбоев, Академия МВД республики Узбекистан
студент
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мамлакатимизда қабул қилинаётган қонунлар ва қонун ости ҳужжатлар турли ижтимоий муносабатларни тартибга солиш билан бир қаторда маълум бир ҳуқуққа хилоф ҳаракат (ҳаракатсизликлар)- ларни ҳуқуқбузарлик сифатида эътироф этиб улар учун тегишли юридик жавобгарликни ҳам белгилайди.

Похожие статьи


background image

59

Н. Н. Некбоев

Жамоат тартибига тажовуз қилувчи

ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик

Мамлакатимизда қабул қилинаётган қонунлар ва қонун ости

ҳужжатлар турли ижтимоий муносабатларни тартибга солиш билан бир
қаторда маълум бир ҳуқуққа хилоф ҳаракат (ҳаракатсизликлар)- ларни
ҳуқуқбузарлик сифатида эътироф этиб улар учун тегишли юридик
жавобгарликни ҳам белгилайди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом

Каримов таъбири билан айтганда, «...ҳуқуқий давлатнинг қуроли ҳам,
ҳимояси ҳам, кўзи ҳам, сўзи ҳам қонундир»

36

. Бугунги кунда ана шу

қонунларимизни «ишлаши»ни таъминлаш ҳам муҳим вазифа бўлиб
қолмоқда.

Ҳуқуқ назариясига кўра, ҳар қандай юридик жавобгарликнинг

асосини қонунга хилоф, айбли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик),
яъни ҳуқуқбузарлик ташкил этади. Ҳуқуқбузарликлар ўзининг маз-
муни, юридик хусусиятлари ва таркибига эга бўлиб, турли қонун
ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги «Ҳуқуқ-

бузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунининг 3-моддасига
кўра, ҳуқуқбузарлик - содир этилганлиги учун маъмурий ёки жиноий
жавобгарлик назарда тутилган айбли ғайриҳуқуқий қилмиш (ҳаракат
ёки ҳаракатсизлик)дир

37

.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги

кодексининг 10-моддасига мувофиқ, маъмурий ҳуқуқбузарлик деганда
- қонун ҳужжатларига биноан маъмурий жавобгарликка тор- тиш
назарда тутилган шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркин-
ликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, табиий муҳитга
тажовуз қилувчи ғайриҳуқуқий, айбли (қасддан ёки эҳтиётсизлик
орқасида) содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади

38

.

Башарти ҳуқуқбузарлик ўз хусусиятига кўра жиноий жавобгарликка
тортишга сабаб бўлмаган тақдирда, маъмурий жавобгарлик юзага
келади.

36

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Тошкент

шаҳар Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган нутқи // Халқ
сўзи. - 2012 . - 17 март.

37

Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги 2014

йил 14 май қонуни

38

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси. - 1995. - № 3. - 6-м.


background image

60

Юридик адабиётларда қайд этилишича, жамоат тартиби - бу

фуқароларнинг шахсий хавфсизлиги, жамоат хавфсизлиги, корхона,
муассаса, ташкилотлар, жамоат ташкилотларининг нормал фаолият
кўрсатиши, фуқароларнинг меҳнат қилиши ва дам олиши учун тўлиқ
шароит яратишга, уларнинг шаъни, қадр-қимматини ҳамда умум-
инсоний қадриятларни ҳурмат қилишга йўналтирилган ҳуқуқий ва
ижтимоий меъёрлар асосида жамоат жойларида юзага келадиган ва
ривожланадиган ижтимоий муносабатлар тизимидир.

Шу боис, жамоат тартиби давлат органлари, жамоат бирлашма-

лари ва фуқаролар томонидан муҳофаза этилади. Жамоат тартибини
сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш - ички ишлар орган-
ларининг асосий вазифаларидан биридир.

Ўзбекистон Республикасида жамоат тартибини сақлаш, фуқаро-

лар ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ушбу соҳадаги ижти-
моий муносабатларни қўриқлаш Ўзбекистон Республикасининг Маъ-
мурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодекслари билан тар-
тибга солинган.

Амалдаги маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг мах-

сус қисмида маъмурий ҳуқуқбузарликлар V бобдан XVI

1

бобгача жами

14 та бобда 14 гуруҳ (тур)га бирлаштирилган. Биз кўриб чиқа- ётган
«Жамоат тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар» Ўзбекистон
Республикаси МЖтКнинг «Жамоат тартибига тажовуз қилувчи
ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик» деб номлан- ган XV
бобида ўз аксини топган бўлиб, ушбу бобда 183-192-модда- ларни ўз
ичига олган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик
белгиланган. Бошқача қилиб айтганда, мазкур бобда жами 18 та
ғайриҳуқуқий қилмишлар яъни маъмурий ҳуқуқбузарлик- лар учун
маъмурий жавобгарлик белгиланган. Ушбу бобда маъмурий
жавобгарликни белгиловчи 8 та маъмурий ҳуқуқий норма маъмурий
қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар натижасида «прим»
моддалар сифатида кодексга татбиқ этилган.

МЖтКнинг «Жамоат тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарлик-

лар учун маъмурий жавобгарлик» деб номланган XV бобидаги маъ-
мурий ҳуқуқбузарликларни таснифлайдиган бўлсак, улар қуйидаги-
лардан иборат: майда безорилик; жамоат хавфсизлиги ва жамоат тар-
тибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш мақ-
садида сақлаш; фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либослари- да
юриши; диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда
тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш; миллий, ирқий, этник ёки
диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки


background image

61

тарқатиш; ўқотар қуроллардан белгиланган тартибни бузган ҳолда
отиш; пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи; фуқа-
роларнинг хонаки усулда ҳозирланадиган ўткир спиртли ичимлик-
ларни сотиш мақсадида тайёрлаши ёки сотиши; этил спирти, алкогол-
ли ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш
ёки муомалага киритиш; жамоат жойларида спиртли ичимликлар ичиш;
вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш;
вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб
қилиш; вояга етмаган шахснинг кўнгил очиш (дам олиш) жойларида
тунги вақтда бўлишига йўл қўйиш; порнографик маҳсулотни тайёрлаш,
олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш; зўравонликни
ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб
кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш; фоҳишалик билан
шуғулланиш; қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар;
маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш.

Жамоат тартибига тажовуз қилувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар

жамиятда юриш туриш қоидаларига, вояга етмаганлар ва ёшларнинг
тўғри тарбияланишига, ҳуқуқ-тартибот ва жамоат тартибига ижтимоий
зарар етказишини назарда тутиб Ўзбекистон Республикасининг
«Ҳуқуқ- бузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунининг
«Ўзига нисба- тан профилактик ҳисобга олиш юритиладиган шахслар»
деб номлан- ган 35-моддасида жамоат тартибига тажовуз қилувчи 18 та
маъмурий ҳуқуқбузарликлардан 12 тасига яъни, 183, 184, 184

1

, 184

2

,

184

3

, 187, 188, 188

1

, 189, 189

1

, 190, 191-моддаларида назарда тутилган

маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганларга профилактик ҳисобга
олиш тадбирлари амалга оширилиши белгиланган. Профилактик
ҳисобга олиш мазкур шахсларнинг тузалиши ва такроран
ҳуқуқбузарлик содир этишининг олдини олиш мақсадида ички ишлар
органлари томони- дан амалга ошириладиган профилактик тадбирлари
мажмуидир.

Шунингдек, жамоат тартибига тажовуз қилувчи 18 та маъмурий

ҳуқуқбузарликлардан 9 таси учун маъмурий жазо қўлланилганидан
кейин такрорий содир этилиши жиноят қонунчилиги билан жиноий
жавобгарликка тортилиши Ўзбекистон Республикасининг Жиноят
кодекси махсус қисмининг тегишли моддаларида қайд этилган. Мазкур
моддаларни қуйида келтирилган жадвалда кўришимиз мумкин.


background image

62

Ўзбекистон Республикаси МЖтК

Ўзбекистон Республикаси ЖК

184-модда. Жамоат хавфсизлиги ва
жамоат тартибига тахдид соладиган
материалларни тайёрлаш ёки тарқа-
тиш мақсадида сақлаш

244

1

-модда. Жамоат хавфсизлиги ва

жамоат тартибига таҳдид соладиган
материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш

184

2

-модда. Диний мазмундаги мате-

риалларни қонунга хилоф равишда
тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки
тарқатиш

244

3

-модда. Диний мазмундаги мате-

риалларни қонунга хилоф равишда
тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки
тарқатиш

184

3

-модда. Миллий, ирқий, этник ёки

диний адоватни тарғиб қилувчи мате-
риалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тар-
қатиш

156-модда. Миллий, ирқий, этник ёки
диний адоват қўзғатиш

185

1

-модда. Пиротехника буюмлари-

нинг қонунга хилоф муомаласи

250

1

-модда. Пиротехника буюмлари-

нинг қонунга хилоф муомаласи

186

1

-модда. Этил спирти, алкоголли ва

тамаки

маҳсулотларини

қонунга

хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки
муомалага киритиш

186

1

-модда. Этил спирти, алкоголли

маҳсулот ва тамаки маҳсулотини
қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш
ёки муомалага киритиш

188-модда. Вояга етмаган шахсни
ғайриижтимоий

хатти-ҳаракатларга

жалб қилиш

127-модда.

Вояга етмаган шахсни

ғайриижтимоий

хатти-ҳаракатларга

жалб қилиш

189-модда. Порнографик маҳсулотни
тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш,
реклама қилиш, намойиш этиш

130-модда. Порнографик маҳсулотни
тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш,
реклама қилиш, намойиш этиш

189-модда. Зўравонликни ёки шаф-
қатсизликни тарғиб қилувчи маҳсу-
лотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқа-
тиш, реклама қилиш, намойиш этиш

130-модда. Зўравонликни ёки шафқат-
сизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни
тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, рек-
лама қилиш, намойиш этиш

191-модда. Қимор ва таваккалчилик-
ка асосланган бошқа ўйинлар

278-модда. Қимор ва таваккалчиликка
асосланган бошқа ўйинларни ташкил
этиш ҳамда ўтказиш

Мазкур жамоат тартибига тажовуз қилувчи маъмурий ҳуқуқбу-

зарликларнинг жамиятга етказадиган зарарини инобатга олган ҳолда
маъмурий қонунчиликда қуйидаги жазо чоралари назарда тутилган.

18 та маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг барчасида маъмурий

жарима жазоси назарда тутилган. Жарималар миқдори жамоат
тартибига етказилаётган зарарнинг даражасига қараб фуқароларга энг
кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан юз бараваригача, мансабдор
шахсларга эса энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан юз эллик
бараваригача миқдорда жарима солиниши назарда тутилган.

10 та маъмурий ҳуқуқбузарлик учун тақиқланган материаллар,


background image

63

маҳсулотларни ва ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиш жазо
чораси назарда тутилган.

5 та маъмурий ҳуқуқбузарлик учун ўн беш суткагача маъмурий

қамоқ жазо чораси назарда тутилган.

Мазкур маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни

адолатли жавобгарликка тортиш ва айб учун жавобгарликнинг
муқаррарлигини таъминлаш мақсадида ушбу ҳуқуқбузарликларни
асосий қисмини МЖтКнинг 245-моддасига биноан Маъмурий ишлар
бўйича судьялар кўриб чиқадилар. Фақат 183-модданинг жарима
жазосини қўллашни назарда тутган ҳолда, 187-модданинг биринчи
қисми ва 192-моддаларни қўриб чиқиш ва жазо қўллаш Ички ишлар
органлари ваколатига тааллуқлидир.

Шунингдек, агар ҳуқуқбузар ҳуқуқбузарлик фактини инкор этса,

маъмурий ишлар бўйича судьялар маъмурий ҳуқуқбузарликлар
тўғрисидаги бошқа ишларни ҳам бевосита кўриб чиқади.

Мамлакатимизда жамоат тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбу-

зарликлар содир этилишининг олдини олиш бундай ғайриҳуқуқий
қилмишларни юзага келишига йўл қўймаслик нафақат давлат орган-
лари, мансабдор шахслар, ички ишлар органлари ходимларининг
вазифаси балки, жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси, фуқароларнинг бурчи
ва вазифасига айланмоғи лозим. Зеро, фуқароларимизнинг огоҳ ва
ҳушёрлиги ҳамда ўз вақтида тегишли идораларга содир бўлаётган
ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар қилиши бундай қилмишларни олдини
олишга айбдор шахсларни адолатли жавобгарликка тортишга ҳамда
келгусида ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга
жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга хизмат
қилади.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Yugai, Lyudmila Yuryevna. "The use of biometric identification in
countering crime." Berlin Studies Transnational Journal of Science and
Humanities 2.1.4 Legal sciences (2022).

2.

Югай, Л. Ю. "НЕГОСУДАРСТВЕННАЯ СУДЕБНО-ЭКСПЕРТНАЯ
ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ

В

РЕСПУБЛИКЕ

УЗБЕКИСТАН:

СТАНОВЛЕНИЕ И РАЗВИТИЕ." Актуальные проблемы борьбы с
преступлениями и иными правонарушениями 20-1 (2020): 74-76.

Библиографические ссылки

Yugai, Lyudmila Yuryevna. "The use of biometric identification in countering crime." Berlin Studies Transnational Journal of Science and Humanities 2.1.4 Legal sciences (2022).

Югай, Л. Ю. "НЕГОСУДАРСТВЕННАЯ СУДЕБНО-ЭКСПЕРТНАЯ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В РЕСПУБЛИКЕ УЗБЕКИСТАН: СТАНОВЛЕНИЕ И РАЗВИТИЕ." Актуальные проблемы борьбы с преступлениями и иными правонарушениями 20-1 (2020): 74-76.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов