Борьба с религиозным фанатизмом – актуальная задача

CC BY f
162-167
1
0
Поделиться
Шералиев, М. (2023). Борьба с религиозным фанатизмом – актуальная задача. Сборник научных статей студентов Академии МВД, 1(1), 162–167. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/academy-ministry-internal/article/view/27084
М Шералиев, Академия МВД республики Узбекистан
студент
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Диний ақидапарастликнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумотга эга бўлиш уни тушунишни анча ойдинлаштиради. Ақида (араб. «ишонч») мутаассиб диндорлар учун мажбурий бўлган, улар шак келтирмасдан, муҳокама қилмасдан бажариш, эътиқод қилиш лозим деб ҳисоблайдиган диний талабдир.


background image

162

М. Ғ. Шералиев

"

Диний ақидапарастликка қарши кураш - долзарб вазифа

Диний ақидапарастликнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумотга

эга бўлиш уни тушунишни анча ойдинлаштиради. Ақида

(араб.

«ишонч»)

мутаассиб диндорлар учун мажбурий бўлган, улар шак

келтирмасдан, муҳокама қилмасдан бажариш, эътиқод қилиш лозим
деб ҳисоблайдиган диний талабдир.

Ислом ақидалари асоси Қуръони карим ва ҳадислардаги меъёр ва

кўрсатмалар негизида ишлаб чиқилиб, тартибга солинган.

Христианлик ақидалари худонинг муқаддас учликда намоён

бўлиши, инсоннинг халоскорлик миссияси, унинг самога кўтарилиб
кетиши, охиратда яна қайтиб тушиши ва бошқалар ҳақида 12 асосий
унсурни ўз ичига олади.

Католик ақидалари жаннат билан дўзах оралиғида аросат борли-

гини, муқаддас руҳнинг фақат отадан эмас, балки ўғлидан ҳам пайдо
бўлгани ва Биби Мариямнинг илоҳий тарзда ҳомиладор бўлгани,
шунингдек, Исо пайғамбарнинг жисми осмонга кўтарилиб кетгани,
Рим папасининг эътиқод ва ахлоқ борасида бегуноҳлиги ҳақидаги
ақидани ёқлайди.

Протестантлик ақидалари эса руҳонийлик унвонини бериш,

муқаддас зайтун мойи суриш ва бошқа қоидаларни рад этиб, ҳар бир
диндорнинг ўз эътиқоди билан гуноҳдан холос бўлиши ҳақидаги янги
ақидани қабул қилган. Православлик черкови христианлик динига янги
ақидалар киритишни рад этиб, илгариги қоидаларга амал қилиш
йўлидан боради.

Ақидани фақат диний нуқтаи назардан тушуниш ҳам тўғри эмас.

У айрим дунёвий оқим ва таълимотларда ҳам муайян ғоя ёки тамо-
йилга қатъий ишонч, уни мутлақлаштириш маъносида ишлатилади.

Ақидапарастлик - муайян шароитда, бирор-бир ғоя ёки тамо-

йилга қатъий ишонч ва уни мутлақлаштириш асосида шаклланган
қоида ва тартибларни, бошқа шароит, ҳолат, вазифани ҳисобга олма-
ган ҳолда, кўр-кўрона қўллашга уриниш.

Бу атама фақат салбий маънода қўлланиб, муайян олим ёхуд оқим

томонидан кашф этилган қонун ва қоидалар таъсир доирасини сунъий
равишда кенгайтиришга уринишни англатади.

Диний ақидапарастлик диндаги муайян ақида ёки қоидаларни,

ўринли ёки ўринсизлигидан қатъий назар, кўр-кўрона қўллаш ва


background image

163

мутлақлаштиришга интилишдир. Ақидапарастлик барча динларда
турли мазҳаб ва йўналишлар орасида кескинлик, низо ва тўқнашувлар
келиб чиқишига сабабчи бўлган.

Ақидапараст гуруҳлар ҳақиқатни тушунтириш, ишонтириш каби

усуллар орқали тарғиб этишни тан олмайди. Улар ўз ғояларини,
ғайриинсоний бўлишига қарамасдан, бошқаларга ўта жоҳиллик ва
муросасизлик билан сингдиришга ҳаракат қиладилар. Ўзини шак-
шубҳасиз ҳақ деб билиш, ҳақиқатни фақат мен биламан, деган қарашга
асосланган манманлик эса зўравонликни юзага келтиради. Яъни,
ақидапарастлик экстремизмнинг пайдо бўлишига замин яратади.

Диний экстремизм - маълум сиёсий мақсадлар йўлида ва дин

ниқоби остида мутаассиблар ёки уларнинг иродасига кўра иш кўрувчи
гуруҳлар томонидан олиб бориладиган ўта ашаддий ҳаракатлар ва
қарашлар мажмуи. Бошқачароқ айтганда, диний экстремизм - муайян
диний йўналиш ва ташкилотлардаги ашаддий мутаассиб унсурлар
сиёсий фаолиятининг мафкураси. Бу фикрнинг исботи сифатида
«Мусулмон биродарлари» ва ундан ажралиб чиққан кўплаб диний
экстремистик руҳдаги гуруҳ ва ташкилотлар таянадиган асосий
ғояларни эслаб ўтишимиз мумкин.

«Мусулмон биродарлари» ҳеч қандай маъмурий-жуғрофий

ҳудуд- ни тан олмайди ва пировард мақсадда ер юзидаги барча
мамлакат- ларда ягона мусулмонлар бирлиги ва уларнинг диний ва
дунёвий

ҳокимиятини

ўзида

мужассамлаштирган

«халифа»

раҳбарлигидаги ягона мусулмон давлати қуришни кўзлайдилар. Бу
шартни бажармоқ, ниятга етмоқ учун ҳар қандай хунрезликка ва
биродаркушликка фатво берилади.

Диний экстремизм намоён бўлишига кўра ҳудудий, минтақавий,

халқаро шаклларга бўлинади. Бундай қарашлар жуда қадимий илдиз-
ларга эга бўлиб, ҳеч қачон чегара билмаган, миллат, ҳудудни тан
олмаган, диний экстремизм барча динлар доирасида ривожланган.
Диний экстремистлар қаерда ва қайси дин байроғи остида фаолият
кўрсатмасин, асосий мақсади диний давлатни барпо қилиш бўлиб, бу
мақсадга ўзаро низолар, ихтилофлар, қуролли тўқнашувлар орқали,
яъни қон тўкиш ва зўрлик билан эришишни кўзлайдилар.

Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органлари диний

экстремизм ва фундаментализмни қурол қилиб олган ҳаракатларга
қарши кураш олиб боради. Бу кураш янада самаралироқ бўлиши учун
ходимларнинг ўзлари миллий истиқлол мафкурасининг асосий ғоя-
ларини ўзлаштирган бўлишлари керак.


background image

164

«Инсоният тарихида диний онгнинг ажралмас қисми бўлган

одамлардаги эътиқоддан фақат бунёдкор куч сифатида эмас, балки
бузғунчи куч, ҳатто, фанатизм (ўта кетган мутаассиблик) сифатида
фойдаланилганлигини кўрсатувчи мисоллар кўп. Айнан фанатизм
иллатига йўлиққан одамлар ёки уларнинг гуруҳлари жамиятда
беқарорлик тўлқинини келтириб чиқаришга қодир бўладилар».

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом

Каримов таъкидлаганидек, «дунёвийлик», айрим ақидапараст кимса-
ларнинг даъволаридан фарқли ўлароқ, асло даҳрийлик эмас. Биз бун-
дай нотўғри ва ғаразли талқинларга мутлақо қаршимиз».

Дарҳақиқат, яқин ўтмишимизда даҳрийлик сиёсати ҳукмронлик

қилган, диний қарашлар ва қоидалар хурофот деб аталган. Диний
ақидапарастлар эса дунёвий илмларни даҳрийлик, худосизлик деб
инсонни эътиқодидан айиришга уринди.

Дунёвий ва диний қадриятлар бир-бирини бойитиб борган

шароитда тараққиёт юксак босқичга кўтарилади. Бунга башарият
тарихида ўчмас из қолдирган имом Бухорий ва Мусо Хоразмий, имом
Мотуридий ва Абу Райҳон Беруний, имом Ғаззолий ва Абу Наср
Форобий сингари буюк заковат соҳиблари яшаб, фаолият кўрсатган
давр ёрқин мисол бўла олади. Илмий кашфиётлар бугунги кунда ҳам
мафкура ривожига катта таъсир ўтказади. Замонавий фан ютуқлари,
жумладан космонавтика, бионика, биофизика, кибернетика, нонотех-
нология, ахборотлаштириш соҳасидаги оламшумул янгиликлар, клон-
лаштириш, инсоннинг ген-насл харитасини аниқлаш каби буюк
кашфиётлар одамлар тасаввурини кескин ўзгартирмоқда.

Шу сабабли ҳам, илм-фан ва маданият борасидаги ютуқлардан

оқилона фойдаланиш учун ҳам жамиятга соғлом ғоя, соғлом мафкура
керак.

Диний ақидапарастлик эса сиёсий мақсадлар йўлида мавжуд

ижтимоий муаммоларни илк, яъни мазкур дин пайдо бўлган пайтдаги
арконлар асосида ҳал этмоқ ниятидаги ҳаракат ва қарашлардан иборат.

Ақидапарастлар диний эътиқод шаклланишининг бошланғич

даврида белгиланган, ўша замондаги сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий
шароитларга мос бўлган барча йўл-йўриқларнинг қатъий ҳамда оғиш-
май бажарилишини талаб қиладилар ва шу тариқа диний оқимларни
ифодалашда қўлланадиган ислоҳот шаклини шарт қилиб қўядилар.

Ислом арконларини ниқоб қилиб олган ақидапарастларнинг

асосий ғояси - «соф ислом» қатъиятларига (принципларига) қайтиш,
мақсади эса исломий давлат жорий этишдан иборат.


background image

165

Ақидапарстликка қарши турадиган куч - бу илм-маърифат. Ўтган

аср бошида ҳам жадидлар янги мактаблар ташкил этиб, ёш- ларга
дунёвий билим бериб, ақидапарастликка қарши курашган эди- лар.
Ақидапарастлар «динни тозалаш», «соф динга қайтиш» ниқоби остида
ташвиқот олиб бориб, одамларни таҳликага солиш, қонли жиноятлар
содир этиш, жамиятни хавф остига қўйишга уринмоқда- лар. Уларнинг
бу хатти-ҳаракатлари ёш мустақил давлатимизга очиқ- дан-очиқ
тажовуздан бошқа нарса эмас, у миллий мустақиллигимизга ҳам катта
таҳдиддир.

Ўзбекистоннинг Ўрта Осиёдаги ўрнини ҳисобга олиб, улар диний

оқимлар Ўзбекистонда ривожлантирилса, унинг таъсири тезда Ўрта
Осиёга ёйилишига умид қиладилар. Чунки диний алломалар- нинг
айнан Мовароуннаҳрдан чиққанлиги бу ўлка халқи миллий характери,
маънавияти шаклланишига сезиларли ҳиссасини қўшган- лигини
биладилар. Шу асосда улар диний ниқоб остида ёшларнинг
мафкуравий иммунитетини сусайтириб, уларга давлатимизнинг
демократик сиёсати тамойилларини қоралаб, давлат ва халқ ўртасида
зиддият келтириб чиқаришга умид қиладилар. Шу сабабли «Ҳизб-ут
таҳрир» дастлаб ёшларда сохта исломий фикрларга ишончни оши-
ришни ўзининг асосий вазифаси деб билди. Буни улар сақофий (тушун-
чага оид) амаллар, яъни сиёсий амал-тадбирлардан энг муҳими, деб
ҳисоблашади. Бошқача қилиб айтганда, ёшларнинг мафкуравий
иммунитетини сусайтириш, енгиш ва ўзларининг сохта ғояларини
сингдиришни асосий вазифа қилиб олдилар.

XXI асрда ҳам ғоявий тортишувлар тўхтамаяпти. Шу боис

халқимизнинг эртанги мафкуравий бирлигини таъминлаш ғоявий
тарбиянинг изчил, доимий асосга қўйилишини тақозо этди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом

Каримов мафкура жабҳасига оид муҳим фикрларни билдириб, қуйи-
дагиларни айтган эди: «Минтақамизда «Ҳизб-ут таҳрир» каби
экстремистик, айирмачилик ташкилоти фаолияти тобора хавфли тус
олмоқда. У конституциявий, дунёвий давлат тузумига қарши чиқиб,
ўрта асрлардаги ислом халифалигини тузиш тўғрисидаги бўлмағур
ғояни тарғиб қилмоқда... Лекин, таассуф билан тан олиш керакки, бу
ёвуз кучга қарши курашдаги ҳаракатларимизда ҳамжиҳатлик ва
изчиллик кўзга ташланмаяпти...»

Миллий мафкуравий иммунитет ҳар бир йигит-қиз, фуқародаги

мустақилликнинг сиёсий моҳияти, Президент Ислом Каримов асар-
ларида кўтарилган сиёсий ғоялар, ислоҳотлар ютуқлари ва


background image

166

муаммолари, ички ва ташқи сиёсатга доир чуқур билимларга таянади.
Ҳар бир киши, жамоа ёки жамият мафкуравий иммунитетини беш
даражага бўлиб ўрганиш, баҳолаш ва шу асосда такомиллаштириш
мумкин. Бунда:

биринчи, яъни мафкуравий иммунитетнинг қуйи даражаси - шахс,

жамоа, жамият юқоридаги билимлардан хабардор эмас, бузғун- чи
мафкуравий ғояларга бефарқ, лоқайд;

иккинчи даражаси - билимлар бор, лекин улар ҳис қилинмаган,

тизимлашмаган, шу сабабли улар бузғунчи мафкуравий ғояларга
қарши ишлатишга тайёр эмас;

учинчи даража - мафкуравий билимларга эга, лекин улар наза-

рий, шахс, жамият уларни қўллашга қийналади;

тўртинчи даража - асосли билимларга эга, вазиятни тўғри баҳо-

лай олади, ички ва ташқи сиёсий, мафкуравий таъсирларга қарши
иммунитети шаклланган ва уни онгли равишда ишлатади;

бешинчи олий даража - мукаммал ғоявий, сиёсий, иқтисодий

билим- ларга эга ва бу билимларни бемалол амалда қўллаб, бузғунчи
мафку- равий, сиёсий ғояларни доимо ҳамма жойда фаол фош қила
олади.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, кейинги йилларда айрим ёш-

ларда миллатга, Ватанга фойда келтиришни ўйлаш, мустақилликни
мустаҳкамлашда фойдали инсон бўлиб етишиш ҳисси махсус, илмий
асосда шакллантирилмаганлиги туфайли шахсий манфаатни ўйлаш,
енгил йўллар билан тўкис хаётга интилиш ҳисси намоён бўлмоқда. Шу
билан бирга, айрим фуқаролар орасида маънавий чекланганлик,
дунёқарашнинг торлиги, миллий одоб меъёрларига риоя қилмаслик,
сўз ва иш орасидаги тафовут, миллий ғурурнинг сустлиги каби нохуш
кўринишлар учраб турадики, уларни биргалашиб бартараф қилиш
лозим.

Диний ақидапарастлик ва бошқа ёт мафкуралар, энг аввало,

айрим ёшларнинг ғоявий-сиёсий тажрибасизлигига таянади. Ёт
мафкура ва бузғунчи таъсирлар билан кураш мафкуравий тарбияда
лоқайдлик, бефарқлик кайфиятининг ҳар қандай кўринишларига
нисбатан муросасизликни талаб қилади.

Диний ақидапарастликка қарши тарғибот самарадорлигининг

зарур тамойилларидан бири - унинг тезкорлиги бўлиб, унда муайян
минтақавий шароитларни, кишиларнинг ёш хусусиятларини, олий
ўқув юртининг у ёки бу муддатда ҳал қила олиши мумкин бўлган
мафкуравий имкониятларини ҳисобга олиш кўзда тутилади.


background image

167

Шахснинг мамлакат ичкарисида ва ташқарисида содир бўлаёт-

ган воқеаларни мустақил таҳлил қила олиши, мафкуравий иммуни-
тетни мустаҳкамлайди.

Албатта, мафкуравий иммунитетни шакллантириш кишилар

онгига бир хил ғояни зўр бериб тиқиштириш эмас, балки одамларда оқ-
қорани ажратиш, зарарли ғояларга қарши ҳушёр ва огоҳ бўлиш
хусусиятларини тарбиялаш демакдир. 1999 йил февралда Тошкент
шаҳрида, 2004 йилнинг мартида Бухоро ва Тошкент шаҳрида, 2005 йил
13 майда Андижонда содир этилган террорчилик воқеалар- дан тўғри
хулоса қилиш муҳим. Ҳар бир давлат, жамиятнинг қудрати унинг ички
хавфсизлиги ва барқарорлигига таянади. Яъни жамият, миллат ўз
ғоясида мустаҳкам турса, иккиланмаса, ҳар қандай душман қўллаши
мумкин бўлган мафкуравий таҳдидлардан қўрқмаса, бундай миллатни
енгиш мумкин эмас. Аксинча, жамият ичида ғоявий паро- кандалик,
бўлинишлар бўлса (бунга тарихда мисоллар кўп), душман- ларга,
уларнинг ёт мафкураларига кенг йўл очиб берилади. Бундай миллатни
енгиш, мустамлака қилиш осон кечади (бунга ҳам тарихда мисоллар
кўп). Бу ҳақда шоир Абдулла Орипов ўзининг «Туркистон- нинг
болалари» шеърида шундай деган эди:

Туркистоннинг болалари, мақтовимга қулоқ тутманг, Г ина
қилсам чиданг, аммо гапларимни ҳеч унутманг.

Ўт кетсин у қора кунга - бировларга қул бўлдингиз,

Шарқу Ғарбнинг ўртасида оёқ ости йўл бўлдингиз.

Шундай экан, барқарорлик ва хавфсизлик жамиятнинг онглили-

гига, фикрий ва ғоявий бирлигига бевосита боғлиқ.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Людмила, Ю. Г. А. Й., and Хагани ГАДЖИЕВ. "Использование
цифровой экспертизы при доказывании факта распространения
ложной информации в интернете." Юрист Ахборотномаси 2.1
(2021): 208-218.

2.

Югай, Людмила. "Совершенствование института адвокатуры в
контексте конституционных реформ." Общество и инновации 4.8/S
(2023): 1-9.

Библиографические ссылки

Людмила, Ю. Г. А. Й., and Хагани ГАДЖИЕВ. "Использование цифровой экспертизы при доказывании факта распространения ложной информации в интернете." Юрист Ахборотномаси 2.1 (2021): 208-218.

Югай, Людмила. "Совершенствование института адвокатуры в контексте конституционных реформ." Общество и инновации 4.8/S (2023): 1-9.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов