www.e-itt.uz
II SON. 2025
47
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ МИСОЛИДА
ЎЗБЕКИСТОНДА ТЎҒРИ СОЛИҚЛАРНИНГ ОРТИБ БОРАЁТГАН АҲАМИЯТИ ҲАҚИДА
и.ф.д., проф
.
Исаев Фахриддин Икромович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ҳузуридаги
«Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг
илмий асослари ва муаммолари» илмий
-
тадқиқот маркази
ORCID: 0000-0001-7760-5866
Аннотация.
Мақола Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг даромад солиғи
мисолида тўғри солиқларнинг аҳамиятини оширишга бағишланган бўлиб, тадқиқот
доирасида олимларнинг фикрлари келтирилган. Шунингдек, жисмоний шахсларнинг
даромад солиғи бўйича прогрессив солиқ ставкасини Ўзбекистонда қўллашнинг
зарурияти мавжудлиги ва унинг ўзига хос модели таклиф қилинган.
Калит сўзлар:
бевосита солиқлар, билвосита солиқлар, регрессив ставка,
прогрессив ставка,
тенгсизлик, ижтимоий адолат.
О РОСТЕ ЗНАЧИМОСТИ ПРЯМЫХ НАЛОГОВ В УЗБЕКИСТАНЕ НА
ПРИМЕРЕ НАЛОГА НА ДОХОДЫ ФИЗИЧЕСКИХ ЛИЦ
д.э.н., проф
.
Исаев Фахриддин Икромович
Научно
-
исследовательский центр «Научные основы и проблемы развития экономики
Узбекистана» при Ташкентском государственном экономическом университете
Аннотация.
Статья посвящена повышению значимости прямых налогов на
примере налога на доходы физических лиц в Узбекистане, а также представлены мнения
ученых в рамках исследования. Также предлагается ввести в Узбекистане прогрессивную
ставку подоходного налога с физических лиц и ее уникальную модель.
Ключевые слова:
прямые налоги, косвенные налоги, регрессивная ставка,
прогрессивная ставка, неравенство, социальная справедливость.
ABOUT THE INCREASING IMPORTANCE OF DIRECT TAXES IN UZBEKISTAN
ON THE EXAMPLE OF PERSONAL INCOME TAX
DSc., prof.
Isaev Fakhriddin Ikromovich
Scientific Research Center "Scientific Foundations and Problems of the Development of the
Economy of Uzbekistan" under Tashkent State University of Economics
Abstract.
The article is devoted to the increasing importance of direct taxes, such as
personal income tax in Uzbekistan, and the opinions of scientists are presented within the
framework of the study. It also discusses the need to apply a progressive tax rate on personal
income tax in Uzbekistan and proposes its model.
Keywords:
direct taxes, indirect taxes, regressive rate, progressive rate, inequality, social
justice.
UOʻK:
336.225.512
47-55
www.e-itt.uz
II SON. 2025
48
Кириш.
Ҳар бир мамлакатда иқтисодий ўсиш ва ижтимоий барқарорликни таъминлашда
солиқ тизимининг роли беқиёсдир. Солиқ тизими нафақат давлат бюджетига
тушумларни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади, балки иқтисодий тенглик,
ижтимоий адолат ва тадбиркорлик муҳитини тартибга солишда ҳам муҳим восита
ҳисобланади. Солиқлар асосан бевосита (тўғри) ва билвосита (эгри) солиқларга
ажратилади. Бевосита солиқлар, жумладан, жисмоний шахслардан олинадиган даромад
солиғи бевосита аҳоли даромадидан давлат бюджетига жалб қилинадиган маблағ
ҳисобланади ва бу солиқларнинг жамиятдаги ижтимоий адолатни таъминлашдаги роли
каттадир. Билвосита солиқлар эса, товар ва хизматлар орқали йиғиладиган солиқлар
бўлиб, уларнинг аҳоли учун билинмаслиги кўп ҳолларда солиқ юкининг тенгсиз
тақсимланишига сабаб бўлади.
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ солиқ тизими бир неча
марта ўзгаришларга учради, аммо бу ўзгаришларда асосан билвосита солиқларга кўпроқ
эътибор қаратилди. Жумладан, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи каби
билвосита солиқларнинг давлат бюджетига тушумлардаги улуши жуда юқори бўлиб
қолмоқда. Шунинг оқибатида аҳоли даромадидан тўғридан
-
тўғри солиқларнинг
умумий бюджет тушумларидаги улуши нисбатан паст даражада сақланиб қолмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистондаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг
бир хил ставка (flat tax) асосида жорий этилганлиги юқори ва паст даромадли шахслар
ўртасидаги иқтисодий фарқларни чуқурлаштириб, аҳоли орасида ижтимоий
тенгсизликни кучайтирмоқда.
Иқтисодий жиҳатдан прогрессив даромад солиғи тизими адолатли солиқ
тўланишни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Прогрессив солиқ тизимида даромад
даражаси ортиши билан солиқ ставкалари ҳам пропорционал тарзда ошади. Бу эса кам
даромадли қатламларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, ижтимоий адолатни
таъминлаш ва иқтисодий барқарорликка эришиш учун асос бўлиб хизмат
қилади.
Адабиётлар шарҳи.
Солиқ тизимини илмий жиҳатдан тадқиқ қилишда, энг аввало, бевосита (тўғри) ва
билвосита солиқлар моҳиятини аниқлаш ҳамда уларни амалиётда қўллаш бўйича
назарий қарашлар ҳолатини кўриб чиқиш муҳим аҳамият касб этади. Тўғри солиқлар,
жумладан, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бевосита аҳоли
даромадидан жалб қилинадиганлиги сабабли, уларни «адолатли солиқлар» деб ҳам
аташ мумкин (Musgrave & Musgrave, 1989). Бундай солиқлар иқтисодиётда янада
шаффофликни таъминлаш, аҳоли табақаланиш даражасини камайтириш ва бюджет
тушумларида давлат учун барқарор манба яратиш қобилияти билан эътиборга
лойиқдир. Шу билан бирга, билвосита солиқлар, яъни товар ёки хизмат нархи орқали
йиғиладиган ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи), акциз солиғи каби турлар истеъмолчилар
учун «билинмасдан» тўланиши мумкин. Бу эса кўп ҳолларда кам даромадли аҳолининг
харид қилиш қобилиятига нисбатан бироз салбийроқ таъсир кўрсатади (Stiglitz &
Rosengard, 2015).
Тўғри солиқларнинг назарий асослари А.Смит (1776) асарларидаёқ эътироф
этилган бўлиб, у адолатли солиқ тизимида ҳар бир шахс ўз имконияти доирасида,
даромад даражасига мутаносиб равишда ҳисса қўшиши кераклигини таъкидлайди.
Шундан келиб чиқиб, XIX–XX асрларда Рикардо, Пети ва Фридман каби иқтисодчилар
ҳам тўғри
солиқлар, хусусан, жисмоний шахслар даромад солиғи орқали бир томондан
иқтисодий адолатни таъминлаш, иккинчи томондан эса давлат харажатларини
самарали молиялаштириш мумкинлигини кўрсатиб ўтганлар (Atkinson & Stiglitz, 1980).
www.e-itt.uz
II SON. 2025
49
Piketty & Saez, (2013) даромад солиғининг прогрессив шакли кам даромадли
қатламлар фаровонлигини ошириш, аҳоли ўртасида молиявий тенгсизликни
қисқартириш учун энг муҳим воситалардан бири эканини бир неча илмий ишларида
исботлашган. Бироқ ҳар қандай мамлакат иқтисодиётида прогрессив солиқ ставкалари
энг юқори чегарада жуда кўтариб юборилса, сармоя оқими сусайиши ёки капитал
чиқиши каби хавфлар вужудга келиши мумкинлиги ҳам таъкидланади (Mankiw ва
бошқалар, 2009). Шу боис, жисмоний шахслар даромад солиғини тўғрилаш ва қай
даражагача ошириш сиёсати ҳар бир мамлакатда иқтисодий шароитдан келиб чиқиб,
босқичма
-
босқич амалга оширилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Иқтисодий назарияда шундай бир қараш борки, нисбатан паст ставкаларни сақлаб
қолган ҳолда ҳам давлат бюджети тушумларини ошириш мумкин, агар иқтисодиётда
норасмий секторни расмийлаштириш чоралари кўрилаётган бўлса (Loayza, Servén, &
Sugawara, 2009). Бунга асос қилиб келтириладиган сабаблардан бири —
норасмий
секторда иш олиб борадиган жисмоний шахслар ва хўжалик юритувчи субъектлар сони
катта бўлса, улар катта эҳтимол билан расмий статистикада акс этмайди, солиқ базаси
тор бўлиб қолади. Шу боис, оддий ставкаларни ошириш билан эмас, балки масъуллик,
шаффофлик, илғор рақамлаштирилган платформа орқали норасмий секторни
легаллаштириш орқали ҳам бюджет тушумларини кўпайтириш мумкин. Тўғри солиқлар
улушини ошириш эса иқтисодий аҳволни аниқроқ акс эттиради ҳамда камроқ маъмурий
харажатлар талаб этиши мумкин (Bird & Zolt, 2005).
Адабиётларда таъкидланишича, прогрессив солиқ тизимида жисмоний
шахсларнинг иқтисодий фаоллиги қисқариб кетиши ҳақидаги назариялар ҳар доим ҳам
амалиётда тасдиқланмаган. Паст ва ўрта даромадли қатламларда солиқ камайиши ёки
солиқ юки енгиллашуви аксинча, меҳнат рағбатини ошириши, истеъмолни
кўпайтириши ҳақида илмий далиллар мавжуд (Atkinson, 2015). Бу ҳолат уларда ишлаб
чиқариш, хизмат кўрсатиш ёки хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиш учун илғор
муҳит яратиши мумкин. Шу билан бирга, юқори даромадлилар орасида капитал чиқиб
кетиши ёки расмий даромадни яшириш омиллари кучайиши мумкинлигини «солиқ
маъмуриятчилигини кучайтириш» сиёсатлари билан бартараф этиш мумкин. Шу
жиҳатдан, солиқ тизимида самарали электрон мониторинг, рақамли маълумот
алмашинуви, электрон ҳисоб
-
фактуралар ва рағбатлантирувчи механизмлар жорий
этилиши ҳал қилувчи аҳамиятга эга (Bird & Gendron, 2007).
Хулоса қилиб айтганда, адабиётларда тўғри солиқлар, хусусан, прогрессив даромад
солиғи —
мамлакат иқтисодиётида адолатни таъминлаш, кам даромадлилар
фаровонлигини яхшилаш ва бюджет тушумларини барқарор ошириш учун муҳим
восита сифатида баҳоланади. Бироқ бу тизимни жорий этиш ёки ўзгартиришда
мамлакатнинг ўз хос иқтисодий шароити, норасмий сектор улуши, меҳнат бозори
аҳволи ва сиёсий ислоҳотлар динамикаси ҳисобга олиниши керак. Қисқача айтганда,
адабиётлар шарҳи шуни кўрсатадики, давлат солиқ сиёсатини тўғри шакллантириши
учун бир томондан глобал илмий ёндашувларни таҳлил қилиш, иккинчи томондан эса
маҳаллий шароитни чуқур англаши муҳимдир.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Иқтисодий назарияда солиқ тизими жамият тараққиётини таъминлашда ниҳоятда
муҳим восита сифатида қаралади. Иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, аҳоли турмуш
даражасини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш каби мақсадларни амалга
оширишда давлат молиявий манбаларга эга бўлиши керак. Бу манбалар кўпинча
солиқлардан иборат бўлади. Шу боис, солиқ сиёсатининг тўғри ишлаб чиқилиши ва
адолатли йўналтирилиши мамлакат иқтисодий ҳаётидаги энг нозик вазифалардан
биридир.
www.e-itt.uz
II SON. 2025
50
Тўғри солиқлар, жумладан, жисмоний шахсларнинг даромад солиғи, ҳақиқатан
ҳам
ҳар бир шахснинг реал даромади билан боғлиқ бўлади, яъни бевосита шахсий иш ҳақи
ёки бошқа легал тушумларга асосланади. Дунё тажрибасида тўғри солиқларнинг юқори
улуши кўпинча иқтисодий адолатни мустаҳкамлайди. Чунки даромад қанча ошса, шахс
шунча кўпроқ солиқ тўлайди —
бу эса камбағал ва бой қатламлар ўртасида даромадлар
тафовутини қисқартиришини назарда тутади. Шу маънода, Ўзбекистон иқтисодий
ривожланиш босқичида ҳам тўғри солиқлар, хусусан, жисмоний шахсларнинг даромад
солиғи улушини ошириш долзарб
вазифага айланмоқда.
Бунга сабаблар талай. Биринчидан, мамлакатимиз бюджети турли йирик
ислоҳотлар, ижтимоий дастурлар, инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш учун
доимий равишда ресурс талаб қилади. Иккинчидан, камбағалликни қисқартириш
мақсадида аҳоли турли қатламларига манзилли ёрдам бериш лозим. Бунда маънавий
томонлардан ташқари, моддий манба ҳам асосий ўринни эгаллайди. Шундай экан, кам
даромадли шахсларни солиқ юкидан бироз озод қилиш ёки енгиллаштириш орқали
уларнинг реал даромад имкониятларини ошириш мумкин.
Амалиётда эса мамлакатимизда бир неча йиллардан буён бир хил ставка тизими
асосида барча 12 фоизлик даромад солиғини тўлаб келаётгани маълум. Бу дастлаб солиқ
маъмуриятчилигини соддалаштиришда, хусусан, иш ҳақлари расмийлашувида маълум
бир роли бўлган эди. Аммо вақт ўтиши билан иқтисодиётимизда иш ҳақлар,
тадбиркорлик тушумлари, хусусий сектор имкониятлари кенгаяётган бир шароитда,
ҳамма учун бир хил ставканинг сақланиб қолиши энг муҳим муаммо —
даромадлар
тафовутини кескинлаштириб бораётгани
ҳақида баҳсларни қўзғади. Даромади жуда
паст бўлганлар турмуш ташвишларига ботгани ҳолда, бой қатлам эса рақобатда кўпроқ
имконият олаётгани, лекин бир хил ставка тўлаш билан кифояланаётгани адолат
масалаларида саволлар пайдо қила бошлади.
Шу ўринда жисмоний шахслар даромад солиғини прогрессив шаклда жорий этиш
ғоясини илгари сўраяпмиз. Ушбу таклифимиз 2 млн.сўмгача 0%, 2 млн.сўмдан 10
млн.сўмгача 12% ва 10 млн.сўмдан юқори қисми учун 15% ставка қўллаш моделидир.
Қуйида биз айнан шу моделнинг асосларини таҳлил қилиб, иқтисодий
-
ижтимоий
жиҳатдан турли кўрсаткичлар учун қандай натижа бериши мумкинлигини муҳокама
қиламиз.
Прогрессив солиқ ғояси кўплаб иқтисодчилар томонидан «адолатли солиқ
тизими» сифатида баҳоланади. Сабаби, кам даромадли шахс ёки оила турмуш
кечиришда етарли бўладиган маблағдан қолган қисми учун солиқ тўлаш, худди бой
қатламлар даражаси билан бир хил бўлиши номақбул. Чунки шундоқ ҳам моддий
имкониятлари чекланган одамлар учун 10–12% айрим ҳолатда турмуш шароитини
оғирлаштириб юбориши мумкин. Масалан, ипотека ёки ижара ҳақи тўланадиган уй
-
жой,
болалар таълим харажатлари, асосий озиқ
-
овқат маҳсулотлари, транспорт каби
эҳтиёжлар кўпайиб, кам даромадли одамни энг муҳим харажатларини ҳам
қондиролмайдиган аҳволга туширади. Натижада, аста
-
секин эҳтиёжлар маҳрумлиги
кучайиши мумкин.
Дунё амалиётида иккита асосий йўналиш ажратилади. Биринчи йўналишда,
жамиятда иқтисодий тенгликни таъминлаш мақсадида юқори ставкада ҳам жуда
баланд (масалан, 40–45% гача) бўлиши кузатилади. Иккинчи йўналишда эса ставка
чегаралари нисбатан паст белгиланади, бироқ даромад турларининг кенг қамровлилик
тамойили билан бюджет тушумлари оширилади. Бизда тилга олинаётган 15% энг
юқори ставка, аслида, айрим ривожланган мамлакатлардаги 30% ёки 40% ставкалар
билан солиштирганда анча мўътадил эканини кўришимиз мумкин. Демак, биздаги
модел, бир томондан, кам даромадлиларни хўрламайди, иккинчи томондан, бой
қатламни ҳам жуда қаттиқ жазоламайди —
бу иқтисодий барқарорликни сақлаш учун
қулай ёндашувдир.
www.e-itt.uz
II SON. 2025
51
Қайд этилаётган таклифда 2 млн.сўмгача бўлган иш ҳақидан умуман солиқ
олинмаслиги таклиф этилмоқда. Бу босқич энг муҳим ютуқлардан биридир, чунки
мамлакатимизда расмий статистика бўйича ҳам, кўплаб тадқиқотлар кўрсатганидек, иш
ҳақининг энг кам миқдоридан бироз юқори ёки шунга яқин пул олган одамлар сони
норасмий секторда ҳам, расмий тузилмаларда ҳам анчагина. Айнан шундай тоифадаги
одамлар кундалик эҳтиёжларини қондиришда кўплаб қийинчиликларга дуч келишади.
Шу боис, уларни солиқдан озод қилиш шарафли мақсад бўлиб, жамиятда камбағалликни
қисқартиришда аҳамиятли натижа беради.
Иқтисодий таҳлиллар шуни кўрсатадики, кам даромадли одамда ҳар қандай
иқтисодий рағбат, агар у камайтириб бўлмайдиган эҳтиёжларидан ҳам ортиқча пул
етишмовчилиги билан боғлиқ бўлса, қисқа муддатда бўлмаса ҳам, узоқ муддатда меҳнат
унумдорлигини тушириб юбориши ёки норасмий шароитда маҳсулот ишлаб чиқаришга
мажбур этиши мумкин. Демак, 2 млн.сўмгача 0% этиб белгилаш камситиш эмас, аксинча,
камбағал қатламлар имкониятларини бироз кенгайтиришга қаратилган чора. Агар у
расмийлашган ишда бўлса, берилаётган ҳақ қарийб бутунлай ўз ихтиёрида қолади, бу
эса минимал истеъмол саватчаси, уй
-
рўзғор харажатларини бироз бўлса ҳам
енгиллаштириши кузатилади.
Иккинчи шкала бўлган 2 млн.сўмдан 10 млн.сўмгача бўлган иш ҳақи миқдори
кўпчилик жалб қилиниши кутилган иш ҳақи кесими. Таҳлилларга кўра, жамиятда айнан
шундай даражада маош олувчи шахслар —
ўқитувчи, тарбиячи, кичик ёки ўрта бизнес
ходими, банкилар, офис ишчилари каби тоифалар кўпчиликни ташкил этиши мумкин.
12% ставка, қуйи босқичда хеч нарса тўланмаслигини инобатга олганда, нисбатан
ўртача рақамдир. У нафақат давлат бюджети тушумларини оширишга хизмат қилади,
балки ўрта қатламни ҳам иложи борича сақлаб қолади.
Бу соҳада муҳим жиҳат —
бундан олдин ҳам Ўзбекистонда жисмоний шахслар
даромад солиғи фоизлари 12% атрофида бўлиб келгани. Демак, иккинчи босқичда
жиддий ўзгариш бўлмайди, фақатгина 2 млн.сўмдан кам бўлса умуман тўланмайди,
деган бонус пайдо бўлади. Шундай шароитда кўплаб иш ҳақлари 2 млн.сўмдан бироз
юқори бўлган шахслар
ўзи учун ўта оғир юк ҳис этмайди. Бу янада шаффофликни
таъминлашда ҳам аҳамиятли бўлиши мумкин. Бизда ҳақиқатда ҳам кўпгина
корхоналарда иш ҳақи бу оралиқда белгилаб келинади, энди улар солиқ юки пастлиги
сабаб норасмий тўловлар ёки конвертда бериш амалиётидан воз кечиши мумкин.
Таклифда энг юқори босқичда атиги 15% ставка белгиланиши кўрсатилгани,
аслида, бир томондан, бой қатлам учун ҳам тўғри сигнал бўлади: «Биз норозилик
уйғотмаяпмиз, бироқ адолат учун камида иккинчи босқичдаги одамлардан кўпроқ ҳисса
қўшасиз», деган ёндашув. Дунёда 30–45% лардан ошган ставка жорий этилган
мамлакатлар борлигини эслатиб ўтиш жоиз. Масалан, Скандинавия мамлакатларида
ставкалар жуда юқори (50–60% гача) эканлиги ҳақида адабиётларда кўп ёзилади. Бироқ
иқтисодиётимиз ҳали йўл
бошида эканини, чет эл сармояси ва юқори малакали
мутахассисларни жалб этишда рақобат кетаётганини эътиборга олсак, энг юқори
даража сифатида 15% мослаши мумкин.
Бу унчалик катта «қўрқув» солмайди, чунки камситувчи тартиб сифатида
кўринмайди. Соҳибкорликда даромад кўпроқ олаётганлар энди 10 млн.сўмгача бўлган
қисмни илгари 12% билан тўлайдилар, фақат шу лимитдан ортиқ миқдор учун 15%
бериб боради. Молия вазирлиги ёки Давлат Солиқ қўмитаси ҳисоб
-
китоблари
кўрсатадики, агар шу босқичда бироз бўлса
-
да ойлик билан тер тўкиб ишлайдиган,
юқори мавқедаги мутахассислардан тўғри солиқ ундириладиган бўлса, мамлакат
бюджети тушумлари ошади. Бу маблағлар эса жамоат хизматлари —
таълим, тиббий
ёрдам, йўл қурилиши, бизнес инфратузилмаси каби соҳаларга сарфланиши мумкин.
Шубҳасиз, мамлакатимизда норасмий секторда солиқдан четда ишлайдиган
ҳоллар анча учрайди, яъни расмийлашмаган, касаначилик асосида бировлардан
www.e-itt.uz
II SON. 2025
52
топшириқ олувчи қурувчи, тикувчи ёки хизмат кўрсатувчилар етарлича топилади. Бу
ҳолатда энг катта муаммо шуки, бундайлар эҳтиёж пайтида банкдан кредит ололмайди,
расмий объектларини расмийлаштиролмайди, расмий пенсия таъминланмайди. Энди
агар 2 млн.сўмгача даромад топиб, уни расман кўрсатса, солиқ тўламаслиги аниқ
кўрсатилса, норасмий секторда ишлаш манфаати камаяди,
расмийлашган афзалроқ
бўлиб қолади.
Шу тариқа, кам даромадлилардан расмийлашиши кўпаяди, улар эса ҳар хил
ижтимоий кафолатлардан баҳра олиши мумкин. Бу —
ҳар томонлама фойдали.
Норасмий сектор ҳажми камайса, умуммиллий статистикада ҳақиқий маълумотлар акс
этади, иқтисодий сиёсат мақсадлари аниқ белгилаш имкони ошади, халқ истеъмолида
кенг мувозанат юзага келади. Тўғри, юқори даромадлилар ҳамон сояда қолиши
эҳтимоли йўқ эмас, бироқ улар учун 15% жуда ҳам ортиқча ставка эмаслиги туфайли,
келажакда катта тўловлардан қочиш учун четга чиқармасдан, ўрта муддатли
истиқболда расмий сегментда қолиши аниқроқ кўринади.
Дастлаб, кўпчиликда савол туғилиши мумкин: кам даромадлилар 0% тўласа,
бюджет тушумлари камайиб кетмайдими? Тавсия этилаётган модел бу, бироқ, иккинчи
шкаладан бошлаб 12% ва энг юқори босқичда 15% билан қопланади. Яъни энг кам пул
топадиганлардан топилмаган маблағни, нисбатан яхши даромадли ўрта ва бой
қатламлар ҳисобига қоплаш мумкин. “Камбағалликни бартараф этиш, аҳолининг илк
эҳтиёжларини тўлдириб бериш нафақат ижтимоий вазифа, балки иқтисодий самара
берувчи сиёсат”, дейишади кўпгина иқтисодчилар. Чунки асосий эҳтиёжлари
қондирилган одам, биринчи навбатда, соғлом ҳаёт кечиради, яхши таълим олади,
келажакда унумдорликни оширади.
Иқтисодий сиёсат нуқтаи назаридан олиб қаралганда, давлат халқдан солиқ
йиғиши орқали иқтисодиётни бошқаради, айни пайтда бозор иқтисодиётида
тадбиркорлик муҳитини ҳам ушлаб туради. Ана шунда тўғри солиқлар муҳимлиги яққол
намоён бўлади, адолатни сақлаш ҳар бир аҳолида кўринади, ҳар бири ўзида шунча
миқдор улуш билан иштирок этади. Шу билан бирга, кам даромадлилар янада кўпроқ
фойда билан чиқади —
расмий йўл билан эмин
-
эркин ишлаш имконига эга бўлади, аммо
солиқ тўламайди (0%).
Ушбу ислоҳотни (2 млн.сўмгача –
0%, 2 млн–10 млн.сўм –
12%, 10 млн.сўмдан ортиқ
–
15%) самарали татбиқ қилиш жараёнида, биринчидан, Солиқ кодексига аниқ
ўзгартишлар киритилиши зарур. Масалан, даромад турлари нимадан иборат? Айнан
қайси даромадлардан ундирилади, қайси қисми эса солиқсиз минимум сифатида
эътироф этилади? Ҳар ойлик саралашми ёки ҳар йиллик умумий суммами? Бундай
масалалар пухта расмийлаштирилиши керак.
Иккинчидан, солиқ маъмуриятчилигида маънавий тайёргарлик ҳам шарт.
Масалан, бухгалтерия механизмлари, норасмий ишлаб чиқариш ўсиши, коррупциявий
ҳолатлар қарши тура олиши мумкин. Шу боис, сифатли электрон солиқ тизимини жорий
этиш, электрон меҳнат шартномаларини мажбурий имзолаш каби чоралар ишлаб
чиқилиши лозим. Ана шунда тўловлар шаффофлашади, ҳар бир иш ҳақи эски усулда
«қўлма
-
қўл» эмас, балки банк пластик карталари ёки расмий платформа орқали
тўланади. Акс ҳолда, намуна учун 15% ставкадан қочиб қолмоқчи бўлганлар кўплаб
“ҳийла” қўллашлари мумкин.
Учинчидан, босқичма
-
босқич амалга ошириш муҳим. Дастлаб, масалан, 2
млн.сўмгача 0% ставка жорий этилсин, бироз вақтдан кейин бошқа босқичлар ислоҳоти
бошлансин. Шу жараёнда, очиқ маълумотлар асосида иқтисодчилар ва мустақил
таҳлилчилар, жамоатчиликка қандай натижалар юзага келаётгани ҳақида маълум
қилиб бориши мақсадга мувофиқ. Жамоатчилик етарлича маълумот ола бошласа,
енгилроқ қабул қилиши, ҳукумат сиёсатини тушуниб етиши осонлашади.
www.e-itt.uz
II SON. 2025
53
Жисмоний шахслар даромад солиғини шундай прогрессив тизимда жорий этиш
ҳамма соҳада сезиларли ўзгаришларга олиб келади:
1.
Камбағалликни қисқартириш, кам даромадлилар, айниқса, 2 млн.сўмгача иш
ҳақига эга бўлганлар. Уларнинг ойлик киримлари ичидан даромад солиғи умуман
ундирилмайди —
ахир 0% бу, шунчаки имтиёз. Бу эса камбағалликни маълум даражада
қисқартириб, турмуш фаровонлигини ошириши мумкин.
2.
Аҳоли ўртасида анча адолатли тақсимот, 2–10 млн.сўм олиши натижасида 12%
билан тўлайдиганлар ҳам эскирган регрессив ставкадан катта фарқ сезмаслиги мумкин.
Замон талабларига кўра иш ҳақи ошса
-
да, улар ўзини то 10 млн гача анча қулай ҳис
қилади. Юқори даромадлилар эса, 10 млн.сўмдан кейин ҳар бир сўм учун 15% солиқ
ҳиссаси тўлайди. Бу кўп ҳолларда жуда оғирлик келтириб чиқармайди. Шу билан бирга,
бу “бойлар”дан бироз кўпроқ ҳисса ўзига камида энг кам даражада яшашни таъминлаш
учун керак пулни тополмаганлар ечими йўлида сарфланиши аниқ сиёсат билан
мустаҳкамланиши керак.
3.
Бюджет тушумлари кўпайиши, юқори даромадлилар ҳисобига бу кўрсаткич
ўсиши мумкин. Айнан жисмоний шахслар даромад солиғи ортиши турли лойиҳаларни
молиялаштириш имкониятини оширади. Шу орқали яна ҳам кўпроқ чоралар кўрилиши
мумкин: олий таълимни ислоҳ қилиш, соғлиқни сақлашда кадрлар ва ускуналарни
яхшилаш, ижтимоий дастурларга сармоя йўналтириш каби.
4.
Норасмий секторни легаллаштириш, 0% ставкада кам иш ҳақи олувчилар учун
фойда пайдо бўлади. Чунки улар расмийлашса, яхши ижтимоий пакет, касаллик
варақаси, пенсия ёшида манфаат олар экан, бироқ сиздан даромад солиғи олиб
қолмаймиз, дейилса, легал сегментни танлаш манфаатли бўлади. Боз устига, корхона
раҳбарлари ҳам кўряпти
-
ки, мавжуд сиёсати билан легал бўлиш осонлашяпти. Бор
-
йўғи
ўрта иш ҳақи учун 12%, янада юқорида эса 15% —
ажабланарли эмас. Норасмий
секторни қисқартириш бу энг асосий мақсадлардан биридир.
5.
Сиёсий ва ижтимоий барқарорлик, аҳоли кенг қатлами у ёки бу даражада ўз
манфаати кўрилганини сезиши кутилмоқда. Ислоҳотдан асосий юкни ҳис қиладиганлар
юқори даромад эгалари бўлади, лекин 15% жуда ҳам катта эмас, улар кучли қаршилик
кўрсатмаслиги мумкин. Сиёсатда муроса ҳолати сақланади. Бозор иқтисодиётида
мамлакат ичида шаклланадиган тадбиркорлик муҳити ҳам буни «халқчил сиёсат»
сифатида қабул қилади.
Юқорида қайд этилган ҳар бир жараён бир
-
бири билан чамбарчас боғлиқ. Солиқ
тизимида паст ва ўрта босқич адолатли тақсимланган бўлса, камбағаллик камайиши
мумкин, аҳоли истеъмол қобилияти ошади, бу эса ўз навбатида янги иш ўринларини
рағбатлантириши мумкин. Давлат бюджети ўсиб бориши билан ислоҳотлар тезлашади,
халқаро майдонда ҳам мамлакат инвесторларга қулай эканини кўрсатади. Халқаро
ташкилотлар (Жаҳон банки, ХВЖ) эса ҳар доим тизимли белгиланган бўлса, солиқ
сиёсатини қулай деб баҳолайдилар.
Шу боисдан, адабиётлар шарҳи ва илмий
-
амалий сабоқларни синтез қилиб олган
ҳолда, бизда таклиф этилаётган модел —
«2 млн.сўмгача –
0%, 2 млн.сўмдан 10
млн.сўмгача –
12%, 10 млн.сўмдан юқори қисми –
15%» —
кўпроқ амалий аҳамиятга эга
ёндашув сифатида намоён бўлмоқда. Албатта, вақт ўтиши билан ушбу рақамлар
инфляция, иқтисодий кўрсаткичлар, меҳнат бозори ёки демографик ҳолатдан келиб
чиқиб қайта кўриб чиқилиши мумкин, лекин энг керакли жиҳат —
аниқ тамойил. Тўғри
солиқлар улушини оширишда ана шундай прогрессив шкаладан бошлаб, босқичма
-
босқич ривожланиб, жамият аҳолиси даромадларини имкониятларига мос —
камбағаллар учун энг енгил, бойлар учун нисбатан юқори —
ставкаларда тақсимлаш
асосий йўл ҳисобланади.
Хулоса ва таклифлар
.
www.e-itt.uz
II SON. 2025
54
Шу тариқа, жисмоний шахслар даромад солиғини прогрессив тарзда солиққа
тортиш мамлакатимиздаги энг муҳим иқтисодий
-
ижтимоий вазифага айланмоғи
заруриятга айланмоқда. Халқаро тажриба ҳам бу соҳада шуни кўрсатадики, кам
даромадлилар манфаати ҳимоя қилингандагина солиқлар аҳоли кўзида “адолатли
йўналтирадиган механизм” сифатида эътироф этилади. Айнан шунда мамлакат
ичкарисида демократик тамойиллар кучаяди, сиёсий барқарорлик сақланади,
иқтисодий ўсиш суръатлари эса янги босқичга кўтарилади.
Ўзбекистонда жисмоний шахслар даромад солиғи орқали норасмий секторни
қисқартириш, ишчи кучининг рақамли расмийлашувини таъминлаш ҳам кўзда
тутилгани боис, келгусида электрон ахборот тизимлари, янги технологик ҳимоя
воситалари, ҳар бир иш ҳақини идорадан чиқмай онлайнда тўлаш амалиётларини
жорий этиш муҳим аҳамият касб этади. Ана шундагина энг мақсадли кўрсаткич —
кишиларда меҳнат рағбати, корхоналарда манфаатдорлик сақланади, давлат бутун
ишлар учун кафолатли бюджет туриши мумкин.
Шундай қилиб, мазкур таҳлилларимиз 2 млн.сўмгача –
0%, 2 млн.сўмдан 10
млн.сўмгача –
12%, 10 млн.сўмдан юқори қисми –
15% форматидаги прогрессив даромад
солиғи тизимини жорий этиш ўз натижасини беради, деган хулосани таъминлайди. Бу
тизим адабиётларда эътироф этилган бир неча асосий принциплар —
адолат, қайта
тақсимот, шаффофлик, меҳнат унумдорлигини рағбатлантириш тамойилларига мос
келади. Демак, илмий
-
амалий таҳлилларимиз бу режани она юртимизда босқичма
-
босқич татбиқ этиш мақсадга мувофиқ эканини кўрсатади. Ишончимиз комилки, бундай
ислоҳотлар изчил равишда жорий этилганда, Ўзбекистон солиқ тизими янада шиддатли
тараққиёт сари қадам қўяди ва аҳоли фаровонлигида янги маррани забт этади.
Адабиётлар/Литература/Reference:
Atkinson, A. B. (2015). Inequality: What Can Be Done? Harvard University Press.
Atkinson, A. B., & Stiglitz, J. E. (1980). Lectures on Public Economics. McGraw-Hill.
Bhatti M. A., Isayev F. Evaluating the Effectiveness of Mandatory IFRS Adoption in Enhancing
Transparency and Governance in Saudi Arabia //Cuadernos de
Economía. –
2023.
–
Т. 46. –
№.
132.
–
С. 110
-119.
Bird, R. M., & Zolt, E. M. (2005). Redistribution via Taxation: The Limited Role of the Personal
Income Tax in Developing Countries. UCLA Law Review, 52(6), 1627
–
1695.
Bird, R., & Gendron, P-P. (2007). The VAT in Developing and Transitional Countries.
Cambridge University Press.
Deloitte. (2020). Tax & Legal Alert: Uzbekistan. [Internal Analysis Report].
Ikromovich, I.F. (2022). Analysis of resource taxes based on tax analysis technique.
International Journal of Management IT and Engineering, 12(12), 65-71.
Ikromovich, Isayev Fakhriddin. "Analysis of the profit tax and its improvement."
International Journal of Research in Social Sciences 7.12 (2017): 74-85.
Ikromovich, Isayev Fakhriddin. "Concept of economic analisys and its structural
components." International Journal of Marketing and Technology 7.12 (2017): 1-13.
Isaev F. I. Tax Accounting: Theory and Practice //International Journal of Multicultural and
Multireligious Understanding.
–
2022.
–
Т. 9. –
№. 12. –
С. 30
-38.
Isaev, F. (2017). Солиқ имтиёзларининг солиқ юки кўрсаткичига таъсири таҳлили.
Iqtisodiyot
Va
Innovatsion
Texnologiyalar,
(6),
294
–
301.
Retrieved
from
https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9579
Isaev, F. (2021). Advantages of applying tax incentives in the conditions of economic crisis.
International Journal of Marketing and Technology, 11(8), 15-25.
Isaev, F.I. (2021). Tax Policy of the Republic of Uzbekistan. International Journal of
Management IT and Engineering, 11(8), 1-9.
www.e-itt.uz
II SON. 2025
55
Loayza, N., Servén, L., & Sugawara, N. (2009). Informality in Latin America and the
Caribbean. World Bank Policy Research Working Paper, (4888).
Mankiw, G. N., Weinzierl, M., & Yagan, D. (2009). Optimal Taxation in Theory and Practice.
Journal of Economic Perspectives, 23(4), 147
–
174.
Musgrave, R. A., & Musgrave, P. B. (1989). Public Finance in Theory and Practice (5th ed.).
McGraw-Hill.
Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksi. (2019). 30
-
декабрьдаги
ЎРҚ–
599-
сон
Қонун
билан
тасдиқланган
(2020
йил
1
январдан
кучга
кирган
).
Piketty, T., & Saez, E. (2013). Optimal Labor Income Taxation. In A. J. Auerbach, R. Chetty, M.
Feldstein, & E. Saez (Eds.), Handbook of Public Economics (Vol. 5, pp. 391
–
474). Elsevier.
Stiglitz, J. E., & Rosengard, J. K. (2015). Economics of the Public Sector (4th ed.). W.W. Norton
& Company.
World Bank. (2020). Uzbekistan
—
Growth Study: Economic Reforms and Growth
Opportunities. World Bank Group.
Исаев
,
Ф
. (2023).
Рақамлаштиришнинг
солиққа
тортиш
базасини
кенгайтиришга
таъсири
. Raqamli Iqtisodiyot Va Axborot Texnologiyalari, 3(1), 3
–
11. Retrieved from
https://dgeconomy.tsue.uz/index.php/dgeco/article/view/192
Исаев, Ф. (2021). Солиқ юкини аниқлаш методикасини т
a
к
o
милл
a
штириш.
Iqtisodiyot va ta
ʼ
lim, (6), 86-91.
Исаев, Ф. (2023). Аудит самарадорлигининг назарий
-
амалий талқини.
Приоритетные направления, современные тенденции и перспективы развития
финансового рынка, 359
-361.
Исаев, Ф. (2023). Молиявий ҳисобот сифатини оширишда солиққа тортиш,
мустақил аудит ва ички назоратнинг ўрни.
Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 1 (7), 305
–
310.
Исаев, Ф. (2023). Сoлиқ тaҳлили
-
иқтисодий таҳлилнинг таркибий қисми. Nashrlar.
Исаев, Ф. (2023). Солиқ ислоҳотлари ва уларнинг оқибатларини баҳолаш.
Nashrlar, 1
(2), 59
–
62.
Исаев, Ф. (2023). Солиқ ислоҳотларининг таъсирини таҳлил қилиш.
Iqtisodiy
Taraqqiyot Va Tahlil, 1 (6), 155
–
161.
Исаев, Ф. (2023). Солиқ таҳлилини фискал сиёсат самарадорлигига таъсир қилиш
усуллари.
Nashrlar, 1 (1), 128
–
131.
Исаев, Ф. (2023). Солиқларнинг фаровонликка таъсири назарияси."
Milliy Iqtisodiyotni
Isloh Qilish Va Barqaror Rivojlantirish istiqbollari" Respublika Ilmiy-Amaliy Konferensiyasi
Materiallari to
‘
plami., 206
–
208.
Исаев, Ф. (2024). Рақамли иқтисодиёт шароитида солиқ таҳлилининг методологик
ёндашувлари. Nashrlar, 156.
Исаев, Ф. (2024). Рақамли молиявий активларни солиққа тортиш масалалари.
Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2 (1), 352
–
360.
Исаев, Ф. (2024). Солиқ сиёсати ва иқтисодий тенгсизликнинг ўзаро боғлиқлиги.
Экономическое развитие и анализ, 2(8), 272
-280.
Исаев, Ф. (2025). Оценка налоговой политики в Узбекистане с использованием
научного подхода. Передовая экономика и педагогические технологии, 1(3), 201–
211.
https://inlibrary.uz/index.php/aept/article/view/65565
Исаев, Ф., & Камилова, С. (2024). Электрон тижоратни солиққа тортишнинг
назарий асослари. Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2 (3), 296–
304.
Ризаев, Н., & Исаев, Ф. (2024). Расчет амортизации нематериальных активов и ее
улучшение. Экономическое развитие и анализ, 2(5), 597–609. извлечено от
https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/48617
Ризаев, Н., & Исаев, Ф. (2024). Страны центральной Азии: стратегическое партнерство
и система бухгалтерского учета. Передовая экономика и педагогические технологии, 1(2),
365
–377. извлечено от
