METHODOLOGY FOR ANALYZING THE PROVISION OF MATERIAL RESOURCES

Abstract

This article discusses the analysis of material resource provision and its main directions. It also presents various approaches to analyzing the provision of material resources as described in scientific sources. As a result of the research, the author’s methodology for analyzing the provision of material resources is proposed, along with ways to use it effectively and reduce resource consumption. The analysis of material resource provision highlights the aspects that should be given due attention. Additionally, factor analysis was used to calculate the impact of the volume of material resources and their return rate on the volume of production.

Source type: Journals
Years of coverage from 2024
inLibrary
Google Scholar

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Abdujaborova М., & Yarkulova М. (2025). METHODOLOGY FOR ANALYZING THE PROVISION OF MATERIAL RESOURCES. Advanced Economics and Pedagogical Technologies, 2(3), 575–582. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/aept/article/view/124068
0
Citations
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

This article discusses the analysis of material resource provision and its main directions. It also presents various approaches to analyzing the provision of material resources as described in scientific sources. As a result of the research, the author’s methodology for analyzing the provision of material resources is proposed, along with ways to use it effectively and reduce resource consumption. The analysis of material resource provision highlights the aspects that should be given due attention. Additionally, factor analysis was used to calculate the impact of the volume of material resources and their return rate on the volume of production.


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

575


МАТЕРИАЛ РЕСУРСЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАНЛИК ТАҲЛИЛИНИНГ

МЕТОДОЛОГИЯСИ

PhD,

доц

.

Абдужаборова Маъмура

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ОRCID: 0009

-0009-5880-4961

maamura@bk.ru

PhD

Яркулова Маърифатхон

Ўзбекистон Республикаси Банк

-

Молия академияси

ORCID: 0009-0007-6912-2216

marifat.yarkulova@gmail.com

Аннотация.

Мазкур мақолада материал ресурслар билан таъминланганлик

таҳлили ва унинг асосий йўналишлари талқин этилган. Шунингдек, илмий манбаларда

материал ресурслар билан таъминланганлик таҳлили бўйича ёндошувлар келтирилган.
Тадқиқот натижасида материал ресурслар билан таъминланганликни таҳлил қилиш

бўйича муаллиф методикаси келтирилган, ундан самарали фойдаланиш ҳамда унинг

сарфини камайтириш йўллари баён этилган. Моддий ресурслар таъминотини таҳлил

қилишда эътиборга олиниши мақсадга мувофиқ бўлган жиҳатлар айтиб ўтилган.
Шунингдек, маҳсулот ҳажмига материал ресурслар ҳажми ва улар қайтимининг

таъсири омилли таҳлил ёрдамида ҳисоб

-

китоб қилинган.

Калит сўзлар:

материал ресурслар билан

таъминланганлик таҳлили, материал

ресурсларга бўлган талаб, материал ресурслар таъминоти, материал ресурслар

захираси, материал ресурслар сарфи, материал ресурслардан самарали фойдаланиш,
материал қайтими, материал сиғими, материал ресурслар рентабеллиги, материал

ресурсларнинг айланиш даври.

МЕТОДОЛОГИЯ АНАЛИЗА ОБЕСПЕЧЕННОСТИ МАТЕРИАЛЬНЫМИ РЕСУРСАМИ

PhD,

доц

.

Абдужаборова Маъмура

Ташкентский государственный экономический университет

PhD

Яркулова Маърифатхон

Банковско

-

финансовая академия Республики Узбекистан

Аннотация.

В данной статье рассмотрен анализ обеспеченности материальными

ресурсами и его основные направления. Также приведены подходы к анализу
обеспеченности материальными ресурсами, представленные в научных источниках. В

результате исследования представлена авторская методика анализа обеспеченности

материальными ресурсами, изложены пути её эффективного использования и снижения

расхода ресурсов.

В анализе обеспечения материальными ресурсами указаны аспекты, на

которые целесообразно обратить внимание. Кроме того, с помощью факторного

анализа произведены расчёты влияния объёма материальных ресурсов и

материалоотдачи

на объём продукции.

Ключевые слова:

анализ обеспеченности материальными ресурсами, потребность

в материальных ресурсах, обеспечение материальными ресурсами, запасы

материальных ресурсов, расход материальных ресурсов, эффективное использование

материальных ресурсов, материалоотдача, материалоёмкость, рентабельность
материальных ресурсов, период оборачиваемости материальных ресурсов.

UOʻK:

64.011.32

575-582


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

576

METHODOLOGY FOR ANALYZING THE PROVISION OF MATERIAL RESOURCES

PhD, assoc. prof.

Abdujaborova

Ма

mura

Tashkent State University of Economics

PhD

Yarkulova Marifatkhon

Banking and Finance Academy of the Republic of Uzbekistan

Abstract.

This article discusses the analysis of material resource provision and its main

directions. It also presents various approaches to analyzing the provision of material resources as

described in scientific sources. As a result of the research, the author’s methodology for analyzing

the provision of material resources is proposed, along with ways to use it effectively and reduce

resource consumption. The analysis of material resource provision highlights the aspects that

should be given due attention. Additionally, factor analysis was used to calculate the impact of the
volume of material resources and their return rate on the volume of production.

Keywords:

analysis of material resource provision, demand for material resources, supply

of material resources, stock of material resources, consumption of material resources, efficient use

of material resources, material output ratio, material intensity, profitability of material resources,
turnover period of material resources.

Кириш

.

Корхона ишлаб чиқариш фаолиятининг узлуксизлиги(маромийлиги) бевосита

материал ресурслар билан таъминланганлигига боғлиқ. Белгиланган ассортимент ва

сифатдаги материал ресурслар билан таъминланганлик, шунингдек улардан оқилона

фойдаланиш ишлаб чиқариш ва сотиш режаси бажарилишини таъминлашда муҳим
жиҳат ҳисобланади.

Материал ресурслар ишлаб чиқариш жараёнининг асосий таркибий қисмлари

ҳисобланади. Шундай экан, уларнинг таъминоти ва ишлатилиши тўғри таҳлил

қилиниши зарур. Материал ресурслар ўз вақтида ва етарли миқдорда таъминланса,
ишлаб чиқариш жараёни узлуксиз ва самарали давом этади. Агар материал ресурслар

етарли бўлмаса, ишлаб чиқариш жараёни тўхташи ёки секинлашиши мумкин.

Материал ресурслар билан таъминланганлик таҳлили хўжалик юритувчи

субъектларнинг

ресурсларни

самарали

бошқариш,

ишлаб

чиқаришни

оптималлаштириш ва узоқ муддатда иқтисодий муваффақиятга эришиш имконини

беради.

Адабиётлар шарҳи.

Корхона маҳсулот харидорлари ва моддий

-

техник ресурслар етказиб берувчилар

билан тузилган шартнома асосида ўз фаолиятини мустақил равишда режалаштиради
ҳамда маҳсулот, иш, хизматга бўлган талаб асосида ривожланиш истиқболларини

белгилайди. Ўз фаолиятида корхоналар харидорнинг қизиқишлари ва маҳсулот, иш,
хизмат сифатига бўлган талабларини инобатга олиши лозим(Грищенко, 2000).

Материал ресурсларга бўлган эҳтиёж экстенсив ва интенсив йўл билан

қаноатлантирилиши мумкин (Кульбаков

, 2011).

Материал

ресурсларган

бўлган

эҳтиёжнинг

экстенсив

йўл

билан

қаноатлантириши катта миқдордаги материалларни кирим қилиш ёки тайёрлашни

назарда тутади, материал харажатларнинг ўсишига олиб келади. Бироқ ишлаб чиқариш

ҳажмининг ошиши ёки доимий харажатларнинг

қисқариши кузатилса, маҳсулот

таннархи камайиши мумкин.

Материал

ресурсларга

бўлган

эҳтиёжнинг

интенсив

йўл

билан

қаноатлантирилиши ишлаб чиқариш жараёнида материалларни иқтисод қилган ҳолда

сарфлашни назарда тутади, бу материал харажатларнинг қисқартирилиши ва маҳсулот
таннархининг камайишини таъминлайди.


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

577

Корхонада етарли миқдорда материал

-

ишлаб чиқариш захираларининг

бўлмаслиги маҳсулот ишлаб чиқариш маромийлигининг бузилиши, тузилган

шартномалар бўйича ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш муддатларининг

бузилиши, таннархнинг ошиши, фойданинг камайишига олиб келади (Chernik, 2015).

Ишлаб чиқариш корхонасида зарур ҳажмдаги таркиб ва сифатдаги хом

-

ашёлар

билан таъминланганлик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, унинг таннархини

камайтириш, фойда ва рентабелликни максималлаштиришнинг муҳим шарти

ҳисобланади (Bazarnova, Polyanin ва

Zuravleva, 2015).

Ишлаб чиқаришни бошқариш учун уни зарурий ҳажмда хом

-

ашё билан

таъминланиши, тайёр маҳсулотни ўз вақтида ортиб жўнатиш, маҳсулот ишлаб

чиқаришнинг узлуксизлигини

режалаштиришга оид ахборотлар зарур бўлади. Бундай

ахборотнинг манбаи ишлаб чиқариш захираларининг таъминот, ишлаб чиқариш ва

тақсимот жараёнларини комплекс баҳолаш, корхонада материал захираларини
шаклланиши, узлуксиз талаб ва етказиб бериш шароитида маҳсулот ишлаб чиқариш
узлуксизлигини баҳолаш мақсадида ўтказиладиган таҳлил тизими ҳисобланади

(Лытнева ва Невструева 2017).

Ҳар

қандай маҳсулот(иш, хизмат)нинг ишлаб чиқарилиши бевосита материал

ресурслардан фойдаланишга боғлиқ. Муайян ассортимент ва сифатдаги материаллар

маҳсулот(иш, хизмат)ни ишлаб чиқариш ва сотиш дастури бажарилиши, маҳсулот

таннархини пасайтиришнинг асосий ва зарурий шарти ҳисобланади. Ресурслардан

комплекс фойдаланиш, уларнинг оқилона сарфи, арзон ва самарали материалларнинг

қўлланилиши маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва молиявий ҳолатни
яхшилашнинг муҳим йўналиши ҳисобланади

(Лагода ва Туякова, 2020)

.

Ассортиментнинг

янгиланиши,

ишлаб

чиқариш

имкониятларининг

кенгайтирилиши материал ресурсларга бўлган эҳтиёжнинг ошишини юзага келтиради.

Хўжалик субъектлари катта миқдордаги турли хил, марка, нав, миқёсдаги
материаллардан фойдаланишади (Куликова,

2015).

Одатда маҳсулот структураси маҳсулотга бўлган талабнинг ўзгариши, хомашё

нархининг ошиши ва етишмаслиги ва б. омиллар ҳисобига ўзгаради (Абдужаборова,

2024).

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқот

давомида

мантиқий

фикрлаш,

тизимли

ёндошув,

анализ,

коэффициентлар усули, горизонтал таҳлил, омилли таҳлил усулларидан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

муҳокамаси.

Моддий(материал) ресурслар

-

бу хўжалик юритувчи субъект томонидан ишлаб

чиқариш(хизмат кўрсатиш) мақсадида харид қилинадиган хом

-

ашё ва материаллар

турларидир.

Материал ресурслар таҳлилининг мақсади ресурслардан оқилона фойдаланиш

ҳисобига ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишдан иборатдир(Кульбаков

, 2011).

Материал ресурслардан фойдаланиш таҳлилининг вазифалари қуйидагилар

ҳисобланади:

-

хўжалик субъектининг зарур турдаги, навдаги, марка, сифат, етказиб бериш

муддатидаги материал ресурслари билан таъминланганлиги даражасини аниқлаш;

-

маҳсулот материал сиғимлилиги даражаси динамикасининг таҳлили;

-

маҳсулот материал сиғимлилиги даражасининг ўзгаришига алоҳида омиллар

таъсирини ўрганиш;

-

зарурият юзасидан материалларни алмаштириш, шунингдек материаллар

етишмаслиги ҳисобига ускуналар ва ишчилар бекор туриб қолиши натижасида

йўқотишларни аниқлаш;


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

578

-

моддий

-

техник таъминотни ташкил этиш ва материал ресурслардан

фойдаланишнинг маҳсулот ҳажми ва маҳсулот

таннархига таъсирини баҳолаш;

-

материал

харажатларни

камайтиришнинг

фойдаланилмаган

имкониятларини(ички хўжалик резервлари) ва уларнинг ишлаб чиқариш ҳажмига

таъсирини аниқлаш.

1-

жадвал

Материал ресурслар билан таъминланганлик ва улардан самарли фойдаланиш

таҳлилига оид кўрсаткичлар тизими

Кўрсаткичлар

Аниқланиши

Изоҳ

Материал қайтими

𝑀𝑞 =

𝑀𝐻

𝑀𝑅

Кўрсаткич материал ресурсларнинг ҳар сўмига тўғри

келадиган маҳсулот ҳажмини ифодалайди.

Кўрсаткичнинг меъёр даражаси белгиланмаган,

унинг юқори миқдори ва ўтган даврларга нисбатан

ошиши ижобий ҳолат сифатида баҳоланади.

Материал сиғими

𝑀𝑠 =

𝑀𝑅

𝑀𝐻

Кўрсаткич маҳсулот ҳажмининг ҳар сўмига эришиш

учун фойдаланилган моддий ресурслар суммасини

кўрсатади. Унинг кичик миқдори ва ўтган даврларга

нисбатан камайиш тенденцияси ижобий

тавсифланади.

Материал

харажатларнинг жами

ишлаб чиқариш

харажатларидаги улуши

𝐾 =

𝑀𝑋

𝐽𝐼𝐶𝐻𝑋

Кўрсаткич жами ишлаб чиқариш харажатлари

таркибида материал харажатларнинг тутган

улушини ифодалайди. Одатда материал харажатлар

ишлаб чиқариш харажатларининг асосий қисмини

ташкил этади.

Материал ресурслар

рентабеллиги

𝑅𝑚𝑠

=

𝑆𝐹

𝑀𝑅

∗ 100

Кўрсаткич моддий ресурсларнинг ҳар сўмига тўғри

келадиган соф фойда(тийинда)суммасини

ифодалайди.

Материал харажатлар

коэффициенти

𝐾

𝑚𝑥

=

𝐻𝑀𝑆

𝑅𝑀𝑆

Кўрсаткичнинг 1 га тенг бўлиши, материалларнинг

режа бўйича сарфланганлигини ифодалайди.

Кўрсаткич миқдорининг ошиши материал сарфининг

режадан кўп ишлатилганлигини, камайиши эса,

уларнинг иқтисод қилинганлигини ифодалайди.

Материал сарфи

коэффициенти

𝐾

𝑚𝑠

=

𝑀𝑆𝑀

𝑀𝐻𝑆

Кўрсаткичнинг 1 дан паст бўлиши ижобий ҳолат

саналади.

Чиқит ва йўқотишлар

коэффициенти

𝐾

𝑐ℎ𝑦

=

𝐶𝐻𝑌

𝑀𝑈𝑆

Кўрсаткич миқдорининг паст бўлиши мақсадга

мувофидир.

Захиралар

айланувчанлиги

коэффициенти

𝐾

𝑧𝑎

=

𝐼𝐶𝐻𝑇

𝑍

Кўрсаткич захираларнинг таҳлил этилаётган даврда

айланиш миқдорини ифодалайди. Кўрсаткич

миқдорининг ўтган даврга нисбатан ошиши ижобий

ҳолат саналади.

Захираларнинг айланиш

даври

𝐷

𝑧𝑎

=

𝑍

𝐼𝐶𝐻𝑇

* HD

Кўрсаткич миқдорининг ўтган даврга нисбатан

камайиши ижобий ҳолат саналади.

Шартли белгилар:

𝑀𝑞

материал қайтими,

𝑀𝐻

-

маҳсулот ҳажми; MR –

материал ресурслар; Ms –

материал сиғими; MX –

материал харажатлар; JICHX –

жами ишлаб чиқариш харажатлари; SF –

соф

фойда; HMS –

ҳақиқий материал сарфи; RMS –

режадаги материал сарфи; K

mx

материал

харажатлар коэффициенти; HMS –

ҳақиқий материаллар сарфи; RMS –

режа бўйича материал

сарфи; K

ms

материал сарфи коэффициенти; MSM –

материалларнинг сарф меъёри; MHS –

материалларнинг ҳақиқий сарфи;

K

chy

чиқит ва йўқотишлар коэффициенти; CHY –

чиқит ва

йўқотишлар миқдори; MUS –

материалларнинг умумий сарфи; K

za

захираларнинг

айланувчанлик коэффициенти; ICHT –

ишлаб чиқариш таннархи; Z –

захиралар; D

za

захираларнинг айланиш даври; HD –

ҳисобот даври(кун).


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

579

Фикримизча, моддий ресурслар билан таъминланганлик таҳлилини қуйидаги

йўналишларда ташкил этиш мақсадга мувофиқдир:

-

хўжалик юритувчи субъектнинг моддий ресурсларга бўлган талабини аниқлаш;

-

хўжалик юритувчи субъектнинг моддий ресурслар таъминотига оид режасининг

бажарилиши ҳолатининг таҳлилини олиб бориш;

-

материал ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш;

-

материал қайтими ва материал сиғими кўрсаткичларининг омилли таҳлилини

ташкил

қилиш;

-

материал ресурслардан фойдаланиш самарадорлигининг маҳсулот ҳажмига

таъсирини баҳолаш.

Моддий ресурслар билан таъминланганлик таҳлилининг ахборот манбалари

қуйидагилардир:

-

моддий таъминот режаси;

-

талабномалар;

-

хомашё ва материалларни сотиб олиш бўйича шартномалар;

-

таннарх калькуляцияси;

-

моддий ресурслар сарф меъёри бўйича ҳужжатлар;

-

моддий ресурслар ҳажми ва улардан фойдаланиш бўйича ҳисоботлар.

Хўжалик юритувчи субъектларда материал ресурслар билан таъминланганлик ва

улардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил этишда бир неча умумий ва ҳамда

хусусий кўрсаткичлардан фойдаланилади(1

-

жадвал)

.

Шунингдек, хомашё қайтими, ёқилғи қайтими, энергия қайтими ва бошқа

материалларнинг қайтими каби хусусий кўрсаткичлар ҳисоб

-

китоб қилинади.

Таҳлил жараёнида умумий кўрсаткичлардан фойдаланиш материал ресурслар ва

улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳақида умумий ахборот олиш имконини беради.

Хусусий кўрсаткичлар орқали таҳлил ишларини амалга ошириш ҳар бир турдаги
материал ресурслар сарфи ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳақида батафсил

ахборотга эга бўлиш ҳамда уларни камайтириш йўлларини топишга кўмаклашади.

Таҳлил этилаётган корхона мисолида материал қайтими ва унинг омилли

таҳлилини(занжирли боғланиш усули) асосида амалга оширамиз:

2-

жадвал

Материал қайтими ва унинг омилли таҳлили

Кўрсаткичлар

Ўтган

давр

Ҳисобот

даври

Фарқи

Маҳсулот ҳажми, млрд сўм

1 773

1 048

- 725

Материал ресурслар суммаси, млрд сўм

5 056

7 881

2 825

Материал қайтими

0,3507

0,1330

-0,2177

Шартли кўрсаткич

1 048 / 5 056 = 0,2073

Материал қайтимининг ўзгариши:

Маҳсулот ҳажми қийматининг ўзгариши ҳисобига

0,2073

0,3507

-0,1434

Материал ресурсларнинг қийматининг ўзгариши

ҳисобига

0,1330

0,2073

-0,0743

Жадвал маълумотларидан кўринадики, ҳисобот даврида материал қайтими 0,1330

млрд сўмга тенг бўлиб, ўтган даврга нисбатан 0,2177 млрд сўмга камайган. Бу ўзгаришга

омиллар таъсири қуйидагича бўлган:

1)

маҳсулот ҳажми ҳисобот даврида 1

048 млрд сўмга тенг бўлиб, ўтган даврга

нисбатан 725 млрд сўмга камайган. Бу эса, материал қайтимини 0,1434 млрд сўмга

камайишига олиб келган.

2)

материал ресурслар қиймати ҳисобот даврида 7

881 млрд сўмга тенг бўлиб,

ўтган даврга нисбатан 2

825 млрд сўмга ошган, натижада материал қайтими 0,0743 млрд


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

580

сўмга камайган.

Корхона материал қайтими кўрсаткичининг камайишига асосан маҳсулот

ҳажмининг камайиши бевосита таъсир кўрсатган.

Материал қайтимининг ўзгаришига маҳсулот ҳажмининг ўзгариши, материаллар

нархининг ўзгариши, захираларнинг мавжудлиги, илғор технологияларнинг
қўлланилиши, материалларнинг сифати, ходимларнинг малакаси, йўқотишлар, моддий

базанинг жойлашган жойи, транспорт турлари ва б. омиллар таъсир этади.

Моддий ресурсларга бўлган таъминот ички ва ташқи манбалар ҳисобига

қопланади.

Ички манбаларга хомашё чиқитларини камайтириш, иккиламчи хомашёлардан

фойдаланиш, материалларни корхонанинг ўзи томонидан тайёрланиши, янги

технологиялар ҳисобига материалларни иқтисод қилиш киради.

Мол етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар асосида моддий

ресурсларнинг келиб тушиши ташқи манбалар ҳисобланади.

Моддий ресурсларни таъминотини таҳлил қилишда бир қанча жиҳатлар ҳам

эътиборга олиниши лозим:

-

бозор ўзгаришлари.

Бунда бозор нархларининг ўзгариши ва ресурслар таъминоти

ўртасидаги боғлиқлик таҳлил қилинади. Жумладан, хом

-

ашё нархларининг ошиши ёки

бозор талаби ўзгаришининг ишлаб чиқариш харажатларига таъсири баҳоланади.

-

етказиб берувчилар билан ҳамкорлик.

Моддий ресурслар таъминоти

барқарорлиги ва сифатига таъсир қиладиган таъминот занжири самарадорлигини

таҳлил қилинади. Бунда моддий ресурсларни етказиб берувчиларни тўғри танлаш,
шартномалар тузиш ва етказиб берилишнинг ўз вақтида амалга оширилишини

таъминлаш муҳим ҳисобланади.

-

ишлаб чиқариш технологиялари.

Ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация

қилиш натижасида моддий ресурслардан самарали фойдаланиш имкониятларини
ўрганилади.

-

экологик омиллар. Бунда моддий ресурсларнинг экологияга таъсири таҳлил

қилинади, ресурсларни тежаш ва чиқиндиларни камайтириш имкониятлари

аниқланади.

Таҳлилда шунингдек, асосий эътибор материалларнинг ўз муддатида етиб

келишига қаратилади, бу ишлаб чиқариш маромийлигига таъсир кўрсатади. Уларнинг

ўз вақтида етиб келмаслиги маҳсулот ишлаб чиқариш ассортиментиниг

бажарилмаслигига сабаб бўлади.

Корхоналарда материал ресурслар бўйича кунлик ва қиймат кўринишидаги

захиралар ташкил этилади. Бунда тармоқ ва ишлаб чиқариш хусусиятлари инобатга

олиниши лозим.

Материал ресурслар захирасини ташкил этишда турли қиймат ўлчовларидан

фойдаланилади:

-

натура ўлчов бирлиги. Ушбу ўлчов бирлиги омборда захираларга жой ажратиш

мақсадида қўлланилади.

-

қиймат ўлчов бирлиги. Захиралар қийматини корхона молиявий режаларига

мослаштириш учун ушбу қиймат ўлчовидан фойдаланилади.

-

меҳнат ўлчов бирлиги. Захиралар келиб тушиш муддати(кун)ни назорат қилишда

қўлланиладиган ўлчов бирлигидир.

Материал ресурсларнинг қиймати ва уларнинг қайтими маҳсулот ҳажмига таъсир

кўрсатади:

MH = MR ∗ MQ

Бу ерда:

-

MH

маҳсулот ҳажми;

-

MR

материал ресурслар;


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

581

-

MQ

материал қайтими.

Мутлақ фарқлар усулини қўллаган ҳолда маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига ушбу

омиллар таъсирини ҳисоблаймиз(

3-

жадвал):

3-

жадвал

Маҳсулот ҳажми ўзгаришининг омилли таҳлили

Кўрсаткичлар

Ўтган

давр

Ҳисобот

даври

Фарқи

Маҳсулот ҳажми, млрд сўм

1 773

1 048

- 725

Материал ресурслар суммаси, млрд сўм

5 056

7 881

2 825

Материал қайтими

0,3507

0,1330

-0,2177

Омилли таҳлил

Маҳсулот ҳажми ўзгаришига материал ресурслар

қийматининг ўзгариши таъсири

2825*0,3507

990,7275

Маҳсулот ҳажми ўзгаришига материал

қайтимининг ўзгариши таъсири

7881*(-0,2177)

-1715,6937

Жадвал маълумотларидан кўринадики, ҳисобот даврида маҳсулот ҳажми 1 048

млрд сўмга тенг бўлиб, ўтган даврга нисбатан 725 млрд сўмга камайган. Бу ўзгаришга
омиллар таъсири қуйидагича бўлган:

1)

материал ресурслар суммаси

ҳисобот даврида 7 881 млрд сўмга тенг бўлиб,

ўтган даврга нисбатан 2 825 млрд сўмга ошган. Бу эса, маҳсулот ҳажмини 990, 7275 млрд

сўмга ошишига олиб келган.

2)

материал қайтими ҳисобот даврида 0,1330 сўмга тенг бўлиб, ўтган даврга

нисбатан 0,2177 сўмга камайган, натижада маҳсулот ҳажми 1

715,6937 млрд сўмга

камайган.

Ишлаб чиқариш ҳажмига фойдаланилаётган материал ресурсларнинг сифати

катта таъсир кўрсатади. Фойдаланилаётган материал ресурслар сифатининг пасайиши

ускуналарнинг бузилиши, материал сарф меъёрининг бузилиши, таннархнинг ошиши,

тайёр маҳсулот сифатининг пасайишига олиб келади. Шу боис материал ресурслар

билан таъминланганлик таҳлили жараёнида ҳисобот даврида келиб тушган

материалларнинг сифатини текшириш, паст сифатли материаллар келиб тушишининг
сабабларини аниқлаш, бу борада таъминот бўлими томонидан қандай ишлар амалга

оширилганлигини ўрганиш лозим. Тармоқ ва ишлаб чиқариш хусусиятидан келиб

чиққан ҳолда келиб тушган материалларнинг сифати тўлиқ ва танланма шаклда

текширилади.

Хулоса ва таклифлар

.

Материал ресурслари ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархида асосий

харажатларни ташкил этиши боис улар билан таъминланганлик ва самарали
фойдаланиш таҳлили муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Маҳсулот таннархининг

камайиши эса, унинг рақобатбардошлиги ва корхона фойда ҳажмининг ошишига хизмат

қилади.

Материал сарфини камайтириш учун қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга

мувофиқдир:

-

ишлаб чиқариш технологиясини ўзгартириш;

-

янги, замонавий кам чиқитли техникаларни жорий қилиш;

-

чиқитлардан қайта фойдаланиш;

-

маҳсулот дизайнини ўзгартириш;

-

яроқсиз маҳсулот миқдорини камайтириш;

-

маҳсулот структурасини ўзгартириш;

-

маҳсулот сифатини яхшилаш;


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

582

-

ишчилар малакасини ошириш;

-

асосий воситаларнинг техник ҳолати(ўз вақтида таъмирлаш ишларининг олиб

борилганлиги).

Материал ресурслар сарфи шунингдек, ишлаб чиқариш ҳажми, унинг структураси,

материал нархига боғлиқ ҳисобланади.

Адабиётлар/Литература

/References:

Bazarnova, O. A., Polyanin, A. V. and Zuravleva, A. A. (2015), “Three main models in the

field

of crisis management”, Vestnik of Orel state University. Series: New humanitarian research, 5 (46),

184-187.

Chernik, A. A. (2015), “Development of methods of analysis of inventories”, Kuban Institute

of socioeconomics and law (branch) Educational trade Union establishment of higher education

Academy of labour and social relations, 1-5, 168.

Абдужаборова М.Т. (2024) Mahsulot(ish, xizmat) ishlab chiqarish hajmining tahlili

metodologiyasi. YASHIL IQTISODIYOT VA TARAQQIYOT.

12-son. 190-

195 б.

Грищенко

О.В.

(2000)

Анализ

и

диагностика

финансово

-

хозяйственной

деятельности предприятия: Учебное пособие. Таганрог: Изд

-

во ТРТУ.

-

112с.

Куликова Л.И.

(2015)

Влияние оценок материально

-

производственных запасов на

финансовое положение организации [Электронный ресурс]: Проблемы и перспективы

развития учетно

-

аналитической и контрольной системы в условиях глобализации

экономических

процессов.

-

2015.

-

Оренбург:

-

с

72

-76

-

URL:

https://www.elibrary.ru/item.asp?id=23003022 (дата обращения: 12.12.2020).

Кульбаков А.В.

(2011)

Анализ использования материальных ресурсов

.

https://www.cfin.ru.

Лагода М.Ю., Туякова З.С.

(2020)

Анализ эффективности использования

материальных ресурсов. "Экономика и социум", №12(79). 696

-

701 стр.

Лытнева Н.А., Невструева Н.О.

(2017)

Анализ состава и структуры

производственных запасов в управлении предприятием // Научный результат.

Экономические исследования. –

Т.3, №3

.

References

Bazarnova, O. A., Polyanin, A. V. and Zuravleva, A. A. (2015), “Three main models in the field of crisis management”, Vestnik of Orel state University. Series: New humanitarian research, 5 (46), 184-187.

Chernik, A. A. (2015), “Development of methods of analysis of inventories”, Kuban Institute of socioeconomics and law (branch) Educational trade Union establishment of higher education Academy of labour and social relations, 1-5, 168.

Абдужаборова М.Т. (2024) Mahsulot(ish, xizmat) ishlab chiqarish hajmining tahlili metodologiyasi. YASHIL IQTISODIYOT VA TARAQQIYOT. № 12-son. 190-195 б.

Грищенко О.В. (2000) Анализ и диагностика финансово-хозяйственной деятельности предприятия: Учебное пособие. Таганрог: Изд-во ТРТУ. -112с.

Куликова Л.И. (2015) Влияние оценок материально-производственных запасов на финансовое положение организации [Электронный ресурс]: Проблемы и перспективы развития учетно-аналитической и контрольной системы в условиях глобализации экономических процессов. - 2015. - Оренбург: - с 72-76 - URL: https://www.elibrary.ru/item.asp?id=23003022 (дата обращения: 12.12.2020).

Кульбаков А.В. (2011) Анализ использования материальных ресурсов. https://www.cfin.ru.

Лагода М.Ю., Туякова З.С. (2020) Анализ эффективности использования материальных ресурсов. "Экономика и социум", №12(79). 696-701 стр.

Лытнева Н.А., Невструева Н.О. (2017) Анализ состава и структуры производственных запасов в управлении предприятием // Научный результат. Экономические исследования. – Т.3, №3.