РЕСУРСЫ, ОБЕСПЕЧИВАЮЩИЕ ЭКОНОМИЧЕСКУЮ СТАБИЛЬНОСТЬ НА ПРЕДПРИЯТИЯХ ТЕКСТИЛЬНОЙ ПРОМЫШЛЕННОСТИ

Аннотация

Экономическая стабильность предприятий действующей текстильной промышленности зависит от ресурсов, которые прямо или косвенно задействованы в производственных процессах, а также считаются одним из основных организующих факторов деятельности. Данная статья направлена на исследование структуры экономических ресурсов, обеспечивающих экономическую стабильность на предприятии, охватывая сферу влияния каждого ресурса по отношению к экономическим процессам.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
273-281
30

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Абдуллаева , С. (2025). РЕСУРСЫ, ОБЕСПЕЧИВАЮЩИЕ ЭКОНОМИЧЕСКУЮ СТАБИЛЬНОСТЬ НА ПРЕДПРИЯТИЯХ ТЕКСТИЛЬНОЙ ПРОМЫШЛЕННОСТИ. Передовая экономика и педагогические технологии, 2(1), 273–281. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/aept/article/view/80190
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Экономическая стабильность предприятий действующей текстильной промышленности зависит от ресурсов, которые прямо или косвенно задействованы в производственных процессах, а также считаются одним из основных организующих факторов деятельности. Данная статья направлена на исследование структуры экономических ресурсов, обеспечивающих экономическую стабильность на предприятии, охватывая сферу влияния каждого ресурса по отношению к экономическим процессам.


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

273


ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИ КОРХОНАЛАРИДА ИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ

ТАЪМИНЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТУВЧИ РЕСУРСЛАР ТАРКИБИ

PhD

Абдуллаева Севарахон

Хасановна

Фарғона политехника институти

ORCID: 0000-0002-8596-2473

sevarikabdullayeva@gmail.com


Аннотация.

Фаолият юритаётган тўқимачилик саноати корхоналарининг

иқтисодий барқарорлигини таъминлаш ишлаб чиқариш жараёнларида бевосита ҳамда

билвосита иштирок этувчи ҳамда фаолиятнинг асосий ташкил этувчи омилларидан

ҳисобланган ресурсларга боғлиқдир. Мазкур мақола

корхонада иқтисодий барқарорликни

таъминловчи иқтисодий ресурсларнинг таркибий тузилмасини тадқиқ этишга

қаратилган бўлиб, ҳар бир ресурснинг иқтисодий жараёнларга нисбатан таъсир доираси

ёритилган.

Калит сўзлар:

молиявий ресурслар, моддий ресурслар, меҳнат ресурслари, ахборот

ресурслари, ташкилий ресурслар, интеллектуал ресурслар

.

РЕСУРСЫ, ОБЕСПЕЧИВАЮЩИЕ ЭКОНОМИЧЕСКУЮ СТАБИЛЬНОСТЬ НА

ПРЕДПРИЯТИЯХ ТЕКСТИЛЬНОЙ ПРОМЫШЛЕННОСТИ

PhD

Абдуллаева Севарахон

Хасановна

Ферганский политехнический институт

Аннотация.

Экономическая

стабильность

предприятий

действующей

текстильной промышленности зависит от ресурсов, которые прямо или косвенно

задействованы в производственных процессах, а также считаются одним из основных

организующих факторов деятельности. Данная статья

направлена на исследование

структуры экономических ресурсов, обеспечивающих экономическую стабильность на
предприятии, охватывая сферу влияния каждого ресурса по отношению к экономическим

процессам.

Ключевые слова:

финансовые ресурсы, материальные ресурсы, трудовые ресурсы,

информационные ресурсы, организационные ресурсы, интеллектуальные ресурсы

.

RESOURCES THAT ENSURE ECONOMIC STABILITY IN THE TEXTILE INDUSTRY

PhD

Abdullaeva Sevarakhon Khasanovna

Fergana Polytechnic Institute

Abstract.

The economic stability of the enterprises of the existing textile industry depends

on the resources that are directly or indirectly involved in production processes, and are also
considered one of the main organizing factors of activity. This article is aimed at studying the

structure of economic resources that ensure economic stability in an enterprise, covering the

sphere of influence of each resource in relation to economic processes.

Keywords:

financial resources, material resources, labor resources, information resources,

organizational resources, intellectual resources.

UOʻK:

316.645.6

273-281


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

274

Кириш.

Корхонанинг иқтисодий барқарорлиги унинг хўжалик фаолияти учун зарур бўлган

барча турдаги ресурслардан комплекс ва мувозанатли фойдаланиш ҳисобига

таъминланади. Бунда ресурсларга нафақат эгалик қилиш, балки улардан самарали

фойдаланиш, ташқи ва ички муҳит омилларининг ўзгаришига мослаштириш асосида
улардан фойдаланиш усулларини доимий тарзда ривожлантириб бориш муҳимдир.

Шунингдек, иқтисодий барқарорликни таъминловчи бирор бир ресурс бошқа турдаги

ресурслардан ажралган ҳолда юқори натижа олиб келмаслигини ёддан сақлаш лозим,

яъни ресурсдан индивидуал тарзда фойдаланиш белгиланган мақсадларга эришиш
имкониятини шакллантирмайди

(

Абдуллаева, 2024). Чунончи, ресурслар ўзаро бир

бирига боғлиқ бўлиб, улардан комплекс фойдаланишни тўғри ташкил этиш корхоналар

учун иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига эришишнинг асосий шартларидан бири

ҳисобланади. Ресурслар бир бири билан чамбарчас боғлиқ ҳамда уларнинг ҳар бирининг
мувозанатлашган ривожланиши корхонанинг узоқ муддатли барқарорлигининг

кафолати ҳисобланади

(

Абдукаримов

, 1999).

Фикримизча, корхона иқтисодий барқарорлигини таъминловчи ресурсларнинг

таркибий

-

тузилмаси корхонанинг самарали фаолият юритишини, ташқи ва ички муҳит

ўзгаришига мослашган ҳолда ўз рақобатбардошлигини узоқ муддатли истиқболда

сақлаб қолиш қобилиятини таъминловчи ҳар хил турдаги ресурслар тўпламини

ифодалайди. Хусусан, фикримизча, корхонанинг иқтисодий барқарорлигини

таъминлашдаги ресурслар тўплами таркибини молиявий, моддий, меҳнат, ахборот,

ташқилий ва интеллектуал (ақлий салоҳиятни ифодаловчи) ресурсларга ажратиш
ҳамда ҳар бир ресурс асосини аниқ белгилаш улардан самарали фойдаланиш

имкониятларини ҳамда шароитини яратади.

Адабиётлар шарҳи.

Саноат

корхоналарининг

операцион,

молиявий

ҳамда

инвестицион

фаолиятларнинг самарадорлигини ва рақобатбардошлигини оширишда ресурсларидан

оқилона фойдаланиш масалалари кўплаб иқтисодчи олимлар томонидан тадқиқ

этилган. Хусусан, моддий ресурслар ҳамда уларнинг корхона иқтисодий фаолиятида
тутган ўрни мамлакатимизнинг етакчи иқтисодчи олимлари Пардаев, Абдукаримов

(2004)

, Б.И.Исроилов, И.Н.Исманов ва бошқалар томонидан илмий тадқиқот ишларида

ёритилган

(

Пардаев, Абдукаримов

, 2004).

Хорижий иқтисодчи олимлардан М.И.Баканов, А.Д.Шеремет, Л.И.Кравченко, С.В.

Соколов ва бошқаларнинг

(2002)

илмий ишларида иқтисодий ресурслар таркибидаги

моддий ҳамда меҳнат ресурслари корхона самарадорлигини белгиловчи асосий

иқтисодий омиллар сифатида кўрсатилган. Шунингдек, иқтисодий ресурсларни
бошқаришнинг самарадорлиги корхонанинг рентабелли фаолиятини, унинг иқтисодий

барқарорлигини таъминлашга таъсир кўрсатиши Дроздовский

(1986)

, Балашова

(2016),

Фонотов

(1985)

каби иқтисодчиларнинг тадқиқот ишларида ёритилган.

Тадқиқот методологияси.

Тўқимачилик саноати корхоналарининг иқтисодий барқарорлигини таъминловчи

ресурслар таркибини тадқиқ этишда мантиқий фикрлаш, таҳлил ва синтез,

маълумотларни дедукция асосида ўрганиш каби усулларда фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Корхоналарнинг ривожланиши, маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш

жараёнларининг такомиллашуви ҳамда иқтисодий барқарорлик даражаси бевосита

хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг асосини ташкил этувчи ресурсларга

боғлиқдир. Чунончи, ҳар қандай ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш ушбу


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

275

жараёнда иштирок этадиган ҳамда моддий неъматларни ишлаб чиқаришга хизмат
кўрсатадиган ресурсларсиз амалга ошмайди. Шунга кўра, фикримизча, корхона

фаолиятининг иқтисодий барқарорлигини таъминлашда фойдаланиладиган ресурслар

таркиби ва уларнинг асосини қуйидагича ифодалаш лозим:

1-

чизма. Корхонанинг иқтисодий барқарорлигини таъминловчи ресурслар

таркибий

-

тузилмаси

Молиявий ресурслар хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг ҳар бир жабҳасида

муҳим аҳамиятга эга бўлиб, узоқ муддатли самарали фаолиятнинг асоси ҳисобланади.

Хусусан, корхона иқтисодий барқарорлигини таъминлашда молиявий ресурсларнинг
таъсир доираси қуйидагилар билан ифодаланади:

1. Корхона тўлов қобилиятининг ва ликвидлилигининг таъминланиши.

Тезкор (оператив) тўлов қобилияти асосида таъминотчилар олдидаги мажбуриятларни,

ходимлар иш ҳақи, солиқ ва шу каби бошқа мажбурий тўловларни белгиланган
муддатда амалга ошириш тушунилади. Шунингдек, тўлов қобилияти корхона

операцион фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаган ҳолда фаолиятда узулишларни
юзага келишини олдини олади. Ликвидлилик эса маҳсулотга бўлган талабнинг

камайиши ҳамда мижозлар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаслиги
каби олдиндан режалаштирилмаган салбий ҳолатларда мавжуд молиявий маблағлар ва

юқори ликвид активлардан фойдаланиш асосида зудлик билан қарор қабул қилиш,

ишлаб чиқариш фаолиятини давом эттириш имкониятини ҳамда корхона учун

истиқболга қаратилган турли лойиҳаларни амалга оширишга шарт

-

шароит яратади.

2. Жорий хўжалик юритиш фаолиятини ва ривожланишга қаратилган

тадбирларни молиялаштириш манбасининг шакллантирилиши.

-

Асосий воситаларга йўналтирилган инвестициялар.

Молиявий ресурслардан

фойдаланган ҳолда асосий воситаларга қаратилган инвестициялар амалга оширилади.

Хусусан, ускуналар янгиланади, ишлаб чиқариш қувватлари кенгайтирилади,
самарадорлик ва рақобатбардошликни ошириш учун муҳим бўлган янги бино ва

иншоотлар

қурилади.

-

Айланма воситалар.

Айланма воситаларнинг ишлаб чиқариш фаолияти

доиравий айланишидаги ҳаракатини жадаллаштиришга эришилади. Бу эса хом

-

ашё ва

Молиявий ресурслар

•Хусусий капитал.
•Қарзга олинган

капитали.

•Пул маблағлари.
•Молиявий захира.
•Инвестициялар

.

Моддий ресурслар

•Хом

-

ашё ва

материаллар.

•Товар моддий

захиралар.

•Ишлаб чиқариш

жиҳозлари.

Меҳнат ресурслари

•Малакали ходимлар.
•Рағбатлантириш

тизими.

•Ишчи

-

ходимларни

ўқитиш ва

ривожлантириш

тизими.

•Меҳнат шароитлари.

Ахборот ресурслари

•Маълумотлар базаси.
•Дастурий таъминот.
•Ахборот

технологиялари.

Ташкилий ресурлар

•Бошқарув тузилмаси.
•Бизнес

-

жараёнлар.

•Корпоратив маданият.

Интеллектуал

ресурслар

•Патент ва лицензиялар.
•Ноу

-

хау.

•Инновациялар.
•Бренд.


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

276

тайёр маҳсулот захираларини, шунингдек дебиторлик қарзларини молиялаштириш,
ишлаб чиқаришнинг узлуксизлиги ҳамда мижозлар буюртмаларининг ўз вақтида

бажарилиши кабиларда намоён бўлади.

-

Маркетинг ва маҳсулот реализацияси.

Молиявий ресурслар маркетинг

тадқиқотларини амалга ошириш, маҳсулотнинг сотув ҳажмини ҳамда янги
истеъмолчиларни жалб этиш мақсадида сотув каналларини ривожлантириш ва

кенгайтириш имконини берали.

-

Илмий

-

тадқиқот ва тажриба

-

конструкторлик ишлари.

Инновацион

ишланмаларни ва тадқиқотларни молиялаштириш билан халқаро бозор талабига жавоб
берувчи юқори сифатли ва қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотларни ишлаб

чиқаришга эришилади. Бу эса ўз навбатида корхона учун юқори ва жадал рақобат

шароитида узоқ муддатли муваффақиятли фаолият юритишнинг асосий омилидир.

-

Ишчи–ходимларнинг касбий малакасини ва тажрибасини ошириш.

Инсон

капиталига йўналтирилган инвестициялар ишчи

-

ходимлар касбий малакасини

оширишга ҳизмат қилган ҳолда корхонада меҳнат унумдорлигининг ошишига ва

маҳсулот сифатининг яхшиланишига бевосита таъсир кўратади.

3. Молиявий хавф

-

хатарларни бошқариш.

-

Захира фондларининг шаклланиши.

Молиявий ресурслар валюта

курсларининг беқарорлиги, фоиз ставкаларининг ўзгариши ва шартномачиларнинг ўз

мажбуриятларини бажармаслиги (дефолти) каби молиявий хавф

-

хатарлар натижасида

юзага келадиган йўқотишларни олдини олиш ва уларни қоплаш мақсадида захира

фондларини ташкил этиш имкониятини беради.

-

Молиявий манбаларни диверсификациялаш.

Молиялаштириш манбаларини

кўпайтириш билан бир манбага боғлиқлик даражасини пасайтириш молиявий

барқарорликни оширади ва ташқи муҳит омиллари ўзгаришига нисбатан заифликни

камайтиради.

4. Корхона инвестицион жозибадорлигининг оширилиши.

-

Кредит рейтинги.

Молиявий ресурсларнинг мавжудлиги ва барқарор молиявий

кўрсаткичлар корхонанинг молиявий институлар орасида кредит рейтингини оширади,

бу эса имтиёзли шартларда кредит олиш имкониятини шакллантиради.

-

Инвесторларни жалб этиш.

Маълумки, инвесторлар биринчи навбатда

корхонанинг молиявий барқарорлигига ва рентабеллигига эътибор қаратади. Шунга

кўра молиявий ресурсларнинг мавжудлиги инвестицион маблағларни жалб этиш учун

асосий омиллардан бири ҳисобланади.

Умумий ҳолда молиявий ресурслар корхонанинг нафақат нақт пуллари, балки

хўжалик фаолиятининг барча жараёнларига таъсир кўрсатувчи муҳим омилларидан

бири ҳисобланади. Ушбу ресурслар операцион фаолиятни ташкил этиш асоси бўлибгина
қолмай, корхонани ривожлантириш, ташқи ва ички муҳит омилларининг ўзгаришига

мослашиш, турли хавф

-

хатарларни бошқариш ва фаолиятнинг инвестицион

жозибадорлигини оширишга хизмат қилади. Молиявий ресурслардан самарали

фойдаланишни ташкил этиш эса корхонанинг иқтисодий барқарорлиги ва

узоқ

муддатли рентабеллик фаолияти гаровидир.

Ишлаб чиқариш жараёнининг яна бир ажралмас омилларидан бири моддий

ресурслар бўлиб, улар корхонанинг иқтисодий барқарорлигига тўғридан тўғри таъсир

этади. Чунончи моддий ресурслардан самарали фойдаланиш асосида ишлаб

чиқаришнинг пировард натижаси ҳисобланган маҳсулот ҳажмига, унинг сифат

кўрсаткичларига бевосита таъсир кўрсатиш билан корхонанинг рақобатбардошлиги
ҳамда бозордаги муваффақиятли фаолияти таъминланади. Фикримизча, моддий

ресурслар таркибини ташкил этувчи хом

-

ашё материаллардан, товар

-

моддий захиралар

ва асосий воситалардан фойдаланишни доимий равишда такомиллаштириб бориш

корхона учун бозор конъюнктурасининг ўзгариши натижасида юзага келадиган


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

277

муаммолар таъсирига тайёр бўлган ҳолда иқтисодий зарбаларга чидамли бўлиш ва
ривожланиш учун юқори имкониятларни юзага келтиради. Ушбу ресурсларнинг

корхона иқтисодий барқарорлигини таъминлаш ҳамда хўжалик фаолиятини доимий

ривожланишидаги аҳамияти, фикримизча, қуйидаги жиҳатлар билан ифодаланиши

мумкин:

1. Ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш.

Маълумки,

замонавий ишлаб чиқариш жараёнлари хом

-

ашё, ярим тайёр материаллар ва бошқа

меҳнат буюмларини истеъмолчилар талабини юқори даражада қондиришни кўзда

тутувчи маҳсулотларга айлантирувчи мураккаб босқичларни қамраб олмоқда. Ушбу
жараёнларнинг белгиланган тартибда ва вақт меъёрларида амалга оширилиши моддий

ресурсларнинг узлуксиз таъминоти ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларининг

барқарорлигига боғлиқдир. Хусусан,

узлуксиз таъминот

ишлаб чиқариш циклининг

тўхташларсиз амалга ошириш учун етарлича хом

-

ашё ва материалларнинг

мавжудлигини ифодалаб, буюртмаларни шартномада белгиланган муддатларда

бажарилишини ва фойдани йўқотиш хавфини олдини олади. Чунки, хом

-

ашёнинг

етишмаслиги ёки ўз вақтида ишлаб чиқаришга йўналтирилмаслиги хўжалик

фаолиятини тўхталишига ҳамда бу билан боғлиқ харажатларни юзага келтиради.
Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнинг узлуксизлигини таъминлаш ишлаб чиқариш

ресурсларининг етишмаслиги натижасида ускуналар тўхтаб қолиши ва ишчи

-

ходимларнинг меҳнат унумдорлиги кўрсаткичларининг пасайиб кетиши каби

хавфларни олдини олади.

2. Маҳсулот таннархини шакллантириш.

Моддий ресурслар ишлаб

чиқариладиган маҳсулотларнинг таннархини белгиловчи омилдир. Улардан самарали

фойдаланиш, ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш ҳамда чиқиндисиз

ишлаб

чиқариш

технологияларини

жорий

этиш

асосида

корхонанинг

рақобатбардошлигини оширишга, маҳсулот учун хом

-

ашё ва материал сарф

харажатларини минималлаштиришга, ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга эришилади.

Шунингдек, моддий ресурслардан фойдаланишни тартибли ташкил этиш омборда

эскирган хом

-

ашё ва материалларни сақлаш, уларни утилизация қилиш ва сифатини

йўқолиши билан боғлиқ харажатларни юзага келишини олидини олади.

3. Маҳсулот сифатини белгилаш.

Корхонада иқтисодий барқарорликни

таъминлашнинг фундаментал асосларидан бири сифатида моддий ресурслар

маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларини ифодаловчи омиллардан бири ҳам ҳисобланади.

чунки, маҳсулот сифати асосини ташкил этувчи хусусиятлар бевосита ишлатиладиган
хом

-

ашё ва ёрдамчи материалларнинг технологик тузилмасига, уларнинг таркибига

боғлиқ бўлади. Хом

-

ашёдан тежамли фойдаланган ҳолда белгиланган маҳсулот

сифатини таъминлаш ҳозирги даврдаги энг долзарб масалалардан биридир. Шунинг
учун ҳам хом

-

ашёга ишлов беришда моддий ресурснинг муҳим бир элементи

ҳисобланган ишлаб чиқариш жиҳозларининг ҳолати, уларнинг хизмат қилиш муддати
муҳим аҳамият касб этади, яъни ушбу ҳолатда маҳсулотнинг сифати ва миқдори ишлаб

чиқариш жиҳозининг

ҳолатига ҳамда хом

-

ашёнинг хусусиятларига боғлиқ бўлади.

Ишлаб чиқариш жараёнлари жадаллик билан ривожланиб бораётган ҳозирги

шароитларда корхона учун ахборот технологияларидан фойдаланиш ҳам муҳим
аҳамиятга эга. Ахборот ресурслари бизнес

-

жараёнлардаги эҳтиёжларни башоратлаш,

моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида белгиланган вақт

оралиғида ишлаб чиқариш ҳажмини бир хил даражасини, хом

-

ашё материаллардан,

меҳнат ресурсларидан, асосий воситалар ва ишлаб чиқариш майдонидан фойдаланиш
самарадорлигини оширишга, шунингдек, маҳсулот сифатини яхшилашга, ишлаб

чиқариш ҳажмининг ўсишига, режалаштиришга оид ҳисобларни амалга оширишни

рақамлаштиришга бевосита таъсир этган ҳолда ишлаб чиқаришни ташкил этишни

такомиллаштиришга хизмат кўрсатади. Буларнинг барчаси якуний натижада капитал


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

278

қўйилмаларнинг ва маҳсулот танархининг иқтисод қилинишини ҳамда тўғридан тўғри
ва қўшимча ишлаб чиқариш харажатларининг тежалишини юзага келтиради.

Ахборот ресурсларидан тўғри ва оқилона фойдаланиш корхона иқтисодий

жараёнларини ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш учун долзарб бўлиб, улар

корхонанинг барча анъанавий ресурсларидан (меҳнат ресурслари, хом

-

ашё ва

материаллар, молиявий ва шу каби бошқа ресурсларидан) фойдаланиш

самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Чунончи, ҳозирда хўжалик юритувчи

субъектлар ўртасида рақобат жадаллашиб бормоқда, бу эса корхона учун ахборот

ресурсларини ишлаб чиқариш жараёнларига жорий этиш ва улардан фойдаланиш
даражасини ошириш билан рақобатбардошликга эришиш мумкинлигини асослайди.

Фикримизча, ахборотни самарали тўплаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва

фойдаланиш қобилиятиги эга бўлиш бозор шароитлари жадаллик билан ўзгариб

бораётган, рақобат ва технологик жараёнлар тараққиётининг кучайиши шароитида
муваффақиятга эришишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Ушбу ресурслар

ишлаб

чиқариш

жараёнларини

оптималлаштириш,

маркетинг

ва

сотув

самарадорлигини

ошириш,

хавф

-

хатарни

бошқариш,

инновацияларни

ва

ривожлантиришни қўллаб

-

қувватлаш, рақобатбардошликни мустаҳкамлаш ҳамда

хўжалик юритиш фаолиятининг шафофлигини таъминлаш учун шарт

-

шароит яратади.

2

-

чизма. Ахборот ресурсларининг корхона иқтисодий барқарорлигини

таъминлашдаги аҳамияти

Ишончли ахборот ресурсларини жамлаш бозор ҳолати, истеъмолчиларнинг

афзалликлари, рақобатчиларнинг фаолияти, технологик янгиликлар каби муҳим

маълумотларга эга бўлишни таъминлайди. Бу эса белгиланган мақсадларга эришиш,
ташқи ва ички омиллар таъсири натижасида юзага келадиган хавфларни камайтириш

имкониятини шакллантиради.

Ахборотларни таҳлил қилиш катта ҳажмдаги маълумотларни ўрганиш,

қонунчиликни, трендларни ва белгиланган меъёрлардан четланишларни аниқлаш

Ахборот ресурсларининг корхона иқтисодий

барқарорлигига таъсири

Ишлаб чиқариш

жараёнларини

ташкил этишни

асосли маълумотлар

асосида

режалаштириш

Ишончли

ахборотларни

жамлаш

Ахборотлар

таҳлилини амалга

ошириш

Башоратлаш

Бизнес

-

жараёнларни

оптималлаштириш

Ресурслардан

самарали

фойдаланиш

Ишлаб чиқариш

жараёнларини

автоматлаштириш

Логистикадан

фойдаланишни

такомиллаштириш

Рақобатда

устунликларга эга

бўлиш

Қарорларни

тезкорлик билан

қабул қилиш

Харажатдарни

оптималлаштириш

Инновацион

маҳсулот ва

хизматларни ишлаб

чиқариш

Шафофлик ва

ҳисоботларни

халқаро талаблар

асосида

шакллантириш

Ҳисоботларни жаҳон

талаби асосида

шакллантириш

Шафофликни

таъминлаш


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

279

имкониятини шакллантирган ҳолда бизнес

-

жараёнларни янада чуқурроқ англаш,

яширин

имкониятларни

аниқлаш

ҳамда

ишлаб

чиқариш

фаолиятини

оптималлаштириш учун асос яратади.

Корхона маълумотларни жамлаш ва статистик усуллардан фойдаланиш асосида

бозор конюнктурасига, маҳсулотга талабига, молиявий кўрсаткичларга, ишлаб чиқариш
ҳажми ва сифатига доир истиқболдаги ўзгаришларни олдиндан башоратлайди.

Натижада эса корхона учун ўзгараётган шарт

-

шароитларга мослашиш ва самарали чора

-

тадбирларни ишлаб чиқишда рақобатчиларга нисбатан устунлик яратилади.

Ахборот ресурсларидан самарали фойдаланиш билан бизнес

-

жараёнларини

оптималлаштиришга ва рақобатчилар ўртасида устунликга эришиш мумкин. Яъни,

ахборот тизимлари меҳнат самарадорлигини ошириш ва хатоларни минималлаштириш

билан мунтазам бажариладиган жараёнларни автоматлаштиради, унумсиз вақт

сарфини қисқартиради. Шунингдек, захиралар ҳолати, ишлаб чиқариш жиҳозларидан
фойдаланиш даражаси, ишчи кучи ва бошқа ресурсларга доир ахборотларга ўз вақтида

эга бўлиш барча ишлаб чиқариш ресурсларидан оқилона фойдаланишни

оптималлаштириш, харажатларни камайтириш ва ишлаб чиқариш қувватини

оширишга имконият шакллантиради. Ахборот тизимлари, шу билан бирга, логистикани
самарали бошқариш, маҳсулот ҳаракатини назорат қилиш, маҳсулотни етказиб бериш

тизимини такомиллаштириш ҳамда етказиб бериш вақтини қисқартиришга хизмат

қилади.

Корхона фаолиятини ёритиб берувчи ҳисоботларни шакллантириш жараёнларини

ахборот ресурсларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш эса хўжалик фаолияти бўйича
батафсил маълумотларга эга бўлишни таъминлаган ҳолда иқтисодий жараёнларни

чуқур таҳлил қилиш асосида қарор қабул қилишга эришилади. Бу корхона рахбарлари,

инвесторлар ва шу каби бошқа манфаатдор томонлар учун истиқболга йўналтирилган

лойиҳаларни амалга ошириш учун зарурий маълумотлар манбаси ҳисобланади. Умумий
ҳолда корхона фаолиятига оид ҳисоботларга эга

бўлиш унинг фаолияти шафофлигини

оширган ҳолда инвесторлар ҳамда шартномачилар олдидаги ишончни мустаҳкамлайди.

Корхонанинг иқтисодий барқарорлигини таъминлашда муҳим омиллардан яна

бири ташкилий ресурслардир. Улар корхона қандай қилиб ўз фаолиятини юритишини,
ташқи ва ички муҳит ўзгаришларига мослашишини, ўз мақсадларига эришишини ва

қарорлар қабул қилишини белгилайди. Ташкилий ресурсларга алоҳида аҳамият

бераётган ва сармоялар асосида уларни ривожлантириб бораётган корхоналар ўзлари

учун иқтисодий жараёнлар беқарор ва рақобат асосида қурилган халқаро майдонда узоқ
муддатли рентабелли фаолият юритишлари учун мустахкам асос яратади. Самарали

ташкилий тузилма, бошқарув жараёнлари, корпоратив маданият ва коммуникация

тизими корхонанинг барқарор ўсиши ва ривожланиши гарови ҳисобланади.
Фикримизча, ташкилий ресурслпрнинг корхона иқтисодий барқарорлигини

таъминлашдаги таъсири қуйидагиларда ифодаланади:

1.

Корхонанинг рентабеллик ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш.

Корхонанинг ташкилий тузилмаси асосий бизнес –

жараёнлари қандай тарзда ташкил

этилишини белгилайди, яъни хом

-

ашёни сотиб олишдан тортиб ишлаб чиқариш,

маркетинг,

маҳсулотларни

сотиш

жараёнигача.

Аниқ

белгиланган

ва

такомиллаштирилган ишлаб чиқариш жараёнлари ҳар бир вазифани такроран

бажарилишини минималлаштириш, улар учун сарфланадиган вақтни қисқартириш

билан харажатларни камайтиради ва меҳнат унумдорли кўрсаткичларини оширади.

Корхонанинг стратегиясига ҳамда ҳажмига тўлиқ мос келадиган ташкилий

тузилма, ишчи

-

ходимларнинг мажбуриятларини тўғри тақсимлашни, манфаатлар

тўқнашувини олдини олишни ҳамда барча ташкилий

-

тузилмаларнинг ўзаро

мувофиқлаштирилган фаолиятини таъминлайди. Бунинг натижасида барча ишлаб

чиқариш босқичларидаги жараёнлар ўзаро интеграция ва координация асосида ташкил


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

280

этилиб, маҳсулот ишлаб чиқариш босқичларидаги узулишларга бархам берилади ҳамда
бутун корхона фаолиятининг яхлитлигига эришилади.

Ташкилий ресурслар корхонанинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш, трендларни

аниқлаш, истиқболдаги ўзгаришларни башоратлаш асосида зарурий стратегияни

ишлаб чиқиш ва шу билан ишлаб чиқариш фаолиятининг самарадорлигини оширишга
хизмат қилади.

2. Корпоратив маданият ва қадриятларни шакллантириш.

Корхоанинг

ташкилий маданияти унинг барча ишчи

-

ходимлари томонидан бирдек қабул

қилинадиган қадриятларни, меъёрларини ва хулқ

-

атвор қоидаларини белгилайди.

Кучли корпоратив маданият жамоада бирдамликни, корхона стратегиясини амалга

оширишдаги ўзаро узвий хатти

-

ҳаракатни, ишчи

-

ходимларнинг мотивациясини

оширишни ҳамда садоқатли фаолият юритишни таъминлайди. Бу эса корхона

ишбилармонлик нуфузининг асосий белгиларидан бири ҳисобланади.

Шу билан бирга, самарали шакллантирилган корхона ички қадриятлари асосида

рахбар ва ходимлар ҳамда ўзаро ишчи

-

ходимлар ўртасида қулай иш муҳитини ташкил

этилишига, ғоялар алмашмашинувига эришилади.

3. Корхонанинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатадиган хавф

-

хатарларнинг

юзага келишини олдини олиш.

Ташкилий ресурслар молиявий фаолият, ишлаб

чиқариш жараёнлари, маҳсулот сифати ҳамда корхона фаолиятининг бошқа жиҳатлари

билан боғлиқ бўлган хавф

-

хатарларни аниқлаш ва улар таъсирини минималлаштириш

имкониятини берувчи ички бошқарув тизимини белгилайди. Ички бошқарув

тизимининг самарали фаолияти натижасида корхона фаолиятига таъсир этувчи ички ва
ташқи омилларга қарши зарурий ҳамда самарали чора кўришга, юзага келган

ўзгаришларга тез мослашиш қобилиятига эришилади. Чунончи мослашувчан ташкилий

тузилмани шакллантириш бозордаги мувозанатнинг ўзгаришига ўз вақтида жавоб

бериш ва янги сегментларни забт этиш учун заруридир.

Хулоса

ва таклифлар

.

Корхонанинг иқтисодий барқарорлиги бу алоҳида ресурслардан фойдаланиш

асосида шаклланган микроиқтисодий кўрсаткич эмас, балки юқорида ифодаланган
барча ресурсларнинг ўзаро узвийликдаги фаолияти асосида шаклланадиган натижадир.

Шунга кўра, узоқ муддатли иқтисодий барқарорликга эришишнинг асосий шарти бу

барча зарурий иқтисодий ресурслардан оқилона фойдаланиш билан стратегик

режалаштириш, ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш, доимий таҳлил
жараёнлари асосида корхона фаолиятини такомиллаштириб бориш ҳамда ташқи муҳит

ўзгаришларига мослашиш бўлиб ҳисобланади.

Адабиётлар/ Литература/ Reference:

Balashova, R.I. (2016) Methodological principles of effective use of enterprise resources.

Economic research and development, (1), 6-21.

Maxmudov E.

(2011) “Korxona iqtisodiyoti” (o‘quv qo‘llanma) –

T.: TDIU.

Абдукаримов И.Т. (1999) Молиявий ҳисоботни ўқиш ва таҳлил қилиш йўллари. –Т.:

“Иқтисодиёт ва ҳуқуқий дунёси”.

Абдуллаева, С. (2024). “ИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИК” ТУШУНЧАСИГА ЗАМОНАВИЙ

ЁНДАШУВЛАР ҲАМДА УНИНГ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ТИЗИМИ.

Iqtisodiy taraqqiyot va

tahlil, 2(12), 242

249.

https://doi.org/10.60078/2992-877X-2024-vol2-iss12-pp242-249.

Абдуллаева, С. (2024). “ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ”ДА ESG РЕЙТИНГИДАН ФОЙДАЛАНИШ

МАСАЛАЛАРИ . Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2(8), 215–

221.

https://doi.org/10.60078/2992-

877X-2024-vol2-iss8-pp215-221

.


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

281

Абдуллаева, С. (2024). Иқтисодий барқарорликни ифодаловчи кўрсаткичлар

тизимини аниқлаш масалалари. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(5), 384–

388.

https://doi.org/10.60078/2992-877X-2024-vol2-iss5-pp384-388

.

Дроздовский,

Э.Е.

(1986)

Методологические

проблемы

рационализации

ресурсопользования. Иркутск: Изд

-

во Иркут. ун

-

та, 232 с.

Пардаев М.Ё., Абдукаримов И.Т. (2004) Иқтисодий таҳлил. –Т.: “Меҳнат”.

Соколов С.В. (2002) Совершенствование механизма устойчивого развития

экономики предприятия (На примере горного машиностроения) / С.В.Соколов: Дис. ... канд.

экон. наук : 08.00.05 : Екатеринбург, 159 c. РГБ ОД, 61:02

-8/2578-7.

Фонотов, А. Г. (1985) Ресурсный потенциал: планирование, управление. М.:

Экономика, 152 с

.

Библиографические ссылки

Balashova, R.I. (2016) Methodological principles of effective use of enterprise resources. Economic research and development, (1), 6-21.

Maxmudov E. (2011) “Korxona iqtisodiyoti” (o‘quv qo‘llanma) – T.: TDIU.

Абдукаримов И.Т. (1999) Молиявий ҳисоботни ўқиш ва таҳлил қилиш йўллари. –Т.: “Иқтисодиёт ва ҳуқуқий дунёси”.

Абдуллаева, С. (2024). “ИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИК” ТУШУНЧАСИГА ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВЛАР ҲАМДА УНИНГ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ТИЗИМИ. Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2(12), 242–249. https://doi.org/10.60078/2992-877X-2024-vol2-iss12-pp242-249.

Абдуллаева, С. (2024). “ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ”ДА ESG РЕЙТИНГИДАН ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ . Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2(8), 215–221. https://doi.org/10.60078/2992-877X-2024-vol2-iss8-pp215-221.

Абдуллаева, С. (2024). Иқтисодий барқарорликни ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини аниқлаш масалалари. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(5), 384–388. https://doi.org/10.60078/2992-877X-2024-vol2-iss5-pp384-388.

Дроздовский, Э.Е. (1986) Методологические проблемы рационализации ресурсопользования. Иркутск: Изд-во Иркут. ун-та, 232 с.

Пардаев М.Ё., Абдукаримов И.Т. (2004) Иқтисодий таҳлил. –Т.: “Меҳнат”.

Соколов С.В. (2002) Совершенствование механизма устойчивого развития экономики предприятия (На примере горного машиностроения) / С.В.Соколов: Дис. ... канд. экон. наук : 08.00.05 : Екатеринбург, 159 c. РГБ ОД, 61:02-8/2578-7.

Фонотов, А. Г. (1985) Ресурсный потенциал: планирование, управление. М.: Экономика, 152 с.