МЕТОДИКИ ОЦЕНКИ ДОХОДОВ И УРОВНЯ ЖИЗНИ НАСЕЛЕНИЯ МЕЖДУНАРОДНЫМИ ОРГАНИЗАЦИЯМИ И НАПРАВЛЕНИЯ ИХ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ

Аннотация

В рекомендациях, предложенных высшей комиссией ООН по правам человека, подчеркивается, что при разработке и использовании показателей для оценки уровня жизни населения необходимо придерживаться правозащитного подхода к данным, в первую очередь ориентируясь на принципы самоопределения и участия населения. Совокупные доходы населения-состоят из поступлений в денежной и натуральной формах, поступающих в домохозяйство или отдельным его членам в годовой или менее периодический период, имеющих постоянный или периодический характер. В данной статье рассматриваются методики оценки доходов и уровня жизни населения международными организациями, а также направления их использования.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
f
238-246
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Илёсова , Д. (2025). МЕТОДИКИ ОЦЕНКИ ДОХОДОВ И УРОВНЯ ЖИЗНИ НАСЕЛЕНИЯ МЕЖДУНАРОДНЫМИ ОРГАНИЗАЦИЯМИ И НАПРАВЛЕНИЯ ИХ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ. Передовая экономика и педагогические технологии, 2(3), 238–246. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/aept/article/view/124027
0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В рекомендациях, предложенных высшей комиссией ООН по правам человека, подчеркивается, что при разработке и использовании показателей для оценки уровня жизни населения необходимо придерживаться правозащитного подхода к данным, в первую очередь ориентируясь на принципы самоопределения и участия населения. Совокупные доходы населения-состоят из поступлений в денежной и натуральной формах, поступающих в домохозяйство или отдельным его членам в годовой или менее периодический период, имеющих постоянный или периодический характер. В данной статье рассматриваются методики оценки доходов и уровня жизни населения международными организациями, а также направления их использования.


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

238



ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАР ТОМОНИДАН АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИ ВА ТУРМУШ

ДАРАЖАСИНИ БАҲОЛАШ БЎЙИЧА УСЛУБИЁТЛАР ҲАМДА УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Илёсова Дилбар

Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти

ORCID: 0009-0006-2824-0585

ilyosovadilbar64@gmail.com

Аннотация

.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича олий

комиссияси томонидан таклиф қилинган кўрсатмаларда, аҳолининг турмуш
даражасини баҳолаш учун кўрсаткичларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишда,

биринчи навбатда, аҳолининг ўз тақдирини ўзи белгилаши ва иштирок этиш

тамойилларига эътибор қаратган ҳолда, маълумотларга инсон ҳуқуқлари ёндашувига

риоя қилиши кераклиги таъкидлаб ўтилган. Аҳолининг умумий даромадлари

-

доимий ёки

такрорланувчи хусусиятга эга бўлган, йиллик ёки ундан кам вақт оралиғидаги даврда уй
хўжалиги ёки унинг алоҳида аъзоларига тушадиган пул ва натура шаклидаги

тушумлардан ташкил топади. Ушбу мақола халқаро ташкилотлар томонидан аҳоли

даромадлари ва турмуш даражасини баҳолаш бўйича услубиётлар ҳамда улардан

фойдаланиш йўналишларини ўрганишга қаратилган.

Калит сўзлар:

аҳоли даромадлари, трансферт даромадлар, нафақа,

тадбиркорликдан олинган даромадлар, меҳнат ҳақи, бюджет, индексация, истеъмол

савати, озиқ

-

овқат истеъмоли, ижтимоий тўловлар, модернизация, диверсификация.


МЕТОДИКИ ОЦЕНКИ

ДОХОДОВ

И

УРОВНЯ

ЖИЗНИ

НАСЕЛЕНИЯ

МЕЖДУНАРОДНЫМИ

ОРГАНИЗАЦИЯМИ

И НАПРАВЛЕНИЯ

ИХ

ИСПОЛЬЗОВАНИЯ

Илёсова Дилбар

Институт повышения квалификации кадров и статистических исследований

Aннотация

.

В рекомендациях,

предложенных

высшей

комиссией

ООН

по

правам

человека

,

подчеркивается, что при разработке

и

использовании

показателей

для

оценки

уровня

жизни

населения

необходимо

придерживаться

правозащитного

подхода

к

данным,

в первую

очередь

ориентируясь

на

принципы

самоопределения

и

участия

населения.

Совокупные

доходы

населения

-

состоят

из поступлений

в денежной

и

натуральной

формах, поступающих в домохозяйство

или

отдельным

его

членам

в

годовой

или

менее

периодический

период,

имеющих

постоянный

или

периодический

характер. В данной

статье

рассматриваются

методики

оценки

доходов

и

уровня

жизни

населения

международными

организациями, а также направления

их

использования.

Ключевые слова:

доходы населения, трансфертный доход, пособия, доходы от

предпринимательства, заработная плата, бюджет, индексация, потребительская

корзина, потребление продуктов питания, социальные выплаты, модернизация,

диверсификация.

UOʻK:

369.011.4

238-246


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

239

METHODOLOGIES FOR ASSESSING THE INCOME AND STANDARD OF LIVING OF THE

POPULATION AND DIRECTIONS OF THEIR USE BY INTERNATIONAL ORGANIZATIONS

Ilyasova Dilbar

Institute for Staff Advanced Training and Statistical Research

Abstract.

The guidelines proposed by the United Nations High Commission on Human Rights

stated that the development and use of indicators to assess the standard of living of the population

should follow a human rights approach to data, focusing primarily on the self-determination of

the population and the principles of participation. The total income of the population is made up
of proceeds in the form of money and in-kind, which fall on the household or its individual members

during an annual or less time period, of a permanent or recurring nature. This article focuses on

the study of methodologies and areas of use by international organizations for assessing the
income and standard of living of the population.

Keywords:

population income, transfer income, benefits, income from entrepreneurship,

wages, budget, indexation, consumer basket, food consumption, social payments,

modernization,

diversification.

Кириш.

Халқаро ташкилотлар томонидан аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини

баҳолаш бўйича янги ёндашувлар ва услубиётларни халқаро статистик амалиётга

жорий этиш бўйича фаолият 2009 йилда Стиглица

-

Сена

-

Фитусси

халқаро комиссияси

томонидан тайёрланган “Иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий тараққиётни баҳолаш
тўғрисидаги ҳисобот " чоп этилгандан сўнг сезиларли даражада фаоллашди

(Stiglitz,

2009).

Ҳисобот доирасида ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичида акс эттирилган

иқтисодиётнинг ўсиши ҳар доим ҳам аҳоли турмуш даражасининг ўсиши билан
мутоносиб бўлмаслиги кўрсатиб ўтилган. Шу билан бирга, макроиқтисодий

статистикага оид қуйидаги тавсиялар таклиф қилинган:

-

аҳоли турмуш даражасини баҳолашда ишлаб чиқаришга эмас, балки аҳолининг

даромади ва истеъмолига эътибор бериш;

-

уй хўжаликларининг истиқболига эътибор қаратиш

;

-

аҳоли даромади

ва истеъмолни фаровонлик билан биргаликда кўриб чиқиш;

-

аҳолининг даромади, истеъмоли ва фаровонлигини баҳолашда, уларнинг

тақсимлашга кўпроқ эътибор қаратиш;

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссияси

томонидан таклиф қилинган кўрсатмаларда, аҳолининг турмуш даражасини баҳолаш
учун кўрсаткичларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишда, биринчи навбатда,

аҳолининг ўз тақдирини ўзи белгилаши ва иштирок этиш тамойилларига эътибор

қаратган ҳолда, маълумотларга инсон ҳуқуқлари ёндашувига риоя қилиши кераклиги
таъкидлаб ўтилган.

Шуни таъкидлаш керакки, вақт ўтиши билан камбағаллик даражасининг

ўзгаришини акс эттирувчи ва узоқ вақт давомида камбағаллик чангалида яшовчи ёки

камбағаллик хавфи юқори бўлган уй хўжаликларни аниқлашга имкон берадиган
батафсил маълумотлар, нафақат глобал ва миллий барқарор ривожланиш мақсадларига

эришиш балки миллий сиёсатнинг муваффақиятини баҳолаш учун зарур бўлади

(

Мирзиёев

, 2023).

Адабиётлар шарҳи.

Уй хўжаликлари фаровонлигини ўлчаш услубиётларини уйғунлаштириш

мақсадида аҳоли турмуш даражаси статистикасини ишлаб чиқишда иштирок этувчи


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

240

асосий халқаро ташкилотлар (Жаҳон банки, Бирлашган Миллатлар ташкилотининг
иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти статистика бўлими ҳомийлигида

фаолият юритувчи уй хўжаликларини ўрганиш бўйича Котибиятлараро ишчи гуруҳи,

иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЕCД), Бирлашган Миллатлар

ташкилотининг тараққиёт дастури (БМТТД), Евростат), бир қатор асосий методологик
нашрлар тайёрланган, улар орасида:

-

2011 йилда Канберра гуруҳи томонидан тайёрланган уй хўжаликлари

даромадлари статистикаси бўйича қайта кўриб чиқилган қўлланма, уй хўжаликлари

даромадлари тушунчалари ва таркибий қисмларини ҳамда мамлакатларнинг энг яхши
амалиётларини ўз ичига олади;

-

ОЕCД томонидан 2013 йилда чиқарилган "уй хўжаликлари даромадлари,

истеъмол ва бойлик тақсимотининг статистик ҳисоби асослари" нашр этилган бўлиб,

унда уй хўжаликларининг даромадлари, истеъмоли ва бойлиги статистикасини
биргаликда таҳлил қилишнинг халқаро

миқёсда келишилган асосий тамойиллари баён

этилган;

-

2017 йилда БМТнинг камбағалликни ўлчаш бўйича ишчи гуруҳ томонидан

тайёрланган "Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Европа иқтисодий комиссияси
камбағалликни ўлчаш бўйича қўлланмаси" ва камбағаллик статистикасини тузиш учун

асосий стандарт сифатида мамлакатларга тавсия этилган;

Aҳоли турмуш даражасини баҳолаш муаммоларини маҳаллий олимлардан Соатов

(2003)

, Aбдуллаев

(1998)

, Aбдураҳмонов

(2016)

, Зокирова, Назаров, Aбулқосимов,

Ваҳобов, Саидова, Ғуломов, Ғойибназаров

(2005)

, Aкрамов, Мухитдинов, Ўлмасов,

Хасанов, Шодмонов, .Хакимова, Раҳимова, ва бошқалар ўз асарларида кенг баён етганлар.

Рутгайзер

(2007)

Aҳолининг пул даромадларини таҳлил қилиш ўз

-

ўзидан

уларнинг моддий неъматлар ва хизматлардан фойдаланиш даражаси, пул

жамғармалари кўрсаткичлари билан ўзаро алоқасини назарда тутади ва буларга
қиладиган харажатларини ҳам статистиқ ўрганишни талаб етади. Бу

таҳлилни

мукаммаллаштириш вазифаси аҳоли ёки оиланинг турли мақсадлари учун қилган

харажатларини асосли равишда илмий ўрганишни талаб етади.

Салин,

(2019)

“Aҳоли турмуш даражаси”

-

бу аҳолининг истеъмолини

қондирилишининг моддий имкониятларини характерлайди. У ўз ичига ижтимоий

ҳаётни турли ижтимоий жиҳатларини: меҳнат шароити, аҳоли даромадлари ва

харажатлари даражаси ва тузилмаси, бўш вақтдан фойдаланиш, соғлиқни сақлаш,

маданият, санъат ва бошқаларнинг ривожланиш даражасини ўз ичига олади. Ижтимоий
ҳаётни бу ижтимоий томонларини миқдорий тавсифлаш ижтимоий

-

иқтисодий

индикаторлар ёрдамида амалга оширилади ҳамда аҳоли турмуш даражаси ва ижтимоий

ривожланишини статистик ўрганиш предмети ҳисобланади” деб таърифлайди.

Aҳоли турмуш даражасини баҳолаш муаммоларини маҳаллий олимлардан

Ўзбек миллий статистикасини ҳам назарий ҳам амалий томондан шаклланишида

илмий

-

услубий манба бўлиб хизмат қилган проф. Соатов

(2003)

таҳрири остида чоп

етилган “Статистика асослари” дарслигида муаллифлар “Aҳоли турмуш даражаси –

бу

социал

-

иқтисодий категория бўлиб, у кишиларнинг моддий ва маданий маиший

еҳтиёжи қондирилиши ҳамда социал турмуш шароитининг яхшиланиб бориши каби
тушунчаларни ўз ичига олади” деб таъриф беришган.

Aбдуллаев

(1998)

таъкидлаганларидек, Aҳоли даромадлари

-

бу оила аъзолари

томонидан муайян даврда олинган пул ва натурал кўринишдаги маблағлар қиймати

йиғиндисини ифодалайди. Ҳар доим талабда

-

еҳтиёжлар даражаси ва таркиби ортиб,

унинг даромадлари миқдорига бевосита боғлиқ равишда таъсир кўрсатади.

Aбдураҳмонов

(2016)

аҳолининг турмуш даражасига қуйидагича таъриф берган:

“Турмуш даражаси деганда, аҳолининг зарурий моддий ва номоддий неъматлар ва


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

241

хизматлар билан таъминланганлик даражаси, уларни истеъмол қилиш даражаси
тушунилади” .

Ушбу йўналишдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш борасида республикамизнинг

турли давлат органлари, республикамизда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат

ташкилотлари, республикамизда барқарор сармоя кўламини яратиш мақсадида, хамда
республикамизаҳолиси турмуш даражасини яхшилаш бўйича хамкорлик доирасида

турли халқаро ташкилотлар мутахассислари томонидан кенг кўламда самарали илмий

изланишлар ва тадқиқотлар олиб борилган. Жумладан: МДҲ мамлакатлари иқтисодчи

олимлари Волкова, Мигранова, Суворов, Римашевская, Коробейниковаларнинг илмий
изланишларни кўрсатиш мумкин.

Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлардан қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

Aхмедов, Каримова, Aбдуғаниева, Навотни, Тухтаров ва бошқалар.

МДҲ давлатларининг етук олимларидан Субетто

(n.d.)

, Бобкова

(2012)

ва

бошқалар ўз илмий ишларида аҳоли турмуш даражасини ошириш масалаларини ҳал

қилишнинг илмий

-

назарий ҳамда услубий муаммоларининг айрим жиҳатларини очиб

беришган ва ушбу масала бўйича тадқиқот натижаларига таяниб, илмий

-

амалий

тавсиялар беришган.

Ўзбекистон аҳолиси турмуш даражасидаги тафовутларнинг иқтисодий

-

статистик

тахлилини ўрганишга борасида Хачатрян

(2016)

, Королева

(2003)

ва бошқалар ўз илмий

изланишларида баён этганлар.

Ўзбекистон Республикасида аҳоли турмуш даражаси, ҳаёт сифатининг илмий

-

услубий асослари ва талқини Ғуломов

(2002)

, Абдуллаев

(1998)

, Ғойибназаровлар

(2005)

томонидан тадқиқ этилган.

Тадқиқот методологияси.

Ушбу мақолада статистик кузатиш, гуруҳлаш усуллари, мутлақ, нисбий ва ўртача

миқдорлар, график, иқтисодий индекслар, кўп омилли корреляцион ва регрессион

таҳлил усуллари, шунингдек, Panel таҳлил, VAR ва ARDL усулларидан фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар

муҳокамаси

.

Ушбу тадқиқот доирасида мамлакатларнинг умумэътироф этилган халқаро

стандартлари ва тажрибаларини ўрганиш шуни кўрсатадики, кўп мақсадли уй

хўжаликлари сўровлари уй хўжаликлари даромадлари, истеъмоли, жамғармалари ва соф

қийматини таҳлил қилиш, шунингдек, камбағаллик даражасини баҳолаш, кам
таъминланган аҳоли улушини ҳисоблаш, миграция ва пул ўтказмалари ҳақидаги ва уй

хўжаликларининг фаровонлик даражасига таъсири этувчи маълумотларнинг асосий

манбаи ҳисобланади.

Халқаро индекслар иқтисодий ҳодисаларнинг бутун жаҳон ва жўғрофий

минтақалар миқёсида ривожланиш даражаси, мамлакатлар ижтимоий–иқтисодий
тараққиёт йўлида эришган қиёсий даражаларини тавсифлайди.

Жаҳон Банкининг 2021 йилда чоп этган аҳоли жон бошига ЯИМ кўрсаткичи бўйича

дунё мамлакатлари рейтингида 126569 АҚШ доллари билан Люксембург

карвонбошилик қилмоқда. Кейинги ўринларни

Ирландия

(111360), Сингапур (107677)

Макао (Хитой) (115913), Қатар (100037) ва бошқа мамлакатлар эгаллашган. Мазкур

рейтингда Ўзбекистон (8452) 124 ўринни эгаллаган.

МХТ

-

2008 доирасида иқтисодиётнинг таркибий хусусиятлари хамда аҳолининг

турли ижтимоий

-

иқтисодий гуруҳларида даромадлар ва истеъмол харажатларини

тақсимлаш ўртасидаги муносабатларни таҳлил қилишда, МХТ ҳисоблари тизимини

тузиш тавсия этилади,

Шуни таъкидлаш керакки, дунёнинг аксарият мамлакатларида сўровлардан

олинган уй хўжаликларининг даромадлари ва истеъмоли тўғрисидаги якуний


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

242

маълумотлар миллий ҳисобварақларда олинган эквивалент якуний маълумотларга мос
келмайди. Бундан ташқари, нафақат макро ва микростатистика ўртасидаги тафовут,

балки ўсиш суръатлари ва қашшоқлик профилидаги тафовутлар ҳам мавжуд.

1-

жадвал.

Аҳоли жон бошига ЯИМ (ППС) кўрсаткичи бўйича дунё мамлакатларининг

рўйхати

Мамлакатлар

2020

2021

1

Люксембург

117984

126569

2

Ирландия

95994

111360

3

Сингапур

98512

107677

4

Қатар

96607

100037

5

Швейцария

73246

78112

6

БАА

71139

74245

7

Норвегия

65841

69859

8

АҚШ

63358

69375

Макао

,

Хитой

54943

67475

9

Бруней

62306

65675

10

Сан

-

Марино

60490

65446

121

Ўзбекистон

7809

8452

Бутунжаҳон

17630

17109

ОЕCД тадқиқотларига кўра, 80% дан 120% гача бўлган даромадлар қийматининг

тегишли миллий ҳисоб маълумотлари билан тафовутлари таърифлардаги фарқларни,
шунингдек ҳисоб

-

китобларда хатолар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда нисбатан

яхши ҳисобланади.

Тафовутларнинг ўсиши муаммосини ҳал қилиш учун ОЕCД/Евростат эксперт

гуруҳи Эвропадаги миллий ҳисоблардаги фарқларни ҳисобга олган ҳолда ташкил

этилди, бу борадаги тадқиқотлар АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюроси ва АҚШдаги
бошқа ташкилотлар томонидан ҳам олиб

борилмоқда.

Тафовутларнинг барча сабаблари яхши тушунилмаган бўлса

-

да, улар уй

хўжаликлари даромадлари тушунчаларидаги юқорида муҳокама қилинган фарқлар ва

уй хўжаликлари сўровларида энг юқори даромад маълумотларини тўлиқ қамраб
олмаслик ва паст баҳолаш билан боғлиқ деб тахмин қилинади.

Масалан,

Россияда

даромадларни ўрганиш тегишли макроиқтисодий йиғма

кўрсаткичларнинг қарийб 30 фоизини ҳисобга олмаслиги баҳоланди, шундан сўнг 2017

йилда даромадларни тақсимлашни тўғрилашга имкон берадиган калибрлаш усули
ишлаб чиқилди. Бу микро кўрсаткичлар ва макроиқтисодий агрегация кўрсаткичлари

ўртасидаги тафовутни тахминан икки баравар камайтирди ва натижада камбағаллик

даражаси 15,8% дан 12,4% гача камайди.

Бирлашган миллатлар

уй хўжаликлари миллий сўровларининг услубий

изчиллигини ошириш, шунингдек, асосий халқаро ташкилотлар томонидан эълон

қилинган ижтимоий ва иқтисодий статистиканинг тегишли бўлимлари билан сўров

ўтказиш тушунчалари, форматлари ва муддатларини уйғунлаштириш бўйича ишларни

мувофиқлаштиради.


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

243

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЕCД)

аъзо мамлакатлардаги

миллий маслаҳатчилар тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳар беш йилда бир марта

мавжуд сўровлар асосида стандарт жадваллар шаклида маълумотларни тўплайди.

ОЕCД, Европа иттифоқи ва Европа Эркин савдо ассосиацияси

мамлакатларига

кирувчи давлатларда даромаднинг ўлчаш асосий кўрсаткичи сифатида

EU-SILC

(EUs

Statistics on Income and Living Conditions) и HBS (Household Budget Surveys)

уй

хўжаликлари кузатуви маълумотлари статистик стандартлар ягона схемасига

асосланади.

Асосий мавзулар ҳар йили йиғилиб, даромад, иқтисодий фаоллик, демография,

таълим, болаларни парвариш қилиш, уй

-

жой нархи, соғлиқни

-

сақлаш, ҳаёт сифати ва

техник ўзгарувчиларни ўз ичига олади. Йиллик мавзуларга қўшимча равишда,

EU-SILC

модулларни ўз ичига олиб ҳар 3 йилда такрорланадиган (меҳнат бозори ва уй

-

жой,

соғлиқни сақлаш ва болалар), ҳар 6 йилда (фойда, камчиликлар ва уй

-

жой

қийинчиликларини авлоддан

-

авлодга ўтказиш, ортиқча қарздорлик, истеъмол ва

бойлик, хизматлардан фойдаланиш ва ҳаёт сифати) ва бир марталик модуллар (зарур

бўлса)ларни ўз ичига олади. Ҳозирги вақтда

EU-SILC

танланма кузатув ҳисобланиб 35

мамлакатда ўтказилмоқда, ҳар йили 200 000 дан ортиқ уй хўжаликлари ва 500 000 та
хўжаликлари аъзолари орасида кузатувлар ўтказилади. Намунавий кўрсаткичлар

тизимини шакллантириш учун қандай маълумот манбаларидан фойдаланилганига

қараб икки гуруҳ мамлакатлар ажралиб туради. Шундай қилиб, Дания, Финляндия,

Исландия, Голландия, Норвегия, Швеция, Словенияда даромадларнинг аксарият

таркибий қисмлари ва баъзи демографик маълумотлар маъмурий регистрлар асосида
шакллантирилади. Ирландиядан ташқари бошқа мамлакатларда маълумотлар уй

хўжаликлари аъзолари ўртасида ўтказилган сўров (интервю) асосида тўпланади. Барча

мамлакатларда ўтказилган сўровнома фазовий хариталарни (мамлакатлараро ва

гуруҳлараро) сўровларни ўз ичига олган яхлит дизайнга эга ва юзага келиши мумкин
бўлган хатоларни минималлаштирадиган тарзда қурилган. Евростат мунтазам равишда

(

EU-SILC

мақсадли ўзгарувчиларининг методологик кўрсатмалари ва тавсифи)ни

ишлаб чиқаради, унда маълумотлар йиғиш, шунингдек, уй хўжаликлари ва танланган

респондентлар учун оғирликларни ҳисоблаш бўйича илғор тушунтиришлар ва
тавсиялар мавжуд.

EU-SILC

асосида

уй хўжаликларининг бир марталик даромадлари

кўрсаткичи шакллантирилади, уй хўжалигининг барча аъзолари томонидан олинган

шахсий даромад миқдори ва уй хўжаликлари даражасида олинган даромадларни қўшиб,

тўланган солиқлар ва уй хўжаликлари ўртасида тўланган пул ўтказмаларини ҳисобга
олмаганда ҳисобланади.

Австрияда

2011

йилдан бери уй хўжаликларини тадқиқ қилиш жараёнида регистр

маълумотларидан фойдаланилади, бу эса камбағаллик даражасини ўртача 2 фоизга
мослаштиришга имкон берди.

Тегишли маъмурий маълумотлар турли давлат органлари томонидан тақдим

этилади ва ноёб шахсий идентификатор билан регистрларга киритилади. Ушбу ноёб

идентификаторга ҳар бир намуна бирлиги берилади, шунда регистрлардаги

маълумотлар деярли ҳар бир бирлик билан боғланиши мумкин. Махфийликни

таъминлаш учун ушбу идентификаторларни бошқа давлат идорасининг маъмурий
маълумотлари билан таққослаш мумкин эмаслиги, улар исмлар ва манзиллардан

алоҳида сақланиши ва фақат маҳаллий маълумотларни тўплаш учун ишлатилиши

кафолатланади.

Уй хўжаликлари реестри намунавий бирликларни танлаш учун ишлатилади,

шундан сўнг респондентлар билан бевосита алоқада танланган манзилда яшовчи, аммо

реестрга киритилмаган шахслар намунага қўшилади ва танланган манзилда

яшамайдиган рўйхатдан ўтган шахслар намунадан чиқариб ташланади.


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

244

Шунингдек,

Австрия

статистикаси

бир

неча

йиллик

маълумотлар

бирлаштирилганда баҳолаш кўрсаткичларининг дисперсия хусусиятларига таъсир

кўрсатадиган

EU-SILC

нинг кесишган намунавий тузилишини ҳисобга олиш учун махсус

ишлаб чиқилган дисперсияни ҳисоблаш учун ўз воситасидан фойдаланади.

Россияда

Росстат ва уй хўжаликлари даромадлари бўйича сўровларни

уйғунлаштириш

2012 йилда "уй хўжаликлари даромадларини танлаб ўрганиш

дастурини Эвропа Иттифоқи даромадлари ва турмуш шароитлари статистикаси дастури

билан

уйғунлаштириш

асосида

даромадлар

тенгсизлиги

ва

қашшоқлик

кўрсаткичларини ҳисоблаш учун статистик базани шакллантириш методологиясини
ишлаб чиқиш" жаҳон банкининг молиявий кўмаги остидаги

лойиҳаси доирасида

бошланган.

2012 йилда сўров 10 мингта хусусий уй хўжаликларини қамраб олди, 2014 ва 2015

йилларда 45 мингта, 2016 йилдан бошлаб 60 мингта уй хўжаликларини қамраб олди,
2017 йилдан бошлаб намунавий аҳоли сони 160 мингта уй хўжаликларига кўпайди.

EU-SILC

билан уйғунлаштирилган аҳоли даромадлари ва ижтимоий дастурларда

иштирок этишни танлаб кузатиш йиллик даврийликка эга.

Намунани шакллантириш

учун асос Бутун Россия аҳолини рўйхатга олиш маълумотлари массиви асосида кўп
мақсадли ҳудудий намунадир.

2021-

2023 йилларда Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган ва

Дания миллий институти томонидан қўллаб

-

қувватланадиган

Молдова Республикаси

миллий статистика бюросини (ПарСтат) қўллаб

-

қувватлаш бўйича техник ёрдам

лойиҳаси доирасида Молдовада

EU-SILC

ни

жорий этиш бўйича тадбирлар амалга

оширилмоқда.

Хусусан, ходимларга даромадлар, ижтимоий интеграция ва яшаш шароитлари

тўғрисидаги маълумотлар билан боғлиқ асосий назарий ва амалий стандартлар бўйича

тренинглар ўтказилди. Ушбу лойиҳа доирасида ўқитишдан ташқари,

EU-SILC

нинг

асосий методологик концепциялари хорижий экспертлар томонидан Молдова миллий

контекстига мослаштирилган.

Америка қўшма Штатлари

аҳолини рўйхатга олиш бюросининг “Америка

тадқиқотлар жамияти” (American Community Surveys) Уй хўжаликларида кузатувларни
амалга оширади

.

Хусусий

уй

хўжаликлари

учун

ишлатиладиган

АCS

сўровномалари

маълумотларини ўз ичига олиб:

-

уй хўжалиги даражасида (уй

-

жойга эгалик қилиш тури, ижара харажатлари ёки

уй

-

жой нархи, уй

-

жой хусусиятлари);

-

индивидуал даражада (ёши, никоҳ ҳолати, таълим даражаси).

15 ва ундан катта ёшдаги барча респондентларга сўнгги 12 ой ичида уларнинг

даромадлари тўғрисида бир қатор саволлар берилади, жавоблар умумий шахсий

даромадларни ҳисоблаш учун ишлатилади.

Америка дастури туманлар ва Штатлар бўйича қуйидаги кўрсаткичларни ишлаб

чиқаради:

-

камбағалликда яшовчи одамларнинг умумий сони;

-

камбағалликда яшовчи 5 ёшгача бўлган болалар сони (фақат Штатлар бўйича);

-

камбағалликда яшовчи оилаларда 5

-

17 ёшдаги қариндошлик билан боғлиқ

болалар сони;

-

камбағалликда яшовчи 18 ёшгача бўлган болалар сони;

-

уй хўжалигининг ўртача даромади.

Канада статистикаси

шахслар ва оилаларнинг даромадлари ва даромад

манбалари тўғрисида маълумот олиш учун Канада даромадларини ўрганиш (код) ва ҳар

йили уй хўжаликларини ўрганишдир

.


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

245

Код Канада ишчи кучини ўрганиш (ОРС) доирасида қўшимча модул бўлиб, меҳнат

бозори фаолияти, ўқитиш, ҳаётни чеклаш, алимент, уй хўжаликлари ўртасида

ўтказмалар, уй

-

жой хусусиятлари ва харажатлари тўғрисида қўшимча маълумотларни

ўз ичига олади.

Эҳтимоллик намунаси ҳудудий асосда, кўп босқичли сўров дизайни ёрдамида, ОРС

асосида шакллантирилади. Ҳар йили январдан июнгача ОРС респондентларидан

маълумотларни тўплашнинг сўнгги ойида ОРС тугагандан сўнг дарҳол сўровномани

тўлдириш сўралади.

Хулоса ва таклифлар

.

Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг турмуш даражаси ва фаровонлигини

ўрганиш мақсадида, давлат статистика органлари томонидан ҳар йили ўтказиладиган

уй хўжаликларида танлама усулда кузатув маълумотларидан фойдаланилди. Ўз
навбатида, уй хўжаликларида кузатув ўтказиш услубиёти халқаро стандартларга

мослаштириш, кузатув услубиятини такомиллаштириш, сифатини янада ошириш

мақсадида Жаҳон Банки ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Европа Иқтисодий

Комиссиясининг тавсияларига асосланган.

Шу билан бирга аҳоли умумий даромадларини–

Миллий ҳисоблар тизимининг

халқаро статистика стандартларига, Халқаро меҳнат ташкилотининг тавсияларига,

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига асосланган Статистика агентлиги

томонидан ишлаб чиқилган ҳамда тасдиқланган методик қўлланма асосида ҳисоблаш

амалга оширилади.

Аҳоли умумий даромадларини ҳисоблашда Статистика агентлиги ҳисоботи

маълумотларидан, шунингдек, мунтазам равишда статистика органлари томонидан

ўтказиб бориладиган якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларининг

иқтисодий фаолияти бўйича ҳамда уй хўжаликлари даромадлари ва харажатларини
ўрганиш бўйича танланма кузатув маълумотларидан, бундан ташқари Иқтисодиёт ва

молия вазирлиги, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Марказий банк, Халқ банки,

Солиқ қўмитаси томонидан аҳолига ҳисобланган даромадлар, ижтимоий тўловлар ва

солиқ тўловлари тўғрисидаги умумлашган маълумотлардан фойдаланилади.

Уй хўжаликларининг истеъмол харажатларини шакллантириш учун янги

“Mақсадлар бўйича шаҳсий истеъмол классификацияси

-

2018” га асосан товар ва

хизматларнинг тоифалари ва гуруҳлари бўйича таснифланади.

Уй хўжаликлари сўровномасида ахолининг Сўнгги 7 кун ичида уй хўжалигининг

сотиб олиш ва истеъмол қилиниши озиқ овқат харажатлари “Mақсадлар бўйича шаҳсий

истеъмол классификацияси

-

2018”га асосан олинди. Ушбу класификаторда

548 турдаги

истеъмол харжатлари турлари яъни:

-

156 турдаги

озиқ

-

овқат маҳсулотлари;

-

273 та турдан

ноозиқ

-

овқат маҳсулотлари;

-

119 та хизматларнинг

йиғиндиси орқали уй хўжалиги жами ўртача ойлик

истеъмол харажатлари қиймати аниқланади.

Хулоса ва таклифлар

.

1.

Aҳоли дaромaдлaри вa улaрнинг дифференциaцияcи ўзaро чaмбaрчac боғлaнгaн

бўлиб,

мурaккaб

ижтимоий

-

иқтиcодий

кaтегория–aҳоли

дaромaдлилигини

ифодaлaйди. Ушбу бобдa уни тaдқиқ этиш учун ҳaм кaтегориянинг ўзидa, ҳaм

ижтимоий

-

иқтиcодий вa демогрaфик кўрcaткичлaр билaн ўзaро боғлиқликдa юз

берaётгaн

жaрaёнлaрни

aҳоли

турмуш

дaрaжacини

оширишнинг

acоcий

йўнaлишлaрини ишлaб чиқиш учун тўлaроқ тaҳлил қилишгa имкон берувчи

кўрcaткичлaр тизими ишлaб чиқилгaн.

2.

Ҳудудлaрдaги aҳоли дaромaдлaридaги фaрқлaнишлaр шaҳaр вa қишлоқ aҳолиcи


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

246

этник гуруҳлaри тaркибигa ҳaм боғлиқ бўлиб, ижтимоий тенгcизлик келиб чиқишининг
муҳим caбaблaридaн ҳиcоблaнaди. Ҳозирги дaврдa ҳaм шaҳaр хонaдонлaрининг пул

дaромaдлaри қишлоқ хонaдонлaрининг пул дaромaдлaридaн юқори. Бунгa acоcaн

миллий иқтиcодиётнинг индуcтриaл вa aгрaр cоҳaлaри ўртacидaги тaфовутлар

caбaбдир.

3.

Корреляцион тaҳлил иш ҳaқи дифференциaцияcини aҳоли дaромaдлaрининг

умумий тенгcизлигигa cезилaрли тaъcир қилишини aниқлaб берди. Шу муноcaбaт

билaн, дaвлaт ижтимоий cиёcaтининг acоcий йўнaлишлaридaн бири cифaтидa,

дaромaдлaр тенгcизлигини қиcқaртириш мaқcaдидa, рacмий иш ҳaқидaги
дифференциaцияни пacaйтириш тaклиф этилди. Бунгa, биринчи нaвбaтдa, пacт иш ҳaқи

берилaётгaн тaрмоқлaрдaги (қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжaликлaри) иш ҳaқини

ўртaчa реcпубликa дaрaжacигa яқинлaштириш йўли билaн эришиш мумкин. Чунки

иқтисодиётда банд бўлганларни acоcий тaқcимлaниши (26 фоиздaн юқори) aйнaн шу
тaрмоқлaргa тўғри келaди.

4.

Ушбу бобдa aҳоли дaромaдлaри билaн ижтимоий

-

иқтиcодий кўрcaткичлaр

орacидaги боғлиқликни корреляцион

-

регреccион тaҳлил қилиш нaтижacидa

дaромaдлaрни ошириш омиллaри aниқлaнди: aҳоли жон бошигa инвеcтициялaр жалб
этиш ҳажмини кўпайтириш, меҳнaтгa лaёқaтли ёшдaги aҳолининг улуши ошириш,

шунингдек, дaромaдлaрни ошириш cиёcaтини aмaлгa оширишидa ҳиcобгa олиниши

зaрур бўлгaн, меҳнaт билaн бaнд бўлгaнлaр улушини ошириш ва бошқалар.

Адабиётлар/Литература

/References:

Aбдуллаев Ё.A.,

(1998)

Макроиқтисодий статистика. 100 савол ва жавоб. 382 б.

Aбдураҳмонов Қ.Х. (2016) Меҳнат иқтисодиёти (назария ва амалиёти) Олий ўқув

юртлари учун дарслик. –

Т.: Меҳнат,–

610 б.

stat.uz (n.d.)

Давлат статистика агентлиги расмий веб

-

сайти:

https://stat.uz/.

Бобкова В. Н. (2012) Ноосферная общественная акад. наук [и др.]. —

Санкт

-

Петербург : Астерион, 263 с. ISBN 978

-5-94856-965-9.

Ғойибназаров Б.К.

(2005)

Аҳоли турмуш даражасини статистик баҳолаш. Т.: “ФАН”,

-

125 б.

Ғуломов С.С. (2002) Макроиқтисодий

статистика. Т.: Дитаф.

275 б

.

Королева Н. В. (2003) Место и роль домашних хозяйств в системе социально

-

экономических отношений в переходной экономике.

Мирзиёев Ш.М. (2023) “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг

Олий Мажлисга Мурижаатномаси” Халқ сўзи, 30 декабрь 2023 йил.

РутгайзерВ.A.

(2007)

“Оценка стоимости бизнеса”Учебное пособие448 б.

Салин В.Н.

(2019)

“Статистика уровни жизни населения” (Бакалавриат,

Магисратура) Учебное пособие 189 б.

Соатов Н.М.

(2003)

“Статистика асослари” дарслик 743 б.

Субетто А. И. (

n.d

.) Начала теории социального менеджмента качества.

Ноосферно

-

социальная парадигма: [научная монография] / А. И. Субетто; под науч. ред.

Хачатрян С. Р., Тарасова Н. А., Тарасова М. С. (2016) Динамика и прогноз скрываемых

элементов занятости и доходов //Экономическая наука современной России. –№. 4. –

С.

49-67.

Библиографические ссылки

Aбдуллаев Ё.A., (1998) Макроиқтисодий статистика. 100 савол ва жавоб. 382 б.

Aбдураҳмонов Қ.Х. (2016) Меҳнат иқтисодиёти (назария ва амалиёти) Олий ўқув юртлари учун дарслик. – Т.: Меҳнат,– 610 б.

stat.uz (n.d.) Давлат статистика агентлиги расмий веб-сайти: https://stat.uz/.

Бобкова В. Н. (2012) Ноосферная общественная акад. наук [и др.]. — Санкт-Петербург : Астерион, 263 с. ISBN 978-5-94856-965-9.

Ғойибназаров Б.К. (2005) Аҳоли турмуш даражасини статистик баҳолаш. Т.: “ФАН”,-125 б.

Ғуломов С.С. (2002) Макроиқтисодий статистика. Т.: Дитаф. – 275 б.

Королева Н. В. (2003) Место и роль домашних хозяйств в системе социально-экономических отношений в переходной экономике.

Мирзиёев Ш.М. (2023) “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурижаатномаси” Халқ сўзи, 30 декабрь 2023 йил.

РутгайзерВ.A.(2007) “Оценка стоимости бизнеса”Учебное пособие448 б.

Салин В.Н. (2019) “Статистика уровни жизни населения” (Бакалавриат, Магисратура) Учебное пособие 189 б.

Соатов Н.М. (2003) “Статистика асослари” дарслик 743 б.

Субетто А. И. (n.d.) Начала теории социального менеджмента качества. Ноосферно-социальная парадигма: [научная монография] / А. И. Субетто; под науч. ред.

Хачатрян С. Р., Тарасова Н. А., Тарасова М. С. (2016) Динамика и прогноз скрываемых элементов занятости и доходов //Экономическая наука современной России. –№. 4. – С. 49-67.