Проблемы перевода английской военной терминологии

Журнал:
Выпуск:
Отрасль знаний
3
0
Поделиться
Курганов A. (2019). Проблемы перевода английской военной терминологии. in Library, 19(2), 207–212. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/12544
Анвар Курганов, Академия МВД Республики Узбекистан

Начальник кафедры узбекского языка и иностранных языков МВД Республики Узбекистан

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Статья посвящена консубстанциальным военным событиям, проблемам понимания английской военной терминологии, некоторым особенностям языка СМИ при описании военных конфликтов, контртеррористических операций и боевых действий в современном пресс-дискурсе.


background image

«Ҳарбий алоқа тизимида ахборот – коммуникация технологиялари муаммолари» мавзусида

Республика илмий-техник конференцияси

3-Шуъба. Ҳарбий таълимда замонавий педагогик технологияларининг ўрни

However, in the modern psychological literature there is no clear definition of

psychological competence, its components are ambiguously determined, which makes it
difficult to find a system of adequate ways of its formation and development.

The combination of theoretical and empirical knowledge presented in modern

psychology allows us to construct a conceptually new system of psychological training
for a specialist. In this case, the success of pedagogical activity becomes completely
dependent on the level of mastering by the future teacher of psychological information
and methods of its use in the practice of professional behavior.

The psychological aspect of teacher training involves, above all, a certain

psychological readiness to change the existing standards in the conduct of classes, to
understand the features of the psychological aspects of communication. Psychological
training includes mastering basic skills related to the psychological support of the
educational process.

The indicated range of questions is widely represented in the works of domestic

and foreign researchers. But to this day, the trends of democratization and humanization
of education require the expansion and specification of psychological training of a
specialist in a pedagogical educational institution, the formation of the specifics of
professional development, the characteristics of his professional psychological
preparation and psychological competence. All this leads to the fact that the problem of
the personality of the teacher as a subject of pedagogical activity, psychologically
competent and capable of self-development, occupies a central place in educational
psychology.

REFERENCES

1. Povarnitsina L.A. The work of a practical psychologist with the personality of

the teacher. Tver, 1996.

2.Bublik N., Panina T. The program of psychological preparation of a teacher.

Kemerovo, 1993


ИНГЛИЗ ТИЛИ ҲАРБИЙ ТЕРМИНОЛОГИЯСИНИ ТАРЖИМА ҚИЛИШ

МУАММОЛАРИ

КУРГАНОВ А.М.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

Тилларни ўрганиш кафедраси бошлиғининг ўринбосари.

Мақола консубстанционал ҳарбий терминлар, инглиз тили ҳарбий

терминологиясини тушуниш муаммолари, замонавий матбуот дискурсида ҳарбий
можаролар, шунингдек контртеррористик операциялар ва ҳарбий ҳаракатларни
тасвирлашда оммавий ахборот воситалари тилининг баъзи ҳусусиятларига
бағишланган.

Терминларнинг илмий контекстдан ташқарида тез-тез қўлланилиши

терминларнинг оммавий ахборот воситаларида фойдаланиладиган муайян қисми
консубстанционал ҳисобланади, дейишга асос бўла олади. Улар ёки умумадабий
нутқ (терминологизация)дан қарзга олиш натижасида пайдо бўлади ё тилнинг
ривожланиши жараёнида терминлар, худди янги техник кашфиётлар ҳаётга кириб
келиши каби, кундалик турмушда ишлатиладиган оддий сўзларга айланади
(детерминологизация).

207


background image

«Ҳарбий алоқа тизимида ахборот – коммуникация технологиялари муаммолари» мавзусида

Республика илмий-техник конференцияси

3-Шуъба. Ҳарбий таълимда замонавий педагогик технологияларининг ўрни


Демак, газета саҳифасида чоп этилган мақола матнида

air raid, surface-to-air

missile, friendly fire, carpet bombing, germ warfare, APC (armoured personnel
carrier)

, каби сўзларни кўрсак, дарҳол муаллиф ҳарбий терминологиядан

фойдаланган деган хулосага келамиз. Шу билан бирга, ушбу сўзлар Longman
Dictionary of Contemporary English умумий тил луғатига киритилган ва маъно
жиҳатидан Campaign Dictionary of Military Terms махсус луғатидаги тушунчаларга
ўхшаш талқинга эга.

Мазкур

тадқиқот

доирасида

ҳарбий

лексик

консубстанционал

терминларнинг лексик мослашуви таҳлили жуда қизиқарли тарзда намоён бўлади.
Ушбу масалани Battle сўзи мисолида кўриб чиқамиз. «Longman Dictionary of
Contemporary English» умумлексик луғатида шу сўздан ҳосил бўладиган бир неча
вариантлар келтирилади:

battledress, battlefield, battlements, battleship.

Ҳарбийтерминлар луғатидаўзаги battle бўлган бир қатор янгитерминлар

мавжуд:

battle casualty replacement, battle damage assessment, battle fatigue, battle

group, battle handover point, battle honour, battle inoculation, battle stations.

Инглиз тилидаги ҳарбий терминологияни тадқиқ қилишда тушуниш ва

таржима муаммоларини четлаб ўтиш мумкин эмас. Ушбу муаммолар, ҳар қандай
терминларнинг ўзига хос хусусиятга эга бўлиши, масалан аналогик тушунча ва
реалияларнинг бўлмаслиги ёки муайян терминнинг таржимага мос келмаслиги
ёки тўлиқ мос келмаслиги мумкин ҳамда махсус тушунча - масалан, турли
давлатлардаги турлича ҳарбий унвонлар тизими ёки ташкилий-штат
тузилмасидаги фарқлар. Айрим ҳолларда терминни таржима қилишнинг тўғри
усулини топиш ҳал қилувчи роль ўйнайди, масалан,

«general staff»

сўз

бирикмасини «Бош штаб» деб сўзма-сўз таржима қилиб бўлмайди, чунки Россия
Қуролли Кучларида Бош штаб – раҳбарлик органи, АҚШ армиясида эса бу атама

Army Staff,

деб номланувчи Қуруқликдаги қўшинлар штаби таркибига кирувчи

умумий қисмни англатади

.

«

Army

» сўзининг ўзи эса, гарчи оддий туюлса-да,

кўпинча «армия» эмас, балки Қуруқликдаги қўшинлар маъносини беради.

Бир неча ўзакдан ташкил топган мураккаб терминлар таржимаси ҳам бир

қанча қийинчиликларни юзага келтиради, чунки бу ҳолатда сўз бирикмаси
бирликлари ўртасидаги маънонинг узвийлигини аниқлаб олиш доим ҳам осон
кечмайди, масалан «

limited offensive operation

» сўз бирикмасини олайлик. Бу ерда

таржимада яққол кўриниб турган вариант «чекланган ҳужум операцияси» ўрнига
«чекланган мақсадли ҳужум операцияси» варианти ҳам бўлиши мумкин. Ёки
бошқа бир мисолни келтирамиз: Бир қарашда «

first lieutenant

» ҳарбий унвони

Россия армиясидаги «катта лейтенант» унвонига тўғри келади, чунки навбатдаги
юқори унвон – «

captain

» (капитан). Аслида эса мутлақо бундай эмас, чунки

Америка армиясида фақат «

first lieutenant

» ва «

second lieutenant

» унвонлари

мавжуд, Россия армиясида эса – «кичик лейтенант», «лейтенант» ва «катта
лейтенант». Демак, «катта лейтенант» - бу «

first lieutenant

» эмас, балки «

senior

lieutenant

» ва, аксинча, «

first lieutenant

» сўзма-сўз «биринчи лейтенант» дея

таржима қилинади.

Ҳарбий терминларни тушуна олиш ва таржима қилиш муаммоларини

умумлаштирган ҳолда қуйидаги қоидаларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

Анологик тушунча ва реалияларнинг мавжуд эмаслиги.

Бу каби

терминларни таржима қилишда қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин: а)
маънони тасвирлаб бериш

attack problem ҳужумкор жангни олиб боришдаги

тактик вазифа

б) сўзма-сўз таржима

tactical air command тактик ҳаво

қўмондонлиги

в) қисман ва тўлиқ транслитерация

master sergeant мастер-

208


background image

«Ҳарбий алоқа тизимида ахборот – коммуникация технологиялари муаммолари» мавзусида

Республика илмий-техник конференцияси

3-Шуъба. Ҳарбий таълимда замонавий педагогик технологияларининг ўрни

сержант

ёки катта сержант г) транскрипция

commander коммандерёки командир

д) транскрипция ва таржима қилиш

warrant officer уорент офицер

Терминнинг мос келмаслик ёки тўлиқ мос келмаслик ҳолати

, асосан,

сўзма-сўз таржима қилишда намоён бўлади.

Armored

cavalry

баъзан

бронекавалериявий дея таржима қилинади,

аслида тўғри таржима

разведка

(кузатиш, ўрганиш)

.

Military Academy

бирикмаси ўзбек тилида

ҳарбийакадемия

эмас, балки

ҳарбий билим юрти

тушунчасига тўғри келади.

Кўп сонли қисқартмалар

(

аббревиатура ва акронимлар

)

Айрим терминларнинг қисқа муддат амалда бўлиши,

яъни ҳар бир янги

ҳарбий операция амалга оширилиши жараёнида янги сўзлар пайдо бўлади ва бу
эскиларининг йўқолишига олиб келади, бу, бир томондан техника ривожланиши,
иккинчи томондан эса сиёсий вазият ўзгариши билан боғлиқ бўлади. Мисол
тариқасида Биринчи жаҳон уруши ва Иккинчи жаҳон урушига оид ҳарбий
терминлар луғатларини келтириш мумкин.

Турли ҳарбий унвонлар тизими –

кўп ҳолларда нафақат мос ифодалар

топишнинг имкони бўлмайди, балки таржимани фақат транскрипция ёки
транслитерация ёрдамида амалга ошириш мумкин. Мисол тариқасида ҳарбий
луғатдан Буюк Британия ва АҚШ армияларидаги ҳарбий унвонларга тегишли бир
нечта жадвални келтириш мумкин, Ўзбекистон бўйича аналоглари (мослари)
деярли йўқ.

Ҳар хил ташкилий-штат тузилмалари.

Буюк Британия армиясига

тегишлиtroopсўзини взвод дея тушуниш мумкин, АҚШармияси учун эса бу
разведка ротасига мос келади. SquadronсўзиниБуюк Британияармиясида рота,
АҚШ армиясида эса разведка батальони, деб тушуниш керак.

Кўплаб сленглар қатнашган ифодалар.

Ҳарбий сленгларнинг айрим элементлари ҳатто ҳарбий лексика доирасидан

чиқиши ва ОАВ томонидан бошқа маъноларда қўлланилиши қизиқарли
фактлардан биридир. Масалан: 2009 йил 9 апрел куни The Economist нашри Flu
and the Global Economy The Butcher’s Bill сарлавҳаси остида бир мақола чоп этган;
www.geneveith.com интернет-сайти 2008 йил 21 февралда The Butcher’s Bill of
Atheism номли мақолани эълон қилган.

Оммавий ахборот воситалари тилида ҳарбий терминологиядан фойдаланиш

даражаси таҳлил қилинганда жуда қизиқарли бир ҳолатни кузатиш мумкин.
Матбуот ҳарбий воқеалар ва бошқа шу соҳага яқин, масалан, ўзаро этник
муносабатларга дахлдор ҳаракатларни ёритар экан, ҳарбий терминологиядан
фойдаланиши ёки ҳарбий терминлар ўрнига бошқа лексик воситаларни қўллаши
мумкин.

Бу ўринда матбуотнинг жамоатчилик фикрини шаклллантириш, яъни охир-

оқибат жамоатчилик онгини манипуляции қилишдаги муҳим аҳамиятини
таъкидлаш зарур. Ўқувчи муайян ҳолатни қандай тушуниши ва қабул қилиши у
ёки бу воқеанинг ёки воқеа иштирокчилари ҳаракатининг қай тарзда ёритилишига
боғлиқ бўлади. 2004 йил Бесланда юз берган фожиали воқеалардан сўнг РФ
президенти В.В.Путин кўпгина ғарбий ОАВ томонидан террорчилик ҳаракати
ижрочиларига нисбатан «

rebels

» (қўзғолончилар, намойишчилар) сўзи

қўлланилганлиги нисбатан салбий фикр билдирди. (РИА "Новости" 2004 йил 24
сентябр куни «Путин терроризм тушунчасини талқин қилишда халқаро
бирдамлик муҳим эканини таъкидламоқда» номли мақолани эълон қилди).

209


background image

«Ҳарбий алоқа тизимида ахборот – коммуникация технологиялари муаммолари» мавзусида

Республика илмий-техник конференцияси

3-Шуъба. Ҳарбий таълимда замонавий педагогик технологияларининг ўрни


Бу мисол ягона эмас. Биргина воқеа мақоланинг мақсадидан келиб чиқиб

турлича, дейлик, «

riot

» (қўзғолон, бунт),«

struggle

against

oppressors

»

(босқинчилар билан кураш)

ёки

«

turmoil

» (тартибсизликлар)ёхуд «

urban unrest

»

(шаҳардаги чиқишлар) номи билан ёритилиши мумкин. Воқеанинг бир
иштирокчиси турли муаллифлар томонидан турлича, «

terrorist

» (террорчи),

«

rebel

» (қўзғолончи), «

freedom fighter

» (озодлик учун курашчи), «

national patriot

»

(ватанпарвар) тимсолида тасвирланиши мумкин. Худди шундай, «

a 15-year-old

Palestinian boy is killed by IDF

» иборасини «

a Palestinian youth is shot by

IDF

»варианти билан тенглаштириш мумкин. Ушбу мисол Люис Глинертнинг

«The Language War» номли мақоласида келтирилган.

Лингвистикада мутлақо янгилик бўлмаган бу ҳолатни нуфузли

тадқиқотчилардан бири Д.Кристал ўзининг «The Cambridge Encyclopedia of the
English Language» китобида батафсил таҳлил қиларкан, «doublespeak», яъни
«ёмонни яхши жиҳатдан кўрсатишга мажбур қиладиган, салбийни ижобийга
айлантирадиган тил», деб атайди.

Е.Б.Яковлева «Ўтмишга қараб олға» мақоласида «сўз қўлланиши

аниқлигининг мафкура ва сиёсат билан боғлиқлиги» ҳақида ёзаркан, бир қатор
мисоллар келтиради: «Дарҳақиқат, «air support» сўзи «bombing», «unlawful or
arbitrary deprivation of life»га ўхшаб ваҳимали эшитилмайди, «killing»га ўхшаб
ваҳимага солмайди, «an efficient nuclear weapon that eliminates an enemy with a
minimum degree of damage» ифодаси эса илмийдек туюлади ва «neutron bomb»
атамаси билан қиёслаганда, ҳатто, юмшоқроқ эшитилади.

Турли сиёсий арбоблар бир нарсани ўз мақсадларини ҳисобга олиб ҳар хил

аташлари табиий ҳолдир. Масалан, Барак Обама маъмурияти “Терроризмга қарши
глобал уруш” (global war on terror) атамасидан воз кечди, сабаби ушбу ибора
АҚШга нисбатан террорчилик хавфининг табиатини етарли даражада акс
эттиролмайди. “Терроризмга қарши урушлар” тушунчаси президент Жорж Буш
маъмурияти томонидан кенг миқёсда фойдаланилган. Буш ҳали Оқ уйдан
кетмасиданоқ, мазкур терминнинг ноўрин қўлланилиши хусусида танқидчилар
кўп гапиришган. Обама президентликка киришгач, АҚШда антитеррорчилик
сиёсати бутунлай қайтадан кўриб чиқила бошланди. Март ойида Пентагон ўз
ходимларига баҳсталаб эски термин ўрнига янги – “хорижий фавқулодда
операция” (Overseas Contingency Operation) иборасини қўллашни тавсия этди.
Бундай

ўзгариш

“уруш”

сўзи

давлатлар-миллатлар

ўртасидаги

келишмовчиликларни акс эттириши, терроризм эса давлатлар-миллатлар
ўртасидаги муносабатлар билан боғлиқ бўлмаслиги ҳам мумкинлиги билан
изоҳланди.

Умуман олганда, сиёсий йўналишга нисбатан қўлланиладиган нутқий таъсир

ҳукумат доирасида, ифодаловчи (сиёсатчи) томонидан қабул қилувчи (оммавий
онг)га йўналтирилган, унинг қарашлари ва ўзини тутишини ўзгартиришга
қаратилган матн шаклидаги ахборот оқимини манипулятив вербал жиҳатдан
ташкил этилишини белгилайди. «Нутқий таъсир механизмлари сиёсий йўналишни
сақлаб қолиш, муайян субъектда масъулият ҳиссини уйғотиш ва фаоллаштириш
каби воситалардан фойдаланишни назарда тутади. Прагматик механизмлар
тилнинг онгга, киши томонидан у ёки бу қарорни қабул қилиш жараёнига таъсир
этиш усуллари ролини бажаради ва тилнинг лексик, грамматик ва стилистик
даражаларида намоён бўлади»[4. 180.].


210


background image

«Ҳарбий алоқа тизимида ахборот – коммуникация технологиялари муаммолари» мавзусида

Республика илмий-техник конференцияси

3-Шуъба. Ҳарбий таълимда замонавий педагогик технологияларининг ўрни


Яна бир қизиқ маълумот. Ироқда ҳарбий ҳаракатлар бошланганда ушбу

ҳарбий операция Operation Iraqi Freedom, яъни “Ироқни озод қилиш”, деб аталган.
Кўриниб турибдики, ҳатто, ҳарбий операциянинг номи ҳам эвфемизмга хос.

Эвфемизмнинг кўплаб кўринишлари ҳатто таниқли америкалик комик Жорж

Карлиннинг чиқишларида ҳам акс этган: Биринчи жаҳон уруши вақтида жанговар
ҳаракатларда иштирок этиш натижасида олинган руҳий жароҳат, кучли стресс
ҳолатини ифодалаш учун кенг қўлланилган shell shock атамасини олайлик.
Иккинчи жаҳон уруши давридаги айнан шундай ҳолат бунда battle fatigue деб
аталган. Fatigue сўзи shock сўзига нисбатан ноаниқроқ тасаввур уйғотади, яъни
қандайдир, ҳақиқатда мавжуд ҳолатни “ниқоблайди” ва “юмшатади”. 1950 йил
Кореядаги уруш ҳаракатлари чоғида воқеадан шахс сиймосини ўчиришга хизмат
қилувчи, бошқача айтганда инсонни эмас, балки машина ёки механизм
ҳолатининг ифодаси сифатида янграйдиган янги сўз бирикмаси – operational
exhaustion пайдо бўлди. Ва ниҳоят Вьетнамдаги уруш пайтида мазкур ҳолат
моҳиятини ўта даражада юмшатувчи, ҳолатни келтириб чиқарувчи сабабни
бутунлай яширувчи, яъни гап худди жанговар ҳаракатлар эмас, балки оддий
маиший жароҳат ва унинг оқибатлари ҳақида кетаётганини англатувчи post
traumatic stress disorder атамаси юзага чиқди.

1991 йил АҚШда Ироқдаги жанговар ҳаракатлар қурбонлари ҳақидаги

маълумотларни тинч аҳоли ўртасида қабул қилинишига нисбатан эвфемизм
ҳолатларининг таъсирини ўрганиш бўйича эксперимент ўтказилди. Сўров
натижалари шуни кўрсатдики, иштирокчиларнинг бор-йўғи 21 фоизи матнда
collateral damage (зарар кўриш, акс таъсир) тарзида ифодаланган қурбонлар
сонидан “қаттиқ ташвишга тушишган”, civilian casualties (фуқаролар орасидаги
қурбонлар) тушунчаси эса 49% респондентларни жуда хавотирга солган.

Шундай қилиб, олиб борилган кузатувлар натижасида шундай хулосага

келдик. Ҳарбий терминология терминологик тизим бўлиб, ўзида ҳарб фани
тараққиётини акс эттирган ҳолда жадал ривожланмоқда. Ҳарбий билимларнинг
серқирралигини ҳисобга оладиган бўлсак, ҳарбий терминлар катта ҳажм,
соҳалараро, интердисциплинар хусусият касб этишини англаш қийин эмас.

Инглиз тили ҳарбий терминлар тизими асосини кўпроқ муайян алоқадаги

субстантив бирикмалар кўринишида намоён бўладиган якка тартибдаги ва кўп
қиррали номинатив бирликлар ташкил этади.

Ҳарбий терминология умумадабий лексика таркибида автоном кўринишда

намоён бўла олмайди, бу икки элемент орасидаги чегара жуда нозик. Демак, ҳар
икки томонга қараб ҳаракатланиш имкони мавжуд. Бошқача қилиб айтганда,
нотерминологик лексика янги терминологик бирлик ҳосил қилиш учун асос бўлиб
хизмат қила олади, ҳарбий терминлар эса турли сабабларга кўра, махсус
терминологик тизим доирасидан четга чиқиши ва умумадабий лексика доирасида
фаолият олиб бориши ҳам мумкин.

Ҳарбий терминларнинг махсус контекстдан ташқари ҳолатларда тез-тез

қўлланилиши терминларнинг ОАВда фойдаланиладиган маълум бир қисми
консубстанционал ҳисобланади, дейишга асос бўлади[5. 250.]. Бундай терминлар
мавжудлиги, бир томондан ҳарбий мавзудаги матнларни тушунишни
осонлаштиради, бошқа томондан қўшимча мураккабликларни келтириб чиқаради,
яъни умумий лексика луғати ва терминология луғатидаги тушунчалар ўртасидаги
фарқ туфайли матн мазмуни нотўғри талқин қилинишига сабаб бўлади.

211


background image

«Ҳарбий алоқа тизимида ахборот – коммуникация технологиялари муаммолари» мавзусида

Республика илмий-техник конференцияси

3-Шуъба. Ҳарбий таълимда замонавий педагогик технологияларининг ўрни


ОАВда фойдаланиладиган ҳарбий терминологиянинг муҳим жиҳатларидан

бири бунда метафоралардан фойдаланиш даражаси юқори бўлади. Метафоранинг
ҳарбий терминларни тизимлаш ва ишлатишдаги салмоқли роли бир қатор
омиллар мажмуаси билан асосланади. Улардан бирини алоҳида ажратиб кўрсатиш
зарур: ОАВнинг ҳарбий тўқнашувлар ва жанговар ҳаракатлар хусусидаги
матнлари, одатда, эмфатик вазифани, яъни ўқувчига ҳис-ҳаяжонли, психологик
таъсир этиш вазифасини бажаради, шунга мос равишда тегишли терминлар
танланади.

ОАВда ҳарбий терминологиядан фойдаланиш мамлакатда ва жаҳонда

кечаётган эврилишлар, муҳим воқеалар ҳақида муайян жамоатчилик фикрини
шакллантириш мақсадида жамоатчилик онгини манипуляция қилиш воситаси
сифатида намоён бўлиши мумкин. Кўпгина ҳолларда у ёки бу терминлар
эвфемизмга хос сўзлар билан алмаштирилади. Бу ҳар қандай воқеани қулай
ракурсда, юмшатиб, ахборотни ниқоблаб, айрим ҳолларда эса ўқувчи ёки
томошабинни чалғитиб, тегишли фикр ҳосил қилиш имконини беради.

Муайян соҳага оид терминологияни тадқиқ қилиш кўзланганда, умуман

барча терминологияларга хос бўлган бир нечта жараённи кузатиш мумкин.
Шунинг учун ҳам инглизча ҳарбий терминологияни умумлаштирилган ҳолда
ёзиш тажрибасидан мазкур терминологиянинг турли тиллардаги кўринишини
ўрганишда, қолаверса, фаолиятнинг бошқа соҳаларидаги терминологияларни
тадқиқ этишда ҳам фойдаланиш мумкин. Таъкидлаш жоизки, терминологияни
тадқиқ этиш юзасидан олиб бориладиган ишлар мунтазам равишда давом
этадиган жараён тарзида намоён бўлади. Тузиладиган луғатларда эса
терминологиянинг муайян вақтдаги ҳолати қайд этиб борилади. Замонавий
ҳарбий терминологиянинг шаклланиш жараёни ҳали-бери тугамайди. Ҳарбий
терминларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишини ўрганишни давом эттириш
зарур.

Шу

билан

бир

вақтда

шундай

терминларни

стандартлаш,

унификациявакодификация қилиш даркор.

Миллий терминологик тизимларнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш

жуда яхши натижаларни беради. Бунда томонларнинг ҳар бири ўзларининг
индивидуал ҳарбий тажрибасига эга бўлади ва бу ҳеч бўлмаганда сленглаштириш
ва метафорлаштириш каби ҳолатларда акс этмай қолмайди.

АДАБИЁТЛАР

[1] Гринев С.В. Атамашуносликка кириш. - М.: Москва.лицейи, 1993. 27-бет.
[2]

БережанскаяИ.Ю.Инглиз ва рус лингвистик терминологиясида

Консубстанционал терминлар (солиштирма таҳлил): Филология фанлари
номзодлигидиссертацияси - М., 2005. 33-бет.

[3] Ахманова О.С. Лингвистик терминлар луҳати. – М.: Совет

Энциклопедияси, 1966. 4-бет.

[4] Комисарова Т.С. Нутқий таъсир механизмлари ва улардан сиёсий

йўналишда фойдаланиш: Г. Шрёдер нутқлари бўйича. Филология фанлари
номзодлиги диссертацияси иши - Орел, 2008. 157-бет.

[5] Чеботарёва В.В. Инглизча ҳарбий терминлардан оммавий ахборот

воситалари тилида фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари // Москва
университети хабарномаси. № 2/2008. – 183-189-бетлар.


212

Библиографические ссылки

Гринев С.В. Атамашуносликка кириш. - М.: Москва.лицсйи, 1993. 27-бст.

БережанскаяИ.Ю.Инглиз ва рус лингвистик тсрминологиясида Консубстанционал тсрминлар (солиштирма тахлил): Филология фанлари номзодлигидисссртацияси - М., 2005. 33-бет.

Ахманова О.С. Лингвистик тсрминлар лухати. - М.: Совет Энциклопедиям, 1966. 4-бст.

Комисарова Т.С. Иуткий таъсир мсханизмлари ва улардан сиссий йуналишда фойдаланиш: Г. Шредер нутклари буйича. Филология фанлари номзодлиги диссертацияси иши - Орел, 2008. 157-бет.

Чеботарёва В.В. Инглизча харбий терминлардан оммавий ахборот воеиталари тилида фойдаланишнинг узига хос хусусиятлари // Москва университета хабарномаси. № 2/2008. - 183-189-бстлар.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана