Опыт развитых стран в регулировании малого бизнеса

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
14-17
2

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Муминов, Н. (2018). Опыт развитых стран в регулировании малого бизнеса. in Library, 18(1), 14–17. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/20426
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиев в своем обращении к Олий Мажлису 22 декабря 2017 года заявил, что развитие предпринимательства должно быть в центре внимания нашей страны, должны быть приняты необходимые меры по поддержке этой сферы , устранить препятствия и подводные камни на пути быстрого и стабильного развития субъектов хозяйствования, таможенных процедур подчеркнул, что требует кардинального пересмотра системы упрощения и проверки деятельности субъектов хозяйствования.


background image

14

келиб

эса,

инвестицияларнинг

56,9

фоизи

ушбу

мақсадларга

йўналтирилганлигига гувоҳ бўламиз. Бунда умумий инвестицияларнинг
қарийб 35,4 фоизи янги юқори технологияли асбоб-ускуналарни харид
қилишга йўналтирилганлигини кўришимиз мумкин.

Иқтисодиѐтда таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш,

корхоналарнинг инвестиция фаолиятини жадаллаштириш, ишлаб чиқаришни
модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш
дастурларини амалга оширишда хорижий инвестициялар, аввало, тўғридан-
тўғри инвестицияларнинг ўрни беқиѐсдир. Бунда илғор технологияларни
татбиқ этиш, янги иш ўрини яратиш ва шу асосда мамлакатимиз
иқтисодиѐтининг барқарор ва бир маромда ривожланишини таъминлаш
имконияти яратилади. Ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики,
чет эл инвестицияси жалб қилиниши мазкур давлатларнинг юксак даражада
тараққий этишида ҳал қилувчи омиллардан бири бўлган.

Шундай қилиб, таҳлил этилаѐтган даврда инвестицион сиѐсат асосий

капитал жамғарилишининг юқори суръатларда ўсиши асносида мамлакатда
инновацион

инвестицияларнинг

замонавий

бозор

тузилмасини

шакллантиришга йўналтирилганлиги билан тавсифланади. Ушбу давр
мобайнида

хорижий

инвестициялар

оқими

кескин

ошди,

молиялаштиришнинг

бюджетдан

ташқари

манбалари

фаоллашди,

инвестициялашнинг бозор институтлари янада ривож топди ва йилдан йилга
инвестицион иқлим ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур
шарт – шароитлар яхшиланиб бормоқда.

КИЧИК БИЗНЕСНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ РИВОЖЛАНГАН

МАМЛАКАТЛАР ТАЖРИБАЛАРИ

Мўминов Н.Г, Исломов Ш., ЎзМУ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐев 2017 йил 22

декабрь куни Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида
―тадбиркорликни ривожлантириш давлатимиз эътибори марказида бўлиши,
бу соҳани қўллаб-қувватлаш, бизнес субъектларини жадал ва барқарор
ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш бўйича зарур
чоралар кўрилиши, божхона тартиб-таомилларининг соддалаштирилиши ва
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш тизимини тубдан қайта
кўриб чиқишни тақозо этмоқда‖

1

деб таъкидлаб ўтган.

Юртимизда кейинги йилларда ҳам ижтимоий ҳам иқтисодий соҳа

ҳамда тармоқларда амалга оширилаѐтган ислоҳотлар жараѐнида кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлашга, улар
учун қулай инфратузилма яратишга катта эътибор қаратилмоқда. Аҳолини
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб қилиш орқали, нафақат

1

Мирзиѐев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномаси. Халқ сўзи, 2017 йил 23 декабрь 258 (6952) сони.


background image

15

халқнинг турмуш даражасини яхшилаш, энг асосийси бандлигини
таъминлаш бугунги глобаллашув даврининг устувор вазифаларидандир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида‖ги фармони бутун мамлакат ижтимоий-иқтисодий
ҳаѐтини қамраб олганлиги билан бир қаторда биргина кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда тизимли, танқидий ва комплекс
ѐндашув зарур эканлигини кўрсатиб берди. Ҳаракатлар стратегиясининг
бешта устувор йўналишида келтирилган ҳар бир вазифанинг бажарилишида
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни ниҳоятда беқиѐсдир.
Жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш
учун

қулай

ишбилармонлик

муҳитини

яратиш,

тадбиркорлик

тузилмаларининг фаолиятига давлат, назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органларнинг ноқонуний аралашувини қатъий олдини олиш энг муҳим
вазифалардан бири этиб белгиланган.

Ушбу жараѐнларда иқтисодиѐтнинг рақобатбардошлиги ижтимоий

иқтисодий кўрсаткичларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
улушининг юқори бўлишига ҳам боғлиқ. Кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб қувватланиши минимал харажат
эвазига янги иш ўринлари яратиш, бозорга тезда мослашиш, иқтисодиѐтнинг
барча соҳасида ҳамда унча катта бўлмаган молиявий маблағлар ҳисобига
юқори натижага эришиш кичик бизнесни ривожлантиришнинг беқиѐс
аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади. Шу боисдан, Ўзбекистон миллий
иқтисодиѐтимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни юқори даражада
ривожлантириш масаласи маҳсулотни ўз ҳудудимизда ишлаб чиқариш,
хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва шунингдек, мамлакатнинг
экспорт салоҳиятини ошириш масалалари билан узвий боғлиқдир.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларини давлат

томонидан қўллаб қувватлаш борасида амалга оширилган тизимли
ҳаракатлар натижасида ушбу субектлар фаолияти учун керак бўлган барча
имкониятлар яратилган бўлиб, уларнинг фаолият самарадорлигини
оширишга доир кўплаб имтиѐзлар, уларнинг моддий техник таъминотини
яхшилаш, бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий базаси ҳукумат
томонидан тўлиқ даражада кафолатланганлигини кўришимиз мумкин.

Халқаро молия фонди (IMF)нинг маълумотига асосан, ―бугунги кунда

дунѐда 90 фоиз корхоналар кичик ва ўрта бизнесга тегишли бўлиб, улар
бутун дунѐнинг 63 фоиз аҳолисини иш билан таъминламоқда. Европа
Иттифоқи миқѐсида кичик ва ўрта бизнеснинг умумий салмоғи 99,8 фоизни
ташкил этгани ҳолда 85 фоиз аҳолини иш билан таъминлаб, жами қўшилган
қийматнинг 58 фоизини яратишда иштирок этмоқда‖1

Ривожланган мамлакатлар иқтисодиѐти ЯИМда кичик бизнес ва

хусусий тадбиркорлик улуши салмоқли улушни ташкил этади. Шу сабабли
ҳам ушбу соҳа субектларига давлат томонидан турли хил имтиѐзлар,

1

https://www.imf.org/external/pubs/ft/sdn/2015/sdn1504.pdf :


background image

16

рағбатлар берилиб бу соҳа вакилларини ҳар томонлама қўллаб – қувватлаб
келинади. Масалан, Францияда давлат томонидан кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликни ривожлантиришнинг қуйидагича амалга оширилади:

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларини тизимли

равишда зарурий ахборотлар билан таъминлаш;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларига ишлаб

чиқарилган маҳсулотларни ички бозорларда рақобатбардошлилигини
таъминлаш ва сотишда амалий кўмаклашиш;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари экспорт

салоҳиятини ошириш ва уни рағбатлантириш;

молиявий ѐрдам кўрсатиш;

Ривожланган мамлакатларда бизнес мутахассислари тайѐрлашга

алоҳида эътибор қаратилади. Баъзи мутахассисларнинг фикрига кўра кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги таълим ҳаттоки молиявий
кредит ажратишдан ҳам муҳимроқ эканлигини таъкидлашадилар.

Канадада давлатида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган

мақсадли дастурлар амалга оширилиб, бошқарув кўмаги (ахборий, техник,
маркетинг) бўйича хизматлар кўрсатилади. Канада бандлик хамда эмиграция
вазирлиги тизимига қарашли бандлик марказлари кичик корхоналарга
ишчиларни танлаш ва ѐллаш борасида ѐрдам кўрсатади; турли масалалар,
хусусан, режалаштириш, ижтимоий суғурта ва бошқалар бўйича маслаҳатлар
беради. Канада Федерал банки 75 кишидан кам ходимлар сонига эга
корхоналарга маслаҳат ѐрдами кўрсатади. Бу ерда мижоз муаммолари таҳлил
қилиниб, ечимлари кўрсатилади, шунингдек, амалга ошириш бўйича улар
билан бирга ишлайдилар, стратегик ва молиявий режалаштиришга доир
хизматлар кўрсатиб борилиша йўлга қўйилган

1

.

Республикамизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик

бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш,
уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва жадал ривожлантириш йўлидаги
тўсиқларни бартараф этиш борасида амалга оширилаѐтган комплекс чора-
тадбирлар 2016 йил давомида 31 766 та янги кичик тадбиркорлик
субъектларини (деҳқон ва фермер хўжаликларидан ташқари) ташкил этиш
имконини берди. Натижада 2017 йил 1 январь ҳолатига фаолият кўрсатаѐтган
кичик тадбиркорлик субъектларининг сони 218 170 тани ташкил этиб, ўтган
йилнинг шу даврига нисбатан 11 066 тага кўпайди

2

.

Кичик бизнеснинг иқтисодиѐтда банд бўлганлар сонидаги улуши турли

хорижий давлатлар кўрсаткичлари билан таққосланганда, Японияда бу
кўрсаткич 78,0 фоизни, Италияда 71,0 фоизни, Германияда 69,5 фоизни,
Буюк Британияда 56,0 фоизни, АҚШда 54,0 фоизни, Россияда 25,6 фоизни
ташкил этганлигини кўришимиз мумкин

3

.

1

Сарокина В.Ф. Малый бизнес по британские, 106-б.

2

www. gov.uz

3

https://stat.uz/uz/432-analiticheskie-materialy-uz/2031-o-zbekiston-respublikasida-kichik-biznes-va-xususiy-

tadbirkorlikning-rivojlanishi.


background image

17

Юқоридагиларга асосан хулоса қиладиган бўлсак мамлакатимизда

тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш тизими бўйича ривожланган
мамлакатлар тажрибаларидан кенг фойдаланиш зарур. Масалан кичик
корхоналарга ишчиларни танлаш ва ѐллаш борасида ѐрдам кўрсатиш,
ижтимоий суғурта ва бошқалар бўйича маслаҳатлар берадиган марказларни
ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади.

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИНГ

ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ РОЛИ

Хошимов П.З., Баратова З.М., ЎЗМУ.

Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича

амалга оширилаѐтган комплекс чора-тадбирлар кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликни жадал ривожлантириш ва барқарор иқтисодий ўсиш
суръатларини таъминлаш имкониятини бермоқда. Кейинги йилларда кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорликка бўлган эътибор ортиб бормоқда. 2011
йилни ―Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлил йили‖, 2018 йилни ―Фаол
тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технлогияларни қўллаб-қувватлаш
йили‖ деб, эълон қилиниши ҳам бу соҳага бўлган эътиборнинг, аҳолининг бу
соҳага бўлган қизиқишининг ортишига замин яратди. Кичик бизнес ва
хусусий

тадбиркорлик

субъектлари

экспортини

қўллаб-қувватлаш

жамғармаси тадбиркорлик субектлари салоҳиятини янада кенгайтириш,
уларга замонавий, жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулот ишлаб
чиқаришни кўпайтириш ва уни экспортга чиқаришда яқиндан ѐрдам бериб
келинмоқда. Бу орқали мамлакатимиз иқтисодиѐтида хусусий секторнинг
роли ошириб борилмоқда. Республикамизда ишбилармонлик муҳитини янада
яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ишончли ҳимоя
қилинишини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва
ривожланишини жадал суръатларда олиб боришга тўсқинлик қиладиган
барча тўсиқларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилаѐтган комплекс
чора-тадбирлар 2016 йил давомида 31766 та янги кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субъектларини (деҳқон ва фермер хўжаликларидан ташқари)
ташкил этиш имконини берди. Натижада 2017 йил бошида ўз фаолиятини
юритаѐтган кичик тадбиркорлик субъектларининг сони 218170 тани ташкил
этиб , ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11066 тага кўпайди

1

.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига яратиб

берилаѐтган қулай шарт-шароитлар натижасида 2016 йилда уларнинг
мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотидаги улуши 56,9 фоизни, саноатда 45
фоизни , хизматлар соҳасида 60,5 фоизни, экспортда 28,5 фоизни, бандликда
78,1 фоизни ташкил этди. Айнан мана шу кўрсаткичларнинг 2015 йил
ҳоплатига эътибор қаратадиган бўлсак, мазкур соҳанинг ялпи ички

1

WWW.GOV.UZсайти маълумотлари

Библиографические ссылки

Мирзиѐев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Халқ сўзи, 2017 йил 23 декабрь 258 (6952) сони.

https://www.imf.org/external/pubs/ft/sdn/2015/sdn1504.pdf :

Сарокина В.Ф. Малый бизнес по британские, 106-б.

www. gov.uz

https://stat.uz/uz/432-analiticheskie-materialy-uz/2031-o-zbekiston-respublikasida-kichik-biznes-va-xususiy tadbirkorlikning-rivojlanishi.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов