Земельные реформы в Китайской Народной Республике как основа формирования экономической системы нового типа

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Муминов, Н. (2023). Земельные реформы в Китайской Народной Республике как основа формирования экономической системы нового типа. in Library, 16(1). извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/19453
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье описаны основные направления земельных реформ и пути эффективного использования земельных ресурсов в сельском хозяйстве Китая. Проанализированы вопросы ведения хозяйства на основе подряда.

Похожие статьи


background image

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ

2016, 1

Муминов Н.Г.,

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети «Иқтисодиёт» факультети

«Иқтисодиёт назарияси» кафедраси мудири

вазифасини бажарувчи, доцент, иқтисод

фанлари номзоди

ХИТОЙ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИДА АМАЛГА

ОшИРИЛГАН ЕР ИСЛОҲОТЛАРИ –

ЯНГИ ТИПДАГИ ХЎЖАЛИК ТИЗИМИНИ

шАКЛЛАНТИРИш АСОСИ СИФАТИДА

МУМИНОВ Н.Г. ХИТОЙ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ЕР

ИСЛОҲОТЛАРИ – ЯНГИ ТИПДАГИ ХЎЖАЛИК ТИЗИМИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ АСОСИ

СИФАТИДА

Мақолада Хитой қишлоқ хўжалигида ерни ислоҳ этиш ва ер ресурсларидан самарали

фойдаланишнинг асосий йўналишлари ёритилган. Пудрат шаклида фаолият юритиш ма-

салалари таҳлил этилган.

Таянч иборалар: ер ресурси, мулкий ҳуқуқ, пудрат, экин майдони.

МУМИНОВ Н.Г. ЗЕМЕЛЬНЫЕ РЕФОРМЫ, ОСУЩЕСТВЛЯЕМЫЕ В КИТАЙСКОЙ

НАРОДНОЙ РЕСПУБЛИКЕ – КАК ОСНОВА ФОРМИРОВАНИЯ ХОЗЯЙСТВА НОВОГО

ТИПА

В статье описаны основные направления земельных реформ и пути эффективного ис-

пользования земельных ресурсов в сельском хозяйстве Китая. Проанализированы воп-

росы ведения хозяйства на основе подряда.

Ключевые слова: земельный ресурс, право собственности, подряд, посевная площадь.

MUMINOV N.G. LAND REFORMS IMPLEMENTED IN THE PEOPLE'S REPUBLIC OF CHINA –

AS THE BASIS OF FORMATION OF A NEW TYPE OF MANAGEMENT

The article describes the main directions of land reform and the effective implementation

of land resources в сельском хозяйстве Китая.. Analyzed issues of doing based on contract

farming.

Keywords: land, property rights, succession, sown area.

53

ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ / МИРОВАЯ ЭКОНОМИКА


background image

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ

2016, 1

Ернинг жамиятдаги аҳамияти беқиёсдир. Унда фуқаролар

яшаши учун бинолар қурилади, турли маҳсулотлар етиш

-

тирилади. Ер қишлоқ хўжалиги тармоғининг энг асосий

ишлаб чиқариш воситаси ҳисобланади. Ерга уруғ, кўчат

экиб, ишлов бериш натижасида турли хилдаги маҳсулотлар

етиштирилади.

Қишлоқ хўжалик тармоғида амалга

оши рилган ер ислоҳотларини мамлакат-

даги барқарор иқтисодий ўсишдаги ўрни

тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Прези-

денти Ислом Каримов ҳам қуйидаги фикр

билдирган: «Қишлоқ хўжалиги соҳасида

амалга оширилаётган ислоҳотлар ва тарки-

бий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш,

ер ва сув ресурсларидан самарали фой-

даланиш 2016 йил ва яқин истиқболга

мўлжалланган иқтисодий дастуримизнинг

принципиал муҳим йўналишидир. Айтиш

керакки, мазкур тармоқда хўжалик юри-

тишнинг фермерлик тизимига ўтилиши

муносабати билан фермерлар учун ижа-

ра мулки ҳуқуқи асосида ажратиладиган

ер майдонларини оптималлаштириш ма-

саласи долзарб бўлиб қолмоқда. Бу тад-

бирни амалга ошириш, биринчи нав батда,

суғориладиган

деҳқончилик

шароити-

да, сув тақчиллиги ва ерларнинг аксари-

ят қисми кучли шўрланган бир вазиятда

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва қишлоқ туманларида экин майдонла-

ри амалда тупроқ унумдорлиги ва ер бо-

нитети бўйича кескин фарқ қилиши билан

боғлиқ»

1

.

Ер тизими – қишлоқ хўжалигида хўжалик

тизимининг асосидир, унинг инновацион

янгиланиши қишлоқдаги мавжуд хўжалик

1

Каримов И.А. Бош мақсадимиз – мавжуд

қийин чиликларга қарамасдан, олиб бораёт-

ган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда тарки-

бий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусу-

сий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка

янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга

юришдир. // Ўзбекистон Республикаси Прези-

денти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015

йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш

якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий

дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига

бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги

маърузаси. 2016 йил 15 январь.

тизимини ислоҳ этишнинг чуқурлашувига

олиб келади. Хитой Коммунистик партияси

Марказий қўмитаси ва ХХР Давлат кенга-

шининг 2014 йил 1-сон ҳужжатига мувофиқ,

Хитой қишлоқларида ер тизимини ислоҳ

этишнинг қуйидаги йўналишлари белги-

лаб берилган: 1) қишлоқда деҳқонларнинг

ерга мулкий ҳуқуқи тизимини ислоҳ этиш,

яъни деҳқон уйи томонидан пудрат асо-

сида хўжалик юритиш ҳуқуқи; 2) шаҳар ва

қишлоқда қурилиш мақсадлари учун «яго-

на ер бозори»ни ташкил этиш; 3) қишлоқда

деҳқонларга уй-жой қуриш учун ер тизи-

мини ислоҳ этиш ва уни бошқариш тизи-

мини такомиллаштириш; 4) қишлоқда ерни

реквизиция қилиш тизимини ислоҳ этиш

ва ер қийматидан олинадиган қўшилган

қийматни тақсимлаш тизимини яратиш.

Ислоҳотларнинг кўрсатилган йўналиш-

лари фақатгина аграр соҳадаги хўжалик

юритиш тизимининг янги типини шакл-

лантириш

муаммоларигагина

тегишли

эмас, балки мамлакатнинг қуйидаги стра-

тегик вазифаларини ҳал қилиш билан

боғлиқ умуммиллий аҳамиятга эга: қишлоқ

хўжалигини модернизациялаш, иқтисодий

ривожланиш моделини ўзгартириш, урба-

низациянинг янги типига ўтиш, шаҳар ва

қишлоқ ривожини интеграциялаш, озиқ-

овқат хавфсизлиги ва, албатта, ўртача фа-

ровонликда яшовчи жамиятни яратиш.

Кўрсатиб ўтилган ислоҳотлар ерга бўлган

мулкий ҳуқуқнинг бир томонига – фойдала-

ниш ҳуқуқига тегишли бўлиб, ерга коллек-

тив мулкчилик ҳуқуқини ўзгартирмаяпти.

Ҳар бир йўналиш алоҳида изланишни та-

лаб этади. Бунда ислоҳотнинг биринчи

йўналишида тўхталиб ўтиш зарур, у қишлоқ

хўжалигининг асосий хўжалик юритиш ти-

54

ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ / МИРОВАЯ ЭКОНОМИКА


background image

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ

2016, 1

зимини инновацион янгилаш билан бево-

сита боғлиқдир.

Аграр соҳада хўжалик юритишнинг

янги типини инновацион шакллантириш-

нинг дастлабки шарти бўлиб ерга мулк-

чилик ҳуқуқи таркибини ўзгартириш ёки

қишлоқда ерда пудрат шаклида хўжалик

юритиш ҳуқуқи муаммоларини ечиш

ҳисобланади. Унинг моҳияти қуйидагича.

Иқтисодий ислоҳотларгача бўлган даврда

(1978 й.) Хитой қишлоғида ер тизими ерга

мулкий ҳуқуқ ва унда хўжалик юритиш-

нинг яхлитлигини намоён этади. Ҳозирги

қишлоқ хўжалигида хўжалик юритишнинг

икки босқичли тизими ислоҳотлар даври-

да ерга бўлган мулкий ҳуқуқни икки қисмга

ажратиш натижасида шаклланган.

Мулкий ҳуқуқ мулкий ҳуқуқ ва хўжалик

юритиш ҳуқуқига бўлинган (кейинча-

лик у «пудрат шаклида хўжалик юритиш

ҳуқуқи» деб номланган), бунда коллек-

тив мулк ҳуқуқи коллективга ўтди

1

, пудрат

шак лида хўжалик юритиш ҳуқуқи деҳқонга

ўтди. Бу бир томондан коллективнинг ерга

мулкий ҳуқуқини чеклади, деҳқонлар то-

монидан эгалик қилиш ҳуқуқи эса тўлиқ

бўлмай қолди ва буни хитойлик олимлар

таъкидлашмоқда. Худди шу ерда қишлоқда

ерга мулкий ҳуқуқ субъекти ноаниқлиги

муаммоси юзага келди.

Шундай бўлса ҳам, «икки ҳуқуқнинг бун-

дай тақсимланиши» ерга коллектив мулк

ҳуқуқини сақлаб қолиш ва хўжалик юри-

тишнинг пудрат шаклига ўтиш имкони-

ни берди. Бунда деҳқонларга коллектив

ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш-

да нисбатан эркинлик берилиб, унда оила

хўжалигини юритишга имкон берилди. Бу

қишлоқда амалга оширилган ислоҳотнинг

энг муҳим жиҳати эди. Хитойлик олим-

ларнинг фикрича, бу ислоҳотнинг энг кат-

та ютуғи деҳқонларга анча таниш бўлган

1

Яъни коллектив хўжалик ташкилотига ўтади,

унинг аъзолари бўлиб қишлоқдаги барча деҳқон

пудратчилик уйлари ҳисобланади, у аграр соҳада

икки босқичли хўжалик юритиш шаклини намоён

этади.

оила хўжалиги юритиш шаклига қайтиш

бўлди. Деҳқон пудратчилик уйининг ои-

лавий хўжалиги шакли қишлоқ ишлаб

чиқарувчисини ишлаб чиқариш восита-

лари билан узоқ муддат алоҳидаликдан

сўнг узвий боғлади. Кейинги давр амалиё-

ти бундай хўжалик тизими деҳқонларнинг

ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, ер

ресурслари ҳимояси, ўсиб бораётган бо-

зор шароитида барқарорликни сақлашда

моддий манфаатларининг ошишига олиб

келди, барча томонларнинг – давлат, кол-

лектив, деҳқонларнинг манфаатларини

ҳисобга олиш

2

имконини берди. Охир на-

тижада, ушбу хўжалик юритишнинг икки

босқичли тизими ишлаб чиқариш ва

деҳқонлар даромадининг тез ўсиб кетиши-

ни рағбатлантирди, мамлакатда қисқа муд-

датда озиқ-овқат муаммосини ечишга им-

кон берди.

Ерга коллектив мулк ҳуқуқининг сақлаб

қолиниши зарурати, ўз навбатида, бир

қатор муҳим объектив ва субъектив омил-

лар таъсирида юзага келган. Биринчи нав-

батда, ислоҳотларнинг биринчи йилларида

қишлоқ хўжалигида ҳозирги хўжалик тизи-

мини шакллантиришда, асосий стратегик

вазифа ишлаб чиқаришни ривожланти-

риш ва аҳолини боқиш (ҳар бир инсоннинг

овқати бўлиш керак) ҳисобланган даврда,

ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун

миллионлаб деҳқонларнинг меҳнат фа-

оллигини мобилизация қилиш учун ерни

пудрат асосида оилалар ўртасида «оғиз

сонидан келиб чиқиб» тенглаштирилган

тамойил асосида тақсимлаш натижасида

эришилди. Хитойнинг тарихий тажриба-

сини эътиборга олган ҳолда ерни деҳқон

ва унинг оиласини боқувчи асосий восита

сифатидаги ижтимоий функциясини бажа-

ришда ерга хусусий мулк ҳуқуқини эмас,

балки коллектив мулкий ҳуқуқни жорий

2

Нунцунь цзинцзи бяньгэ ды сытун као-

ча (Исследование системной эволюции

аграрной экономики). Чжунго шэхуэй кэсюэ

чубаньшэ.1984.С.268-272.

55

ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ / МИРОВАЯ ЭКОНОМИКА


background image

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ

2016, 1

этиш мақсадга мувофиқ

1

, деб ҳисобланди.

Бунга яна бир сабаб бўлиб бозор шарои-
тида ер ресурсининг камчилик фойдасига
қайта тақсимланишига йўл қўймаслик ва
деҳқонларнинг асосий қисми ерсиз қолиб
кетмаслиги ва натижада, қишлоқда ижтимо-
ий қарама-қаршиликларнинг кескинлашуви,
жамиятда барқарорликнинг бузилишининг
олдини олиш ҳисобланади

2

. Ниҳоят, бозор

муносабатларини кенгайтириш шароитида
мамлакатнинг озиқ-овқат муаммосини ҳал
этувчи, умуммиллий ҳисобланган экин май-
донларининг майдаланиб ва таркиби бузи-
либ кетмаслигининг олдини олиш муҳим
вазифа ҳисобланганди. Ва энг муҳими –
қишлоқда ишлаб чиқаришнинг асосий во-
ситаларига (айниқса, ерга) ижтимоий мулк-
чиликни (унинг коллектив шаклини) сақлаб
қолиш мамлакат раҳбариятининг қишлоқда
хитой хусусиятларидан келиб чиқиб социа-
лизм қуриш йўналишига мос келар эди.

Шуни таъкидлаш керакки, қишлоқда

иқтисодий ислоҳотлар (1978-1983 йй.) ама-
лиётида биринчи маротаба амалга оши-
рилган «икки ҳуқуқнинг тақсимланиши»
тамойи лидан кейинчалик давлат корхона-
ларида ислоҳотлар ўтказишда

3

, бошқарув-

нинг акционерлик тизимини жорий этишда
ва корпорациялар тизимини яратишда

4

фаол қўлланилди.

1

Чэнь Цзяньбо. Структура управления коллек-

тивной собственностью на землю – проб лема,

вновь требующая внимания. // Чжунго нунцунь

чжэнцэ баогао тяоча (Обследование докладов

аграрной политики Китая) (Глав. ред. Хан Цзюнь).

Ч. 2. Шанхай юаньдун чубаньшэ. 2008. -С. 257-

258.

2

«Чжунго нунцунь цзинцзи», 2011, №4. -С. 6.

3

«Икки ҳуқуқнинг тақсимланиши» тамойили

ХКПнинг 15-съездида (1997 й.) илгари сурилган

мулкчиликнинг назарий концепциясининг қисми

ҳисобланади, унга биноан социализм шароитида

мулкчиликнинг турли шакклари мавжуд бўлиб,

жамоа мулкчилик шакли асосий ҳисобланади.

Бунда «жамоа мулки» ва «жамоа мулкини амал-

га ошириш шакллари» тушунчалари ажратилиб

кўрсатилиши мумкин («Чжунго гайгэ», 2013, №12.

-С. 19).

4

Островский А.В. Китайская модель перехода к

рыночной экономике. – М.: ИДВ РАН. 2007. -С. 29.

Охирги йилларда хитой қишлоғида ер

тизимни ислоҳ этишни чуқурлаштириш ва-

зифаси мулкий ҳуқуқни қайта тақсимлаш

амалиётини қўллаш заруратига дуч кел-

ди. Бу зарурат энди янги омиллар билан

асосланмоқда. Индустрлаштириш ва ур-

банизация жараёнларининг жадаллашу-

вида қишлоқ жойларда ортиқча бўлган

иш кучи ишлаб чиқаришнинг бошқа

соҳаларига, шаҳарга ўтганда (2013 йил-

га келиб жами 263 миллион киши), пудрат

асосида хўжалик юритиш ҳуқуқини амалга

оширишда муаммолар юзага келди. Ерга

ишлов беришдан кетган иш кучи ҳанузга

деҳқон статусига эга, лекин энди қишлоқ

хўжалигида ишламайди. У ҳозирги вақтгача

коллектив ерда пудрат хўжалигининг субъ-

екти ҳисобланса ҳам, амалиётда эса бун-

дай эмас. Қишлоқда ерни коллективлаш-

тиришга ўтказиш суръатлари ўсиб бориши

шарои тида, кундан кунга хўжалик юритиш-

нинг пудрат ҳуқуқини қуйидаги икки қисмга

ажратиш амалиёти кенгайиб бормоқда:

ерга пудратчилик ҳуқуқи ва ерда хўжалик

юритиш ҳуқуқи. Статистик маълумотлар-

га кўра, 2012 йил охирига келиб қишлоқда

270 миллион му (18.09 миллион га) ер (ёки

мамлакат экин ерларининг 21%и)

5

мавжуд

бўлса, ҳозирги ер қонунчилигида бундай

тақсимланишлар йўқ. Ушбу икки ҳуқуқнинг

расмий тан олиниш зарурати юзага келди.

Буни амалга ошириш учун хитой қиш-

лоғида ерга бўлган мулкий ҳуқуқ тизимини

ислоҳ қилишни талаб қилувчи муҳим са-

баблар мавжуд. Ерни «оғиз сонидан келиб

чиқиб» тенглаштирилган тамойил асосида

тақсимлаш амалиёти ўз имкониятларидан

тўлиқ фойдаланиб бўлди, уни қўллашни да-

вом эттириш ер участкаларининг майдала-

ниб кетишига ва ишлаб чиқариш самара-

дорлигини пасайишига олиб келади. Бир

томондан, ислоҳотлар даврида озиқ-овқат

муаммосини ҳал этиш, қишлоқ аҳолисининг

кескин ўсиб кетиши, экинзорлар етиш-

маслиги шароитида уларни «оғиз сонидан

5

«Нунминь жибао», 18.11.2013.

56

ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ / МИРОВАЯ ЭКОНОМИКА


background image

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ

2016, 1

келиб чиқиб» тенглаштирилган тамойил

асосида тақсимлаш натижасида ер май-

донларининг майдалашиб кетиши, иккинчи

томондан, индустрлаштириш ва урбаниза-

ция жараёнлари таъсирида қишлоқдаги иш

кучининг бошқа соҳалар ва шаҳарга кенг

миқдорда оқиб ўтиши аграр иқтисодиётда

микро- ва макродаражада чуқур таркибий

ўзгаришлар ва ривожланишда янги тенден-

цияларга олиб келди.

Микродаражада ўзгаришлар фақатгина

оила иқтисодиётининг таркибига таъ-

сир кўрсатмади. Ундан фаол иш кучи кет-

ди, асосий ишчи сифатида қариялар, аёл-

лар ва болалар намоён бўлмоқда. Энг

муҳими – энди деҳқон хўжалигида оила-

вий пуд рат хўжалиги асосий даромад ман-

баи ҳисобланмаслигидир. Шу билан бир-

га қишлоқда ер функциясининг аҳамияти

ўзгармоқда: ернинг ҳаёт ва даромад то-

пиш асосий манбаси сифатидаги аҳамияти

пасайди ҳамда унинг мулкий функция-

си ва экин ерларни ҳимоялаш функция-

си аҳамияти ўсиб бормоқда

1

. Натижада

деҳқонларнинг ерга мулкий ҳуқуқ муноса-

батлари, уни ўзлаштириш усуллари ўзгарди.

Бу ўз навбатида, мулкий ҳуқуқ чегаралари,

характери ва таркибининг ўзгариши, яъни

ушбу тизимга эгилувчанлик, кўп шаклли-

лик, уларни ҳимоялаш кафолатларини кен-

гайтириш, ушбу ҳуқуқ билан битимлар са-

марадорлигига эришишни талаб этади

2

.

Ерга мулкий ҳуқуқ тизимини ўзгарти-

ришнинг айнан шу объектив ўзгаришлар

ва талаблари кун тартибига «уч ҳуқуқни

тақсимлаш» масаласини қўйди. Вазифа

шундан иборатки, қишлоқдаги энг муҳим

ва оғир муаммо ҳисобланган – ер муноса-

батларини тартибга солиш катта аҳамият

касб этмоқда: ерни маъмурий равишда

«оғиз сонидан келиб чиқиб» тенглашти-

1

Чэнь Цзяньбо. Структура управления коллек-

тивной собственностью на землю – проб лема,

вновь требующая внимания. // Чжунго нунцунь

чжэнцэ баогао тяоча (Обследование докладов

аграрной политики Китая) (Глав. ред. Хан Цзюнь).

Ч. 2. Шанхай юаньдун чубаньшэ. 2008. -С. 256.

2

Ўша ерда.

рилган тамойил асосида тақсимлашдан

экин майдонларини қонунчилик асоси-

да бозор муносабатлари орқали самарали

тақсимлашга ўтиш, натижада деҳқонларни

ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кен-

гайтиришда, модернизациялашда манфа-

атдорлигини оширишга эришиш. Мамлакат

раҳбариятининг режасига мувофиқ, ерга

мулкий ҳуқуқнинг янги тизими бундай янги

механизм бўлиб хизмат қилиши керак эди.

ХКП МҚнинг 2013 йил 1-сонли ҳужжатида

кўрсатилишича: «Қишлоқда аниқ, қонуний,

очиқ коллективнинг мулкий ҳуқуқи тизи-

мининг яратилиши – қишлоқ хўжалиги,

қишлоқ ривожланишининг ҳаётий кучла-

рини рағбатлантиришга талабдир”

3

.

Замон талабига жавобан ҳукумат «уч

ҳуқуқни тақсимлаш асосида янгилан-

ган хўжалик тизими (коллектив мулк

ҳуқуқи, пудрат ҳуқуқи ва хўжалик юритиш

ҳуқуқи) яратишга»

4

қарор қилди. Бундай

тақсимлаш натижасида пудрат хўжалик

юритиш ҳуқуқидан хўжалик юритиш ҳуқуқи

ажралиб чиқиб, нисбатан мустақилликка

эришди, уни пудрат хўжаликнинг эга-

си ер алмашуви жараёнида беғараз ра-

вишда бошқа хўжаликка бериб юбориши

мумкин. Бу қадам деҳқон хўжалигининг

пудрат ҳуқуқини барқарорлаштиришда

муҳим роль ўйнайди. Яқин кунларгача

пудрат ҳуқуқини йўқотиш ва маҳаллий

ҳокимиятнинг деҳқонларни пудрат ерла-

ридан воз кечишга мажбурлаши ҳоллари

тез-тез учраб турар эди. Бу деҳқонларнинг

пудратчилик фаолиятини амалга ошириши-

да хавф туғдирар эди. Шу сабабдан мулкий

ҳуқуқ таркиби ислоҳотини чуқурлаштириш

қарори қабул қилинди: «ерга коллектив

мулк ҳуқуқини амалга ошириш, пудрат

ҳуқуқини барқарорлаштириш, хўжалик

юритиш ҳуқуқини жонлантириш»

5

.

Шуни қайд этиш муҳимки, мамла-

кат қишлоқ хўжалигини модернизация-

3

http://rdi.cass.cn/show_News.asp?id.33987.

4

http://rdi.cass.cn/show_News.asp?id.35075; 35032.

5

Ўша ерда.

57

ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ / МИРОВАЯ ЭКОНОМИКА


background image

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ

2016, 1

лаш ва қишлоқ хўжалигида янги асосий

хўжалик тизимининг яратилиши ҳамда

Хитой қишлоғида ер тизимини ислоҳ

этиш масалаларини кўриб чиқувчи учта

муҳим расмий ҳужжатларда (ХКП МҚ

18-чақирув 3-пленуми қарори, ХКП МҚ

1-сонли ҳужжатлари, 2013 йил ва 2014

йил учун) «тақсимлаш» атамаси ва «уч

ҳуқуқни тақсимлаш» тўғрисида аниқ таъ-

рифлар ва изоҳлар учрамайди, фақатгина

унинг алоҳида фрагментлари берилган

бўлиб, у белгиланган ислоҳотларни тўлиқ

ва тўғри тасаввур этишни қийинлаштиради.

ХКП МҚнинг 2014 йил 1-сонли ҳужжатида

мулкий ҳуқуқ тизимининг ислоҳ этили-

ши қуйидагича баён этилган: «пуд рат

муносабатларини узоқ муддатга барқа-

рорлаштириш, деҳқон хўжалигининг пудрат

ҳуқуқини мустаҳкамлаш ва пудрат ерда

хўжалик юритиш ҳуқуқини жонлантириш,

деҳқонларга пудратдаги ерлар борасида

эгалик қилиш, фойдаланиш, даромад олиш,

айирбошлаш ҳуқуқлари ҳамда гаров ва ка-

филлик ҳуқуқини бериш”

1

. Фақатгина ХКП

МҚнинг Умумхитой кенгашини (2013 йил

декабрь) ёритиб берувчи материаллар ва

изоҳларда «уч ҳуқуқни тақсимлаш» бўйича

йўналишлар аниқ кўрсатилган. «Уч ҳуқуқни

тақсимлаш» борасида хитойлик олим Чэнь

Ивэнь қуйидагича фикр билдирган: «Бу са-

фар қишлоқ билан ишлаш бўйича кенгаш

«уч ҳуқуқни тақсимлаш» (мулкий ҳуқуқ,

пудрат ҳуқуқи ва хўжалик юритиш ҳуқуқи)ни

тушунтириш, ерга мулкий ҳуқуқни амал-

га оширишни талаб этиш, пудрат ҳуқуқини

барқарорлаштириш,

хўжалик

юритиш

ҳуқуқини жонлантириш бўйича кўп куч ва

вақт сарфлади... Биринчи навбатда, деҳқон

хўжалиги қишлоқнинг коллектив ери-

да пуд ратчи ҳолатини эгаллади ва унинг

ўрнини ҳеч ким боса олмайди”

2

.

Мулкий тизимни ислоҳ этишнинг янги

курси пудрат ҳуқуқи ва пудрат муно-

сабатларини мустаҳкамлаш ва барқарор-

1

http://rdi.cass.cn/show_News.asp?id. 35075.

2

http://rdi. cass.cn/show_News.asp?id. 35115.

лаштириш бўйича бир қатор йўналишларни

ўзида мужассамлаштиради. Ерга коллектив

мулкчилик ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда

қишлоқ хўжалик юритиш тизимини тако-

миллаштириш ишлари амалга оширил-

моқда

3

, мамлакат раҳбарияти деҳқонларни

ерга бўлган мулкий ҳуқуқларини аниқ-

лаштириш ва рўйхатдан ўтказиш (гувоҳнома

бериш билан) бўйича ишларни умуммил-

лий миқёсда

4

, бундан ташқари экин ерла-

рини ҳимоялашни амалга ошириш ва озиқ-

овқат хавфсизлиги кафолати сифатида

мамлакат

экин

ерларининг

«қизил

чизиғи»ни (120 миллион га) бузмаслик сиё-

сатини фаоллаштирди.

Ерга оилавий пудрат тизимининг ўрни

ва аҳмиятини кучайтириш мақсадида

қарор қабул қилиниб, коллектив ерга пуд-

рат олиш ҳуқуқи эндиликда «коллектив

хўжалик ташкилоти аъзоси» мақоми би-

лан боғланмоқда

5

. Оилавий пудратнинг

«монополия мақоми»ни белгилаш пуд-

рат муносабатларини мустаҳкамлаш ва

барқарорлаштиришни англатади, мамла-

кат қишлоқ хўжалигида узоқ муддат даво-

мида оила хўжалиги характери сақланиб

қолишини кафолатлайди.

«Ҳуқуқларни тақсимлаш» шароитида

пудрат ҳуқуқининг аҳамияти асосан ик-

ки аспектда намоён бўлмоқда: бирин-

чиси – пудрат ҳуқуқини олиш. Ерга пуд-

рат ҳуқуқини олиш учун алоҳида шароит

мавжуд – коллектив хўжалик ташкилоти-

нинг аъзоси мақомига эга бўлиш. Иккин-

чиси – пудрат ҳуқуқини амалга ошириш.

«Ҳуқуқларни тақсимлаш» шароитида пуд-

3

Ўша ерда

4

Бу ишлар бир неча йил олдин экспериментал

тарзда бир неча провинция ва районларда бош-

ланган. Деҳқоннинг пудрат участкаси ҳажми ва

ҳолатини аниқлаштиргандан сўнг учта расмий

ҳужжат берилади 1) ушбу ерда хўжалик юритиш

пудрати ҳуқуқини, 2) уй-жой қурилиши учун ер

участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини, 3) уй-

жойга мулкий ҳуқуқни берувчи гувоҳномалар.

Бу иш мураккаб бўлиб, ягона мезонларнинг

ва маблағларнинг йўқлиги ижро муддатини

чўзмоқда.

5

http://finance/ people/ com/cn/n/2013/1225/

c1004-23939020.html/

58

ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ / МИРОВАЯ ЭКОНОМИКА


background image

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ

2016, 1

рат субъекти хўжалик юритиш ҳуқуқини
бериш орқали мулкий даромад олади.

Пудрат ерда хўжалик юритиш ҳуқуқининг

ажратилиши «уч ҳуқуқни тақсимлаш»
орқали уни жонлантиришга олиб келди,
ерни очиқ бозорда айирбошланиши ва уни
янги эгалари қўлига ўтиши, кенг масштабли
ишлаб чиқаришни рағбатлантирди.

Бунга яна деҳқонларга катта мулкий

ҳуқуқларнинг берилиши ҳам сабабчи
бўлди: деҳқонда мавжуд бўлган пудрат ери-
га эгалик қилиш, ундан фойдаланиш, даро-
мад олиш, айирбошлаш ҳуқуқни тасдиқлаш
ва 3-пленум томонидан кўрсатилган янги
гаров ва кафолатлар ҳуқуқини

1

ажратиб

кўрсатиш, бу эса ўз навбатида бозор му-
носабатлари чуқурлашиб бораётган ша-
роитда жуда муҳимдир. Маблағ олиш
мақсадида пудрат ерларда хўжалик юри-
тиш ҳуқуқини фонд ташкилотларига гаров
эвазига топширишга рухсат мавжуд, нати-
жада деҳқонларнинг мулкий ҳуқуқидан да-
ромад олиш ҳуқуқи амалга ошади.

ХКП МҚ сиёсатни ўрганиш кабинети

қишлоқ бошқармаси раҳбари Фэн Хайфа
қуйидагини таъкидлайди: «Қишлоқда деҳ-
қон хўжалиги пудрат ҳуқуқини барқа рор-
лаштирган ҳолда ва ерга коллектив мулкни
сақлангани ҳолда хўжалик юритиш ҳуқу-
қининг жонланиши – Хитой қишлоғининг
иқтисодий тизимида ислоҳотларни чуқур-
лашуви муҳим инновациядир”

2

.

Нисбатан мустақил хўжалик юритиш

ҳуқуқининг пайдо бўлиши унинг субъек-
тига ерга пудрат ҳуқуқи ва даромад олиш
ҳуқуқига таъсир этмаган ҳолда қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожланти-
риш учун хўжалик юритиш ҳуқуқини гаров-
га бериш орқали молиявий маблағлар олиш
имконини беради. «Уч ҳуқуқни тақсимлаш»
шаҳарга кўчиб кетган деҳқонларга ерда

1

http://www.gov.cn/jrzg/2013-11/15/

content_2528179.htm/

2

«Нунминь жибао», 18.11.2013.

хўжалик юритиш ҳуқуқидан чиқиш меха-

низмини яратади

3

.

Ундан ташқари, пудрат хўжалигининг ои-

лавий хўжалиги хўжалик юритиш ҳуқуқини

бошқа хўжаликларга тақдим этиб, хўжалик

юритиш янги шаклларининг пайдо бўлиш

манбасига айланади. Хўжалик юритиш-

нинг барча янги шакллари ушбу хўжалик

юритиш ҳуқуқи асосида шаклланади. Хи-

той Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг

Қишлоқда иқтисодий тизим ва бошқарув

бўлими бошлиғи Чжан Хунюнинг фи-

крича, «Уч муносабат – ерга мулкчилик

ҳуқуқи, пудрат ҳуқуқи, хўжалик юритиш

ҳуқуқининг тартибга солиниши қишлоқдаги

ислоҳотларнинг назарияси ва амалиёти-

да муҳим ҳодиса ҳисобланади. Хўжалик

юритиш ҳуқуқининг хўжалик юритишнинг

пуд ратчилик ҳуқуқидан ажратиб олиниши

ерда хўжалик юритиш ҳуқуқининг жонла-

нишига, кенг масштабли хўжалик юритиш-

нинг ривожланишига, қишлоқ хўжалигида

янги типдаги хўжалик юритиш тизимини

шакллантиришни жадаллаштиришга ижо-

бий таъсир кўрсатади»

4

.

Яна шу нарса муҳимки, ерга мулкий

ҳуқуқнинг бўлиб ташланиши оилавий

хўжаликнинг намоён бўлиш шаклларининг

турли-туманлигини таъминламайди, ле-

кин уларнинг хизматлар соҳасидаги бошқа

субъектлар билан фаол алоқасини таъмин-

лайди. Шу сабабдан оила хўжалиги ва кенг

масштабдаги хўжалик юритиш замонавий

ишлаб чиқаришнинг ташкилий шакллари

билан биргаликда фаолият юритиши мум-

кин

5

, бу эса ўз навбатида янги хўжалик

тизими доирасида хўжалик юритишнинг

кўпчилик шаклларининг биргаликда ри-

вожланишига қулай шарт-шароит яратади.

Шундай қилиб, оила хўжалиги янги тип-

даги хўжалик юритишнинг асосий шак-

ли сифати кўрилишининг асосий сабаби,

хўжалик юритишнинг янги шаклларининг

3

Ўша ерда

4

«Нунминь жибао», 19.02.2014.

5

Ўша ерда

59

ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ / МИРОВАЯ ЭКОНОМИКА


background image

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ

2016, 1

барчаси асосан пудрат хўжаликлар то-

монидан хўжалик юритиш ҳуқуқини бе-

риш орқали шаклланишидадир. Қишлоқда

ер

ислоҳотларини

чуқурлаштиришда

икки янги назарий категориялар – «оила

хўжалигининг базавий ҳолати» ва «хўжалик

юритишнинг кўпчилик шаклларини бир-

галикда ривожлантириш» фақатгина бир-

бири билан узвий боғлиқ эмас, балки ўзаро

боғлиқ шаклланиб бораётган янги типдаги

хўжалик юритиш моделларини тўлдирувчи

бўғинлар ҳисобланади. Шундай қилиб,

хўжалик юритиш ҳуқуқи субъектини ал-

маштириш ҳисобига оилавий хўжаликнинг

мулкий ҳуқуқини тақсимлаш асосида янги

хўжалик юритиш шаклларининг тизимли

механизми яратилади.

Хитойлик олимларнинг таъкидлаши-

ча, келажакда барқарор ривожланишни

сақлаш учун янги хўжалик субъектлари

ҳуқуқларини кафолатлашнинг мустаҳкам

механизми яратилиши зарурлигини таъкид-

лашмоқда.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ердан

тўлиқ ва самарали фойдаланганлик дара-

жасини маълум бир кўрсаткичлар тизими

ёрдамида таҳлил этиш лозим. Кейинги йил-
ларда ерлардан фойдаланишнинг самара-
дорлиги талаб даражасида эмас. Сабаби –
ерларнинг ирригация-мелиорация ҳолати
ёмонлашаётганлиги, илмий ва амалий
жиҳатдан асосланган алмашлаб экиш тўлиқ
жорий этилмаётганлиги, суғориш иншоот-
ларининг ишга яроқлилик ҳолати пасайи-
ши, ерлардан самарали фойдаланганлик
учун рағбатлантиришнинг сустлигидир.

Келажакда ер ресурсларидан фойдала-

ниш даражасини ҳамда иқтисодий сама-
радорлигини ошириш учун тупроқ унум-
дорлигини, сувнинг сифатини яхшилашга
қаратилган барча тадбирлар ўз вақтида,
сифатли бажарилишини таъминлаш за-
рур. Бунинг учун Ўзбекистон Республи-
касининг барча минтақа ва ҳудудларида
суғориладиган

ерларнинг

мелиоратив

ҳолатини яхшилаш борасида 2020 йилгача
мўлжалланган минтақавий дастур ишлаб
чиқиш ҳамда амалга ошириш зарур

1

. Мам-

лакат миқёсида ер-сув мониторинги ва ка-
дастрлари талаб даражасида амалга оши-
рилишини таъминлаш керак.

Адабиётлар:

Каримов И.А. Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб

1.

бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом

эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб

бериш ҳисобидан олдинга юришдир. // Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом

Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш

якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор

йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. 2016 йил

15 январь.

Абдуғаниев А. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти. Дарслик. – T.: «Фан», 2004.

2.

Абулқосимов Ҳ.П., Абулқосимов М.Ҳ. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ерларидан

3.

унумли фойдаланиш масалалари. // «Иқтисод ва молия», 2015 йил, 9-сон. -10-16-б.

Нунцунь цзинцзи бяньгэ ды сытун каоча (Исследование системной эволюции

4.

аграрной экономики). Чжунго шэхуэй кэсюэ чубаньшэ, 1984. -С. 268-272.

1

1

Абулқосимов Ҳ.П., Абулқосимов М.Ҳ. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ерларидан унумли фойдаланиш

масалалари. // «Иқтисод ва молия», 2015 йил, 9-сон, 15-б.

60

ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ / МИРОВАЯ ЭКОНОМИКА


background image

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ

2016, 1

Чэнь Цзяньбо. Структура управления коллективной собственностью на землю

5.

– проблема, вновь требующая внимания. // Чжунго нунцунь чжэнцэ баогао тяо-

ча (Обследование докладов аграрной политики Китая) (Глав. ред. Хан Цзюнь). Ч. 2.

Шанхай юаньдун чубаньшэ, 2008. -С. 257-258.

Островский А.В. Китайская модель перехода к рыночной экономике. – М.: ИДВ

6.

РАН, 2007. -С. 29.

«Чжунго нунцунь цзинцзи», 2011, №4. -С. 6.

7.

«Чжунго гайгэ», 2013, №12. -С. 19.

8.

«Нунминь жибао», 18.11.2013.

9.

http://rdi.cass.cn/show_News.asp?id.33987.

10.

http://rdi.cass.cn/show_News.asp?id.35075; 35032.

11.

http://rdi.cass.cn/show_News.asp?id. 35075.

12.

http://rdi. cass.cn/show_News.asp?id. 35115.

13.

http://finance/ people/ com/cn/n/2013/1225/c1004-23939020.html/

14.

http://www.gov.cn/jrzg/2013-11/15/content_2528179.htm/

15.

61

ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ / МИРОВАЯ ЭКОНОМИКА

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир. // Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. 2016 йил 15 январь.

Абдуғаниев А. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти. Дарслик. – T.: «Фан», 2004.

Абулқосимов Ҳ.П., Абулқосимов М.Ҳ. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ерларидан унумли фойдаланиш масалалари. // «Иқтисод ва молия», 2015 йил, 9-сон. -10-16-б.

Нунцунь цзинцзи бяньгэ ды сытун каоча (Исследование системной эволюции аграрной экономики). Чжунго шэхуэй кэсюэ чубаньшэ, 1984. -С. 268-272. 1

Чэнь Цзяньбо. Структура управления коллективной собственностью на землю – проблема, вновь требующая внимания. // Чжунго нунцунь чжэнцэ баогао тяоча (Обследование докладов аграрной политики Китая) (Глав. ред. Хан Цзюнь). Ч. 2. Шанхай юаньдун чубаньшэ, 2008. -С. 257-258.

Островский А.В. Китайская модель перехода к рыночной экономике. – М.: ИДВ РАН, 2007. -С. 29.

«Чжунго нунцунь цзинцзи», 2011, №4. -С. 6.

«Чжунго гайгэ», 2013, №12. -С. 19.

«Нунминь жибао», 18.11.2013.

http://rdi.cass.cn/show_News.asp?id.33987.

http://rdi.cass.cn/show_News.asp?id.35075; 35032.

http://rdi.cass.cn/show_News.asp?id. 35075.

http://rdi. cass.cn/show_News.asp?id. 35115.

http://finance/ people/ com/cn/n/2013/1225/c1004-23939020.html/

http://www.gov.cn/jrzg/2013-11/15/content_2528179.htm/

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов