ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2021, 11(147)
Тағай Акхожа Асанович,
PhD доктори, “Кайнар” университети
“Иқтисодиёт ва бизнес” кафедраси
ассоциацияланган профессори (Олмаота,
Қозоғистон Республикаси)
Муминов Нозим Гаффарович,
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети “Иқтисодиёт назарияси”
кафедраси мудири, иқтисод фанлари
номзоди, профессор
Халмурзаева Камилахон Рустам қизи,
Тошкентдаги Westminster Халқаро
университети талабаси
ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА РАҚАМЛИ
ИҚТИСОДИЁТ ҲОЛАТИ ВА РИВОЖЛАНИШ
ЙЎЛЛАРИ ВА БУНДА ЕВРОСИЁ ИҚТИСОДИЙ
ИТТИФОҚ ДАВЛАТЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК
ЙЎНАЛИШЛАРИ
УДК: 338.001.36
ТАҒАЙ А.А., МУМИНОВ Н.Г., ХАЛМУРЗАЕВА К.Р. ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА РАҚАМЛИ
ИҚТИСОДИЁТ ҲОЛАТИ ВА РИВОЖЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ ВА БУНДА ЕВРОСИЁ ИҚТИСОДИЙ
ИТТИФОҚ ДАВЛАТЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЙЎНАЛИШЛАРИ
Мақолада «Рақамли иқтисодиёт» категориясининг моҳияти ва хусусиятлари очиб берилган ва
рақамли иқтисодиётнинг асоси ахбороткоммуникация технологиялари (АКТ) ёрдамида савдо қилиши
алоҳида таъкидланган. Рақамли иқтисодиётнинг инвестиция ва инновацион ўсиш манбаи сифати
даги роли аниқланди. Қозоғистон Республикасининг рақамли иқтисодиётини янада ривожланти
риш муаммолари батафсил ўрганилиб унинг асосий услубий концепциялари аниқланиб, уларни
амалга ошириш йўллари тавсия этилган. Қозоғистон Республикасини рақамлаштиришнинг ҳозирги
ҳолатига баҳо берган халқаро рейтинг кўрсаткичларига мувофиқ таҳлил қилиш бўйича жиддий
тадқиқотлар олиб борилди ва мамлакат иқтисодиётини рақамлаштиришга тўсқинлик қиладиган
муаммолар аниқланди. АКТ бозорининг ҳозирги ҳолатига урғу берилиб, унинг тузилиши танқидий
кўриб чиқилган ва ривожланиш тенденциялари, траекториялари таклиф қилинган. Қозоғистон ІТ
бозорини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича таклифлар берилган.
Таянч сўзлар: «Рақамли Қозоғистон», ЕОИИ, ахборот технологиялари (IТ), ахбороткоммуникация
технологиялари (АКТ), IТ саноати, IТ хизматлари; ташқи савдо, экспорт; импорт; «электрон тижорат»;
«электрон савдо».
60
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ИҚТИСОДИЁТИ /
ЭКОНОМИКА ИНФОРМАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2021, 11(147)
ТАГАЙ А.А., МУМИНОВ Н.Г., ХАЛМУРЗАЕВА К.Р. СОСТОЯНИЕ ЦИФРОВОЙ ЭКОНОМИКИ
В РЕСПУБЛИКЕ КАЗАХСТАН И ПУТИ РАЗВИТИЯ ЕЁ СОТРУДНИЧЕСТВА СО СТРАНАМИ
ЕВРАЗИЙСКОГО ЭКОНОМИЧЕСКОГО СОЮЗА
Определена роль цифровой экономики, как источника инвестиционного и инновационного роста.
Обстоятельно исследованы проблемы дальнейшего развития цифровой экономики современного
Казахстана. Установлены основные методологические концепции по развитию цифровой эконо
мики, рекомендованы пути ее реализации в Республике Казахстан. Выполнены серьезные исследо
вания по анализу показателей современного состояния цифровизации Казахстана в соответствии
с показателями ежегодных международных рейтингов и выявлены «узкие места» препятствующие
цифровизации экономики страны. Дана оценка современному состоянию рынка ИКТ, критически
рассмотрена структура рынка, выявлена динамика ее развития и даны предложения по основным
трендам развития IТ рынка Казахстана.
Ключевые слова: «Цифровой Казахстан», ЕАЭС, информационные технологии (IТ), информационно
коммуникационные технологии (ИКТ), IТотрасль, IТуслуги; внешняя торговля, экспорт; импорт;
электронная коммерция; «еcommerce»; «etrading».
TAGAY A.А, MUMINOV N.G., HALMURZAEVA K.R
-
К. THE STATUS OF THE DIGITAL ECONOMY
AND WAYS OF DEVELOPMENT IN THE REPUBLIC OF KAZAKHSTAN AND ITS COOPERATION
WITH THE EURASIAN ECONOMIC UNION IN THAT DIRECTION
In the article the essence of the «digital economy» category is revealed and the characteristics of
the Digital Economy are given. The basis of the digital economy is trade with the help of information
and communication technologies (ICT). The role of the digital economy as a source of investment and
innovation growth is determined. The problems of further development of the digital economy of modern
Kazakhstan are thoroughly investigated. The main methodological concepts for the development of the
digital economy are established, ways of its implementation in the Republic of Kazakhstan are recommended.
Serious research has been carried out to analyze the indicators of the current state of digitalization of
Kazakhstan in accordance with the indicators of annual international ratings. The «bottlenecks» hindering
the digitalization of the country's economy have been identified. The assessment of the current state of the
ICT market is given. The structure of the market is critically considered, the dynamics of its development
is revealed. Suggestions are given on the main trends in the development of the IT market RK.
Key words: «Digital Kazakhstan», EAEU, information technologies (IT), information and communication
technologies (ICT), IT industry, IT services; foreign trade, export; import; «ecommerce»; «etrading».
Кириш (Введение).
Замонавий иқтисодиётнинг «индустриал»
ва «постиндустриал» деб аталувчи поғонасида
ривожланишинг асосий хусусиятларидан бири
бу иқтисодиётнинг рақамли тарзда тараққий
топиши бўлиб, бу услуб хўжаликни юқори сама
радорлик билан юритишда катта омил бўлиб
хизмат қилади. Рақамли иқтисодиёт, ахборот ва
коммуникация технологияларига (АКТ) асослан
ган бўлиб, ўз ичига ахборотни рўйхатга олиш,
тўплаш, қайта ишлаш ва истеъмолчига электрон
кўринишда узатиш билан шуғулланувчи ихти
сослаштирилган ташкилотлар ва соҳаларни ўз
ичига олади.
Мавзунинг долзарблиги (Актуальность
темы исследования).
UNCTAD B2C ECOMMERCE INDEX 2019 (Элек
трон тижорат индекси) [1], маълумотларига
кўра, ҳозирги кунда ахборот ва коммуникация
технологиялари (АКТ) бозорининг 28 %дан
ортиқроқ қисмини АҚШ, Еврозона (ЕИ) 26,1
%, Япония 9,3 %, Хитой 8,1% ва Ҳиндистон
2,2%ни эгаллаб олишган.
Шу борада айтиб ўтиш жоизки, Қозоғистон
Республикаси (ҚР) дунё мамлакатлари ўртасида
рақобатчилик рейтингида энг кучли 50 давлат
лар сафидан ўрин олиб, шу кечакундузда илғор
30лик таркибига кириш учун интенсив фаолият
юритиб бормоқда.
61
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ИҚТИСОДИЁТИ /
ЭКОНОМИКА ИНФОРМАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2021, 11(147)
Қозоғистон Республикасининг учинчи модер
низациясининг асоси[2] «Ишлаб чиқариш жара
ёнларини рақамлаштириш ва рақамли техноло
гияларни жорий этиш» бўлиб, у ўз ичига учта
асосий йўналишни қамраб олади: а) бизнеснинг
етакчи роли билан технологик янгиланишларга
асосланган иқтисодиётни модернизация қилиш
ва давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш;
б) сиёсий ва институционал модернизация; в)
мамлакат аҳолисининг очиқлиги, прагматизми
ва рақобатбардошлигини ошириш мақсадида
жамоатчилик онгини модернизация қилиш.
Қозоғистон Республикасининг страте
гик мақсади [2] 2025 йилга келиб, мамла
катда Европанинг
«
Иқтисодий ҳамкорлик ва
тараққиёт ташкилоти»
-
OECD
, (Organisation
for Economic Cooperation and Dovelopment) [3]
давлатлари томонидан қабул қилинган норма
тивлар ва талабларга тўлатўкис жавоб бера
диган ҳолатни таъминлашдир. Бу талаблар
асосан бизнес ва инсон салоҳияти капитали
нинг рақобатбардошлигини ошириш, техно
логик модернизация, институционал муҳитни
яхшилаш ва табиатга минимал салбий таъсир
кўрсатишга асосланган иқтисодиётни барпо
этиш бўлиб, пировард натижада кишиларнинг
турмуш даражасини оширишга олиб келадиган
юқори сифатли ва барқарор иқтисодий ўсишга
эришишдир.
Қозоғистон Республикаси OECDга аъзо мам
лакатлардан кам бўлмаган даражада ижтимоий
иқтисодий ва институционал ривожланишга
эришиш ва кейинчалик OECD сафига киришни
мақсад қилиб қуйган. Экспертлар фикрича,
Қозоғистон Республикаси тарафидан БМТ
нинг барқарор ривожланиш мақсадларига риоя
қилиш, шунингдек, мамлакат ҳаётининг барча
соҳаларида илғор тажриба ва OECD стандарт
ларини жорий этиш Қозоғистоннинг дунёнинг
ривожланган 30 давлатидан бирига айланишини
таъминлайди. Бу мақсадга эришиш йўлида 2025
й. бориб иқтисодиётнинг ўсиши йилига ўртача
камида 4,55,0%ни ташкил этиши ва мамла
катда ялпи ички маҳсулотнинг жон бошига
(сотиб олиш қобилияти паритети бўйича) 46,100
АҚШ доллари даражасига етишини таъминлаш
лозимдир [2].
Муаммо баёноти (Постановка проблемы).
Қозоғистон Республикасида мамлакат халқ
хўжалигининг ўсиш сифатини ўлчайдиган асо
сий миллий кўрсаткичлар бўлиб аҳолининг
турмуш даражаси ва иқтисодиётнинг сифатли
ривожланиш суръати қабул қилинган. Дав
латнинг бошқарув тизими олдига республика
нинг «Жаҳон иқтисодий форуми ГИК рейтин
гида» [4] 2025 йилга бориб 40чи, 2050 йилга
бориб – 30 ўринни эгаллашини таъминлаш
вазифаси қўйилган. Ана шундай мақсадларга
эришиш учун 2025 йилга бориб камида 100
минг малакали IT мутахассисларини тайёрлаш
учун керакли бўлган чоратадбирлар ишлаб
чиқиш топширилган. Яқин беш йил мобайнида
Қозоғистон Республикаси ҳудудларида йигир
мата инновацион
-
компьютер дастурлаш мак
табларини очиш, ITкомпаниялар ва ихтисос
лаштирилган ITуниверситетлар ҳомийлигига
элликта минтақавий университетларни ўтказиш
ва шунингдек дастурлаш мактабларига 20 минг
Давлат грантини ажратиш режалаштирилган.
Шу билан бирга, 2023 йилдан бошлаб
Қозоғистоннинг барча ўрта мактабларида
«Информатика» фанидан «Virtual ўқитувчи»
лойиҳасини жорий этиш режалаштирилган
(шу кечакундузда мазкур лойиҳа Шарқий
Қозоғистон вилоятининг 150 мактабида синов
дан ўтказилмоқда).
Тадқиқот мақсадлари (Цели исследова
-
ния).
Қуйилган долзарб вазифаларни бажариш,
ахбороткоммуникация технологиялари неги
зида рақамли платформа, рақамли макон яра
тишни тақозо қилади ва шу билан бир қаторда
рақобатбардош ІТмутахассислари бўлишини
талаб этади. Шу сабабли, Қозоғистон Республи
касининг илмийтадқиқот муассасалари ва уни
верситетлари янги инновационбилим ва ком
пьютер дастурларини яратиш марказларига
айланиши, шунингдек мамлакатнинг рақамли
иқтисодиёти эҳтиёжлари учун юқори малакали
кадрлар тайёрлаш вазифасини бажариши лозим
бўлади.
Қозоғистон Республикасида юқоридаги
дастурли ҳужжатлар негизида яқин 10 йил
ичида иқтисодиётнинг ҳамма соҳаларини
қамраб олувчи рақамли иқтисодиётни шак
ллантириш ва кундалик фаолиятга татбиқ этиш
мўлжалланган. Шу борада, биринчи навбатда
қуйидаги тармоқларни жадал рақамлаштириш
кутилмоқда, булар: агросаноат мажмуаси, оғир
ва ўрта саноат соҳалари, энергетика, логистика
62
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ИҚТИСОДИЁТИ /
ЭКОНОМИКА ИНФОРМАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2021, 11(147)
ва ахборот технологиялари. Мана шу тадбирлар
нинг татбиқ этилиши Қозоғистон Республика
сининг ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) ўртача
йиллик ўсишининг камида учдан бир қисмини
таъминлаши керак.
Тадқиқот усуллари (Методы исследова
-
ния).
Методология.
Мақоланинг
методологик
асоси
иқтисодиётнинг рақамли ўзгаришини таҳлил
қилиш, умумлаштириш ва прогнозлашдир.
Рақамли иқтисодиёт ишлаб чиқариш ва интел
лектуал ресурсларнинг интеграцияси сифатида
янги товарлар ва хизматлар, ишлаб чиқариш
усуллари, хом ашё манбалари ва янги техноло
гияларга йўл очади. Ўз навбатида, янги товар
лар, маҳсулотлар ва технологиялар бозорининг
кенгайишига ва сифат нуқтаи назардан ривож
ланишига олиб келади.
Шу сабабли, рақамли иқтисодиётни шакллан
тириш ва ривожлантириш йўлларини аниқлаш
келажакда қандай омиллар ҳал қилувчи бўлиши
мумкинлиги, рақамлаштириш ва рақамли техно
логиялар ушбу омиллар билан ўзаро боғлиқлиги
ҳақидаги саволларга жавобларни талаб қилади.
Ушбу омиллар тизими, уларнинг иқтисодиётга
таъсирининг мумкин бўлган кетмакетлигини
аниқлаш тубдан муҳимдир. Ушбу муаммоларни
ҳал қилиш учун тизим парадигмаси ривожла
нишининг дастлабки шартлари ва келажакдаги
натижаларини аниқлаб олиш лозимдир.
Биз асосан рақамли иқтисодиётни иқтисодий
тизимнинг ажралмас қисми ва иқтисодий сама
радорликни орттиришнинг қуроли сифатида
тасаввур қиламиз.
Мақоладаги олға сурилган муаммоларни
бажариш учун давлат идораларининг расмий
манбалари, АКТ бўйича жаҳон рейтинг компа
нияларининг ахборотлари, илмий мақолалар ва
рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича
хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилди.
Асосий натижалар (Основные результаты).
Умуман олганда, Қозоғистон Республикаси
иқтисодиётини рақамли ўзгартириш дасту
рининг таркиби тўрт йўналишга асослан
ган: а) иқтисодиётнинг асосий тармоқларини
рақамлаштириш; б) «mobil, egov давлатнинг»
ривожланиши; в) ижодийкреатив жами
ятни шакллантириш; г) давлат бошқарувини
рақамли ўзгартириш учун керакли бўлган
янги ахборотинфратузилмаларини яратиш.
Ушбу вазифаларни бажариш учун мамлакатда
рақамли иқтисодиёт субъектлари ва бизнеси
нинг муваффақиятли ишлаши учун узоқ муд
датли инновацион ривожланиш институтлари
яратилиши керак [2]. Қозоғистон Республи
касида рақамли ривожланиш давлат дасту
рини мувофиқлаштирувчи асосий ташкилот
лар: «Зерде» Миллий ахбороткоммуникация
Холдинги ва «Муҳандислик ва технологиялар
трансфери маркази» акционерлик жамияти [5].
Ривожланиш технологиясини янгилаш муам
моси биринчи навбатда янги функционаллик ва
истеъмол хусусиятларига асосланган рақамли
шаклда янги инновацион маҳсулотни яратишни
талаб қилади. Шу билан бирга, асосий компо
нентлар: (AI)«сунъий интеллект» ва робото
техника ривожланиши (artificial intelligence, AI);
(«булут») «булутли» технологиялар ва хизмат
лар (cloud technologies); «катта маълумотлар»
(big data); (Iot) «нарсалар Интернети»; («Кен
гайтирилган ҳақиқат») «қўшимча ҳақиқат тех
нологияси», («internet of things»).
Давлат дастурида [2] белгиланган чора
тадбирларни амалга ошириш, бу мамлакат
моддийтехник базасини ривожлантиришни
жадаллаштириш имкониятини вужудга келти
ради ва шунингдек: меҳнат унумдорлигини оши
риш, макроиқтисодий кўрсаткичларни яхши
лаш (давлат бюджетини такомиллаштириш,
тўлов баланси ва бошқалар) ва мамлакатнинг
рақобатбардошлигини ошириш масалаларини
ижобий ҳал этади.
Шунингдек, экспортга ихтисослаштирилган
мавжуд корхоналарни индустриялаштириш ва
юқори технологияга асосланган соҳаларнинг
ва хизматларнинг ривожланиши янги, дивер
сификацияланган иқтисодиётни яратишга олиб
келиши кутилмоқда.
Аммо, Жаҳон иқтисодий форуми (ЖИФ)
[4] маълумотлари шуни кўрсатадики, ҚР
иқтисодиётнинг устувор тармоқларини инно
вацион ривожлантиришда ҳали ҳам ортда
қолмоқда. Масалан, Қозоғистон «Инновацион
имкониятлар» бўйича 87ўринда ва «Жаҳон
интеллектуал мулк ташкилоти» индексида
74ўринда туради [4]. Буларнинг барчаси мам
лакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигига
жуда салбий таъсир кўрсатмоқда.
63
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ИҚТИСОДИЁТИ /
ЭКОНОМИКА ИНФОРМАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2021, 11(147)
2019 йилда Халқаро телекоммуника
ция иттифоқининг Global киберҳавфсизлик
кўрсаткичи бўйича Қозоғистоннинг мавқеи
яхшиланди.
Халқаро
телекоммуникация
иттифоқининг ҳисоботига кўра, Қозоғистон
2018/2019 йилларда 40уринни эгаллаб, «Global
киберхавфсизлик» индексида ўтган йилги рей
тингга нисбатан 42 пунктга кўтарилди. Янгилик
сари ташланган яна бир қадамбу ёшлар учун
бепул касбҳунар таълими ва умумий касбий
таълим беришдир. Қозоғистон Республикасида
бу инсон салоҳияти капиталига қўйиладиган
сармоя сифатида қаралади. Шундай қилиб, ҚР
мамлакатнинг келажакдаги ривожланиши учун
сифатли илмий ва касбийҳунар таълимотини
бепул беришнинг асосини яратди. Қозоғистон
Республикасида инновациялардан фойдаланиш
барча соҳаларда, айниқса ижтимоий хизматлар
ва саноатни ривожлантириш буйича кескин
ўсишининг пойдеворидир. Қозоғистон Ўрта
Осиё минтақасининг етакчи давлати бўлишга
интилади ва бундай интилиш фақат инновацион
ва кучли саноат иқтисодиёти ва малакали инсон
ресурслари мавжуд бўлган тақдирдагина амалга
оширилиши мумкин.
Мана шу борада 2022 йилга қуйидаги тад
бирлар режалаштирилган: асосан вилоят
лар ва қишлоқларда «Internet» қамрови улу
шини 78%гача кенгайтириш; рақамли алоқа
эшиттириш билан аҳолининг 95% қамраб
олиш, аҳолининг рақамли саводхонлигини
ошира бориб уни 80%га етказиш, ахборот
коммуникация технологиялари улушининг
мамлакат ялпи ички маҳсулот таркибида 4,7%
га бўлишини таъминлаш [3]. Сўнгги йилларда
Қозоғистон Республикасининг 117 шаҳар ва
3324 қишлоқ аҳоли пунктларида 250 мингдан
зиёд аҳоли «Кенг йўлакли Internet» билан таъ
минланди. Сўнгги икки йилда 481 қишлоқ посёл
каси «Кенг йўлакли Internet» тармоғига уланди.
Бу лойиҳа яқин йилларда яна давом эттирилади
[7].
Бундан ташқари, Нурсултон, Алматы ва
Чимкент шаҳарларида «5G Pilot» лойиҳалари
амалга оширилди. Шунингдек, 2019 йил охирида
«ҚозоғистонОзарбайжон Транскаспиан» оптик
толали лойиҳасининг қурилиши бошланди. 2020
йилда 880 та қишлоқни кенг йўлакли Интер
нетга улаш ва уй тармоғининг Интернетга ула
ниш даражасини 84% га етказиш режалашти
рилган эди. Умуман олганда, икки йил ичида
рақамлаштириш учун Қозоғистон бюджетидан
32,8 миллиард тенге сарфланди. Амалга оши
рилган ишларнинг иқтисодий самараси эса 803
миллиард тенгени ташкил этди. Бундан ташқари,
инновацион иқтисодиётга 32,8 миллиард тенге
жалб қилинди. Мана шу соҳаларда ва тегишли
тармоқларни ҳисобга олган ҳолда 120 минг
қўшимча иш ўрин яратилди. Уларнинг 78 минг
таси 2019 йилда пайдо бўлган.
Шундай қилиб, Қозоғистонда дунё
нинг ривожланган мамлакатларининг ушбу
кўрсаткичидан рақамли технологияларни
ривожлантиришдаги кечикиш туфайли «рақамли
бўлиниш» деб номланган ўсиш кузатилмоқда.
Жаҳон иқтисодий Форуми (ЖИФ) тадқиқотига
кўра [4], дунёнинг атиги 25 мамлакати рақамли
технологияларга асосланган «Тўртинчи саноат
инқилобига» тайёр. Ушбу мамлакатлар
иқтисодиёти аллақачон жаҳон «Global ишлаб
чиқаришнинг» қўшимча қийматининг 75 фои
зини ташкил қилади. Ушбу етакчи мамлакатлар
нинг ҳар бири ўзининг рақобатбардош устун
ликларига эга. Масалан, Японияда мураккаб
ишлаб чиқариш қувватлари мавжуд бўлса, Аме
рика Қўшма Штатлари кучли савдо бозорига эга,
Хитой улкан корхоналар миқёсига эга, Германия
юқори малакали мутахассисларга ва инноваци
яларни тез татбиқ этиш хусусиятига эга, Корея
янги технологияларни ривожлантиришга катта
ҳисса қўшади ва Сингапур очиқлиги ва инве
стицияларни жалб этиш имкониятига эга.
ЖИФ маълумотларига кўра, 2019 йилда
Қозоғистон янги ГИК 4.0 рейтингида 55ўринни
эгаллаб турибди ва бу кўрсаткич 2018 йилга
нисбатан 4 поғона юқоридир [4]. Динамика
ижобий тус олган. ЖИФ маълумотларига кўра,
юқорида қайд этилган, ушбу етакчи мамла
катлар, алоқаларни ўрнатадиган ва саноат
инқилобининг
дастлабки
босқичларида
иқтисодиётнинг «Global рақамли трансформа
циясини» белгилашга имкон берадиган саъйи
ҳаракатларига фаол қўшилишади. Қозоғистон,
Россия, Mолдова ва Грузия давлатлари, ЖИФ
таҳлилчилари томонидан баъзи саноат базасига
эга бўлган «Евроосиё» гуруҳи сифатида тасниф
ланиб, бу давлатлар «индустрия базасига эга
аммо ишлаб чиқаришни кескин ривожланти
риш технологияларига эга эмас ва инновация
лар суръати заиф» деб баҳоланган [4]. Мутахас
64
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ИҚТИСОДИЁТИ /
ЭКОНОМИКА ИНФОРМАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2021, 11(147)
сисларнинг фикрига кўра, инновацион техноло
гияларни жорий этиш билан боғлиқ муаммолар
давлатнинг бошқарув тузилмалари томонидан
ҳаддан ташқари «гайкаларни маҳкамлаш» ва бу
жараённи «ҳаддан ташқари тартибга солиш»
билан таърифланади. Бу давлатларда, иннова
цион лойиҳалар чиқимларининг қопланиши ва
фойда олиб келиш даврининг жуда узоқлиги,
шунингдек, уларнинг юқори қиймати сабабли
молиявий ресурсларни етишмаслиги, компани
яларнинг инновацион янгиликларни ривожлан
тириш учун қобилиятсиз бўлиб қолишига олиб
келмоқда. Яна бир салбий ҳолат бу, «ишлаб
чиқариш жараёнида саноат ва инновацион
лойиҳаларни ишлаб чиқариш ва амалга оши
риш» циклига хизмат кўрсатиш учун тўлақонли
ўқитиш тизимининг тақчиллиги натижасида
зарур малакали мутахассисларнинг етишмас
лигидир.
Рақамли технологияларни ривожланти
риш соҳасида корпоратив секторнинг ортда
қолишининг муҳим жиҳати ва сабаби Қозоғистон
Республикасида амалдаги ҳуқуқий ва меъёрий
ҳуқуқий база ва иқтисодий менежментнинг
етарли даражада асосланмаганлиги, шунинг
дек, рақамли лойиҳаларга инвестицияларни
жалб қилиш учун қулай шароитлар ва имтиёз
ларнинг етишмаслигидир. Ушбу йўналишдаги
ижобий ҳолат, бизнинг фикримизча, «Рақамли
Қозоғистон» дастури ҳужжатларини қабул
қилишдир [2], бу рақамлаштириш стратегияси
нинг методологик асоси бўлиб хизмат қилади
ва уз ичига қуйидагиларни олади: а) анъана
вий тармоқларни рақамли ўзгартириш; б) инсон
салоҳияти капиталини ривожлантириш; в) дав
лат хизматларини рақамлаштириш; г) рақамли
инфратузилмани ва экосистемани шаклланти
риш ва ривожлантириш. Шу ўринда Қозоғистон
Республикаси тизимли рақамли Стратегияни
қабул қилган дунёдаги 15 мамлакатдан бири
эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
2016 йилда Евросиё иқтисодий иттифоқига
(ЕОИИ) аъзо давлатлар раҳбарлари «Рақамли
кун тартиби тўғрисидаги Баёнотни» имзола
дилар ва бу Дастур иқтисодиётнинг жаҳон
миқёсида глобаллашуви тенденцияларга
мувофиқ юқори сифатли иқтисодий ўсишни
таъминлаш учун янги рақамли ташаббусларни
рағбатлантириш ва қўллабқувватлашни назарда
тутади. Ташқи савдо контекстида унинг устувор
йўналишлари қуйидагилардан иборат: товар
лар, хизматлар ва рақамли активлар ҳаракатини
рақамли технология асосида «ҳақиқий вақтда»
(жорий даврда) назорат қилиб бориш ва уни
тезкор бошқаришни таъминлаш; ЕОИИ давлат
лари ўртасидаги рақамли савдо; рақамли тех
нологияга асосланган транспорт йўлаклари;
ЕОИИ ҳудудида ягона стандартли рақамли
иқтисодиётни шакллантириш [8]. Мана шу тад
бирлар натижасида ЕОИИ давлатларида ЯИМ
умумий ҳажмининг тахминан 10,6% га ўсиши,
ахбороткоммуникация технологиялари хиз
матлари экспорти ҳажмининг 51% дан 74%
гача қўшимча ўсиш имконияти очилади. ЕОИИ
ҳудудида биргина электрон тижоратнинг татбиқ
этилишини амалга ошириш туфайли ЯИМ 0,88%
га кўпайиши, трансчегаравий электрон хизмат
ларнинг самараси натижасида қўшимча 500 млн.
АҚШ доллари олиниши кутилмоқда [9, 710 бет
лар].
2019
йилда
ЕОИИ
давлатларининг
Иттифоқдан ташқаридаги мамлакатлар билан
савдо айланмаси ҳажми 733 миллиард доллар,
шу жумладан экспорт 459 ва импорт $274,
ва Иттифоқ ичидаги ўзаро товарлар савдоси
ҳажми $ 61 миллиард доллар ташкил этди [10].
ЕОИИ давлатларининг учинчи мамлакат
ларга товар экспортининг асосини: минерал
маҳсулотлар (65,8%), металлар ва улардан тай
ёрланган маҳсулотлар (8,8%), кимё саноати
маҳсулотлари (5,8%) ташкил қилади. Импортда
машина, ускуна ва транспорт воситалари
(44,4%), кимё саноати маҳсулотлари (19,1%),
озиқовқат маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги
хом ашёси (11,1%) устунлик қилади. ЕОИИ экс
портининг географик таркибида 48,7% Европа
Иттифоқи, 27,7% «ОсиёТинч океани иқтисодий
ҳамкорлиги» (ОТИХ) мамлакатлари ҳиссасига
тўғри келади. Аксинча, ЕОИИ давлатларининг
жами импортдаги ҳажмида ОТИХ мамлакатла
рининг улуши юқори 44,7% ва таққослаш учун
37,9% товарлар Европа Иттифоқидан етказиб
берилади [11].
ЕОИИ мамлакатлари ўзаро савдосининг тар
кибий қисмида асосан минерал маҳсулотлар
(25,8%), машина, ускуна ва транспорт воси
талари (19,8%); озиқовқат маҳсулотлари ва
қишлоқ хўжалиги хом ашёси (15,5%); металлар
ва улардан тайёрланган маҳсулотлар (12,7%)
ва кимё саноати маҳсулотлари (12,1%) таш
65
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ИҚТИСОДИЁТИ /
ЭКОНОМИКА ИНФОРМАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2021, 11(147)
кил қилади. Савдонинг энг катта ҳажми Россия
(63,5%), Беларус (23,8%) ва Қозоғистон (10,3%)
давлатларига тўғри келади [12].
ЕОИИ ички бозоридаги унга аъзо давлатлар
нинг оладиган улуши ва роли турлича. ЕОИИ
доирасидаги ички бозор экспортида Россия
улуши 63,4 % ни ташкил қилади. Ўзаро импорт
даги вазиятга келсак, бу ерда Россия Федераци
яси ва Беларусь кўрсаткичлари ҳажми бўйича
яқин ва ўтган йили мос равишда 34,2 ва 36,6%
ни ташкил этди. Бироқ, Россия улушининг катта
қисми унинг Беларусьдан импорти туфайли шак
лланади.
ЕОИИ ички бозорининг унга аъзо давлат
лар учун аҳамияти ҳам бошқача. Ўтган 20 йил
давомидаги кўрсаткичларни солиштирсак бу
ерда Белоруссия ўзининг жами экспортининг
ва импортининг тахминан 60 фоизини ЕОИИ
ҳудудида амалга оширади.
ЕОИИ ҳудудидаги умумий бозор Россия учун
камроқ аҳамиятга эга Россия жами экспорти ва
импортининг 10 фоиздан камроғи ЕОИИ давлат
ларига тўғри келади холос. Шу борада таъкид
лаб ўтиш керакки аввалги ўн йилликларда ушбу
бозор барча аъзомамлакатлар учун муҳимроқ
роль ўйнаган эди (1расм).
Қозоғистон давлати экспорт ҳажмининг
ЕОИИ ҳудудидаги улуши 1997 йили энг макси
мал даражага кўтарилиб 54%ни ташкил этган
бўлса, 20152017 йилларга келиб атиги 1014%
гача пасайиб кетган.
Аммо юқорида келтирилган натижалар
мутлақлаштирилмаслиги керак, чунки мам
лакатларнинг савдо статистикасининг ҳар хил
методологик асосда ҳисоб юритиши натижа
сида, уларни таҳлил қилиш ва таққослаш баъзан
нотўғри хулосаларга олиб келиши мумкин. Шу
билан бир қаторда, бир мамлакатдан бошқасига
юборилган экспорт ҳажми, деярли ҳеч қачон
иккинчи мамлакатнинг биринчи мамлакатдан
ўзига олиб келган импорт ҳажмига тўғри кел
майди. Бундан ташқари, ташқи савдо статисти
касида «Товарни етказиб беришнинг базали
шароитлари» (Инкотермс: экспорт учун «FOB»,
импорт учун «CIF» ва ҳоказо шартлари) ҳам
товар қийматини ҳисоблашда ҳар хил натижа
ларга олиб келиши мумкин. Шу сабабли, ташқи
савдо ҳисоботи ҳамма вақтда ҳам реал ҳолатни
акс эттира олмайди. Буларнинг барчаси ташқи
савдо статистикасини давлатлар ўртасидаги сав
донинг ҳақиқий ҳолатини тўлиқ акс эттириш
учун кўриб чиқишга асос бўлиб хизмат қила
олмаслигини кўрсатади (2расм).
1-расм. ЕОИИ аъзо давлатлар экспортининг умумий экспортдаги улуши (%да), манба: [10,12].
66
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ИҚТИСОДИЁТИ /
ЭКОНОМИКА ИНФОРМАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2021, 11(147)
Шунинг учун ташқи савдони таҳлил қилиш
натижаларини, шу жумладан бу ерда тақдим
этилган кўрсаткичларни фақат ҳақиқий жара
ёнларнинг нисбий акси сифатида қабул қилиш
керак.
2расм маълумотларини таҳлил қиладиган
бўлсак, Қозоғистон давлати импорт ҳажмининг
ЕОИИ ҳудудидаги улуши 19951997 йиллари
энг максимал даражага кўтарилиб 60 %ни
ташкил этган бўлса, 20152017 йилларга келиб
4042%атрофида барқарор топди.
Умумий
лаштириб оладиган бўлсак, аъзо мамлакатлар
нинг импорт савдосининг 3555%ни ЕОИИ
ҳудудига тўғри келади (РФни ҳисобга олма
ганда). Бу ҳолат ЕОИИ ички умумий бозорининг
барқарорлашувидан далолат беради.
Шуни таъкидлаш керакки, минерал
маҳсулотлар ЕОИИ мамлакатларининг ўзаро
савдосининг муҳим қисмини ташкил этади ва
бу савдонинг ҳақиқий динамикасини сезиларли
даражада бузади: биринчидан, ушбу товарлар
нинг жаҳон нархлари юқори бўлган даврда
ЕОИИ аъзоларининг ўзаро савдоси ҳажми
кескин ошади; иккинчидан, ушбу маҳсулотларни
ЕОИИга аъзо бошқа давлатларга қайтадан реэк
спорт қилиш ҳолатининг мавжудлиги сабабли.
Бундан ташқари, баъзи ҳолларда энергия товар
лари контрабандаси муаммоси ҳам мавжуд
бўлиб, уларнинг ҳажми баъзи мамлакатларнинг
ташқи савдосига оид расмий маълумотларга нис
батан сезиларли ҳажмларда амалга ошираётган
лик фактлари ҳам бор.
Шу ҳолатларни инобатга олган ҳолда, ЕОИИ
аъзодавлатлар ўртасидаги ўзаро савдо дина
микасини минералэнергия товарларисиз (газ,
нефт ва нефт маҳсулотлари, кўмир ва унинг
қайта ишланган маҳсулотлари, электр энер
гиясиз) таҳлил қилиш қизиқиш уйғотади. Бун
дай таҳлил, ташқи савдо операциялари бора
сида ЕОИИнинг ички бозори, аъзо давлатлар
учун катта аҳамиятга эга эканлигини кўрсатиб
турибди. Бир томондан, бу ҳолат ушбу мамла
катларда ишлаб чиқарилган тайер маҳсулотлар
(қайта ишланган хомашёлар) жаҳон бозорида
муваффақиятли сотилиши учун рақобатбардош
эмас деган фикрга олиб келиши мумкин.
Аслида, бу ҳолат биринчи навбатда ЕОИИ аъзо
мамлакатлари ўртасида жаҳон бозоридаги нота
ниш мамлакатларга қараганда, ҳудуд ичидаги
давлатлар орасида иқтисодий муносабатлар
ўрнатишда тарихий шаклланган умумий анъ
аналар, «тил тўсиғининг йўқлиги» ва узоқ вақт
давомида сақланиб келган савдо алоқаларининг
афзаллигини кўрсатмоқда. Шунингдек, ушбу мам
2-расм. ЕОИИ аъзо давлатлар импортининг умумий импортдаги улуши (%да), манба: [10,12].
67
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ИҚТИСОДИЁТИ /
ЭКОНОМИКА ИНФОРМАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2021, 11(147)
лакатларнинг географик яқинлигидан ташқари,
уларни боғлайдиган темир йўл, автомобиль
қатнови ва дарёлар алоқа йўлларининг мавжуд
лиги ва бошқа инфратузилмаларнинг аҳамияти
жуда катта. Бундай ҳолат жаҳон иқтисодиёти
учун янгилик эмас, масалан «Европа Иттифоқи»,
«АСЕАН», «NAFTA» ва «МЕРКОСУР»нинг деярли
барча аъзо давлатлари учун блок ичидаги савдо
блокдан ташқари савдодан кўра муҳимроқдир.
Россия Федерациясидан ташқари барча ЕОИИ
мамлакатлари учун ўзаро савдо катта аҳамиятга
эга. Аммо шуни хам таъкидлаб ўтиш керакки,
агар ЕОИИ ташкил этилишидан олдинги давр
даги савдо динамикасини кўриб чиқсак, деярли
барча аъзо мамлакатларда 1520 йил олдин
ўзаро савдо улуши ҳозиргидан юқори бўлганлиги
аниқ бўлади.
Баъзи кузатувчилар фикрича, бу ЕОИИ дои
расида интеграциялашувнинг даражасининг паст
эканлигини кўрсатади. Бироқ, ЕОИИ интеграци
ясидан олдинги давр ичида худди шу давлат
ларда ишлаб чиқарилган тайер маҳсулотларнинг
(қайта ишланган хомашёлар) жаҳон бозо
рида керакли даражада рақобатбардош
бўлмаганлиги оқибатида, уларнинг МДҲ ички
бозорига қаратилганлиги сабаб бўлиши мум
кин. Ҳозирга келиб, маълум даражада шакллан
ган, етук бозор иқтисодиёти шароитида бу дав
латлар ўз маҳсулотларининг сифатини яхшилаб
жаҳон бозорига кўпроқ ҳажмда чиқиш имкони
ятига эга бўлишди. Шунга биноан, бу давлатлар
товарларининг рақобатбардошлиги юқорилагани
сабабли, уларнинг ЕОИИ ҳудудидаги савдо улуши
камая бошлаган деб тушунтиришга бўлади.
ЕОИИ
аъзодавлатларининг
савдо
алоқаларида хомашё, бирламчи қайта ишлов
берилган маҳсулотлар, истеъмолга тайер бўлган
товарлар таркибини таҳлил қилиб кўрсак,
Қозоғистон ва Беларус давлатларининг савдо
структурасида тайер маҳсулотлар улуши бир
мунча юқоридир. Масалан, Қозоғистон Республи
каси экспортида тайер озиқовқат маҳсулотлари
улуши якуний маҳсулотлар умумий экспорти
нинг 53%ни ва бирламчи қайта ишлов берилган
маҳсулотлар улуши умумий экспортининг 10%ни
ташкил этади. Беларусь учун бу кўрсаткич мос
равишда: 90 ва 10%ни; Россия учун бу кўрсаткич
мос равишда 29 ва 7%ни, Қирғизистон учун 33
ва 49%ни кўрсатди.
Умуман олганда, қайта ишлаш сано
ати маҳсулотлари бўйича бу кўрсаткичлар
Қозоғистон учун 57 ва 18% ни; Беларусь учун
мос равишда 89 ва 36%ни; Россия учун эса 37
ва 11%ни Қирғизистон учун 65 ва 8%ни, таш
кил этади.
Шу борада алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки,
«Европа Иттифоқи», «АСЕАН» минтақавий
иқтисодий иттифоқлар сингари, ЕОИИ ҳудудида
бир хилда бўлган хом ашёни қайта ишлаш,
сақлаш, ташиш ва тайер товар турида савдога
чиқаришнинг ўзаро боғланган кластер тизими
шаклланмаган. Ваҳоланки, Иттифоқ ичида мана
шундай трансмиллий кластер тизимининг бўлиши
иқтисодий самарадорликни бир неча бор оши
ришнинг катта омили бўлиб хизмат этиши
аниқдир.
ЕОИИга аъзодавлатларнинг кун тартибида
Иттифоқ доирасидан ташқари учинчи мамлакат
лар билан ҳам савдо ҳажмини ошириш вазифаси
турибди. Бу масала, фикримизча ҳар бир аъзо
мамлакатнинг ташқи савдо салоҳиятини таҳлил
қилиб, унинг экспорт ва импорт товарларининг
таркибини ва жаҳон савдосидаги оладиган гео
график ўрни ва фаоллигини чуқур ўрганишни
тақозо қилади. Таъкидланган кўрсаткичларни
баҳолаш мана шу соҳаларда ахборот алмаши
нуви ва аналитик маълумотларнинг мавжудли
гини талаб қилади.
Жаҳон иқтисодий амалиётида, ташқи сав
дони фаоллаштиришнинг замонавий воситаси
сифатида рақамли технологиялардан фойда
ланиш орқали савдо муомаласида бўладиган
трансакцион харажатларни камайтириш имко
нияти пайдо бўлади ва оқибат натижада товар
нинг умумий нархини пасайтириб, унинг
рақобатбардошлигини орттиришга имкон
беради. Ва шу билан бир қаторда сотувга
мўлжалланган товарлар номенклатурасини ва
уларни етказиб бериш шартшароитларини
бозор талабларига муносиб равишда тезда
ўзгартириш мумкин булади. Шу борада рақамли
иқтисодиётнинг инструментлари бўлган: «Нарса
лар Internetі (Iot)»; «Сунъий интеллект»; «Блок
чейн» технологияларидан фойдаланиш мумкин
[11].
Ҳозирги пайтда, жаҳон бозори таркибида
хомашё савдосининг ўсиш суръатининг секин
лашиши ва қўшимча қийматнинг юқори улуши
бўлган тайер, якуний маҳсулотлар савдоси
ҳажмининг кўпайиши тенденцияси кузатилмоқда
[12].
68
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ИҚТИСОДИЁТИ /
ЭКОНОМИКА ИНФОРМАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2021, 11(147)
Европанинг
«
Иқтисодий ҳамкорлик ва
тараққиёт ташкилоти»
-
OECD
,
маълумотла
рига кўра[3], иқтисодиётнинг рақамли транс
формацияси халқаро савдо жараёнида товарни
тайерлаш, истеъмолчига таклиф этиш ва етка
зиб бериш тадбирлари билан боғлиқ харажат
ларни 810 %гача камайтиришга ёрдам бериб,
мана шу операцияларни мувофиқлаштиради.
Шунингдек, бутун дунё бўйлаб маълум товар
ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчиларининг
ўзаро молиявий алоқаларининг тезкор суръатда
амалга оширилишини таъминлайди. Шу билан
бир қаторда, халқаро савдо операцияларининг
мураккаблашишига олиб келади [12].
Евросиё иқтисодий иттифоқи давлатлари учун
Жаҳон савдо ташкилоти тарафидан тайерлана
диган халқаро иқтисодий алоқаларнинг келажак
даврга бўлган прогнози муҳим аҳамиятга эга.
ЖСТ маълумотлари бўйича, 2030 йилгача бўлган
давр ичида, халқаро савдо ҳажми йилига ўртача
1,82,0 %гача қўшимча ўсиб бориши мумкин.
Хулоса ва таклифлар (выводы и предло
-
жения).
Қозоғистон
Республикасида,
Евросиё
иқтисодий иттифоқи давлатлари қаторида,
сўнгги йилларда ишлаб чиқариш жараёнларини
рақамлаштириш ва инновацион технологияларни
жорий этиш натижаларини қисқача сарҳисоб
қилсак, қуйидаги хулосаларни чиқаришимиз
мумкин [6]:
1. Қозоғистон IT бозорини изчил ривожлан
тириш учун IT саноатининг экотизимини шак
ллантириш талаб этилади. Экотизим деганда
биз IT компаниялар ва ITмутахассисларининг
рақобат муҳитини назарда тутамиз. Ҳозирги
вақтда «Рақамли Қозоғистон» давлат дастурига
мувофиқ, IT соҳасини ривожлантиришда асосий
эътибор халқаро ресурсларни жалб қилган ҳолда
институционал жиҳатларни ривожлантиришга
чет эллик мутахассисларни, маблағларни жалб
қилиш учун қулай шароитларни таъминлайди
ган технопаркни шакллантиришга қаратилган.
2. Аммо республикада IT мутахассислари
нинг етарли эмаслиги кузатилмоқда. Бизнинг
фикримизча, ҳозирги пайтда IT бозорини ривож
лантириш ҳаракати IT таълимини ривожланти
ришни қўллабқувватлашдан бошланиши керак,
хусусан, IT лабораториялар, коворкинг марказ
лари университетлар базасида очилиши керак.
Буларда ахборот технологиялари соҳасини омма
лаштиришга маҳаллий ва хорижий маърузачи
лар таклиф қилиниши керак. Шу боис, Россия
ва Исроил тажрибасидан фойдаланиш мақсадга
мувофиқдир.
3. ОАЖ «Казатомпром «Миллий атом ком
панияси»» уран қазиб олиш корхоналарида
жараёнларни автоматлаштириш ва бошқаришни
рақамли трансформациялаш меҳнат унумдорли
гини атиги бир йил ичида 10 фоизга оширишга
имкон берди.
4. Қозоғистон локомотивларида «Trip
Optimizer» тизимини жорий этиш ёқилғи сар
фини 5% камайишини таъминлади; зарарли
чиқиндилар даражаси 317% га камайди.
5. Транспорт соҳасида рақамли ахбо
ротни қайта ишлаш ва информация алмашиш
тизимларининг жорий этилиши ОсиёЕвропа
йўналишидаги товарларни етказиб бериш мудда
тини 12 кунга қисқартирди ва контейнер ташиш
нинг ўсиш суръатини йилига 10,0% даражасига
кутарди.
6. Ялпи прогнозларга кўра, 2025 йилга
келиб, рақамлаштириш бўйича «Рақамли
Қозоғистон» дастурини амалга ошириш нати
жасида қўшимча ЯИМ ўсиши 30 %ни ташкил
этади.
7. Иқтисодиётни кенгайтириш, янги соҳа
ва тармоқларни шакллантириш натижасида 300
мингта янги иш ўринлари яратилади;
8. Илғор технологиялар ўзгаришига сезув
чан бўлган Молиявий секторнинг рақамли транс
формацияси кенг доирада татбиқ этилиши кути
лаяпти [6].
9. Қозоғистоннинг Евросиё иқтисодий
иттифоқи давлатлари ташкилотига аъзо дав
латлари билан савдо динамикаси экспортнинг
ўсиши билан характерланади ва бу ўсишнинг
ўртача йиллик қиймати 1 миллиард долларга
яқинлашди.
10. Фикримизча,
«Европа
Иттифоқи»,
«АСЕАН» минтақавий иқтисодий иттифоқлар
сингари, Евросиё иқтисодий иттифоқи давлат
лари ҳудудида бир хилда бўлган хомашёни
қайта ишлаш, сақлаш, транспортировка қилиш
ва тайер товар турида савдога чиқаришнинг
ўзаро боғланган кластер тизими шаклланмаган.
Ваҳоланки, Иттифоқ ичида мана шундай транс
миллий кластер тизимининг бўлиши иқтисодий
самарадорликни бир неча бор оширишнинг
катта омили бўлиб хизмат этиши аниқдир.
69
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ИҚТИСОДИЁТИ /
ЭКОНОМИКА ИНФОРМАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2021, 11(147)
Фойдаланилган адабиётлар:
1. UNCTAD B2C ECOMMERCE INDEX 2019 // United Nations Conference on Trade And
Development. [Электронный ресурс]. URL: https:// unctad.org/system/files/officialdocument/
tn_unctad_ ict4d14_en.pdf (Дата обращения: 23.07.2020);. UNCTAD stat/UNCTAD Data Center.
http://unctadstat.unctad.org/wds/ReportFolders/reportfolders.aspx
2. Стратегический план развития РК до 2025 года,от 15 февраля 2018 года. Астана 2018
3. The Impact of Digitalisation on Trade // Портал ОЭСР. URL: http://www.oecd.org/trade/
topics/digitaltrade/ (дата обращения: 18.04.2020).
4. Подробный отчет о рейтинге конкурентоспособности (ГИК ЖИФ) 2019 года. URL: https://
csi.kz/news/09102019
5. АО «НИХ «Зерде» Отчет «Развитие сектора ИКТ в Республике Казахстан за 2020 год».
[Электронный ресурс]. URL: https://zerde.gov.kz/ activity/analysisanddevelopmentofict/
reportonthedevelopmentoftheictsectorintherepublicof kazakhstan2020/
6. Жумагалиев А. О реализации программы «Цифровой Казахстан», 04.02.2020. URL: https://
www.zakon.kz/5005749zadvagoda realizatsiigosprogrammy.htm
7. Токаев КЖ. Для ЕАЭС приоритетным направлением должна стать цифровизация эко
номик. 01.10.2019. URL: https:// inbusiness.kz/ru/last/dlyaeaesprioritetnym napravleniem
dolzhnastatcifrovizaciya ekonomikkasymzhomarttokaev;
8. Цифровая повестка ЕАЭС // Портал «Цифровая повестка ЕАЭС». URL: https://digital.
eaeunion.org/extranet/ (дата обращения: 15.04.2020).
9. Цифровая повестка Евразийского экономического союза до 2025 года: перспективы
и рекомендации. Обзор. Москва: Группа Всемирного банка. 30 с. URL: https://digital.
eaeunion.org/upload/medialibrary/5bb/Обзор ВБ.pdf (дата обращения: 15.04.2020).
10. Об итогах внешней и взаимной торговли товарами государств членов Евразийского
экономического союза. Декабрь 2019. Экспрессинформация 14 февраля 2020 г. // Пор
тал ЕЭК. URL: http://www.eurasiancommission.org/ru/act/integr_i_makroec/dep_stat/tradestat/
analytics/ Documents/express/December2019.pdf (дата обращения: 20.04.2020).
11. Внешняя торговля ЕАЭС по странам // Портал ЕЭК. URL: http://www.eurasiancommission.
org/ru/act/integr_i_makroec/dep_stat/tradestat/tables/extr a/Documents/2019/12/E201912_2_1.
pdf (дата обращения: 21.04.2020).
12. Объемы взаимной торговли государств членов ЕАЭС по укрупненным товарным
группам за 2019 год // Портал ЕЭК. URL: http://www.eurasiancommission.org/ru/act/integr_i_
makroec/dep_stat/tradestat/tables/intr a/Documents/2019/12/I201912_3_1.pdf (дата обраще
ния: 21.04.2020).
70
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ИҚТИСОДИЁТИ /
ЭКОНОМИКА ИНФОРМАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ