Социологический анализ динамики и трансформации человеческого капитала

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
177-184
0
0
Поделиться
Содиржонов, М. (2024). Социологический анализ динамики и трансформации человеческого капитала. in Library, 3(3), 177–184. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/27619
Мухриддин Содиржонов, Наманганский государственный университет
Доктор философии в социологии (PhD)
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В современном обществознании актуальные значения приобретают социологические исследования и изучение человеческого капи тала. В данной статье в процессах общественного развития, во-первых, определить социологический генезис понятия человеческого капитала, рассмотреть аспекты его инновационного развития как социального явления, во-вторых, проблема чело-веческого капитала как социо- были исследованы как культурный феномен. Также даются выводы о повышении социальных и экономических возможностей посредством образования, активации социальных норм и социальной мобильности у молодежи, формировании навыков и привычек, обеспечении роста и стабильности доходов.


background image

177

Жамият ва бошқарув

2023 йил 3 (101)

Aннотация:

замонавий ижтимоий тадқи қот-

ларда инсон капиталини социологик тадқиқ этиш

ҳамда ўрганиш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Ушбу мақолада ижтимоий ривожланиш жараёнла

-

рида биринчидан, инсон капитали тушунчасининг

социологик генезисини аниқлаш, унинг ижтимоий

ҳодиса сифатида инновацион ривожланиш жиҳат

-

ларини кузатишга эътибор қаратилди ва иккин

-

чидан, инсон капитали муаммоси ижтимоий-ма

-

даний феномен сифатида тадқиқ этилди. Шунин

-

гдек, таълим орқали ижтимоий-иқтисодий фара

-

вонликни ошириш, ёшларда ижтимоий меъёрлар,

социал мобилликни фаоллаштириш, кўникма ва

одатларни шакллантиришда ҳамда даромадлар

ўсиб барқарорлигини таъминлашдаги хулосалар

берилган.

Калит сўзлар:

таълим, саломатлик, қобилият,

инсон капитали, динамика, трансформация, инно

-

вация, фан, маданият, индустриал, посмодернизм,

феномен, жамият, иқтисодиёт, олий таълим.

Социологический анализ динамики

и трансформации человеческого капитала

Мухриддин Содиржанов,

Наманганский государственный университет,

доктор философии по социологии (PhD)

Аннотация:

в современном обществознании

актуальные значения приобретают социологиче

-

ские исследования и изучение человеческого капи

-

тала. В данной статье в процессах общественного

развития, во-первых, определить социологический

генезис понятия человеческого капитала, рассмо

-

треть аспекты его инновационного развития как

социального явления, во-вторых, проблема чело

-

ИНСОН КAпИТAЛИ

дИНAмИКAСИ

ВA ТРAНСФОРМAцИЯЛAШУВИНИНГ

СОцИОЛОГИК ТAҲЛИЛИ

Мухриддин соДирЖоНов,

Наманган давлат университетининг

социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

веческого капитала как социо- были исследованы

как культурный феномен. Также даются выводы о

повышении социальных и экономических возможно

-

стей посредством образования, активации соци

-

альных норм и социальной мобильности у молоде

-

жи, формировании навыков и привычек, обеспече

-

нии роста и стабильности доходов.

Ключевые слова:

образование, здоровье,

способности, человеческий капитал, динамика,

трансформация, инновации, наука, культура, ин

-

дустриализация, постмодернизм, феномен, обще

-

ство, экономика, высшее образование.

Sociological analysis of human capital dynamics

and transformation

Mukhriddin Sodirjanov,

Namangan State University,

doctor of Philosophy in Sociology (PhD)

Abstract

:

in modern social studies, sociological

research and study of human capital is gaining urgent

importance. In this article, in the processes of social

development, firstly, to determine the sociological genesis

of the concept of human capital, to observe the aspects

of its innovative development as a social phenomenon,

and secondly, the problem of human capital as a socio-

cultural phenomenon was researched. Also, conclusions

on increasing social and economic empowerment

through education, activating social norms and social

mobility in young people, forming skills and habits, and

ensuring the growth and stability of incomes are given.

Keywords

:

education, health, ability, human

capital, dynamics, transformation, innovation, science,

culture, industrial, postmodernism, phenomenon,

society, economy, higher education.


background image

178

И

жтимоий-иқтисодий соҳаларда бар-

қарорлик, хомашё товарларига эмас,

балки жамиятнинг узоқ муддатли ижтимо-

ий-иқтисодий ўсиб бориши аҳолининг “ин-

сон капитали”ни ривожланишига боғлиқ.

Социология фанлари тизимида инсон ка-

питалини тадқиқ этиш ўзига хос ижтимоий

ҳодиса ҳисобланади. Тараққий этган мамла-

катларда аҳолининг турмуш сифати, инсон

ресурсларини бошқариш, инсон омили ва

инсон тараққиёти каби масалаларга жид-

дий эътибор қаратилмоқда. Янги Ўзбекистон

стратегиясининг мақсади юртимизнинг бахт-

ли ва баркамол инсонлар фаровон яшай-

диган, ижтимоий адолат тамойиллари тўлиқ

қарор топган, дунёнинг энг ривожланган,

барқарор ўсаётган ва инсон капитали юқо-

ри бўлган демократик давлатлари қаторидан

жой олишини таъминлашдир.

Ўзбекистон кўп қиррали ҳамкорликни,

энг аввало, инсон капитали ва демокра-

тик янгиланишлар, бизнес, инвестиция ва

инновацияларни илгари суриш, “яшил” та-

раққиёт, экология, маданий алмашинув ва

бошқа йўналишларда янада кенгайтиришни

қўллаб-қувватлайди [2]. Фаровонлик эса ўз-

ўзидан бунёд бўлмайди. Демак, миллий маф-

курамизнинг асосий принципларидан бири

– халқ фаровонлиги ғояси ўз-ўзидан мафку-

равий мазмун, маъно ва аҳамият касб этади.

Шундай экан, тадбиркорлик ва кичик бизнес

учун халқ фаровонлиги ғояси мафкуравий

омил бўлиши табиий.

Инсон капитали ўз таркибида бир қатор

ижтимоий-биологик яхлитлик компонентла-

рини қамраб олади ва уни социумга йўнал-

тириб боради. Булар демографик, соғлиқни

сақлаш, таълим, меҳнат, маданий, фуқаро-

лик, маънавий-ахлоқий, ахборотларга эгалик

компоненти ва шу кабилардан иборат. Бел-

гиланган таркибий қисмларнинг ҳар бири

капитал сифатида ижтимоий зарур фаолият

турлари ва функционал императивларга мос

келади. Шу билан бирга, инсон капиталига

хизмат қилувчи турли салоҳият турини ажра-

тиб кўрсатиш мумкин [3].

Инсон капитали ХХ асрнинг 60-йиллари-

дан бошлаб мустақил ижтимоий-иқтисодий

категория сифатида истеъмолга киритил-

ди. Қолаверса, Халқаро Нобель мукофоти

соҳиб лари – Т. Шулц [4] ва Г. Беккер [5], аме-

рикалик мутафаккир Д. Беллнинг бир қатор

асарларида ушбу масалага алоҳида эътибор

қаратила бошланди.

Миллий иқтисодиётда инсон капиталини

ривожлантириш ва унинг иқтисодий фан-

лар тизимидаги аҳамияти бўйича иқтисодчи

олимлар – Қ.Х. Абдураҳмонов [6], Ж.Х. Ата-

ниязов [7], Т. Жалилов, Д. Раҳмонов [8] ҳамда

Б. Усмоновлар [9] мазкур йўналишда кенг

кўламли тадқиқотлар олиб бормоқдалар.

Социолог олимлардан инсон капитали

масалаларининг миллий менталитет доира-

сида этносоциологик жиҳатлари М.Бекму-

родов [10], ижтимоий-маданий омиллари

– А.Умаров [11], социал капиталнинг аҳоли

турмуш сифатини оширишдаги аҳамияти

Х.Акрамов [14] томонидан тадқиқ этилган.

Иқтисодий ўсиш омиллари тизимида

“Инсон капитали” категорияси Т.Шулц ва

Г.Беккер тадқиқотларида жиддий ўрганилган.

“Инсон капитали” омили фақат инсон (таъ-

лим ва касбий маҳоратлар бўйича)га сарф-

ланган инвестициялар мажмуи сифатида

тушунилиб, унинг натижасида социумнинг

ишлаш қобилияти ошди. Йиллар ўтиб, ушбу

тушунчага оид категориялар шахс ва уму-

ман жамиятнинг хилма-хил эҳтиёжларини

қондириш учун фойдаланиладиган билим,

кўникма ҳамда малакалар мажмуи сифатида

кўриб чиқиш имконини берди [12].

Маълумки, ХХ асрнинг асосий ютуғи

жисмоний меҳнат иштирокчилари (конве-

йерлар, саноатни автоматлаштириш ва б.)

самарадорлигини ошиши билан аҳамият

касб этган. Немис социологи П.Драккернинг

таъкидлашича, ХХI асрнинг доминант эгала-

ри, албатта, “билимли” ва “илмли” кишилар-

дир. Уларни мутахассис сифатида яхшироқ

тайёрлаш ҳар қандай мамлакатнинг интел-

лектуал ютуғи ҳисобланади. Билимли мута-

хассис бўлиш ҳар қандай ишда интеллектуал

меҳнатнинг юқори унумдорлигини таъмин-

лайди. Мамлакатдаги интеллектуал салоҳи-

ят давлатга инвестициялар жалб этиш им-

кониятини оширади ва инсон капиталининг

барқарор, узоқ муддатли ўсиши учун муҳим

омил сифатида хизмат қилади [13].


background image

179

Жамият ва бошқарув

2023 йил 3 (101)

Жаҳон Банки томонидан дунё 174 та дав-

латларининг 2020 йил учун инсон капитали

индекси эълон қилинди. Малакатимиздаги

соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасига оид

маълумотлар киритилган. Пандемия даври

бошлангунга қадар болалар саломатлиги ва

таълимининг асосий кўрсаткичлари олинди.

Тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон 62

фоиз натижа билан МДҲ давлатлари ичида

Беларусь Республикаси, Россия ва Қозоғис-

тондан кейинги ўринда жойлашган.

Жаҳон банки Инсон капитали индекси

доирасида боланинг ривожланиш траекто-

рияси (туғилганидан вояга етгунича) қатор

муҳим кўрсаткичлар бўйича баҳоланади:

• тирик қолиш эҳтимоли (туғилганидан 5

ёшгача);

• бошланғич ва ўрта мактабда кутилаёт-

ган таълим сифатига қаратилган ўқиш даво-

мийлиги;

• ривожланиши орқада қолаётган бола-

лар фоизи;

• катта ёшдаги авлоднинг яшовчанлиги.

Бугунги кунда иқтисодий, ижтимоий ва

экологик ўлчовларни бирлаштирган ком-

позит индекслар: Яшил иқтисодиёт индек-

си, Барқарор жамият индекси, Экологик

самарадорлик индекси, Қизил китоб индек-

си, шунинг дек, инсон капиталини ўрганиш

моделлари: Солоу модели, Менкью-Роме-

ра-Вейла модели, Удзавы – Лукаса модели,

Рамсея – Касса – Купманса модели, Минсер

тенгламаси ва Дж.Кендиркани инсон капита-

ли миқдорини ҳисоблашнинг Харажатли ме-

тоди [15] ўрганилди ва тадқиқот дастурини

тузишда фойдаланилди.

Яшил иқтисодиёт индекси БМТ томо-

нидан 105 та мамлакатда ўрганилган. Яшил

иқтисодиёт индекси иқтисодий имкониятлар,

ижтимоий ва атроф-муҳитни муҳофаза қи-

лиш билан боғлиқ ютуқларни ўлчайди. Ушбу

индекс инклюзив яшил иқтисодиётга ўтишда

юзага келадиган муаммоларни ўзида акс эт-

тирувчи 13 та кўрсаткични ўз ичига олади

(энергия истеъмоли, ҳавонинг ифлослани-

ши, муҳофаза қилинадиган ҳудудлар, гендер

тенгсизлиги, яшил савдо, қайта тикланади-

ган энергия манбалари, Палм коэффициен-

ти, атроф-муҳит патентлари, умр кўриш да-

вомийлиги, ўртача таълим йиллари, нафақа

таъминоти ва ундан фойдаланиш).

Барқарор жамият индекси. Барқарор жа-

мият фонди ташкилоти (Sustainable Sosietu

Foundation) 154 та мамлакатда ўрганилган.

Ижтимоий чидамлилик индекси мамлакат-

нинг ҳозирги чидамлилик индексини кўр-

сатади. У 21 та кўрсаткичга асосланиб, ўз

навбатида, етти тоифага (асосий эҳтиёжлар,

саломатлик, шахсий ва ижтимоий ривожла-

ниш, табиий ресурслар, иқлим ва энергия,

ўтиш даври ва иқтисод) гуруҳланган. Бу ин-

декс уч ўлчовга (инсон, экологик ва иқтисо-

дий фаровонлик) асосланади.

Экологик самарадорлик индекси. елис-

кий ва Колумбия университети томонидан

180 та мамлакатда ўрганилган. Ушбу индекс

32 та кўрсаткич бўйича ўлчайди.

Қизил китоб индекси. Халқаро табиат-

ни қўриқлаш уюушмаси 195 та мамлакат-

да ўрганилган. Қизил китоб индекси Халқа-

ро табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза

қилиш иттифоқининг йўқолиб кетиш хавфи

остида турган турлар рўйхатига асосланади.

Ушбу индекс глобал биохилма-хилликнинг

ўзгарувчан ҳолатини ўлчайди.

Албатта, инсон капиталининг ривожи

ҳам шахснинг онги, одоб-ахлоқи,

маънавияти, дунёқараши, талаб-

эҳтиёжларининг қондирилиши,

ижтимоий-иқтисодий, сиёсий

муносабатларга, ижтимоий тузум

моҳияти ва табиатига бевосита

боғлиқдир. Жамият қандай бўлса,

ижтимоий муносабатлар мажмуи

бўлган инсон капитали ҳам унга мос

бўлади. Инсон ақл-идрок соҳиби

бўлганлиги учун реал дунёдаги

воқеаларни билади, илму тафаккури,

меҳнати, салоҳияти билан дунёни

бошқаради.

Янги Ўзбекистон – маърифатпарвар дав-

лат. Ушбу соҳада амалга оширган ишларимиз

жамиятимизни янги босқичга кўтариш, юк-

сак марраларни эгаллаш, Учинчи Ренессанс

пойдеворини қуришга хизмат қилаётгани ҳо-

зирнинг ўзида яққол намоён бўлмоқда. Маъ-

навий етук, баркамол авлодни тарбиялаш,

таълим-тарбияни ривожлантириш, миллий


background image

180

юксалиш ғоясини рўёбга чиқарадиган янги

авлодни вояга етказиш-пировард мақсади

инсон манфаатларини таъминлаш бўлган

ислоҳотларимизнинг энг муҳим вазифалари-

дандир [2]. Шу нуқтаи назардан инсон капи-

талининг юксалишига уни ўраб турган барча

ижтимоий муҳитда рўй бераётган воқеалар

таъсири кучли бўлади.

Инсон капиталига сармоя энг аввало, унга

бериладиган таълим орқали амалга ошири-

лиши айни ҳақиқат. Бугунги кунда мамла-

катда ёш авлодни таълим олиш даражасини

аниқлаш мақсадида берилган навбатдаги

саволларга респондентларнинг 60,6 фоиз

ўрта, 20 фоиз респондент юқори, 18,3 фоиз

респондент эса паст даражада дея пессимис-

тик характердаги жавоб қайтарди. Берилган

жавоблар таҳлил қилинганда, парадокс ҳо-

латни кўриш мумкин, яъни таълим муассаса-

лари инфратузилмасини ижобий баҳоланган

бўлса, сифати ва механик тарзда ташкил эти-

ладиган ўқув машғулотлари танқидий фикр-

лар билан тўлдирилган. Демак, шундан кўри-

ниб турибдики, мамлакатда таълим тизими

фақатгина шакл ва кўринишга эмас, балки

сифат ҳамда натижадорликка олиб боради-

ган туб бурилишларни кутмоқда.

Сўровномада иштирок этганлар ораси-

да бугунги кунда таълимдаги турли моддий

харажатларни юқорилигини таъкидлашган.

Тайёрлов курслари (репетиторлар), шарт-

нома тўловлари, семестр давомида моддий

манфаат ва коррупцион ҳолатлар, масофа-

вий таълим билан боғлиқ (интернет алоқа-

си, ва бошқ.) муаммоларни келтиришган. Бу

ҳолат эса абитуриентларда стресс, умидсиз-

лик ва ўқишга кириш кайфиятини тушиши-

га, талабаларда эса ўқув жараёнига юзаки

қараш, бор эътиборни пул топишга, илож-

сизлик ҳолатларига сабаб бўлаётганини уч-

ратиш мумкин. Қолаверса, ўқишга киришда

таниш-билиш ёки пул ўйнаши ҳақидаги сал-

бий стереотипларни санаб ўтишган. Бу фикр-

ларни инкор ҳам этиб бўлмайди. Биргина

ОAВ ва ижтимоий тармоқлар орқали тез-тез

таълимдаги коррупцион ҳолатлар ҳақидаги

хабарларга кўзимиз тушмоқда.

Давлатимиз раҳбари 2021 йил 6 июлда

“Коррупцияга қарши муросасиз муносабат-

да бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жами-

ят бошқарувида коррупциявий омилларни

кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик

иштирокини кенгайтириш чора-тадбирла-

ри тўғрисида”ги ПФ-6257-сонли Фармони

[1] доирасида таълим тизими соҳасида ҳам

ушбу иллатнинг олдини олиш ва бартараф

этиш ишлари олдинги йилларга қараганда

сезиларли ишлар амалга оширилаётганини

кузатишимиз мумкин.

Ривожланган мамлакатларда таълимнинг

тўлиқ циклига инвестиция киритишга, яъни,

бола 3 ёшдан 22 ёшгача бўлган даврда унинг

тарбиясига сармоя сарфлашга катта эътибор

берилади. Чунки ана шу сармоя жамиятга 15-

17 баробар миқдорда фойда келтиради. Биз-

да эса бу кўрсаткич атиги 4 баробарни таш-

кил этади [2]. Шу нуқтаи назардан таълимга

йўналтирилган инвестициялар нафақат мам-

лакатни ривожлантиришнинг муҳим усули,

инсон капитали ва ижтимоий-иқтисодий ри-

вожланиш истиқболларини яхшилашга қа-

ратилган ижтимоий сиёсатдир. Бунинг нати-

жасида инсон капиталини такомиллаштириб

моддий фаровонлик ва соғлом турмуш тар-

зига эришилади. Шуни таъкидлаш керакки,

инсон капитали ҳар бир инсоннинг индиви-

дуал капитал шаклидир. Инсон қобилиятла-

ри, билимлари, кўникмалари ва тажрибаси

ҳар бир ёш фуқаронинг шахсий мулки ҳисоб-

ланади.

Кўпгина ривожланган давлатлар, хусусан,

Япония, Малайзия, Сингапур ва Жанубий

Корея каби мамлакатларнинг ривожланиш

жараёнида таълим тизими ҳал қилувчи аҳа-

мият касб этган. Бугунги кундаги ривожла-

ниш жараёнлари бизнинг ҳам олдимизга

ушбу давлатлар сингари меҳнат бозорида

талаб катта бўлган соҳалар бўйича кадрлар

тайёрлаш масаласини кўндаланг қўймоқда.

Ҳозирги даврда жаҳон бозорида шундай

касб ва ҳунарлар вужудга келганки, уларнинг

аксарияти университет ва коллежларда эмас,

балки оддий ўқув марказларида уч ёки бир

йилда эмас, жуда қисқа вақт ичида тайёр-

ланмоқда. Бунга кўплаб мисоллар келтириш

мумкин. Масалан, Сингапурда ҳам таълимга

иқтисодий тараққиётнинг биринчи галдаги

вазифаси сифатида қаралган [16].


background image

181

Жамият ва бошқарув

2023 йил 3 (101)

Ҳар қандай инсон капиталининг сифат

даражаси мамлакат миқёсида ҳудудларнинг

ижтимоий-иқтисодий ривожига бевоси-

та таъсир кўрсатади. Бунда биз (экспертлар

фикри ҳам) доимий таъкидлаб келадиган

“таълим фақатгина шахснинг келажакдаги

муваффақияти эмас, балки жамият ва қола-

верса миллатнинг жамоавийликга йўналти-

рилган келажагига сармоя сифатида таъсир

кўрсатишини таъкидлашимиз янгича ёнда-

шув бўлади. Инсон капитали маълум бир

чегара қийматидан ошиб кетганда, жамоа-

вийликка инновацион таъсир ортади. Олий

маълумотли одамларнинг юқори фоизга

эришиши, бизнинг назаримизда “қадрият

ва удумларга асосланган жамоавийлик”ни

“инновацион жамоавийлик”ка ёки яратувчи

халқ (миллат)га айлантириш кафолатини бе-

ради. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республика-

сида аҳолининг тахминан 17-20 фоизи олий

маълумотли бўлиб, бу сезиларли тарзда ин-

сон капитали сифатига ижобий таъсир кўр-

сатади. Бироқ, ушбу кўрсаткич Ўзбекистон

Республикаси учун ИҲТТ (Иқтисодий Ҳам-

корлик Тараққиёт Ташкилоти)га аъзо мамла-

катларнинг ўртача даражасига мос келиши

учун ҳали етарли эмас.

Мамлакатимизда кўп жабҳалардаги ис-

лоҳотлар жадал олиб борилмаётганлиги рес-

пондентларнинг аҳолининг хорижий тиллар

ва ахборот технологияларидан фойдаланиш

даражасини баҳолаш учун берилган савол-

ларга берган жавоблари орқали яна бир

бор иқрор бўлишимиз мумкин. Унга кўра,

умумий ҳолатда, хорижий тиллар ва ахбо-

рот технологияларини билиш даражаси паст

деб 18,7 фоиз, ўрта даражада деб 59,7 фоиз,

юқори даражада деб 14,9 фоиз деб баҳолаш-

ган бўлса, 6,7 фоиз респондентлар эса маз-

кур саволга жавоб беришга қийналишини

таъкидлади.

Инсон капитали учун қилинадиган ин-

вестициялар кўлами жамиятнинг тараққиёт

даражаси, бугуни ва эртасини белгилаб бе-

радиган асосий кўрсаткичлардан саналади.

Инсон капиталини энг самарали ривожлан-

тирувчи инвестициялар таркибида саломат-

лик ва таълим тизими учун киритиладиган

инвестициялар муҳим аҳамиятга эга.

Фуқароларнинг умр кўриш давомийли-

ги узайишига қуйидаги омиллар сабаб бўл-

моқда:

• ижтимоий-иқтисодий соҳаларда ўзга-

ришларнинг турмуш сифати, инсон қадри ва

манфаатларига йўналтирилганлиги;

• аҳоли ўртасида илм-фан, айниқса, олий

талим ва замонавий касбларни ўзлаштириш-

га бўлган ижобий муносабатнинг шакллан-

ганлиги;

• аҳолини тиббий маданияти ва саломат-

лик даражасининг ортиб бориши [17].

Инсон капитали тушунчаси бугунги кун-

га келиб фақатгина иқтисодиёт ёки ишлаб

чиқаришда эмас, балки мамлакатдаги ҳар

бир фуқаронинг индивидуал хусусиятлари –

саломатлик, таълим, қобилияти ва истеъдод-

лари, орттирган малака ҳамда тажрибалари,

ижтимоий, психологик, дунёқараш ва одам-

ларнинг ижтимоий-маданий хусусиятлари,

унинг таркибий тузилиши нафақат моддий,

балки маънавий жиҳатдан ҳам англашдан

иборат. Саломатлик даражаси таълим би-

лан бевосита боғланган инсон капиталининг

ажралмас қисми деб баҳоланади.

Инсон капиталини узликсиз ривожлан-

тиришга сарфланган вақт ва харажатлар иш

таҳлили узоқ муддат талаб қилса-да, пиро-

вардида ижобий натижадорлиги юқори ҳи-

собланади. Шунингдек, инсон капитали ри-

вожланиши шу капитал эгасининг ўзига кўр-

сатадиган эътиборлиги ва ғамхўрлиги муҳим

аҳамият касб этади. Таълим, саломатлик ва

бошқа омиллар билан биргаликда инсон ка-

питали ривожланишида бўш вақтдан унумли

фойдаланиш ҳамда маданий ҳордиқ олиш

даражаси шахснинг ижтимоий турмуш тарзи

ва сифатига таъсир кўрсатади.

Маданий ҳордиқ ҳам инсоннинг турмуш

тарзида муҳим омил саналади. Йўқотил-

ган руҳий, жисмоний ва маънавий капитал

ҳамда салоҳиятни тиклашда дам олиш муҳим

омиллардан биридир.

Тадқиқот давомида ёш респондентлар

орасида кундалик маиший турмушга доир

ишларда намоён бўлувчи прокрастинацион

ҳолатлар кузатилди. Бунда айрим одамлар-

даги кундалик рўзғор юритиш билан боғ-

лиқ юмушларни вақтида бажармасдан ортга


background image

182

ташлаб юриш ҳолатининг турмуш тарзига

айланиб қолиши назарда тутилади. Масалан,

ижтимоий тармоқларда соатлаб вақт ўтка-

зиш натижасида лоқайдлик, танбаллик каби

салбий иллатларга одатланиш, уй юмуш-

ларига доир маиший масалаларни вақтида

ҳал этилмасдан ўз ҳолига ташлаб қўйилади.

“Ҳаммаси эртага бажарилади”, деган ёнда-

шув одатий ҳолатга айланади. Шаҳар ёки ви-

лоят марказларидаги ёшлар билан чекка ҳу-

дудлар ва қишлоқларда истиқомат қилувчи

ёш респондентлар орасида бўш вақт тақси-

моти ҳамда маданий ҳордиқ даражаси фарқ

қилиши яққол намоён бўлмоқда. Шунингдек,

ёши катта респондентлар томонидан дам

олиш ёки маданий ҳордиқни ташкил этишда-

ги шахсий фикрларида асосан, “Нафақа дав-

рига режалаштирганмиз” деган жавоблар

билан чекланишди. Дам олиш ва бўш вақт-

ни ташкил этишда чойхона ҳамда гузарлар

асосий маскан сифатида, нафақа ёшига етга-

нида эса диний зиёратларга боришни режа-

лаштирганликларини таъкидладилар. Бу эса

этномаданий ва этноижтимоий муҳит билан

узвийлик томонлари мавжуд.

юртимизда маҳаллага социал институт

сифатида ёндашилади. Ушбу тадқиқот иши-

да биз инсон капиталини белгилаб беришда

маҳалланинг ролини инкор этмаган ҳолда,

унга “ижтимоий тизим” сифатида ёндашиш-

ни таклиф этмоқчимиз. “Хусусан, ташкилот-

ларни ижтимоий тизим сифатида ўрганишга

кенгроқ эътибор қаратила бошланди, чунки

бунга ўзаро алоқадорликдаги ташқи муҳит-

нинг таъсири катта бўлмоқда”. Чунки ижти-

моий тизим орқали бевосита маҳалланинг

функциясини ёритиш осон ва тез кўчади.

Шу билан бирга, маҳалла ўзи бажараётган

функцияси орқали ўз аъзоларининг жамият

ҳаётидаги ижтимоийлашувини таъминлай-

ди ҳамда жамиятдаги меъёр ва тартибларга

амал қилишга чорлайди. Маҳалладаги ижти-

моий-маънавий муҳит социал муносабатлар

доирасида ўз аъзоларининг ҳаракатини тар-

тибга солиб, фаоллаштиради [18].

Ижтимоий муносабатларда бирдамлик –

бу кўпгина маънавий омиллар мажмуасидан

ташкил топган социологик категория бўлиб,

у ижтимоий ҳаётда фаолият кўрсатаётган

инсонларнинг ижтимоий тараққиёт масала-

ларини ҳал қилишларидаги ҳамкорлигининг

кўринишидир.

Ўрганилган мавзу доирасида халқа-

ро ташкилотлар, жамоат фондлари, илмий

тадқиқот институтлари ва бошқа нуфузли

ташкилотлар томонидан тузилган индекслар

доим ҳам жамиятнинг ижтимоий-иқтисо-

дий даражасини тўлиқ очиб бера олмаслиги

ҳақидаги хулосага ҳам келинди. Инсон капи-

талининг ривожланиш даражаси индексини

аниқлашдаги муаммо ва камчиликлар: эко-

логик омиллар, жамият менталитети, инсон-

ларнинг маънавий-маърифий ривожланиш

жараёнлари инобатга олинмайди.

Инсон капиталини ривожлантириш ва

шакллантириш инвестициялар орқали амал-

га оширилади. Ўтказилган тадқиқот натижа-

лари ва ўрганилган илмий-назарий маълу-

мотларга асосланиб кучли, заиф, имконият-

лар ва таҳдидлар SWОТ таҳлили қилинди.

Кучли томонлар – инсон капиталини ри-

вожлантиришнинг устунлик томонларини

аниқлаш ва устунлик жиҳатларини баҳолаш.

Заиф томонлар – инсон капиталини сама-

рали ривожлантиришдаги тўсқинлик қилув-

чи омиллар.

Имкониятлар – инсон капиталини ривож-

лантиришга қаратилган давлат стратегияла-

ри, яратилган қулай шарт-шароит ва мавжуд

ижтимоий-иқтисодий инфратузилмалардан

фойдаланиш.

Таҳдидлар – инсон капиталини шакллани-

ши ва ривожланишига салбий таъсир этувчи

омиллар.

SWОТ таҳлили асосида инсон капитали-

га йўналтирилган инвестицияларни ижобий

ва салбий томонлари ўртасидаги мутано-

сибликлар ҳамда ижтимоий хусусиятларини

аниқлаб олиш имконини беради.

Демак, юқорида таъкидланган ва баён

қилинган фикрлардан шундай хулоса келиб

чиқади. Инсон капитали социумда унинг

ўзи томонидан яратилган, ишлаб чиқилган

ва орттирилган мавжуд салоҳият, қобилият,

эҳтиёжлар асосида кишилик жамиятининг

умумбашарий эҳтиёжларини намоён эта-

ди. Капитал асосига хизмат этувчи омил си-

фатида талқин этилаётган барча белгилар


background image

183

Жамият ва бошқарув

2023 йил 3 (101)

Инсон капиталини ривожлантиришга йўналтирилган инвестицияларнинг

SWОТ таҳлили

1

КУЧЛИ ТОМОНЛAР

(“S” – STRENGTH)

зAИФ ТОМОНЛAР

(“W” – WEAKNESS)

Инсон капитали билим, тажрибалар,

стратегик режалар, одамларнинг интеллекту-

ал-маънавий даражаси, шунингдек, муайян

мақсадлари, қизиқиш ва лаёқати сифатида ҳам

миллий захира ҳисобланади

юқори даромад ва ижтимоий фаро-

вонлик.

Замонавий жамиятда барқарорликни

муҳим омили.

Инсон капитали орқали Янги Ўзбекис-

тонда ижобий ижтимоий-иқтисодий ўсиш ди-

намикасини таъминлайди.

Инсон капиталини рағбатлантириш

учун ҳуқуқий асос ва инфратузилмаларнинг

мавжудлиги.

Спорт, санъат, маданият ва илмий

тадқиқотларнинг халқаро майдонда тан олин-

ганлиги.

Инсон капиталини ривожлантиришга

йўналтирилган инновацион стратегиялар ва

инфратузилмаларга доимий ва кўпайган сар-

моялар.

Миллий инсон капиталини ривожлан-

тириш сиёсатини зарурлиги.

Шахснинг ўзи ва давлат учун ҳам узоқ

муддатли харажат талаб қилади.

Оилаларда фарзандлар таълимига

сармоя киритишда иқтисодий имкониятлар

чекланган ёки етарли даражада эмас.

Жамиятдаги мавжуд ижтимоий инсти-

тутлар, ижтимоий фондлар ва турли ташкилот-

лар инсон капиталига сармоя ажратиш фаоли-

ятини қамровидаги камчиликлар (Турли қим-

матбаҳо буюмлар ва ҳашамларга қаратилган).

Ижтимоий соҳаларини модерниза-

ция қилиш зарурлиги, меҳнат ва ишчининг

кафолатланган иш ўрни (касаба уюшмалари),

кадрлар қўнимсизлиги ҳамда бандлик инсти-

тутидаги камчиликлар.

Ёшлар ўртасида баъзи ҳолатларда таъ-

лимнинг қиммати тушиб бориши.

Минтақавий ривожланиш муаммолар-

ни ҳал қилиш зарурлиги.

Янги авлодлар учун фаннинг жозиба-

дорлигини пастлиги ва илм-фанни оммалашти-

риш зарурлиги. Мамлакатда олий маълумотли ва

илмий даражали аҳоли сонининг камлиги.

ИМКОНИЯТЛAР

(“O” – ORRORTUNITIES)

ТAҲДИДЛAР

(“T” – THREATS)

Тинчлик, қулай ва ўзига хос табиат, бой

табиий русурслар, сиёсий барқарорлик ва

миллий хавфсизлик.

Инсон капиталига қанча эрта инвестиция

ажратилса, у шунчалик тез қайтишини инобат-

га олинса, замонавий касблар ва соҳаларни

ривожлантириш имконияти.

Инсон капиталига сармоя миллий ва мада-

ний хусусият ҳамда анъаналар билан шартлан-

ганлиги.

Глобал инклюзив ривожланиш тажриба-

сини методологик ва амалий ўрганиб тадбиқ

этиш.

Камбағаллик ва қашшоқликни камайтириш

имконияти.

Бой қадимий моддий ва маънавий мерос,

ёш ва ўсиб бораётган аҳоли.

ОТМларга қабул квоталарининг ортиб бо-

риши. Хусусий таълим муассасалар сонининг

кўпайиши.

“Таълим умр давомида” концепциясини

ривожлантириш имкониятининг юқорилиги.

Хорижий инвестицияларни жалб қилиш

салоҳияти ва яратилган шарт-шароит.

Aҳолининг табиий ўсишида камайиши.

Турли юқумли касалликлар (Covid –

2019), техноген омиллар ва инсонларнинг

атроф-муҳитга салбий таъсири, табиий офат-

лар ҳамда бошқа хатарлар.

Ижтимоий соҳалардаги коррупция ва

непотизмнинг инсон капитали шаклланишига

салбий тўсиқлар таҳдиди.

Инсонлар ўртасида шахсий даромад-

лар тафовути кескин ортиши ёки маълум шахс-

ларда тўпланиши оқибатида хусусий капитал

ортиб, барча ҳолатларда ҳам ижобий ислоҳот-

ларга сарфланмаслиги, иқтисодий беқарор-

ликни келтириб чиқариши.

Инсон капитали ва ишлаб чиқариш

жараёнларини таҳлил қилишда инновацион

босим ҳамда транзакциялар ҳажми ҳисобга

олинмаганлиги.

Ижтимоий тенгсизлик ва инсоний му-

носабатлардаги оғишлар.

Глобал ифлосланиш ва юқумли касал-

ликлар тарқалиши каби салбий вазиятларни

юзага келиши.

Мамлакатни ақлли одамлар ташлаб

кетиш хавфи.

________________________
1

Мазкур жадвал ўтказилган энпирик тадқиқотлар натижалари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.


background image

184

ижтимоий келиб чиқишга эга ва улар фаол

равишда яратилади, қўлланилади, ривож-

лантирилади, бойитилади, фойдаланилади.

Вақти келиб уларда эскириш аломатлари ку-

затилганда, ёки яроқсиз, кераксиз деб топил-

ганда бостирилади ёки умуман воз кечила-

ди. Инсон капиталининг вужудга келиш кон-

цепциясининг социологик назарий услубий

жиҳатлари бизнинг талқинимизда шундай

мазмунда ўз ифодасини топади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. https://lex.uz/dоcs/5495529

2. Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбeкистон стрaтeгияси. – Тошкeнт: О‘zbekistоn, 2021. – 464 б.

3. Содиржонов М. Инсон капитали ривожи шахснинг онги, билими, ахлоқ-одоби, дунёқарашига

боғлиқ. “Янги Ўзбекистон” газетаси 10 (2022).

4. Schulz T. Capital Fоrmatiоn bi Edukathiоn // Jоurnal оf Pоlitikal Ecоnоmu. – 1960. № 1. – Р. 25. Ўша

муаллиф: Investment in Human Capital // American Ecоnоmic Revien. – 1961. № 1.

5. Беккер Г.С. Человеческое поведение: Экономический подход: избранные труды по экономиче-

ской теории. – М.: ГУ ВШЭ, 2003. – С. 672.

6. Абдурахмонов К.Х. Человеческое развитие. Учебник. – Т.: ФГБОУ ВО РЭУ им. Г. В. Плеханова,

2014. – С. 320.

7. Атаниязов Ж.Х., Жалилов Т. Роль человеческого капитала в инновационном развитии эконо-

мики // Халқаро молия ва ҳисоб. – 2019. № 2.

8. Раҳмонов Д. Ўзбекистонда ижтимоий соҳани молиялаштиришнинг методологик асослари-

ни такомиллаштириш: Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси автореферати. – Т.: ТДИУ,

2018. – 72 б.

9. Усмонов Б.Ш. ва бошқ. Инсон капиталининг шаклланишида таълим ва илм-фаннинг роли (ил-

мий-оммабоп рисола). – Самарқанд: СамДУ, 2015. – 83 б.

10. Бeкмуродов М. Инсон кaпитaли – тaрaққиёт омили. – Тошкeнт: Мaънaвият, 2015. Бeкмуродов

М. Инсон кaпитaлини ривожлaнтириш жaрaёнлaрини ўргaнишнинг илмий нaтижaвийлиги, илмий

тaдқиқот фaолиятини сaмaрaли тaшкил этиш вa нaтижaвийлигини оширишнинг долзaрб мaсaлaлaри

/ Рeспубликa илмий aнжумaни мaтeриaллaри. – Т.: ТошДТУ, 2014. – 142-145 б.

11. Умaров A.О. Ижтимоий-мaдaний тaрaққиётни тaъминлaш вa комил инсон шaхсини шaкллaн-

тиришдa мутолaaнинг роли. Соц. фaн. док. дисс.– Т.: 2005. – 243 б.

12. Кaмeнcких E. A. Концeптуaлизaция фоpмиpовaния чeловeчecкого кaпитaлa в cоциоэконо-

мичecкой cиcтeмe peгионa // Нaучныe cообщeния. Экономикa и упpaвлeниe. – 2010. № 5. – C. 102-110.

13. Питep Ф. Дpукep. Эффeктивный упpaвляющий. – М.: BCI, 1994. – C. 268.

14. Акрамов Х. Социал капитал аҳоли турмуш сифатини оширишнинг омили сифтида. Социоло-

гия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. – Т.: 2021;

15. Поиск публикаций в Scоpus по дескрипторам “human capital” и“название модели” в названии

[15] публикации, ключевых слова и аннотации (по состоянию на 28.06.2020).

16. Cодиpжонов М. М. Инновaцион тapaққиёт йўлидa инcон кaпитaлини pивожлaниш жapaён-

лapини оптимaллaштиpиш имкониятлapи // Жaмият вa бошқapув. – Т.: 2020. №2 (88). – 57 б.

17. Содиржонов М. М. Инсон капитали pивожланиш жаpаёнлаpининг этносоциологик хусусият-

лаpи (Фаpғона водийси мисолида). Социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссерта-

цияси. – 2022.

18. Калонов К. К. Роль авторитета в анализе динамики системы самоуправления в Узбекистане.

[18] (на примере махаллей г. Ташкента и Ташкентской области). – 2000.

Библиографические ссылки

https://lex.uz/dоcs/5495529

Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбeкистон стрaтeгияси. – Тошкeнт: О‘zbekistоn, 2021. – 464 б.

Содиржонов М. Инсон капитали ривожи шахснинг онги, билими, ахлоқ-одоби, дунёқарашига боғлиқ. “Янги Ўзбекистон” газетаси 10 (2022).

Schulz T. Capital Fоrmatiоn bi Edukathiоn // Jоurnal оf Pоlitikal Ecоnоmu. – 1960. № 1. – Р. 25. Ўша муаллиф: Investment in Human Capital // American Ecоnоmic Revien. – 1961. № 1.

Беккер Г.С. Человеческое поведение: Экономический подход: избранные труды по экономической теории. – М.: ГУ ВШЭ, 2003. – С. 672.

Абдурахмонов К.Х. Человеческое развитие. Учебник. – Т.: ФГБОУ ВО РЭУ им. Г. В. Плеханова, 2014. – С. 320.

Атаниязов Ж.Х., Жалилов Т. Роль человеческого капитала в инновационном развитии экономики // Халқаро молия ва ҳисоб. – 2019. № 2.

Раҳмонов Д. Ўзбекистонда ижтимоий соҳани молиялаштиришнинг методологик асосларини такомиллаштириш: Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси автореферати. – Т.: ТДИУ, 2018. – 72 б.

Усмонов Б.Ш. ва бошқ. Инсон капиталининг шаклланишида таълим ва илм-фаннинг роли (илмий-оммабоп рисола). – Самарқанд: СамДУ, 2015. – 83 б.

Бeкмуродов М. Инсон кaпитaли – тaрaққиёт омили. – Тошкeнт: Мaънaвият, 2015. Бeкмуродов М. Инсон кaпитaлини ривожлaнтириш жaрaёнлaрини ўргaнишнинг илмий нaтижaвийлиги, илмий тaдқиқот фaолиятини сaмaрaли тaшкил этиш вa нaтижaвийлигини оширишнинг долзaрб мaсaлaлaри / Рeспубликa илмий aнжумaни мaтeриaллaри. – Т.: ТошДТУ, 2014. – 142-145 б.

Умaров A.О. Ижтимоий-мaдaний тaрaққиётни тaъминлaш вa комил инсон шaхсини шaкллaн-тиришдa мутолaaнинг роли. Соц. фaн. док. дисс.– Т.: 2005. – 243 б.

Кaмeнcких E. A. Концeптуaлизaция фоpмиpовaния чeловeчecкого кaпитaлa в cоциоэконо-мичecкой cиcтeмe peгионa // Нaучныe cообщeния. Экономикa и упpaвлeниe. – 2010. № 5. – C. 102-110.

Питep Ф. Дpукep. Эффeктивный упpaвляющий. – М.: BCI, 1994. – C. 268.

Акрамов Х. Социал капитал аҳоли турмуш сифатини оширишнинг омили сифтида. Социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. – Т.: 2021;

Поиск публикаций в Scоpus по дескрипторам “human capital” и“название модели” в названии [15] публикации, ключевых слова и аннотации (по состоянию на 28.06.2020).

Cодиpжонов М. М. Инновaцион тapaққиёт йўлидa инcон кaпитaлини pивожлaниш жapaёнлapини оптимaллaштиpиш имкониятлapи // Жaмият вa бошқapув. – Т.: 2020. №2 (88). – 57 б.

Содиржонов М. М. Инсон капитали pивожланиш жаpаёнлаpининг этносоциологик хусусиятлаpи (Фаpғона водийси мисолида). Социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси. – 2022.

Калонов К. К. Роль авторитета в анализе динамики системы самоуправления в Узбекистане. [18] (на примере махаллей г. Ташкента и Ташкентской области). – 2000.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов