Разработка требования к периоду разработки (анализ литературы)

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
7-8
0
0
Поделиться
Хушназаров, А. (2024). Разработка требования к периоду разработки (анализ литературы). in Library, 21(2), 7–8. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/30517
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье описано развитие кролиководства в республике, совершенствование племенной работы и исследования в этой области.


background image

VETERINARIYA

MEDITSINASI

ДОЛЗАРБ МАВЗУ

Хушназаров А.Х.,

таянч докторант, Самарканд

ветеринария медицинаси институти

ҚУЁНЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВР ТАЛАБИ

(адабиётлар таҳлили)

Аннотация

В данной статье рассказывается о развитии кроли-

ководства в нашей стране, о совершенствовании разведения
и об исследованиях в этой сфере.

Annotation

This article describes the development of rabbit breeding in

the Republic, the improvement of breeding and research in this
area.

Калит сўзлари:

кластер, куён гўшти, куёнхона, витамин, макро-микро элементлар.

Кириш.

Мамлакатимизда тадбиркорлик фао- лиятини

ривожлантиришга қаратилаётган эътибор қуёнчилик
соҳасида кенг имкониятлар очмоқца. Бу эса кўпчилик
тадбиркорлар орасида қуёнчиликка қизиқишни янада
кучайтирмокда. Мутахассислар- нинг фикрича, қуён
гўштининг биологик қиймати, юмшоқлиги ҳамда ёғ ва
холестерин моддаси камли- ги сабаб тиббиётда аллергия,
гипертония, ошқозон- ичак, меъда, ўт-пуфак, жигар
касалликларини даво- лашда фойдали ҳисобланади.
Момиғидан

тайёрлан-

ган

буюмлар

неврологик

касалликлар, радикулит билан оғриган беморларга тавсия
этилади. Момиғи иссиқни сақлаш хусусиятига кўра, қўй
жунидан 10 баробар устун. Сўнгги йилларда юртимизда
қуёнчиликни ривожлантириш, наслчилик ишлари- ни
такомиллаштириш ва ушбу йўналишда ихтисос- лашган
агрофирмалар

ташкил

этишга

алоҳида

эътибор

қаратилмокда.

Мавзунинг долзарблиги.

Ҳозирча республика-

мизда қуёнчилик тармоғи дастлабки ривожланиш
босқичида бўлиб, ушбу даромадли тадбиркорлик билан
шуғулланувчилар кам. Улар етарлича ахборот ва
кўникмага эга эмас. Демак, бу борада тарғибот- ташвиқот
ишларини янада жадаллаштириш зарур. Қуёнчилик
саноатлашган

даражага

етиши

лозим.

Боқувчи

маҳсулотини қаерга сотишини олдиндан билиши керак.
Тармоқнинг озуқа базасини шак- ллантириш ҳам долзарб
масала. Шу боис ҳозир юртимизда мана шундай
масалаларни ҳал этишга,

тармоқни ривожлантиришга ҳукумат даражасида эътибор
қаратилмокда.

Адабиёт маълумотлари.

Чорвачиликда гўшт, тухум

ва балиқ маҳсулотлари билан бир қаторда қуён гўшти
етиштириш алоҳида аҳамиятга эга. Қуённинг танаси
кичик бўЬса-да берадиган маҳсу- лоти инсон учун жуда
фойдали эканлигини эслатиб ўтмоқчимиз. Қуён гўшти
бошқа гўштлардан таъми ва пархезбоплик хусусиятлари
билан ажралиб тура- ди[8].

Қуёнлар бош сонини кўпайтиришда, уларнинг

туғилган вақтидан то мустақил озиқлана олгунча бўлган
даврда парваришлаш, озиқлантириш ва техноген омиллар
муҳим аҳамият касб этади[4].

Қуён гўштидаги оқсил микдори қўй, қорамол, чўчқа

гўштларига қараганда юқори. Витамин ва ми-

УДК: 636.92:637

Гавда қисмлари

Гавда массасидаги улуши (%)

100 г. гўштнинг

энергетик қиймати,

ккал.

Сув

Оқсил

Ёғ

Кул

Чаноқ - сон

70,30

21,21

5,83

2,66

140,31

Курак — елка

71,39

20,43

4,87

3,31

122,05

Бел - думғаза

71,05

19,96

6,98

2,01

147,14

Бўйин - кўкрак

71,95

18,76

5,42

3,87

124,82

Узун толали мускул

71,03

22,10

4,10

2,77

125,53

Қуён гўштининг кимёвий таркиби

#08 (165) 2021


background image

VETERINARIYA

MEDITSINASI

ДОЛЗАРБ МАВЗУ

8

#08 (165) 2021

нерал таркибига кўра деярли барча гўшт турларидан устун
туради. Қуён гўшти таркибидаги витаминлар, макро ва
микро элементларни бошқа ҳеч қайси гўшт билан
тенглаштириб бўлмайди[1].

Қуён бу типик гомотермли ҳайвон ҳисобланиб, тана

ҳароратини 38,8-39,5 °C оралиғида сақлаб туради. A

MMO

бу ҳарорат ёз фаслида 41 °C даражага кўтарилиши ва қиш
фаслида эса 37 °C даражага тушиши мумкин. Ҳарорат 44
°C га етганда қуён танасидаги оқсиллар денатуратсияга
учрайди ва ҳайвоннинг ҳалокатига сабаб бўлади. Шу
сабабли қуёнлар ҳароратнинг кўтарилишига жуда
таъсирчан сут эмизувчи ҳайвон ҳисобланади[6].
Таъкидлаш жоизки, қуёнлар ўта иссиқлик, намлик ва
кучли шамолни ёқтирмайди. Фермер хўжаликлари шаро-
итида қуёнларни атрофи дарахтлар билан ўралган
жойларда сақлаш самара беради[2].

Жаҳонда мўйна маҳсулотларига, хусусан, қуён

мўйнасига бўлган талаб доимо юқори бўлиб кел- ган ва бу
талаб бугунги кунда ҳам ўз долзарблиги- ни йўқотмаган.
Қуён мўйнасининг бежиримлиги, енгиллиги ҳамда
иссиқликни яхши ўтказувчанлик хусусияти туфайли ҳам
унга кўпгина хорижий мам- лакатларда талаб жуда
юқори[5].

Қуёнлар жинсий жиҳатдан тез етилиши ҳи- собига 2-

2,5 ойлигида эркак ва урғочисини алоҳида- алоҳида
гуруҳларга ажратиш керак. Уртача семиз- ликдаги урғочи
қуёнларни 4 ойлигидан қочириш мумкин, эркак
қуёнлардан эса 7-8 ойлигидан насл олиш мақсадга
мувофиқ. Эрта қочирилган қуёнлардан нимжон ва
кичкина бола олинади, ке- йинчалик ҳам ушбу қуёнлардан
бола олиш ва олин- ган болаларининг насл сифати
бузилади. Қуёнларн?: саноат усулидаги қафасларда 4
тагача сақлаш

ло-

зим, бундан кўп асралганда уларнинг

ўсиши секии- лашади ва ўлиб қолиш хавфи ошади[3].

Қуёнлар кўпайиш хусусиятлари билан бошк^ турдаги

қишлоқ хўжалик ҳайвонларидан фарк қилади. Бу
тафовутларни қуёнлардан кўп авлод олиш, қайта урчиш
хусусиятларида кузатиш мум- кин. Улар учун биринчи
характерли хусусият эрта жинсий вояга етиш, юқори
серпуштлик, бўғозлик даврининг қисқалиги, лактация
даврининг

бўғозлик

даври

билан

уйғунлашиши

кабилардир.

Хулоса:

1.

Аҳоли ўртасида қуён гўштига бўлган талабнг

ошириш.

2.

Қуёнчилик маҳсулотларини етиштиришда ин-

новацион лойиҳаларни жорий қилиш.

3.

Аҳолининг репродуктив саломатлигида қуён

гўшти истемоли бўйича семинарлар ташкил қилиш

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Балласов У, Маматмуминов Ш., Парҳезбоп қуён

гўшти, “Veterinariya meditsinasi” журнали. 2019 №2. 29-30
бет.

2.

Балласов У, Турдиев А., Қуёнчилик сердаро- мад

соҳа. “Узбекистан қишлоқ хўжалиги” журнали. 2014 №12.
16 бет. „

3.

Бўрибоев Ш, Калчков С., Қуён мумай даромад

манбаи, “Узбекистан қишлоқ хўжалиги” журнали. 2008
№10. 8 бет.

4.

Ибрагимов Б.Б., Еш қуёнларнинг ўсиш ва ри-

вожланиш хусусиятлари, “Chorvachilik va naslchilik ishi”
журнали. 2019 №2. 30-32 бет.

5.

Ибрагимов Б.Б, Исмаилов М.Ш., Қуён тери- сига

ишлов бериш технологияси, “Chorvachilik va naslchilik
ishi” журнали. 2019 №4. 30-32 бет.

6.

Ибрагимов Б.Б, Исмаилов М.Ш., Тур- ли

ҳароратдаги атмосфера ҳавосининг қуёнлар иссиқлик
гомеостазига таъсири. “Chorvachilik va naslchilik ishi”
журнали. 2020 №1. 66-68 бет.

7.

Ибрагимов Б.Б., Қуёнларда бўғозлик даврининг

серпуштлик билан боғлиқлиги, “Chorvachilik va naslchilik
ishi” журнали 2019 №6. 53-54 бет.

8.

Холматов А.Ҳ. ва бошқалар. Қуёнлар ко- нининг

гематологик ва биокимёвий таркиби. “Chorvachilik va
naslchilik ishi” журнали. 2020 №1 64-65 бет.

Библиографические ссылки

Балласов У, Маматмуминов Ш., Парҳезбоп қуён гўшти, “Veterinariya meditsinasi” журнали. 2019 №2. 29-30 бет.

Балласов У, Турдиев А., Қуёнчилик сердаро - мад соҳа. “Узбекистан қишлоқ хўжалиги” журнали. 2014 №12. 16 бет. „

Бўрибоев Ш, Калчков С., Қуён мумай даромад манбаи, “Узбекистан қишлоқ хўжалиги” журнали. 2008 №10. 8 бет.

Ибрагимов Б.Б., Еш қуёнларнинг ўсиш ва ри-вожланиш хусусиятлари, “Chorvachilik va naslchilik ishi” журнали. 2019 №2. 30-32 бет.

Ибрагимов Б.Б, Исмаилов М.Ш., Қуён тери- сига ишлов бериш технологияси, “Chorvachilik va naslchilik ishi” журнали. 2019 №4. 30-32 бет.

Ибрагимов Б.Б, Исмаилов М. Ш., Тур- ли ҳароратдаги атмосфера ҳавосининг қуёнлар иссиқлик гомеостазига таъсири. “Chorvachilik va naslchilik ishi” журнали. 2020 №1. 66-68 бет.

Ибрагимов Б.Б., Қуёнларда бўғозлик даврининг серпуштлик билан боғлиқлиги, “Chorvachilik va naslchilik ishi” журнали 2019 №6. 53-54 бет.

Холматов А.Ҳ. ва бошқалар. Қуёнлар ко- нининг гематологик ва биокимёвий таркиби. “Chorvachilik va naslchilik ishi” журнали. 2020 №1 64-65 бет.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов