Опросы совершенствования налогового администрНалогоплательщикам в налоговой администрации улучшение предоставляемых услуг

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
421-425
1

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Жумаев, Ш. (2024). Опросы совершенствования налогового администрНалогоплательщикам в налоговой администрации улучшение предоставляемых услуг. in Library, 22(3), 421–425. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/35302
0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Налоговые системы зарубежных стран пытаются усовершенствовать налоговое администрирование, ориентируясь на определенный слой налогоплательщиков. Высокая доля крупных налогоплательщиков в общих налоговых поступлениях, метод контроля за соблюдением налогового законодательства крупными налогоплательщиками через специальные механизмы принесут большую пользу управлению финансовыми ресурсами государства. Создание системы контроля за крупными налогоплательщиками в отдельном режиме приведет к строгому соблюдению бюджетного и налогового законодательства и повысит эффективность налогового администрирования. В целях обеспечения необходимого уровня собираемости налогов и других обязательных платежей в Республике Узбекистан на основе взаимного сотрудничества создаются службы по организации деятельности крупных налогоплательщиков, осуществлению ими налогового администрирования и исполнению налоговых обязательств. особое внимание уделяется коренному улучшению качества технического обслуживания. В связи с большим значением крупных налогоплательщиков в налоговой системе Узбекистана, значимостью налогов, уплачиваемых ими в общий бюджет, очень важно дальнейшее развитие крупных налогоплательщиков путем решения проблем налогового администрирования.


background image

421

ortishi, uning ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishiga va moliyaviy barqarorlikka erishishiga
xizmat qiladi. Shu sababli soliqlarni yig‘iluvchanligini oshirish, budjetga qo‘shimcha
daromad zaxiralarini aniqlash hamda yashirin iqtisodiyot darajasini qisqartirish davlat
tomonidan bajarilishi muhim bo‘lgan vazifalardan biri sanaladi.

Hududlarni soliq potensialini aniqlash va soliqlarni undirishni yanada

takomillashtirish va samarali budjet-soliq siyosatini yuritishimiz borasida quyidagi
takliflarimizni keltirib o‘tamiz.

Birinchidan, soliqlarni undirishda xorijiy davlatlar tajribasidan foydalanish

maqsadga muvofiq bo‘ladi. Chet elda soliq qarzdorligini undirish bilan
shug‘ullanuvchi xususiy firmalar ham mavjud bo‘lib ular o‘z faoliyatini davlat soliq
organlari bilan birgalikda amalga oshiradi. Bu ham o‘z navbatida davlat budjetiga
to‘lovlarni ta’minlab beradi.

Ikkinchidan,

soliq qonunchiligining tez-tez oʻzgarishi soliq toʻlovchiga katta

qiyinchiliklar olib keladi. Amaldagi soliq tizimi хalqaro standartlarga - birinchi
navbatda soliq tizimining Yevropa modeliga muvofiq keladi. Keyinchalik uni jiddiy
tarzda oʻzgarish maqsadga muvofiq emas.


СОЛИҚ МАЪМУРЧИЛИГИДА СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРГА

КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Жумаев Шухрат

Тошкент давлат иқтисодиёт университети мустақил тадқиқотчиси (PhD)

Аннотация:

Ушбу тезисда Республикамизда амалга оширилаётган солиқ

маъмурчилигининг бугунги кундаги ҳолати, солиқ тўловчиларга хизмат
кўрсатилишининг бугунги кундаги ҳолати таҳлил қилиниб, ушбу таҳлиллар
асосида солиқ маъмурчилигини, шу жумладан солиқ тўловчиларга хизмат
кўрсатишни янада сифатли амалга ошириш, солиқ тўловчиларга сифатли хизмат
кўрсатиш, уларнинг солиқ мажбуриятларини бажарилишида кўмаклашиш
бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

Cолиқ, бюджет, солиқ маъмурчилиги, солиқ тўловчиларга хизмат

кўрсатиш, хориж тажрибаси, экстерриториал, солиқ салоҳияти, солиқ юки.

Кириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар

маҳкамасининг мамлакатимизда ишбилармонлик фаоллигини ошириш,
тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлашга борасида бир қатор қарорлари қабул
қилиниши ҳамда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Солиқ
кодексининг амалга киритилиши, солиқ органлари фаолиятини янада
такомиллаштириш, сифатли хизмат кўрсатишни янада ривожлантириш, солиқ
тўловчиларга солиқ мажбуриятларини ихтиёрий равишда таъминлаши учун
солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасида ишончли муносабатларни яратиш
заруратини юзага келтирмоқда.

Шу билан биргаликда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар солиқ

сиёсатининг ҳам янгича стратегияга эга бўлишлигини тақозо этмоқда. Солиқ
ислоҳотларининг энг муҳим йўналишлари сифатида солиқ тизими солиқ
тўловчиларнинг ҳамкори ва маслаҳатчиси сифатида фаолиятни ташкил этиш,


background image

422

назорат органидан хизмат кўрсатишга йўналтирилган идорага айлантирилиб,
“Солиқ хизмати - инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори”
тамойилининг жорий қилиниши жуда катта аҳамиятга эгадир.

“Ўзбекистон-2030” стратегиясини амалга ошириш, солиқ тўловчиларга

қулай шароитлар яратиш, солиқ органлари фаолиятида очиқлик, шаффофликни
таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган солиқ ислоҳотларини янада
ривожлантиришни талаб этмоқда.

Солиқ тўловчиларга солиқ идоралари томонидан юқори сифатли хизмат

кўрсатиш, шу билан солиқ тизимининг сервисга йўналтирилганлик даражасини
янада ошириш ва солиқ тўловчиларнинг ўз солиқ мажбуриятларини ихтиёрий,
содда ва қулай тарзда бажаришини таъминлашга эришиш борасида ўтган давр
мобайнида кўплаб тадбирлар амалга оширилди.

Солиқ қўмитаси томонидан солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш, уларга

тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда кўмаклашиш, тушунтириш бериш
орқали ноқонуний фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини
фаолиятини қонунийлаштириш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

1-жадвал

2023 йилда Солиқ қўмитаси томонидан солиқ тўловчиларга солиқ

маъмуриятчилигини амалга оширишга яқиндан ёрдам бериш натижалари

тўғрисида

МАЪЛУМОТ

204


1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, солиқ идоралари

томонидан солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш, уларга тадбиркорлик
фаолиятини ташкил этишда кўмаклашиш, тушунтириш бериш орқали
ноқонуний фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини фаолиятини
қонунийлаштириш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Амалга оширилаётган тадбирлар билан бир қаторда бир қанча солиқ

маъмурчилигини янада ривожлантириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш
борасида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар мавжуд.

Шу сабабли, солиқ органларини хизмат кўрсатувчи органга

трансформация қилиш жараёнини янада жадаллаштириш тақозо этмоқда.

Бугунги кунда солиқ идоралари томонидан солиқ тўловчиларга хизмат

кўрсатишнинг ягона тартиби ва стандартлари тасдиқланмаганлиги солиқ

204

Солиқ қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган

Тадбирлар номи

Сони

Бандлиги

таъминланган

фуқаролар сони

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини
тиклашда кўмаклашиш ҳисобига

25 116

27 189

Тадбиркорлик билан шуғулланаётган фуқароларнинг
фаолиятини қонунийлаштиришга кўмаклашиш
ҳисобига

42 131

43 789

Ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан
ўтказилиши ҳисобига

158 579

158 579


background image

423

тўловчиларга хизмат кўрсатиш борасидаги ишларни янада ривожлантиришга
тўсқинлик қилмоқда.

Солиқ қўмитаси марказий аппарати таркибида солиқ тўловчиларга бепул

хизматлар кўрсатиш ва солиқ маслаҳатлари ҳамда барча турдаги мурожаатларга
марказлашган ҳолда тезкор жавоб беришга ихтисослашган алоҳида тузилма
бугунги кунда мавжуд эмаслиги хам хизмат кўрсатиш сифатини юқорида
даражада амалга оширишга имкон бермаяпти.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, солиқ тўловчилар фақатгина ўз яшаш ёки

рўйхатдан ўтган ҳудуддаги солиқ органларига мурожаат қилган ҳолда
хизматлардан фойдаланиши мумкин. Уларнинг исталган ҳудуддаги солиқ
органларига мурожаат қилиши орқали маълумот олиш ёки хизматдан
фойдаланиш имкони мавжуд эмас.

Шунингдек, солиқ тўловчи жисмоний шахсларга хам айрим хизматларни

кўрсатиш фақат рўйхатга олинган ҳудуддаги давлат солиқ органлари томонидан
амалга ошириб келинмоқда. (Ижара шартномасини рўйхатга қўйиш, мол-мулк ва
ер солиқларини тўлаш, декларацияларни қабул қилиш ва бошқа хизматлар).

Мисол учун, Самарқанд шаҳрида уйи мавжуд фуқаро вақтинча ёки доимий

Тошкент шаҳрида истиқомат қилиб келмоқда. Ушбу фуқаро Самарқанд
шаҳридаги уйига ҳисобланган мол-мулк ва ер солиқларини билиши ёки тўлаши
учун фақатгина Самарқанд шаҳар солиқ инспекциясига ташриф буюриши лозим
бўлади.

Давлат солиқ органлари ходимларига фақат ўз ҳудудидаги солиқ

тўловчилар маълумотларидан фойдаланишга рухсат берилганлиги сабабли,
бошқа ҳудуддаги солиқ тўловчилар маълумотларини кўриш имконияти
чекланган.

Бу эса ўз навбатида, солиқ тўловчиларга ортиқча оворагарчилик

ва қийинчиликларни шунингдек, навбат кутишни келтириб чиқармоқда.

Ушбу муаммо Россия Федерацияси тажрибаси асосида ўрганиб чиқилди.

Россия Федерацияси Федерал солиқ хизмати томонидан солиқ тўловчиларга
хизматлар экстерриториаллик тамойили асосида кўрсатилмоқда.

Жумладан, мол-мулк ва ер солиғи маъмуриятчилиги билан боғлиқ

жараёнлар мамлакатнинг исталган ҳудудий солиқ органлари орқали амалга
оширилиши йўлга қўйилган.

Экстерриториаллик - бу солиқ тўловчининг рўйхатдан ўтган жойи ва

жойлашган жойидан қатъи назар, маълумот ва хизматлардан фойдаланиш
эркинлиги, бу бизнинг мамлакатимиз учун айниқса муҳимдир.

Шу билан биргаликда солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш белгиланган

вақт 9-00 дан 18-00 га қадар амалга оширилиши хам солиқ тўловчиларга
қийинлик туғдирмоқда

Бу борада солиқ идораларида мослашувчан иш жараёнини жорий қилиш

муҳим масалалардан биридир.

Россия Федерал солиқ хизмати солиқ тўловчилар хизматининг ягона

стандартлари тўғрисидаги ҳужжатга эга. Ҳужжатнинг асосий мақсади маҳаллий
солиқ органларининг ишини яхшилашдир. Шу билан бирга, солиқ тўловчиларга


background image

424

хизмат кўрсатиш учун нормал шароитларни яратиш вазифаси биринчи ўринга
қўйилган. Ягона стандарт солиқ тўловчилар билан муносабатларда юзага
келадиган барча тартиб-қоидалар учун аниқ муддатларни белгилайди.

Хулоса ва таклифлар.

Юқорида таҳлиллар ва хориж тажрибаси солиқ

тўловчиларга хизмат кўрсатиш ва солиқ маслаҳатлари беришда “Солиқчи-
кўмакчи” тамойили асосида янгича ёндашувни жорий этиш, республиками солиқ
тизимида солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш соҳасини янада ривожлантириш
зарурияти борлигини кўрсатмоқда. Солиқ тўловчиларга янада қулай шароитлар
яратиш, рақамлаштириш жараёнларини давом эттириш, солиқ органлари
фаолиятида шаффофликни таъминлаш бугунги кунда долзарб масалалигича
қолмоқда.

Қуйидаги таклифлар асосида солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш

фаолиятини янада такомиллаштириш асосида уларга сифатли хизмат кўрсатиш
имконини беради. Мазкур тартиблар жорий этилиши ҳисобига солиқ тўловчилар
учун қулайликлар яратилади. Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишда тизим
бўйича бир хил ёндашув амалга оширилади.

Солиқ қўмитаси марказий аппарати таркибида солиқ тўловчиларга

бепул хизматлар кўрсатиш ва солиқ маслаҳатлари ҳамда барча турдаги
мурожаатларга марказлашган ҳолда тезкор жавоб беришга ихтисослашган
алоҳида тузилма ташкил этиш, бунда, солиқ тўловчиларга ягона стандартлар
асосида солиқ хизматлари кўрсатиш, маслаҳатлар бериш ҳамда хизматлар
сифатини баҳолаш ва мониторинг қилиш тизими яратилади.

Солиқ органлари тузилмалари бизнес-жараёнларини қайта кўриб чиққан

ҳолда такомиллаштириш. Бунда, солиқ органларини қўшимча юклатилган
вазифа ва функциялардан озод этиш ҳамда ваколатлари чегарасини белгилаш
таклиф этилади.

ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари ходимларига республиканинг

барча ҳудудидаги солиқ тўловчилари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш
имкониятини яратиш таклиф этилади.

солиқ органлари томонидан экстерриториаллик асосида хизмат

кўрсатиш тамойилини босқичма-босқич жорий этиш таклиф этилади.
Истиқболда нафақат жисмоний шахслар, балки юридик шахслар томонидан
солиқ мажбуриятларини бажаришни солиқ тўловчига қулай бўлган солиқ
органларидан амалга оширишни йўлга қўйиш бўйича бизнес процессларни
ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш таклиф қилинади.

солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишнинг ягона тартиби ва

стандартларини жорий этиш. Бунда, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишни
амалга оширадиган ходимларнинг (танаффуссиз) мослашувчан иш режимини
жорий этиш.

Солиқ қўмитаси томонидан тадбиркорлик субъектлари иштирокида

соҳалар кесимида уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоларни
аниқлаш юзасидан мулоқотлар ўтказиш ва солиққа оид масалалар бўйича юзага
келаётган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш


background image

425

Юқорида таклифлар амалга оширилиши ва янги солиқ ислоҳотларини

стратегиясини қабул қилиниши натижасида солиқ маъмурчилиги ва солиқ
органларини ривожлантиришда ялпи ички маҳсулотдаги солиқ тушумларининг
улушини ошириш, солиқ мажбуриятларини ихтиёрий равишда бажарилишини
таъминлаш, солиқ тушумлардаги солиқ қарзининг нисбати фоизини пасайтириш,
жами солиқ тўловчилар умумий сонидаги фаол солиқ тўловчилар сонининг
кўпайишига олиб келади.


ЛИЗИНГ ХИЗМАТЛАРИНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ

Камалов Максетбай Низаматдинович

Қорақалпоқ давлат университети, мустақил тадқиқотчиси

Ўтказган тадқиқотларимизга кўра, лизингнинг ижтимоий-иқтисодий

моҳияти унинг афзалликлари ва камчиликларини ўрганиш орқали яққол намоён
бўлади. Таъкидлаш жоизки, лизинг молиялаштиришнинг бошқа шаклларига
нисбатан бир қатор афзалликларга эга. Жумладан:

Лизингнинг лизингга олувчилар учун афзалликлари:
• лизинг мулкни юз фоизгача молиялаштиришни назарда тутади ва барча

маблағларни тезда қайтарилишини талаб қилмайди;

лизинг лизингга берувчини молиялаштириладиган активларга бўлган

эҳтиёжига мувофиқ бўлган ҳолда молиялаштиришни таъминлайди. Бу нуфузли
компаниялар оладиган қарз ёки қайтадан кредитланиш йўли билан
қулай ва эгилувчан молиялаштиришни умуман қўллай олмайдиган майда кредит
олувчи тадбиркорлар учун айниқса мақбул ҳисобланади. Лизинг келишуви
ижарага олувчиларнинг ўзига хос бўлган хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда
тузилиши мумкин;

кўпчилик лизингга олувчилар амалга ошириш мобайнида молиявий

имкониятлари аҳамиятли даражада чекланган узоқ муддатли молиявий
режаларга эга. Лизинг бундай чекловларни босиб ўтишга имконият яратади ва
натижада инвестиция ва молиявий режалаштиришда кўпроқ тезкорлик билан иш
юритишга ёрдам беради [1];

лизингда активларни сотиб олиш ва молиялаштириш масалалари бир

вақгнинг ўзида ҳал этилади;

лизинг ёрдамида активларни сотиб олиш “молиялаштиришнинг олтин

қоидаси”ни бажаради, унга мувофиқ молиялаштириш активдан бутун
фойдаланиш муддати давомида амалга оширилиши лозим. Агар активни со
тиб олишда кредит капиталидан фойдаланилса, одатда, активни ишлатиш
муддатига қараганда қарзни тезроқ қоплаш талаб қилинади;

лизинг тўловлари аниқ белгиланган жадвал бўйича амалга оширилиши

муносабати билан лизингга олувчи капитал қўйилмаларни молиялаштириш
бўйича харажатларни ва маҳсулот сотилишидан ва кўрсатилган хизматлардан
тушумларни мувофиқлаштиришга кўпроқ имкониятга эга бўлади ва шу йўл
билан ускуна сотиб олишга қараганда молиявий режалар кўпроқ барқарорлигини
таъминлайди;

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов