Barcha maqolalar
Қадимги даврнинг тарихий реконструкцияси масалалари
Тарих – ижтимоий ҳаёт тарзини ўзида акс эттирувчи кишилик жамиятининг ўтмишидир. Тарих бўлган воқеаларнинг ёритибгина қолмай, ундан сабоқ чиқаришга ва келажакни башорат қилишга ҳам имкон беради. Шу жиҳатдан қараганда, тарихни объектив ва ҳаққоний ўрганиш хар бир даврнинг долзарб масаласи бўлиб келган
Қадимги даврда Марказий Осиё ва Ҳиндистон халқлари ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий муносабатлар тарихи
Ҳозирги вақтда Ўрта Осиёнинг қадимги аҳолиси ҳисобланган орийлар тарихи долзарб бўлиб келмоқда. Уларнинг милоддан аввалги II минг йилликнинг охирида Ҳинд ва Ганга дарёлари оралиғидаги ҳудудга бостириб кириши, Мохенжо Даро ва Хараппа маданиятлари инқирозидан сўнг қадимги Ҳинд цивилизациясини янгидан ривожланишига сабабчи бўлган эди.
Қадимги давр меъморчилиги тарихини ўрганишда иншоотларнинг реконструкция моделларининг аҳамияти
Қадимги давр меъморчилиги тарихини ўрганишда иншоотларнинг реконструкция моделлари ҳам муҳим илимий аҳамиятга эга. Мазкур реконструкция моделлари тадқиқотнинг энг муҳим хулосаларини ўзида акс эттириши ҳамда барча соҳа вакиллари учун тушунарли бўлиши билан ҳам ўзига хос ўринга эга
Ғулом ғавс хайбарийнинг илмий меросиу
Мазкур илмий мақолада таниқли афғон ёзувчиси ва адабиётшунос, тадқиқотчи Ғулом Ғавс Хайбарийнинг ҳаёт йўли ва ижодий биографияси ўрганилади ва адиб ҳақида ҳозиргача маълум бўлган маълумотлар доираси кенг ёритилади. Унинг Ҳиндистондаги Деҳли университетидаги ўқиш даври ва Хайбарий Кобул радиосида сухандон , “Паштун жағ” (“Паштун овози”) журналида мудирлик даврлари кенг ёритилади. Ғулом Ғавс Хайбарий паштузабон ёзувчи сифатида танилганлиги ва ижодий фаолияти давомида у томонидан ёзилган бадиий асарлари ўрганилади. Бадиий асарларининг бош ғоялари ва у унда кўтарилган муаммолар борасида сўз боради. Бундан ташқари, мақолада Ғулом Ғавс Хайбарийнинг ҳозиргача нашр қилинган бадиий асарлари ва тадқиқотларининг батафсил рўйхати ҳам келтирилган.
Ғузор беклигининг тарихий – географик шарҳи
Ғузор беклигининг географик ўрни Ҳисор тоғ тизмасининг ғарбий ён бағридаги адирларга тўғри келади ва Қаршидан 45 верст жанубий шарқда жойлашган[1:663]
Ғарбий турк хоқонлигининг давлат тузуми
Тадкикрт объектлари: Ғарбий Турк хокрнлигининг шакиланиши; давлаг тузумининг ўзига хос хусузиятлари; маъмурий-худудий тузилиши, вассаллар бошкаруви.
Ишнинг мақсади: Марказий Осиеда милодий VI - VIII асрларда хукм сурган Ғарбий Турк хокрнлигининг давлаг тузуми, маьмурий тизими, вассаллар бошкаруви хамда бошкарувда кўлланилган усул ва воситаларини тадқиқэтишдан ибораг.
Галки кот методлари: тизимли ёндашув ва тизимли тахлил, тадрижийлик, обьективлик, тарихий-киёсицдаврий-муаммовий варетреоспективтахдил.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Ғарбий Турк хоюнлиги давлаг тузумининг ўзига хос жиҳатлари кўрсатиб берилиб, унинг хдрбий-маьмурий бошкарувига хос “Ўн Ўқ” тузилмасинининг генезиси ёритидди. Хусусан, ушбу хоконликнинг ўз “давлаг улуси” бўлгани хдмда у Шаркий Турк хоқонлиги каби ўнг ва сўл ўларок, 5 тадан кабилани ўз ичига олган 2 та харбий-маьмурий қанотга таксимланиб бошкарилгани асосида айнан кандай омиллар ётиши тахлил қилинди. Ғарбий Турк хокрнлигининг ўзига хос танга-пул тизими бўлгани, хоқонлар ўз номлфидан (“жабғу”, “жабғу-хокон”, “хокрн” унвонлфи, этносиёсий ном сифагида “Турк-хокрн” ва “Тарду хоқон”, ‘Тун жабғу-хоюн” каби хукмдор исмлари билан) Чоч вохасвда ўз тангаларини зарб қиддиргани ва уларда хоқонликка хос хокимият рамзлари ўрин олгани аниқланди. Ёзма манбалар ва нумизмагик магериаллар асосида ушбу хоконликнинг давлаг сифагида шаклланиш жараёнида Ябгулик, Ябгу-хоқрнпик, Хоқонлик паллалари каби уч боскични босиб ўтганлиги кўрсатиб беридди. Бир неча ўнлаб кабила бошкарувлари хдмда 20 дан ортик воха хукмдорликларини ўз таркибига олгани хоконлик вассаллар бошкаруввда ўзига хос усул ва воситалар кўллагани ёритидди.
Амалий ахамияти: Диссертациядаги ғоя, хулоса ва фикрлардан ёш тадқикотчилф, грантлар иштирокчилари, ўкув кўлланмалар ва дарсликларни тайёрлэвчи мутахассислар, маьнавият ва маърифаг тарғиботчилари, ўкув юртлари ходимлари фовдаланиши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва икпкодий самарадорлиги: Тадқиқот мавзу:и бўйича 3 та монография, 3 та рисола ва илмий журналларда 26 та мақола, Республика ва халкаро миқёсцца ўтказилган илмий конференцияларда 54 та макола ва тезис хамда “Ziyonet” интсрнстпортали сайтида 2 та мақола эълон килинган.
Қўлланилиш (фойдаланиш) сохаси: Тадкикрт натижаларидан олий ўқув юртларвда махсус ваумумий курслар ўқиш жараёнцда, ўкув кўлланмалари ва дарсликлар хамда минтака тарихининг тегишли бўлимлфини ёзищда фовдаланиш мумкин.
Ғарбий Турк хоқонлиги даврида Чочнинг товар ва пул муносабатлари
Инсоният тарихида савдо йўлларининг аҳамияти жуда муҳим ўрин эгаллайди. Кишилик жамиятининг бронза давридан, баъзи жойларда ундан ҳам анча аввал, маълум ихтисослашган йўллар пайдо бўлганлигини биламиз. Уларнинг пайдо бўлишида қабилалар, халқлар ва давлатлараро алоқалардан келиб чиққан иқтисодий, этник, сиёсий ва маданий эҳтиёжлар сабаб бўлди. Дастлаб Ўрта ва Яқин Шарқда Бадахшоннинг лаъл(лазурит)ига бўлган эҳтиёж “лазурит йўли”нинг вужудга келишига олиб келган. Милоддан аввалги VI-IV асрларда эски йўллар асосида Эронда (Ахамонийлар империяси даврида такомиллашиб борган) “шоҳ йўли” таркиб топади. Кейинчалик бу йўллар негизида Буюк ипак йўли ва бошқалар такомиллашиб боради.
Ғада ас-самман ва зулфия қуролбой қизи ҳикояларида “она” образи руҳияти талқини
Мустақиллик йилларида миллий адабиётимиз шиддат билан ривожланиб, сўнгги йилларда адабий жараёнларнинг турли босқичларини босиб ўтмоқда. Исажон Султон, Хуршид Дўстмуҳаммад, Улуғбек Ҳамдам, Зулфия Қуролбой қизи, Абдуқаюм Йўлдош, Назар Эшонқул каби адиблар ижодида бугунги кун муаммолари, инсон ва жамият мавзуси, оилавий ришталар, шахс ва унинг руҳияти масалалари, инсон экзистенцияси каби масалалар қаламга олиниб, модернизм ва постмодернизм элементлари билан йўғрилган ҳолда баён этилмоқда. Мазкур мақолада атоқли араб адибаси, “Ҳикоянавислик шоираси” дея эътироф этилувчи Сурия-Ливан ёзувчиси Ғада ас-Самман (1942 йилда Дамашқ шаҳрида таваллуд топган) ва ўзбек ёзувчиси Зулфия Қуролбой қизи (1966 йилда Жиззах шаҳрида таваллуд топган) ҳикояларининг қиёсий таҳлилига бағишланган бўлиб, унда ёзувчиларнинг услуби ва психологик таҳлил маҳоратлари, “Она” образи ва руҳиятининг икки миллат адибалари ҳикояларидаги талқини, она қисматида фарзанд ва унинг аҳамияти, шунингдек, бефарзанд аёл тақдири ва бефарзандликнинг аёллар тақдирига таъсири ва шу вазиятга тушиб қолган образлар таҳлили масаласи, образлар руҳиятини очиб беришдаги ёзувчининг услуби ва маҳорати, шунингдек, икки миллат адибалари ижодидаги муштараклик ва ғоялар тўқнашуви тадқиқ этилган.
Ғада ас-Самман ва Зулфия Қуролбой қизи ҳикояларида руҳият тасвирининг муштараклиги ва ўзига хослиги
Замонавий араб ва ўзбек адабиётининг кўзга кўринган вакиллари Ғада асСамман ва Зулфия Қуролбой қизи ижодида ҳозирги кун адабиётшунослик майдонида ўта долзарб бўлиб бораётган психологик тасвир ва услуб йўналиши кенг китобхонлар оммаси ҳамда адабиётшунослар томонидан алоҳида диққат-эътибор марказида бўлиб келмоқда. Бу икки адибанинг насри, хусусан, ҳикоячилиги турли ижтимоий-сиёсий вазиятлар муҳити ва воқелигида яратилганлиги билан характерлидир. Мазкур мақолада Ғада
асСамман ҳамда Зулфия Қуролбой қизи ҳикояларида психологизм ва психологик таҳлил масаласи ҳамда икки адиба ижодидаги ўзаро муштаракликлар тадқиқ этилган. Унда
адибалар услубидаги ўхшашликлар ҳамда психологик таҳлилининг ички монолог, нутқий
характеристика, психологик портрет, галлюцинация, туш каби воситаларидан
фойдаланиш ва қаҳрамон ички оламини очиб бериш маҳорати очиб берилган. Ёзувчи Ғада асСамман ва Зулфия Қуролбой қизи ҳам ўз ижодида ички нутқ – ички реплика, ички диалог, ички монолог (монолог-муҳокама, монолог-хотира, монолог-мулоҳаза), нутқий характеристика, портрет, такрор сўзлар, галлюцинация, пауза воситаси каби психологик таҳлил воситаларидан моҳирона фойдаланиб, психологик ва магик реализм
унсурлари билан бойитилган насрий асарлар яратиб келмоқдалар. Хусусан, улар ижодида
психологик тасвир воситалари, ички нутқ ва ички монолог концептининг воқеланиши
муҳим аҳамият касб этади. Турли мамлакатларда яшаб ижод қилган, ўзаро алоқалари ва таъсири мавжуд бўлмаган икки адиба ижодидаги ўхшаш ғоялар, муаллиф мақсадининг уйғунлиги, жамиятдаги воқеликларга муносабатидаги муштаракликлар, автор услубидаги уйғунлик Ғада ас-Самман ва Зулфия Қуролбой қизининг ўз замонасининг ижтимоий муаммоларини шахсий муаммо даражасида тасвирлай олган, замонавий адабий жараёнларда маълум бир силжиш, юксалишга таъсир кўрсатган ижодкорлар сафига киришини далиллайди.
Яқин Шарқдаги этносиёсий муаммоларнинг минтақавий хавфсизликка таъсири
Мазкур мақолада бугунги кунда Яқин Шарқнинг минтақавий барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш муаммолари ҳамда этносиёсий муаммоларнинг хусусиятлари ўрганилган. Шунингдек, минтақадаги этник муносабатлар ва зиддиятларнинг мақсади, Яқин Шарқ давлатларининг ушбу масалаларга нисбатан муносабатлари, этносиёсий муаммоларда ташқи куч омили масалалари ҳам кўриб чиқилган. Мазкур зиддиятларни ҳал қилиш ва уларнинг олдини олиш бўйича амалий тавсиялар берилган.
Яқин Шарқда энергия ресурслари дипломатиясини амалга ошириш воситалари ва механизмлари
Ушбу мақоланинг мақсади энергия ресурслари стратегиясини ишлаб чиқишнинг йўлларини ёки Яқин Шарқдаги энергия дипломатиясини назарий жиҳатдан таърифлашдир. Ўйлашимизча, бу масалага илмий ёндашув, когнитив жараёнларни тартибга солиш ҳамда жаҳон давлатларининг энергияга бўлган талабини ўрганиш, қолаверса, геосиёсий ўзгаришларнинг мазмунини таҳлил қилиш учун муҳимдир.
Яқин Шарқ ташқи сиёсати ва сиёсий антропологияси
Араб дунёси ёки минтақаси ғоясини ривожлантириб, мисрлик тадқиқотчилар Р. Ал-Бустани ва Ф. Фаргус замонавий давлатларнинг шаклланишидан бошланган минтақавий жараёнларни таҳлил қилиб, Яқин Шарқ атамасини ишлатмай, араб дунёси ҳақида шундай ёзадилар, Араб давлатлари, Шимолий Африка, Шарқий Африка, Ироқ, Сурия, Ливан, Исроил, Фаластин, Арабистон ярим оролининг "Фертил Ярим Ойи". Яна бир мисрлик олим М.Муаллим Яқин Шарқ - шарқда Эрондан ғарбда Ливияга, шимолда Туркиядан Арабистон ярим оролининг жанубий чегараларига ва Африкада Суданнинг жанубий чегараларига қадар бўлган ҳудуд эканлигини таъкидлайди. Бундай Яқин Шарқ-бу сиёсий контсептсия ва унинг фикрича, Европа, Осиёнинг чорраҳасидаги географик жойлашувидан тортиб, ҳудудларнинг барча ўзига хос хусусиятларини ўз ичига олган "Осиё-Африка минтақаси" атамасини ишлатган маъқул. Африка ва энергия манбалари билан тугайди. Баъзи олимлар "араб баҳори" нинг ҳаддан ташқари ошиши ва унинг оқибатларини Усмонли империясининг қулаши ва Биринчи жаҳон урушидан кейин миллий араб тузилмаларининг пайдо бўлиши каби кучли тарихий катаклизмлар билан солиштиришади. Ҳозирги вазиятда Ўзбекистон дипломатияси низоларни ҳал қилишда ва Яқин Шарқнинг ижобий сиёсий ва иқтисодий ўзгаришига ёрдам бериши ва мустаҳкам таҳлилий асосга эга бўлиши керак. Мақолада режимнинг ўзгариши ва минтақанинг геосиёсий конфигуратсиясининг ўзгариши нуқтаи назаридан Яқин Шарқдаги вазиятни ўрганиш кўзда тутилган. Мақолада Яқин Шарқда (Ироқ, Туркия, Сурия-Ливан-Фаластин зонаси, Миср, Форс кўрфази мамлакатлари, Яман) Эрон Ислом Республикаси (ИРИ) ташқи сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш хусусиятлари таҳлил қилинган. Вашингтоннинг ИРИ "тизимли қамров" стратегиясини амалга ошириш шакллари ва усулларини ўзгартириш контексти. Эроннинг Яқин Шарқ минтақаси этакчиларидан бири сифатида салоҳиятини аниқлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шундай қилиб, мақолада Яқин Шарқ, мамлакатларининг ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари кенг қамраб олинган бўлиб Яқин Шарқдаги вазиятга баҳо берилган.
Яқин шарқ мамлакатлари: сўнгги ўн йилликлардаги ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар
Ушбу мақолада Яқин Шарқ ва Шимолий Африканинг араб мамлакатларида "Араб баҳори" деб номланган фуқаролик қўзғолони ҳақида батафсил маълумотлар берилган. Араб баҳори қандай бошлангани, уни енгган штатлардаги қўзғолоннинг оқибатлари, ундан кейин халқнинг ҳаёти яхшиланганми ёки йўқми каби саволларга жавоб беради.
Яқин Шарқ мамлакатлари ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари
Мисрлик тадқиқотчилар Р. Ал-Бустани ва Ф. Фаргус араб дунёси ёки минтақаси ғоясини ривожлантириб, замонавий давлатларнинг шаклланишидан бошлаб, Яқин Шарқ атамасини ишлатмайдилар, балки араб дунёси, араб давлатлари, Шимолий Африка, Шарқий Африка ҳақида ёзмоқдалар. "Мўтабар ярим ой" Ироқ, Сурия, Ливан, Исроил, Фаластин, Арабистон ярим оролининг бир қисми. Мисрлик яна бир машхур олим М. Муаллимнинг таъкидлашича, Ўрта Шарқ шарқда Эрондан ғарбда Ливия ва шимолдан Туркиядан Арабистон ярим оролининг жанубий чегараларига ва Африкадан Суданнинг жанубий чегараларигача жойлашган минтақадир, деган ғояни илгари суради. Бундай Яқин Шарқ сиёсий тушунчадир ва унинг фикрига кўра, Европа ва Осиё, Африканинг бирлашмасидаги географик жойлашувидан бошлаб энергия манбаларигача бўлган ҳудудларнинг барча хусусиятларини ўз ичига олган "Осиё-Африка минтақаси" атамасини ишлатган маъқул деб ҳисоблайди. Баъзи олимлар "араб баҳори" нинг ҳаддан ташқари ёйилиши ва унинг оқибатларини Усмонли империясининг парчаланиши ва Биринчи Жаҳон урушидан кейин арабларининг пайдо бўлиши каби кучли тарихий фалокатлар билан солиштирадилар. Ҳозирги вазиятда Ўзбекистон дипломатияси можароларни ҳал қилиш ва Яқин Шарқдаги ижобий сиёсий ва иқтисодий ўзгаришларга ёрдам бериши ва мустаҳкам таҳлилий асосга эга бўлиши керак. Мақолада шунингдек, Яқин Шарқдаги вазиятни режимларнинг ўзгариши ва минтақанинг геосиёсий конфигурациясидаги ўзгаришлар ҳисобга олинади. Шу билан бирга, мақолада Эрон Ислом Республикаси (ЭИР) нинг Яқин Шарқдаги (Ироқ, Туркия, Сурия-Ливан-Фаластин зонаси, Миср, Форс кўрфази мамлакатлари, Яман) ташқи сиёсатининг Вашингтон стратегиясини амалга ошириш шакллари ва усулларини ўзгартириш шароитида шаклланиши ва амалга оширилишининг хусусиятлари чуқур таҳлил қилинади. Бундан ташқари, Эроннинг Яқин Шарқ минтақасидаги етакчилардан бири эканлигини аниқлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу сабаб мақолада Яқин Шарқ мамлакатлари ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари кенг равишда муҳокама қилинади ва Яқин Шарқдаги вазиятга алоҳида баҳо берилади.
Яқин шарқ давлатларидаги этносиёсий жараёнларнинг минтақа хавфсизлигига таъсири
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ўтган аср охири - XXI аср бошларида жахон геосиёсий харитасида юз берган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ғоявий мафкуравий жараёнлар халқаро муносабатларнинг трансформациясига олиб келди ва бу борада кўплаб янги қараш ва ёндашувларнинг юзага келишига сабаб бўлди. Бугунги глобаллашув шароитида дунёнинг бир минтақасида содир бўлаётган турли сиёсий карама-қаршиликлар, молиявий-иктисодий инқироз ва қуролли тўқнашувлар дунёнинг бошқа бир худудига жуда тез тарқалмоқда. Натижада миллий, этник, диний, ҳудудий, сиёсий ва ҳарбий ахамият касб этган минтақавий можароларнинг сони ортиб, минтақавий хавфсизликка тахдид ва хавф-хатарлар кучаймокда.
Узбекистан мустақилликнинг илк давриданоқ минтақавий хавфсизлик ва баркарорликни таъминлаш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлашни ўз ташқи сиёсатининг устувор йўналишларилан бири сифатида белгилаб олди. Бу йўналишда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом хамкорлик ташкилоти каби йирик халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида фаол иштирок этиб келмокда. Тарихан ҳудудий ва диний жиҳатдан якин бўлган Яқин Шарк давлатлари билан халкаро терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш, ислом динини дунёда нотўғри талқин этишга йўл қўймаслик, Афганистан ва Яқин Шаркдаги этник-диний можароларни тинч йўл билан ҳал этиш каби долзарб масалалар юзасидан минтақадаги энг нуфузли ташкилотлардан бири бўлган - Ислом хамкорлик ташкилоти доирасидаги кўптомонлама муносабатларини олиб бормокда. “Бугун террорризм ва экстремизмга қарши курашишда саъй-харакатларни бирлаштириш, тобора авж олаётган қарама-қаршиликларни бартараф этиш, тинчлик ва барқарорликка таҳдид солаётган хавфларга карши биргаликда курашиш муҳим аҳамият касб этмокда”1. Сўнгги йилларда мамлакатимизда хавфсизлик, миллатларо тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чукур ўйланган, ўзаро манфаатли ташқи сиёсатни юритиш масалаларига алоҳида эътибор каратилиб, “2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси”да алоҳида бешинчи устувор йўналиш сифатида белгилангани ҳам ушбу масаланинг долзарб аҳамиятини яна бир бор тасдиқлайди.
Бугунги кунда дунёда миллий ва минтакавий хавфсизликни таъминлаш, миллий-этник ва диний зиддиятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаб ва омилларини ўрганишга бағишланган кўплаб илмий-тадкиқот ишлари олиб борилмокда. Шу нуктаи назардан, беқарорлик ўчоғи ҳисобланган Якин Шаркдаги этносиёсий муаммоларни чукур таҳлил этиш, минтақа давлатларидаги этносиёсий муносабатларни тартибга солишнинг хам назарий, хам амалий жиҳатларини тадқиқ этиш масаласи ушбу диссертация мавзусининг долзарблигини белгилаб беради.
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонуни (2012 й.), Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги (2017 й.) ва “Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алокаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (2017 й.) Фармонлари ҳамда соҳага тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Яқин Шаркдаги этносиёсий муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитлари, ташқи ва ички омилларининг минтақа хавфсизлигига таъсирини очиб бериш, шунингдек, уларни бартараф этишга каратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
этносиёсий омил хавфсизликни таъминлаш концепцияларининг муҳим категорияси экани назарий-методологик жиҳатдан очиб берилган;
Якин Шаркдаги этносиёсий муаммоларни тартибга солиш борасидаги халкаро ҳукукий хужжатларни этник озчиликка нисбатан умумий таърифнинг киритилиши хамда унинг сиёсий-ҳукуқий макоми белгилаб берилиши орқали такомиллаштириш зарурияти асослаб берилган;
Якин Шарк давлатларидаги этник озчиликнинг давлат ва жамият хаётидаги иштирокини адолатли таъминлаш, уларнинг ўз хак-хукуклари ва миллий хусусиятини сақлаб қолишга зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ва маданий жиҳатдан кўллаб-кувватлаш этник кўпчилик ва озчилик манфаатлари мувозанатини таъминлашнинг муҳим шарти сифатида кўрсатилган;
Якин Шаркдаги этносиёсий муаммоларни ҳал этишда минтақа давлатларининг Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Араб давлатлари Лигаси ташкилотлари доирасидаги ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш, уларнинг мазкур муаммолар ечими юзасидан караш ва ёндашувларини мувофиклаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Хулоса
Тадкиқот ишида Якин Шарк минтакаси давлатларидаги этносиёсий жараёнларни тахдил этиш, уларнинг минтака хавфсизлигига таъсирини ўрганиш ҳамда мавжуд этносиёсий муаммоларни бартараф этиш юзасидан қуйидаги хулосаларга келинди:
Биринчидан, этник омил ҳозирги кунда нафақат шахс, жамият ва давлат хавфсизлигига, балки минтақавий ва халқаро даражадаги хавфсизликка ҳам жиддий таъсир кўрсатувчи омилга айланиб, давлатлар ички сиёсий аҳволининг барқарорлиги ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш динамикаси, аксарият холларда кўп миллатли давлатда яшаётган бошқа миллат вакилларининг сиёсий хайрихохлигига ҳамда этносиёсий муносабатларнинг мўътадиллигига боғлиқ бўлиб колмокда. Шу сабабли бугунги кунда кўп миллатли мамлакатларда истиқомат қиладиган асосий миллат вакиллари ва этник озчилик гуруҳлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар ички сиёсий барқарорлик ва миллий хавфсизликнинг ҳал қилувчи шартларидан бири бўлиб қолмокда.
Иккинчидан, бугунги шиддат билан ривожланиб бораётган глобаллашув шароитида дунёдаги мавжуд турли этник озчиликлар томонидан миллий ўзликни англаш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг кучайиши жараёнида этник муносабатларни тартибга солишнинг адолатли халкаро ҳукукий асосларига бўлган эҳтиёж ортиб бормокда. Дунёда мавжуд этносиёсий муаммоларнинг самарали ҳал этилиши, айнан ушбу халқаро ҳукукий меъёрларнинг сифати ва уларга изчил амал килинишига боғлик бўлади.
Учинчидан, ўтган асрнинг бошларида Яқин Шаркда янги мустақил давлатларнинг вужудга келиши билан минтақа давлатларининг деярли барчасида этник хилма-хилликнинг юзага келиши кузатилди. Минтака давлатларида этник кўпчилик ва озчилик манфаатлари мувозанатини таъминлашга қаратилган ички сиёсий механизмларнинг ишлаб чикилмагани, уларнинг аксариятида харбий режимга асосланган сиёсий тизимлар томонидан этник озчиликлар хак-хукуклари поймол этилишининг кучайиши окибатида этник хилма-хиллик борган сари сиёсий тус олиб, нафақат давлатнинг ички ижтимоий-сиёсий баркарорлигига, балки давлатлараро муносабатлардаги сиёсий жараёнларга хам салбий таъсир кўрсатувчи муҳим омилга айланди. Айникса, этник гурухдарнинг диний гурухларга ажралиши янада хавфли характерга эта бўлиб, минтакадаги экстремисток ва террористик гурухлар билан ўзаро ҳамкорлигининг кучайишига олиб келди.
Тўртинчидан, Яқин Шарқ минтақаси давлатларида аҳоли турмуш даражасининг пастлиги, аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган таълим, соғликни-сақлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш давлат дастурларини реал хаётга жорий килиш борасидаги сиёсий ислохотларнинг етарли даражада эмаслиги, минтақанинг кўп давлатларида ишсизликнинг юкорилиги аҳоли орасида турли ижтимоий норозилик ва зиддиятларнинг, ҳукуматга карши турли гурухдарнинг шаклланишига туртки бўлмоқда.
Бешинчидан, минтақа аҳолисининг нафақат этник, балки диний жиҳатдан хам хилма-хиллиги, бир этносга мансуб халкларнинг турли дин ёки диний конфессияларга эътикод қилиши, уларнинг ўз эътиқодида мустахкамлиги, сиёсий тизимнинг диний тартиб-тамойиллар асосида ўрнатилгани кўп ҳолларда этник гурухдар ўртасида бахс-мунозараларни келтириб чиқармокда.
Олтинчидан, Узбекистан Республикаси ўз ташқи сиёсатида можароларни, хусусан, этник ва диний зиддиятларни ҳал этишда сиёсий йўллар билан, превентив дипломатия орқали амалга оширишни илгари суради. Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тамойилларини хаётга жорий қилиш энг мухим ва амалий аҳамиятга эгалигини таъкидлаб келади. Якин Шаркдаги қарама-қарши томонларнинг ўзаро манфаатдорлигини инобатга олган ҳолда, можароларни тинч йўл билан ҳал этиш, минтақада миллатлараро хамжиҳатлик ҳамда диний бағрикенгликни таъминлашда БМТ ва бошқа халкаро ҳамда минтақавий ташкилотлар роли ва таъсири кучайтириш тарафдори.
Яшта Авестадаги Паурва ва Траетаона тасвирлари ҳақида яна бир бор
Ушбу мақолада Авестонинг зардуштийликнинг муқаддас китобидаги мифологик қаҳрамон Траэтон, худо ва Инсон характерининг моҳиятига оид саволлар муҳокама қилинди. Контекстда Ардв Сур Анахит мадҳиясидаги Паур ҳақидаги афсонада бу худонинг Сунрисе Cолорс сифатидаги унчалик маълум бўлмаган
кўринадиган функцияси очиб берилган. Бундан ташқари, Паурва ва Тҳраэтаона ўртасидаги ўзаро боғлиқлик имонсиз ахлоқий ёвузлик ўртасидаги курашдан иборат бўлиши керак, биринчи ҳақиқатга Аҳура Маздадаги "энг яхши эътиқод", иккинчисини ҳимоя қилиш керак.
Япониядаги инновацион сиёсатнинг ҳозирги ҳолатини ретроспектив ва таҳлил қилиш
Ушбу мақола Японияда илмий-техник ва инновацион сиёсатни шакллантириш масалаларини ўрганишга бағишланади. Шунингдек тадқиқотда иқтисодий ўсишга бир қатор омилларнинг, хусусан инновацияга йўналтирилган инсон капитали омилининг таъсири эконометрик моделлаштириш асосида таҳлил қилинади. Илмий тадқиқотнинг мақсади – Япониянинг илмий-техник ва инновацион сиёсатининг шаклланишиши ва ривожланишини таҳлил қилиш, инновацион омилларнинг мамлакат иқтисодиётининг ривожланишига таъсирини корреляция ва регрессия модели орқали аниқлаш. Мақоланинг илмий натижалари:
Мақолада Япониянинг илмий-техник ва инновацион сиёсатининг ретроспективаси шакллантирилган;
Япониянинг иқтисодий ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар, хусусан, илмий-тадқиқот ишларининг ички харажатлари, технологик маҳсулотларни экспорт қилишдан тушган даромад, Японияда илмий-тадқиқот ишларида банд бўлганлар сони билан боғлиқ модели яратилган.
Япониядаги демографик вазият
Мақола Япониянинг демографик муаммолари ҳақида. Демографик ва ижтимоий хавфсизлик тадқиқотлари миллий институти томонидан ҳар беш йилда бир марта ўтказиладиган бўлғуси популяциянинг ҳисоб-китобларига кўра, аҳолини рўйхатга олиш натижаларига асосан 2010 йилда Япониянинг умумий аҳолиси энг юқори чўққига кўтарилиб, 128 миллионга етди ва 2040 йилда камайишни бошлайди. Бу йилга бориб 107 миллион 280 минг кишини ташкил қилади. Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра, 2050 йилда аҳоли сони юз миллиондан пастга тушиб, 97 миллион кишига камаяди. Аҳолининг қисқариши жамият ривожланишига турли нуқтаи назардан таҳдид солади. Меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳолининг камайиши (15 ёшдан 64 ёшгача) туфайли яширин ўсиш имкониятлари йўқолади ва ЯИМ пасаяди. Ижтимоий таъминот тизимини, хусусан пенсия тизимини қўллаб-қувватлаш қийинлашади. Турмуш даражаси пасайиши хавфи юзага келади. Муаллиф Япониянинг демографик ривожланишидаги ўзига хос тенденцияларни аҳолининг тез қариши, туғилишнинг пасайиши, шунингдек, ушбу жараёнларнинг ишчи кучининг миқдорий ва сифат хусусиятларига таъсири ва уни тўлдиришнинг мумкин бўлган усулларини кўриб чиқади. Мақолада кўриб чиқилган муаммоларни таҳлил қилишда Япония дуч келган демографик инқироз, шубҳасиз, иқтисодий ривожланишга сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деган хулосага келади, аммо мамлакатнинг ҳукмрон доиралари миллатни ҳаракатга келтириши ва демографик силжишлар таъсирини юмшатишга эришиши мумкин.
Японияда қайта тикланадиган энергия манбалари ривожланишининг замонавий тенденциялари
Замонавий энергетика тизими асосан қазиб олинадиган ёқилғилардан фойдаланишга асосланган, бу жаҳон энергия истеъмоли тузилмасида деярли 90% ни ташкил этади. Хомашёнинг жадал суръатларда ишлаб чиқарилиши атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Бу ўз навбатида экологик муаммоларни вужудга келтиради. Асосий энергия ресурслари – нефть, газ, кўмир, маъданлар ва бошқа фойдали қазилмаларнинг мавжуд бўлган захираларининг тугаб бориши энергетика муносабатларини глобал миқёсда кескинлаштиради. Бугунги кунда кўпгина мамлакатларнинг импорт қилинадиган энергия ресурсларига бўлган қарамлигининг ортиши, иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммолари, жадал иқтисодий ривожланиш ва аҳоли сонининг ортиши туфайли энергия ресурсларига бўлган талабнинг тобора ўсиб бориши қайта тикланадиган энергия манбаларига қизиқиш уйғотмоқда. Қайта тикланадиган энергия манбаларидан кенгроқ фойдаланиш ижтимоий ва экологик жиҳатдан мақбул энергия тузилмаларига эришиш имконини беради. Шу боисдан ҳам, ҳозирги кунда муқобил энергия технологиялари – гибрид автомобиллар ва электр транспорт воситалари, қуёш, шамол, геотермик энергия, биоэнергия юқори даражаларда ривожланмоқда. Мазкур мақолада бугунги кунда қайта тикланадиган энергия манбалари ривожланишининг замонавий тенденциялари, Японияда муқобил энергетика соҳаси ҳамда қуёш энергиясининг ривожланиш босқичлари, қуёш энергияси ривожланишининг ўзига хос жиҳатлари, қайта тикланадиган энергия манбалари замонавий технологияларини ишлаб чиқаришдаги ютуқлар, шунингдек, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш олдида турган муаммолар ўрганилган. Шунингдек, Япониянинг янги энергетика сиёсати ҳамда стратегияси, мамлакат энергетика хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари, дастур ҳамда стратегик режалар, мамлакат энергетика сиёсатидаги ўзгаришлар, энергия ресурслари манбаларини диверсификациялаш масалалари, бугунги кунда энергетика хавфсизлиги олдида турган долзарб масалалар таҳлил қилинган. Японияда қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш истиқболлари, Қуёш энергиясининг янги лойиҳалари ва уларни амалга ошириш механизмлари ёритилган. Японияда қайта тикланадиган энергия манбалари ривожланишининг замонавий тенденциялари таҳлили юзасидан илмий хулосаларга келинган.
Японияда технополисларнинг инновацион фаолиятни ривожлантиришдаги ўрни
Ушбу мақолада Япониянинг технополислар ташкил этиш орқали мамлакатда инновацион иқтисодиётни ривожлантириш стратегияси таҳлил қилинади. Мақоланинг объекти - Япониянинг технополислари Мақоланинг предмети-Япониянинг инновацион иқтисодиётни ривожлантиришда технополисларни ташкил этиш, ривожлантириш тажрибаси Мақоланинг мақсади-Япониянинг технополисларни ташкил этиш, илмий тадқиқот учун шартшароитларни яратиш ва илмий тадқиқот натижаларини технополислар орқали кластерлаш усулида саноатга тадбиқ қилиш тизимини тадқиқ қилиш. Мақоланинг илмий натижалари қуйидагилар билан изоҳланади:
- Япониянинг жаҳон инновацион индексларидаги ўрни ва инновацион сиёсатининг мазмунмоҳияти кўрсатиб берилган;
- Япониянинг “Технополис-90” стратегик дастурининг мазмун-моҳияти очиб берилган;
- Цукуба технополиси мисолида Япония технополисларининг фаолияти ўрганилганлиги кўрсатилган.
Японияда миграция жараёнлари ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари
Ушбу илмий мақолада халқаро меҳнат бозорида ишчи кучи реципиенти сифатида иштирок этаётган Япониядаги иммиграция жараёнларининг ҳукумат томонидан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари, оқибатлари ҳамда мазкур жараёнларнинг замонавий тенденциялари таҳлил қилинади. Илмий мақоланинг мақсади Япониядаги иммиграция жараёнларининг шаклланиши ва ривожланиши, хорижий ишчи кучига боғланиб қолишнинг олдини олиш ҳамда мамлакатга кириб келадиган қуйи малакали ишчилар оқимини чеклаш борасида Япония ҳукуматининг оқилона сиёсати натижаларини таҳлил қилишдир. Илмий мақоланинг асосий натижалари қуйидагилар билан изоҳланади: Японияда ишчи кучи иммиграцияси жараёнлари шаклланиши ва ривожланишининг зарурати кўрсатиб берилган; Хорижий ишчи кучи импортини тартибга солишда мамлакатдаги “бир умрлик ишга ёллаш тизими”нинг ўрни ёритилган. Япон ҳукуматининг юқори малакали кадрларни жалб қилиш сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган; Мамлакатда 2018 йилда қабул қилинган янги миграция сиёсатининг аcосий йўналишлари ва кўрсатилган. Таҳлил натижасида олинган маълумотлар асосида реципиент мамлакатларда хорижий ишчи кучи импортига, хусусан паст малакали кадрлар миграциясига боғланиб қолмасликни олдини олиш ва миллий меҳнат бозоридаги мавжуд салоҳиятдан оқилона фойдаланиш борасидаги хулосаларга келинади.
Японияда ислом: тарих ва бугун
Мақола Японияда ислом дини ҳамда япон ва мусулмон халқлари ўртасидаги маданий алоқалар тарихини баён қилишга бағишланган. Мақолада мазкур мавзуга оид маълумотлар ўрта аср мусулмон манбалари, Юан сулоласининг Японияга ҳарбий юришлари тўғрисидаги ҳисоботлар, Минг даври солномалари, португал манбалари ва Япония ҳақидаги замонавий адабиётлар асосида тақдим қилинган.
Япония сиёсий тизми: ўзига хос хусусиятлари ва ривожланиш истиқболлари
Мазкур илмий мақолада қуйидагилар таҳлил этилган: Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида ўрнатилган дипломатик алоқалар, стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани ратификация қилинганлигининг бугунги кундаги улкан аҳамияти ва тарихий роли, Япония сиёсий тизимининг ўзига хос хусусиятлари, Янония парламенти, унинг ваколатлари, парламентнинг палаталари, парламентга сайлов ўтказиш қоидалари, сиёсий тизимда Япония императори институтининг тутган ўрни, Япония Министрлар Кабинети, уни ташкил қилиш қоидалари, бош вазирнинг жамият сиёсий тизимини ислоҳ қилиш жараёнидаги роли, Япония сиёсий тизимида партиялар фаолияти, жумладан кўппартиявийлик тизимини шаклланиши билан боғлиқ муаммолар, доминант партия сифатида Либерал демократик партиянинг ютуқлари сабаблари, ЛДПнинг Япония сиёсий тизимини модернизация қилиш жараёнларидаги роли, Япония Министрлар Кабинетининг сиёсий тизимдаги ўрни, С.Абе раҳбарлигидаги Япония ҳукуматининг Япония сиёсий, иқтисодий тараққиётини таъминлаш борасидаги фаолияти, Япония иқтисодиётини тиклаш ва янада ривожлантириш борасидаги ҳукумат дастури ва уни амалга оширилиши, Япония парламети ва Министрлар Кабинетининг мамлакат Конституциясига ўзгаришлар киритиш борасидаги фаолияти, хусусан Япония Конституциясининг 1,4,7,9,41 моддаларига ўзгартиришлар киритиш, конституциясининг 9-моддасининг нормаларига ўзгартиришлар киритган ҳолда Япония қуролли кучларининг статусини янгилаш, Японияда “нормал қуролли кучлар”ни яратиш ғоясини ниҳоясига етказиш, Япония Конституциясига Министрлар Кабинетига кенг ваколатлар берилишини таъминловчи бутунлай янги махсус тўқизинчи бобини киритиш билан боғлиқ жараёнлар таҳлил этилди. Шунингдек, мақолада Япония сиёсий тизимининг тараққиёт истиқболлари, айниқса Япония иқтисодиётида рўй бераётган жадал ривожланиш суръатларининг Япония сиёсий тизими такомиллашувидаги аҳамияти, Япония жамияти миллий қадриятларининг ва анъаналарининг Япония сиёсий тизими фаолиятига таъсири ва ижобий аҳамияти билан боғлиқ масалалар хусусида ҳам фикрлар баён қилинди. Япония сиёсий тизимини такомиллаштириш борасида бугунги кунда япон ҳукумати томонидан самарали сиёсий ҳуқуқий имкониятлар яратилаётганлиги ҳақидаги хулосалар ҳам билдириб ўтилган.
Япония миллий инновацион тизими самарадорлигини баҳолаш йўллари
Мақолада миллий инновацион тизим (МИТ) тушунчаси ва унга доир илмий-назарий қарашлар, ёндашувлар таҳлили келтирилган. Шу билан бирга DEA модели орқали Япониянинг МИТ самарадорлиги баҳоланиб бир нечта ривожланган мамлакатлар билан қиёсий таҳлил этилган ва улар асосида Ўзбекистон иқтисодиётини инновацион ривожлантириш учун таклифлар ишлаб чиқилган. Биз танлаган моделнинг бир қатор дастурий таъминотлари ҳам мавжуд бўлиб, (DEA-Solver-Pro, Frontier Analyst, OnFront, Warwick DEA, EffiVision, KonSi DEA Analysis в.ҳ.к.) бизнинг таҳлилларимиз Excel дастурида амалга оширилган. Барча таҳлиллар Жаҳон Банки, ИҲРТ, Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти каби халқаро ташкилотларнинг маълумотлари асосида тайёрланган.
Япония маданий дипломатиясининг хусусиятлари
Бугунги кунда, турли давлатлар ўз имижини шакллантиришда маданий дипломатиясига алоҳида эътибор қаратмоқда ва ундан самарали фойдаланишга интилмоқда. Маданий дипломатиянинг мақсади – хорижий давлатлар билан халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва халқаро муносабатлар тизимига таъсир кўрсатишдир. Шунингдек, у жаҳон ҳамжамиятида ўз имижини шакллантиришда ва мавқеини оширишида муҳим аҳамият касб этади. Маданият омили халқаро сиёсатдаги "юмшоқ куч" сифатида жаҳондаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларга ва халқаро муносабатларга жиддий таъсир кўрсатади. "Юмшоқ куч" концепцияси остида муайян давлат томонидан олиб бориладиган маданий дипломатияси тушунилади. Дунёда ривожланган мамлакатлар қаторидан ўрин олган Япониянинг ташқи сиёсатида ҳам "юмшоқ куч" омилига катта эътибор қаратилмоқда. Маълумки, Япония ўз тараққиёти давомида Ғарб цивилизацияси ютуқларидан баҳраманд бўлиш билан бирга, миллий маданияти қадриятларини ҳам сақлаб қолишга муваффақ бўлган. Замонавий япон маданияти унда анъана ва замонавийликнинг ўзаро уйғунлашиб кетганлиги билан характерланади. Айнан шу миллий хусусият ҳозирги ахборотлашган жамиятни яратиш шароитида Япониянинг ахборот инқилоби ва компьютор ахборот тизимининг жаҳондаги етакчисига айланишига сабаб бўлди. Маданий дипломатия Японияга сиёсий ва иқтисодий характердаги кўплаб масалаларни ҳал этишга хизмат қилибгина қолмай, уни халқаро ҳамжамиятга янада чуқурроқ интегратциялашувига ва халқаро майдонда ўз имижини оширишига ёрдам бермоқда. Шундай қилиб, Япония глобаллашув жараёнларидан унумли фойдаланган ҳолда, "юмшоқ куч" воситасидан маданий дипломатиясини ривожлантириш орқали ўз маданиятини жаҳонда тан олинишига эришди. Шунинг учун ҳам, Япониянинг ушбу соҳадаги илғор тажрибасини ўрганиш биз учун муҳим аҳамиятга эга.