Применение элементов проблемного обучения на уроках литературы (на примере эпоса «Равшан»)

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
140-144
26
18
Поделиться
Джамалдинова, Ш. (2020). Применение элементов проблемного обучения на уроках литературы (на примере эпоса «Равшан»). in Library, 20(1), 140–144. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/7991
Шахло Джамалдинова, Самаркандский государственный университет

стажер-исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматривается реализация проблемных элементов обучения на уроках литературы. В ней рассмотрены классификация проблемных ситуаций по различным признакам, технологическая схема проблемного обучения и последовательность действий по реализации проблемной технологии. В качестве примеров реализации проблемного обучения приводятся задания на тему устного народного творчества.


background image

O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz

FILOLOGIYA

1/3 2020

- 140 -







Шахло ДЖАМАЛДИНОВА,

Самарқанд давлат университети стажёр тадқиқотчиси
E-mail:djamaldinovashaxlo@mail.ru

АДАБИЁТ ДАРСЛАРИДА МУАММОЛИ ТАЪЛИМ ЭЛЕМЕНТЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

(«РАВШАН» ДОСТОНИ МИСОЛИДА)

Аннотация

Ушбу мақолада мактабда адабиёт дарсларида муаммоли ўқитиш элементларининг амалга оширилиши
муҳокама қилинади. Муаммоли вазиятларнинг турли асосларга кўра таснифланишини, муаммоли
ўқитишнинг технологик схемасини ва муаммоли технологияни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар кетма-
кетлиги кўриб чиқилган. Муаммоли вазиятни яратиш усуллари, босқичлари, асосий мақсадлари ҳамда
қоидалари кўриб чиқилган. Муаммоли таълим технологияси асосида адабиёт дарсининг қурилиши.
Муаммоли таълимни амалга оширишга мисоллар сифатида ҳалқ оғзаки ижоди мавзуси бўйича вазифалар
берилган.

Калит сўзлар:

муаммоли таълим, ўқитиш технологияси, ўқув-услубий қўлланма, муаммоли вазият, усуллар,

адабий таълим.

ПРИМЕНЕНИЕ ЭЛЕМЕНТОВ ПРОБЛЕМНОГО ОБУЧЕНИЯ НА УРОКАХ ЛИТЕРАТУРЫ (НА

ПРИМЕРЕ ЭПОСА «РАВШАН»)

Аннотация

В данной статье рассматривается реализация проблемных элементов обучения на уроках литературы. В ней
рассмотрены классификация проблемных ситуаций по различным признакам, технологическая схема
проблемного обучения и последовательность действий по реализации проблемной технологии. В качестве
примеров реализации проблемного обучения приводятся задания на тему устного народного творчества.

Ключевые слова:

проблемное обучение, учебная технология, проблемная ситуация, литературное

образование, духовное воспитание учащегося, логическое рассуждение, независимое мнение,
аргументирование, обоснование.

APPLICATION OF ELEMENTS OF PROBLEM-BASED LEARNING IN LITERATURE LESSONS (FOR

EXAMPLE, OF THE EPIC «RAVSHAN»)

Abstract

This article discusses the implementation of problem elements of teaching in literature lessons. It considers the
classification of problem situations by various characteristics, the technological scheme of problem training and the
sequence of actions for the implementation of problem technology. As examples of the implementation of problem-
based learning, tasks on the topic of oral folk art are given.

Keywords:

problem learning, educational technology, problem situation, literary education, spiritual education of the

student, logical reasoning, independent opinion, argumentation, justification.

Кириш

.

Муаммоли

таълим

ўқитувчи

раҳбарлигида муаммоли вазиятларни яратиш ва
ўқувчиларнинг

уларни

ҳал

қилиш

бўйича

фаолиятини ўз ичига олган ўқув машғулотларини
англатади. Муаммоли таълим асносида бадиий
асарлар таҳлили борасидаги билим, кўникма, малака,
мустақил

фикрлаш

ва

мустақил

фаолият

қобилиятларини

шакллантириш

ҳамда

уни

ривожлантириш

ётади.

Адабиёт

дарсларида

муаммоли таълим элементларидан фойдаланилганда:
энг долзарб, зарурий вазифаларни танлаш ва уларни
ўқув муаммосига айлантириш; ўқув материали
устида ишлаш билан боғлиқ хусусиятларни аниқлаш;
муаммоли ўқитишнинг қулай тизимини аниқлаш;
муаммонинг ечими устида ишлаш; бу жараёнда

ўқувчилар ва ўқитувчи фаолиятини аниқлаб олиш
муҳим аҳамият касб этади.

Анъанавий ўқитиш усулларидан фойдаланил-

ганда бутун юклама ўқитувчи зиммасига тушади.
Яъни у ҳар хил метод ва усуллардан фойдаланган
ҳолда ўқувчиларга кўп ва хўп билим беришга ҳаракат
қилади. Бу жараёнда ўқувчиларнинг юкламаси
минимал даражада бўлади. Яъни улар тайёр
билимларни

ўзлаштириб

оладиган

объектлар

даражасида

қоладилар.

Ўқувчиларнинг

ўқув

фаолиятини

оширишга

асосланган

ривожлантирувчи, шахсга йўналтирилган таълим
технологияларини, ҳар қандай анъанавий ўқитиш
методидан мукаммалроқ янги усуллар, воситаларни
излаш давр талабидир. Шундай технологияларидан
бири муаммога асосланган таълимдир.

O‘ZBEKISTON MILLIY

UNIVERSITETI

XABARLARI, 2020, [1/3]

ISSN 2181-7324

FILOLOGIYA

www.uzmuxabarlari.uz

Social sciences


background image

O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz

FILOLOGIYA

1/3 2020

- 141 -

Муаммоли ўқитиш ўқувчилар умумий ва

ақлий

ривожланишининг

максимал

даражага

кўтариши тан олинган самарали усули ҳисобланади.

Муаммоли таълим тушунчаси продуктив

жараён сифатида мустақил фикрлаш назариясига
асосланади.

Замонавий

педагогикада

таълим

тизимини

эркинлаштириш

шароитида

турли

педагогик технологиялар, тушунчалар ва ўқитиш
методларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш
имконияти яратилди. Уларнинг баъзилари ғарбий
таълим тизимидан келиб чиққан (нейролингвистик
дастурлаш

(

ингл.

Neuro-linguistic programming

) [1],

«Гештальт» (нем. Gestalt - форма) технологиялари [2]
ва бошқалар), уларнинг баъзилари таълим соҳасида
нисбатан эски рус ғояларига мос келади (масалан,
бепул

таълим

концепциясининг

асослари

Л.Н.Толстой томонидан [3], ҳамкорлик педагогикаси
[4] эса – К. Д. Ушинский томонидан қўйилган).

Муаммоли ўрганишнинг моҳияти шундаки,

ўқитувчи фақат фаннинг якуний хулосаларини
билдирмайди, балки ўқувчиларни илмий изланишда
иштирок этишга йўналтиради. Яъни ўқувчилар
муаммоли савол ёки топшириқни ҳал қилиш билан
боғлиқ ички зиддиятларни очади; овоз чиқариб,
тахминлар қилади, уларни муҳокама қилади,
эътирозларни рад этади ва ҳақиқатни исботлайди.

Муаммоли ўқитишнинг асоси – қўйилган ўқув

муаммосининг ечими билан боғлиқ махсус турдаги
мотивларни яратиш учун зарур бўлган муаммоли
вазият ҳисобланади. Шунинг учун муаммоли
вазиятлар занжири сифатида тақдим этилиши лозим
бўлган материалнинг дидактик мазмунини етарли
даражада қуриш талаб қилинади.

Муаммоли вазиятлар номаълумнинг мазмуни,

унинг муаммолилик даражаси, ахборотнинг мослиги
ва бошқа хусусиятлари жиҳатидан ҳар хил бўлиши
мумкин.

Муаммоли таълим шунчаки инновацион

жараён эмас, балки таълим олувчиларнинг ижодий
қобилиятини

шакллантирадиган,

маҳсулдор

мустақил

фикрлаш,

мушоҳада

юритишни

ўстирадиган ва билим орттириш фаоллигини
оширадиган ҳаётий заруриятдир.

Муаммоли таълимни амалиётга татбиқ

қилишда ўқитувчи ахборотни тайёр ҳолда бермайди,
балки дарсни шундай қурадики, муаммони ечиш
асносида болаларнинг ўзлари янги билимларни
очадилар, ўзлари фаолият тартибини белгилайдилар.
Муаммонинг ечими билан боғлиқ дарслар кўпроқ
самара бериши учун ўқув материалини босқичма-
босқич ўрганиш билан бирга муаммоли таълимга хос
бўлган турли усуллардан фойдаланиш мақсадга
мувофиқ бўлади.

Муаммони ҳал этиш асносида: муаммоли

вазият яратиш, муаммо, муаммони ечиш усулларини
излаш ва муаммонинг ечилиши сингари фаолият
турлари амалга оширилади.

Муаммоли вазиятлар яратишда ўқитувчи

вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:

1. Ўқитувчи ўқувчиларни зиддиятли вазиятга

олиб келади ва ушбу муаммонинг ечимини
тарбияланувчиларнинг ўзларига қўйиб беради.

2. Ўқитувчи ўқув материали билан боғлиқ

битта муаммога турли ракурсдан ёндашиш
имкониятини яратади.

3. Ўқувчиларда муаммоли вазиятдан чиқиш

билан

боғлиқ

вазиятдан

келиб

чиқадиган

хулосаларни қиёслаш, умумлаштириш, далилларни
таққослаш кўникмаларини шакллантиради.

4.

Фикрларни

аниқлаш,

асослаш

ва

умумлаштириш

билан

боғлиқ

йўналтирувчи

топшириқлар тайёрлайди.

Адабиёт дарсларида муаммоли вазият ҳосил

қила билиш, бу вазиятдан ўқувчиларнинг мустақил
равишда чиқиб кетишларига эришиш ўқитувчидан
ҳам жиддий мехнатни талаб қилади. Ушбу мақолада
7-синф "Адабиёт” дарслик-мажмуасидаги "Равшан"
достони устида ишлаш мисолида адабиёт дарсларида
муаммоли таълимни амалга ошириш йўл-йўриқлари
ҳақида фикр юритилади.

Халқимиз куйлаб келган достонлар орасида

“Гўрўғли” туркумли алоҳида ўрин тутади. Бу туркум
достонлар туркман, қозоқ, қорақалпоқ, татар, турк,
озарбайжон, тожик, арман, гуржи халқлари орасида
ҳам машҳур. Ўзбеклар орасида тарқалган “Гўрўғли”
достонларнинг Ўзи юзтадан ошади. "Равшан"
достони “Гўрўғли” туркумига кирувчи асарлар
сирамидан.

Мазкур

достон

оташин

ва

самимий

мухаббатни куйловчи, пок ва ҳақ исломий эътиқод
йўлида собит тура оладиган иймонли кишиларни
мадҳ қилувчи, эзгуликни, мардлик ва ботирликни
улуғловчи, зулм ва зўравонлик, адолатсизликни
қораловчи асардир.

7 синфда бу достонни [7] ўрганиш учун 3 соат

ажратилган бўлиб [8], дарсликда асардан берилган
парча 28 бетдан жой олган.

Уни дарсликда матн юзасидан тақдим этилган

ўндан ортиқ савол-топшириқлар ёрдамида ўрганиш
муаммоли ўрганишдан кам самара бермайди.
Берилган савол-топшириқлар билан ишлаганда
ўқувчиларга асарнинг бадиий қудратини сездириб,
таъсир кучини ошириш мумкин.

Ўрганишга

тақдим

этилган

достондан

парчани, бир дарснинг ўзида тўлиқ ўқиб чиқишнинг
имкони йўқ. Шунинг учун ўқитувчи матнни
жумбоқли, болаларни асарни давомини мустақил
ўқишга мажбур қиладиган жойигача ўқигани,
қолганини уйга топшириқ тарзида бергани маъқул
бўлади. Масалан, матннинг бошидан 2-3 саҳифа ўқиб
(буни вақт имкониятига қараб ўқитувчи ўзи
белгилагани маъқул), Шунда пари кўнглида: “Бу
бола аччиғи билан бир ёққа кетиб қолмасин”, деб
хосиятли узугини овуниб ўтрисин деб, қўлидан олиб,
Равшанбекка берди жумласигача ўқиб, "Энди
Равшанбек кўзининг ёшини артиб, шундай нигинга
қараса..." деган жумла билан асарнинг бир қисмини
якунлагани,

сўнг

Ҳасанхоннинг

ўғлига

насихатларини акс этган “Эшитиб ол, шўрнинг


background image

O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz

FILOLOGIYA

1/3 2020

- 142 -

арзини, Элида сарғайтдинг гулдай тарзини. Бир қиз
учун унутмагин бизларни, Унутма отанг ҳам онанг
қарзини!” жумласигача ўқиб, орадаги ва кейинга
асосий лавҳаларни қолдириб кетгани маъқул.

Достоннинг тўлиқ матнини ўқишни уйга

топшириш билан бирга кейинги икки дарсда асар
матнини ўрганиш муаммоли ҳамда мунозара
шаклида бўлишини айтиб: “Достон қаҳрамони
Равшан инсон сифатида сизга ёқдими, йўқми? Нега?
Уни Гуланорга муносабатини ҳақиқий севги дейиш
мумкинми? Гуланорни отаси Аваз нимага қизини
Равшанга муносиб кўрмади? Рад жавобини эшитган
Равшаннинг руҳий холатини тасвирлаб беринг? Ака-
ука Хасанхон билан Авазнинг ўзаро муносабатини
матнга таяниб тасвирлаб беринг. Сиз қай бирини
нима учун ёқлайсиз, не сабаб билан маъқулламайсиз?
Шу ҳақда ўйлаб кўринг” шаклидаги ўқувчи
руҳиятини, шуурини қитиқлайдиган муаммоли
саволларни ўртага ташлаб, уларни адабиёт дафтарига
ёздириб қўйиш мумкин. Мақсад – болалар кўнглида
асар қаҳрамонига муҳаббат, ҳеч бўлмаса илиқлик
уйғотиш. Достон таҳлилига бундай ёндашган ўқувчи
асарни ўқиш давомида ҳар бир жумлага эътибор
билан қараб, кейинги дарсга иштиёқ ва тайёргарлик
билан келиши табиий. Кейинги дарсда ўқитувчи
муаммоли саволларни қайта эслатиб, ҳар бир ўқувчи
фикрини, диққат билан эшитиши лозим. Чунки
ўқувчилар асосан ўқитувчи учун гапиради. Балки
баъзиларининг

айтганлари

маънавий-ҳаётий

ўлчамларга мос келмас, лекин бунинг учун дарҳол
дакки бериб боланинг руҳини чўктириб қўймаслик
керак. Ўқувчи ўз қарашларининг нотўғрилигини
ўртоқларининг фикри, хулосалари билан таққослаб
кўриб, ўзи билиб олсин.

1. Авазхоннинг: «Эшитиб ол, ота, айтган

сўзимни, Бермайман Равшанга Гуланор қизимни!
Қизим тугул, кучугимдан садаға, Мен Ҳасанга тенг
қилмайман ўзимни!» - сўзларнинг сабаби нимада?
Авазхон билан Ҳасанхон ўртасида адоват борми?
Ёки манманлиги сабабли ўзини Ҳасанхондан ортиқ
ҳисобладими?

2. Равшаннинг: «Келе, Авазнинг қизи бўлмаса,

Қорахоннинг қизи-да! Аваз қизини бермади деб,
менинг йиғлаб юрганим қандай», - деб ғайрати келиб,
Ширвонга отлантирган нарса Зулхуморга бўлган
муҳаббатми ёки бошқа сабаб ҳам борми?

3. Ёш йигитнинг: «Ёр дейман-у номус-орга

бораман», - деган иқорорини изоҳланг.

4. Сиз Равшаннинг ўрнида нима қилган

бўлардингиз?

5. Ҳасанхоннинг ўғлига: «Болам, айтган

насиҳатим унутма! Олдингдан ким чиқса, бесалом
ўтма! Бир ғарибни кўрсанг, зинҳор оғритма.
Қўлингдан келганча чиқар яхши от, Яхшилик қил,
болам ёмонликни от!» оқ фотиҳа бериб, хайрлашган
ҳолатини батафсил тасвирлашга уриниб кўринг. Ўша
пайтда унинг кўзи, қоши, сўзлаш тарзи, гавдаси
қандай бўлган деб ўйлайсиз? Сиз уни тушунасизми,
ҳис этасизми? Ҳолатингизни сўз билан ифодаланг.

6. Ҳасанхон бечора ўғлининг жамолига,

новдадай ўсган камолига кўзи тўймай, ичи ғамга
тўлиб, ранги гулдай сўлиб, ёлғиз боласидан айрилиб
қололмай, оҳ тортиб… Ўғлининг бегона юртларга
ёлғиз кетишига жавоб бергани тўғрими? Сиз отанинг
ўрнига нима қилган бўлардингиз?

7. Асарда «Зулхуморнинг камоли, ойдай

жамоли, оқ юзида холи, янги тўлган ойдай икки қоши
ҳилоли, ясанган ҳурдай, тишлари дурдай, кўзлари
юлдуздай, лаблари қирмиздай, оғизлари ўймоқдай,
лаблари қаймоқдай, икки юзи ойдай, ялт-юлт
муҳрланган қоғоздай, ўн кам икки юз кокили бор» -
гўзал

қиз

тасвирланган

портретига

ўз

муносабатингизни билдиринг.

8. Зулхумор Равшаннинг узугини кўриб, унда

ўзининг исми ва суратини кўради, узук сеҳрли ва
бебахолигини билиб уни ҳузурига олиб келишларини
буюради, буни сабабини тушунтиринг?

9. Оққиз канизани ишидан фахрланасизми,

хижолат бўласизми, нафратланасизми? У нима
ниятда Зулхуморнинг боғида ўзбек

йигити

яшаётганлигини

Қорахонга

етказади?

Оққиз

персонажга ўхшаш кишиларни бошқа асарларда
учраганмисиз? Ҳаётда-чи? Шу ҳақда сўзлаб беринг.

10.

«Совутини

бўктариб,

қалқонини

дўнгтариб, йўлга тушди мард Ҳасан, Ширвон йўлин
ахтариб…» - Ҳасанхоннинг руҳий холатини
тасвирлаб беринг?

11. Ширвонлик тўрт оға-ини ботирлар: Айноқ,

Жайноқ,

Эрсак,

Терсакни

қаҳрамонлик

намуналарини кўрсатинг. Уларга хос бўлган
характер белгиларини кўрсатинг.

12. Қорахон лашкарига қарши жангга кирган

Ҳасанхонни Ўша пайтдаги руҳий ҳолатидаги
қанчалик мос келишини изоҳланг.

13. Равшаннинг: «Сен айтган одаминг мен

эмасман,

ўлимдан

қўрқадиган

одаминг

бошқадир», - деган гаплари асосида унинг табиатини
изоҳлашга урининг.

14. Равшаннинн: «Душманга хор-у зор

бўлдим, отажон. Бир кўрмоққа хумор бўлдим,
отажон. Меҳрибоним келган экан, минг шукур, Энди
золим ўлган экан, минг шукур» - отасига айтган
сўзлари, Ҳасанхонга қадай таъсир қилди?

15. Асарда «Сени дордан айириб олиб

кетайлик, Агар кирсанг Қорахоннинг динига…»
тарзида ифода бор. Сизда «Қорахонинг дини»
бошқалардан ўзгача эканми деган фикр пайдо
бўлдими? Шу ҳақда сўзлаб беринг.

Муаммоли таълим ўқувчиларнинг янги

билимларни эгаллаш жараёнида ижодий иштироки
имкониятини, билим олишга қизиқишлари ва
ижодий тафаккурининг шаклланишини, билимларни
юқори даражада эгаллашларини ва янги билимларни
ўзлаштиришга рағбатни таъминлайди.

Муаммоли вазиятларни англаш, қабул қилиш

ва унинг ечимини топиш ўқувчиларнинг тафаккур ва
фаолият мустақиллигида, дастлабки босқичда
ўқитувчи билан ҳамкорликдаги, кейинчалик эса
мустақил фаолиятини назарда тутади.


background image

O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz

FILOLOGIYA

1/3 2020

- 143 -

Муаммоли

таълимнинг

афзалликлари

қуйидагилардан иборат:

1. Ўқувчилар янги ахборотни назарий ва

амалий муаммоларни ҳал қилиш жараёнида
оладилар.

2. Муаммони ҳал қилиш мобайнида ўқувчилар

барча қийинчиликларни енгиб ўтадилар, натижада
уларнинг фаолликлари ва мустақилликлари юқори
даражага етишади.

3.

Ахборотларни

узатиш

суръати

ўқувчиларнинг ўз фаолиятига боғлиқ бўлади.

4. Ўқувчиларнинг фаоллиги ўқишга бўлган

ижобий рағбатнинг ўсишига мос келади ва
натижаларни

расмий

текшириш

заруриятини

камайтиради.

5. Таълим самарадорлиги нисбатан юқори ва

барқарор бўлади. Ўқувчилар янги вазиятларда
эгалланган билимларни ўзлари меҳнат қилиб
ўзлаштирадилар ва шу билан бир вақтда мустақил
фикрлаш ва мустақил фаолият кўникмаларини
эгаллаб борадилар ва ижодий қобилиятларини
ўстирадилар.

Муаммоли

таълимнинг

мақсади

қуйидагиларни қамраб олади:

ўқувчиларнинг тафаккур қобилиятларини,

ижодий кўникмаларини ўстириш;

фаол изланиш ва муаммони мустақил ҳал

қилиш баробарида ўқувчилар томонидан билим,
кўникма ва малакаларнинг эгалланиши, натижанинг
анъанавий таълимга қараганда самарали эканлигини
исботлаш;

ностандарт муаммоларни кўра олиш, қўйиш

ва ҳал қилиш каби фаолиятни бажара оладиган
ўқувчилар шахсини тарбиялаш;

касбий тафаккурини ривожлантириш.

Муаммоли

таълимнинг

афзалликлари

қуйидагилардан иборатдир:

таълимнинг

ривожлантирувчи

имкониятларини фаоллаштириш;

мустақил изланишга йўналтириш;

билим орттиришнинг юксак даражаси;

субъект-субъект муносабатларини вужудга

келтириш;

таълим жараёнида барча иштирокчиларнинг

биргаликда фаолият олиб боришларини таъминлаш;

таълим жараёнининг мустақил амалий

фаолиятга йўналтирилганлиги.

Муаммоли таълимда ўқувчиларнинг фаолияти

қуйидагилардан иборат бўлади:

- муаммонинг аниқланиши;
- унинг ечимлари ҳақида изланиш;
- ечимни излаш;
- ечим.
Муаммоли вазиятни яратиш қоидалари:
1. Муаммоли вазиятни яратиш учун ўқувчилар

олдига шундай амалий ёки назарий топшириқни
қўйиш керакки, уни ечиш жараёнида улар янги
билим олишлари, янги кўникмага эга бўлишлари
лозим. Бунда гап умумий қонунийлик, фаолиятнинг

умумий хусусиятлари ёки фаолиятни умумий
шароитларда амалга ошириш ҳақида кетиши
мумкин.

2. Топшириқ ўқувчиларнинг интеллектуал

қобилиятларига мос келиши зарур. Муаммоли
топшириқнинг

қийинчилик

даражаси

ўқув

материалининг

янгилик

даражаси

ва

уни

умумлаштириш даражасига боғлиқ.

3.

Муаммоли

топшириқ

материални

эгаллашни тушунтиришгача берилади.

4. Биргина муаммоли вазиятни турли

топшириқларни бериш орқали юзага келтириш
мумкин.

5. Ўқитувчи ўқувчилар олдига қўйилган

муаммоли топшириқнинг моҳиятини тушунтириши,
тарбияланувчиларнинг

интеллектуал

имкониятларини инобатга олиши лозим бўлади.

Адабиёт

фанини

ўрганиш

жараёнида

муаммоли таълим технологиясидан фойдаланиш,
аввало, баҳс-мунозара асосига қурилади. Муаммоли
таълимда

ўқувчининг

ижодий

қобилияти

ривожланади, таълим олувчиларнинг интеллектуал
салоҳияти очилади (кашф қилинади), тадқиқотчилик,
адабиётшунослик характеридаги топшириқларга,
одамни англаш, унинг дардини, шодлик ва
қайғуларини ҳис этиш, маълум вазиятларнинг
сабабларини аниқлаш ишларига асосий эътибор
қаратилади.

Ўқитувчи муаммоли таълимда ўқувчиларнинг

ўтилганларни такрорлаш, кўникмаларни қайта
ишлаш ҳамда янги билим, кўникма ва малакаларни
эгаллашдаги мустақил ишларини тизимли равишда
ташкиллаштиради.

Бунда

янги

билимларни

ўзлаштириш ўқувчиларнинг ўзлари томонидан
амалга оширилади, уларнинг ақлий амалиёт ва
ҳаракат кўникмалари шаклланади, диққати, ижодий
тасаввури, идроки ривожланади, янги билимларни
кашф қилиш қобилияти шаклланади, натижада улар
ўз фараз ва тахминларини олға суриш ҳамда уларни
асослаш йўли билан янги ҳаракат усулларини
топадилар.

Айни дамда, замонавий педагогикада болани

билимлар билан қуроллантириш эмас, балки уни
ҳаётий муаммоларни ҳал қилишга ўргатиш масаласи
долзарб бўлиб турибди. Бунинг натижасида “ҳар
эҳтимолга қарши” билимлардан “воз кечадиган”
таълимнинг компонентли модели кенг муҳокама
қилинмоқда. Унинг асосига кўра, таълим мазмуни
“ҳаётий муаммоларни ҳал қлишнинг яхлит
тажрибаси, калит (кўплаб ижтимоий соҳаларга
алоқадор)

вазифалар,

ижтимоий

аҳамият,

компетенцияларни бажаришга асосланади”[8].

Хулоса қилиб айтганда, таълимга муаммоли

ёндашув ўсиб келаётган бола шахсига жамият
ҳаётига кириш, ўз ҳаёт йўлини аниқлаштириш,
ижтимоий-руҳий мослашиш имкониятини беради.
Адабиёт дарсларида муаммоли таълим ҳар қандай
адабий-бадиий вазиятда мақбул қарор қабул қилиш,
ижодий ҳаёт ва ўзини ривожлантириш асосида
амалга ошади.


background image

O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz

FILOLOGIYA

1/3 2020

- 144 -

АДАБИЁТЛАР

1.

Джозеф О'Коннор, Джон Сеймор. «Введение в нейролингвистическое программирование. Новейшая
психология личного мастерства». — 2001. www.nlpclub.com.ua

2.

Вертгеймер М. Продуктивное мышление. М.: Прогресс, 1987.

3.

Толстой Л. Н. Педагогические сочинения / Сост. Н. В. Вейкшан (Кудрявая); Акад. пед. наук СССР. —
М.: Педагогика, 1989. — 542, [1] с. — (Педагогическая библиотека). — Библиогр.: с. 515-540. — Указ.:
с. 541-542.

4.

Гуськова, Е. А. Педагогические идеи К. Д. Ушинского и современность / Е. А. Гуськова. — Текст:
непосредственный, электронный // Образование и воспитание. — 2016. — № 1 (6). — С. 5-8. — URL:

https://moluch.ru/th/4/archive/25/637/

5.

https://qomus.info/encyclopedia/cat-m/musahhih-uz/

6.

Адабиёт. Умумий ўрта таълим мактабларининг 7-синф учун дарслик-мажмуа/ Қ.Йўлдошев, Б.Қосимов,
В.Қодиров, Ж.Йўлдошбеков. – Т.: «Шарқ», 2009. -368 б.

7.

Умумий ўрта таълимнинг ДТС. "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2017 йил 10
апрель, 14-сон, 230-модда.

8.

Болотов В.А., Сериков В.В. Компетентностная модель: от идеи к образовательной парадигме //
Педагогика. 2003. №10. – С.8.

Библиографические ссылки

Джозеф О'Коннор, Джон Сеймор. «Введение в нейролингвистическое программирование. Новейшая психология личного мастерства». — 2001. www.nlpclub.com.ua

Вертгеймер М. Продуктивное мышление. М.: Прогресс, 1987.

Толстой Л. Н. Педагогические сочинения / Сост. Н. В. Вейкшан (Кудрявая); Акад. пед. наук СССР. — М.: Педагогика, 1989. — 542, [1] с. — (Педагогическая библиотека). — Библиогр.: с. 515-540. — Указ.: с. 541-542.

Гуськова, Е. А. Педагогические идеи К. Д. Ушинского и современность / Е. А. Гуськова. — Текст: непосредственный, электронный // Образование и воспитание. — 2016. — № 1 (6). — С. 5-8. — URL: https://moluch.rU/th/4/archive/25/637/

https://qomus.info/cncvclopedia/cat-m/musahhih-uz/

Адабиёт. Умумий урта таълим мактабларининг 7-синф учун дарслик-мажмуа/ К-Иулдошев, Б.Косимов, В.Кодиров, Ж.Йулдошбеков. -Т.: «Шарк», 2009. -368 б.

Умумий урта таълимнинг ДТС. "Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами", 2017 йил 10 апрель, 14-сон, 230-модда.

Болотов В.А., Сериков В.В. Компетснтностная модель: от идеи к образовательной парадигме // Педагогика. 2003. №10. - С.8.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов