Abdulaziz Rasulev
Мазкур мақолада кибержиноятларнинг детерминантлари таҳлил қилинган. Жумладан, ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларнинг сабаблари ҳамда уларнинг содир этилишига имкон яратувчи шарт-шароитлар тадқиқ этилиб, жиноятчи шахси ўрганилган. Мақолада ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятлар криминологик тавсифининг асосий жиҳатлари сифатида ахборот хавфларининг юқори ижтимоий хавфлилиги ва трансчегаравий тусда эканлиги, стратегик инфратузилманинг муҳим элементи сифатида ахборот-технологик тизимнинг заифлиги, қонунчиликнинг етарли даражада самарали эмаслиги ва сиёсий институтларнинг номукаммаллиги, профессионалликнинг йўқлиги ва “инсоний” омил кўрсатиб ўтилган. Муаллифнинг фикрича, ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятлар юқори даражадаги латентлик билан ажралиб туради. Шунинг учун расмий статистика ахборот технологиялари ёр-дамида жиноят содир этаётган шахсларнинг криминологик тавсифи бўйича тегишли маълумотлар олиш имконини бермайди. Бу эса лозим даражада статистика юритилмаслиги ва мазкур жиноятлар латентлиги оқибатида юзага келмоқда. Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятчиларнинг криминологик тавсифида ахборот-коммуникация маконида ҳуқуқбузарнинг шаклланишига таъсир кўрсатувчи шахсий жиҳатлар, техник ноу-хау, ижтимоий хусусиятлар, рағбатлантирувчи омиллар каби тўртта омилни инобатга олиш кераклиги таъкидланган. Амалга оширилган таҳлил асосида тегишли хулосалар қилинган ва таклифлар ишлаб чиқилган.