ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ МАВСУМИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ БЎЙИЧА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ

Аннотация

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида профилактика инспекторининг фермер хўжаликлари билан ҳамкорлиги тушунчаси, ҳамкорликни амалга оширишнинг узига хос хусусиятлари тўғрисида айрим мулохазалар билдирилган. Шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикасида профилактиеа инспекторининг фермер хўжаликлари билан ҳамкорлиги доирасидаги нормаларнинг амалиёт таҳлили ҳамда ушбу фаолият доирасида юритиладиган процессуал хужжатлар, ушбу фаолиятдаги муаммо ва камчиликлар, шунингдек, айрим турдаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш буйича бир қатор таклифлар ва тафсиялар.

Тип источника: Конференции
Годы охвата с 2022
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
46-55
35

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Нарзиев , Ш., & Муродов , А. (2025). ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ МАВСУМИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ БЎЙИЧА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ. Академические исследования в современной науке, 4(1), 46–55. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/arims/article/view/62125
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида профилактика инспекторининг фермер хўжаликлари билан ҳамкорлиги тушунчаси, ҳамкорликни амалга оширишнинг узига хос хусусиятлари тўғрисида айрим мулохазалар билдирилган. Шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикасида профилактиеа инспекторининг фермер хўжаликлари билан ҳамкорлиги доирасидаги нормаларнинг амалиёт таҳлили ҳамда ушбу фаолият доирасида юритиладиган процессуал хужжатлар, ушбу фаолиятдаги муаммо ва камчиликлар, шунингдек, айрим турдаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш буйича бир қатор таклифлар ва тафсиялар.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

46

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ МАВСУМИЙ

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ БЎЙИЧА ФЕРМЕР

ХЎЖАЛИКЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ

Нарзиев Шахзодбек Зойирович

ИИВ Академияси “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти”

кафедраси ўқитувчиси,

Муродов Асадбек Улуғбек ўғли

ИИВ Академияси 3-ўқув курси 318-гуруҳ курсанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.14607645

Аннотация:

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида профилактика

инспекторининг фермер хўжаликлари билан ҳамкорлиги тушунчаси,
ҳамкорликни амалга оширишнинг узига хос хусусиятлари тўғрисида
айрим мулохазалар билдирилган. Шунингдек, ҳуқуқбузарликлар
профилактикасида профилактиеа инспекторининг фермер хўжаликлари
билан ҳамкорлиги доирасидаги нормаларнинг амалиёт таҳлили ҳамда
ушбу фаолият доирасида юритиладиган процессуал хужжатлар, ушбу
фаолиятдаги муаммо ва камчиликлар, шунингдек, айрим турдаги мавжуд
муаммо ва камчиликларни бартараф этиш буйича бир қатор таклифлар
ва тафсиялар.

Калит сўзлар:

Профилактика инспекторлари, озодликдан маҳрум

қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар, ҳуқуқбузарликларни олдини
олиш, жамият хавфсизлиги, халқаро ҳамкорлик, тажриба алмашиш,
жазолаш тизими, шахслар билан ишлаш, амалий тадқиқотлар.

Ички ишлар органларида фаолиятининг асосий шаклларидан бири

бу ҳамкорликдир. Жамоатчилик асосидаги ёки ҳамкорликдаги
фаолиятнинг асосий шартларидан бири эса, ўзаро келишилган холда
хизматни ташкил этишдир. Ҳеч қайси давлат идораси ёки ташкилоти
бошқа тузилмалар билан ҳамкорликни ташкил этмасдан, фақатгина ички
имкониятлари доирасида фаолиятини самарадорлигини таъминлай
олмаслиги барчамизга аёндир.

Жумладан, ички ишлар органлари ҳам ўз зиммасига юклатилган

вазифаларни амалга оширишда тизимга кирувчи тармоқ хизматлари,
бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат
ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.

Профилактика инспекторининг ички ишлар органларининг соҳавий

хизматлари билан ўзаро ҳамкорлигини ўрганаётган эканмиз, авваламбор,
шу ўринда “ўзаро ҳамкорлик” атамасига таъриф беришимиз мақсадга


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

47

мувофиқдир. Ҳамкорлик атамасига олимлар қуйидагича таъриф
келтиришган:

Ҳамкорлик

бу – қонун ва қонуности актларга биноан, вазифалар,

вақтлар ва йўналишлар орқали келишилган, хизмат кўрсатилаётган
ҳудудларда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини

таъминлашда,

жамоат

тартибини

сақлаш

ва

хавфсизлигини таъминлашда, ҳуқуқбузарликлар, жиноятларнинг олдини
олишда иштирок этувчи ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг куч ва
воситаларидан биргаликда самарали фойдаланишдир.

7

Дарҳақиқат, ҳамкорлик бу икки ёки ундан ортиқ бўлган субъектлар

ўртасида ўзаро келишиб, ҳамжиҳатликда фаолият кўрсатиш, муайян
вазифа ва функцияларни биргаликда адо этишдир.

Ҳамкорлик деганда:

мазкур фаолият билан шуғулланувчи

субъектларнинг қонун хужжатлари ва қонун ости норматив ҳуқуқий
ҳужжатларига риоя этган холда, йўналишлар, вақтлари келишилган,
хизмат олиб борилаётган ҳудудда, жамоат тартиби ва хавфсизлигини
таъминлашда, ҳуқуқбузарликлар, шу жумладан, жиноятларнинг олдини
олишда иштирок этувчи куч ва воситалардан ҳамкорликда самарали
фойдаланиш бўлиб, бунда икки ёки ундан ортиқ хизмат яъни
бошқарувнинг бир-бирига бўйсунмаган холда алоҳида иштирокчилари ўз
ҳаракатларини мувофиқлаштириб, биргаликда бажарадилар.

Баъзи адабиётларда ички ишлар органларининг ҳамкорлигини,

мазмун моҳиятига кўра:

– Ички ишлар органлари тизимига кирувчи тармоқ хизматлари

ходимларининг ўзаро ҳамкорлиги;

– Ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ходимларининг

жамоат тузилмалари билан ҳамкорлиги;

– ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ходимларининг давлат

ҳокимиятининг бошқа орган ва муассасалари билан ҳамкорлиги каби уч
гуруҳга ажратилганлиини кўришимиз мумкин.

8

Ички ишлар органларида ҳамкорликнинг турли шакллари мавжуд.

Биз уларни шартли равишда иккига бўлишимиз мумкин. Улар

ўзаро

ахборот алмашиш

ҳамда фаолиятга доир муайян чора-тадбирларни

ҳамкорликда

режалаштириш,

амалга

ошириш,

натижаларни

умумлаштириш, муайян вазифаларни амалга оширишда ўзаро
ёрдамлашиш ва қўллаб-қувватлашда намоён бўладиган, бир сўз билан
айтганда,

амалий ҳамкорлик

ка ажратишимиз мумкин.

9


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

48

Ҳамкорлик асосида мулоҳаза юритилганда, ўзаро ахборот алмашиш

диққатимиз марказида бўлади. Шундай экан, ўзаро маълумот
алмашишнинг

янгича

кўриниши

яъни

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасига ваколатли
органлар ва бошқа

ташкилотлар ўртасида маълумотлар ва

материалларнинг самарали алмашинувини таъминлайдиган ягона
ахборот тизимини босқичма-босқич жорий этиш бўйича чора-тадбирлар
амалга ошириш ҳозирги кундаги энг долзарб вазифаларимиздан бири
хисобланади.

10

Ўзаро ҳамкорликнинг мақсади эса ҳуқуқбузарликларни олдини

олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида кенг қамровли
муаммоларни ҳал қилишдир. Ўзаро ҳамкорлик объекти жиноятчиликни
олдини олишда у ёки бу комплекс муаммоларнинг ҳақиқий амалиётдаги
холатидир. Ўзаро ҳамкорликнинг предмети эса ушбу йўналишда куч ва
воситаларни мувофиқлаштириш бўлиб ҳисобланади.

Ҳамкорликнинг

аҳамияти

шундаки,

жиноятчиликка

қарши

курашишда ИИО тизими олдида турган мақсадларга ИИОнинг соҳавий
хизматлари билан биргаликда ва ўзаро мувофиқлашган ҳаракатлари
орқалигина эришиш мумкин. Зеро, доимий ва ўзаро мувофиқлашган
ҳамкорликсиз жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши
курашиш бўйича комплекс чора- тадбирларни ташкилий равишда амалга
ошириб, қўллаб бўлмайди. Кўриниб турибдики, ҳамкорлик ўз-ўзидан
юзага келадиган жараён эмас. Аксинча, бу ҳар томонлама мураккаб
бўлган турли субъектларнинг ўзаро муносабатлари мажмуасидир. Ва
айни пайтда, ушбу субъектларнинг асосий мақсади жиноятчиликни
олдини олишга қаратилгандир.

Юридик фанлари номзоди, доцент Ж.С.Мухторов қуйидагича таъриф

беради. Жиноятларнинг олдини олишда

ҳамкорлик

– бу маъмурий

ҳудудда криминоген вазиятни доимий равишда таҳлил қилиб бориш,
жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш,
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ижтимоий-руҳий муҳитни
соғломлаш- тириш, криминоген омиллар таъсирини йўқотиш ва
кучсизлантириш, ўзининг хулқи, ҳаёт тарзи бўйича жиноят содир этишга
мойил бўлган шахсларни аниқлаш ҳамда уларга тарбиявий профилактик
таъсир кўрсатиш, содир этилган жиноятларни очиш, қидирувдаги
жиноятчиларни аниқлаш ва ушлаш, ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва
шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича барча субъектларнинг


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

49

қонун ва қонуности ҳужжжатларида белгиланган ваколатлар, усул ва
шакллар асосида келишилган тартибда биргаликда фаолият олиб
бориши жараёнидир

11

.

Жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларнинг

олдини олиш, уларнинг сабаб ва шароитларини бартараф этишдаги

ўзаро ҳамкорлик

– ушбу фаолият билан шуғулланувчи субъектларнинг

қонун ва қонун ости норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосланиб, ўзаро
келишилган

ҳолда

фаолиятнинг

шакл

ва

усуллари,

хизмат

ваколатларидан самарали фойдала- ниши бўлиб, бунда икки ёки ундан
ортиқ хизмат, яъни бошқарувнинг бир- бирига бўйсунмаган алоҳида
иштирокчилари ўз ҳаракатларини ўзаро келишиб бажаришади.
Ҳамкорликни ташкил қилишга ички ишлар органларитизимидаги
меҳнат тақсимоти, таркибий бўлинмалар ўртасида вазифалар ва
мажбуриятларнинг тақсимланиши каби масалаларни қамраб олган
мақсаднинг вужудга келиши сифатида ҳам қараш мумкин. Ўзаро
ҳамкорликнинг мақсади бошқарув тизими олдида турган умумий
вазифаларини ҳал этишда куч ва воситаларнинг тўғри тақсимланишини
англатади

12

.

Махсус адабиётларда ҳамкорликни қуйидаги даражада амалга

оширилиши кўрсатилган: а) ички идоравий ҳамкорлик, яъни
жиноятларнинг олдини олиш фаолиятини амалга оширувчи органлар
тизимига кирувчи хизмат ва бўлинмалар ўртасидаги ҳамкорлик; б)
идоралараро ҳамкорлик, яъни жиноятларнинг олдини олиш фаолиятини
амалга оширувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги ҳамда
улар билан давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият органлари
ўртасидаги ҳамкорлик; в) жамоатчилик билан ҳамкорлик, яъни
жиноятларнинг олдини олиш фаолиятини амалга оширувчи ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлар, давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият
органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат
бирлашмалари, корхона, муассаса ва ташкилотлар ҳамда аҳоли
ўртасидаги ҳамкорликлари тушунилади. Ўзбекистон Республикасининг
2021 йил 1 апрелдаги “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг 3-
моддаси фермер хўжаликларига қуйидагича таъриф берилади яъни
фермер хўжалиги - ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган
ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ҳамда қонунчиликда
тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан

шуғулланувчи

тадбиркорлик субъектидир. Фермер хўжаликларининг ҳуқуқий мақоми


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

50

2021 йил 1 апрелдаги ЎРҚ-680-сон “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги
ёритиб ўтилган.

Кўп тармоқли фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотини

етиштириш билан бирга қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш,
сақлаш ва реализация қилиш, саноат ишлаб чиқариши, ишларни
бажариш, хизматлар кўрсатиш ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа
фаолият турлари билан шуғулланувчи фермер хўжалигидир.

Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестри Ўзбекистон фермер,

деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан
юритилади.

Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрини юритиш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 1 апрелдаги “Деҳқон

хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддаси фермер хўжалигини ташкил
этиш келтирилган бўлиб бу қуйидагича изохланади;

Чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер

хўжалиги камида 30 шартли бош чорва моли бўлган тақдирда ташкил
этилади. Чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган
фермер хўжалигига бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами бир
шартли бош чорва молга ҳисоблаганда Андижон, Наманган, Самарқанд,
Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда
камида 0,3 гектарни (наслдор чорвачилик фермер хўжаликлари учун 0,5
гектарни), бошқа вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидаги
суғориладиган ерларда тегишинча, камида 0,45 гектарни (наслдор
чорвачилик фермер хўжаликлари учун 0,6 гектарни), суғорилмайдиган
(лалмикор) ерларда эса камида 2 гектарни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Призиденти Шавкат Мирзиёев “Ички

ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш,
жамоат тартибини, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини

ишончли

ҳимоя

қилишни

таьминлаш,

ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва прафилактикаси бўйича
республикада яхлид ҳуқуқий тизим яратилган бўлиб, унда ички ишлар
органлари мухум ўрин эгаллайди

13

” – деб таъкидлаган.

Шундай долзарб ва маъсулятли вазифаларни замон талаб

даражасида бажариш учун мамлакатимиз ички ишлар идоралари
тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.Ўзбекистон
Республикаси Президентининг Ҳалқ қабулхоналари ва Виртуал


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

51

қабулхонаси фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ўзига хос
демократик иниститути сифатида амалда ўзини оқламоқда. Қисқа
муддатда ана шу қабулхоналарга бир ярим миллион (1.5 млн) дан зиёд
фуқаро мурожаат қилгани ва қанча-қанча одамнинг йиллар давомида ҳал
этилмаган муаммолари ижобий ечилгани Ўзбекистон ҳалқ ҳокимияти
номига эмас, амалда жорий этилаётгани кўрсатилмоқда.

Маълумки, жамиятда жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар

хавфсизлигини

таъминлаш,

жиноятчиликка

қарши

курашиш,

ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш ҳуқуқни муҳофаза
қилиш идоралари зиммасига юклатилган асосий ҳамда долзарб
вазифалардан биридир. Мазкур вазифаларни амалга оширишда ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан бир қаторда ички ишлар
органларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Бугунги кунда ички ишлар
органларининг

профилактика

хизматлари

ҳуқуқбузарликлар

профилактикасини амалга оширишга ваколатли субъектлардан бири
бўлиб, ўз фаолияти жараёнида ҳуқуқ- тартиботни сақлаш ҳамда
мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга барҳам бериш,
шунингдек, ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабабларини ва
уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш
мақсадида қўлланиладиган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси чора-
тадбирларини амалга оширишда бевосита давлат ва нодавлат
ташкилотлари, жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари, аниқроқ айтганда, фуқаролик жамияти
институтлари билан ҳамкорлик қилади.

Фермер хўжаликларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасидаги

аҳамияти мамалакатимизнинг турли маъмурий бўлинмаларида ўзига хос
аҳамиятга эга ҳисобланади. Боиси мамлакатимиз аҳолисининг маълум
бир қисми қишлоқ хўжалиги билан банд бўлиб ўзларининг турмуш
тарзини кечирмоқдалар бу каби масалалар чекка туманлардаги
аҳолининиг

вақтинча

ишсиз

қатламни

иш

билан

таъминлашмасаласини хал этишни давлат ҳокимяти органларидан
талаб этади, бунинг мақсади шундан иборатки маъмурий ҳудудда содир
этиладиган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг асосий сабабларидан бири
ҳам бу аҳолининг ишсизлиги маълум. қолаверса маъмурий ҳудуд
аҳолисининг иш билан таъминланиши ҳуқубузарликларнинг олдини
олишда ички ишлар органлари ходимларни зиммасидаги вазифаларни


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

52

енгиллатиш билан бир қаторда аҳоли тинчлиги ва турмуши
фаровонлигини таъминлашда самарали йўл ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентди Шавкат Мирзиеёв: “Биз

“Адолат – қонун устуворлигида” деган тамойил асосида жамиятимизда
қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини
кучайтиришга қаратилган ишларимизни жадал давом эттирамиз. Бу
борада ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олишга алоҳида эътибор
қаратилади. Бунинг учун аввало, маҳалла имкониятларидан кенг
фойдаланиш, профилактика инспекторларининг иш самараси ва
маъсулиятини ошириш, улар учун муносиб хизмат ва турмуш шароитини
яратиб бериш чораларини кўришимиз даркор” деб таъкидлаб ўтди.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида амалга оширилаётган

ислоҳотлар ички ишлар органларининг зиммасига маъсулиятли
вазифалар белгилаш орқали уларнинг фаолияти муҳим аҳамият касб
этишини белгилаб берди. Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси фаолиятини самарали ташкил этишда профилактика
хизматлари

билан

бир қаторда

бошқа

фуқаролик

жамияти

институтлариининг ҳам роли алоҳида аҳамиятга эга.

Хусусан,

ички

ишлар

органларининг

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси хизматларининг тергов, тезкор-қидирув, эксперт-
криминалистика, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, йўл
ҳаракати хавфсизлиги хизмат фаолиятини психологик таъминлаш ва
бошқа хизматлар билан мунтазам ҳамкорликда фаолият юритиши талаб
этилади. Ўз навбатида бир хизмат иккинчи хизматнинг ёрдамисиз
белгиланган

вазифаларни

ижросини

таъминлаши

имконияти

чегараланган. Шу боисдан, ички ишлар органларининг фуқаролик
жамияти институтлариининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича
ҳамкорлигини ташкил этиш ва уларни мунтазам такомиллаштириб
боришнинг аҳамияти юқори ҳисобланади.

Аммо, ҳуқуқбузарликлар профилактикасида фермер хўжаликлари

билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш жараёнида қуйидаги муаммолар
мавжуд бўлиб, уларни бартараф этмасдан туриб, керакли натижаларга
эришиб бўлмайди:

биринчидан, профилактика инспекторлари ва фермер хўжаликлари

билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этишни белгилаб берувчи ИИВнинг
норматив-ҳужжатининг қабул қилинмаганлиги;


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

53

иккинчидан, ички ишлар органлари фермер хўжаликларининг ўзаро

ҳамкорлигини ташкил этишнинг наъмунавий режасининг ишлаб
чиқилмаганлиги;

учинчидан, ички ишлар органларида фаолиятни ҳамкорликда амалга

оширишга етарли даражада аҳамият берилмаслиги;

тўртинчидан,

маъмурий

ҳудудларда

ҳуқуқбузарликлар

профилактикасини амалга оширишда асосий субъект ҳисобланган
профилактика инспекторларининг ҳудудда фермер хўжаликларининг
ҳамкорлигини ташкил этишдаги аниқ ваколатлари норматив
ҳужжатларда аниқ белгилаб берилмаганлиги;

бешинчидан, профилактика инспекторлари ва фермер хўжаликлари

вакилларининг биргаликда фаолият олиб боиши учун ташкилий ва
моддий жиҳатдан етарлича таъминланмаганлиги;

олтинчидан, профилактика инспекторлари фаолиятида фермер

хўжаликлари

билан

ҳамколикнинг

асосий

вазифа

сифатида

белгиланмаганлиги;

еттинчидан, профилактика инспекторлари ва фермер хўжаликлари

нинг ҳамкорлигини ташкил этишнинг аниқ усул, шакл ва механизмлари
ишлаб чиқилмаганлиги.

Юқоридагиларга

асосланган

ҳолда

ҳуқуқбузарликлар

профилактикасида ички ишлар органлари фермер хўжаликларининг
ҳамкорлигини самарали ташкил этишда қуйидаги чора-тадбирларни
амалга оширилиши мақсадга мувофиқ деб ўйлайман:

Профилактика инспекторлари ва фермер хўжаликларининг ўзаро

ҳамкорлигини ташкил этишни белгилаб берувчи ИИВнинг буйруғини
ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

Профилактика инспекторлари ва фермер хўжаликларининг ўзаро

ҳамкорлигини ташкил этишнинг намунавий режасини ишлаб чиқиш ва
тасдиқлаш;

Ички ишлар органлари ва фермер хўжаликлари ўртасидаги

ҳамкорликдаги ишларни энг муҳим вазифалардан бири этиб белгилаш;

Маъмурий ҳудудда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича

фермер хўжаликларининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этишда
профилактика инспекторларининг ваколатини кенгайтириш ва бу
борада тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда аниқ белгилаш;

Профилактика инспекторларининг фермер хўжаликлари билан

ҳамкорлигинини тартибга солувчи, улар ўртасидаги ҳамкорликни амалга


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

54

оширишнинг усул, шакл ва механизмларини, шунингдек, охирги
ислоҳотлар билан тўлдирилган қонун ҳужжатларда белгилаб берувчи
ўқув-амалий қўлланмаларни тайёрлаш ва ўқитиш тизимини йўлга қўйиш;

Ички ишлар идораларининг хизматлари ўртасида жиноятлар ва

уларнинг олдини олишга доир ахборот ва маълумотларни зудлик билан
етказиш тизимининг самарали ишлашини таъминлаш,

Ўзаро ҳамкорликда амалга оширилган ишлар натижасидан

тарафларнинг

бараварига

манфаатдорлиги

ва

жавобгалигини

таъминлаш.

Профилактика инспекторларининг фермер хўжаликларининг

ҳамкорлик юзасидан тез ва самарали мулоқотини таъминлаш учун
рақамли технологиялардан фойдаланишни йўлга қўйиш.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда фермер

хўжаликларининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш қонун ва қонуности
ҳужжатлари билан тартибга солинади. Хусусан, юқорида келтириб
ўтилган

ички

ишлар

органларининг

ҳуқуқбузарликлар

профилактикасини

ҳудудларда

фаолият

юритадиган

фермер

хўжаликларининг ўзаро ҳамкорлиги келишилган режалар ёки зарурат
туфайли тўғридан тўғри амалга оширилади. Уларнинг ҳамкорлиги
шаклига кўра ахборот алмашув ва амалий шаклларга бўлинади. Ана шуни
инобатга олган холда ходимларнинг ўзаро ахборот алмашишлари

Ички ишлар органларининг фермер хўжаликларининг ўзаро

ҳамкорлигини ташкил этишда таянч пунктларида муҳим аҳамият касб
этади. Санаб ўтилган мазкур чора-тадбирларнинг самарали амалга
оширилиши келажакда профилактика инспекторларининг фермер
хўжаликлари билан ҳамкорлигини самарали ташкил этиш ва
такомиллаштириш ҳамда натижадорлигини оширишда ўз самарасини
беради.

Ҳозирда мамлакатимизда

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси

соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ички ишлар органлари
тузилмалари ўртасида хизмат фаолиятининг тўғри тақсимланмаганлиги
ва уларга аниқ вазифалар берилмаганлигидан айрим муаммо ва
камчиликларга йўл қўйилаётганлиги кўрсатиб ўтилди. Шу билан бир
қаторда ҳамкорлик масалаларига ва уни янада такомиллаштириш
борасидаги масалалар бўйича алоҳида вазифалар белгилаб берилди.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги сиёсатни амалга

ошириш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда ички ишлар


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

55

органларининг ўзига хос ўрни бўлиб, улар кенг кўламли ишларни амалга
оширади. Жумладан, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни
таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш,
вояга етмаган ва ёшларни турли салбий таъсирлар, диний экстремизм ва
терроризм, гиёҳвандлик ва сурункали ичкиликбозлик, оммавий
маданият ва бошқалардан асраш, жиноятчиликка қарши курашда бошқа
субъектлар билан ҳамкорлик қилиш каби вазифалар юклтилганки,
уларни бажаришда фермер хўжаликлари ўртасидаги ҳамкорлик ва
вазифаларни мукаммал даражада тақсимлаш ўта муҳим вазифалардан
биридир.

Шу боисдан бугунги кунда ички ишлар органларининг барча

тизимларида сифат жиҳатдан бутунлай янгича асосда шакллантирилди,
ҳуқуқбузарликларнинг

профилактикасида

замонавий

ахборот-

коммуникация технологияларини қўлллаш чора-тадбирлари кўрилиб,
янги усул ва шаклларда ишни олиб борилиши белгиланди ва амалга
оширилмоқда. Шу билан бир қаторда ички ишлар органлари
ходимлаининг касбий тайёргарлиги ва малакасини шакллантириш
борасида ҳам алоҳида вазифалар белгиландики, буларнинг барчаси ички
ишлар органлари олдида турган вазифаларни тўлиқ бажарилишини
таъминлайди.

Хулоса қилиб қилиб айтганда, ислоҳотларнинг бугунги босқичида

Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ноёб миллий
тизим

яратилди.

Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси

нафақат

жиноятчиликка қарши курашнинг бош йўналишига, балки мамлакатдаги
барча давлат идораларининг устувор вазифасига айланди.