ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ВА ПСИХОТРОП МОДДАЛАРНИНГ НОҚОНУНИЙ АЙЛАНИШИГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ ХАЛҚАРО ВА МИЛЛИЙ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИНИШИ

Annotasiya

Мақолада бутун дунёда долзарб масалага айланган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишда норматив-ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қиладиган халқаро ва миллий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан, битим, конвенция, шартнома, битим ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти таҳлил қилиниб, илмий асослантирилган таклиф, тавсиялар ишлаб чиқилган.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2022
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
49-61
38

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Низомиддинов , Ж. ., & Нусратиллоева , Ш. . (2025). ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ВА ПСИХОТРОП МОДДАЛАРНИНГ НОҚОНУНИЙ АЙЛАНИШИГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ ХАЛҚАРО ВА МИЛЛИЙ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИНИШИ. Академические исследования в современной науке, 4(29), 49–61. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/arims/article/view/98679
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мақолада бутун дунёда долзарб масалага айланган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишда норматив-ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қиладиган халқаро ва миллий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан, битим, конвенция, шартнома, битим ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти таҳлил қилиниб, илмий асослантирилган таклиф, тавсиялар ишлаб чиқилган.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

49

ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ВА ПСИХОТРОП

МОДДАЛАРНИНГ НОҚОНУНИЙ АЙЛАНИШИГА ҚАРШИ

КУРАШИШНИНГ ХАЛҚАРО ВА МИЛЛИЙ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

ТАРТИБГА СОЛИНИШИ

Низомиддинов Жамшид Нуриддин ўғли

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

Тезкор-қидирув фаолияти кафедраси ўқитувчиси

Нусратиллоева Шахризода Алишер қизи

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

кундузги таълим 3-ўқув курси 306-гуруҳ курсанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.15541501

Аннотация.

Мақолада бутун дунёда долзарб масалага айланган

гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний
айланишига қарши курашишда норматив-ҳуқуқий асос бўлиб хизмат
қиладиган халқаро ва миллий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу
жумладан, битим, конвенция, шартнома, битим ва норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти таҳлил қилиниб, илмий асослантирилган
таклиф, тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар,

перекурсорлар, қарши курашиш, халқаро ҳужжатлар, норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар.

Аннотация.

В статье анализируется содержание международных и

национальных нормативных правовых актов, в том числе соглашений,
конвенций, подзаконных актов, соглашений и нормативных правовых
актов, которые служат нормативно-правовой основой в борьбе с
незаконным оборотом наркотических средств и психотропных веществ,
ставших актуальной проблемой во всем мире, и разработанных научно
обоснованные предложения, рекомендации.

Ключевые слова:

наркотические средства, психотропные вещества,

перекурсос, контрразведка, международные документы, нормативные
правовые акты.

Annotation.

The article analyzes the content of international and national

regulatory legal acts, including agreements, conventions, by-laws, agreements
and regulatory legal acts that serve as a regulatory framework in the fight
against illicit trafficking of narcotic drugs and psychotropic substances, which
have become an urgent problem all over the world, and developed scientifically
based proposals and recommendations.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

50

Keywords:

narcotic drugs, psychotropic substances, precursors,

counterintelligence, international documents, regulatory legal acts.

Маълумки, дунёда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки

психотроп

моддаларнинг

ноқонуний

айланиши

билан

боғлиқ

жиноятларга қарши курашиш масаласи энг долзарб масалалардан бири
бўлганлиги боис, айнан ушбу масалада Ўзбекистон Республикаси билан
бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар ўртасида халқаро ҳужжатлар
жами

18 та

қабул қилиниб,

шундан,

3 таси

конвенция,

1 таси

шартнома ва

14 таси

халқаро

битимларни

ташкил

этади.

Ушбу

халқаро

конвенцияларнинг мазмунида психотроп моддаларни суиистеъмол
қилишнинг олдини олишга ҳамда уларни эрта аниқлаш, даволаш, таълим
олиш, реабилитация қилиш, жамиятга қайтариш ва даволанишни
тугатгандан кейин барча мумкин бўлган чораларни кўриш; томонлар иш
жойида унга муҳтож бўлган шахсларни психотроп моддаларни
суиистеъмол қилиш ва унинг олдини олиш муаммолари тўғрисида
хабардорлигини оширишга кўмаклашиш[1]; гиёҳвандлик воситаларини
етиштириш, ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни тиббий ва илмий
мақсадлар учун зарур бўлган етарли миқдорда чеклаш, гиёҳвандлик
воситаларини қонунга хилоф равишда етиштириш, ишлаб чиқариш,
ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг олдини олиш[2]; ўзаро
юридик ёрдам кўрсатиш мақсадида далиллар ёки кўрсатмалар тўплаш;
тинтув ва ҳибсга олиш; объект ва жойларни ўрганиш; маълумотлар ҳамда
далилларни тақдим этиш; тегишли ҳужжатлар ва материалларнинг, шу
жумладан банк, молиявий, компания ёки тижорат ҳужжатларининг асл
нусхасини ёки тасдиқланган нусхаларини тақдим этиш; даромадларни,
мулкни, маблағларни ёки бошқа нарсаларни исботлаш учун аниқлаш,
топиш[3] қоидалари назарда тутилган. Шунингдек, гиёҳвандлик
воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларнинг
ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятларга қарши курашишга оид
халқаро шартнома ва битимлар Ўзбекистон билан Швейцария, Туркия,
Покистон, Россия, Афғонистон, Туркманистон, Қирғизистон, Болгария,
Хитой, Словакия, Украина ва ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида қабул
қилиниб, ушбу ҳужжатларда назарда тутилган асосий вазифалар халқаро
конвенциялардаги умумий қоидаларга асосланиб белгиланган.

Мазкур халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳиятини ўрганиш орқали

биринчидан, “препарат”, “психотроп моддалар”, “наша”, “наша ўсимлиги”,
“наша қатрони”, “кока тупи”, “кока барги”, “экин етиштириш”,


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

51

“гиёҳвандлик воситаси”, “доривор афюн”, “опий”, “кўкнор”, “кўкнор
сомони”, “каннабис ўсимлиги”, “кокаин бутаси”, “назорат остида етказиб
бериш” каби назарий тушунчаларнинг мазмун-моҳиятини англаш;
иккинчидан, томонлар ўртасида ҳамкорлик предмети ва шакллари ишлаб
чиқилганлиги; учинчидан, Россия, Хитой ва Афғонистон давлатлари билан
тузилган битимларда энг самарали механизмларнинг мавжудлиги;
тўртинчидан, тезкор маълумотлар алмашиш-нинг турли шакллари
мавжудлиги; бешинчидан, “Назорат остида етказиб бериш” тезкор-
қидирув

тадбирини

ўтказишнинг

ҳуқуқий

асослари

мустаҳ-

камланганлиги; олтинчидан, тезкор-қидирув фаолиятининг муҳим
вазифаси сифатида айбланувчиларни қидириш, қонунчиликка мувофиқ
процессуал, тезкор-қидирув тадбирларни ўтказиш; еттинчидан, ушлаб
беришни тақозо этадиган ҳуқуқбузарликлар томонларнинг қонунига кўра
камида бир йил озодликдан маҳрум этиш билан жазоланадиган
ҳуқуқбузарликларни ташкил этиши; саккизинчидан, гиёҳвандлик
воситалари ёки психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласида
қатнашувчи шахсларни аниқлаш; тўққизинчидан, Назорат остида етказиб
бериш тезкор-қидирув тадбирини амалга оширишда гиёҳвандлик
воситалари ёки психотроп моддаларнинг одамлар ҳаётига ва соғлиғига ва
атроф-муҳит учун эҳтимолий хавфлилик даражасини ҳисобга олган ҳолда
уларни тўлиқ, қисман алмаштириш; ўнинчидан, ҳамкорликнинг асосий
йўналишлари ва шакллари сифатида “гиёҳвандлик воситалари ёки
психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашишда
тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш каби функциялар икки ва
ундан ортиқ давлатлар ўртасида амалга оширилиши белгиланганини
таъкидлаб ўтиш жоиздир.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида жиноятчиликка

қарши давлат органлари фаолият юритишига (121-м)[4] доир норманинг
белги-лангани гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг
ноқонуний айланишига қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкам
эканлигидан далолат беради.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги

кодексида гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки
психотроп моддаларни оз миқдорда ғайриқонуний равишда тайёрлаш,
олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш (56-м); гиёҳвандлик моддаси
таъсирида бўлган шахс томонидан ҳаво кемасини бошқариш, худди
шунингдек бундай ҳолатда бўлган экипаж аъзоларининг ҳаво кемасини


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

52

бошқаришига ижозат бериш ёхуд ҳаво кемасини бошқарувчи шахснинг
гиёҳвандлик моддаси таъсирида мастлик ҳолатини аниқлаш учун
белгиланган тартибга мувофиқ текширувдан ўтишдан бўйин товлаши
(116-м); мопед, велосипед ҳайдовчининг, уловли аравани бошқариб
борувчи шахснинг гиёҳванд модда таъсирида бўлган ҳолда йўл ҳаракати
қоидаларини бузиши (138-м); каби ҳуқуқбузарликлар учун айбдор
шахсларга жарима ва маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши, шунингдек,
гиёҳвандлик моддаси таъсирида бошқарилганлиги белгиланган тартибда
текширувдан ўтказилганлиги тўғрисидаги тиббий хулоса, гиёҳванд-лик
моддаси таъсирида мастлик ҳолатини аниқлаш учун текширувдан ўтиш-
дан бўйин товлаган тақдирда икки холис иштирокида тузилган
далолатнома

(282-м)[5]

каби

маъмурий

ҳужжатлар

маъмурий

ҳуқуқбузарлик тўғриси-даги баённомага илова қилган ҳолда ваколатли
судга юборилади.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг қуйидаги норма-

ларида: вояга етмаган шахсни гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари ёки психотроп моддалар истеъмол этишга жалб қилиш (127-
м); шахсни гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки
психотроп модда-ларни истеъмол қилишга мажбурлаган ҳолда
тиланчилик қилишга жалб қи-лиш (127

1

-м); кучли таъсир қилувчи ёки

заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш (251

1

-м);

гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш (246-м);
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ёки
шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири
остида бўлган шахсни темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво, автомобиль
транспорти ёки бошқа транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиш
(261-м); тақиқланган экинларни етиштириш (270-м); гиёҳвандлик
воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни қонунга
хилоф равишда эгаллаш (271-м); гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб
қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар
қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш (273-м);
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни
истеъмол қилишга жалб этиш (274-м); гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари ёки психотроп моддалар ишлаб чиқариш ёки улардан
фойдаланиш қоидаларини бузиш (275-м); гиёҳвандлик воситалари,


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

53

уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини
кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа
ҳаракатлар (276-м)[6] каби жиноий қилмишлар учун жиноий
жавобгарликни белгилангани гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари ёки психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун
жиддий (жарима; мажбурий жамоат ишлари; ахлоқ тузатиш ишлари;
озодликдан чеклаш; озодликдан маҳрум қилиш) жазо турлари
қўлланилишини билдиради.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг ўндан

ортиқ нормалари (2, 36, 38

1

, 39

1

, 39

2

, 48, 81, 87, 88, 225, 329, 355, 367, 381

5

,

381

9

, 382-моддалари) [7]даги қоидалар барча жиноятлар учун шу

жумладан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп
моддалар билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш ва фош этишда
далилларни тўплаш ва исботланиши лозим бўлган ҳолатлар, тезкор-
қидирув тадбирларни ўтказишда эътиборга молик масалалар, процессуал
ҳужжатларни

расмийлаштириш,

тезкор-қидирув

фаолиятининг

натижаларини ваколатли субъектларга тақдим этиш тартиби, назорат
қилувчи давлат органининг тезкор-қидирув фаолияти соҳасидаги
ваколатларига бағишланган бўлиб, тезкор-қидирув фаолиятини амалга
оширувчи органларнинг тезкор ходимларини суриштирув ва тергов
органлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари ёки психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятларни самарали
фош этишда масъулият билан ёндошган ҳолда тергов ҳаракатлари ва
тезкор-қидирув тадбирларини ўтказилишини тақозо этади.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг (195; 407; 408-м)

нормаларида “божхона кўригида давлат хавфсизлигига, жамоат тартибига,
одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳақиқий хавф мавжуд бўлганда ва
кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши лозим бўлган бошқа
ҳолатларда шу жумладан, гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг
аналоглари, прекурсорлар, психотроп моддалар эканлигини кўрсатувчи
моддалар ҳид тарқатса; божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган
гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, прекурсорларни ва
бошқа ашёларни назорат остида етказиб бериш;

назорат остида етказиб

бериш амалга оширилаётганда божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган
гиёҳвандлик

воситаларини,

уларнинг

аналогларини,

психотроп

моддаларни, прекурсор-ларни ва бошқа ашёларни олиб қўйиш ёки
алмаштириш” [8] каби вазифалар белгилангани тезкор-қидирув


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

54

фаолиятини амалга оширувчи органларнинг гиёҳвандлик воситалари ва
психотроп моддалларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ тезкор-
қидирув тадбирлари прокурор билан келишган ҳолда амалга оширишнинг
ҳуқуқий асосий бўлиб хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Гиёҳвандлик воситалари ва психот-

роп моддалар тўғрисида”ги қонунида гиёҳвандлик воситалари, психотроп
моддалар ва прекурсорлардан уларни назорат остида етказиб бериш ва
назорат остида олиш, бошқа тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш учун
фойдаланиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилиши (29-
м); гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг
қонунга хилоф равишда муомалада бўлиши билан боғлиқ жиноятларнинг
олдини олиш, уларни аниқлаш, бартараф этиш ва очиш мақсадида тезкор-
қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ўз ваколатлари
доирасида

гиёҳванд-лик

воситалари,

психотроп

моддалар

ва

прекурсорларни назорат остида етказиб бериш ва назорат остида олиш
ҳуқуқидан қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланиши (39-м);
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг
муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятга оид тартиб бузилганлигидан
далолат берувчи маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда прокуратура, ички
ишлар, давлат хавфсизлик хизмати ва божхона орган-ларининг мансабдор
шахслари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги: “таркибида гиёҳвандлик
моддаси бўлган ўсимликлар етиштирилиши эҳтимо-ли бор ер
участкаларини, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва
прекурсорларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, бериш,
реализация қилиш, тақсимлаш, олиш, фойдаланиш ва йўқ қилиш
жойларини кўздан кечириш; гиёҳвандлик воситалари, психотроп
моддалар

ва

прекурсор-ларни

ишлаб

чиқариш

ва

тайёрлаш

жараёнларининг белгиланган қоидаларга мувофиқлигини текшириш,
зарурат бўлганда экспертлик тадқиқоти учун на-муналар олиш;
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсор-ларни олишга
монелик қилиш мақсадида хоналарни муҳрлаб қўйиш; назорат
вазифаларини бажариш учун зарур тушунтириш ва ҳужжатлар тақдим
этишни талаб қилиш; гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва
прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият турлари учун
лицензиялари бўлган юридик шахсларга аниқланган камчиликларни
бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар
бериш; текширишнинг бошқа чораларини амалга ошириш” (42-м)[9] каби


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

55

ҳуқуқ-ларидан фойдаланиши, терговга қадар текширувни амалга
оширувчи органлар, суриштирув, тергов ёки прокуратура органларининг
мансабдор шахслари гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва
прекурсорларнинг

муомаласи

билан

боғлиқ

фаолият

амалга

оширилаётган ҳар қандай жойга кириши ва уни кўздан кечириши
мумкинлиги мазкур йўналишда давлат органларининг хизмат вазифалари
қонунда аниқ белгилаб қўйилганлигидан далолат беради.

Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп

моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятларга қарши
курашиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор-қидирув
фаолия-ти тўғрисида”ги қонунида “жиноятларнинг олдини олиш, уларни
аниқлаш, уларга барҳам бериш ва уларни фош этиш, шунингдек
жиноятларни тайёр-лаш ва содир этишга дахлдор шахсларни аниқлаш
ҳамда топиш” [10]каби вазифалар тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш
орқали бажарилиши белги-ланган.

Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги

қонунда “гиёҳвандлик воситаларининг, психотроп моддаларнинг ва улар
прекурсорларининг муомалада бўлиши соҳасида назорат қилиш (4-м);
сурункали ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва заҳарвандлик билан
касалланган, озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинганларни мажбурий
тарзда даволаш-ни суднинг ҳукми, ажрими ва қарори асосида амалга
ошириш; гиёҳвандликка ёки заҳарвандликка чалинган, шунингдек
психотроп моддаларни ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир қилувчи бошқа
моддаларни истеъмол қиладиган, чақирув бўйича етиб келишдан бўйин
товлаган шахсларни олиб келишда соғлиқни сақлаш муассасаларига
қонунчиликда белгиланган ҳолларда ва тартибда кўмаклашиш;
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, улар-нинг прекурсорлари,
алюмин кукунлари ва қурумларининг тегишли ихтисос-лаштирилган
ташкилотлар томонидан қабул қилиниши ҳамда сақланиши, шунингдек
уларнинг реализация қилиниши ёки йўқ қилиб ташланишини таъминлаш
чораларини кўриш (16-м); ўз хизмат мажбуриятларини амалга ошириш
чоғида

фуқароларнинг

шахсини

тасдиқлайдиган

ҳужжатларини

текшириш, агар уларда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар,
уларнинг прекурсорлари ёхуд муомалада бўлиши тақиқланган ёки
чекланган бошқа нарсалар бор деб ҳисоблашга асослар мавжуд бўлганда
эса, фуқароларни шахсий кўрикдан ўтказишни, уларнинг ашёларини, қўл
юкини, багажини кўрикдан ўтказишни амалга ошириш ҳамда мазкур


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

56

нарсалар, воситаларни ва моддаларни олиб юриш ҳамда сақлаш учун
қонуний асослар мавжуд бўлмаган тақдирда уларни олиб қўйиш;
жиноятлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этганликда гумон
қилинаётган шахсларни уларнинг организмида алкоголь, гиёҳвандлик
воситалари, психотроп моддалар ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир
кўрсатувчи бошқа моддалар мавжудлигини аниқлаш учун текширишни
амалга ошириш; жамоат жойларида гиёҳвандлик ёки токсик модда
таъсирида мастлик ҳолатида бўлган ва мустақил равишда ҳаракатланиш
ёки адашмай йўл топиш қобилиятини йўқотган фуқароларни Ўзбекистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг реабилитация ва тиббий
ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб бориш; гиёҳвандлик воситалари,
психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари, алюмин кукунлари ва
қурумлари муомалада бўладиган соҳада фаолиятни амалга ошираётган
объектларнинг маъмурий, ишлаб чиқариш, омборхона ва ёрдамчи
биноларига мазкур соҳада қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш
бўйича ички ишлар органлари зиммасига юклатилган вазифаларни
бажариш учун хизмат гувоҳномасини ҳамда белгиланган тартибда
бериладиган махсус рухсатномани кўрсатган ҳолда тўсқинликсиз кириш;
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари,
алюмин кукунлари ва қурумларининг йўқолиши ёки талон-торож
қилиниши хавфини келтириб чиқарган ҳолларда, уларни олиб қўйишни,
ташишни ҳамда сақлаш учун жойлаштиришни амалга ошириш, уларни йўқ
қилиб ташлаш чорала-рини кўриш(17-м) [11]каби чора тадбирлар
белгилангани гиёҳвандлик воси-талари, уларнинг аналоглари ёки
психотроп моддалар билан боғлиқ жиноят-ларга қарши курашишда ички
ишлар

органлари

ходимларидан

ҳуқуқлардан

фойдаланиш

ва

мажбуриятларни бажариш талаб этади.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат хавфсизлик хизмати тўғриси-

да”ги қонунда “гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг
ноқону-ний муомаласига қарши курашиш”[12]кабилар давлат хавфсизлик
хизмати-нинг ҳуқуқий мақомини ва фаолиятининг асосий йўналишлари
бири сифати-да белгиланган.

Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп

моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятларга қарши
курашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини
таҳлил қилиш асосида биринчидан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари ёки психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши билан


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

57

боғлиқ жиноят-ларга қарши курашишда умумэътироф этилган
қоидаларнинг баён этилгани; иккинчидан, ушбу қилмишлар учун ҳам
маъмурий, ҳам жиноий жавобгарлик жазо чоралари назарда тутилгани;
учинчидан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп
моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятларга қарши
курашувчи

Ўзбекистон

Респуб-ликасининг

Бош

прокуратураси;

Ўзбекистон

Республикаси

Ички

ишлар

вазирлиги;

Ўзбекистон

Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати; Ўзбекис-тон Республикасининг
Давлат божхона қўмитаси ваколатли давлат органлари сифатида,
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар
билан қонуний муомала қилишга Ўзбекистон Респуб-ликасининг Вазирлар
Маҳкамасининг тегишли қарорларига биноан рухсат берилиши;
тўртинчидан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки
психотроп

моддаларнинг

ноқонуний

айланиши

билан

боғлиқ

ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда умумий, махсус, якка ва
виктимологик чора-тадбирларни ўткази-лиши; бешинчидан, мазкур
йўналишда жиноятчиликка қарши курашиши давлат сиёсатининг энг
муҳим йўналишларидан бири эканлигини таъкидлаш мумкин.

Юқорида таҳлил қилинган халқаро ҳамда миллий норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар, халқаро ҳужжатларнинг нормаларида назарда тутилган
қоидалар бугунги кунда тўлиқ ва сифатли ижро этиляпти деб
айтолмаймиз. Боиси, биринчидан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари ёки психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши билан
боғлиқ маъмурий ва жиноий ҳуқуқбузарликларни аниқлаш билан боғлиқ
терговга қадар текширув вақтида шахснинг баъзи ҳаракатларини
расмийлаштириш

қонуний

тартибга

солинма-ганлиги

(масалан,

ғайриқонуний равишда наша ўсимлигининг уруғини сақлаш ёки
гиёҳвандлик воситасини оз миқдорда истеъмол қилганлик учун
қонунчиликда жавобгарлик белгиланмаган. Шахснинг қовурилган
гашишни (нашани) тақдим этиши, ушбу ҳаракат ЖПКнинг 329-моддаси 2-
қисми билан тартибга солинмагани); иккинчидан, гиёҳвандлик
воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларнинг
ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятлар йилдан йилга салмоғи
жиҳатдан кўп содир этилаётгани; учин-чидан, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 октябрдаги “Гиёҳвандлик
воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекис-тон
Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзи-


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

58

да ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан
назоратни такомиллаштириш тўғрисида”ги 878-сонли қарорнинг
иловасида

кўрсатилган

“Ўзбекистон

Республикасида

муомаласи

тақиқланган гиёҳванд-лик воситалари рўйхати”даги айрим гиёҳвандлик
воситаларини лаборатория шароитида тадқиқот олиб боришнинг фаол
миқдорининг аниқлашнинг имконияти йўқлиги; тўртинчидан, Ўзбекистон
Республикаси билан жиноятчиликка қарши кураш, хусусан гиёҳвандлик
воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларнинг
ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноят-ларга қарши курашишга оид
битим, шартнома, конвенциялар ратификация қилинган давлатлар
ҳудудида мазкур турдаги жиноятларни содир этган айбдор шахслар
тергов ва суд органларидан кўп вақтдан буён яшириниб келаёт-ганлик
ҳолатлари шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлиги етарли даражада
таъминланмаётганлигидан далолат беради.

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний

айланишига қарши курашишнинг халқаро ва миллий норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларини таҳлил қилиш асосида қуйидагилар таклиф этилади:

биринчидан,

гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг

ноқонуний айланиши қарши курашга оид халқаро ҳужжатларнинг мазмун-
моҳиятидаги айрим тушунчаларни масалан, “Назорат остида етказиб
бериш – ваколатли органларнинг тезкор бўлинмаларининг назорати
остида гиёҳ-вандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг
аналогларини бир ёки бир неча ҳудудлар орқали олиб ўтиш билан боғлиқ
тезкор-қидирув тадбири” мазмунида Ўзбекистон Республикасининг
“Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалари тўғрисида ”ги қонунига
асосий тушунча сифатида киритиш лозим;

иккинчидан,

Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазирлиги

Тезкор-қидирув департаменти ташаббускорлигида Осиё ва Европа давлат-
лари билан уч ойда бир маротаба “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналог-лари ёки психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши
курашишда халқаро ҳамкорлик” мавзусида халқаро илмий-амалий
конференциялар, се-минар-тренинг машғулотларини ташкил этиш.
Мазкур тадбирларга Ўзбекис-тон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавф-сизлик масалалари қўмитаси,
Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳ-камаси, гиёҳвандлик
воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп модда-ларнинг
ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятларга қарши курашувчи


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

59

давлат органларининг масъул ходимлари ва меҳмон давлатларнинг шу
соҳа-да масъул орган ходимларини иштирок этишини таъминлаш орқали
респуб-ликамизда гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларни содир этиб
тергов ва суд органларидан яшириниб юрган шахсларни қидириш, ушлаш,
экстрадиция қилиш ва бошқа муҳим масалаларни ҳамкорликда ҳал этиш;

учинчидан,

“Ўзбекистон Республикасида муомаласи тақиқланган

гиёҳвандлик воситалари рўйхати”даги айрим гиёҳвандлик воситаларини
лаборатория шароитида тадқиқот олиб боришнинг фаол миқдорининг
аниқлашда

ушбу

гиёҳвандлик

воситаларини

ишлаб

чиқарган

давлатлардан гиёҳвандлик воситаларини шартнома асосида харид қилиш
ва уларни фаол миқдорини аниқлаш бўйича лаборатория шароитида
тадқиқот олиб бориш;

тўртинчидан,

халқаро илмий-амалий конференция, семинар-тренинг

машғулотларда Ўзбекистон ва бошқа давлатлар ўртасида тузилган
халқаро ҳужжатларнинг мазмунида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари ёки психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши билан
боғлиқ жиноятлар-ни аниқлаш билан боғлиқ жиноятларни содир этиб
тергов ва суд органлари-дан яшириниб юрган шахсларни қидириб топиш,
ушлаш ва экстрадиция қилишга тўсқинлик қиладиган ҳуқуқий бўшлиқ ва
камчиликлар мавжудлиги аниқланиб, ушбу масала атрофлича муҳокама
қилингандан сўнг, халқаро ҳужжатларга тегишли ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш;

бешинчидан,

ҳозирда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари

ёки психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ
жиноятларни аниқлаш билан боғлиқ жиноятларни содир этиб қидирувда
юрган айбдор шахслар Ўзбекистон Республикаси билан халқаро
ҳужжатлар (битим, шарт-нома, конвенциялар) тузилмаган давлатлар
ҳудудида аниқланганда, биринчи навбатда ушбу давлатлар билан халқаро
ҳужжатларни қабул қилиш ва қидирувда юрган шахсларни ушлаш ҳамда
уларни экстрадиция қилиш.

олтинчидан,

гиёҳвандлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг таъ-

сирчанлигини оширишда гиёҳванд моддасини ноқонуний истеъмол
қилиш учун маъмурий жавобгарликни белгилаш, шунингдек, 1, 2 туп
гиёҳвандлик ўсимлигини экиш ва етиштириш билан 15-20 туп ва ундан
ортиқ миқдорда гиёҳвандлик ўсимлигини экиш ва етиштириш ҳолати
юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси
бўйича шахс жавобгарлик тортилиши олдини олишда, оз миқдорда


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

60

гиёҳвандлик ўсимлигини экиш ва етиштириш учун маъмурий
жавобгарлик тартибини қонунчиликда белгилаш ва Ўзбекистон
Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 56-
моддасини қуйидаги:

“Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг уруғи ва

аналогларини ёки психотроп моддаларни оз миқдорда ғайриқонуний
равишда экиш ёки етиштириш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки
жўнатиш, истеъмол қилиш”

мазмунида баён этиш лозим.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, гиёҳвандлик воситалари,

уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши
билан боғлиқ жиноятларга қарши курашишда халқаро ва миллий
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф
этилиши шахс ҳуқуқ ва эркинликлари тўлиқ таъминланишига, халқаро
ҳужжатларда белгиланган қоидаларга амал қилиниши эса Ўзбекистон
Республикасининг гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки
психотроп

моддаларнинг

ноқонуний

айланиши

билан

боғлиқ

жиноятларга қарши курашиш билан шуғулланувчи давлат органларининг
мазкур масалада бошқа давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлари билан мақсадли ва манзилли, комплекс чора-тадбирларни
амалга оширишда ҳуқуқий асос бўлади деб ҳисоблаймиз.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Психотроп моддалар тўғрисида конвенция 1971 йил 21 феврал, Вена
(Ўзбекистон Республикаси учун 1995 йил 10 октябрдан кучга кирган) //
Электрон манба: http: www.lex.uz.
2. Гиёҳвандлик воситалари тўғрисида ягона конвенция 1961 йил 30 март,
Нью-Йорк (Ўзбекистон Республикаси учун 1995 йил 23 сентябрдан кучга
кирган) // Электрон манба: http: www.lex.uz.
3. Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний
айланишига

қарши

кураш

тўғрисида

Бирлашган

Миллатлар

ташкилотининг конвенцияси Вена, 1988 йил 20 декабрь (Ўзбекистон
Республикаси учун 1995 йил 22 ноябрда кучга кирган) // Электрон манба:
http: www.lex.uz.
4. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси // Электрон манба: URL: http:
// www.lex.uz.
5. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодекси // Электрон манба: http: // www.lex.uz.
6. Ўзбекитон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси // Электрон
манба: http: // www.lex.uz.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

61

7. Ўзбекитон Республикасининг Жиноят кодекси // Электрон манба:
http://www.lex.uz.
8. Ўзбекитон Республикасининг Божхона кодекси // Электрон манба:
http://www.lex.uz.
9. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августдаги “Гиёҳвандлик
воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги 813-I-сон қонуни //
Электрон манба: http: // www.lex.uz.
10. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрдаги “Тезкор-
қидирув фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ—344-сон қонуни // Электрон манба:
http: // www.lex.uz.
11. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги “Ички ишлар
органлари тўғрисида”ги ЎРҚ-407-сон қонуни // Электрон манба: http: //
www.lex.uz.
12. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 5 апрелдаги “Давлат
хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ-471-сон қонуни // Электрон манба:
http: // www.lex.uz.

Bibliografik manbalar

Психотроп моддалар тўғрисида конвенция 1971 йил 21 феврал, Вена (Ўзбекистон Республикаси учун 1995 йил 10 октябрдан кучга кирган) // Электрон манба: http: www.lex.uz.

Гиёҳвандлик воситалари тўғрисида ягона конвенция 1961 йил 30 март, Нью-Йорк (Ўзбекистон Республикаси учун 1995 йил 23 сентябрдан кучга кирган) // Электрон манба: http: www.lex.uz.

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш тўғрисида Бирлашган Миллатлар ташкилотининг конвенцияси Вена, 1988 йил 20 декабрь (Ўзбекистон Республикаси учун 1995 йил 22 ноябрда кучга кирган) // Электрон манба: http: www.lex.uz.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси // Электрон манба: URL: http: // www.lex.uz.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси // Электрон манба: http: // www.lex.uz.

Ўзбекитон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси // Электрон манба: http: // www.lex.uz.

Ўзбекитон Республикасининг Жиноят кодекси // Электрон манба: http://www.lex.uz.

Ўзбекитон Республикасининг Божхона кодекси // Электрон манба: http://www.lex.uz.

Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги 813-I-сон қонуни // Электрон манба: http: // www.lex.uz.

Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрдаги “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ—344-сон қонуни // Электрон манба: http: // www.lex.uz.

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги ЎРҚ-407-сон қонуни // Электрон манба: http: // www.lex.uz.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 5 апрелдаги “Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ-471-сон қонуни // Электрон манба: http: // www.lex.uz.