Факторы формирования нравственных потребностей личности

Аннотация

Объекты исследования: система, структура и функции потребностей личности.
Цель работы: философско-этический анализ места нравственных потребностей в системе личностных потребностей и их специфику.
Методи исследования: системный, исторический и логический подходы, анализ и синтез, сравнение и обобщение.
Полученные результаты и их научная новизна: раскрыто своеобразие нравственных потребностей и закономерности их влияния на духовную жизнь общества; проанализирован процесс стабилизации между нравственной потребностью и поведением личности; раскрыто место и значение нравственных потребностей в воспитании совершенного человека; обосновано соответствие содержания национальной идеи и нравственных потребностей; даны рекомендации по совершенствованию нравственного воспитания в условия обновления общества в Узбекистане.
Практическая значимость: выводы и рекомендации диссертации могут быть использованы в научно-педагогической, культурно-воспитательной деятельности государственных и негосударственных организаций и учреждений.
Степень внедрения: материалы использованы в подготовке научно-методического пособия «Нравственные потребности», применяются в преподавании учебных курсов «Философия», «Идея национальной независимости», «Основы духовности».
Область применения: научные исследования, учебная и воспитательная работа, деятельность воспитательных организаций и учреждений.

Тип источника: Авторефераты
Годы охвата с 1992
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
1-27
57

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Бойтемирова, З. (2023). Факторы формирования нравственных потребностей личности. Каталог авторефератов, 1(1), 1–27. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/48136
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Объекты исследования: система, структура и функции потребностей личности.
Цель работы: философско-этический анализ места нравственных потребностей в системе личностных потребностей и их специфику.
Методи исследования: системный, исторический и логический подходы, анализ и синтез, сравнение и обобщение.
Полученные результаты и их научная новизна: раскрыто своеобразие нравственных потребностей и закономерности их влияния на духовную жизнь общества; проанализирован процесс стабилизации между нравственной потребностью и поведением личности; раскрыто место и значение нравственных потребностей в воспитании совершенного человека; обосновано соответствие содержания национальной идеи и нравственных потребностей; даны рекомендации по совершенствованию нравственного воспитания в условия обновления общества в Узбекистане.
Практическая значимость: выводы и рекомендации диссертации могут быть использованы в научно-педагогической, культурно-воспитательной деятельности государственных и негосударственных организаций и учреждений.
Степень внедрения: материалы использованы в подготовке научно-методического пособия «Нравственные потребности», применяются в преподавании учебных курсов «Философия», «Идея национальной независимости», «Основы духовности».
Область применения: научные исследования, учебная и воспитательная работа, деятельность воспитательных организаций и учреждений.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ И. М.

МЎМИНОВ НОМИДАГИ ФАЛСАФА ВА ҲУҚУҚ ИНСТИТУТИ

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК: 17.021.2

БОЙТЕМИРОВА ЗАРИНА ДАДАЖОНОВНА

ШАХС АХЛОҚИЙ

ЭҲТИЁЖЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ

09.00.05 – Этика

Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И

Тошкент – 2008

Диссертация Фарғона давлат университетининг фалсафа

кафедрасида бажарилган.


background image

Илмий раҳбар –

фалсафа фанлари доктори, профессор

Абдуллаев

Махмуд Абдухалимович

Расмий оппонентлар

: фалсафа фанлари доктори

Назаров

Қиёмиддин Нормирзаевич

фалсафа фанлари номзоди

Жалолова Ўлмасхон Каримовна

Етакчи ташкилот

Тошкент давлат аграр университети

Ҳимоя

2008

йил

«___»_______________

куни соат_________да

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси И. М. Мўминов номидаги
Фалсафа ва ҳуқуқ институти ҳузуридаги фалсафа фанлари доктори
(номзоди) илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича
ДК 015.03.01 рақамли Ихтисослашган кенгаш йиғилишида ўтказилади
(Тошкент шаҳри, И. М. Мўминов кўчаси, 9-уй, 6-қават, мажлислар зали).

Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг

асосий кутубхонасида танишиш мумкин (Тошкент шаҳри, И. М. Мўминов
кўчаси, 13-уй).

Диссертация ва авторефератга тақризларни гербли муҳр билан

тасдиқлаб, икки нусхада қуйидаги манзилга жўнатишингизни сўраймиз:
100170,

Тошкент

шаҳри,

И.

Мўминов

кўчаси,

9-уй. Ўзбекистон

Республикаси ФА И. М. Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти.

Автореферат 2008 йил «____» ____________да тарқатилди.

Ихтисослашган илмий
кенгаш котиби

фалсафа фанлари доктори

З. Р. ҚОДИРОВА

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ


background image

Мавзунинг

долзарблиги

.

Республикамизда

юксак

миллий

ва

умуминсоний маънавий қадриятларга асосланган янги демократик жамият
барпо этилмоқда. Амалга оширилаётган туб ижтимоий-сиёсий, иқтисодий,
ҳуқуқий ва маънавий ислоҳотлар инсон ва унинг манфаатларига хизмат
қилмоқда.

Бу ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий жараёнларнинг чуқурлашуви ва ри

вожланишида субъектив омиллар-инсоннинг ақл-идроки, тафаккур тарзи,
интеллектуал салоҳияти, иқтидори, эркинлиги ва ижодкорлиги каби фази
латлар алоҳида роль ўйнамоқда. Буларни ҳаракатга келтирадиган ботиний
куч маънавий манфаат, эҳтиёж, интилишлар бўлиб, улар орасида ахлоқий
эҳтиёж алоҳида ўрин тутади; уни шакллантириш, тарбиялаш, энг муҳими,
қондириш эса ижтимоий зарурият ҳисобланади.

Бинобарин, ақлий ва ахлоқий салоҳиятни мустаҳкамлаш Ўзбекистон

тараққиётининг устувор йўналиши бўлиб, республикамиз Президенти
И.А.Каримов таъкидлаганидек, «бугунги шиддатли даврда чинакам маъна
виятли ва маърифатли одамгина инсон қадрини билиши, ўз миллий
қадриятларини, миллий ўзлигини англаши, эркин ва озод жамиятда яшаш,
мустақил давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида ўзига муносиб ўрин
эгаллаши учун фидойилик билан кураша олиши мумкин»

1

.

Мавзунинг долзарблиги бир қатор омиллар билан боғлиқ:

биринчидан,

республикамизда амалга оширилаётган демократик исло

ҳотларнинг пировард мақсади инсоннинг ижодий ва маънавий салоҳиятини
рўёбга чиқаришдир. Шунинг учун бу мураккаб жараён янги сифат ҳолатига
ўтишда аҳолининг нафақат иқтисодий-сиёсий, балки, шу билан бирга,
ахлоқий эҳтиёжларини ҳам қарор топтиришга асосланади;

иккинчидан,

ҳар бир кишининг нафақат фуқаролик, балки, айни вақтда,

чин инсоний бурчи миллий мустақилликни, республикамиз миллий
суверенитетини мустаҳкамлашдир;

учинчидан,

мустақиллик туфайли маънавий меросимиз қайта тикланди,

диний қадриятларимиз ўз мақомига эга бўлди, шахс ҳаётининг инсоний
тўлақонлигини таъминлайдиган ахлоқий қадриятлар миллий ғоямизнинг
асосий тамойиллари билан қуролланиб, маънавий эҳтиёжларимизнинг
мазмунини бойитишга хизмат қилмоқда;

тўртинчидан,

миллий мустақиллик шахснинг маънавий куч-қудрати ҳамда

жамиятни ривожлантиришга қаратилган улкан ижодий салоҳиятига суянади.

Уни мустаҳкамлашда шахснинг онглилиги, виждонлилиги, масъу лияти,

меҳнатсеварлиги, ҳалоллиги, жамият ва ўз манфаатларини уйғун лаштириши,

ватанпарварлиги, хуллас, жами ахлоқий фазилатлари муҳим субъектив омил

ҳисобланади. Шу боис бу муаммони тадқиқ этиш баркамол

1

Каримов А. И.

Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008. – Б. 16.

4


background image

инсонни тарбиялаш мақсадларига хизмат қилади. Зеро, республикамизда
«Фуқаролик жамияти асосларини барпо этишнинг энг муҳим таркибий қисми
маънавият ва маърифат соҳасида, шахсни мунтазам камол топтириш
борасида узлуксиз иш олиб боришдан иборат»

1

.

Баркамол инсон тарбияси давлат сиёсатига айланиб, ҳар қачонгидан

ҳам долзарблашган бугунги кунда шахснинг ахлоқий эҳтиёжи, унинг
моҳияти хусусида илмий изланиш олиб бориш нафақат назарий-методологик,
балки, айни вақтда, катта амалий аҳамиятга ҳам эгадир.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Эҳтиёжлар ва уларнинг

мазмун-моҳияти тўғрисидаги масала ижтимоий фикр ва ижтимоий онгнинг
тарихан устувор мавзуларидан бири ҳисобланади. Жуда қадимдан инсон,
унинг ижтимоий моҳияти, жамият тараққиётидаги ўрни фалсафа ва ахлоқ
шунослик илмининг муҳим соҳаларидан бирини ташкил этган. Қадимги дунё
донишмандлари, хусусан, Зардушт, Конфуций, Будда, антик замон
алломалари замонидан бошлаб ҳозирги кунгача инсон муаммоси тўғрисида
фикр юритилганида унинг моҳиятини ахлоқ, одоб, хулқ-атвор ва эҳтиёжларга
боғлаб тавсифлаш анъанаси давом этиб келмоқда. Марказий Осиёнинг энг
қадимги ёзма манбаи бўлган «Авесто»дан тортиб ХХ аср бошларида юзага
келган ижтимоий-фалсафий фикрларгача маънавий, ахлоқий эҳтиёжлар
мазмунини инсоний руҳда тавсифлаб келади. Ғарб ижтимоий-фалсафий
фикри тарихида ҳам эҳтиёжлар муаммосига оид ранг баранг ғоя ва қарашлар
юзага келганлиги маълум

2

.

Қадимги юнон алломалари томонидан қўлланилган «муҳтожлик»

атамаси кейинчалик, яъни ХVIII асрдан бошлаб инсоннинг сон-саноқсиз
моддий неъматлар яратиш ва фаолият кўрсатиш шаклларини умумлаштирган
ҳолда «эҳтиёж» тушунчасини юзага келтирди. Жаҳон фалсафий фикрининг
И. Кант, Г. В. Ф. Гегель, К. А. Гельвеций, Л. Толстой каби атоқли вакиллари
эҳтиёжлар, айниқса ахлоқий эҳтиёжлар масаласида ўзига хос қарашларни
илгари сурганлар. Гельвеций эҳтиёжларнинг маънавий-ахлоқий табиатига
алоҳида урғу бериб, унга инсонни ҳаракатга келтирадиган ягона ботиний куч
сифатида ёндашади, унинг асосида нафақат моддий, балки санъат ва фан
сингари маънавий қадриятлар ҳам юзага келишини эътироф қилади

3

.

Машҳур немис файласуфи И. Кант бурчни ахлоқий мотивларнинг

софлиги, ахлоқий эътиқоднинг қатъиятлигидан келиб чиқиб, шахс ахлоқий
эҳтиёжининг энг фаол унсури, деб таърифлаган эди. Унинг фикрича, бурч
ахлоқий зарурият ва инсон ботиний фазилатининг ўзига хос ифодасидир.
Бурч ахлоқнинг субъектив негизи бўлиб, инсон хулқ-атворини бевосита
мотивга айлантириши, уни фаолиятга ундаши лозим

4

. Бундай фикрлар рус

1

Каримов И. А.

Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик

йўлидир. Т. 11. – Т.: Ўзбекистон, 2003. – Б. 33.

2

Бу ҳақда диссертациянинг биринчи бобида батафсил маълумот берилади.

3

Гельвеций К. А.

Соч. в 2-х т. Т. 2. – М., 1974. – С. 100.


background image

4

Кант И.

Приложение к «Наблюдениям над чувством прекрасного и возвышенного» // Собр.

соч. в 6-ти т. Т. 2. – М.: Мысль, 1964. – С. 270.

5

маърифатпарварларининг фалсафаси ва эстетикасида ҳам алоҳида ўрин
тутади. Масалан, Л. Н. Толстой шахснинг ахлоқий маданияти, хусусан хулқ
атвор эҳтиёжлари юзага келишида ёмонликка ёмонлик билан жавоб
қайтармаслик, куч ишлатмасликни ахлоқий принцип қилиб олади, шахсдаги
сохта ва қалбаки эҳтиёжларни бемаъни ҳаётнинг таъсири, ахлоқий ёмонлик,
ёвузлик деб баҳолайди

1

.

Ҳозирги замон жаҳон ахлоқшунослигида ҳам инсоннинг маънавий

дунёси ҳамда хулқ-атворини белгиловчи сабаб ва шарт-шароитларнинг
хилма-хиллиги ахлоқий эҳтиёжларни турлича тавсифлашга асос қилиб
олинади. Жамиятдаги ахлоқий меъёр ва асосларни тан олмайдиган
экзистенциализм инсон ахлоқийлиги, унинг ахлоқий манфаат ва эҳтиёжларга
мойиллигини умумий мақсадларга интилиш тарзида талқин этади

2

.

Неотомизм эса уларни шахснинг фақат диний-ахлоқий маданиятга интилиши,
деб ҳисоблайди. Француз файласуфи Жак Маритэн инсон ахлоқий
эҳтиёжларининг моҳиятини соф бахт-саодатга интилишда кўради. М. Адлер,
А. Маслоу, Мэрфи каби тадқиқотчиларнинг фикрича, инсон табиатан
ахлоқий бўлиб, унга севги, мулойимлик, бошқаларга ҳурмат-эҳтиром каби
ижтимоий туғма хусусиятлар хосдир

3

. Зигмунд Фрейд талқинида эса одам

тажовузкорлик ва шафқатсизлик эҳтиёжларига эга бўлиб туғилади

4

.

Социолог Герберт Маркузе одамларнинг ахлоқий майл-хоҳишлари организм
нинг иштиёқини ундаги тажовузкорликни жиловлашга йўналтириши
кераклиги ҳақида ёзади

5

.

Собиқ шўро даврида эҳтиёж, хусусан ахлоқий эҳтиёжлар ҳақида юзага

келган концепцияларда тарихий материализм, коммунистик мафкура асосий
ғоявий асос бўлганлиги учун бу соҳада холисона илмий фикр юритиш
имконлари чекланган эди. Ҳозир Ўзбекистонда амалга оширилаётган
фалсафа ва ахлоқшуносликка оид тадқиқотларда ахлоқий эҳтиёжлар ва
уларнинг шаклланиш механизмлари асосан ижтимоий-амалий фаолиятга
боғлаб ўрганилади. Эҳтиёжлар ҳақидаги фалсафий, социологик, иқтисодий,
психологик, эстетик изланишларда унинг умумий томонлари тилга олинган
бўлса-да, лекин шахснинг ахлоқий эҳтиёжи, унинг моҳият-мазмуни, мезон ва
меъёрлари, тушунча ва принциплари махсус ўрганилмаган. Ахлоқий
эҳтиёжга «маънавий эҳтиёж»нинг таркибий унсури сифатида умумий тавсиф
берилган, луғат ва қўлланмаларда илмий атама сифатида ўз мақомини
топмаган.

Мустақиллик йилларида амалга оширилган тадқиқотларда кўпроқ

муаммонинг тарихий ва умумий жиҳатларига доир фикрлар мавжуд.

1

Толстой Л. Н.

Полн. собр. соч. в 90 т. Т. 47. – М., 1957. – С. 30.


background image

2

Этическая мысль: Научно-публицистические чтения. – М.: Политиздат, 1990. – С. 223.

3

Гусейнов А. А., Апресян Р. Г.

Этика. – М.: Гардарики, 2000.

4

Новейший философский словарь / Составитель А.А.Грицанов. – М.: Изд. В.М.Скакун,

1998. – С. 779.

5

Ўша жойда. – Б. 403.

6

Масалан, Иззат Султон ахлоқимизни диний асосда қуриш кераклигини

1

, А.

Мухторов шахснинг оқилона эҳтиёж ва манфаатларини интеллектуал
жиҳатдан бойитиш зарурлигини таъкидлаганлар

2

, Т. Алимардонов миллий

руҳиятнинг ахлоқий моҳиятини тадқиқ этган

3

. «Камтарлик» тушунчасини

ахлоқий эҳтиёж доирасида тавсифлаган олима Х. Шайхова камтарликни
дарахтга ўхшатиб, унинг «япроғи ахлоқ, илдизи ички дунё, меваси яхши
фазилат» деб тасвирлайди

4

. Ф. Турғунбоев ўзбек халқининг меҳнат мента

литетини ахлоқ ва ахлоқий эҳтиёжларнинг моҳиятига боғлаб тушунтиради

5

.

Ўзбекистонда ҳимоя қилинган баъзи диссертациялар асосан эҳтиёжларни
шакллантириш, шахс эҳтиёжларининг фалсафий таҳлили, маънавий меросга
ихлосмандлик ва маънавий-ахлоқий камолот муаммоларига бағишланган

6

.

Республикамиз мустақилликка эришиб, маънавият давлат сиёсати

даражасига кўтарилган, ахлоқ эса маънавиятнинг пойдеворини ташкил этган,
баркамол шахс ижтимоий-сиёсий ўзгаришларнинг бош омилига айланаётган
бир шароитда ахлоқий эҳтиёжнинг хусусият ва қонуниятларини тадқиқ этиш
ўта долзарб масалага айланди. Шуларни ҳисобга олган ҳолда, мустақиллик
шароитида шахс ахлоқий эҳтиёжларини шакллантириш омиллари мазкур
диссертацияга мавзу қилиб олинди.

Диссертация ишининг илмий тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Тадқиқот мавзуи Фарғона давлат университети фалсафа

кафедрасининг «Бозор муносабатлари шаклланиши шароитида маънавий
маданият тараққиёти қонуниятлари» номли комплекс илмий тадқиқот
дастури доирасига киритилган.

Тадқиқотнинг мақсади

– шахс эҳтиёжлари тизимида ахлоқий

эҳтиёжларнинг ўрни ва уларни шакллантириш омилларини таҳлил этиш.

Тадқиқотнинг вазифалари

:

– «ахлоқий эҳтиёж» тушунчасининг ижтимоий-фалсафий мазмун

моҳияти, тузилиши, таркиби ва функцияларини аниқлаш;

– ахлоқий эҳтиёжлар ҳақидаги қараш ва таълимотларни таҳлил этиш; –

жамиятнинг маънавий ривожланишида ахлоқий эҳтиёжлар муҳим субъектив
омил эканлигини асослаш;

– ахлоқий эҳтиёжлар шаклланишининг объектив ва субъектив шарт

шароитларини кўрсатиш;

1

Иззат Султон.

Баҳовуддин Нақшбанд абадияти. – Т.: Фан, 1994. – Б. 80.

2

Мухторов А.

Шахс

тарбиясида миллий ғоя, эҳтиёж ва манфаатлар уйғунлиги. – Т.: Янги аср авлоди, 2003. – Б. 67 .

3

Алимардонов Т.

Сиёсат ва ахлоқ. – Т.: Фан, 2005. – Б. 122 .


background image

4

Шайхова Х.

Ўзбек аёли одоб тимсоли. – Т.: Фалсафа ва ҳуқуқ институти, 2007. – Б. 46.

5

Турғунбоев Ф.

Меҳнат менталитети: янгиланиш ва тараққиёт диалектикаси. – Т.: Ўзбекистон

файласуфлари миллий жамияти, 2004. – Б. 28–29.

6

Сафаров А. У.

Формирование разумных потребностей – необходимое условие активизации

человеческого фактора: Автореф. дис. ... канд. филос. наук. – Т., 1990;

Асрарова З.

Шахс

эҳтиёжлари ва уларнинг фалсафий таҳлили: Фалс. фан. номз. ... дис. автореф. – Т., 2003;

Очилова

Б. М.

Аждодлар меросига ихлосмандлик ва шахс маънавий-ахлоқий камолоти: Фалс. фан. д-ри ...

дис. автореф . – Т.: ЎзМУ, 2005.

7

– миллий ғоя асосида шахс ахлоқий эҳтиёжларининг мазмунини

тавсифлаш;

– Ўзбекистон мустақиллиги шароитида маънавий-мафкуравий ва

тарбиявий тадбирларнинг аҳамиятини оширишга оид илмий хулосалар, аниқ
амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тадқиқотнинг объекти

ни шахс эҳтиёжлари тизими,

предметини

эса

шахснинг

ахлоқий

эҳтиёжлари,

уларнинг

хусусиятлари,

шаклланиш

омиллари ва ривожланиш йўналишлари ташкил этади.

Тадқиқот методлари.

Диссертацияда тизимли ёндашув, тарихийлик ва

мантиқийлик, анализ ва синтез, қиёслаш ва умумлаштириш методларидан
фойдаланилди.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

– «шахс ахлоқий эҳтиёжлари» тушунчасининг ўзига хослиги, муаллиф

нинг мазкур тушунчага берган таърифи;

– шахс ахлоқий эҳтиёжлари ижтимоий тараққиёт маҳсули эканлиги; –

шахс ахлоқий эҳтиёжи билан комил инсон ғоясининг ўзаро алоқадорлиги;

– миллий ғоянинг шахс эҳтиёжлари шаклланишидаги назарий

методологик аҳамияти;

– Ўзбекистон мустақиллиги шароитида баркамол шахс хулқ атворининг

ахлоқий эҳтиёжларни қондириш жараёнида мукаммаллашуви; – ахлоқий
эҳтиёжлар барқарорлашувининг объектив ва субъектив омиллари таҳлили
кабилардир.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагиларда кўринади:

«Ахлоқий эҳтиёж» ва «комил инсон» тушунчаларининг мазмуни, ўзаро
алоқаси, хусусий ва умумий жиҳатлари таҳлил қилинди; – ахлоқий эҳтиёжлар
инсоннинг ижтимоий моҳиятини ифодаловчи меъёр ва мезон, камолот
даражаларидан бири эканлиги тавсифланди; – шахс ахлоқий эҳтиёжларининг
ўзига хослиги ҳамда жамиятнинг маънавий тараққиётига таъсири
кўрсатилди;

– шахсда ахлоқий эҳтиёжлар шаклланишининг ғоявий-маънавий асос

лари ёритилди;

– шахс ахлоқий эҳтиёжлари билан хулқ-атворининг ўзаро барқарор

лашув тенденциялари таҳлил қилинди;

– шахс хулқ-атвори ахлоқий эҳтиёжларни юзага чиқаришнинг амалий

ифодаси ва омили эканлиги асослантирилди;


background image

– комил инсон тарбиясида ахлоқий эҳтиёжлар омилининг ўрни ва

аҳамияти кўрсатилди;

– миллий истиқлол мафкурасининг асосий ғоялари билан ахлоқий

эҳтиёжлар ўртасидаги уйғунлик таърифланди;

– ёшларнинг ахлоқий эҳтиёжларини шакллантириш ва қондириш

юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар берилди.

8

Диссертациянинг назарий аҳамияти

, аввало, ахлоқан баркамол ин

сонни тарбиялаш соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш; миллий маъна
вий-ахлоқий меросни тиклаш, бойитиш ва ундан тарбия жараёнида самарали
фойдаланиш; бозор муносабатлари ахлоқий тизимини шакллантириш жара
ёнини мантиқан умумлаштиришда кўринади. Тадқиқотдан ўрин олган фикр
мулоҳазалар ва хулосалар мустақиллик шароитида халқимизнинг маънавий,
хусусан, ахлоқий қадриятларининг моҳиятини тушунишга, уларни илмий
фалсафий тадқиқ ва талқин этишга асос бўлади.

Тадқиқотнинг амалий аҳамияти

шундаки, унинг хулоса, тавсия ва

натижаларидан ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбия

лаш, уларда оқилона эҳтиёжларни шакллантириш, миллий ғоянинг ахлоқий

қоидаларини жамият ва шахс ҳаётига татбиқ этишда, ўқув юртлари, таълим

тарбия муассасалари, «Миллий мафкура» илмий тарғибот маркази, «Оила»

илмий-амалий маркази, «Камолот» ёшлар жамғармаси, «Маҳалла» жамғар

маси, сиёсий партиялар ва бошқа нодавлат ташкилотларининг фаолиятида

фойдаланиш мумкин. Шунингдек, унинг назарий хулосалари касб-ҳунар

коллежлари, академик лицей ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасала
рининг талабаларига фалсафа, «миллий истиқлол ғояси», диншунослик,

маданиятшунослик, социология, маънавият асослари, педагогика, психоло

гия, одобнома каби фанлардан машғулотлар ўтказишда амалий кўмак беради.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Муаллиф «Миллий истиқлол

ғояси, ҳуқуқ ва маънавият» йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун
«Шахснинг ахлоқий эҳтиёжлари» мавзуида илмий-услубий қўлланма тайёр
лади ва ундан ўқув жараёнида фойдаланмоқда. Шунингдек, тадқиқот
натижалари муаллифнинг Қўқон давлат педагогика институтида «Фалсафа»,
«Миллий истиқлол ғояси», «Ўзбекистонда демократик жамият қуриш
назарияси ва амалиёти», «Маънавият асослари», «Ахлоқшунослик» фанла
ридан олиб бораётган маърузалари ва амалий машғулотларида жорий
қилинган.

Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси)

. Диссертациянинг асосий

мазмуни Фарғона давлат университети ҳамда Қўқон давлат педагогика
институти профессор-ўқитувчиларининг анъанавий илмий анжуманлари
(1999–2008 йиллар), «Миллий истиқлол ғояси ва мафкураси: фалсафий ва
ҳуқуқий жиҳатлар» (ЎзР ФА Фалсафа ва ҳуқуқ институти, 2001), «Экология
ва аёл» (ФДУ, 2001–2008), «Олий таълим муассасаларида маънавий


background image

маърифий ишларнинг мазмуни, ташкил қилиш методлари, воситалари ва
технологиялари» (ФДУ, 2004), «Истиқлол даврида оила қадриятларининг
трансформациялашув жараёнлари» (ФДУ, 2007), «Жамиятда ижтимоий
фикрни шакллантиришда бадиий насрнинг ўрни ва роли» (ФДУ, 2007),
«Фалсафа ва ижтимоий тараққиёт» (ЎзМУ, 2008) мавзуидаги илмий, илмий

амалий конференцияларда баён қилинган. Диссертация Фарғона давлат

университети фалсафа кафедрасининг (2007 йил 19 март) кенгайтирилган
йиғилиши, ЎзР ФА И. М. Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти

9

«Ижтимоий фалсафа ва этика» бўлимининг йиғилиши (2008 йил 3 январь),
Тошкент ахборот технологиялари университети фалсафа кафедрасининг
илмий-назарий семинари (2008 йил 6 февраль), шунингдек, ЎзР ФА Фалсафа
ва ҳуқуқ институти қошидаги ДК 015.03.01 рақамли Ихтисослашган
кенгашининг муаммовий семинарида (2008 йил 4 апрель) муҳокамалардан
ўтган ва ҳимояга тавсия қилинган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертациянинг асосий

мазмуни муаллифнинг монографияси 9 та илмий мақоласи ва илмий
анжуманлардаги маърузаларининг тезисларида ўз ифодасини топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Тадқиқот кириш, учта боб,

хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг
умумий ҳажми 147 бетни ташкил этади.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Тадқиқотнинг «

Кириш»

қисмида мавзунинг долзарблиги, ўрганил ганлик

даражаси, мақсад ва вазифалари, назарий-методологик асослари, илмий
янгилиги, назарий ва амалий аҳамияти тавсифланган.

Диссертациянинг биринчи боби «

Ахлоқий эҳтиёжлар ва уларнинг

ижтимоий-фалсафий моҳияти»

деб номланади. Унинг

биринчи

параграфи

ахлоқий эҳтиёжларнинг фалсафий-тарихий таҳлилига

бағишланган.

Унда кўрсатилишича, эҳтиёжлар инсон ва жамият тараққиётининг

қонуниятлари билан узвий бўлган муҳим муаммолардан бири сифатида
инсоннинг ҳаётий мақсад-муддаолари, манфаатлари, жамиятдаги ўрни билан
боғланган бўлиб, қадим замонлардан ижтимоий-фалсафий тафаккур мавзуи
бўлиб келган. Қадимги файласуфлар инсонга, авваламбор, унинг ахлоқ

одоби, хулқ-атвори ва табиатидан келиб чиқиб баҳо берганлар. Диссерта

цияда бу масалага алоҳида эътибор қаратилган.

Антик замон файласуфлари инсон табиатан эркинлик, эзгуликка интилиб

яшайди, деган ғояни тарғиб қилганлар. Масалан, Арасту (Аристотель)
тарбияда ҳақиқат ва яхшилик ғоялари эҳтиёжга айланиши, юксак ахлоқий
идеални акс эттиришини таъкидлаган

1

. Бу даврда шаклланган инсон

тўғрисидаги қарашларда ахлоқий эҳтиёжлар унинг ижтимоий-маънавий


background image

қиёфасининг ифодаси, маънавий баркамолликка ботиний талаби тарзида
тавсифланади.

Эҳтиёжларни

инсоннинг

ўз-ўзини

англаши сифатида

тушунган Суқрот (Сократ) ахлоқни тадқиқ этишни фалсафанинг муҳим
вазифаси деб ҳисоблаган, инсонийликни ахлоқийлик мезони деб ҳисоблаган.
Бу ақида кейинчалик эҳтиёжларни ўрганишга татбиқ этилган

2

. Арастунинг

фикрича, шахснинг турмуш тарзи эҳтиёжларни муҳтожлик тариқасида юзага
келтиради, шунинг учун ҳақиқат, адолат каби юксак ижтимоий-ахлоқий

1

Қаранг:

Асмус В. Ф.

Античная философия. – М.: Высшая школа, 1999. – С. 276–277.

2

Қаранг:

Қадимги ва ўрта асрлар Ғарбий Европа фалсафаси. – Т.: Шарқ, 2003. – Б. 33–34.

10

идеаллар унга асосланиши лозим

1

. Эпикур ахлоқий эҳтиёж фақат шаклланиб

қолмаслиги, балки қондирилиши ҳам зарур

2

, деб ҳисоблайди. Диссертацияда

ахлоқий комилликка интилишнинг моҳияти ва зару рияти ҳақидаги масалани
қадимги Шарқда юзага келган дастлабки фалсафий назарий манбалардан
бири «Авесто» асосида таҳлил қилишдан бошланади. Бу асарда ифодаланган
«эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал» бирлиги инсонда ахлоқ ва ахлоқий эҳтиёжлар
шаклланиши учун ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлиб, «унда ҳозирги замон
учун ҳам беҳад ибратли бўлган сабоқлар борлигини кўриш мумкин»

3

.

Марказий осиёлик мутафаккирларнинг фалсафий қарашларида бундай
фикрлар устувор ўрин тутган. Абу Наср Форобийнинг фикрича, ахлоқий
камолотни маънавий эҳтиёжга айлантирган инсон ўз руҳи, ғурури ва
виждонини қадрлаши, ўзи гўзал ва яхши хислатли, қўрқмас, жасур бўлиши
керак

4

. Абу Али ибн Сино яхшиликка интилиш, уни ҳаётга татбиқ этиш

инсон учун юксак маънавий фазилат эканлигини таъкидлайди

5

. Абу Райҳон

Берунийнинг фикрича эса, ахлоқий қадриятлар инсоннинг меҳнатида намоён
бўлади

6

. «Билимга нисбатан одоб юқорироқ турган, одоб билимнинг

устқурмаси»

7

эканлигини таърифлаган тасаввуф фалсафаси комил инсонда

ахлоқ, одоб, юксак хулқ-атвор ботиний бўлишини эътироф этган. Бундай
комиллик Алишер Навоийнинг «Одамий эрсанг демагил одами, оники йўқ
халқ ғамидин ғами»

8

тарзида ифодаланган ҳикматида юксак қадрланган.

Тадқиқот ахлоқий эҳтиёжлар тўғрисидаги гуманистик ғоялар жамият

тараққиётининг кейинги босқичларида янгича ёндашув ва маънавий мезон

лар билан бойитилганидан далолат беради. Бу даврда «инсон шахсига эъти

бор кучайган, унинг энг яхши хислатлари қадр топган, ширинсуханлик,

хушмуомалалик, маданий ва фалсафий меросга қизиқиш, инсон ақл-заковати,

донолиги, ички руҳий олами, гўзаллиги ва нафосатини тасвирлаш, шижоат

корлик, маънавий-руҳий покланиш, баркамол авлодни тарбиялаш, инсоф ва

диёнат, бағрикенглик, адолат ва ҳақиқат учун кураш» давр ва шахснинг

муҳим маънавий масъулиятини ифода этган

9

. Абдураҳмон Жомий, Алишер

Навоий, Аҳмад Дониш, Зокиржон Фурқат, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф

Фитрат, Абдулла Авлоний каби алломаларнинг асарларида эзгулик ахлоқий


background image

1

Қаранг:

Асмус В. Ф.

Античная философия. – М.: Высшая школа, 1999. – С. 276–277.

2

Қаранг: Материалисты древней Греции. – М., 1995. – С. 216.

3

Каримов И. А.

Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008. – Б. 32.

4

Қаранг:

Абу Наср Форобий.

Фозил одамлар шаҳри. – Т.: Халқ мероси, 1993. – Б. 186–188.

5

Қаранг:

Болтаев М. Н.

Абу Али Ибн Сина – великий мыслитель, ученый-энциклопедист Средневекового

Востока. – Т.: Фан, 1980. – С. 143–144.

6

Қаранг:

Абу Райҳон Беруний.

Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар. – Т.: Фан, 1989. – Б.

40.

7

Файзуллаев О.

Фалсафа ва фанлар методологияси. – Т.: Фалсафа ва ҳуқуқ институти, 2006. –

Б. 6.

8

Алишер Навоий.

Мукаммал асарлар тўплами. Т. 7. – Т.: Фан,1991. – Б. 240.

9

Қаранг:

Алиқулов Ҳ.

Гуманистик мерос ва шахс маънавий камолоти. – Т.: Фалсафа ва ҳуқуқ

институти, 2006. – Б. 37.

11

хатти-ҳаракат ва хулқ-атворнинг бош мотивига айланган.

Диссертациянинг ушбу қисмидан келиб чиқадиган хулоса шуки, ахло

қий эҳтиёжлар муаммоси фалсафий ва ахлоқий таълимотлар тарихида инсон
ва унинг моҳиятини ижтимоий-тарихий, тасаввуфий, дунёвий ва илмий
жиҳатдан тушуниш қоидаларига мувофиқ тавсифланади. Бу қарашларнинг
мазмуни ахлоқнинг умуман инсон ва унинг жамиятдаги ўрни, ижтимоий
муносабатлар шаклланишидаги объектив заруриятини тасдиқлайди. Ахлоқий
эҳтиёжларга ёндашиш умуминсонийлик жиҳатидан асосий тамойил, инсон
нинг жамиятда мавжуд ғоя ва тартибларга фаол муносабатини баҳолаш
мезони ҳисобланади. Ахлоқ ва эҳтиёжларнинг шаклланиши ижтимоий
тараққиётнинг ўзига хос мазмун ва моҳиятини ифодалайди ва кишилик
жамияти маънавий ҳаётининг муҳим субъектив омилини ташкил этади.

Бобнинг иккинчи параграфи

«Шахс ахлоқий эҳтиёжлари ва уларнинг

ўзига хослиги»

ни тавсифлашга бағишланган.

Муаллифнинг фикрича, «ахлоқий эҳтиёж» атамаси фалсафа ва

ахлоқшуносликда икки хил маънода, бир томондан, ахлоқийликни баҳолаш
тушунчаси, иккинчи томондан эса, инсонни ахлоқий фаолиятга ботиний
даъват этишнинг ўзига хос кўринишини ифодалашда қўлланилади.

Ҳар қандай эҳтиёж, истак ва мақсад фаолиятда ва фаолият орқали

қондирилади. Бу қоида шахс эҳтиёжлари ва уларнинг моҳиятини тушунишда
ҳам асос саналади. Эҳтиёжларнинг барча кўринишлари инсонни фаолиятга
ундовчи сабаб ва заруриятни гавдалантирар экан, демак, улар муайян феъл
атвор, ахлоқий хатти-ҳаракатларга асосланишни тақозо қилади. Шу маънода
барча эҳтиёжларда юксак гуманистик мазмун, талаб ва қоидалар устуворлик
қилиши лозим. Машҳур ахлоқшунос Муҳаммад Содиқ Қошғарий «Одоб-ас
солиҳин» асарида ёзишича, биргина меҳмондорчилик ва зиёфат одобида 50
та ахлоқий қоида мавжуд бўлиб, улардан 10 таси ташкилий, 10 таси мезбонга
муносабат, 30 таси эса меҳмондорчиликнинг моддий зеб-зийнатлари (еб
ичиш)га тааллуқлидир

1

.

Ахлоқий эҳтиёж хоҳиш-истакни рўёбга чиқариш омили сифатида,


background image

авваламбор, фаолликнинг бошқа кўринишларидан фарқли тарзда намоён
бўлади. Ривож топган ахлоқий эҳтиёжларга асосланган ахлоқий фаолият,
фазилатли хатти-ҳаракат ботиний қониқиш ҳосил қилиш манбаидир. Инсон
фаолияти, унинг бутун ҳаёти давомида олий ахлоқий мақсадлар унга
маънавий даъват бахш этади. Инсонлар муҳтожлик, хавф-хатар, таҳликали
ҳаёт кечиришларига қарамай, кўпинча ўз идеаллари учун қаттиқ
курашганлар. «Шундай сифатларни ўзида мужассамлаштирган кишилар
бизнинг тарихимизда ҳам кўп бўлган, – деб ёзади Н. Комилов. – Улар жамоа
бўлиб, уюшиб, эзгу ниятларини амалга оширар эдилар. Уларни жавонмар
длар, ахийлар ёхуд фатийлар деб атардилар»

2

.

1

Қаранг:

Муҳаммад Содиқ Қошғарий

. Яхши кишилар одоби (Одоб-ас-солиҳин). – Т.: Янги аср

авлоди, 2002. – Б. 32–40.

2

Комилов Н.

Тасаввуф. Биринчи китоб. – Т.: Ёзувчи, 1996. – Б. 113.

12

Шахс ахлоқий эҳтиёжларининг муҳим хусусияти жамият манфаатлари

ва ахлоқий мезонларига уйғун ҳолда мавжуд тузум ва маънавий-ахлоқий
меъёрлар таркибидан мустаҳкам ўрин олиши, бошқа бирламчи эҳтиёжлари
дан кескин ажралиб туришида кўзга ташланади. Масалан, ўзаро муомала,
мулоқот, ўз-ўзини ҳимоялаш ва муҳофазалаш каби бошқа бирламчи
эҳтиёжлардан фарқли ўлароқ, ахлоқий эҳтиёжларда жамият манфаатлари ва
ахлоқий хулқ-атвор қоидалари нисбатан устувор ўрин тутади.

Масаланинг яна бир муҳим жиҳати ахлоқий эҳтиёжларнинг янгиланиб

ва бойиб боришидир. Маънавий меъёр ва қарашлар эскириб, даврдан орқада
қолганида жамиятда янги ахлоқий талаблар пайдо бўлади. Хусусан, респуб
ликамизда шаклланаётган бозор муносабатлари эски тузумнинг ахлоқий
меъёрларини диалектик инкор этиб, янги ахлоқий эҳтиёжларни миллий ғоя
асосида қарор топтирмоқда. Собиқ Иттифоқ шароитида хусусий тадбиркор
лик нафақат қонун, балки ахлоққа ҳам зид ҳисобланган бўлса, эндиликда
унга муносабат тубдан ўзгарди, шунингдек, асрий қадриятларимиз руҳидаги
ахлоқий эҳтиёжлар ҳам шаклланмоқда.

Ахлоқий эҳтиёжларнинг хусусиятлари жамиятдаги хулқ-атвор меъёр

лари, талаб-қоидалари таъсирида ҳам ўзини намоён қилади. Бунда ахло-қий
лик талабларига мувофиқ ҳолда инсон ўз шахсий манфаатларини чегаралаб,
уларга зид имкониятлардан ўзгаларнинг фойдаланишига йўл бериши лозим.

Бундан ташқари, ҳар бир шахс ўзлигини меҳнат жараёнида кўрсатиши,

табиат, жамият, инсон гўзаллиги ва уларнинг мутаносиблигидан эстетик
завқланиш ва фойдаланиш эҳтиёжларига ҳам эгадирки, улар моҳиятан юксак
ахлоқийликни талаб қилади. Ахлоқий эҳтиёжлар шахснинг ишлаб чиқариш
фаолиятини рағбатлантириши, одамлар билан ўзаро муносабатини тартибга
солиши, оилавий ҳаёт, турмушда хулқ-атворнинг ўрнини аниқ тайин этиши,
жамият, табиат ва, умуман, ўз-ўзига муносабатини ҳам ифодалаши мумкин.

Шундай қилиб,

ахлоқий эҳтиёж инсоннинг жамият ва кишилар


background image

манфаати, эзгулик, адолат, поклик-ҳалоллик, ҳақиқат йўлидаги фақат ўз
манфаати билан чекланмаган ва қондирилишини тақозо қиладиган
беғараз ботиний интилишидир.

Ахлоқий эҳтиёж ушбу индивидуал ички ҳолатнинг руҳий механизми

сифатидаги ақлий, руҳий, эмоционал омиллар билан боғлиқ бўлади,
шахснинг ҳаёт, жамият, турмуш, одамлар ўртасидаги ўрнини мустаҳкамлаш
ва мавқени юксалтиришда муҳим роль ўйнайди.

Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан диссертацияда қуйидаги хулосалар

чиқарилган:

– шахс эҳтиёжлари ўта ранг-баранг, уларни юзага келтирадиган усул ва

воситалар ҳам турлича бўлиб, ахлоқий эҳтиёжлар бунда етакчи ўрин тутади; –

шахснинг ахлоқий эҳтиёжлари моҳиятан ва табиатан индивид билан жамият

маънавиятининг диалектик алоқадорлигини ўзига хос акс эттиради; – шахс

ахлоқий эҳтиёжларининг шаклланиши ижтимоий қадриятлар ва

меъёрларнинг ўзлаштирилиши билан чекланиб қолмайди, балки янги талаб

13

ва манфаатларга мувофиқ ҳолда унинг ҳаёт тажрибаси ҳамда фаолияти
давомида ўзгариб ва бойиб боради;

– ахлоқий эҳтиёжлар мавҳум эмас, балки жамият ва шахс маънавиятини

фаоллаштиришга хизмат қиладиган муайян меъёрлар тизимидан иборат. Бу
тизимни имон, меҳнатсеварлик, эркинлик, ҳалоллик, мустақил фикрлаш,
интизомлилик, инсонийлик, адолатпарварлик, вафо, донолик, қаноат, ақл

фаросат, инсоф-диёнат, меҳр каби маънавий қадриятлар ташкил қилади,

уларнинг шахс ва жамият ҳаётида амалий тамойилларга айланиши унинг
ахлоқий баркамоллик даражасини белгилайди;

– инсонийлик, ватанпарварлик, поклик, ўзи ва жамият манфаатлари

йўлида ҳалол меҳнат қилиш, қўни-қўшни, маҳалла-кўй билан оқилона,
дўстона муносабат, ўзгаларга ҳамдардлик, беғараз ёрдам кўрсатиш ўзбек
миллатига хос фазилатлар бўлиб, халқимиз ахлоқий эҳтиёжларининг
моҳияти ва мазмунини мужассамлаштиради;

– бозор иқтисодиёти шароитида шахсда ахлоқий эҳтиёжларнинг қарор

топиши ва уларни қондиришнинг ўзига хос хусусиятлари одамлар руҳияти,
хулқ-атвори, фаолияти, иқтисодий муносабатларида маънавий тамойиллар
устуворлигини тақозо қилади.

Диссертациянинг

иккинчи

боби

«Шахс ахлоқий эҳтиёжлари

шаклланишининг ғоявий-маънавий омиллари»

деб номланади, унинг

«Миллий истиқлол ғояси ва шахс ахлоқий эҳтиёжлари»

номли

биринчи

параграфида мустақил Ўзбекистонда ахлоқий маданиятнинг шаклланиши ва
тараққиёти

ҳамда

бу

жараёнда

миллий

ғоянинг

етакчилик

ўрни

тавсифланади.

Миллий истиқлол ғояси билан ахлоқий эҳтиёжлар ўртасидаги ўзаро

диалектик бирлик ва алоқадорлик инсонпарварлик ва умуминсоний


background image

манфаатларни уйғунлаштиради.

Ҳар қандай ғоя жамият, давлат, сиёсат, инсон манфаатларини ифода лаб,

муайян ахлоқий меъёрларга асосланади, жамият ва инсоннинг маънавий
эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади. Миллий истиқлол ғояси ва
мафкурасининг бош мақсади халқни улуғ мақсадлар йўлида бирлаштириш,
ҳар бир фуқарода ягона Ватан руҳи, аждодлар мероси, миллий қадрият ва
анъаналарга садоқат фазилатларини тарбиялашни ахлоқий принципларга
айлантиради, уларни жамият ва шахснинг юксак ахлоқий идеаллари билан
мувофиқлаштиради

1

.

Янгича ижтимоий бошқарув тизимининг шаклланиши ва қарор топиши

жараёнида жамиятдаги ахлоқий муносабатлар ҳамда одамларнинг ўзаро
муносабатларидаги ғоявий барқарорлик бир-бирига зид келмаслиги лозим.
Демократик жамиятда бу ҳол асло ғоявий ранг-баранглик, дунёқарашдаги
плюрализмни инкор этмайди, аксинча, фикр ва ғоялар хилма-хиллиги адолат
ва моддий-сиёсий манфаатларни ахлоқан уйғунлаштиради.

1

Қаранг: Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. – Т.: Ўзбекистон, 2000. – Б. 8.

14

Шуни таъкидлаш лозимки, жамиятда инсон қадр-қиммати ўз мақомини

йўқотса, зарурий манфаатлардан узилиб қолса, ҳар қандай ғоя ижтимоий,
маънавий, ахлоқий жиҳатдан барҳам топиши мумкин. Бинобарин, ғоя ва
тафаккурнинг қарор топиши ва ривожи инсон омилига асосланади. Зеро,
«инсон ҳар қандай жамиятнинг асосий қадрияти, у иштирок этмайдиган ва
унинг бахт-саодати учун хизмат қилмайдиган ўзгаришлар ижобий мазмунга
эга эмас»

1

.

Миллий истиқлол ғояси юксак инсонийлик, ахлоқийлик, халқимиз

менталитетига мос манфаат ва мақсадларга, мустақиллик ҳисси, миллий
ҳуқуқ ва нафсоният, иззат-обрў, шон-шуҳрат, ифтихор туйғулари, миллий
мансубликдан фахрланиш принципларига асосланади; ахлоқий эҳтиёж
ларнинг миллий истиқлол мафкурасининг бош ва асосий ғоялари билан бир
бутунлиги ва бирлиги эса диний экстремизм, фундаментализм, ақидапа
растлик, терроризмга қарши курашда шахснинг иродасини мустаҳкамлайди.

Шунинг учун миллий истиқлол ғояси буюк мақсадларга эришишда

инсон ахлоқий эҳтиёжларини қондириш билан уйғунлашиб, яхлит ғоявий
тарбиявий маконни вужудга келтиради. Маънавий ва моддий манфаатлар,
шунингдек, улар билан ғоя ва ахлоқнинг ўзаро уйғунлашуви давлат ва жами
ят ўртасидаги муносабатларнинг муштараклигига олиб келади.

Бобнинг

иккинчи

параграфи

«Комил инсон тарбияси ва ахлоқий

эҳтиёжлар»

деб номланади. Унда ахлоқий эҳтиёжлар комил инсон ғояси

нуқтаи назардан таҳлил қилинади.

Мустақиллик шароитида шахснинг ахлоқий камолотини таъминлаш

халқимизнинг асрлар давомида шаклланиб келган ижтимоий идеали, миллий
ғоямизнинг «эркин фуқаролик жамиятини маънавий баркамол, эзгу ғоялар


background image

ҳаётий эътиқоди бўлган инсонларгина бунёд эта олиши»

2

тўғрисидаги кон

цепцияга асосланади. Шундай экан, «комил инсон» тушунчаси, унинг
моҳият-мазмуни ҳақидаги бу концепция шахс ахлоқий камолотини шакллан
тиришнинг ўзига хослигини тавсифлашда муҳим назарий-методологик асос
ҳисобланади.

Комил инсон шахси замирида миллий ва умуминсоний қадриятларга

содиқлик, уларни эъзозлаш, ёт ғоялар таъсирига берилмаслик, мафкуравий
иммунитетга эга бўлиш, мустақилликни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса
қўшиш, эзгу ғояларга хизмат қилиш, жисмоний ва маънавий бар-камоллик,
ақлий теранлик, шу билан бирга, нафосат ва гўзалликка интилиш каби
фазилатлар ётади. Шундай экан, шахс ахлоқий эҳтиёжларининг шаклла
нишида, бир томондан, умуммаънавият, бошқа томондан, оқилона ахлоқий
сифатларни қарор топтириш узвийдир.

Комил инсонни шакллантириш унга аниқ ёндашишни тақозо қилади,

негаки, комилликнинг ахлоқий тушунчаси мавҳум бўлмаган, ҳамма вақт

1

Назаров Қ.

Тараққиётнинг умуммафкуравий тамойиллари // Тафаккур. – 1999. – № 3. – Б. 14.

2

Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. – Т.: Ўзбекистон, 2000. – Б. 56–57.

15

муайян жамиятда яшовчи алоҳида инсон, шахс, шунингдек, аниқ ижтимоий
шароит билан боғлангандир. Шунга кўра, инсоннинг ижтимоий моҳияти уни
комиллашувнинг тарихий шарт-шароитлари билан боғлиқ ҳолда қараб
чиқишни тақозо қилади. Бугина эмас, объективлик ва субъективлик диалек
тикасига мувофиқ, шарт-шароитларнинг комиллашувнинг объектив имкони
ятларини воқеликка айлантириши бу ерда кўп жиҳатдан субъектив омилларга
боғлиқ бўлади.

Шу маънода, комилликнинг субъектив жиҳатларини муайян жамият,

муайян қатлам, алоҳида шахсларнинг эҳтиёжлари ташкил этади. Бу икки
омилнинг ўзаро алоқадорлиги ва уйғунлигига эришиш ҳамма вақт юксак
ижтимоий идеал ҳисобланган, комилликнинг асосий кўрсаткичи эса
инсоннинг эзгулик, ижтимоий бахт-саодат, гуманистик ғояларга муносабати
ҳамда улар асосидаги амалий фаолиятида тажассум топади

1

.

Кўриниб турганидек, комилликнинг ҳар бир даврга хос меъёр ва мезон

лари мавжуд. Тарихий тараққиёт давомида уни инсонда шакллантиришнинг
ранг-баранг талқинлари, усуллари, тамойиллари, шунингдек, фалсафий,
диний, ахлоқий жиҳатлари юзага келган. Бу ҳақдаги илк тасаввурлар халқ
оғзаки ижодиётининг қадимги намунаси «Авесто»дан тортиб маънавияти
мизнинг бугунги обидаларигача бўлган манбаларда ўз ифодасини топганлиги
маълум. «Комил инсон сифатларига таъриф берадиган бўлсак, – дейди Н.
Комилов, – улар тасаввуфда ўзгача, динда бошқача, илм аҳлида ўзгача
эканини кузатамиз»

2

. Табиийки, тасаввуф вакиллари бу масалага ҳақ йўлида

ўзликдан мутлақ воз кечиш, ўзни борлиқда омонат сақлаш, каромат зоҳир
этиш фазилатига эга бўлиш, тариқат ва шариат йўлига садоқат, кўнгил


background image

оламини ислоҳ этиш орқали комилликка эришиш, пировард ҳақиқат – боқий
дунё имконияти деган ишонч, камолотни илоҳий абадиятнинг моҳиятидан
излаш асосида ёндашади

3

. Форобийда бу ақлли инсон, бугун эса ўзида ақлий,

ахлоқий, эстетик ва жисмоний фазилатларни уйғунлаштирган, ақл-одобни
жамулжам этган шахсдир.

Шундай қилиб, хулоса тарзида айтиш мумкинки, ахлоқий эҳтиёжлар

инсон шахси таркибий тузилишининг унсурларидан бўлиб, унинг ижтимоий
моҳиятини ифодалайди; инсоннинг комиллик даражасини юксак ахлоқий
эҳтиёжларсиз тасаввур этиш мумкин эмас; комилликнинг мезони кўп
жиҳатдан жамиятда мавжуд ижтимоий муносабатларнинг ривож топганлик
даражасига боғлиқ бўлади; комил инсон тарбияси мазмунан шахснинг
маънавий-ахлоқий эҳтиёжларини қондиришдаги самара ва ютуқлар асосида
бойиб, такомиллашиб боради.

Диссертациянинг

учинчи

боби

«Соғлом ижтимоий муҳитнинг шахс

ахлоқий эҳтиёжлари ва хулқ-атворига таъсири»ни

тавсифлашга бағиш-

1

Қаранг: Фалсафа: Қомусий луғат. – Шарқ, 2004. – Б. 200.

2

Комилов Н.

Комиллик йўли // Ҳуррият. – 1997. – 19 март.

3

Қаранг:

Умаров А.

Ижтимоий-маданий тараққиётни таъминлаш ва комил инсон шахсини

шакллантиришда мутолаанинг роли: Социол. фан. д-ри ... дис. автореф .– Т., 2005. – Б. 31.

16

ланган. Бобнинг биринчи параграфида

«Ахлоқий эҳтиёжлар шакллани

шининг ижтимоий шарт-шароитлари»

тадқиқ этилган.

Шахс ахлоқий эҳтиёжлари объектив ва субъектив омиллар уйғунлигида

таркиб топади ва ривожланади. Модомики, ахлоқ кишиларнинг тарихан
шаклланган хулқ-атвор, юриш-туриш, ижтимоий ва шахсий ҳаётда ўзаро,
шунингдек, жамиятга муносабатларини тартибга соладиган барқарор, муай
ян меъёр ва қоидалар йиғиндиси экан, ахлоқий эҳтиёжлар инсоннинг таби
ий-биологик, моддий, ижтимоий, маънавий эҳтиёжлари жамият, давлат,
ижтимоий ва табиий атроф муҳит кабиларга нисбатан беғараз қондирили
шини назарда тутади. Бинобарин, шахс эҳтиёжлари ижтимоий ҳаёт тараққиё
тига мувофиқ ҳолда ранг-баранг шакл ва мазмун касб этади. Шахснинг
ахлоқий эҳтиёжларини тарбиялашда унинг макромуҳит таъ сирида
ижтимоийлашуви, ҳаёт кечиришга имкон яратадиган муайян билим, меъёр
ва қадриятлар тизимини ўзлаштириши муҳим омил саналади. Шахс
эҳтиёжларининг шаклланиши ва юксалишида макромуҳит билан унинг
ривожланишини таъминлайдиган ижтимоийлашув ўзаро боғлиқдир. Бу
жараён, биринчи навбатда, шахснинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий,
маънавий эҳтиёжлари жамият ҳаёти билан уйғунлашувини таъминлайди. Бу
ерда, айниқса, жамият ва шахс муносабатлари бутун кўлами билан намоён
бўлади. Шахснинг бу хислатлари унинг жамият, давлат, хўжалик манфаат
ларига онгли муносабати; мақсад ва эҳтиёжларига ўта талабчанлиги; ўз
мавқеини аниқ билиши, эркинлик ва ўзига ишончнинг ортиб бориши;


background image

ўзгарувчан ҳаётий шарт-шароитлари, меҳнат фаоллиги, ўзини тарбиялаш
даражаси; одоб-ахлоқ, урф-одатларга мос юксак интизом, жамоатчилик ва
фидойилик сифатларига эга бўлиши, ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол
иштирок этишини англатади.

Бозор иқтисодиёти шароитида жамият ҳаётининг барча соҳаларини

эркинлаштириш шахснинг маънавий-ахлоқий олами, камолоти, ўз-ўзини анг
лаши, ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишини тақозо қилади,
бир сўз билан айтганда, ҳар бир шахс фаолиятининг жамият ҳаётининг
таркибий қисмига айланиши бу жараённинг асосини ташкил этади. Демак,
ижтимоийлашув, энг аввало, шахснинг кенг кўламдаги фаоллашуви бўлиб,
унинг макро- ва микромуҳит билан ўзаро алоқадорлиги орқали юз беради.

Макромуҳит биринчи галда муайян жамият, унда қарор топган

ижтимоий, шу жумладан, ахлоқий меъёр ва қоидаларнинг ҳам йиғиндиси
бўлиб, кўп жиҳатдан шахснинг шаклланиши ва ривожланиши унга
боғлиқдир. Микромуҳитда индивид ижтимоий муносабатларнинг муайян
доирасидаги муносабатлар, ҳодисалар, субъектлар билан бевосита ва
бавосита алоқада бўлади, унда миллий белгилар, менталитет хусусиятлари,
масалан, ўзбекларда ўзига хос тарзда шаклланган оила муҳити, маҳалла,
маросим, тўй, урф-одат, анъана каби ҳодисаларнинг таъсири кучли бўлади.

Микромуҳит ахлоқий эҳтиёжлар шаклланишига монелик қиладиган

зиддиятли ҳолатларни ҳам ифодалаши мумкин. Улар ахлоқий эҳтиёжлар-

17

нинг шаклланиши ва намоён бўлишига турлича таъсир қилади. Зеро, шахс,
индивиднинг хулқ-атвори микромуҳитда турли кўринишлар касб этади. Ҳар
бир индивид ўзига хос шахсий манфаат ҳамда интилиш соҳиби экан, бу ҳол
уларнинг ижтимоий онгидан теран ўрин олади.

Инсон зарурият тақозо этгани учун дунёқараши ва онги турлича бўлган

одамлар билан доимий мулоқотда бўлади. Улардан баъзилари тенглик,
адолат, ўзаро ёрдам, ўзгаларни ҳурмат қилиш каби ахлоқий қоидаларга амал
қилсалар, бошқаларида кўпроқ бойлик орттириш, мансабпарастлик,
боқимандалик хислатлари устунлик қилади. Бу эса инсоннинг ҳаётий
маслаги ва эҳтиёжларига таъсир кўрсатиши аниқ. Шу маънода, микромуҳит
шахс тарбиясида ижобий ёки салбий из қолдиради. Микромуҳитда яхши
натижаларга эришиш мақсадида, одатда унинг тарбиявий воситаларига
тузатишлар киритилади, амалиётнинг ижобий таъсирчанлик доираси
кенгайтирилади.

Макромуҳитнинг таъсири ва имкониятларидан унумли фойдаланиш

орқали шахснинг ахлоқий эҳтиёжларини шакллантиришга сезиларли таъсир
кўрсатиш мумкин. Жамоадаги ахлоқий муҳит, яъни одамларнинг феъл-ат
вори ва ўзаро муносабатларида амал қиладиган қадрият ва меъёрлар
шахснинг ахлоқий позицияси ва эҳтиёжлари таркиб топишида алоҳида ўрин
тутади. Шахснинг муайян жамоада ибратли хулқ-атвор маданияти мавжуд
лигини ҳис этиши ва ундан сабоқ олиши ҳам муҳим омилдир.


background image

Ўтказилган аниқ социологик тадқиқотларнинг натижалари кишилар

нинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий
маънавий ислоҳотларга ахлоқий муносабати, хусусан, баъзи ёшларнинг
эркин тафаккур қобилияти заифлиги, муҳим ижтимоий-сиёсий ҳодисаларга
лоқайдлиги, фуқаролик масъулиятига тўғри ёндаша олмаганлигини кўрсатди.
Шу жиҳатдан, миллий ўзликни социологик таҳлил этишга бағишланган
тадқиқот натижалари характерлидир. «Сиз ўлкангиз тарихи ва маданиятини
қай даражада биласиз?» деган саволга аксарият ёшлар билишини, 6,8 фоизи
эса ундан мутлақо бехабарлигини қайд этганлар. Ўзбекистон тарихини
билмаганлар 7,3 фоизни ташкил этади. Ўз миллатининг тили ва маданиятини
билмаганлиги учун ўзини шу миллат вакили санамайдиганлар, 2003 йилда
34,1 фоиз бўлган. Ўз халқи маънавий қадриятларини чуқур ўрганишга қизи
қишнинг сусайиши ўзбеклар орасида 2003 йилдаги 63,8 фоиздан 2004 йилда
44,7 фоизга камайган, миллий анъаналар ва урф-одатларни билиши ҳақидаги
саволга респондентларнинг 6,2 фоизи салбий жавоб қайтарган ва ҳ.к

1

.

Ахлоқий қадрият ва эҳтиёжларни шакллантиришда китобхонликнинг

аҳамиятини аниқлашга бағишланган бошқа бир тадқиқотда Андижон
вилоятида 15,8 фоиз, Наманган вилоятида 16,7 фоиз, Фарғона вилоятида 12,9
фоиз ёшлар ҳеч қандай китоб ўқимасликларини билдиришган. Ёшлар
маънавияти, ахлоқий кўникмаларини тарбиялашда ўқув муассасаларининг

1

Қаранг:

Ота-Мирзаев О.

Ўзбекистонликларнинг миллий ўзлиги // Ижтимоий фикр. Инсон

ҳуқуқлари. – 2006. – № 1. – Б. 46–55.

18

роли унча етарли эмас деб ҳисоблаганлар Андижон вилоятида 13 фоиз,
Наманганда 23,8 фоиз, Фарғонада 11,3 фоизни ташкил этган

1

. «Ахлоқий

эҳтиёжлар» тушунчасининг мазмун-моҳияти билан ёшларни мунтазам
таништириб бориш, шу асосда муайян ижобий натижаларга эришишда
таълим-тарбия муассасалари, оммавий ахборот воситалари, тарғибот ва
ташвиқот, турли суҳбатлар, семинар ва мулоқотлар, адабий бадиий ўқишлар
каби тарбиявий воситаларнинг роли каттадир. Файласуф олима Х. Шайхова
ёзганидек, «жамиятнинг ахлоқий соғломлиги бебаҳо бойликдир. Бу бойлик
инсонлар ўртасида ҳукм сураётган ижтимоий ва шахсий муносабатлар
маҳсулидир»

2

. Ана шу муносабатларнинг кичик дунёси бўлган оилада юксак

ахлоқий маданиятни қарор топтириш шахс камолотининг пойдевори
ҳисобланади.

Шахсда чуқур англаб олинган ахлоқий эҳтиёжларни турли ғоявий

воситалар орқали унга мунтазам таъсир кўрсатмасдан туриб шаклланти
ришга, уларни ижтимоий мазмун билан бойитишга эришиб бўлмайди.
Шунинг учун бугунги кунда шахсни миллий ғоя ва мафкура асосида
шакллантириш тарбиявий ишларнинг асоси ҳисобланади.

Бобнинг иккинчи параграфида

шахснинг ахлоқий эҳтиёжлари ва хулқ

атворининг барқарорлашуви

масаласи ёритилади.


background image

Одатда хулқ-атвори ибратли, барқарор, онгли ҳаёти ва фаолиятида юксак

инсоний мақсадлар қўядиган ва уларни амалга оширадиган инсон ахлоқан
мукаммал шахс саналади. Шахснинг хулқ-атвори, хатти-ҳаракатлари ташқи
муҳит, воқеа-ҳодисаларга боғлиқ бўлса-да, уларга зид ҳолда рўй бериши ҳам
мумкин. Бу эса уларнинг ижтимоий аҳамиятига боғлиқ, яъни шахс муайян
ҳолатни ботинан идрок этади ва шунга мос ҳаракат қилади.

Ижтимоий ҳаёт, шахс руҳиятининг нозиклиги ва мураккаблиги, шунинг

дек, хулқ-атворнинг ижтимоий бошқаришдаги ташқи шарт-шароитлар ҳам
унинг шаклланишига акс таъсир кўрсатиши мумкин. Бунда шахсни юксак
мақсадларга йўналтириш, унда ижобий хулқ-атворни тарбиялаш, эҳтиёжла
рида ижтимоий мазмунни чуқурлаштириш муҳим ўрин тутади. Табиийки,
ахлоқий эҳтиёжлар бу жараённинг таркибий қисмларидан бирини ташкил
қилади.

Бу жиҳатдан Фарғона давлат университети ва Қўқон давлат педагоги ка

институти талабалари ўртасида ўтказилган социологик тадқиқот натижа лари

қизиқарли маълумотлар бериши мумкин. Сўровда талабаларнинг ўз

устозлари ва машҳур шахслардан кимлар ахлоқий намуна бўлиши масаласига

урғу берилган. Натижаларнинг кўрсатишича, микромуҳитга тааллуқли шахс

ларнинг ярмидан кўпроғи ёшларга ахлоқий намуна кўрсатиши мумкин экан.

Демак, талабаларнинг аксарияти ўзларига ахлоқий намунани устозлари

1

Қаранг:

Сафаева С.

Ёшлар маънавияти ва ахлоқини шакллантиришнинг муҳим омиллари //

Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари. – 2007. – № 2. – Б. 158.

2

Шайхова Х.

Ўзбек аёли – одоб тимсоли. – Т.: Фалсафа ва ҳуқуқ институти, 2007. – Б. 50.

19

орасидан, микромуҳитдан танлаб оладилар

1

.

Педагог олима Т. Эгамбердиева ўтказган социологик тадқиқотларга

кўра, ахлоқий эҳтиёжларнинг шаклланишига аҳоли, айниқса, хотин-қизлар
нинг ижтимоий фаоллиги ижобий таъсир кўрсатади. Шу масаладаги савол
ларга аёлларнинг давлат муассасаларида фаолият кўрсатиши ёки оилада
фарзандлар тарбияси билан шуғулланишини шарҳлаганлар жами респондент
ларнинг 71 фоизини ташкил этган. Улар бундай фаолликни ўзларининг
ахлоқий бурчи деб баҳолайдилар, янги авлодни маънавиятли қилиб
тарбиялаш, ёшларда комил инсонлик фазилатларини шакллантириш учун
ғамхўрлик қилиш бу жараёнда муҳим ўрин тутишини таъкидлаганлар.
Респондентларнинг 28 фоизи шахснинг ижтимоий фаоллиги ахлоқ ва
маънавиятнинг шаклланиши, тафаккур ва дунёқарашнинг бойишига хизмат
қилишини, 25 фоизи ижтимоий фаоллик инсоннинг шахс сифатида ўзлигини
англашига олиб келишини эътироф этганлар

2

.

Ёшларда ахлоқий маданият ва эҳтиёжларни шакллантиришда улар

ўртасида олиб бориладиган маънавий тадбирларнинг роли каттадир. Шу
мавзуда Фарғона политехника институтининг талабалари ўртасида ташкил


background image

этилган «Талаба шахси ва маънавият» мавзуидаги сўров натижалари бугунги
ёшларнинг умумий дунёқарашини аниқлаш, ахлоқий қиёфасини белгиловчи
ахлоқий мезонлар тўғрисида муайян тасаввурлар ҳосил қилади. Тарқатилган
саволларнинг барчаси ёшларнинг маънавий қиёфасини аниқлашга қаратилган
бўлиб, «Сиз кимга ўхшашни истайсиз» деган саволга «Буюк ва таниқли
инсонларга ўхшашни хоҳлайман», деб жавоб берганлар 31,6 фоизни ташкил
этган

3

.
Табиийки, инсоннинг ижтимоий зарурий талаблар доирасидаги хатти

ҳаракати, хулқ-атвори нафақат кутилган натижа, моддий фойдага, балки, шу
билан бирга, уни фаолиятга ундовчи мақсад-муддао ва эҳтиёжларнинг
мазмун-моҳиятига ҳам боғлиқдир. Ижтимоий зарурий фаолият, ижобий
хатти-ҳаракатлар турли ахлоқий меъёрларга асосланади. Истак-хоҳишнинг
барқарорлиги, маънавий мустаҳкамлигига қараб, шахснинг идеаллик дара
жаси белгиланади. Бинобарин, идеаллик алоҳида мезон сифатида шахснинг
ҳар қандай хатти-ҳаракатига тегишли йўналиш беради.

Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг маънавий

заминларини барқарорлаштиришга қаратилган интилишлар негизида ана
шундай ниятлар ётади. Бунда ҳар бир ижтимоий қатлам, давлат ва нодавлат
ташкилоти, жамғарма, фонд ўз фаолиятида халқимизнинг юксак ахлоқий
маданиятини намоён этиши, менталитетимизнинг маънавий моҳиятидан

1

Қаранг:

Эшметов Ш., Каримова В.

Устозлик маҳорати ва шогирдлик сифатлари // Халқ таълими. –

2002. – № 6. – Б. 15–20;

Нишонов М., Нишонова Ф.

Ёшлар ва сиёсат. – Наманган, 2003. – Б. 34–35.

2

Қаранг:

Эгамбердиева Т. А.

Ижтимоий-маънавий ҳаёт ва аёллар фаоллиги. – Т.: Фан, 2004.

– Б. 85–86.

3

Қаранг:

Нажмиддинова К. У.

Оила тарбиясида миллий ва умуминсоний ахлоқий

маданиятнинг ўрни: Фалс. фан. номз. ... дис. автореф. – Т.: ЎзМУ, 2006. – Б. 17.

20

келиб чиқиб фаолият кўрсатиши лозим. Шу сабабли Ўзбекистондаги барча
нодавлат ташкилотлари, хусусан, сиёсий партияларнинг дастурларида
кишиларни ахлоқий тарбиялашнинг миллий ва умуминсоний принциплари
маънавиятимиз ва миллий ғоянинг асосий мақсадларини рўёбга чиқаришга
йўналтирилгандир

1

.

Шахснинг ана шундай мақсадларини рўёбга чиқарадиган воситалар

хулқ-атворнинг субъектив элементини ташкил этади. Унинг меҳнат фао
лиятининг кенгайиши, ижтимоий-сиёсий дунёқараши юксалишига, моддий
эҳтиёжлар билан бир қаторда, маънавий-ахлоқий эҳтиёжлар ҳам жиддий
таъсир кўрсатади. Чунки ахлоқ меҳнат хулқини шакллантириб, инсон онгли
фаолиятининг моҳияти ва мазмунини ифода этади. Бошқача айтганда,
маънавият жамиятга иқтисодиётнинг ижтимоий вазифаси инсонга хизмат
қилишдан иборатлигини эслатиб туради

2

. Иккинчи томондан, ахлоқ ва унинг

таъсирида шаклланадиган эҳтиёжлар шахс фаоллигини ошириш билан
чекланиб қолмай, шу билан бирга, унинг хулқ-атворини тартибга солади,
ҳаётий мақсад ва манфаатларини ахлоқий талабларга мувофиқлаштиради.


background image

Ахлоқий эҳтиёжлар ижтимоий барқарор хулқ-атворнинг шакллани

шида муҳим роль ўйнайди. Бинобарин, шахснинг фаолият кўрсатишга
қодирлиги ва қобилияти ҳамма вақт унинг бирор эҳтиёжига таяниб амалга
оширилади. Шахс бу эҳтиёжларни қондиришга ҳаракат қилади, ижтимоий
моҳиятини юзага чиқаради, бунда унинг хулқ-атвори муҳим субъектив омил
саналади.

Диссертацияда ушбу фикр-мулоҳазалар асосида қуйидаги хулосалар

чиқарилган:

– эҳтиёжлар муайян феъл-атворга асосланган хатти-ҳаракатларни юзага

чиқаради, бу фаолият нафақат ташқи муҳитга мослашади, балки, шу билан
бирга, жамиятнинг маънавий талабларига мос инсоний моҳият касб этади,
ахлоқий эҳтиёжларни шакллантириб, уларни инсоний руҳда қондиришни
тақозо қилади; бинобарин, шахс хулқ-атворининг ижтимоий манфаат, виждон
меъёрларига мутаносиблиги тарзидаги бу ахлоқий эҳтиёжлар уни фаолиятга
ундайди;

– шахс ахлоқий эҳтиёжлари жамият манфаатлари ва ахлоқий мезонлари

билан уйғунлашиб, жамиятдаги маънавий-ахлоқий қадриятлар тизимидан
ўрин олади, муайян шарт-шароитлар таъсирида доимий янгиланиб, бойиб
боради, бундай ўзгаришнинг манбаини эса янги давр талабларига жавоб
бермаган қоидалардан воз кечиш, янги ижтимоий муносабатлар амалиётини
такомиллаштириш ташкил этади;

– сўз билан иш, эътиқод билан амалиётнинг уйғунлиги шахснинг юксак

маънавий фазилати ҳисобланади, унга мунтазам амал қилиш, фаолиятда
мустаҳкамлаб бориш шахснинг оила ва жамиятдаги мавқеи, обрў-эътиборини

1

Қаранг: Ўзбекистонда сиёсий партиялар. – Т.: Минтақавий сиёсат жамғармаси, 2007. – Б. 31,

46–47, 72, 165.

2

Қаранг:

Эркаев А.

Маънавият ва тараққиёт модели. – Т.: Маънавият, 2005. – Б. 41.

21

юксалтиради, бошқалар билан соғлом муносабатини қарор топтиради; –
шахснинг ахлоқий фаолияти ниҳоятда ранг-баранг бўлиб, эҳтиёжлар унинг
ишлаб чиқариш соҳасидаги фаолиятини рағбатлантиради, инсоний
муносабатларини тартибга солади, оила ва турмушда хулқ-атворнинг ўзига
хос ўрнини тайин этади, жамият, табиат ва ўзига нисбатан соғлом
муносабатни ифода этади;

– хулқ-атвор ва хатти-ҳаракатлар ташқи муҳит, воқеа-ҳодисалар

таъсирида амал қилишига қарамай, акс кўриниш касб этиши ҳам мумкин. Бу,
бир томондан, ижтимоий мақсад, меъёр, қадрият ва манфаатларга асосланган
барқарор хулқ-атвор, ахлоқий талаблар, иккинчи томондан эса, маънавий
тубанлик, ахлоқсизлик ва худбинликнинг мураккаб руҳий-психологик
механизмлари билан боғлиқдир;

– жамият ҳаётини эркинлаштириш шахснинг камолоти, ўз-ўзини

англашига хизмат қилади ва уни ижтимоий-сиёсий фаолликка даъват этади.


background image

Демак, барқарорлашув, энг аввало, ижтимоий-маънавий жараённинг
субъектини қарор топтиради, унинг ижтимоий фаоллигидаги ворисийликни
таъминлайди, муҳит билан мослашувини ифодалаб, барқарор тараққиётга
хизмат қилади;

– ахлоқий эҳтиёжлар муайян ижтимоий муҳитда шаклланади ва камол

топади, шундай экан, уларни тарбиялаш муҳимдир. Бинобарин, ҳар қандай
маънавий-ахлоқий талаб шахс ахлоқи ва унинг эҳтиёжлари билан узвийдир,
шахс эса ахлоқий муносабатлар объекти ва субъекти тариқасида жамиятдаги
ахлоқий меъёрлар доирасида қолиб кетмайди, муайян ижтимоий-ахлоқий
идеаллар асосида ахлоқий тартибларга ижодий ва танқидий муносабатда
бўлиши ҳам мумкин;

– шахс ахлоқий эҳтиёжларини тарбиялашда макро- ва микромуҳит

ўзига хос ўрин тутади. Инсоннинг ҳаёт кечириши учун муайян объектив
ахлоқий муҳит, ижтимоий муносабатлар, шунингдек, билим, меъёр ва
қадриятлар бўлиши талаб қилинади. Микромуҳит ижтимоий муносабатлар,
жамоатчилик билан алоқадорлиги орқали миллий менталитет, оилавий,
анъанавий урф-одатларни юзага чиқаради.

– шахснинг ижтимоийлашуви жамият, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий,

маънавий-маданий алоқалар, техникавий-технологик, ташкилий, руҳий
психологик жараёнларга онгли муносабатни юзага келтиради. Унинг сифат
белгилари эса жамият, давлат, хўжалик манфаатларига онгли муносабат,
мақсад ва эҳтиёжларга талабчанлик, эркинлик, шунингдек, қадриятларнинг
ўзига хослиги ва мавқеини белгилаб олиш, ўзига ишонч, ўзгараётган ҳаёт,
меҳнатдаги фаоллик, одоб-ахлоқ, урф-одатларга мос ижтимоий ва интизомий
фидойиликдан ташкил топади.

22

ХУЛОСА

Мазкур тадқиқотда кўриб чиқилган, мавжуд илмий, илмий-оммабоп

асарларга таяниб тадқиқ этилган мавзу жамият тараққиётининг ҳозирги бос
қичида долзарб аҳамият касб этади. Айниқса, бозор иқтисодиёти, шароитида
ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий, ахлоқий муносабатларнинг янги
тизимлари шаклланаётган бир шароитда инсон ахлоқи ва ахло-қий эҳтиёж
ларининг хусусиятлари, таркиби ва ривожланиш қонуниятларини ўрганиш
алоҳида илмий-назарий ҳамда амалий аҳамиятга эга бўлиб, қуйидаги
хулосаларни чиқариш имконини беради.

– ривож топган ахлоқий эҳтиёжлар асосида инсон ўзининг хоҳиш

майлларини тартибга солади, назорат қилади, чегаралаб олади; – ижтимоий
табиатига кўра, ахлоқий эҳтиёжлар жамият ҳаётида муҳим ўрин тутади,
унинг асосида инсонга хос табиий, руҳий омиллар билан бир қаторда
ижтимоий алоқа ва муносабатлар ҳам ётади. Бинобарин, улар объектив ва
субъектив омилларнинг диалектик бирлигидан ташкил топади. Бу қонуният
жамият ва шахс манфаатларининг уйғунлиги, улар ўртасидаги ўзаро


background image

мувофиқлик ҳамда зиддиятли ҳолатларни акс эттиради; – ахлоқий
эҳтиёжларни тарбиялаш ўта мураккаб жараён бўлиб, бу бўғинда макромуҳит
ва микромуҳит ўртасидаги диалектик алоқадорлик муҳим ўрин тутади. Шахс
макромуҳитда ижтимоий қиёфага эга бўлади, сиёсий, иқтисодий, маънавий
эҳтиёжлар ўртасидаги уйғунликни қарор топтиради, микромуҳит эса
бевосита шахснинг индивидуал ахлоқий оламини шакллантиради;

– ахлоқий эҳтиёжларни тарбиялаш, бир томондан, маънавий, сиёсий,

жисмоний, эстетик ва бошқа омиллар таъсирида, бошқа томондан, уларнинг
ахлоқий тарбия билан уйғунлигида амалга оширилади;

– ахлоқий эҳтиёжлар вужудга келиши ва амал қилишининг умум сабаб

мотивлари мавжуд бўлиб, улар иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий
муҳит, эркин ирода, соф ақл, руҳий теранлик, хулқ-атвор, ижодий камолот,
нафосат каби объектив ва субъектив омиллардан ташкил топади;

– миллий мафкуранинг бош ғояси комил инсонни тарбиялашдан иборат

бўлиб, бу мақсад ахлоқий эҳтиёжларнинг ҳам асосий мазмун-моҳиятини
ифода этади, унинг манфаатлари билан мувофиқлашади.

Шахсда ахлоқий эҳтиёжларни тарбиялаш юзасидан қуйидаги

амалий

тавсиялар

ни бериш мумкин:

– «ахлоқий эҳтиёжлар» тушунчасининг илмий мақомини асослашда

маънавиятнинг давлат сиёсати даражасидаги мазмунини назарий умум
лаштириш, уни ижтимоий-гуманитар фанлар ҳамкорлигида илмий тадқиқ
этишнинг мукаммал режасини тузиш зарур;

– ёшларни тарбиялашда юксак ахлоқий маданиятимиз, бой ахлоқий

меросимизнинг ўзига хослиги, миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғун

лиги тамойилларидан самарали фойдаланишга эришиш, «Миллий мафкура»

23

илмий тарғибот маркази, «Оила» илмий-амалий маркази, «Камолот» ёшлар
жамғармаси, «Маҳалла» жамғармаси, республика мусулмонлар идораси
ахлоқий маданиятни қарор топтиришга оид махсус дастурлар тузиши ва
уларни самарали амалга ошириши мақсадга мувофиқ бўлади;

– республика оммавий ахборот воситалари, ижодий уюшмалар, ўқув

муассасалари миллий маънавият, ахлоқий қадриятларни тарғиб қилишда
ўсмирларнинг ёш хусусиятлари, психологик қобилиятларини ҳисобга олган
ҳолда концепция ишлаб чиқиш, Ўзбекистон телевидениесининг «Оталар
сўзи-ақлнинг кўзи», «Оддий ҳақиқатлар», «Одами эрсанг», «Минг бир
ривоят», «Ватанпарвар», «Эзгулик», «Ҳидоят сари» каби дастурларининг
маънавий-ахлоқий таъсирчанлигини янада ошириш, боғча болалари, мактаб
ўқувчилари,

талабалар,

умуман,

мухлисларга

мўлжалланган

махсус

маънавият кўрсатувлари сериалларини тайёрлаш, улардан маънавият ва
тарбиявий соатларда ижодий фойдаланишга эришиш лозим;

– ўқувчилар ва талабалар учун «Ахлоқий қадриятлар» мавзуида махсус

курслар ташкил этиш, мустақил фикрлашга йўл очадиган ранг-баранг


background image

тадбирлар ўтказиш, уларга тингловчиларнинг фаол иштирокини таъминлаш,
натижаларга кўра ғолибларни тақдирлаш тизимини такомиллаштириш
фойдали бўлади;

– «Соғлом авлод учун», «Ёшлик», «Оила» журналларининг ахлоқий

қадриятлар ва эҳтиёжларни тарғиб қилиш борасидаги фаолиятини янада
ривожлантириш, журнал кутубхонаси рукнида ахлоқ-одобга оид энг яхши
бадиий

асарларни

алоҳида

китоблар

шаклида

чоп

этиш,

уларни

китобхонларга етказишнинг самарали имкониятларини топиш зарур;

– маънавий-тарбиявий ишларни ташкил этишга оид илмий тадқиқотлар

натижалари, бадиий қадриятларни кенг халқ оммасига етказиш мақсадида
соҳанинг етакчи мутахассислари, меҳнат фахрийлари, обрў-эътиборли
кишилар билан учрашувлар, ахлоқий мулоқотлар ташкил этиш тизимини
такомиллаштириш талаб этилади.

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1.

Бойтемирова З.

Ахлоқий эҳтиёжлар: Монография. – Т.: Фан, 2007. –

123 б.

2.

Бойтемирова З.

Эҳтиёжларни қандай тушунмоқ керак // Фалсафа ва

ҳуқуқ. – Тошкент, 2008. – № 1. – Б. 9–10.

3.

Бойтемирова З.

Оқилона эҳтиёжлар ва уларнинг шахс маънавий

ҳаётидаги ўрни // ФДУ илмий хабарлари. – Фарғона, 2006. – № 1. – Б. 51–54.
4.

Бойтемирова З.

Глобаллашув жараёни: комил инсон ғояси ва шахснинг

ахлоқий эҳтиёжлари // ФДУ илмий хабарлари (Илова-тўплам). – Фарғона,
2007. – Б. 89–92.

24

5.

Бойтемирова З.

Бозор муносабатлари шароитида шахс оқилона

эҳтиёжлари

шаклланишининг

маънавий-ахлоқий

асослари

//

Наука.

Образование. Техника. – Ош, 2006. – № 3. – Б. 49–51.

6. Бойтемирова З.

Миллий истиқлол ғояси ва ахлоқий эҳтиёжлар уйғунлиги

// Аспирант, докторант ва тадқиқотчилар республика илмий амалий анжумани

материаллари. 2-китоб. – Тошкент, 2007. – Б. 108–109.

7. Бойтемирова З.

Соғлом турмуш тарзида мафкуравий иммунитет

нинг ўрни ва роли // Соғлом турмуш тарзи ва ёшларни мустақил ҳаётга
тайёрлаш: муаммо ва ечимлар. – Тошкент: Фан, 2005. – Б. 20–21.

8. Бойтемирова З

. Ахлоқий эҳтиёжларни шакллантиришда миллий

истиқлол ғоясининг аҳамияти // Экология ва аёл: Республика илмий-амалий
анжумани материаллари. 2-қисм. – Фарғона: ФДУ, 2007. – Б. 25–26.

9. Бойтемирова З.

Оилавий тарбия – ахлоқий эҳтиёжлар ижтимоий

лашувининг муҳим омили // Истиқлол даврида оила қадриятларининг
трансформациялашув жараёнлари: Республика илмий-амалий анжумани
материаллари. – Фарғона, 2007. – Б. 72–73.


background image

10. Бойтемирова З

. Демократик жамият қурилиши ва шахснинг

оқилона эҳтиёжлари // Фалсафа ва ижтимоий тараққиёт: илмий-амалий
анжуман материаллари. 1-китоб. – Тошкент: ЎзМУ, 2008. – Б. 183–185.

25

Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасига талабгор

Бойтемирова

Зарина Дадажоновна

нинг 09.00.05 – Этика ихтисослиги бўйича «

Шахс

ахлоқий эҳтиёжларини шакллантириш омиллари»

мавзусидаги

диссертацияси

РЕЗЮМЕСИ

Таянч сўзлар

: маънавият, эҳтиёж, ахлоқ, ахлоқий эҳтиёж, ахлоқий

фаолият, ахлоқий эҳтиёжлар маданияти, миллий ғоя, шахснинг хулқ-атвори.

Тадқиқот объектлари:

шахс эҳтиёжларининг тизими, тузилиши,

функциялари.

Ишнинг мақсади:

ахлоқий эҳтиёжларнинг фалсафий-ахлоқий таҳлили

ва унинг хусусияти.

Тадқиқот методлари:

тизимли, тарихий ва мантиқий ёндашув, анализ

ва синтез, қиёслаш ва умумлаштириш.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

ахлоқий эҳтиёжларнинг

ўзига хослиги ва жамият маънавий тараққиётига таъсирининг қонуниятлари
очиб берилди; шахс ахлоқий эҳтиёжлари билан хулқ-атворининг ўзаро
барқарорлашув тенденциялари таҳлил қилинди; комил инсон тарбиясида
ахлоқий эҳтиёжлар омилининг ўрни ва аҳамияти кўрсатилди; миллий
истиқлол мафкурасининг асосий ғоялари билан ахлоқий эҳтиёжларнинг
мазмуни ўрта-сидаги уйғунлик асосланди; Ўзбекистондаги ислоҳотлар
шароитида ахлоқий эҳтиёжларни такомиллаштириш юзасидан тавсиялар
берилди.

Амалий аҳамияти:

диссертациянинг хулоса ва тавсиялари давлат ва

нодавлат ташкилотлари ва муассасаларининг илмий-педагогик, маданий
тарбиявий фаолиятида қўлланиши мумкин.

Татбиқ этиш даражаси:

«Шахснинг ахлоқий эҳтиёжлари» номли

илмий-услубий

қўлланмада,

«Фалсафа»,

«Миллий

истиқлол ғояси»,

«Маънавият асослари» фанларини ўқитишда жорий қилинган.

Қўлланилиш соҳаси:

илмий тадқиқотлар, таълим-тарбия ишлари,

маданий-маърифий муассаса ва ташкилотлар фаолияти.

26

РЕЗЮМЕ

диссертации Зарины Дадажановной Бойтемировой на тему:

«Факторы

формирования нравственных потребностей личности»

на соискание


background image

ученой степени кандидата философских наук ( 09.00.05. – Этика

)

Ключевые

слова:

духовность,

потребность,

нравственность,

нравственная

потребность,

нравственная

деятельность,

культура

нравственных потребностей, национальная идея, поведение личности.

Объекты исследования:

система, структура и функции потребностей

личности.

Цель работы:

философско-этический анализ места нравственных

потребностей в системе личностных потребностей и их специфику.

Методи

исследования:

системный, исторический и логический подходы, анализ и

синтез, сравнение и обобщение.

Полученные результаты и их научная новизна:

раскрыто своеобразие

нравственных потребностей и закономерности их влияния на духовную
жизнь

общества;

проанализирован

процесс

стабилизации

между

нравственной потребностью и поведением личности; раскрыто место и
значение нравственных потребностей в воспитании совершенного человека;
обосновано соответствие содержания национальной идеи и нравственных
потребностей; даны рекомендации по совершенствованию нравственного
воспитания в условия обновления общества в Узбекистане.

Практическая значимость:

выводы и рекомендации диссертации могут

быть использованы в научно-педагогической, культурно-воспитательной
деятельности

государственных

и

негосударственных

организаций

и

учреждений.

Степень внедрения:

материалы использованы в подготовке научно

методического пособия «Нравственные потребности», применяются в
преподавании учебных курсов «Философия», «Идея национальной
независимости», «Основы духовности».

Область применения:

научные исследования, учебная и воспитательная

работа, деятельность воспитательных организаций и учреждений.

27

RESUME

Thesis of Zarina Dadajonovna Boytemirova on the scientific degree competition

of the candidate of (Philosophy) in specialty 09.00.05 - Ethics on the subject:

«Factors of personality’s moral needs».

Key word:

spirituality, needs, morals, moral needs, moral activity, culture of

moral needs, national idea, moral quality of a personality

Subject of the inquiry

: system, structure and functions of person needs.

Aim

of the inquiry:

philosophical and ethical analysis of role and peculiarities of moral

needs in the system of personalities needs.

Methods of inquiry:

systematical,


background image

historical and logical approaches, analysis and synthesis, comparison and
generalization.

The results achieved and their novelty

: the peculiarities of moral needs of a

personality and appropriateness’s of their influence on spiritual life of the society
are shown; the ideological and spiritual bases of forming the moral needs were
revealed; the tendencies of interlinked becoming of the moral needs and qualities
of personality were analyzed; the place and importance of moral needs as factor of
breeding of thoroughly developed person were considered; the inter- conformity of
the idea of national ideology and the content of moral needs were grounded; the
concrete recommendations and proposals on forming and realization of moral
needs were given.

Practical value

: the conclusions and recommendations of the dissertation

may be used in breeding of the youth, in scientific and pedagogical, cultural and
educative activity of State and nongovernmental institutions and organizations.

Degree of embed and economic effectivity:

the dissertation materials were

used in writing the manual «Moral needs of a personality», in the process of
teaching the courses of «Philosophy», «The Idea of National Independence», «The
Basis of spirituality».

Sphere of usage:

research works, educational and upbringing work, the

activity of cultural and educational organizations and establishments.

Библиографические ссылки

Бойтемирова 3. Ахлоқий эҳтиёжлар: Монография. - Т.: Фан, 2007. -123 б.

Бойтемирова 3. Эҳтиёжларни қандай тушунмок керак // Фалсафа ва ҳуқуқ. - Тошкент, 2008. - № 1. - Б. 9-10.

Бойтемирова 3. Оқилона эҳтиёжлар ва уларнинг шахе маънавий ҳаётидаги ўрни И ФДУ илмий хабарлари. - Фаргона, 2006. - № 1. - Б. 51-54.

Бойтемирова 3. Глобаллашув жараёни: комил инсон гояси ва шахенинг ахлоқий эҳтиёжлари // ФДУ илмий хабарлари (Илова-тўплам). -Фаргона, 2007. - Б. 89-92.

Бойтемирова 3. Бозор муносабатлари шароитида шахе оқилона эхтиёжлари шаклланишининг маънавий-ахлокий асослари // Наука. Образование. Техника. - Ош, 2006. -№ 3. - Б. 49-51.

Бойтемирова 3. Миллий истиқлол ғояси ва ахлоқий эҳтиёжлар уйғунлиги // Аспирант, докторант ва тадкикотчилар республика илмий-амалий анжумани материаллари. 2-китоб. - Тошкент, 2007. - Б. 108-109.

Бойтемирова 3. Соғлом турмуш тарзида мафкуравий иммунитет-нинг ўрни ва роли // Соғлом турмуш тарзи ва ёшларни мустакил хаётга тайёрлаш: муаммо ва ечимлар. - Тошкент: Фан, 2005. - Б. 20-21.

Бойтемирова 3. Ахлокий эхтиёжларни шакллантиришда миллий истиклол ғоясининг аҳамияти // Экология ва аёл: Республика илмий-амалий анжумани материаллари. 2-кисм. - Фаргона: ФДУ, 2007. - Б. 25-26.

Бойтемирова 3. Оилавий тарбия - ахлокий эхтиёжлар ижтимоий-лашувининг мухим омили // Истиклол даврида оила кадриятларининг трансформациялашув жараёнлари: Республика илмий-амалий анжумани материаллари. - Фаргона, 2007. - Б. 72-73.

Бойтемирова 3. Демократик жамият курилиши ва шахенинг оқилона эхтиёжлари // Фалсафа ва ижтимоий тараққиёт: илмий-амалий анжуман материаллари. 1-китоб. - Тошкент: ЎзМУ, 2008. - Б. 183-185.