Social safety net for the population in Uzbekistan: condition, process of formation, development prospects (by the example of southern regions in 1991-2010)”

Abstract

Subject of the inquiry: the policy pursued by the government of our country to provide intense social protection of the population.
Aim of the inquiry: scientific investigation and analysis of forming the social safety net for the population in Uzbekistan within the years of independence, the work accomplished by the state and sponsor organizations in rendering material support for the low-income and impecunious people (by the example of southern regions).
Methods of the inquiry: the methods of historicism, scientific approach, systematization of collected materials, complex generalization, comparative-historical approach, periodicity, and objectivism have been used in carrying out the investigation.
The results achieved and their novelty: on the bases of various archive materials, current and statistical data, the social safety net for the population in Uzbekistan has been fully explored by the example of the Surkhandarya and Kashkadarya oblasts. The large scope of collected material has been generalized and systematized with analyzing the distinctive features of social protection of the population in oases are.
Practical value: the research results and generalized materials of the dissertation can be used in the system of education, in lecturing and preparation of special lecture-courses, besides, the dissertational material can be used in writing the respective chapters of the history of Uzbekistan.
Degree of embed and economic effectivity: the research results found their reflection in author’s presentations at 19 scientific conferences and 5 scientific articles published.
Sphere of usage: the results of the dissertational work can be used in preparing and writing scientific works, textbooks, and educational books revealing the essence of the period of independence in the history of Uzbekistan, as well as in rendering special lecture-courses at the higher educational establishments and universities on the independence periods.

Source type: Abstracts
Years of coverage from 1992
inLibrary
Google Scholar
CC BY f
1-31
31

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Yormatov Ф. (2023). Social safety net for the population in Uzbekistan: condition, process of formation, development prospects (by the example of southern regions in 1991-2010)”. Catalog of Abstracts, 1(1), 1–31. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/37269
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Subject of the inquiry: the policy pursued by the government of our country to provide intense social protection of the population.
Aim of the inquiry: scientific investigation and analysis of forming the social safety net for the population in Uzbekistan within the years of independence, the work accomplished by the state and sponsor organizations in rendering material support for the low-income and impecunious people (by the example of southern regions).
Methods of the inquiry: the methods of historicism, scientific approach, systematization of collected materials, complex generalization, comparative-historical approach, periodicity, and objectivism have been used in carrying out the investigation.
The results achieved and their novelty: on the bases of various archive materials, current and statistical data, the social safety net for the population in Uzbekistan has been fully explored by the example of the Surkhandarya and Kashkadarya oblasts. The large scope of collected material has been generalized and systematized with analyzing the distinctive features of social protection of the population in oases are.
Practical value: the research results and generalized materials of the dissertation can be used in the system of education, in lecturing and preparation of special lecture-courses, besides, the dissertational material can be used in writing the respective chapters of the history of Uzbekistan.
Degree of embed and economic effectivity: the research results found their reflection in author’s presentations at 19 scientific conferences and 5 scientific articles published.
Sphere of usage: the results of the dissertational work can be used in preparing and writing scientific works, textbooks, and educational books revealing the essence of the period of independence in the history of Uzbekistan, as well as in rendering special lecture-courses at the higher educational establishments and universities on the independence periods.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ


Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 94 (575.1)



ЁРМАТОВ ФАХРИДДИН ЖОЙЛОВОВИЧ


ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯЛАШ ТИЗИМИ:

ҲОЛАТИ, ШАКЛЛАНИШ ЖАРАЁНИ, РИВОЖЛАНИШ

ИСТИҚБОЛЛАРИ (1991-2010 ЙИЛЛАР. ЖАНУБИЙ ВИЛОЯТЛАР

МИСОЛИДА)


07.00.01-Ўзбекистон тарихи



Тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун

тақдим этилган диссертация


А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И




Тошкент - 2010


background image


2

Диссертация иши Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат

маданият институтининг “Ўзбекистон тарихи ва маданиятшунослик”
кафедрасида бажарилган.

Илмий раҳбар

тарих фанлари доктори, профессор

Маврулов Абдухалил Абдулхаевич


Расмий оппонентлар:

тарих фанлари доктори

Абдураҳмонов Маҳамаджон


тарих фанлари номзоди, доцент

Жўраева Нилуфар Далибаевна



Етакчи ташкилот

Тошкент давлат иқтисодиѐт университети


Ҳимоя 2010 йил ойининг куни соат да Мирзо Улуғбек

номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги 07.00.01-
“Ўзбекистон тарихи” ихтисослиги бўйича тарих фанлари номзоди илмий
даражасини олиш учун К.067.02.12 рақамли Ихтисослашган кенгаш
мажлисида бўлади. Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси,
ЎзМУ. e-mail:kengash@ nuu.uz.


Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети илмий кутубхонасида танишиш мумкин (100174, Тошкент
шаҳри, Талабалар шаҳарчаси, Ўз МУ).

Автореферат 2010 йил _______ ойининг _____ куни тарқатилди.




Ихтисослашган кенгаш

илмий котиби т.ф.н., доц.А.А.Одилов


background image

3

I. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Ўзбекистон Республикасида

мустақиллик

йилларида ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий, маънавий-маърифий соҳаларда туб
ўзгаришлар содир этилди, амалга оширилаѐтган ислоҳотлар ўз натижаларини
бермоқда. Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиѐтни барқарор
ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар жамият фуқаролари томонидан
маъқулланмоқда.

Мазкур ўзгаришлар мазмун- моҳиятини тўлақонли равишда таҳлил

этиш ҳозирги куннинг долзарб муаммоларидан бирига айланмоқда. “Ҳар
қайси халқ, - деб таъкидлайди мамлакат Президенти И.Каримов, -миллий
қадриятларини ўз мақсад-муддаолари, шу билан бирга, умумбашарий
тараққиѐт ютуқлари асосида ривожлантириб, маънавий дунѐсини
юксалтириб боришга интилар экан, бу борада тарихий хотира масаласи
алоҳида аҳамият касб этади. Яъни, тарихий хотира туйғуси тўлақонли
равишда тикланган, халқ босиб ўтган йўл ўзининг барча муваффақият ва
зафарлари, йўқотиш ва қурбонлари, қувонч ва изтироблари билан холис ва
ҳаққоний ўрганилган тақдирдагина чинакам тарих бўлади”.

1

Мустақиллик йилларида ҳаққоний тарихни яратиш, содир бўлган ва

бўлаѐтган ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий воқеа ва ҳодисаларни холисона
ўрганиш борасида анча самарали ишлар амалга оширилди. Ўрганилиши,
муҳим хулосалар қилиниши лозим бўлган муҳим муаммолардан бири –
аҳолини ижтимоий ҳимоялаш масаласидир.

Аҳолининг кам таъминланган, муҳтож қисмини ижтимоий ҳимоялаш,

ногиронлар, пенсионерлар, ѐлғиз қариялар, ѐш болали аѐлларни моддий ва
маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шубҳасиз, ўз натижасини кўрсатди.
Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги фикрлари
ўринлидир: “Ўз-ўзидан равшанки, ижтимоий ҳимоя масаласи – бу фақат
давлат ва ҳокимият ташкилотлари, ижтимоий таъминот ва хайрия
муассасаларининг иши бўлиб қолмаслиги лозим. “Ижтимоий” деган сўзнинг
кўпчиликка, жамоатчиликка мансуб деган маънони ифода этишини инобатга
оладиган бўлсак, бу ўта муҳим масала жамиятимизнинг, барчамизнинг
бурчимизга айланиши даркор”.

2

Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ вилоятларида мустақиллик йилларида катта

ҳажмдаги ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилди.
Саноат корхоналари, қўшма корхоналар, янги ижтимоий-маданий, маиший
муассасалар барпо этилди. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, иқтисодиѐтга
сармоя киритиш ҳажми ортиб борди. Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизими
шаклланди.

1

Каримов И. Юксак маънавият - енгилмас куч. - Тошкент: Маънавият, 2008. - Б. 97.

2

Каримов И. Инсон манфаатларини таъминлаш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш-устувор

вазифамиздир. - Тошкент: Ўзбекистон, 2007. - Б. 45.


background image


4

Шу билан бирга воҳада ҳали қатор муаммолар мавжуд. Мамлакат

Президенти И.Каримов бу ҳақда “бу ерда ҳали - бери мавжуд бўлган
муаммолар, иқтисодий-ижтимоий соҳада йўл қўйилаѐтган оқсоқликлар,
оѐғимизга кишан, йўлимизга тўсиқ-ғов бўлиб турган нуқсонлар ҳақида ҳам
сўз юритишимиз, уларнинг сабабларини чуқур таҳлил қилиб, бундай
вазиятдан чиқиш йўлини биргаликда излашимиз керак”

1

, деган эди.

Юқорида таъкидланган фикр ушбу диссертация мавзусининг

долзарблигини

англатади.

Шунингдек,

қуйидаги

ҳолатлар

мавзу

долзарблигини яна бир бор кўрсатиб турибди:

- мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида аҳолини

ижтимоий ҳимоялаш тизими шаклланди. Мазкур тизим мамлакат Президенти
И.Каримов ва республика ҳукуматининг кучли ижтимоий сиѐсат
тўғрисидаги, илмий жиҳатдан асосланган концепцияси асосида юзага келди.
Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, кам таъминланган, муҳтож фуқаро,
оилаларни

моддий

жиҳатдан

қўллаб-қувватлаш

концепцияси

мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ амалга оширила бошланди. Ушбу
ҳаракатнинг амал қилиш эволюцияси илмий жиҳатдан ҳозиргача
ўрганилмаган;

- Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ вилоятлари Ўзбекистон иқтисодий –

ижтимоий, маданий-маърифий ҳаѐтида ўзига хос ўринга эга бўлган ҳудудий
бирликлар ҳисобланади. Аҳоли турмуш тарзи, руҳияти, ҳудудий жойлашув,
жуғрофий-табиий ҳамда демографик нуқтаи-назардан ушбу вилоятлар ўзига
хос хусусиятларга эга. Бундай хусусиятлар воҳада аҳолини ижтимоий
ҳимоялаш тизимига ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Бундай ҳол
ишнинг долзарблик даражасини оширган.

Тадқиқотнинг даврий чегараси.

Тадқиқотнинг даврий чегараси 1991-

2010 йилларни ўз ичига олади. Мазкур давр мустақилликнинг дастлабки 20
йилини қамраб олган ҳолда жамиятда барча соҳаларда туб ўзгаришлар,
ислоҳотларнинг амалга оширилиши билан тавсифланади.

Бу давр Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимининг

шакллана бориши, кучли ижтимоий сиѐсат концепциясининг ишлаб
чиқилиши ҳамда ҳаѐтга тадбиқ этилиши билан изоҳланади. Катта ҳажмдаги
хронологик доирада танланган мавзунинг ўрганилиши энг аввало, совет
тизими парчаланиши арафасида ва мустақиллик йилларида Ўзбекистондаги
ижтимоий-иқтисодий муҳит тўғрисида ҳаққоний билим олишга имкон
беради.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Ўзбекистонда аҳолини

ижтимоий ҳимоялаш масаласини ўрганиш, илмий таҳлил этиш ижтимоий-

1

Халқ депутатлари Сурхондарѐ вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзланган нутқ. 2002

йил 21 феврал; Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. - Тошкент: Ўзбекистон, 2002.
Т.10. - Б. 233.


background image

5

гуманитар фанларнинг деярли барчасига тегишли ҳисобланади. Мазкур
муаммо сўнгги пайтларда иқтисодчи, файласуф, сиѐсатшунос, тарихчи,
ҳуқуқшунос олимлар томонидан маълум даражада ўрганилмоқда.

Бу борада Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш

муаммоларини иқтисодий масалалар билан уйғунликда ўрганиш, илмий
жиҳатдан тадқиқ этишга бағишланган қатор асарлар мавжудлигини
таъкидлаш лозим

1

. Мазкур асарларда Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизими,

унинг моҳияти, шаклланиш эволюцияси, аҳолининг иш билан бандлиги каби
масалалар маълум даражада ўзининг аксини топган. Номлари келтирилган
адабиѐтларнинг қимматли томони шунда эдики, уларда мамлакатимизда
шакллана бошланган кучли ижтимоий сиѐсат генезиси, унинг моҳияти очиб
берилган, аҳолини ижтимоий ҳимоялашда давлат, турли хайрия
жамғармалари, ҳомийларнинг ўрни ҳам маълум даражада тадқиқ этилган.

Аммо ушбу адабиѐтларнинг муайян камчиликлари мавжуд эди.

Айримлари диссертациянинг даврий доираси нуқтаи назаридан тўғри
келмаса, бошқалари кўтарилган масалалар бўйича биз танлаган мавзуни
ўзида акс эттира олмас эди. Масалан, “Ўзбекистон Республикаси
иқтисодиѐти” номли асарда “Ижтимоий ҳимоя” деб номланган махсус боб
бўлсада, асосий эътибор ижтимоий таъминот, ижтимоий суғурта жамғармаси
масалаларига қаратилган холос.

М.Расуловнинг “Бозор иқтисодиѐти асослари” деб номланган, умуман

ижобий баҳоланган фундаментал китобида мустақиллик шароитида бозор
иқтисодиѐтининг ижтимоий йўналтирилганлиги, ишсизлик муаммолари ва
уларни ҳал этиш масалалари, аҳоли даражасининг табақаланиши кабиларга
алоҳида эътибор берилган. Айни пайтда, муаллифнинг айрим фикрлари
билан

келишиш

қийин.

Масалан,

унинг

таъкидлашича

бозор

муносабатларидаги “рақобат таъсирида юзага келган ишсизликка тушиб
қолишликда ходимнинг ҳеч қандай айби бўлмайди ва уни бозор шароити
шундай аҳволга тушириб қўядики, у албатта ҳимояланиши керак”.

2

Масалага бу тахлитда ѐндашиш, назаримизда, унча тўғри эмас. Гап шундаки,
рақобат таъсирида юзага келадиган ишсизликда ходимнинг айби бўлиши
мумкин ва бу нарса унинг касбий-малакавий ҳолати, жисмоний-интеллектуал
даражаси, руҳий-психологик ўзгаришига боғлиқ бўлиши мумкин.
Шунингдек, Д.Тожибоеванинг китоби бўйича ҳам муайян фикрлар билдириш
мумкин. Масалан, аҳоли харажатлари тўғрисида фикр юритар экан, муаллиф
уни озиқ-овқат товарлари, маданий-маиший хизматлар, солиқлар гуруҳига
бўлади. Албатта, булар ўта муҳим. Айни пайтда, жаҳон миқѐсида янги

1

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиѐти. - Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 1998; Расулов М.

Бозор иқтисодиѐти асослари. - Тошкент: Ўзбекистон, 1999; Янги Ўзбекистоннинг 7 зафарли йили.- Тошкент:
Шарқ, 1999; Тожибоева Д.Иқтисодиѐт назарияси. - Тошкент: Шарқ, 2003; Ўзбекистон жамиятни
демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ қилиш йўлида. - Тошкент: Академия,
2005; Тўхлиев Н., Ҳақбердиев Қ., Эрматов Ш., Холматов Н. Ўзбекистон иқтисодиѐти асослари. - Тошкент:
Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2006. ва бошқ.

2

Расулов М. Бозор иқтисодиѐти асослари. - Тошкент: Ўзбекистон, 1999. - Б. 359.


background image


6

техника ва технологиялар тобора ривожланиб, интеллектуал омил алоҳида
ўрин эгаллаѐтган бир пайтда аҳоли харажатлари тизимида ақлий-
интеллектуал соҳа харажатларига алоҳида мақом бериш зарур, деб
ҳисоблаймиз.

1

Танланган мавзунинг тарихшунослиги шуни кўрсатмоқдаки, аҳолини

ижтимоий ҳимоялаш масаласи турли фан олимлари томонидан мазкур фан
йўналишлари талаб-қоидалари асосида тадқиқ этишга ҳаракат қилинган.
Аҳолининг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, кам таъминланган
фуқаролар, ногиронларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалалари
тарих фани нуқтаи назардан кам ўрганилганини кўриш мумкин. М.Усмонова,
М.Холматова, С.Сафаева кабиларнинг асарларида, шунингдек, айрим илмий
тўпламларда бу масалага маълум даражада аҳамият берилган.

2

Ушбу асарлар бевосита аҳолини ижтимоий ҳимоялаш масалаларига

бағишланган. Аммо уларда кўтарилган масалалар биз танлаган мавзуни
тўлиқ очиб беришга қодир эмас. Чунончи, М.Усмонова асарида кўтарилган
масала асосан кексалар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоялаш масалаларига
тегишли. Айни пайтда, асар даврий нуқтаи назардан 1994 йил билан
якунланган ва унда Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий
ҳимоялаш, кучли ижтимоий сиѐсат олиб бориш эволюцияси очиб
берилмаган.

М.Холматова ва С.Сафаевалар асарида эса инсон омили масаласига

устувор аҳамият берилади. Аҳолини ижтимоий ҳимоялашда ижтимоий
кафолат ва ижтимоий адолат каби фалсафий категориялар асосида яратилган
ушбу асарда Ўзбекистонда олиб борилган кучли ижтимоий ҳимоя
динамикаси кўрсатилмаган.

Ўзбекистонда

аҳолини

ижтимоий

ҳимоялаш

масалалари

тарихшунослигида миллатлараро муносабатлар

3

ва экологик

4

масалалар

билан уйғунликда яратилган асарларни ҳам эътиборга олиш лозим.

Қайд этиш лозимки, мазкур асарларда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш

масалалари махсус илмий тадқиқот объекти сифатида ўрганилмаган. Аммо
таъкидланган асарларнинг деярли барчасида давлатнинг кучли ижтимоий

1

Тожибоева Д. Иқтисодиѐт назарияси. - Тошкент: Шарқ, 2003. - Б. 345.

2

Усмонова М. Кексалар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоялаш. - Тошкент: Фан, 1994; Холматова М.,

Сафаева С. Ўзбекистон: инсон омили ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш. - Тошкент: Ўзбекистон, 2000;
Ижтимоий ҳимоя йили: мазмун ва моҳият. - Тошкент: А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий Кутубхонаси
нашриѐти, 2007; Демократик жамият қуришда кучли ижтимоий сиѐсат ва адолат. – Тошкент, 2008. ва бошқ.

3

Ата-Мирзаев, О. Гентшке В., Муртазаева Р. Межнациональная толерантность в Узбекистане: история и

современность. - Ташкент: Университет, 2004; Муртазаева Р. Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар ва
бағрикенглик. - Тошкент: Университет, 2007; Ўзбекистонда этнотолерантлик – тинчлик гарови. - Тошкент:
Фан ва технология, 2008. ва бошқ.

4

Отабоев Ш. Экология, дин ва саломатлик. - Тошкент: Тошкент Ислом Университети, 2007; Отабоев Ш.,

Турсунов Э., Мўминов Ҳ., Мирзанов Б. Оила, маҳалла, экология ва саломатлик муаммолари. - Тошкент:
А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий Кутубхонаси нашриѐти, 2008; Эргашев А., Отабоев Ш., Шарипов
Р., Эргашев Т. Сувнинг инсон ҳаѐтидаги экологик моҳияти. - Тошкент: Фан, 2009. ва бошқ.


background image

7

ҳимоя тизими, кам таъминланган оилаларга бериладиган ѐрдамлар мазкур
асарларда кўтарилган илмий муаммолар билан уйғунликда маълум даражада
тадқиқ этилган.

Масалан, “Ўзбекистонда этнотолерантлик-тинчлик гарови” асарида

мамлакатдаги ижтимоий ҳимоя тизими демографик вазият билан
алоқадорликда

ўрганилган.

Шунингдек,

ушбу

асарда

мамлакат

қонунчилигида толерантлик, диний бағрикенглик, уларнинг жамият
ижтимоий барқарорлигини таъминлашдаги ўрни каби масалалар ҳам
ўрганилган.

Ўзбекистонда аҳоли ижтимоий ҳимоясини таъминлаш масалалари

тарихшунослигида турли фан йўналишлари бўйича ѐқланган докторлик ва
номзодлик диссертациялари ҳам алоҳида ўрин эгаллайди.

1

Иқтисодчи,

файласуф, социолог, сиѐсатшунос, ҳуқуқшунос олимлар томонидан ѐқланган
мазкур диссертациялар мавзу, йўналишлар бўйича ранг-баранг бўлсада,
уларнинг барчасида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш масалалари у ѐки бу
тарзда тадқиқ этилган.

Л.Холиқованинг ишида бозор иқтисодиѐтига ўтиш даврида аҳолини

ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган иқтисодий муносабатлар
моҳияти

тадқиқ

этилган

бўлса,

А.Норбековнинг

тадқиқотида

мамлакатимизда ижтимоий кафолат тизимини яратиш муаммолари, инсон
омилини рўѐбга чиқариш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, эркинлаштириш
жараѐнида ижтимоий кафолатларни амалга ошириш муаммолари ўрганилган.

Шубҳасиз, юқорида номлари келтирилган диссертациялар биз тадқиқ

этган илмий муаммони ўрганишда маълум даражада рол ўйнади. Уларда
аҳолини ижтимоий ҳимоялаш концепцияси, жараѐннинг ҳуқуқий базаси
яратилиши, масаланинг социологик таҳлили ўз ифодасини топган. Аммо
уларнинг бирортаси жараѐнни тарихий аснода тадқиқ этишга бағишланмаган.
Д.Бобожонованинг тадқиқоти эса биз танлаган мавзуга бевосита тегишли
бўлиб, унда совет даврида Ўзбекистонда миллатлараро муносабатларнинг
ижтимоий-иқтисодий жиҳатлари тадқиқ этилган.

2

Ушбу тадқиқотни ижобий

1

Ирисова М. Занятность женщин Узбекистана в условиях перехода к рыночным отношениям: Автореф.

дисс...канд.экон.наук.

-

Ташкент,

1995;

Бабажанова

Д.

Социально-экономические

аспекты

межнациональных отношений в Узбекистане (70-е-первая половина 80-х гг.): Автореф.дисс...докт.ист.наук. -
Ташкент, 1997; Холикова Л. Ижтимоий ҳимоя социал-иқтисодий муносабат сифатида: Иқтис.фан.номз.
дисс...автореф. - Тошкент, 1999; Тангриев Л. Ёшлар сиѐсат субъекти: бандлик муаммоси: Сиѐс.фан.номз.
дисс...автореф. - Тошкент, 2001; Холбеков А. Ўзбекистонда жамиятнинг демократлашуви жараѐнида
ижтимоий адолатни амалга ошириш муаммолари: Соц.фан.докт.дисс...автореф. - Тошкент, 2001; Алимова
Г. Бозор иқтисодиѐтига ўтиш шароитида ижтимоий-маданий инфратузилма ва меҳнатда бандлик
муаммолари: Иқтис.фан.номз.дисс...автореф. - Тошкент, 2002; Норбеков А. Ўзбекистонда ижтимоий
кафолот тизимини яратиш муаммолари: сиѐсий-социологик таҳлил: Соц.фан.номз.дисс...автореф. - Тошкент,
2004; Усмонова М. Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳимояни ташкил этишнинг фуқаролик ҳуқуқий
муаммолари: Юридик фан.докт.дисс...автореф. - Тошкент, 2006; Аҳмедов Д. Ўзбекистонда давлат ижтимоий
ҳимояси: ҳуқуқий асослари ва такомиллаштириш муаммолари: Юридик фан.докт.дисс...автореф. - Тошкент,
2007. ва бошқ.

2

Бабажанова Д. Социально-экономические аспекты межнациональных отношений в Узбекистане (70-е-

первая половина 80-х гг.): Автореф.дисс...докт.ист.наук. - Ташкент, 1997.


background image


8

баҳолаган ҳолда қайд этиш лозимки, унда биз танлаган мавзу қисман ва
бошқа даврий доирада ўрганилган.

Шунингдек, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаѐтига оид

Б.Раҳимовнинг номзодлик диссертациясини ҳам эътиборга олиш лозим.

1

Ушбу тадқиқотда танланган мавзу Сурхондарѐ вилояти мисолида
ўрганилган. Диссертация асосан вилоятда амалга оширилган иқтисодий
ислоҳотлар, аграр соҳадаги фаолиятга тааллуқли бўлиб, унда аҳолини
ижтимоий ҳимоялаш масаласига мутлақо аҳамият берилмаган. Айни пайтда
Н.Ўроқова диссертацияси тўғрисида ҳам худди шундай фикрни билдириш
мумкин.

2

Кейинги йилларда хорижий мамлакатларда ҳам аҳолини ижтимоий

ҳимоялаш масалаларини ўрганишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Шу
маънода Е.Мачульская, Л.Глушенко, В.Юдин, В.Шайхатдиновларнинг
асарларини таъкидлаш мумкин. Уларда ижтимоий ҳимоя, ижтимоий
таъминот, ижтимоий ҳимоянинг глобаллашув ва иқтисодий интеграциялар
кучайган шароитдаги мазмун-моҳияти кабилар ўз ифодасини топган.

3

Шундай қилиб, Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш

масалаларини ўрганиш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Унинг
натижасида қуйидагиларга эришилди:

- аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари ижтимоий-гуманитар

фанлар томонидан илмий тадқиқот объекти сифатида ўрганилиши бошланди;

- танланган мавзунинг назарий-методологик асоси яратилди;
- мамлакатда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни ташкил этиш бўйича

катта ҳажмдаги фактик материаллар тўпланди, уларнинг бир қисми илмий
жиҳатдан умумлаштирилди;

-танланган мавзу асосан иқтисодчи, ҳуқуқшунос, сиѐсатшунос,

социолог олимлар томонидан тадқиқ этилди.

Танланган мавзуни тарихий жиҳатдан ўрганилиши энди бошланмоқда.

Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш масалалари у ѐки бу тарзда
маълум даражада тадқиқ этилган бўлсада, унинг белгиланган даврий доирада
ва мамлакатнинг жанубий вилоятлар мисолида тадқиқ этилмаганлиги
бизнинг “Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизими: ҳолати,
шаклланиш жараѐни, ривожланиш истиқболлари (1991-2010 йиллар.
Жанубий вилоятлар мисолида)” мавзуни алоҳида илмий тадқиқот объекти
сифатида танлашга имкон берди.

1

Рахимов Б. Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаѐти (Сурхондарѐ

вилояти мисолида. 1991-2005 й.й.): Тарих фан.номз.дисс...автореф. - Тошкент, 2008.

2

Ўроқова Н. Ўзбекистонда мустақиллик даврида саноат соҳасидаги ислоҳотлар ва ўзгаришлар жараѐни

(Жанубий вилоятлар мисолида): Тарих фан.номз.дисс...автореф. - Тошкент, 2004.

3

Мачульская Е. Социальная поддержка как форма социального обеспечения. - М., 1993; Юдин В.

Социальная защита: понятие, сущность, границы. – Казань, 1995; Глушенко П. Социально-правовая защита
Конституционных прав и свобод граждан. - СПб., 1998; Шайхатдинов В. Система социальной защиты и
обеспечения населения современной России. Социальная защита. – Екатеринбург, 2004. ва бошқ.


background image

9

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги

. Диссертация иши Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат

маданият институти илмий-тадқиқот ишлари режасидан ўрин олган.

Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари.

Мустақиллик йилларида

Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимининг шаклланиши, кам
таъминланган, муҳтож фуқароларни моддий жиҳатдан қўллаб – қувватлаш
борасида давлат ва ҳомий ташкилотлар томонидан олиб борилган ишларни
Ўзбекистон Республикасининг жанубий вилоятлари мисолида илмий
жиҳатдан ўрганиш, таҳлил этишдан иборат мақсад белгиланди. Ушбу
мақсаддан келиб чиққан ҳолда қуйидаги вазифалар қўйилди:

- совет давлатининг парчаланиши ва мустақилликнинг илк давридаги

ижтимоий-иқтисодий аҳволни таҳлил этиш;

- Ўзбекистон Республикасида аҳолини ижтимоий ҳимоялашдан иборат

давлат сиѐсатининг шаклланиш эволюциясини ўрганиш;

- жамоат ташкилотлари, жумладан, “Маҳалла”, “Нуроний” каби ўзини-ўзи

бошқариш органлари, “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракатининг аҳолини
ижтимоий ҳимоялаш борасидаги фаолиятини ѐритиш;

- аҳолининг ижтимоий фойдали иш билан бандлик муаммоси ва унинг

ҳал этилишидаги ўзига хосликларни ўрганиш;

- Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг ѐшлар ижтимоий ҳимоясини

ташкил этишдаги саъй-ҳаракатларини кўрсатиш;

- аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимида тадбиркорлик ва ҳомийлик

ҳаракатининг ўрнини таҳлил этиш;

- тўпланган материаллар таҳлили асосида соҳани ривожлантириш бўйича

тавсиялар бериш.

Тадқиқотнинг манбавий асослари.

Диссертацияни тайѐрлаш

жараѐнида катта ҳажмдаги манбалардан фойдаланилган. Улар шартли
равишда архив ҳужжатлари (шунингдек, жорий архивлар материаллари),
даврий матбуот материаллари, эълон қилинган расмий ҳужжатлар, расмий
статистик маълумотларга бўлинади.

Мавзуга оид энг асосий манбалар асосан архив хужжатларидан иборат

бўлиб, уларнинг энг қимматлиси Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат
архиви (Ўз МДА) нинг фондларида сақланаѐтган материаллардир. Бу
фондлар ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (15-фонд) нинг
фонди алоҳида аҳамиятга эга. Унда Ўзбекистон Республикасида аҳолини
ижтимоий ҳимоялаш борасида олиб борилган давлат сиѐсати тўлиқ ўзининг
ифодасини топган. Шунингдек, ушбу фонд материаллари Ўзбекистон
Республикаси жанубий вилоятларида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш борасида
олиб борилган ишлар, камчиликлар, хатолар ҳақида ҳам муайян маълумотлар
беради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архивининг 13-фонди ҳам

диссертация учун катта ҳажмдаги маълумотлар берди. Жумладан, аҳолини
ижтимоий ҳимоялаш тизимида ѐшлар муаммолари, ѐшлар, ѐш оилаларни


background image


10

моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалалари ушбу фонд материаллари
орасида талайгина қисмни ташкил этади.

Шунингдек, вилоятлар архивларида сақланаѐтган ҳужжатлар ҳам

тадқиқот ишимизда қўл келди. Қашқадарѐ вилояти Давлат архивининг 142-
фондида вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош
Бошқармаси материаллари сақланган бўлиб, бу материаллар вилоятда мазкур
масалада тўпланган тажриба, йўл қўйилган хатолар, камчиликлар ҳақида
муайян хулосалар беришга имкон яратди.

Сурхондарѐ вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш

Бош Бошқармаси жорий архиви материаллари ҳам биз учун жуда фойдали
бўлди. Уларда вилоятда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш давлат
сиѐсатининг ривожланиш динамикаси ва эволюцияси ўз аксини топган.
Худди шундай материаллар Қашқадарѐ вилояти Меҳнат ва аҳолини
ижтимоий муҳофаза қилиш Бош Бошқармаси, Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ
вилоятлари “Маҳалла” жамғармалари, “Нуроний” жамғармаларининг жорий
архивлари, Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ вилоятлари ҳокимиятларининг жорий
архивларидан ҳам кўплаб топилди.

Олинган маълумотлар Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ вилоятларида

аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимининг шаклланиш эволюциясини
кўрсатиб беришга имкон яратган.

Тадқиқот объекти.

Ўзбекистон Республикаси жанубий вилоятларида

аҳолини кучли ижтимоий ҳимоялаш борасида амалга оширилган ишларни
ўрганиш ва таҳлил қилиш ушбу тадқиқот объекти ҳисобланади.

Тадқиқот предмети.

Ўзбекистон Республикасида аҳолини ижтимоий

ҳимоялаш тизимининг шаклланиши ва ривожланиши масаласи тадқиқот
предмети сифатида танланган.

Диссертациянинг назарий ва услубий асослари

. Тадқиқотнинг

назарий-услубий

асослари

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

И.Каримовнинг асарлари, маърузалари, нутқларида, шунингдек, Ўзбекистон
тарихини чуқур, ҳаққоний ўрганишга доир ҳукумат қарорларида ишлаб
чиқилган. Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, кучли ижтимоий сиѐсат, кам
таъминланган оила, ногиронларни моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб-
қувватлаш, фуқароларнинг иш билан бандлигини таъминлашга оид
Президент фикрлари, ҳукумат кўрсатмалари ушбу ишнинг назарий-
концептуал асосини ташкил этади. Шунингдек, тарихийлик, илмийлик,
холислик каби усуллар, тўпланган материалларни тизимлаштириш, комплекс
умумлаштириш, тарихий-қиѐсий таҳлил, хронологик метод кабилар
танланган мавзуни очиб беришда муҳим рол ўйнади.

Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:

- биринчидан, Ўзбекистон Республикасида аҳолини ижтимоий ҳимоя

қилиш тизимининг шаклланиш эволюцияси тарихий нуқтаи назардан
ҳалигача ўрганилмаган. Шунингдек, ушбу муаммонинг алоҳида олинган


background image

11

минтақа, локаль шароитида ўрганилиши, ижтимоий ҳимоя сиѐсатининг
амалда жорий бўлиш динамикаси ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий
ҳолатлардан биридир;

- иккинчидан, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш давлат, нодавлат

ташкилотлари, тадбиркорлар, ҳомийлар томонидан олиб борилган. Ушбу
ҳолат ҳозирча комплекс тарзда илмий жиҳатдан таҳлил этилмаган ва
тадқиқот объектига айланмаган;

- учинчидан, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимида фуқароларни иш

билан таъминлаш масаласи алоҳида ўринга эга. Аҳоли бандлиги муаммоси
минтақанинг иқтисодий – табиий, жуғрофий, демографик ҳолати билан уйғун
ҳолда ҳал этилиши лозимлиги масаласи ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий
жиҳатлардандир.

Диссертациянинг илмий янгилиги.

Ушбу диссертация тадқиқотида

Ўзбекистон Республикасида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизими
Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ вилоятлари мисолида комплекс тарзда тадқиқ
этилди. Тадқиқот натижасида эришилган асосий янгиликлар қуйидагилардан
иборат:

- биринчидан, турли архив ҳужжатлари, жорий архивлар, статистик

маълумотлар

асосида

тўпланган

катта

ҳажмдаги

материаллар

умумлаштирилган, тизимлаштирилган, воҳада аҳолини ижтимоий ҳимоялаш
сиѐсатидаги ўзига хосликлар таҳлил этилган;

- иккинчидан, қиѐсий-тарихий таҳлил асосида Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ

вилоятларидаги ижтимоий аҳвол, аҳоли демографияси, турмуш тарзи,
имкониятлари очиб берилган;

- учинчидан, тарихий аснода ўзини ўзи бошқариш органларининг

аҳолини ижтимоий ҳимоялаш борасида олиб борган фаолияти ўрганилган;

- тўртинчидан,

воҳада аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимини

такомиллаштиришда тадбиркорлик ва ҳомийлик ҳаракатининг динамикаси
кўрсатилган;

- бешинчидан, катта ҳажмдаги архив ҳужжатлари, бошқа материаллар

асосида Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ вилоятида ижтимоий ҳимоя сиѐсатига
комплекс баҳо берилади.

Диссертация натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти

. Катта

ҳажмдаги материаллар ҳамда янги методологик ва назарий хулосалар
асосида Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизими шаклланиши
Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ вилоятлари мисолида ўрганилган. Тадқиқот
натижалари, диссертацияда умумлаштирилган материаллар таълим тизимида
дарс ўтиш жараѐнида, махсус курслар яратилишида қўл келиши мумкин. Шу
билан бирга диссертация материалларидан Ўзбекистон тарихининг тегишли
қисмларини ѐзишда фойдаланиш мумкин.

Кўплаб материаллар ва тадқиқот ишидаги назарий умумлашган

хулосалар аҳолини ижтимоий ҳимоялаш борасида тегишли муассасалар


background image


12

томонидан йўл қўйилган айрим хато ва камчиликларни бартараф этишда
муҳим роль ўйнайди.

Ушбу тадқиқот ишида мустақиллик йилларида аҳолини ижтимоий

ҳимоялаш борасидаги ишлар атрофлича таҳлил қилинганлиги билан
аҳамиятлидир. Шунингдек, диссертация материаллари, айниқса тақдим
этилган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикасида аҳолини ижтимоий
ҳимоялаш муассасалари ишини фаоллаштириш, такомиллаштиришда ѐрдам
беради.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Диссертация натижаларидан

Ўзбекистон тарихининг мустақиллик даври моҳиятини очиб берувчи илмий
асарлар, дарслик ва услубий қўлланмалар тайѐрлашда, шунингдек олий ўқув
юртларида мустақиллик даврига оид махсус курсларни ташкил этишда
фойдаланиш мумкин.

Ишнинг апробацияси

. Диссертациянинг асосий мазмуни, хулосалари

муаллифнинг республика миқѐсида ўтказилган турли илмий-назарий, илмий-
амалий анжуманларидаги маърузаларида, тўплам, илмий журналларда эълон
қилинган мақолаларида ўз аксини топган. Диссертация иши Абдулла
Қодирий номидаги Тошкент Давлат маданият институти “Ўзбекистон тарихи
ва маданиятшунослик” кафедраси йиғилишида муҳокама қилинган ва
ҳимояга тавсия этилган. Шунингдек, диссертация Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги К.067.02.12 рақамли
Ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий семинар мажлисида муҳокама
этилиб, ҳимояга тавсия этилган.

Натижаларнинг жорий қилинганлиги.

Диссертация юзасидан жами

24 та иш эълон қилинган. Жумладан, диссертациянинг асосий мазмуни ва
хулосалари муаллиф томонидан эълон қилинган 5 та илмий мақола ва 19 та
конференция материалларида ўз аксини топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация кириш, уч боб,

хулоса, фойдаланилган манбалар ва адабиѐтлар рўйхатидан иборат.
Диссертациянинг умумий ҳажми 159 бетни ташкил этади.

II. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг

кириш

қисмида танлаб олинган тадқиқот

мавзусининг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси, мақсад ва вазифалари,
даврий чегараси, назарий-методологик асослари, ҳимояга олиб чиқилаѐтган
ҳолатлар, манбавий асослари, илмий янгилиги, амалий аҳамияти,
апробацияси, натижаларнинг эълон қилинганлиги, таркибий тузилиши
тавсифланган.

Диссертациянинг биринчи боби

“Ижтимоий ҳимоя - давлат

сиѐсатининг асосий тамойили”

, деб номланган бўлиб, унда Ўзбекистон

Республикасида, хусусан, унинг жанубий ҳудудлари - Сурхондарѐ ва


background image

13

Қашқадарѐ вилоятларида ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиѐтига
ўтиш жараѐнлари, ҳудуд аҳолисини иш билан таъминлаш каби масалалар
мавжуд ҳужжатлар, манбалар асосида тадқиқ этилган.

Собиқ СССР нинг парчаланиши ва мустақилликнинг дастлабки

йилларида Ўзбекистонда аҳоли ижтимоий ҳимоясини таъминлаш энг муҳим,
устувор вазифалардан бири сифатида кун тартибида турар эди. Мамлакат
ҳукумати мазкур муаммони уч йўналишда амалга ошира борди. Биринчидан,
нарх-навонинг эркинлаштирилиши, мулкнинг қадрсизланиши юзага келди.
Бундай шароитда аҳоли даромадларининг энг кам ва ўртача даражаси
мунтазам ошириб борилди. Иккинчидан, ички истеъмол бозорини ҳимоя
қилиш, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ноозиқ-овқат моллари асосий турлари
истеъмолини муайян даражада сақлаб туриш бўйича кўрилган чора-
тадбирлар аҳолини ижтимоий ҳимоялаб турди. Учинчидан, пенсионерлар,
ногиронлар, муҳтожлар, кўп болали оилалар ва кам даромадли оилалар,
ишсизларни ижтимоий ҳимоялаш бўйича чоралар кўрилди.

Шунингдек, мустақилликнинг дастлабки йилларида аҳолини руҳий-

психологик ҳолатидаги айрим муаммоларни ҳам ҳал этиш зарурати туғилди.
Жумладан, совет даврида кишилар ижтимоий онгига айланган боқимандалик
кайфиятини бартараф этиш, улардаги “социализм-камбағаллар давлати”
деган руҳият ва шундан келиб чиққан ҳолда социализмнинг “бир
текисчилик” жамияти, деб эътироф этилиши билан боғлиқ ҳолатдан халос
бўлиш лозим эди.

Диссертацияда юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон

Республикасида ижтимоий муҳофазанинг қуйидаги таркибий қисмлари
шаклланганлиги таъкидланади:

-меҳнатга лаѐқатлилар учун иш жойлари ташкил этиш (ишсизликдан

муҳофаза қилиш);

-меҳнатга лаѐқатсиз бўлиб қолганлар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа

ижтимоий заиф гуруҳларини нафақалар билан таъминлаш;

-меҳнат фаолиятидан олинган даромад ѐки нафақа асосида муносиб

турмуш даражасини таъминлаш;

-турар жой, маданий-маиший, соғлиқни сақлаш хизматларини минимал

меъѐрда таъминлаш;

-замонавий малакали ишчи кучини шакллантириш учун зарур бўладиган

маълумот олиш.

1

Тадқиқотда Ўзбекистон Республикасининг жанубий ҳудудларида

жойлашган Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ вилоятлари ўзининг бой тарихи,
табиий қазилмалари, меҳнаткаш аҳолисига эга бўлсада, СССР нинг
парчаланиши арафасида ушбу вилоятлар аҳолиси турмуш тарзи даражаси
бошқаларга қараганда паст эканлиги кўрсатилган. Масалан, 1989 йилги
маълумотларга кўра ушбу вилоятларда аҳолиси 50 мингдан кўп бўлган 3 та

1

Қаранг: Ижтимоий-ҳимоя йили: мазмун ва моҳият. - Тошкент: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон

Миллий кутубхонаси нашриѐти, 2007. - Б. 32.


background image


14

(Қарши, Термиз, Шаҳрисабз) гина шаҳар бор эди холос. Шаҳар аҳолиси
Қашқадарѐ вилоятида умумий аҳолининг 26 фоизини, Сурхондарѐда атиги
19,5 фоизни ташкил этган холос. Бу рақамлар республикадаги энг паст
кўрсаткичлар эди. Умуман, республикада ушбу рақам 40,7 фоизни ташкил
қиларди.

1

Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида мустақиллик арафасида

аҳолининг ижтимоий муаммолари тобора кескинлашиб кетди. Айниқса
аҳолини уй-жой билан таъминлаш, уларга тиббий, маданий ѐрдам кўрсатиш,
аҳолининг бандлик муаммоларини ҳал этиш ўта кескин эди. Совет даврида
ташкил этилган айрим ижтимоий-иқтисодий инфратузилма бу даврга келиб
ишдан чиқа бошлади, хўжалик юритиш механизмида жиддий узилишлар юз
берди. Бундай ҳолат кишиларда ижтимоий тушкунлик кайфиятини юзага
келтирди.

Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ мазкур муаммоларни ҳал

этишга давлат даражасида, аҳоли манфаатларини эътиборга олган ҳолда
ҳаракат қилинди. Ҳукумат топшириғига биноан 1991 йилнинг ноябрида
Ўзбекистон Республикаси ижтимоий таъминот вазирлигига ўз тасарруфидаги
ҳолатни бир ой муддатда чуқур таҳлил этиш ва соҳани ривожлантириш
бўйича аниқ тавсиялар ишлаб чиқиш таклифи берилди. Энг аввало пенсия
ишида ислоҳотлар ўтказиш, кам таъминланган оилалар, ногиронлар устидан
ғамхўрлик қилиш вазифалари белгиланди.

2

Талабалар ва ўқувчиларнинг

ижтимоий муҳофазасини таъминлаш мақсадида бошқа вилоятлардан келиб
ўқиѐтганлар учун вақтинчалик ҳар ой учун 50 сўмдан қўшимча маблағ
ажратилди.

3

Тадқиқотда ўтиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш борасида

хукумат томонидан кўрилган тадбирларни таҳлил этишга ҳам алоҳида
эътибор қаратилди. Масалан, 1992 йил май ойида Республика Вазирлар
Маҳкамасининг

нарх-навонинг

эркинлашуви

шароитида болаларни

ижтимоий ҳимоялаш, нафақалар белгилаш бўйича қарори эълон қилинди.
Унга биноан компенсация тўловлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, кам
таъминланган оилаларнинг икки ѐшгача болаларини ижтимоий ҳимоялаш
каби мақсадлар учун бюджет ҳисобидан 21,3 млд.сўм маблағ ажратилди.
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати мустақилликнинг илк давриданоқ
ногиронлар,

шунингдек,

“Чернобил”чилар,

“Интернационалист-

жангчилар”ни ижтимоий ҳимоялашга ҳам алоҳида эътибор қарата бошлади.
Масалан, 1993 йили ногиронлик туфайли 1 гуруҳ ногиронларига берилган
пенсия ҳажми 15 минг, 2 гуруҳга 11 минг, 3-гуруҳга 5 минг сўмни ташкил
этган бўлса, “Чернобил” чи ногиронларга мос равишда 120 минг; 65 минг; 35

1

Народное хозяйство Узбекской ССР в 1988 г. / Статис. сборн. - Ташкент: Узбекистан, 1989. - С. 18.

2

ЎзР МДА. М-44-фонд, 1-рўйхат, 1-иш, 15-варақ.

3

ЎзР МДА. М-15-фонд, 1-рўйхат, 93-иш, 1-варақ


background image

15

минг сўм тўланадиган бўлинди.

1

Худди шундай ижтимоий ҳимоя 1994 йилда

Ўзбекистонда

истиқомат

қилаѐтган

74

минг

“Интернационалист-

жангчилар”га ҳам кўрсатилди.

2

Юқорида таъкидлангани каби, ўрганилган даврда Ўзбекистон

Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоялаш масалаларига айниқса
устувор аҳамият берилди. Шу мақсадда 1995 йил 11 ноябрда “Ўзбекистон
Республикасида 1996-2000 йилларда ногиронларни реабилитация қилиш
Давлат дастури” қабул қилинди. Дастурда ногиронларнинг профилактикаси,
уларни тиббий ва ижтимоий реабилитация қилиш, уларнинг касбга
йўналтирилиши ва таълимини ташкил этиш, иш билан таъминлаш, бу борада
илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш кабилар мувофиқлаштирилди.

3

Диссертацияда Қашқадарѐ ва Сурхондарѐ вилоятларида бозор

шароитида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш бўйича олиб борилган ишлар,
ижтимоий ҳимоя тизимининг шаклланиш эволюцияси кўрсатиб берилди.
Масалан, 1994 йилда Қашқадарѐ вилоятида жами 13715 нафар пенсионер
бўлиб, уларнинг 8615 нафари ѐши бўйича, 3275 нафари ногиронлиги
туфайли, 1825 нафари эса ўз боқувчисини йўқотганлиги асосида ижтимоий
ҳимояга муҳтож эдилар.

4

Бундай рақамлар Сурхондарѐ вилоятида

юқоридагига мос равишда 10667; 7416; 1989; 1262 нафарни ташкил этди.

5

Айрим ҳолларда маҳаллий ҳокимиятнинг масъулиятсизлиги туфайли

аҳолини ижтимоий ҳимоялашда қатор камчилик, хатоларга ҳам йўл қўйилди.
Аҳолининг бу борадаги ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг ўз ҳақ-
ҳуқуқларини билишга бўлган интилишини қондириш мақсадида биргина
1997 йили Сурхондарѐ вилоятида ижтимоий таъминот бошқармаси пенсия
хизматини такомиллаштириш бўлими томонидан 10 та қўлланма, савол-
жавоб рисолалари нашр этилди. “Сурхон тонги” газетасида 6 марта маслаҳат-
мақолалар эълон қилинди, 7 марта ҳудудий семинар-кенгашлар ташкил
этилди.

6

Шунингдек, аҳоли орасида боқимандалик кайфиятини бартараф этиш,

нотинч оилалар, жиноятчиликни содир этишга мойиллик каби салбий
иллатларни йўқ қилиш, бундай оилаларни тўғри йўлга солиш ҳамда
ижтимоий ҳимоялаш бўйича ҳам муайян ишлар амалга оширилди. Бу борада
айниқса Қашқадарѐ вилоятида ҳар бир оилани ўрганиш Дастурининг ишлаб
чиқилганини алоҳида таъкидлаш лозим. Натижада ѐрдамга муҳтож оилалар
билан ишлашнинг аниқ йўналиши белгиланди. Шу асосда 2006 йилда
Қашқадарѐ вилояти бўйича 75,1 минг ўқувчига қишки кийим, ҳар бир

1

ЎзР МДА. М-15-фонд, 1-рўйхат, 96- иш, 203 - варақ

2

ЎзР МДА. М-15-фонд, 1-рўйхат, 411-иш, 299-варақ

3

Энциклопедия. Ўзбекистон Республикаси. - Тошкент: Қомуслар бош тахририяти, 1997. - Б. 343.

4

Қашқадарѐ вилояти Давлат архиви. 142 –фонд, 3-рўйхат, 471-иш, 2-варақ.

5

Сурхондарѐ вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош Бошқармасининг жорий архиви.

1994 йилги маълумотлар папкаси. - Б. 18.

6

Сурхондарѐ вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош Бошқармасининг жорий архиви.

1997 йилги маълумотлар папкаси. - Б. 3.


background image


16

тумандаги 150 оилага биттадан қорамол берилди, 25 нафар ѐлғиз кексалар
уйлари таъмирланди, 12219 кам таъминланган оилалар, шунингдек 2100
нафар ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ѐлғиз кекса, пенсионер,
ногиронларга моддий ѐрдам кўрсатилди. Сурхондарѐ вилоятида эса 2080
нафар муҳтожларга қўшимча моддий ѐрдам кўрсатилди, 14 нафар ѐлғиз кекса
фуқароларнинг уйлари таъмирлаб берилди.

1

Диссертацияда аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш

масалалари ҳам алоҳида тадқиқ этилди. Маълумки, жамият ўз
ривожланишининг бир сифат босқичидан бошқасига ўтаѐтганда, бозор
муносабатларига ўтиш шароитида аҳолини иш билан таъминлаш жуда катта
ижтимоий-иқтисодий муаммога айланади. Ўзбекистон хукумати мазкур
ҳолатни эътиборга олган ҳолда ѐппасига бўшатилиш ҳолатларининг олдини
олиш, ишдан бўшатилганларни қўллаб-қувватлаш, иш излаш жарѐнини
қисқартириш, ишсизликнинг узоқ давом этишига барҳам бериш, янги иш
ўрин яратувчиларни қўллаб-қувватлаш, бандлик дастурини ишлаб чиқиш
кабиларга аҳамият берди.

Бироқ ушбу тадбирларга қарамасдан воҳада аҳолини иш билан

таъминлаш муаммоси анча жиддий эди. Жумладан 1992 йилнинг 1 июлидаги
маълумотларга кўра Қашқадарѐда уларнинг сони 65285 нафарни ташкил
этди.

2

Шу йили Сурхондарѐ вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза

қилиш Бош Бошқармасига фуқаролардан 7512 нафари иш сўраб мурожаат
қилди. Шулардан 5257 нафари ишга жойлаштирилди.

3

Кейинги йилларда эса

бу рақам юқоридагига мос равишда қуйидагича тус олди: 1993 йил 8113 ва
5678; 1994 йил 8843 ва 6189; 1993 йил 8113 ва 5678; 1994 йил 8843 ва 6189;
1998 йил 12520 ва 8763; 2001 йил 20004 ва 13587; 2005 йил 22733 ва 19942.

4

Тадқиқотда архив ҳужжатлари, бошқа маълумотлар асосида воҳада

аҳолини иш билан таъминлаш борасида олиб борилган ишлар, тўпланган
тажриба ҳам ўрганилди. Масалан, Қарши шаҳрида “Меҳнат бозори”
муттасил равишда фаолият кўрсатди. 1996 йилнинг ўзида 1320 нафар ѐшлар
меҳнат бозорига мурожаат қилган бўлсалар, уларнинг 692 нафари иш билан
таъминланди.

5

Яккабоғ туманида 2002 йил март ойида ўтказилган ярмаркада

59 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги 252 та бўш ўринлари билан
қатнашдилар. Ярмаркада жами 433 киши қатнашди ва улардан 190 нафарига
йўлланма берилди.

6

1

Қашқадарѐ вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош Бошқармасининг жорий архиви.

2006 йилги маълумотлар папкаси. - Б. 3.

2

Ҳайитов А.Бозор иқтисодиѐти шароитида ижтимоий ривожланиш ва аҳоли бандлигининг ўзаро алоқалари.

- Тошкент: 1994. - Б. 86.

3

Сурхондарѐ вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош Бошқармасининг жорий архиви.

1992 йилги маълумотлар папкаси. - Б. 21.

4

Архив ҳужжатлари асосида муаллиф ҳисоб-китоблари.

5

Қашқадарѐ вилояти Давлат архиви.142-фонд, 1-рўйхат, 11-иш, 7-варақ.

6

Халқ сўзи. 2002 йил 16 март.


background image

17

Қарши шаҳрида 2008 йил ўтказилган “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” да

78 та корхона, ташкилот, муассасалар вакиллари иштирок этди.
Талабгорларга 330 та бўш иш ўринлари таклиф этилди, шаҳар бандликка
кўмаклашувчи марказ ходимлари 142 нафар фуқароларнинг ишга жойлашиш
ҳақидаги меҳнат шартномасини рўйхатга олдилар.

1

Умуман Қашқадарѐ

вилояти бўйича 2008 йилда ташкил этилган “Бўш иш ўринлари ярмаркалари”
да 14522 нафар ѐш йигит-қизлар иш билан таъминландилар.

2

Ўрганилган даврда воҳада аҳолининг бандлик муаммосини ҳал

қилишда қатор муаммолар ҳам мавжуд эди. Ушбу муаммони ҳал этишда янги
корхона, ташкилотлар тузилиши муҳим аҳамият касб этарди. Аммо 2007
йилда Ангор, Бандихон, Бойсун, Қизириқ, Музработ ва Шеробод
туманларида бирорта ҳам корхона ташкил этилмади. Сурхондарѐ вилоятида
2007 йилда ўқув юртларини битирган 15 мингдан ортиқ ўқувчининг 4520
нафари, ѐки 30 фоизигина иш билан таъминланган холос.

3

Шунингдек, маҳаллий ҳокимият органлари айрим ҳолларда аҳолини

иш билан таъминлашда ҳудуддаги табиий-жуғрофий, демографик
ҳолатларни ҳам эътиборга олмадилар. Янги қўшма корхоналар ташкил этиш,
ишбилармон, тадбиркорларнинг янги иш ўринлари яратиш борасидаги
фаолиятини рағбатлантириш бўйича олиб борилган ишлар ҳам юксак
талаблар даражасида бўлмади.

Диссертациянинг иккинчи боби

“Фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш

органларининг аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишдаги фаолияти”,

деб

номланган бўлиб, унда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимида маҳалланинг
ўрни, ушбу ижтимоий-маданий институтнинг жамиятда мустаҳкам
барқарорликни таъминлашдаги аҳамияти таҳлил этилган. Шунингдек,
фуқаролар, айниқса аҳолининг кекса, ѐши улуғ қисмининг ижтимоий
ҳимоясини таъминлашда “Нуроний” жамғармасининг ўрни ҳам тадқиқ
этилган.

Мустақиллик йилларида ўзбек халқининг ижтимоий – маданий ҳаѐтида

маҳалланинг ўрни бениҳоя катта эканлиги эътиборга олиниб, 1992 йил 12
сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов “Республика
“Маҳалла” Хайрия Жамғармасини ташкил этиш тўғрисида” ги ва 1992 йил 8
октябрда эса “Республика “Маҳалла” Хайрия Жамғармасига маблағ ажратиш
тўғрисида”ги Фармонлари эълон қилинди. Шунингдек, шу йилнинг 17
октябрида мазкур масала бўйича Вазирлар Маҳкамасининг Қарори эълон
қилинди.

4

Ушбу ҳужжатларда ҳар бир аниқ ҳудудда яшовчи кам харж

оилалар, ногиронлар, кексалар ва болалар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя
қилиш, муҳтож оилалар ва алоҳида шахсларга текин ѐрдам – моддий ѐрдам

1

Халқ сўзи. 2008 йил 4 январ.

2

Ҳуқуқ. 2009 йил 16 апрел.

3

Каримов И. Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиѐтимизни барқарор ривожлантириш йўлида. -

Тошкент: Ўзбекистон, 2008. Т.16. - Б. 307-308.

4

Жамиятни ислоҳ қилиш йўлида. – Тошкент, 1998. - Б. 36.


background image


18

кўрсатиш каби масалалар билан шуғулланиш маҳалла қўмиталари зиммасига
юклатилди.

1994 йил 23 августда мамлакат Президентининг “Кам таъминланган

оилаларни ижтимоий ҳимоялашни кучайтиришга оид тадбирлар тўғрисида”
ги Фармони эълон қилинди. Унда фуқароларнинг ўзини- ўзи бошқариш
органларининг давлат вазифаларини бажаришда иштирок этишга асос
солинди.

1

Республикада ўзбек халқининг кўп болали миллат эканлиги, уни ҳар

томонлама ижтимоий ҳимоялаш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаган
ҳолда 1996 йил 10 декабрда Президентнинг “Болали оилаларни давлат
томонидан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида” ги Фармони
эълон қилинди. Унга биноан 1997 йил январдан болали оилаларга нафақалар
фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари-шаҳарчалар, қишлоқлар,
овуллар, маҳаллалар фуқароларининг йиғинлари томонидан тайинланиши,
бунда оилаларнинг шундай нафақага муҳтожлиги ҳисобга олиниши
белгиланди. Юқоридагиларга мувофиқ 1 нафар болали оилага энг кам иш
ҳақининг - 100 фоизи, 3 нафар болали оилага 140 фоизи, 4 нафар ва ундан
ортиқ болали оилаларга 175 фоизи миқдорида нафақа тўланиши белгилаб
берилди.

2

Бу борада Ўзбекистон Республикаси жанубий ҳудудларида ҳам талай

ижобий ишлар амалга оширилди. Масалан, 1998 йилда Қашқадарѐ вилоятида
1 та шаҳар, 14 туманда “Маҳалла” жамғармалари бўлиб, улар таркибида 368
юридик мақомга эга бўлган маҳаллалар бор эди. Маҳаллалар том маънода
аҳолини ижтимоий ҳимоялаш марказларига айланди.

3

Диссертацияда “Маҳалла” фуқаролар йиғинининг аҳоли орасида

мутассил равишда катта ижтимоий нуфузга эга бўлиб борганлиги
эволюцияси кўрсатиб берилган. Бу даврга келиб маҳалла ўз тузилмасига эга,
шаклланган ижтимоий институт, ўзини-ўзи бошқаришнинг қуйи органига
айланиб бўлган эди. Масалан, Сурхондарѐ вилоятида маҳалла фуқаролар
йиғини тизими 27 бўлимдан иборат эди. Булар ичида диний маърифат ва
маънавий-аҳлоқий тарбия бўйича маслаҳатчи, маънавият тарғибот
комиссияси, спорт ишлари бўйича комиссия, жамоат хавфсизлиги, кам
таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш каби қатор комиссиялар фаолият
кўрсатди.

4

Вилоятда 2005 йилда 5 тоифадаги аҳолига (кўп болали оилалар;

ѐлғиз кекса фуқаролар; ногиронлиги мавжуд бўлган оилалар; бошқа
тоифадаги эҳтиѐжмандлар) моддий ѐрдам кўрсатилди. “Маҳалла”
жамғармалари томонидан 2005 йилнинг 3-чорагида Термиз шаҳридаги қўп
болали оилалар учун 55,2 млн.сўм, Шеробод тумани учун 23,2 млн.сўм,

1

Ўзбекистон овози. 1994 йил 25 август.

2

ЎзР МДА .М-15-фонд, 1-рўйхат, 1045 иш, 150-варақ.

3

Қашқадарѐ вилояти “Маҳалла” жамғармасининг жорий архиви. 1997 йилги маълумотлар. - Б. 2.

4

Сурхондарѐ вилояти “Маҳалла” жамғармасининг жорий архиви. 2002 йил ҳисоботлари. - Б. 21.


background image

19

Қизириқ тумани учун 41,4 млн.сўм пул маблағлари ажратилди. Уларнинг
аксарият қисми ҳомийлар кўмаги асосида ажратилди.

1

Воҳада “Маҳалла” жамғармаси, маҳаллий ҳокимият органлари

маҳаллалар фаолиятини такомиллаштириш, илғор тажрибани ўрганиш, ѐйиш
бўйича ҳам муайян ишларни амалга оширди. Хусусан, 2006 йилда
Сурхондарѐ вилоятида илғор маҳаллалар фаолиятини оммалаштириш бўйича
кўрик-танлов ўтқазилди. Унга биноан Бойсун туманидаги Н.Аъзамов, Ангор
туманидаги “Наврўз”, Қизириқ туманидаги “Рабатак” каби маҳаллалар
фаолияти, иш тажрибаси оммалаштирилди. Маҳалла жамғармаларининг
моддий имкониятлари ҳам ортиб борди. Масалан, 2002-2007 йилларда
Сурхондарѐ вилояти “Маҳалла” жамғармаси вилоят бўлими, шаҳар ва туман
бўлимлари ҳисобига 1560 млн.сўм маблағ тушди. Шундан 822 млн.сўм
хайрия ѐрдамлари асосида тўпланди. Биргина 2007 йилда вилоят бўйича 2560
нафар кам таъминланган оила фарзандларига 43,4 млн.сўмлик кийим-
кечаклар берилди.

2

Маҳалланинг ѐш оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича

олиб борган фаолияти ҳам сезиларли бўлди. Биргина 2008 йилда Қашқадарѐ
вилоятида маҳалла фуқаролар йиғинининг тавсияси асосида 34 ѐш оилага
“Асака-банк” нинг вилоят филиали томонидан 852500 минг сўмлик
кредитлар ажратилди.

3

Сурхондарѐ вилоятида эса 2008 йилнинг 9 ойида

Маҳалла фуқаролар йиғини тавсияси асосида 14449 ѐш оилага тижорат
банклари томонидан 4,7 млрд.сўм миқдорида ипотека, истеъмол,
микрокредитлар ажратилди.

4

Маҳалла қўмиталари тавсияси асосида Қарши

шаҳрининг ўзида 2009 йили 68 минг аҳоли кичик бизнес билан шуғулланди.

5

Тадқиқотда катта ҳажмдаги архив ҳужжатлари, бошқа манбалар асосида

мустақиллик йилларида уруш ва меҳнат фахрийлари, ѐлғиз кексалар ва
ногиронларга моддий, маънавий, тиббий ѐрдам кўрсатиш, иккинчи жаҳон
урушида ҳалок бўлган ватандошларимиз хотирасини абадийлаштириш
борасида олиб борилган ишлар таҳлил этилган. 1995 йили фашизм устидан
қозонилган ғалабанинг 50 йиллиги арафасида урушда шаҳид бўлган ва
бедарак йўқолган 450 мингга яқин Ўзбекистонлик жангчилар хотирасини
абадийлаштириш мақсадида 34 жилдлик “Хотира” китоби нашр этилди.
Президентнинг 1994 йил 6 майдаги фармонига мувофиқ 109 минг уруш
қатнашчиси “Жасорат” ва “Шуҳрат” медаллари билан мукофатланди.

6

Қарияларга, ѐлғиз, кам таъминланган нафақахўрларни ижтимоий

таъминлашда Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ вилоятларида ҳам муайян ишлар
амалга оширилди. 1991 йилда республика бўйича 30573 нафар ѐлғиз

1

Аҳолининг эҳтиѐжманд қатламига кўрсатилган мурувват ѐрдами кўрсаткичлари. Сурхондарѐ вилояти

“Маҳалла” жамғармаси жорий архиви. 2005 йил ҳисоботи. - Б. 27.

2

Сурхондарѐ вилояти “Маҳалла” жамғармасининг жорий архиви. Жамғарманинг вилоят бўлими фаолияти.

2007. - Б. 8.

3

Маҳалла. 2008 йил 28 май.

4

Сурхон тонги. 2008 йил 4 ноябр.

5

Ҳуқуқ. 2009 йил 2 апрел.

6

Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари. - Тошкент, 2004. № 1. - Б. 17.


background image


20

қариялар бўлган бўлса, уларнинг 1861 нафари Сурхондарѐ, 1717 нафари эса
Қашқадарѐ вилоятларида истиқомат қиларди.

1

Қашқадарѐ вилоятида ѐлғиз

қарияларнинг 909 нафари эса фарзанд ва яқин қариндошларига эга эмас, 447
нафари эса мустақил ҳаракат қила олмас эди.

2

Уларга малакали ижтимоий ѐрдам кўрсатиш тизими ХХ асрнинг 90-

йиллари бошларида ҳали шаклланмаган эди. Мавжуд “Меҳрибонлик ва
саломатлик”, “Тинчлик”, уруш ва меҳнат фахрийлари фонди, карлар, кўрлар,
“Байналмилалчилар, Чернобилчилар” каби ўнлаб фондлар фаолияти эса
мувофиқлаштирилмаган эди. Мазкур фондлар ўртасидаги номутоносибликни
бартараф этиш, фахрийлар, қарияларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1996
йил 4 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг
“Ўзбекистон фахрийларини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси
тўғрисида” ги Фармони эълон қилинди. Фармонда фахрийлар ва
ногиронларнинг моддий шароитини яхшилаш, улар учун белгиланган
имтиѐзларнинг, нафақа тўғрисидаги қонунчиликнинг тўла, ўз вақтида
бажарилишини таъминлаш, кексалар, ѐрдамга муҳтожларга ижтимоий
йўналтирилган ѐрдам кўрсатиш йўллари белгиланди.

3

Натижада бу борадаги ишларда муайян тизим шакллана бошланди. 1996

йилда Қашқадарѐ вилоятида 707 та бошланғич фахрийлар ташкилотлари
фаолият кўрсатди. Шулардан 212 таси маҳаллаларда, 495 таси меҳнат
жамоаларида ташкил этилди, уларга 145942 нафар нуронийлар қамраб
олинди. Вилоят “Нуроний” жамғармаси фахрийлар учун кичик корхоналар
ташкил этишга ҳам эътибор қаратди. 1996 йилда вилоятда 42 та шундай
корхоналар иш бошлади, уларда 280 нафар нуронийлар меҳнат қилдилар.

4

Сурхондарѐ вилоятида ҳам бу борада муайян ишлар бажарилди. Ногирон-
фахрийларни имтиѐзли таъминлаш ишлари амалга оширилди. Унга биноан 6
минг нафар ногирон-фахрий рўйхати тузилди. Вилоятда иккинчи жаҳон
уруши қатнашчиларининг оилаларини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида
оталиқ ташкилотларини бириктириб қўйиш амалиѐти жорий этилди. 1998
йилда уруш қатнашчилари, ногиронларга 2557013 сўмлик ижтимоий ѐрдам
кўрсатилди.

5

Диссертацияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7

сентябрдаги “2007-2010 йилларда ѐлғиз кексалар, пенсионерлар ва
ногиронларни аниқ ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларга ижтимоий хизмат
кўрсатишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори

6

ва

2007 йил 17 октябрдаги “Пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни

1

ЎзР МДА .М-15-фонд, 1-рўйхат, 91-иш, 120-варақ.

2

Қашқадарѐ вилояти Давлат архиви.142-фонд, 1-рўйхат, 461-иш, 4-варақ.

3

Қаранг: Мустақиллик.Изоҳли илмий-оммабоп луғат. - Тошкент: Шарқ, 2006. - Б. 455.

4

Қашқадарѐ вилояти Давлат архиви. 142-фонд, 1-рўйхат, 470-иш, 28-варақ.

5

Сурхондарѐ вилояти ҳокимиятининг жорий архиви. “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими ҳисоботлари.

1998 йил. - Б. 3.

6

Саҳоват. - Тошкент, 2006. № 5-6. - Б. 5.


background image

21

кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармонининг
бажарилиши ҳам таҳлил этилган.

1

Жумладан, “Жарқўрғоннефть” очиқ

акциядорлик жамиятида узоқ йиллар ишлаб нафақага чиққан 165 нафар
фахрийга 6,5 млн. сўм қўшимча нафақа берилди.

2

Қашқадарѐ вилоятида эса

1042 нафар ѐлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларнинг уйлари таъмирлаб
берилди.

3

Диссертациянинг учинчи боби

“Ижтимоий муҳофаза тизимида

тадбиркорлик фаолияти ва ѐшлар муаммолари”

, деб номланади ва унда

аҳолини ижтимоий ҳимоялаш жараѐнида тадбиркорлик ва ишбилармонлик
ҳаракатининг ўрни, ѐшлар ижтимоий муҳофазасини таъминлаш муаммолари
каби масалалар ўрганилганлиги ўз ифодасини топади. Ишда тадбиркор ва
ишбилармонларнинг аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишдаги ўрни масаласи
алоҳида таҳлил этилади.

Маълумки,

Ўзбекистон

Республикасида

тадбиркорлик

ва

ишбилармонликни ривожлантиришдан кўзланган стратегик мақсад бор эди.
Биринчидан, соҳани ривожлантириш орқали мамлакатнинг иқтисодий
барқарорлигини таъминлаш, аҳоли талаб ва эҳтиѐжларини тўлароқ қондириш
бўлса, бошқа томондан, кичик бизнес хусусий тадбиркорликни
такомиллаштириш

натижасида

мамлакатдаги

мавжуд

ижтимоий

муаммоларни ҳал этиш эди. Кам таъминланган аҳолини ижтимоий
ҳимоялаш, ногиронлар, етимлар, кекса фуқароларни моддий жиҳатдан
қўллаш, ѐшлар муаммоларини ҳал этиш-буларнинг барчаси тадбиркорликни
ривожлантириш натижасида бажарилиши мумкин бўлган вазифалар эди.

Ўзбекистон ҳукумати тадбиркорлар ва ишбилармонларни қўллаб-

қувватлаган ҳолда, уларнинг аҳолини ижтимоий ҳимоялашдаги иштирокини
кенгайтиришга алоҳида эътибор қарата бошлади. Аммо таъкидлаш лозимки,
мустақилликнинг дастлабки йилларида ушбу ҳаракат кенг тус олмади. Шунга
қарамасдан, 1992 йилда Қашқадарѐ вилоятидаги 1717 нафар ѐлғиз пенсионер
қарияларга турли тадбиркорлар, ҳомийлар ҳисобидан 412 минг сўм қўшимча
моддий ѐрдам кўрсатилди. Сурхондарѐ вилоятидаги 1861 нафар шу
тоифадаги фуқароларга кўрсатилган қўшимча ѐрдам ҳажми 446 минг сўмни
ташкил этди.

4

Кейинчалик бу масалага эътибор кучая борди. Бунга айниқса

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 23 августдаги “Кам
таъминланган оилаларни ҳимоялашни кучайтиришга оид тадбирлар
тўғрисида” ги ва 1996 йил 10 декабрдаги “Болали оилаларни ижтимоий
қўллаб-қувватлашни

кучайтириш

чора-тадбирлари

тўғрисида”

ги

Фармонлари муайян ҳуқуқий асос солди, аҳолини ижтимоий ҳимоялашда
тадбиркор, ишбилармонларга имтиѐзлар яратди.

5

Воҳада аҳолини ижтимоий

1

Саҳоват. - Тошкент, 2007. № 4-5. - Б. 4.

2

Ўзбекистон овози. 2009 йил 14 апрел.

3

Саҳоват. – Тошкент, 2007. № 3. - Б. 11.

4

ЎзР МДА. М-15-фонд, 1-рўйхат, 91-иш, 120-варақ.

5

ЎзР МДА. М-15-фонд, 1-рўйхат, 1045-иш, 345-варақ.


background image


22

ҳимоялаш борасида олиб борилган ишлар тизимга солина бошланди, унинг
турли самарали йўллари ишлаб чиқилди. Жумладан, Қашқадарѐ вилояти
Яккабоғ туманида ѐлғиз қарияларни ҳомий ташкилотларга бириктириб
қўйиш амалиѐти жорий этилди. Натижада, 1999 йилнинг декабрь ойида
тумандаги 10 нафар ѐлғиз қарияга сомон, 3 нафар ѐлғиз қарияга 4 куб. метр
ўтин, 80 фуқарога 50 кг. дан буғдой, 50 нафар аҳолига 500 кг. дан кўмир
тарқатилди.

1

Шаҳрисабз шаҳрида 16 та тадбиркор ва ҳомийлар 35 минг

сўмлик ижтимоий ѐрдам кўрсатдилар.

2

Сурхондарѐ вилоятида эса ушбу

муаммо “Меҳрибонлик ва саломатлик” жамоатчилик жамғармаси негизида
ташкил этила бошланди.

3

Диссертацияда кичик ва ўрта бизнес, оилавий тадбиркорлик орқали

аҳолини ҳимоялаш борасида воҳада олиб борилган ишлар ҳам тадқиқ этилди.
Айниқса кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун тижорат банкларида
очилган кредит линиялари орқали аҳолини иш билан таъминлашга
кўмаклашувчи давлат жамғармалари маблағи бўйича ижобий ишлар
бажарилди. 2003 йилнинг 8 ойида Қашқадарѐ вилоятида ушбу кўмаклашувчи
давлат жамғармаси ҳисобидан 809 та янги иш ўринлари яратилди. Уларнинг
524 таси оилавий тадбиркорликни, 285 таси эса кичик ва ўрта бизнесни
ривожлантириш ҳисобига амалга оширилди. Деҳқонобод туманида 2004
йилда ҳомийлик ѐрдам ҳажми 89,7 млн. сўмни ташкил этди.

4

Сурхондарѐ вилоятида эса микрофирмалар ташкил этилиши тез авж

олди. Микрофирмалар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг бир
кўриниши бўлиб, улар ишлаб чиқиш ва хизматлар соҳасининг турли
йўналишларини ўз ичига олди. Агар вилоятда 2003 йилда жами 11533 та
микрофирмалар фаолият кўрсатган бўлса, 2005 йилда улар сони 15615 тага
етди. Шунингдек, вилоятда кичик корхоналар сони ҳам ортиб борди ва 2005
йилда улар сони 1327 тани ташкил этди.

5

Сурхондарѐ вилоятида тадбиркор Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш

бўйича ҳам анча жиддий ишлар амалга оширилди. Жумладан, якка тартибда
фаолият юритадиган 5 мингга яқин тадбиркор хотин-қизларга 8,8 миллиард
сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Ажратилган кредитлар ҳисобига 10
минг 483 нафар аѐл иш билан таъминланди. Қашқадарѐ вилоятида ҳомийлик
ҳаракати туфайли уй-жойларни таъмирлаш, моддий ва маънавий қўллаб-
қувватлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат моллари, нақд пул, қорамол,
майда шохли моллар, тикув машиналари, спорт анжомлари билан таъминлаш
муайян тизимга солинди.

6

1

Қашқадарѐ вилояти Давлат архиви. 142-фонд, 1-рўйхат, 461-иш, 27-варақ.

2

Қашқадарѐ вилояти Давлат архиви. 142-фонд, 1-рўйхат, 461-иш, 85-87-варақ.

3

ЎзР МДА. М-15-фонд, 1-рўйхат, 91-иш, 22-варақ

4

Қашқадарѐ вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош Бошқармасининг жорий архиви.

2003 йил материаллар папкаси. - Б. 7.

5

Сурхондарѐ вилояти. Статистик маълумотлар. 2005 йил. - Б. 63.

6

Қашқадарѐ вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош Бошқармасининг жорий архиви.

2003 йил материаллар папкаси. - Б. 3-7.


background image

23

Ўрганилган даврда Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ вилоятларида ѐшлар

ижтимоий муҳофазасини таъминлаш бўйича жиддий ишлар амалга
оширилди. Ўзбекистон Республикаси бўйича 1992 йилнинг ўзида болалар
манфаатлари учун ҳамда компенсация харажатлари учун қўшимча 5,9
миллиард сўм пул ажратилди. Шунингдек, нон, сут-қатиқ, шакар, тухум,
гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари учун 10 миллиард сўм бюджет пули
ажратилди.

1

Қашқадарѐ вилоятида эса мактаб ўқувчилари учун тушлик

овқатларнинг 50 фоизи республика ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан
қопланиши белгилаб қўйилди.

2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 31 ноябрдаги

Фармонига асосан аҳолига бир ойлик компенсация тўловларининг миқдори
150 сўмгача кўпайтирилди. 1994 йил сентябридан бошлаб амалдаги
болаларга қараб турганлиги учун оналарга тўланадиган нафақалар бола 1,5
ѐшгача тўлгунга қадар эмас, балки 2 ѐшгача тўланиши белгиланди.

3

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 10 декабрдаги “Болали
оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш
тўғрисида”ги Фармонида эса нафақаларни фуқароларнинг ўзини-ўзи
бошқариш органлари томонидан тўлаш белгиланди.

4

Шунга асосан

Ўзбекистон Республикасининг халқ банки фуқароларнинг ўзини-ўзи
бошқариш органларига юридик шахс ҳуқуқи билан “Болалар нафақалари”
махсус ҳисоб варақалари очиб берди.

5

Архив ва статистик маълумотларга кўра Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ

вилоятларида 2 ѐшгача бўлган болалар ҳамда 16 ѐшгача бўлган болалар учун
тўланадиган нафақалар сони ва ҳажми йилдан-йилга ортиб борганлигини
кўриш мумкин. Масалан, 1999 йилги маълумотларга кўра Қашқадарѐ
вилоятида 16 ѐшгача бўлган 162165 нафар бола учун 1478,7 млн.сўм пул
маблағи ажратилди. Шунингдек, 60074 нафар 2 ѐшгача бўлган болалар учун
986,2 млн.сўм пул маблағи ажратилди. Ушбу рақамлар Сурхондарѐ вилояти
бўйича юқоридагига мос равишда 189022; 1046,3; 43112; 707,5 ни ташкил
этди.

6

Айни пайтда диссертацияда бу борада йўл қўйилган хато, камчиликлар

ҳам ўрганилди. Масалан, Сурхондарѐ вилоятининг ўзида ѐшлар ижтимоий
муҳофазаси учун ажратилган маблағнинг 17,4 фоизи ишлатилмай қолди.
Нафақага муҳтож ѐшларга моддий ѐрдам кўрсатишда ўзини-ўзи бошқариш
органлари томонидан ҳам айрим хатоликларга йўл қўйилди. Масалан, 2000
йилда Қашқадарѐ вилоятида 238 оилага, Сурхондарѐ вилоятида эса 41 оилага
Низомга хилоф равишда моддий ѐрдам кўрсатилди.

7

1

ЎзР МДА. М-15-фонд, 1-рўйхат, 93-иш, 37-варақ.

2

Қашқадарѐ вилояти Давлат архиви. 142-фонд, 1-рўйхат, 459-иш, 177-варақ.

3

ЎзР МДА. М-15-фонд, 1-рўйхат, 411-иш, 1-варақ.

4

ЎзР МДА. М-15-фонд, 1-рўйхат, 1045-иш, 150-варақ.

5

ЎзР МДА. М-15-фонд, 1-рўйхат, 1045-иш, 151-варақ.

6

ЎзР МДА. М-15-фонд, 1-рўйхат, 1045-иш, 144-варақ.

7

ЎзР МДА. М-15-фонд, 1-рўйхат, 903-иш, 155-варақ.


background image


24

Тадқиқот ишида воҳа ѐшларини ижтимоий ҳимоялашда “Камолот”

ѐшлар ижтимоий ҳаракатининг олиб борган ишлари ҳам ўрганилган.
Масалан, “Камолот” ѐшлар ижтимоий ҳаракати Сурхондарѐ вилояти бўлими
ва акциядорлик тижорат “Микрокредит банк” ҳамкорлигида имзоланган
битимга мувофиқ вилоятда тадбиркорлик билан шуғулланувчи ѐшларга
микрокредитлар ажратиш бўйича танлов эълон қилинди. Танлов ғолибларига
5 фоизлик имтиѐзли кредитлар берилди. 2007-2008 йилларда вилоятдаги 471
ѐш оилага имтиѐзли кредитлар берилди. Шулардан 61 нафарига “Ипотека
банк” вилоят бошқаруви томонидан 963,1 млн. сўм миқдорида кредит
ажратилди.

1

Қашқадарѐ вилоятида эса 2009 йилда боласини 2 ѐшгача

парвариш қилаѐтган оналарга 54 миллиард сўм, 18 ѐшгача фарзанди бор
оилаларга 51 миллиард ҳамда кам таъминланган оилаларга 4,3 миллиард
сўмлик моддий ѐрдам ажратиш белгиланди.

2

Шунингдек, тадқиқотда ѐшлар ижтимоий муҳофазасини таъминлашда

йўл қўйилган хато, камчиликлар ҳам ўз аксини топган. Айниқса, ѐшлар
ўртасида ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмаслик, мавжуд қонунчиликни ўрганишга
бўлган интилиш, қизиқиш, эҳтиѐжнинг камлиги, айрим ҳолларда мазкур
масалада ижтимоий адолат тамойилларининг бузилиши, ижтимоий ҳимоя
тизимида маънавий рағбатлантиришдан суст фойдаланиш кабилар содир
бўлди. Аммо ушбу камчиликларга қарамасдан мамлакатда, хусусан воҳада
аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими шаклланди.


III. ХУЛОСА

Танланган мавзу бўйича тўпланган архив ҳужжатлари, бошқа

материалларни ўрганиш, таҳлил этиш асосида қуйидаги

хулосалар

га

келинди.

1. Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида аҳолини

ижтимоий ҳимоя қилишнинг меъѐрий-ҳуқуқий базаси яратилди. Бунинг
асосида аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг илмий асосланган тизими
шаклланди. Бундай тизимда аҳолининг кам таъминланган, муҳтож,
ногиронлар қисмини, ѐлғиз болали оналар, ѐш оилаларнинг моддий-
иқтисодий аҳволини яхшилаш масалалари устувор аҳамият касб этди.

2. Сурхондарѐ, Қашқадарѐ вилоятларида аҳолини ижтимоий-ҳимоя

қилишда воҳанинг иқтисодий-ижтимоий, геополитик, маданий, демографик
хусусиятлари эътиборга олинди. Айниқса газ, сув муаммоларини ҳал этишга
алоҳида эътибор қаратилди.

3. Жанубий вилоятларда аҳолини иш билан таъминлашнинг муайян

механизми шакллана бошланди. Бу борада Республика ва вилоятлар

1

Сурхон тонги. 2008 йил 29 март.

2

Ишонч. 2009 йил 3 март.


background image

25

дастурларини қабул қилиш амалиѐти юзага келди. Ушбу дастурларда кичик
бизнес, тадбиркорлик, юридик шахс мақомига эга бўлмаган тадбиркорликни
ривожлантириш, касаначиликнинг йўлга қўйилиши ижобий натижалар бера
бошлади.

4. Воҳа аҳолисининг ижтимоий ҳимоялашни таъминлашда ўзини-ўзи

бошқариш органлари, маҳалла қўмиталарининг ўрни катта бўлди. Аҳоли ўз
манфаатларини қондиришда маҳалланинг ролига ишонч ҳосил қила бошлади.
Айни пайтда маҳалла қўмиталари ижтимоий барқарорликни, ғоявий-
мафкуравий бирликни таъминловчи, аҳоли яшаш шароитларини тартибга
келтирувчи таъсирчан кучга айланди.

5. Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ вилоятларида уруш фахрийлари,

ногиронлар, ѐлғиз кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича муайян ишлар
амалга оширилди. Бунда “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимлари,
тадбиркор, ишбилармонлар иштироки мунтазамлик характерига эга бўла
бошлади. Воҳада ижтимоий муҳофазага муҳтож қарияларни алоҳида
ташкилот, муассасаларга бириктириб қўйиш амалиѐти юзага келди.

6. Ўрганилган даврда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимида

тадбиркор, ишбилармонларнинг ўрни ҳам сезиларли бўлди. Мамлакат
ҳукумати томонидан тадбиркор, ишбилармонларга яратиб берилган
имтиѐзлар, эркинликлар ўзининг ижобий натижасини кўрсатди.

7. Ўрганилган даврда ѐшларни ижтимоий ҳимоялаш бўйича тизимли

ишлар бажарилди. Бу борада “Камолот” ѐшлар ижтимоий ҳаракатининг
фаолиятида ижобий силжишлар кўзга ташлана бошланди. Ёшлар ижтимоий-
сиѐсий, иқтисодий, маданий-маърифий эҳтиѐжларини ўрганиш, уларни
қондириш бўйича вилоятларда махсус гуруҳлар ташкил этила бошланди. Бу
эса ѐшларга ижтимоий ѐрдам кўрсатишни мақсадли равишда, тизимий
йўсинда олиб боришга имкон берди.

8. Воҳа аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилишда мамлакат Президентининг

ҳар йилни алоҳида соҳа билан боғлаш, у бўйича Давлат Дастурларининг
қабул қилиниши катта аҳамият касб этди. Ушбу амалиѐт натижасида
мамлакатда мавжуд бўлган муаммолар илмий аснода таҳлил этилган ҳолда
тизимли равишда, давлат бюджети, нобюджет маблағлари, хорижий
инвестициялар асосида ҳал этила бошланди.

Шунингдек,

ишда

аҳолини

ижтимоий

ҳимоялаш

тизимини

такомиллаштириш бўйича

таклифлар

ва

тавсиялар

берилди. Уларнинг

айримлари қуйидагилардан иборат:

- аҳолининг иш билан бандлик муаммосини ҳал этишда мавжуд

ҳудуднинг иқтисодий-ижтимоий, айниқса демографик ҳолатини илмий
жиҳатдан ўрганиш, ушбу вазифани аниқ дастурлар асосида олиб боришга
эришиш;

-

фуқаролар

ўзини-ўзи

бошқариш

органларининг

амалдаги

мустақиллигини таъминлаш, маҳалла оқсоқолларини махсус олий таълим
тизимида алоҳида йўналиш бўйича тайѐрланишини йўлга қўйиш, бунда


background image


26

уларнинг ташкилотчилик қобилияти, маданий-маърифий ва ҳуқуқий
билимлари уйғунлигига эришиш;

- аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда “бараварчилик” тизимидан уни

мақсадли равишда ташкил этиш амалиѐтига ўтиш;

- тадбиркор ва ишбилармонларнинг аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш

тизимидаги фаолиятида уларга кенгроқ имтиѐзлар бериш, бу билан уларнинг
соҳага қизиқишини кучайтириш.


IV. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1. Ёрматов Ф.Ж. Оила ва унинг ижтимоий ҳимояси // Современные

средства коммуникаций и психолингвистические проблемы преподавания
научно-технической и астроавиакосмической терминологии в вузах
Узбекистана. Межвузовский сборник научно-методических статей. -
Ташкент, 2008. Часть II. - С. 225-226.

2. Ёрматов Ф.Ж. Ногиронларни ҳуқуқий ҳимоялаш-долзарб масала

// Кадрлар тайѐрлаш ва малака оширишда Конституциянинг ҳуқуқий
кафолати: Республика илмий-услубий анжумани материаллари. - Тошкент,
2009. - Б. 164-166.

3. Ёрматов Ф.Ж. Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва фаровонлигини

оширишнинг истиқболлари // Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш
шароитида қишлоқ аҳолиси фаровонлигини оширишнинг стратегияси ва
истиқболлари. Республика илмий-амалий анжумани материаллари. - Қарши,
2009. - Б. 244-245.

4. Ёрматов Ф.Ж. Аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш-

фаровонлик негизидир // Формирование интеллектуального, творческого и
духовного потенциала личности обучающихся в современных условиях. -
Ташкент, 2009. Часть 10. - С. 177-178.

5. Ёрматов Ф.Ж. Ўзбекистонда ногиронларни ижтимоий ва ҳуқуқий

ҳимоялашнинг устувор вазифалари // Малака ошириш тизимида тарихий
хотира ва педагогик-психологик асослар. Республика илмий-амалий
анжумани материаллари. - Тошкент, 2009. - Б. 174-177.

6.

Ёрматов Ф.Ж. Аҳолини ижтимоий ҳимоялашда нодавлат

ташкилотларнинг ўрни // Малака ошириш тизимида тарихий хотира ва
педагогик-психологик асослар. Республика илмий-амалий анжумани
материаллари. - Тошкент, 2009. - Б. 151-152.

7. Ёрматов Ф.Ж. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида аҳолини

ижтимоий ҳимоялаш масалалари // Тошкент давлат техника университети
хабарлари. - Тошкент, 2009. № 3-4. - Б. 310-313.

8. Ёрматов Ф.Ж. Бандлик ва ижтимоий ҳимоя // Хизмат кўрсатиш

соҳасини ривожлантириш ва аҳолини иш билан таъминлаш масалалари:


background image

27

Республика илмий-амалий анжумани материаллари. - Самарқанд, 2009. -
Б.141-143.

9. Ёрматов Ф.Ж. Сафаров Б. Ёш авлод ва унинг ижтимоий ҳимояси

// Баркамол авлодни тарбиялашнинг долзарб муаммолари: Республика
илмий-назарий конференцияси материаллари. - Тошкент, 2010. - Б.103-104.

10. Ёрматов Ф.Ж. Ёшларни ижтимоий ҳимоялашда “Камолот” жамғар-

масининг ўрни // XXI асрда шахс камолоти муаммолари: Республика илмий-
услубий анжумани материаллари. - Тошкент, 2010. - Б. 169-171.

11. Ёрматов Ф.Ж. Ёш авлодни ижтимоий ҳимоялашнинг устувор

вазифалари // Баркамол авлод тарбиясининг маънавий-ахлоқий, ҳуқуқий,
экологик, валеологик, акмеологик ва иқтисодий масалалари. Республика
илмий-амалий конференцияси материаллари. - Тошкент, 2010. - Б. 295-297.

12. Ёрматов Ф.Ж., Ёрматов Ш.Ч. Фуқаролик жамиятида аҳолини

ижтимоий ҳимоялашнинг устувор йўналишлари // Фуқаролик жамияти
асосларини қуриш шароитида бўлажак мутахассисларнинг фуқаролик
маданиятини шакллантириш: муаммолар ва истиқболлар: Республика илмий-
амалий конференцияси материаллари. - Бухоро, 2010. - Б. 20-22.

13. Ёрматов Ф.Ж. Инсон фаровонлигини кўзлаб // Ўзбекистонда моддий

маданият ва этномаданий жараѐнлар. Республика илмий-амалий анжумани
материаллари. - Термиз, 2010. - Б. 93-95.

14.

Ёрматов Ф.Ж. Ёшларни ижтимоий ҳимоялаш давлат сиѐсатининг

муҳим устувор йўналишидир // Фалсафа ва ҳуқуқ. – Тошкент, 2010. № 1. -
Б.24-26.

15. Ёрматов Ф.Ж. Ислом Каримов асарларида аҳолини ижтимоий

ҳимоялаш масалалари // Тошкент Ислом университети илмий-таҳлилий
ахбороти. - Тошкент, 2010. № 1. - Б. 36-38.

16. Ёрматов Ф.Ж. Оилани ижтимоий ҳимоялашда давлатнинг

ғамхўрлиги // Жамият ва бошқарув. -Тошкент, 2010. -№ 2.-Б.108-110.

17. Ёрматов Ф.Ж., Ярматов Ш.Ч. Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий

ҳимоялаш тизими тарихини ўрганишда Президент Ислом Каримов
асарларининг манбавий аҳамияти // Марказий Осиѐ тарихи: манбашунослик
ва тарихнавислик изланишлари: Республика илмий-амалий конференцияси
материаллари. - Тошкент, 2010. - Б. 332-342.

18. Ёрматов Ф.Ж., Аннаева З.М. Хотин-қизларни ижтимоий ҳимоялашда

давлат ғамхўрлиги // Социология фанларининг долзарб муаммолари.
Республика илмий-амалий анжумани материаллари. - Тошкент, 2010. II
китоб. - Б. 179-181.

19. Ёрматов Ф.Ж. Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш давлат сиѐсатининг

муҳим устувор йўналишидир // Малака ошириш тизимида тарихий хотира ва
педагогик-психологик асослар. Республика илмий-амалий анжумани
материаллари. - Тошкент, 2010. - Б. 196-199.


background image


28

20. Ёрматов Ф.Ж., Ярматов Ш.Ч., Сафаров Б. Демократик жамиятда

қарияларни ижтимоий ҳимоялашнинг асосий йўналишлари // Республика
илмий конференцияси материаллари. - Тошкент, 2010. 1-қисм. - Б. 156-159.

21.Ёрматов Ф.Ж. Оилани ижтимоий ҳимоялашнинг

устувор

йўналишлари // Ёш олимлар, аспирантлар, магистрлар ва тадқиқотчиларнинг
биринчи анъанавий илмий-амалий конференцияси материаллари. - Термиз,
2010. – Б. 59-62.

22. Ёрматов Ф.Ж. Баркамол авлодни ижтимоий ҳимоялаш ва

фаровонлигини таъминлаш масалалари // Таълим тизимида ѐш авлодни
ижтимоий ҳимоялаш ва ижтимоий иш ходимларини тайѐрлаш тизими.
Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. - Тошкент, 2010.
- Б.115-116.

23. Ёрматов Ф.Ж Баркамол авлодни ижтимоий ҳимоялашнинг устувор

йўналишлари // Таълим тизимида ѐш авлодни ижтимоий ҳимоялаш ва
ижтимоий иш ходимларини тайѐрлаш тизими. Республика илмий-амалий
конференцияси материаллари. - Тошкент, 2010. - Б. 249-251.

24. Ёрматов Ф.Ж., Аннаева З.М. Ёшларни ижтимоий ҳимоялаш

масаласи: ютуқлар ва муаммолар // Жайхун. Термиз давлат университети
хабарлари. - Термиз, 2010. № 1. - Б. 24-31.






background image

29

Тарих

фанлари

номзоди

илмий

даражасига

талабгор

Ёрматов Фахриддин Жойлововичнинг 07.00.01 -Ўзбекистон тарихи
ихтисослиги бўйича “Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизими:
ҳолати, шаклланиш жараѐни, ривожланиш истиқболлари (1991-2010
йиллар. Жанубий вилоятлар мисолида)” мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар

: Мустақиллик, давлат, республика, кучли

ижтимоий сиѐсат, ижтимоий ҳимоя, аҳоли, тизим, жанубий вилоятлар, бандлик,
фуқаролар, маҳалла, нуроний, камолот, кичик бизнес, тадбиркорлик, эволюция,
концепция, ѐшлар, ҳомийлик, тамойил.

Тадқиқот объекти:

Мамлакатимиз хукумати томонидан олиб борилган

аҳолини кучли ижтимоий ҳимоялаш сиѐсати ушбу тадқиқот объекти
ҳисобланади.

Ишнинг мақсади:

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда аҳолини

ижтимоий ҳимоялаш тизимининг шаклланиши, аҳолинининг кам таъминланган,
муҳтож фуқароларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида давлат ва
хомий ташкилотлар томонидан олиб борилган ишларни (Жанубий вилоятлар
мисолида) илмий ўрганиш ва таҳлил қилишдан иборат.

Тадқиқот усуллари

: тадқиқотни амалга оширишда тарихийлик,

илмийлик, холислик, тўпланган материалларни тизимлаштириш, комплекс
умумлаштириш, тарихий-қиѐсий таҳлил, хронологик усуллардан фойдаланилди.

Олинган

натижалар

ва

уларнинг

янгилиги:

Тадқиқотда

Ўзбекистондаги аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизими Сурхондарѐ ва
Қашқадарѐ вилоятлари мисолида комплекс тарзда ўрганилган турли архив
ҳужжатлари, жорий архивлар статистик маълумотлар асосида тўпланган катта
ҳажмдаги материаллар умумлаштирилган тизимлаштирилган воҳада аҳолини
ижтимоий ҳимоялаш сиѐсатидаги ўзига хосликлар таҳлил этилган;

Амалий

аҳамияти:

тадқиқот

натижалари,

диссертацияда

умумлаштирилган материаллар таълим тизимида дарс ўтиш жараѐнида, махсус
курслар яратилишида қўл келиши мумкин. Шу билан бирга диссертация
материалларидан Ўзбекистон тарихининг тегишли қисмларини ѐзишда
фойдаланиш мумкин.

Татбиқ

этиш

даражаси

ва

иқтисодий

самарадорлиги;

Диссертациянинг асосий мазмуни ва хулосалари муаллиф томонидан эълон
қилинган 5 та илмий мақола ва 19 та конференция материалларида ўз аксини
топган.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси

: Тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон

тарихининг мустақиллик даври моҳиятини очиб берувчи илмий асарлар,
дарслик ва услубий қўлланмалар тайѐрлашда шунингдек, олий ўқув юртларида
мустақиллик даврига оид махсус курсларни ташкил этишда фойдаланиш
мумкин.


background image


30

РЕЗЮМЕ

диссертации Ёрматова Фахриддина Джайлавовича

на тему: “Система

социальной защиты населения в Узбекистане: состояние, процесс
формирования, перспективы развития (1991-2010 годы. на примере южных
областей)”, представленной на соискание ученой степени кандидата
исторических наук по специальности 07.00.01 - История Узбекистана.

Ключевые слова:

Независимость, государство, республика, сильная

социальная политика, социальная защита, население, система, южные области,
занятость,

граждане,

махалля,

нуроний,

Камолот,

малый

бизнес,

предпринимательство, эволюция, концепция, молодежь, спонсор, принцип.

Объект исследования:

объектом исследования является политика,

проводимая правительством нашей страны по сильной социальной защите
населения.

Цель исследования:

состоит в научном исследовании и анализе

формирования системы социальной защиты населения в Узбекистане в годы
независимости, а также работы, проведенной государством и спонсорскими
организациями по материальной поддержке малообеспеченных, нуждающихся
граждан (на примере южных областей).

Методы исследования:

при осуществлении исследования применялись

методы историзма, научности, систематизации собранных материалов,
комплексного

обобщения,

сравнительно-исторического

подхода,

периодичности, объективизма.

Полученные результаты и их новизна:

на основе различных архивных

материалов, текущих и статистических сведений в диссертации комплексно
изучена система социальной защиты населения в Узбекистане на примере
Сурхандарьинской и Кашкадарьинской областей; проведено обобщение и
систематизация большого объема собранных материалов, анализировано
своеобразие социальной защиты населения в оазисах.

Практическая значимость:

результаты исследования и обобщенные

материалы диссертации могут быть применены в системе образования, в
процессе занятий, при создании спецкурсов, а также материалы работы могут
быть использованы при написании соответствующих разделов истории
Узбекистана.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

результаты

исследования нашли свое отражение в выступлениях диссертанта на 19 научных
конференциях и в 5- научных статьях.

Область применения:

результаты исследования могут быть использованы

при подготовке и написании научных трудов, учебников и методических
пособий, раскрывающих сущность периода независимости в истории
Узбекистана, а также в вузах при чтении спецкурсов о периодах независимости.


background image

31

Resume

Thesis of Yormatov Fakhriddin Dzhaylovovich on the scientific degree

competition of the doctor of sciences (philosophy) in history on speciality
07.00.01 – History of Uzbekistan on the subject: “Social safety net for the
population in Uzbekistan: condition, process of formation, development
prospects (by the example of southern regions in 1991-2010)”.

Key words:

independence, government, republic, intense social policy, social

protection, population, system, southern regions (oblasts), employment, citizenry,

mahalla

(community),

nuroniy

(an aged person),

Kamolot

(youth organization), small

business, entrepreneurship, evolution, concept, young people, sponsor, principle.

Subject of the inquiry:

the policy pursued by the government of our country to

provide intense social protection of the population.

Aim of the inquiry:

scientific investigation and analysis of forming the social

safety net for the population in Uzbekistan within the years of independence, the work
accomplished by the state and sponsor organizations in rendering material support for
the low-income and impecunious people (by the example of southern regions).

Methods of the inquiry:

the methods of historicism, scientific approach,

systematization of collected materials, complex generalization, comparative-historical
approach, periodicity, and objectivism have been used in carrying out the
investigation.

The results achieved and their novelty:

on the bases of various archive

materials, current and statistical data, the social safety net for the population in
Uzbekistan has been fully explored by the example of the Surkhandarya and
Kashkadarya oblasts. The large scope of collected material has been generalized and
systematized with analyzing the distinctive features of social protection of the
population in oases are.

Practical value:

the research results and generalized materials of the

dissertation can be used in the system of education, in lecturing and preparation of
special lecture-courses, besides, the dissertational material can be used in writing the
respective chapters of the history of Uzbekistan.

Degree of embed and economic effectivity:

the research results found their

reflection in author’s presentations at 19 scientific conferences and 5 scientific articles
published.

Sphere of usage:

the results of the dissertational work can be used in preparing

and writing scientific works, textbooks, and educational books revealing the essence
of the period of independence in the history of Uzbekistan, as well as in rendering
special lecture-courses at the higher educational establishments and universities on the
independence periods.

References

Ёрматов Ф.Ж. Оила ва унинг ижтимоий ҳимояси // Современные средства коммуникаций и психолингвистические проблемы преподавания научно-технической и астроавиакосмической терминологии в вузах Узбекистана. Межвузовский сборник научно-методических статей. -Ташкент, 2008. Часть II. - С. 225-226.

Ёрматов Ф.Ж. Ногиронларни ҳуқуқий ҳимоялаш-долзарб масала // Кадрлар тайёрлаш ва малака оширишда Конституциянинг ҳуқуқий кафолати: Республика илмий-услубий анжумани материаллари. - Тошкент, 2009. -Б. 164-166.

Ёрматов Ф.Ж. Аҳолини ижтимоий химоялаш ва фаровонлигини оширишнинг истиқболлари // Бозор ислохотларини чукурлаштириш шароитида кишлок ахолиси фаровонлигини оширишнинг стратегияси ва истиқболлари. Республика илмий-амалий анжумани материаллари. - Қарши, 2009. - Б. 244-245.

Ёрматов Ф.Ж. Аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш-фаровонлик негизидир // Формирование интеллектуального, творческого и духовного потенциала личности обучающихся в современных условиях. -Ташкент, 2009. Часть 10. - С. 177-178.

Ёрматов Ф.Ж. Ўзбекистонда ногиронларни ижтимоий ва хукукий химоялашнинг устувор вазифалари // Малака ошириш тизимида тарихий хотира ва педагогик-психологик асослар. Республика илмий-амалий анжумани материаллари. - Тошкент, 2009. - Б. 174-177.

Ёрматов Ф.Ж. Ахолини ижтимоий ҳимоялашда нодавлат ташкилотларнинг ўрни // Малака ошириш тизимида тарихий хотира ва педагогик-психологик асослар. Республика илмий-амалий анжумани материаллари. - Тошкент, 2009. - Б. 151-152.

Ёрматов Ф.Ж. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ахолини ижтимоий химоялаш масалалари // Тошкент давлат техника университета хабарлари. - Тошкент, 2009. № 3-4. - Б. 310-313.

Ёрматов Ф.Ж. Бандлик ва ижтимоий ҳимоя // Хизмат кўрсатиш сохасини ривожлантириш ва ахолини иш билан таъминлаш масалалари:Республика илмий-амалий анжумани материаллари. - Самарканд, 2009. -Б.141-143.

Ёрматов Ф.Ж. Сафаров Б. Ёш авлод ва унинг ижтимоий химояси // Баркамол авлодни тарбиялашнинг долзарб муаммолари: Республика илмий-назарий конференцияси материаллари. - Тошкент, 2010. - Б. 103-104.

Ёрматов Ф.Ж. Ёшларни ижтимоий ҳимоялашда “Камолот” жамгар-масининг ўрни // XXI асрда шахе камолоти муаммолари: Республика илмий-услубий анжумани материаллари. - Тошкент, 2010. - Б. 169-171.

Ёрматов Ф.Ж. Ёш авлодни ижтимоий химоялашнинг устувор вазифалари // Баркамол авлод тарбиясининг маънавий-ахлоқий, ҳуқуқий, экологик, валеологик, акмеологик ва иктисодий масалалари. Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. - Тошкент, 2010. - Б. 295-297.

Ёрматов Ф.Ж., Ёрматов Ш.Ч. Фукаролик жамиятида ахолини ижтимоий химоялашнинг устувор йўналишлари // Фукаролик жамияти асосларини куриш шароитида бўлажак мутахассисларнинг фукаролик маданиятини шакллантириш: муаммолар ва истикболлар: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. - Бухоро, 2010. - Б. 20-22.

Ёрматов Ф.Ж. Инсон фаровонлигини кўзлаб // Ўзбекистонда моддий маданият ва этномаданий жараёнлар. Республика илмий-амалий анжумани материаллари. - Термиз, 2010. - Б. 93-95.

Ёрматов Ф.Ж. Ёшларни ижтимоий химоялаш давлат сиёсатининг мухим устувор йўналишидир // Фалсафа ва ҳукук. - Тошкент, 2010. № 1. -Б.24-26.

Ёрматов Ф.Ж. Ислом Каримов асарларида ахолини ижтимоий химоялаш масалалари // Тошкент Ислом университета илмий-тахлилий ахбороти. - Тошкент, 2010. № 1. - Б. 36-38.

Ёрматов Ф.Ж. Оилани ижтимоий ҳимоялашда давлатнинг ғамхўрлиги // Жамият ва бошкарув. -Тошкент, 2010. -№ 2.-Б. 108-110.

Ёрматов Ф.Ж., Ярматов Ш.Ч. Ўзбекистонда ахолини ижтимоий химоялаш тизими тарихини ўрганишда Президент Ислом Каримов асарларининг манбавий аҳамияти // Марказий Осиё тарихи: манбашунослик ва тарихнавислик изланишлари: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. - Тошкент, 2010. - Б. 332-342.

Ёрматов Ф.Ж., Аннаева З.М. Хотин-кизларни ижтимоий химоялашда давлат ғамхўрлиги // Социология фанларининг долзарб муаммолари. Республика илмий-амалий анжумани материаллари. - Тошкент, 2010. II китоб. - Б. 179-181.

Ёрматов Ф.Ж. Ахолини ижтимоий химоялаш давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналишидир // Малака ошириш тизимида тарихий хотира ва педагогик-психологик асослар. Республика илмий-амалий анжумани материаллари. - Тошкент, 2010. - Б. 196-199.

Ёрматов Ф.Ж., Ярматов Ш.Ч., Сафаров Б. Демократии жамиятда қарияларни ижтимоий химоялашнинг асосий йўналишлари // Республика илмий конференцияси материаллари. - Тошкент, 2010. 1-қисм. - Б. 156-159.

Ёрматов Ф.Ж. Оилани ижтимоий химоялашнинг устувор йўналишлари И Ёш олимлар, аспирантлар, магистрлар ва тадкикотчиларнинг биринчи анъанавий илмий-амалий конференцияси материаллари. - Термиз, 2010.-Б. 59-62.

Ёрматов Ф.Ж. Баркамол авлодни ижтимоий химоялаш ва фаровонлигини таъминлаш масалалари // Таълим тизимида ёш авлодни ижтимоий химоялаш ва ижтимоий иш ходимларини тайёрлаш тизими. Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. - Тошкент, 2010. -Б.115-116.

Ёрматов Ф.Ж Баркамол авлодни ижтимоий химоялашнинг устувор йўналишлари // Таълим тизимида ёш авлодни ижтимоий химоялаш ва ижтимоий иш ходимларини тайёрлаш тизими. Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. - Тошкент, 2010. - Б. 249-251.

Ёрматов Ф.Ж., Аннаева З.М. Ёшларни ижтимоий химоялаш масаласи: ютуклар ва муаммолар // Жайхун. Термиз давлат университета хабарлари. - Термиз, 2010. № 1. - Б. 24-31.