Эффективность в системе образования с бюджетной и контрактной формах оплаты в Узбекистане ( социологический анализ)

Аннотация

Объекты исследования: состояние системы высшего образования с бюджетной и контрактной формой оплаты в Узбекистане и перспективы развития, а также организационные принципы высшего образования в республике
Цель работы: сравнительный анализ взаимо влияния контрактной и бюджетной оплаты на формирование и развитие высшего образования республики в условиях модернизации на основе проведенного социологического исследования
Методы исследования: изучение нормативных документов о системе высшего образования, сравнительный анализ, методы прикладного социологического исследования
Полученные результаты и их новизна: выявлены основные организационные принципы системы высшего образования, бюджетной и контрактной форм оплаты, на данной основе, определены критерии развития системы высшего образования, предложена математическая модель оптимизации этой системы
Практическая значимость: могут быть использованы в системе высшего образования по направлениям педагогики, психологии и социологии на основе разработанного математического модуля
Степень внедрения и экономическая эффективность: результаты исследования, научные выводы используются в чтении предметов в Ташкентском государственном институте культуры им. Абдулла Кадыри, “Профессиональное педагогическое образование”, “Система образования за рубежом”, в Джизакском педагогическом и политехническом институтах по специальности “Социология образования”.
Область применения: результаты, основные выводы и практические рекомендации могут быть использованы в педагогической деятельности, по направлениям социологии образования, в работе соответствующих организаций и министерств, а также в других научно-исследовательских работах.

Тип источника: Авторефераты
Годы охвата с 1992
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
1-28
33

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Ҳакимов, О. (2023). Эффективность в системе образования с бюджетной и контрактной формах оплаты в Узбекистане ( социологический анализ). Каталог авторефератов, 1(1), 1–28. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/43025
Орзиқул Ҳакимов, Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека
Институт философии и права имени И.Муминова
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Объекты исследования: состояние системы высшего образования с бюджетной и контрактной формой оплаты в Узбекистане и перспективы развития, а также организационные принципы высшего образования в республике
Цель работы: сравнительный анализ взаимо влияния контрактной и бюджетной оплаты на формирование и развитие высшего образования республики в условиях модернизации на основе проведенного социологического исследования
Методы исследования: изучение нормативных документов о системе высшего образования, сравнительный анализ, методы прикладного социологического исследования
Полученные результаты и их новизна: выявлены основные организационные принципы системы высшего образования, бюджетной и контрактной форм оплаты, на данной основе, определены критерии развития системы высшего образования, предложена математическая модель оптимизации этой системы
Практическая значимость: могут быть использованы в системе высшего образования по направлениям педагогики, психологии и социологии на основе разработанного математического модуля
Степень внедрения и экономическая эффективность: результаты исследования, научные выводы используются в чтении предметов в Ташкентском государственном институте культуры им. Абдулла Кадыри, “Профессиональное педагогическое образование”, “Система образования за рубежом”, в Джизакском педагогическом и политехническом институтах по специальности “Социология образования”.
Область применения: результаты, основные выводы и практические рекомендации могут быть использованы в педагогической деятельности, по направлениям социологии образования, в работе соответствующих организаций и министерств, а также в других научно-исследовательских работах.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

И.МЎМИНОВ НОМИДАГИ ФАЛСАФА ВА ҲУҚУҚ ИНСТИТУТИ


Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 37.014.543.3 (575.1)



ҲАКИМОВ ОРЗИҚУЛ МЕЛИЕВИЧ



ЎЗБЕКИСТОНДА БЮДЖЕТ ВА ТЎЛОВ - ШАРТНОМА

ШАКЛЛАРИДА ТАЪЛИМ БЕРИШ ТИЗИМИ САМАРАДОРЛИГИ

(СОЦИОЛОГИК ТАҲЛИЛ)



22.00.06 – Маданият, таълим ва фан социологияси


Социология фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация


А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И








Тошкент – 2010


background image

2

Диссертация Жиззах политехника институтининг “Ўзбекистонда

демократик жамият қуриш асослари” кафедрасида бажарилган


Илмий раҳбар:

социология фанлари доктори, профессор

Бекмуродов Мансур Бобомуродович

Расмий оппонентлар:

социология фанлари доктори, профессор

Холбеков Абдуғани Джуманазарович


социология фанлари номзоди, доцент

Калонов Комилжон Қулахмадович

Етакчи ташкилот:

Алишер Навоий номидаги
Самарқанд Давлат Университети

Диссертация ҳимояси 2010 йил ____________ ойининг “____” куни

соат ____да Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси И.Мўминов номидаги
Фалсафа ва ҳуқуқ институти ҳузуридаги фалсафа фанлари доктори (номзоди)
илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациялар ҳимояси бўйича
Д. 067.02.01 рақамли Бирлашган Ихтисослашган Кенгаш йиғилишида
ўтказилади. Манзил: 100095, Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ,
Фалсафа факультети, 215-хона.

Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университетини илмий кутубхонасида танишиш мумкин. Манзил: Тошкент
шаҳри, 100095, Талабалар шаҳарчаси, Форобий кўчаси, 16-уй.

Автореферат 2010 йил «____» ______________ да тарқатилди.


Авторефератга ёзилган тақризларингизни тамғали муҳр билан

тасдиқланган ҳолда Бирлашган Ихтисослашган Кенгаш илмий котибига:
(Тошкент шаҳри, 100095, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ, Фалсафа факультети
319-хона)га юборишингизни сўраймиз.

Бирлашган Ихтисослашган Кенгаш
илмий котиби фалсафа фанлари доктори

Ш.О.Мадаева


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ


Мавзунинг

долзарблиги.

Ўзбекистон

Республикаси

таълим

тизимидаги ислоҳотлар жамиятимиз ривожланишининг асосий омилларидан
биридир. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да белгиланган вазифаларни
амалга ошириш, ёшларнинг таълим олиши учун янада кенг имкониятлар
яратиш, олий маълумот олаётган талабаларни ижтимоий муҳофаза қилишни
кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 26 июлдаги 318-сонли “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт
асосида ўқиш учун таълим кредитларини бериш тўғрисида”ги Қарори

1

олий

таълим тараққиётининг янги босқичи учун кенг йўл очиб берди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг қўлга киритилиши, иқтисодий ва

ижтимоий-сиёсий шароитлар олий таълим соҳасига ҳам ўз таъсирини
ўтказмасдан қолмади. Мамлакатни модернизациялаш давлат ижтимоий
институтларидан, шунингдек, фуқаролардан ҳам ислоҳотларга фаол
иштирок этишни талаб этади. У истиқболда олий таълимда ўқитиш сифатини
яхшилаш учун янги имкониятлар яратиш, мустақил молиявий манбалар
излаб топиш, хусусий секторларни шакллантириш заруратини ҳам англатади.

Ўзбекистон танлаган йўл унинг халқи манфаатларига мос келадиган,

ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришга
қаратилгандир. Жамиятимиздаги ислоҳотлар натижасида инсон учун
муносиб шарт-шароитлар яратилди. Бозор муносабатларига ўтиш даврида
ижтимоий соҳа: соғлиқни сақлаш, таълим, фан, маданият соҳасида
ислоҳотлар ижтимоий зарурият эканлиги номоён бўлди. Биз учун ёш авлодни
тарбиялаш асосий устувор вазифа экан, ҳозирги даврда мазкур тармоқни
қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг ижодий имкониятларини намоён этиш учун
шарт-шароит яратиш зарур.

Таъкидлаш жоизки, олий таълимнинг жамият тараққиётини

жадаллаштириш механизмларига кўпроқ эркинлик бериш кун тартибидаги
вазифалардан бирига айланди. Юртбошимиз Каримов И.А. алоҳида қайд
этганларидек, ўтган даврда эришилган ана шундай ўсиш суръатлари ва юксак
макроиқтисодий кўрсаткичлар жамиятимизнинг барча соҳаларини тубдан
ислоҳ қилиш ва янгилаш бўйича амалга оширилган кўп йиллик машаққатли
ва мураккаб ишларнинг мантиқий натижаси, мамлакатимиз иқтисодиётини
изчил ва барқарор ривожлантиришнинг амалий намоёни бўлди

2

. Шунингдек

юртбошимиз келажагимиз пойдевори олий ўқув юртларида яратилади,
халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимизнинг бугун
қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқ эканлигига алоҳида эътибор
қаратдилар.

3

1

Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида. 43–

модда//Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Қарорлари тўплами. – Тошкент: 2001. –Б. 57–61.

2

Каримов И.А. Демократик ҳуқуқий давлат, эркин иқтисодиёт талабларини тўлиқ жорий этиш, фуқаролик

жамияти асосларини қуриш-фаровон ҳаётимиз гаровидир//Жамиятимизни эркинлаштириш, ислоҳотларни
чуқурлаштириш, маънавиятимизни юксалтириш ва халқимизнинг хаёт даражасини ошириш барча
ишларимизнинг мезони ва мақсадидир. T.15. – Тошкент: Ўзбекистон, 2007. – Б.154-165.

3

Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. Тошкент: Маънавият, 2008.─ Б. 60-61.


background image

4

Маълумки, олий таълим тизими жамиятда мутахассис кадрлар

тайёрлашдек муҳим вазифани бажаришга масъулдир. Бу масала жамият
тараққиётида ёшларнинг, хусусан, ёш мутахассисларнинг ўрни билан
боғлиқдир. Истиқлол йилларида бу борада мустаҳкам моддий – техник база
шакллантирилди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27
январдаги “Баркамол авлод йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-1271-
сонли Қарори асосида 2010 йилда Дастур тадбирларини амалга оширишга
жами харажатлар: 7898,03 млрд. сўм ва 165,43 млн долларни ташкил этади

1

.

Ана шу муҳим ижтимоий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон

Республикаси Президенти Каримов И.А ёшларнинг бугунги кундаги ва
келажак жамиятимиздаги ўрнини белгилаб, жамиятда ҳал қилувчи куч
бўлиши учун уларга берилиши зарур таълим–тарбия ва касбий
тайёргарликнинг сифат даражаси ҳақида шундай дейди: “Бу ўринда гап
ҳозирги кунда жами аҳолимизнинг 64 фоиздан ортиғини ташкил этадиган
ёшлар ҳақида, таълим-тарбия ва профессионал тайёргарлик даражаси
бизнинг келажагимизни, демократик ва иқтисодий тараққиётимизнинг
тақдирини ҳал этадиган ёшлар ҳақида, жамиятимиз ҳаётида муносиб ўрин
эгаллашга лаёқатли, мамлакатимизни ислоҳ этиш ва янгилаш бўйича
белгилаб олган юксак мақсадларимизга эришиш йўлида том маънода ҳал
қилувчи куч, таянч ва суянч бўлишга қодир ёшлар ҳақида бормоқда”

2

.

Мамлакат тараққиётида таълим, хусусан, олий таълим тизимининг

аҳамиятини таъкидлаб, юқоридаги концептуал ғоялардан келиб чиққан ҳолда
тадқиқот мавзуининг долзарблигини қуйидагилар билан асосладик:

-

биринчидан,

бозор муносабатлари шароитида ёшларни ижтимоий

муҳофаза қилиш;

-

иккинчидан,

янги

иқтисодий

тизим

муносабатларига

қйинчиликларсиз ўтиш масаласини ижобий ҳал этиш;

-

учинчидан,

олий таълим тизимида давлат гранти ва тўлов-

шартнома тизимини қўллашнинг самарадорлигини таъминлашнинг
ижтимоий ва иқтисодий жиҳатларини таҳлил қилиш;

-

тўртинчидан,

олий таълим тизимидаги таълим олишнинг тўлов-

шартнома шакли ривожининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да
қўйилган вазифалар билан уйғун тарзда такомиллаштирилганлигини илмий
асослаш;

-

бешинчидан,

тўлов-шартнома тизимини мукаммалаштириш, унинг

самарадорлигини оширишни тадқиқ этиш ва дифференциаллашган тўлов-
шартноманинг математик моделини яратиш;

-

олтинчидан,

давлат гранти ва тўлов-шартнома шаклида таълим

олаётган талабанинг ўз ижтимоий-иқтисодий аҳволидан қониқиш ҳолати

1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори. “Баркамол авлод йили” давлат дастури

тўғрисида//”Баркамол авлод йили” Давлат дастури. – Тошкент: Ўзбекистон, 2010. – Б.11–79.

2

Каримов И.А.. Инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш─барча ислоҳотлар ва ўзгаришларимизнинг

бош мақсадидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2007 йилда мамлакатни
ижтимоий─иқтисодий

ривожлантириш

якунлари

ва

2008

йилда

иқтисодий

ислоҳотларни

чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги
маърузаси.//Каримов И.А. Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётимизни барқарор
ривожлантириш йўлида.- Тошкент: Ўзбекистон, 2008 – Т.16 – Б 190-237.


background image

5

билан самарали таълим олишга бўлган интилиши ўртасидаги узвий
боғлиқликни аниқлаш.

Жамиятда олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар олий таълим

тизимини ҳам тубдан ислоҳ қилиш, уни жаҳон олий таълим стандартлари
даражасида ташкил қилишни тақозо этади. Бу борада мамлакат олий таълим
тизимига тааллуқли бўлган ҳужжат “Кадрлар тайёрлаш миллий
дастури”нинг қабул қилиниши олий таълим учун муҳим аҳамиятга эга
бўлиб, унинг замирида республикамиз учун малакали мутахассислар
тайёрлаш мақсади ётади. Хусусан, унда олий таълимнинг икки босқич
(бакалавриат ва магистратура)га айлантирилиши ҳамда олий таълим
муассасаларига талабалар қабул қилиш давлат грантлари негизида ва тўлов-
шартнома асосида амалга оширилиши, олий таълим муассасаларининг
такомиллашуви, уларнинг мустақиллигини кучайтириш, талабаларнинг
билим олишларини индивидуаллаштириш ва шу орқали халқнинг
интеллектуал салоҳиятини кўтариш муҳим масалалардан ҳисобланади.

Шу маънода, бозор иқтисодиёти шароитида олий таълимни ислоҳ

қилишнинг ўзига хос кўринишларидан бири - бу олий таълим
муассасаларида тўлов-шартнома асосидаги таълимнинг жорий этилишидир.

Ривожланган мамлакатларда фуқароларнинг эркин олий таълим олиш

имкониятлари белгилаб қўйилган ҳолда, таълим муассасаларининг маълум
харажатларини таълим олувчи томонидан қопланиши кўзда тутилган.
Жумладан, республикамиз фуқаролари учун тўлов-шартнома асосида таълим
кредитларини жорий қилиш механизми шакллантирилди. Хорижий олий
таълими тизимида кенг қўлланадиган ва бозор иқтисодиёти шароитида олий
таълим муассасаларининг моддий-техник базаси ҳамда таълим сифатини
оширишга хизмат қиладиган ушбу таълим шакли, табиийки, мамлакатимиз
олий таълим муассасаларига маълум маънодаги ижтимоий-иқтисодий
имкониятларни беради. Мамлакатимизда тест синовидан тўпланган рейтинг
балларига мувофиқ, айрим талабалар учун олий таълимни тўлов-шартнома
асосида белгиланиши бозор иқтисодиёти шароитларига ва дунё
тажрибаларига мос келади. Тўлов-шартнома таълими ҳисобидан келиб
тушган маблағ эса олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини
мустаҳкамлаш билан бирга, талабалар ва профессор-ўқитувчиларни ҳам
ижтимоий қўллаб-қувватлаш имконини беради. Шу билан бирга, ўқув
тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, янги
дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва бошқа илмий адабиётларни яратиш имкони
яратилади. Натижада, таълим соҳасида ички моддий ресурс ҳисобланган
ахборот–ресурс марказларини қўшимча молиявий манбалар ҳисобига бутлаш
каби асосий муаммо мустақил ҳал этилади.

Олий таълим олувчи талабалар учун тўлов-шартнома белгиланган

қонунга мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар орқали амалга оширилади.
Бу ҳол олий таълимга эга бўлишни хоҳлаган фуқаролар учун яратилган
қулайликдир.

Бироқ, юридик шахснинг ўзи бу жараённи амалга ошириш чоғида

молиявий кафолатини олган бўлғуси мутахассисга буюртмачи ҳисобланади.
Шу маънода тараққий этган мамлакатларда юридик шахс томонидан амалга


background image

6

оширилган тўлов-шартномаси муҳим аҳамият касб этади. Чунки юридик
шахс буюртмаси билан тайёрланадиган кадр учун амалиёт ва бўлажак иш
ўринлари аввалдан тайин бўлади. Ваҳоланки, Ўзбекистон шароитида
аксарият ҳолатларда бу имконият фақатгина давлат муассасаларида
яратилган бўлиб, унинг давлат гранти асосида университетларни,
институтларни тамомлаган талабалар фақатгина 2005 йилдан бошлаб уч йил
мобайнида белгиланган шартнома муддатини ўтаб берадиган бўлди. Бошқа
юридик шахс ҳисобланган ташкилотлар эса кўп ҳолатларда ўзлари таклиф
этган шахс мутахассис мақомига эга бўлгач, уни иш билан таъминлаш
ваколатини тўлиқ бажармайдилар. Жисмоний шахс буюртмачи бўлган
тақдирда битирувчининг амалиёти ва иш ўрни маълум эмас. Бу эса мазкур
масалада ноқулайлик ва қийинчиликларни келтириб чиқаради. Аниқроғи,
олий таълим муассасасини тугатаётган битирувчи иш топишда қийналади.
Аслида, таълим дастурларидаги айрим фанлар битирувчининг келажак
фаолиятига мувофиқ буюртмачи томонидан белгиланиши мумкин.

Тажрибадан

келиб

чиқиб

таъкидлаш

мумкинки,

жисмоний

буюртмачилар ўқув режасига ихтисослик фанларининг киритилишида
деярли қатнашмайдилар. Масаланинг иккинчи томони - таълим харажатини
тўловчи жисмоний шахсларнинг аксарияти ота-оналардир. Шу боисдан,
фарзандларининг олий таълим олиши учун ўз бюджетидан маблағ тўлаётган
оилаларнинг ижтимоий ҳолатларини таҳлил этиш амалий аҳамиятга молик
масалалардан ҳисобланади. Қолаверса, юридик ва жисмоний шахслар
томонидан амалга оширилган тўлов-шартнома орқали таълим олишнинг
бўлғуси мутахассислар умумий тайёргарлигига таъсирини илмий тадқиқ
этиш бу борадаги мавжуд муаммоларнинг ечимини топишга хизмат қилади.
Жамиятдаги барқарорликнинг таъминланишида ижтимоий ҳимояга муҳтож
аҳоли қатламлари имкониятларни хисобга олган ҳолда таълим хизматларини
шакллантириш бугунги олий таълимнинг долзарб вазифаларидан
ҳисобланади. Шу боис, бу жараёнларни ижтимоий сўровлар орқали тадқиқ
қилиш, зарур илмий хулосалар чиқариш социология фани тараққиёти ва
амалиёти ривожига ҳам таъсир кўрсатади, уни бойитади. Мазкур тадқиқот
ишининг мавзуси ана шу хусусиятлари билан долзарбдир.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Танланган мавзу доирасида

иқтисодиёт, социология, педагогика йўналишидаги илмий-тадқиқот
ишларида турли фикрлар билдирилган. Ўзбекистонлик иқтисодчи, тарихчи,
файласуф ва социолог олимларнинг илмий ишларида олий таълим тизими,
уни ислоҳ этиш жараёни ва жамият юксалишидаги ўрни масалалари маълум
даражада турли жиҳатдан таҳлил қилинган.

Олий таълим тизимининг ҳозирги даврдаги ҳолатини кенг ёритиб берган

С. Ғуломов, А. Бекмурадов, Ю. Абдуллаев, Ж. Йўлдошев, Қ. Абдураҳмонов, Ш.
Қурбонов, Э. Сейтхалилов, С. Ғуломитдиновларнинг тадқиқот ишларини
келтириш мумкин

1

. Ўзбекистонлик файласуфлардан С. Мамашокиров, Н.

1

Ғуломов С., Бекмурадов А. Рынок труда и образовательная политика высшей школы // Правда Востока.

1997. 17 апр. С.2. Абдуллаев Ю. Жаҳон олий мактаби: қиёсий таҳлил. Адабиёт ва санъат
нашриёти.Тошкент: 2001 – Б.120-233. Йўлдошев Ж. Хорижда таълим. Рисола. Тошкент: Шарқ, 1995 – Б. 96.
Гулямитдинов С. Бакалавр и магистр // Учитель Узбекистана. 1993. - 15-21 сент. Абдурахмонов Қ. Меҳнат


background image

7

Шермуҳамедова, Д. Норқулов ва бошқаларнинг илмий тадқиқот ишларида
муаммонинг асосан фалсафий жиҳатларига эътибор берилган

1

. Мазкур тадқиқот

ишининг социологик жиҳатлари М. Бекмуродов, Н. Алиқориев, А. Холбеков, А.
Бегматовларнинг илмий изланишларида муайян даражада таҳлил этилган

2

.

Шунингдек, муаммонинг тўлов-шартнома тизими афзаллиги ва муаммолари
ҳақида Б.Амосов, В.Ананишьев, В.Афанасьев, Я.Баграменко, Т.Вероника,
О.Выханский, А.Наумов, М.Давлетшин, Н.Кабушкинлар турли фикрлар
билдиришган

3

. М.Вебер, П.Сорокин, Т.Парсонс каби хорижлик олимларнинг ҳам

бу муаммога доир илмий кузатишлари бор. Шунингдек, социология соҳасида
ҳимоя қилинган докторлик ва номзодлик диссертацияларида ҳам ушбу мавзуга
оид муайян фикрлар мавжуд. Лекин қайд этилган илмий-тадқиқот ишларида
ушбу мавзу бевосита қўйилиб, ҳал қилиш мақсади илгари сурилмаган. Мазкур
диссертация иши ушбу муаммони яхлит илмий муаммо тарзида тадқиқ этишга
бағишланган.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация мавзуси “Ўзбекистонда бюджет ва тўлов-

шартнома шаклларида таълим бериш тизими самарадорлиги (социологик
таҳлил)” деб номланиб, Жиззах политехника институти “Бошқарув”
факультети

“Ўзбекистонда

демократик

жамият

қуриш

асослари”

кафедрасининг илмий - тадқиқот дастури доирасига киради.

Тадқиқотнинг мақсади -

мамлакатимизни модернизациялаш

шароитида олий таълим тизимида жорий қилинган тўлов-шартнома
шаклининг моҳиятини илмий таҳлил этиш орқали мазкур таълим
механизмининг аҳоли ижтимоий-иқтисодий ҳамда интеллектуал ҳолатига
кўрсатаётган таъсирини социологик тадқиқ этиш, илмий асосланган хулоса
ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Тадқиқотнинг вазифалари:

- бозор муносабатлари шароитида олий таълим тизимида тўлов-

шартнома шаклини қўллашнинг ижтимоий аҳамиятини ва ҳозирги давр
ҳолатини илмий таҳлил этиш;

иқтисодиёти ва социологияси. Олий ўқув юртлари иқтисодиёт соҳаси бўйича таълим олаётган талабалар
учун дарслик.Тошкент. Ўқитувчи, 2001-480 б. Қурбонов Ш, Сейтхалилов Э. Таълим сифатини бошқариш.
Тошкент: Турон-Иқбол: 2006 – Б. 228-234.

1

Мамашокиров С. Экологик таълим-тарбиянинг методологик масалалари.-Тошкент: Нур, 1993.

Шермуҳамедова Н. Фалсафа ва фан методологияси. ─ Тошкент: Университет, 2005; Норқулов Д. Вақт ва
инсон. ─ Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ, 2006.

2

Вебер М. Основные социологические понятия//Западноевропейская социология XIX- начала ХХ веков /

Под ред. В.Добренькова.─ М.: Международный Университет Бизнеса и Управления, 1996. Сорокин П.
Человек. Цивилизация. Общество. –М.: Политиздат, 1992. Парсонс Т. Новый аналитический подход к
теории социальной стратификации// О структуре социального действия. ─М.: Академический проект, 2002.
Бекмуродов М. Ўзбекистонда жамоатчилик фикри.-Тошкент:1999 Алиқориев Н. Умумий
социология.Тошкент: Университет 1999. Холбеков А Бошқарув социологияси.Т.:Академия 2007. Бегматов
А. Социологияга кириш. – Андижон, 1995 – Б. 50.

3

Амосов Б. Правовые основания платного образования ВУЗ и рынок // Коммерческая деятельность о

системе высшей школы России. – М. 1992. –С.198 – 216. Ананишьев В. Управление в сфере образования как
объект социологического исследования. – М.: – 1998. Афанасьев В. Общество системности, познание и
управление. – М.: Наука, 1981. – 369 с. Вероника Т. Философические проблемы образования в
информационном обществе. – М.: Финансы и статистика. 1995. – 353 с. Выханский О. Наумов А.
Менеджмент человек, стратегия, организация, процесс. – М.: 1995. – 180 с.
Давлетшин М. Бошқарув қобилияти ва унинг диагностикаси. –Тошкент: Ўқитувчи, 1979 – Б.133. Кабушкин
Н. Основы менеджмента. –Минск; Нар.Асвета, 1996. –268 с.


background image

8

- олий таълим тизимида давлат бюджети ва тўлов-шартнома

шаклларини узвий қўллашнинг самарадорлигини таъминлашнинг ижтимоий
ва иқтисодий жиҳатларини таҳлил қилиб, уни янада ривожлантириш
имкониятларини аниқлаш;

- олий таълим тизимидаги тўлов-шартнома шакли ривожининг

«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да қўйилган вазифалар билан уйғун
тарзда такомиллаштириб борилганлигини илмий асослаш ва олий таълим
муассасасининг моддий-техник базаси ҳамда талабаларнинг ижтимоий
муҳофазасига тўлов-шартнома тизимининг таъсирини ўрганиш;

- тўлов-шартнома тизимини мукаммаллаштириш, самарадорлигини

оширишни тадқиқ этиш орқали дифференциаллашган тўлов-шартноманинг
математик моделини ишлаб чиқиш ва қўллаш тамойилларини асослаш;

- давлат бюджети ва тўлов-шартнома шаклида таълим олаётган

талабанинг ўз ижтимоий-иқтисодий аҳволидан қониқиш ҳолати билан
самарали таълим олишга бўлган интилиш ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш;

- бозор муносабатлари шароитида олий таълим тизимининг ўзига хос

ривожини тадқиқ этиб, самарали давлат гранти ва тўлов-шартнома
шаклларини янада такомиллаштириш истиқболи юзасидан тавсиялар ишлаб
чиқиш.

Тадқиқотнинг объекти

Ўзбекистон Республикаси олий таълим

муассасаларида давлат бюджети ва тўлов-шартнома шаклида ўқитишнинг
ҳозирги ҳолати ва тадрижий ривожи жараёнлари, мамлакатимиздаги олий
таълим олишнинг яхлит тизими тадқиқот объектини ташкил этади.

Предмети

эса олий таълим тизимида давлат бюджети ва тўлов-шартнома

асосида ўқитиш жараёнларида мавжуд ижтимоий-ҳуқуқий механизмга амал
қилиш ҳолати, бу борадаги муаммоларни тадқиқ этиш ва уларнинг ижтимоий
мақбул ечимларини илмий асослашдан иборат

.

Тадқиқот методлари:

тадқиқот ўтказишда мавзуга доир ҳужжатларни

ўрганиш, кузатиш, интервью ва анкета усули каби эмпирик-социологик
усулларга таянилди.

Тадқиқотнинг илмий фарази:

Олий таълим тизимида давлат

бюджети ва тўлов-шартнома шаклларининг самарали амал қилишининг
тадрижий ривожини таъминлашга қаратилган тадқиқот асосига қуйидаги
илмий гипотезалар қўйилди:

-

бозор муносабатлари шароитида олий таълим тизимида бюджет ва

тўлов-шартнома шаклини қўллаш ижтимоий-иқтисодий ва маънавий
аҳамиятга эга бўлиб, уни таҳлил этиш ва ҳозирги даврдаги ҳолатига баҳо
беришда социологик тадқиқотлар муҳим амалий ва назарий натижалар олиш
имконини беради;

-

давлат гранти ҳамда тўлов–шартнома асосида олий таълим оладиган

талабаларнинг фанлардан ўзлаштириш жараёнларини мақсадли мониторинг
қилиб бориш ҳамда икки ўқув йили мобайнида юқори ўзлаштиришга
эришган талабаларни давлат гранти асосида ўқишга ўтказиш тажрибасини
қўллаш ғояси жамоатчилик фикри орқали маъқулланади ва адолатли мезон
сифатида баҳоланади.


background image

9



Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

- мамлакатни модернизациялаш шароитида олий таълим бериш

жараёнида ёшларнинг турли ижтимоий қатламларининг ижтимоий талаби
билан мавжуд тўлов-шартнома шаклларини амалиётда қўллаш механизми
ўртасидаги боғлиқликни доимий такомиллаштириб бориш долзарб
масаладир;

- олий таълим тизимида бюджет ва тўлов-шартнома шаклининг

позитив жиҳатлари ва муаммоларини тизимли илмий тадқиқ этиш таълим
самарадорлигини таъминлашга бевосита таъсир кўрсатади;

- олий таълимда тўлов-шартнома шаклини “Таълим тўғрисида”ги

Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талаблари асосида мунтазам
такомиллаштириш зарурияти долзарб масалалардан ҳисобланади;

-

диссертацияда илмий асосланган тўлов-шартнома тизимини

мукаммаллаштириш ва унинг самарадорлигини оширишга қаратилган
дифференциаллашган

математик

модели

мазкур

жараённи

янада

оптималлаштириш имкониятларини кенгайтиради;

- олий таълим тизимида самарали давлат гранти ва тўлов-шартнома

шаклларини

вужудга

келтиришнинг

мавжуд

ҳолатини

янада

такомиллаштириш, унинг истиқболини белгилаш олий таълимнинг
устуворлиги тамойилини амалиётга жорий этиш имкониятларини
кенгайтиради.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

- мамлакатни модернизациялаш

шароитида олий таълим тизими ривожининг ижтимоий жиҳатларини тадқиқ
этишнинг назарий-услубий асослари ривожлантирилди;

- олий таълим тизимида давлат гранти ва тўлов-шартнома шаклининг

қўлланилишидаги муҳим жиҳатлари муаммолари таҳлили амалга оширилди;

- “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий

дастури”га олий таълимнинг мос ривожини социологик кузатиш орқали
муаммоларни ўрганишнинг илмий асосланган тадқиқот услубиёти ишлаб
чиқилди;

- самарадорлик жиҳатдан мукаммаллашган тўлов-шартноманинг

математик модели яратилди қўллаш тамойиллари ишлаб чиқилди;

- муайян олий таълим муассасасида ўтказилган социологик тадқиқот

натижалари асосида давлат гранти ва тўлов-шартнома шаклини жорий
этишнинг бугунги кун истиқболи аниқланди.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Тадқиқотнинг хулоса ва натижалари бозор муносабатлари шароитида

олий таълим олишни такомиллаштириш, олий педагогика соҳасида
ижтимоий сўровларнинг тутган ўрни ва аҳамиятини белгилашга
йўналтирилганлиги билан муҳимдир.

Мамлакатимизда ва хорижда амалга оширилаётган таълимнинг тўлов-

шартнома шаклини янада ривожлантириш, тўпланган тажрибаларни илмий
асосда умумлаштириш ҳамда бугунги кун талаблари ва истиқбол режаларини
назарий ҳамда амалий томондан асослаш нуқтай назаридан хам илмий


background image

10

эътиборга лойиқ деб ҳисоблаймиз. Шунингдек, диссертацияда асосий мақсад,
мамлакатимизга олий малакали кадрлар тайёрлаб бериш жараёнининг
миллий муҳит, иқтисодий ҳолатлар ва қадриятлар билан ҳар томонлама
боғланганлиги илмий жиҳатдан асослаб берилди. Бу эса мазкур
тадқиқотнинг назарий, амалий, иқтисодий, социологик хусусиятга эга
эканлигини белгилайди.

Диссертация материаллари ва натижаларидан олий ўқув юртларида

социология, педагогика, олий таълим бошқаруви, психология бўйича махсус
курсларни ўқитишда, олий таълим соҳасида социологик сўровлар ўтказишда
фойдаланилади. Шунингдек, олий таълим педагогикаси, психология ва
социология фанлари ривожида мавжуд назарий қоидалардан таклиф
этилаётган математик модул асосида умумлаштириш, амалий тажрибаларни
таснифлаш каби мақсадида фойдаланиш мумкин.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Диссертацияда келтирилган

илмий хулосалардан Абдулла Қодирий номидаги Тошкент Давлат маданият
институти

“Касбий-педагогик

таълим”

факультетида

“Хорижий

мамлакатларда таълим тизими” фани ва Жиззах политехника институтида
“Социология” курсининг “Таълим социологияси” мавзусини ўрганиш
жараёнида фойдаланиш мумкин. Шунингдек, муаллифнинг мазкур илмий
иши мақола ва тезислар шаклида республика миқёсида ўтказилган илмий-
оммавий конференциялардаги маърузаларида ўз аксини топган. Жиззах
политехника институтида “Халқ хўжалиги тармоқлари ва жамиятни ислоҳот
даврида ривожлантириш муаммолари” (2003 й.), “Замонавий илм-фан ва
технологияларнинг энг муҳим муаммолари” республика илмий-амалий
конференцияси (2004 й.), “Илмий техник тараққиётнинг халқ хўжалигини
ривожлантиришдаги роли” республика илмий-амалий конференцияси (2005
й.), “Транспорт ва қурилиш иншоотларининг замонавий муаммолари”
республика илмий-амалий конференцияси (2006 й.), “Транспорт ва қурилиш
иншоотларининг замонавий муаммолари” республика илмий-амалий
конференцияси (2006 й.), “Замонавий техника ва технологияларни ишлаб
чиқаришга

татбиқ

этиш

муаммолари”

республика

илмий-амалий

конференцияси (2007 й.) маърузаларида ўз ифодасини топган.

Тажриба–синов ишлари Жиззах политехника институти, Абдулла

Қодирий номидаги Жиззах Давлат педагогика институти ва Тошкент ахборот
технологиялари университети ва Алишер Навоий номидаги Самарқанд
Давлат университетида амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошида
“Ижтимоий сиёсий фанлар” бўйича илмий-назарий семинарда (2008 йил 7
май 5-сонли баённомасидан кўчирма), Самарқанд Давлат университети
“Миллий ғоя, фалсафа ва фан методологияси” кафедраси кенгайтирилган
илмий семинарида (2008 йил 2 июнь 9-сонли баённома), Тошкент Ахборот
технологиялари

университети

Фалсафа

кафедраси

илмий-назарий

семинарида (2008 йил 23 июндаги. 40-сонли баённома) Низомий номидаги
Тошкент Давлат педагогика университети “Демократик жамият қуриш
назарияси ва амалиёти” ҳамда “Иқтисодиёт назарияси” кафедраларининг


background image

11

бирлашган илмий семинарида (2009 йил 7 январ 2–сонли баённома)
муҳокама қилинган ва ҳимояга тавсия этилган.

Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).

Диссертация Жиззах

политехника институти “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш асослари”
кафедрасида ҳимояга тайёрланиб, муҳокама қилинган (2007 йил, 13-декабр
1-сонли баённома). Шунингдек, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон
Миллий университети ва ЎзР ФА Фалсафа ва ҳуқуқ институти
қошидаги Д 067.02.01 Бирлашган Ихтисослашган кенгаш ҳузурида ташкил
этилган илмий-назарий семинар йиғилишида (2010 йил, 18 май, 2-сонли
баённома) муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган.

Натижаларнинг эълон

қ

илинганлиги.

Тадқиқот натижалари 4 та

журнал, 6 та республика илмий-назарий конференция материалларида эълон
қилинган, жами 10 та мақола ва тезислардан иборат материалларда ўз
ифодасини топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация

кириш, олти

параграфни ўз ичига олган уч боб, хулоса ҳамда фойдаланилган адабиётлар
рўйхатидан ва иловалардан иборат бўлиб, умумий ҳажми 170 бетни ташкил
этади.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Тадқиқотнинг кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги,

унинг ўрганилганлик даражаси, мақсади, вазифалари, объекти ва предмети,
методлари, илмий фарази, ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлари,
илмий янгиликлари, назарий ва амалий аҳамияти, синовдан ўтказилганлиги,
натижаларнинг эълон қилинганлиги, тузилиши ва ҳажми баён қилинган.

Диссертациянинг биринчи боби

“Олий таълим тизимида бюджет ва

шартномавий тўлов шаклини тадқиқ этишнинг назарий-услубий
жиҳатлари”

деб номланади. Ушбу бобнинг биринчи параграфида “

Бозор

муносабатлари шароитида олий таълим тизимида бюджет тўлов-
шартнома шаклини қўллашнинг ижтимоий аҳамияти

таҳлил этилади.

Илмий тадқиқот ишининг биринчи боби Олий таълим тизимида бюджет ва
шартномавий тўлов шаклининг ўрнини тадқиқ этишнинг назарий-услубий
жиҳатлари масалаларига бағишланган бўлиб, таълим олувчи талабалар учун
шартнома-тўлов юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга
оширилиши тадқиқ этилган. Бобнинг илмий-назарий моҳиятини очиб
беришда, Президентимиз Каримов И.А асарлари, нутқлари, Фармон,
Қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари мамлакатимиз ва хорижий
давлатлар олимларининг назарий ва амалий тадқиқотларига таянилди.Олий
маълумотли кадрлар тайёрлашда тўлов-шартнома шаклининг киритилиши
олий таълим муассасалари фаолияти эркинлигини таъминлаш, моддий-
техника таъминотини яхшилаш, бу билан таълимга замонавий ахборот
технологияларини кенг жорий этиш, янги ўқув адабиётлари авлодини
яратиш ва мавжуд ахборот-ресурс марказлари ишини такомиллаштириш,
профессор-ўқитувчи, талаба ва ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини
кучайтириш борасида молиявий имкониятларини кенгайтиради.


background image

12

Тўлов-шартнома шаклида олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган

талабаларнинг ота-оналари таклифлари ушбу муаммонинг ижтимоий ва
иқтисодий

томонларини

ўрганиш

лозимлигини

талаб

қилмоқда.

Жамоатчилик фикрича, тўловни амалга ошираётган оиланинг ижтимоий-
моддий имкониятлари ва абитуриентларнинг тест синовларидан тўплаган
балларига мутаносиб равишда тўлов - шартнома ҳажмларини белгилаш
борасида тадқиқотлар ўтказиш ҳозирги даврда муҳим аҳамиятга эга.
Шунингдек, тижорат банклари томонидан олий таълим кредитларининг
мақсадли берилиш тартиби ва шарт-шароитлари, уларни банкка қайтариш
механизмларини соддалаштириш, бу борада ҳар иккала субъект ўртасидаги
ишонч омилини мустаҳкамлаш зарурлиги ҳам илгари сурилмоқда. Шунга
кўра,

ушбу

параграфда

таълим

хизмати

кўрсатиш

бозорини

ривожлантиришнинг жаҳон тажрибаси ҳамда миллий жиҳатларини тизимий
ёритиб таҳлил қилишга ҳаракат қилинди. Мамлакатимизда ёшларнинг олий
таълим олишлари учун яратилган имкониятлар кўлами айрим ривожланган
мамлакатларда яратилган имкониятлар даражасидан кам эмас. Хусусан,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим
муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини
бериш тўғрисида” 2001 йил 26 июлдаги 318-сон қарори “Кадрлар тайёрлаш
миллий дастури”да белгиланган вазифаларни бажаришга, ёшларга ўқиш учун
кенг имкониятлар яратишга, олий маълумот олувчи ёшларни ижтимоий
ҳимоялашни кучайтиришга қаратилганлигини алоҳида қайд этиш мумкин

1

.

Мамлакатимизда олий таълим олиш учун яратилган хуқуқий–меъёрий ҳамда
ижтимоий шарт-шароитлар тўлов-шартнома йўли билан ўқишга кирган
талаба ёшларни маънавий, ижтимоий – иқтисодий ҳимоялаш ва билим олиш
имкониятларини кафолатлаш жараёни изчил ва узлуксиз давом этмоқда.

Бобнинг “

Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида бюджет

ва тўлов-шартнома шаклларини тизимли қўллаш самарадорлигини
таъминлашнинг назарий ва иқтисодий жиҳатлари”

деб номланган.

иккинчи параграфида, мамлакатни модернизациялаш шароитида олий
таълим хизматлари маркетингини илмий асосда ўрганиш энг долзарб амалий
масалалардан бири бўлиб, бу соҳада айнан, бўлажак малакали кадрни олий
таълим муассасасининг маҳсулоти сифатида қабул қилиш зарурлиги муҳим
масала ҳисобланади. Бозор муносабатлари шароитида олий таълим соҳасида
пуллик хизматларнинг пайдо бўлиши ўқув юртларида ҳам ўзаро соғлом
рақобат муҳитини яратиш ва таълим муассасаларининг ўз-ўзини бошқариш
тизимини такомиллаштиришни йўлга қўйишни тақозо этмоқда. Бунинг учун
таклиф этилаётган хизматларни харид қилувчилар, яъни жамиятнинг юқори
эҳтиёжига жавоб берадиган олий таълимнинг юқори даражада бўлишини
таъминлашга эришиш лозимдир. Шу мақсадда биз республикамизда олий
таълим тизими учун ўта зарур бўлган мазкур омилни кенг жамоатчилик
фикри нуқтаи назаридан тадқиқ этдик. Маълумки, тараққий этган
мамлакатларда, абитуриент ўзи эгалламоқчи бўлган касбни танлаш тўғрисида

1

Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида. 43

модда//Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Қарорлари тўплами. – Тошкент: 2001.

Б. 57

61.


background image

13

қатъий қарорга келгач, биринчи навбатда, қайси университетга ўқишга
кириши тўғрисида маълумотларга эга бўлишга интилади. Бунинг учун у олий
таълим муассасаларига доир реклама воситаларига эътибор қаратади ва
ундан кенг фойдаланишга ҳаракат қилади. Интернет тармоғи ёки бошқа
ахборот манбаларидан университетлардаги қабул масаласидан тортиб,
ўқитиш тизими, талабаларга яратилаётган қулайликларгача бўлган ҳолатни
ўрганиб чиқади.

Таъкидлаш жоизки, ўтган ўн йилдан ортиқ вақт мобайнида олий ўқув

юртларида таълим олаётган талабаларнинг аксарият қисми юқори малакали
мутахассис бўлиш мақсадида таълим хизматининг тўлов-шартнома
тизимидан унумли фойдаланиш билан бирга, деярли унга кўникма ҳосил
қилиб улгурдилар. Таъкидлаш лозимки, олий таълим ҳар қанча қиммат
бўлмасин, у барибир инсон томонидан ўзининг ҳаётидаги энг унумли ва
келажагини белгилаб берадиган ижтимоий капиталдир. Ана шу капиталга эга
бўлишга интилган ҳар бир киши таълим хизмати бозорининг асосий
элементлари ҳисобланган талаб ва таклиф, нарх динамикасини таҳлил эта
олиши, маркетинг соҳасидаги стратегияни тўғри белгилаш имкониятига эга
бўлиши керак.

Республика ижтимоий-иқтисодий тараққиётида фан ва таълим соҳаси,

таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро биргаликда фаолият кўрсатиши ўзаро
ҳамкорликдаги қўшма дастурларни амалга ошириш имконини бера бошлади.
Таълим тизими ва хизматига бўлган талабларнинг маркетинг соҳасида кенг
эътиборга олиниши уни ислоҳ этишнинг янги ҳолатларини белгилаб берди.
Давлат бюджетидан молиялаштириш манбалари ҳисобига олинувчи тест
синовлари натижаларига кўра энг кўп балл тўплаган абитуриентлар кадрлар
тайёрлашга давлат буюртмаси доирасида ўқиш имконига эга бўлмоқдалар.
Шу билан бирга, амалиётда уч томонлама шартнома тузишни жорий этиш
унга қуйидаги мажбуриятларни юклаганлиги ҳам адолат мезонларининг
амалда намоён бўлаётганини кўрсатади:

-талаба олий таълим муассасасини битирганидан сўнг давлат
тузилмаларида уч йил мобайнида ихтисосликдан келиб чиқиб ишлаб
бериши;
-буюртмачининг битирувчини мутахассислиги бўйича иш билан
таъминлаши;
-олий таълим муассасаси томонидан “Давлат таълим стандартлари”
асосида талабаларга сифатли таълим хизматлари кўрсатилиши ва ҳ.к.
Дессертациянинг

“Таълим самарадорлигини таъминлаш ва талаба

шахсини фаоллаштиришда субъектив омиллар таъсири”

деб номланган

иккинчи бобнинг биринчи параграфи: “

Бюджет ва тўлов-шартнома асосида

олий таълим олувчиларнинг ижтимоий мўлжаллари таҳлили”

деб

номланади. Ўзбекистонда олий таълимда тўлов-шартнома тизимини
такомиллаштиришнинг

ижтимоий-иқтисодий

хусусиятлари

мустақил

ўрганилиб, уни тадқиқ этишда талабалар орасида ўтказилган социологик
тадқиқот натижаларидан фойдаланилди. Таҳлил учун бирламчи маълумотлар
йиғиш махсус сўров варақаси орқали сўров ўтказиш усули ёрдамида амалга
оширилди. Социологик тадқиқот қуйидаги олий таълим муассасаларида:


background image

14

Тошкент Ахборот технологиялари университети, Алишер Навоий номидаги
Самарқанд Давлат университети, Абдулла Қодирий номидаги Жиззах Давлат
педагогика институти ва Жиззах политехника институтларида ўтказилди. Бу
олий таълим муассасаларини саралаш, эксперт танлаш, респондентларни
саралаб олиш тасодифий эҳтимолий танлаш усуллари орқали амалга
оширилди. Жами бўлиб тадқиқот 850 нафар талабадан сўров ўтказилди.
Сўров варақаларини қайта ишлаш пайтида 668 сўров варақаси яроқли деб
топилди ва улар асосида маълумотлар таҳлил қилинди. Олий таълимни
самарали ва юксак сифатли ташкил этиш омили билан талабанинг ижтимоий
мўлжаллари, қадриятлари ўртасидаги боғлиқлик кадрлар сифатини
таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу боисдан олий таълим тизимида
давлат гранти ва шартномавий тўлов самарадорлигини ошириш бўйича
илмий хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган социологик
тадқиқотимизда мазкур масалага алоҳида аҳамият қаратдик. Таъкидлаш
жоизки, шахс ижтимоий маънавий ҳаётида қадриятлар ҳамиша долзарб ва
муҳим саналган. Бинобарин, қадриятлар шахс борлиғидаги ички ва ташқи
кечинмаларни теран ифода этиш билан ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ҳар
бир одамнинг ўз фаолиятида қандай қадриятлардан фойдаланишига, қайси
қадриятларга интилишига кўра, унга нисбатан жамоатчилик хулосаси
шаклланади. Зеро, инсоннинг фаолият қирралари фақат жамоада, ижтимоий
муҳитдагина намоён бўлиши муқаррардир. Ижтимоий мўлжаллар кишилар
онгида тафаккур юритиш ва фаолият ташкил этишнинг мезони вазифасини
ўтайди. Ижтимоий мўлжаллар жамият ҳамда шахслар учун моддий ва
маънавий эҳтиёжларни қондириш воситаси вазифасини ҳам ўтайди.
Ижтимоий мўлжал ва қадриятларнинг амалиётда қайси мақсадда
қўлланилиши катта аҳамиятга эга. Шахс тарбиясида маънавий ва моддий
омиллар кучли таъсир ўтказади. Дарҳақиқат, моддий ва маънавий қадриятлар
узвий алоқадорликда, бир-бирини мазмун жиҳатдан тўлдирган ҳолда инсон
тарбиясига

таъсир

кўрсатади.Таълим

кредитларидан

фойдаланиш

ҳолатларини 2007-2008 йиллар мисолида таҳлил қилганимизда шу нарса
маълум бўлдики, бу шаклдан аҳолининг кам таъминланган қатламларига
мансуб бўлган вакилларининг фойдаланиш ҳиссаси жуда кам фоизни (11,5%)
ташкил қилади. Шунингдек, кам таъминланган оилалар фарзандлари бўлган
шартнома тўловини амалга ошириб таълим олувчи талабаларнинг
ўзлаштириш даражалари яхши таъминланган оилалардан бўлган талабаларга
нисбатан бирмунча ортда эканлигини ҳам тадқиқот натижалари
ойдинлаштирди. Кам таъминланган оила фарзандларининг дарсларни
ўзлаштиришда яна бир жиддий муаммо - таълим кредитларини ўз вақтида
олишда банклардаги молиявий тақчилликлари сабабли юзага келувчи
кечикишдир.






background image

15

Тўлов – шартнома шаклида таълим олувчи шахс қадриятининг схемаси





















2.1 – расм

Изоҳ:

Юқорида қайд этилган диаграмма тасвирида тўлов-шартнома

асосида таълим олувчи шахснинг ижтимоий мўлжали иерархияси ифода
этилган бўлиб, мазкур тизимда тўлов масъулиятининг талабанинг ўзи
танлаган касбига идентификация бўлиши ҳамда ўз-ўзини шахс ва мутахассис
сифатида англаш жараёни ўзаро рақобат ҳолати билан уйғун кечиши алоҳида
эътибор талаб этади. Зеро, ўзини-ўзи шахс ва мутахассис сифатида
англашнинг ҳар бир босқичи табиий тарзда талабада аввал шаклланган
қадриятлар тизимига таъсир кўрсатиб, унинг дунёқарашини бойитишга,
ҳаётга прогматик ёндошув фазилатининг кучайишига ва пировард натижада
янги қадриятлар тизимининг таркиб топишига олиб келади

1

.

Тўлов-шартнома асосида таълим олувчининг ижтимоий мўлжаллари ва

қадриятларини ўрганишда таълим субъектининг танланган соҳасида мутахассис
бўлишдан мамнунлик даражасини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Талабаларга
улар томонидан танланган олий таълим муассасасидан мамнунлик даражаси ва
танлаш сабабларини ўрганиш учун “Сиз ушбу олий ўқув юртига ўқишга
кирганингиздан қанчалик мамнунсиз?” деган савол берилди. Билдирилган
фикрларни таснифлаб, тўрт даражага бўлиб ўргандик. 1. “Ҳа, жуда мамнунман”
деб жавоб берганлар 62,4%ни, “Ҳа, етарли даражада мамнунман” деб айтганлар
29,7%ни, “Унчалик мамнун эмасман” деганлар 6,3%ни, “Йўқ, мамнун эмасман”
деган хулосага келганлар 1,6%ни ташкил этди. Сўров натижаларидан кўриниб

1

Манба муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Тўлов – шартнома шаклида таълим

олувчи шахснинг ижтимоий мўлжали

иерархияси

Тўлов масъулиятини бажариш

орқали ўз-ўзини ижтимоий

жиҳатдан мустақил

ривожланиши заруриятини

анганглаш.


Ўзини ўзи бўлажак касб эгаси
сифатида идентификация қилиш

Соғлом рақобат муҳитига киришиш

Фаол шахс сифатида янги

ижтимоий мўлжаллар ва

қадриятлар тизимининг

шаклланиши

Прагматик ёндашувлар

тизимининг шаклланиши ва

дунёқарашининг юксалиши


background image

16

турибдики, аксарият респондентлар, яъни 92,1% талабалар ўзларининг бўлажак
касбий соҳаларини онгли тарзда аниқ ижтимоий мўлжалларига таянган ҳолда
танлаганлар. Шу боисдан бу танлов улар учун ижтимоий–маънавий қадрият
даражасида қабул қилинади.

Мазкур бобнинг иккинчи параграфи

“Таълим субъектларининг

демографик хусусияти ва уларнинг касбий йўналганлиги ўртасидаги
боғлиқлик таҳлили”

деб номланади. Жамиятни модернизациялаш олий

таълимга бўлган ижтимоий ёндашув мазмунига бевосита таъсир кўрсатади.
Ўтказилган тадқиқот натижалари олий таълим турларини танлаш жараёни
ҳамда касбий йўналганлик ҳолатлари мазмунининг эволюцион тарзда ўзгариб
боришини кўрсатди. Бу ҳолат, бир томондан ҳозирги давр талаблари,
суръатлари билан мувофиқлашган заруратдан келиб чиқса, иккинчи томондан,
олий таълимнинг шахс учун нафақат касбий шаклланиш сифатидаги
мақомининг мустаҳкамланиши, балки унинг умумий ривожланишига бўлган
ижтимоий эҳтиёжнинг узлуксиз кучайиб бориши билан характерланади. Бу
ривожланган жамият муносабатларининг мустақил тараққиёт туфайли
иқтисодий маънавий пойдеворга таянишидан келиб чиқади. Айни чоғда
таълим турларини танлашда демографик омилнинг ўрни ҳам катта эканлигини
таъкидлаш жоиздир. Социологик таҳлил учун ҳар бир олий таълим
муассасасидан иккитадан гуруҳ талабалари тасодифан танлов усулида
танланиб, интервью ҳамда ҳужжатларини ўрганиш усулида маълумотлар
олинди. Таҳлилдан кўриниб турибдики, отанинг касбий соҳаси ўғил
фарзанднинг касбий йўналганлигига бевосита таъсир кўрсатади. Шу нарса
диққатга сазоворки, отанинг касбий соҳаси қизлар томонидан таълим
соҳанинг белгиланишида билвосита хусусиятга эга бўлиб, кўпроқ қизлар
оила ҳаётига яқинроқ бўлган соҳаларда таълим олишларига эътибор
қаратилгани маълум бўлади. Ҳозирги даврга келиб олий ўқув юртларида
таьлим олаётган талабаларнинг аксарият қисми юқори малакали мутахассис
бўлиш мақсадида таьлим хизматининг тўлов-шартнома тизимидан унумли
фойдаланиш масаласи ҳам муҳим бўлиб қолмоқда. Айтиш мумкинки,
таълим, хусусан, олий таълимда таҳсил олиш ҳозирда маълум харажатни
талаб этса-да, у барибир инсон келажагини белгилаб берадиган муҳим
ижтимоий капиталдир. Шу ўринда тўлов-шартнома тизимини янада
мукаммаллаштириш учун тўлов-шартнома пулини тўлашни қуйидаги
дифференциаллашган математик модел орқали амалга оширишни таклиф
этамиз. Бу тақдим этилаётган моделга кўра тўланадиган маблағлар
абитуриентлар томонидан тўпланган балларга асосан дифференциаллашган
ҳолатда белгиланиши лозим, яьни тўпланган баллар ҳар бир йўналиш бўйича
шартномавий тўлов асосида қабул қилинаётган талабаларнинг тўплаган
балларига кўра ҳисобланади.






background image

17

Дифференциаллашган тўлов- шартноманинг математик модели схемаси

1











































1

Манба муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Моделга кирувчи кўрсаткичлар

1. Тўлов миқдори
2. Тест натижалари жадвали
Т – бир талабага шартномавий тўлов учун белгиланган миқдор,

х

– талабанинг тўплаган бали,

S (x) – х

балл тўплаган талаба учун ҳисобланадиган тўлов миқдори,

Z (x)

-

x

балл тўпланган талабалар сони.

Моделни бошқарувчи ўзгарувчилар

1. Боғланиш тури
2. Боғланишни аниқловчи кўрсаткичлар

Чизиқли модел

Параболик модел

Чизиқли боғланиш

S (x)

=

a +b · x

Фарқланиш даражаси

S

max

/ S

min

= p

Параболик боғланиш

S(х)

=

a +b · x

+

c · x

2

Фарқланиш даражаси

S

max

/ S

min

= p

Эгриланиш даражаси

S

max

/ S

min-1

= q

Мезонлар

1. Умумий тўлов миқдорига мослик шарти
2. Фарқланиш даражасига

мослик шарти


Мезонлар

1. Умумий тўлов миқдорига мослик шарти
2. Фарқланиш даражасига мослик шарти
3. Эгриланиш даражасига мослик шарти

Т=

a +b · ∑ x ·

Z(x)

/

∑ Z(x)

a + b · ( x

max

- p · x

min

) / (1 - p) = 0

Т=

a +b · ∑ x ·

Z(x)

/

∑ Z(x) +c·∑ x

2

·

Z(x)

/

∑ Z(x)

a (1-p) +b·( x

max

- p· x

min

) +c·( x

2

max

- p· x

2

min

) = 0

a (1-q) +b·( x

max

- q· x

max + 1

) +c·( x

max

- q· x

2

max + 1

) = 0

Чизиқли модел коэффециентлари

а, в

Параболик модел коэффециентлари

а, в, с


background image

18

Диссертациянинг

“Бюджет ва тўлов-шартнома шаклида таълим бериш

тизими самарадорлиги социологик таҳлили”

деб аталган учинчи боб

биринчи параграфи “

Бюджет ва тўлов-шартнома асосида таълим олаётган

талабанинг

ижтимоий-иқтисодий

аҳволини

ўрганиш

юзасидан

социологик тадқиқоти натижалари

” деб номланган.

Ўзбекистон Республикасида олий таълим муассасаларига қабул қилиш

жараёнида ўтказиладиган тест синовларида тўпланган балларига қараб айрим
абитуриентлар учун олий таълим олишни давлат бюджети ҳисобидан ва
баъзилари учун тўлов-шартнома орқали этиб белгиланиши бозор
иқтисодиёти

шароитларига

мос

келади.

Ривожланган

хорижий

мамлакатларда фуқароларнинг эркин олий таълим олиш имкониятлари
ҳуқуқий жиҳатдан белгилаб қўйилган ҳолда, таълим муассасалари
харажатларининг маълум бир қисмини таълим олувчи талабалар ва уларнинг
ота-оналари

томонидан

қопланиши

кўзда

тутилган.

Ўзбекистон

Республикасида олий таълим муассасаларига қабул қилиш жараёнида
ўтказиладиган тест синовларида тўплаган балларига қараб, айрим
абитуриентлар учун олий таълим олишни давлат бюджети ҳисобидан ва
айримлари учун тўлов-шартнома шаклида этиб белгиланиши бозор
иқтисодиёти шароитларига ва ривожланган хорижий мамлакатлар
тажрибасига мос келади. Бундан ташқари, тест синовларида юқори
натижаларга эришган абитуриентларнинг давлат грантлари асосида, нисбатан
баллари юқори бўлмаган абитуриентларнинг тўлов-шартнома асосида
талабаликка қабул қилиниши, кириш синовларига яхши тайёргарликни ва
маълум маънода улар орасида рақобат муҳитини шакллантиришни
таъминлайди. Олий таълим муассасаларида тўлов-шартнома таълим
хизматидан келиб тушган бюджетдан ташқари маблағ қуйидаги ишларга
сарфланади. Жумладан:

-

профессор-ўқитувчилар,

ходимларни

моддий

ва

маънавий

рағбатлантиришга;

-

ўқув жиҳозлари, канцелярия моллари харид қилиш учун;

-

ўқув юртининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва
ривожлантириш;

-

компьютер техникаси ва лаборатория анжомларини сотиб олиш;

-

оргтехника анжомларини таъмирлашга;

-

ўқув юрти ҳудудини ободонлаштиришга;

-

Ахборот-ресурс марказининг моддий-техника базасини бойитиш, янги
педагогик технологияларни сотиб олиш, яратишга.

Ўтказилган тажрибалар таҳлили натижасида шу нарса маълум бўлдики,

тўлов-шартнома буюртмачи давлат муассасаси, ташкилотлар қўшма ва
хусусий корхоналар, жисмоний шахслар ёки талабалар ва уларнинг ота-
оналари ҳамда ҳомийлар томонидан имзоланиши муҳим аҳамиятга эга.
Буюртмачи сифатида жисмоний шахс тайинланганда, тайёрланаётган
мутахассис учун ўқув режаларига муносабат билдириш, ўқитиладиган
мутахассислик фанларни танлаш, амалиёт ўтиш жойларини, бўлғуси иш
жойини аниқлаш масалаларини аксарият ҳолларда ушбу соҳанинг
мутахассиси бўлмаган талабаларнинг ота-оналари ҳал қилишига тўғри


background image

19

келмокда.

Бунинг

натижасида

ота-оналар

ўз

фарзандларининг

мутахассисликка қизиқиши ва унинг хоҳиш-ихтиёрига қараб эмас, балки
қайси таълим муассасаларига абитуриентнинг умумий тайёргарлигини
таъминлаш туфайли киритиш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда
ўқитишга мойил бўлмоқдалар.

Ушбу бобнинг иккинчи параграфи “

Таълим самарадорлигини

таъминлаш жараёнларини оптималлаштириш истиқболлари

” деб

номланган.

Таълим

самарадорлигини

таъминлаш

жараёнларини

оптималлаштириш ёшларнинг ўз олдиларга қўйган келажак режаларига
бевосита боғлиқдир. Ўтказилган социологик сўровда мазкур масалани
ўрганиш “Сизнинг келажакка мўлжалланган режаларингиз борми?”

деган

саволга олинган натижаларни таҳлил этишдан бошладик. Сўровда қатнашган
668 талабадан 608 таси (91,0 %) “Бор” деб жавобни берди. Мазкур жавобни
берганлар таркиби қуйидагича: давлат грантида ўқиётганлар 95,8%,
шартномавий тўлов бўйича ўқиётганлардан (89,8 %), шулардан йигитлар
(88,9 %), қизлар (95,2 %), 1–курс талабалари 87,3 %, 2- курс талабалари (93,0
%), 3–курс ва ундан юқори бўлган талабалар (92,5 %) келажакка
мўлжалланган режалари борлигини айтганлар. “Йўқ” деб жавоб берганлар
атиги 20 нафар талаба бўлиб, 3,0 % ни ташкил этган. 40 нафар талаба “Жавоб
беришга қийналаман”, деган бўлса-да, талабаларнинг аксариятида келажакка
мўлжалланган режаларнинг борлиги қувонарли ҳолатдир. “Бор” деб жавоб
берган 608 талаба ўз режалари ҳақида очиқ саволга ҳам фикр билдирдилар.
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида давлат гранти ва
тўлов-шартнома

шакллари

ҳолати

ва

самарадорлигини

ошириш

муаммоларини ўрганишга қаратилган масалалар социологик тадқиқотнинг
якуний бўлимида кўрилиб чиқилди. Дастлаб тўлов-шартнома жорий
қилинишига бўлган ижтимоий фикр ўрганилди. Бунинг учун “Олий таълим
тизимида жорий қилинган тўлов–шартнома шаклига қандай қарайсиз?”
саволи қўйилди. Бу саволга респондентларнинг 70,5%и ижобий муносабат
билдирди.

“Олий таълим тизимида тўлов-шартнома шакли қандай натижа берди?”

саволига олинган жавоблар, (% кўрсатгичида)

4,0

13,0

12,5

35,6

34,9

1

2

3

4

5

3.8 - расм

1.

Ижобий ютуқ берди - 35,6 % ;

2.

Қисман ютуқ берди - 34,9 % ;

3.

Салбий натижа берди - 12,5 % ;

4.

Натижа бермади - 4, 0 % ;

5.

Айтишим қийин - 13,0 % ;


background image

20

Тўлов-шартнома самарадорлигини оширишга қаратилган фикрларни

умумлаштириб, шуни таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз ёшлари давлатимиз
томонидан мазкур масалада амалга оширилаётган ислоҳотларни тўла
қувватладилар. Ёшлар айни чоғда бу жараённи янада такомиллаштириш
борасида ҳам фикр билдирдилар. Бу масалани ишлаб чиқишда, дастлаб
талабаларга “Олий таълим тизимида давлат гранти ва тўлов-шартнома
шаклларининг самарадорлигини ошириш ҳақида қандай фикр билдирасиз?”

деган савол берилди (натижалар жадвалда келтирилган). Мазкур саволга 51,1
% таълим самарадорлигини ошириш учун талабаларнинг билим даражасини
эътиборга олиш механизмини яратиш кераклиги ҳақида фикр билдирдилар.
Яъни талабаларнинг ярми бу фикрни ёқлаб чиқди. Бу фикрга давлат гранти
бўйича ўқиётганларнинг 59,1 % қўшилган бўлса, тўлов-шартнома шаклида
ўқиётганларнинг 49,1 %, йигитларнинг 53,6 % маъқуллаган бўлса,
қизларнинг 46,1 % қўшилди. Талабаларнинг билими асосида уларга
стипендия тайинланиши ҳозирги кунда ўз самарадорлигини кўрсатмоқда.
Ана шу ислоҳотни янада чуқурлаштириш, яъни тўлов-шартнома миқдорини
талабаларнинг билим даражасига қараб белгилаш механизмини жорий қилиш
жамиятда таълим олиш борасида соғлом рақобат руҳини ва кадрлар
тайёрлаш самарадорлигини янада ошириши мумкин. Респондентлар
томонидан маъқулланган яна бир муҳим фикр “Самарадорликни ошириш учун
тўлов-шартномани бажаришда қулайликлар яратиш керак”, деган жавоб бўлди.
Талабаларнинг 38,0 % бу фикрни тўғри деб топди, мазкур жавобни берганлар
таркибида давлат гранти бўйича ўқиётганлар 28,9 % ни, тўлов-шартнома
асосида ўқиётганлар 40,2 % ни, йигитлар 35,9 % ни ва қизлар 42,1 % ни ташкил
этди. Маълумки, ҳозирда тўлов-шартнома пулини иккига бўлиб, белгиланган
муддатларда тўлаш механизми ишлаб турибди. Мазкур жараённи янада
қулайлаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш, фикримизча,
ижтимоий зарурат ҳисобланади. Мазкур ижтимоий заруриятнинг яна бир
жиҳати тўлов-шартнома кредитларини ривожлантириш масаласи ҳисобланади .
Бу фикрни маъқуллаб жавоб берганлар 10,3 %ни ташкил этди. Албатта, таълим
кредитлари тўлов-шартнома шакли самарадорлигига тўғридан–тўғри боғлиқ
бўлмаса-да, билвосита ўзининг маълум таъсирига эга эканлигини таъкидлаш
лозим.

Самарадорликни ошириш механизмлари, (% кўрсатгичида)

Давлат

гранти

Тўлов

шартн.

Йигит

Қиз

Жами

Самарадорликини

ошириш

учун

талабаларнинг

билим

даражасини

эътиборга олиш механизмини яратиш
керак

59,1

49,1

53,6

46,1

51,1

Самарадорликни

ошириш

учун

шартномавий

тўловни

бажаришда

қулайликлар яратиш керак

28,9

40,2

35,9

42,1

38,0

Самарадорликни

ошириш

учун

шартномавий

тўлов

кредитлари

тизимини такомиллаштириш керак

11,3

10,1

9,8

11,4

10,3

Бошқа изоҳлар

0,7

0,6

0,7

0,4

0,6


background image

21

ХУЛОСА

Ривожланган мамлакатларининг ижтимоий, маданий ва иқтисодий

тараққиётининг ютуқлари кўп жиҳатдан миллатларнинг таълимдаги
муваффақиятлари билан белгиланади. Шу маънода, олий таълим авлодлар
ўртасидаги ривожланишнинг ҳаракатлантирувчи кучи ва пойдевори
ҳисобланади. Мазкур методологик тамойиллар негизида олий таълим
тизимида давлат гранти ва тўлов-шартнома шакллари самарадорлигини
ошириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида қуйидаги
хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди.

1. Ўзбекистонда олий таълим тизимининг такомиллашуви ҳар бир олий

таълим муассасасининг интеллектуал салоҳиятининг ўсиши ва иқтисодий
мустақиллиги, унинг турли соҳаларда малакали мутахассислар тайёрлаши
учун зарур бўладиган моддий-техник базаси ҳамда профессор-ўқитувчи
ходимлар, талабаларнинг ижтимоий ҳимояланиши масалаларини эркин ҳал
эта олиши эришилган муваффақиятлар сифатида белгиланади. Умуман,
Ўзбекистонда бозор иқтисоди муносабатларининг таълим тизими соҳасида
амал қилиш жараёнида бюджет ва тўлов-шартнома усулидаги шакллари-нинг
жорий этилиши, жаҳон таълим тизими анъаналари ва ютуқларини ўзига хос
тарзда миллий таълимга жорий қилишнинг омили сифатида қаралди.

2. Мустақиллик йилларида олий таълим тизимида амалга оширилган

кенг кўламдаги ислоҳотлар аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш билан бевосита
боғлиқ ижтимоий масала сифатида ўрганилиб, бу жараённинг аҳоли турли
қатламларига кўрсатадиган таъсири масалаларига илмий муаммо сифатида
ёндашилди. Олиб борилган тадқиқот мобайнида олий таълим муассасаларида
жорий қилинган бюджет ва тўлов-шартнома усулида таълим олишнинг
тартиботини аҳолининг турли қатламлари, хусусан, кам таъминланган
қатламларини ижтимоий-иқтисодий ҳолатига кўрсатаётган таъсирини аниқ
социологик тадқиқотлар орқали таҳлил қилиш ва улар юзасидан илмий
хулосалар чиқариш асосий мақсад қилиб белгиланди.

3. Тадқиқотда давлат бюджети ҳамда тўлов-шартнома тизимида таълим

олаётган талабанинг ижтимоий қиёфасини ойдинлаштириш масаласига
мамлакатимизда амалга ошириб келинаётган ижтимоий сиёсатнинг узвий
қисми сифатида ёндашилди. Маьлумки, ривожланган мамлакатларда
шартнома асосида таълим олиш тизими ўрта ҳол хизматчи оладиган
маошнинг беш фоиздан ўн беш фоизигача қилиб белгиланади. Ўзбекистон
шароитида белгиланган шартнома маблағи жуда камайтирилган бўлса-да,
(баъзи йўналишларда аъло баҳога ўқийдиган талабалар тўлаган шартнома
маблағларининг асосий қисмини стипендия шаклида қайтариб оладилар)
таълим олиш учун яратилган ижтимоий имкониятлар мажмуидан тўла
фойдаланмаслик ҳолатларининг мавжудлиги тадқиқотда асослаб берилди.

4. Социологик сўров натижаларига кўра, бюджет асосида ўқишга қабул

қилиниб, таълим олиш давомида рейтинг кўрсаткичлари бўйича ўртача 70
баллдан паст натижа билан ўқийдиган давомати ва тартиб–интизомида
нуқсони бўлган талабаларни ҳар бир курсдан кейин шартнома асосидаги
таълим олишга ўтказиш ҳамда шартнома асосида ўқишга қабул қилиниб,
фанлардан ўзлаштириши 86 баллдан юқори ва илмий-тадқиқот ва жамоат


background image

22

ишлари билан фаол шуғулланувчи талабаларни бюджет асосидаги бўш
ўринларга тавсия қилиниши тажрибасини жорий этиш таклифи, соғлом
рақобат руҳини амалга ошириш воситаси ҳамда таълим самарадорлигини
ошириш имкони сифатида намоён бўлади.

5. Социологик тадқиқотнинг танланган олий таълим муассасаси ва

мутахассисликка муносабатини ўрганиш қисмида талабаларнинг мавжуд
таълим тартиботларидан мамнунлик даражаси ва сабаблари тадқиқ қилинди.
Тадқиқот дастурида қўйилган масала, яъни талабаларнинг асосий қисми ўзи
танлаган олий таълим муассасаси ва мутахассисликдан мамнунлиги ҳақидаги
гипотеза тадқиқот натижаларида ўз тасдиғини топди.

6. Умуман Ўзбекистонда бозор қонуниятларининг таълим тизими

соҳасида амал қилиш жараёнининг ёрқин ифодаси бўлган бюджет ва тўлов-
шартнома усулидаги кўринишларининг жорий этилиши, жаҳон олий таълим
тизими анъаналари ва ютуқларини миллий таълимга жорий қилишнинг ўзига
хос намойиши сифатида олиб қаралди. Қолаверса, мустақил олий таълим
сиёсатига эга бўлган мамлакатимизда дунё стандартлари даражасидаги олий
таълим тизимини яратиш муҳим вазифалардан ҳисобланади.

7. Тўлов-шартнома асосида университетлар ҳисоб рақамига тушган

маблағни, биринчи навбатда профессор-ўқитувчилар ва ходимларнинг
моддий ва маънавий шароитини яхшилашга, ахборот–ресурс маркази ва
лабораториялар инвентарини яхшилашга йўналтирилганини инобатга олиб,
соғлом рақобатни шакллантириш, яъни таълимнинг сифат даражасига
алоҳида эътибор қаратиш зарурдир. Тўлов-шартнома тизими олий таълим,
яъни университетларнинг имкониятларини оширар экан, шунга асосланиб
унга ўз ҳиссасини қўшаётган талаба шахсини ҳурмат кўзи билан қараш
маданиятини янада мустаҳкамлаш лозимдир. Бунда биринчи навбатда
сифатли ва зарурий билимларни энг замонавий педагогик технологиялар
асосида бериш, талабаларга маданий ва маиший хизмат кўрсатиш
даражасини ошириш муҳим аҳамият касб этади.

8. Давлат гранти ва тўлов-шартнома шакллари самарадорлигини

ошириш масалаларини ўрганиш тадқиқотнинг муҳим масалаларидандир.
Социологик сўровда қатнашганларнинг аксарияти (70,5 %) тўлов-
шартноманинг амалдаги шаклига ижобий фикрга эга эканлигини инобатга
олиб, айтиш мумкинки, тўлов-шартнома бир томондан, олий таълим
муассасасига қўшимча маблағ тушиши орқали таълим сифатининг
оширилишини таъминлаган бўлса, иккинчи томондан, одамларда олий
маълумот олишдан кўзланган мақсадларнинг шубҳасиз оқланиши, яъни
малакали мутахассис бўлишга эришиш натижасида қилинган харажатлар
тўла қопланишини англаш мотивларининг устуворлиги ойдинлашди.

9. Мамлакатимизда таълим кредитлари бериш орқали таълим

хизматлари

доирасини

кенгайтириш

ишлари

тадрижий

равишда

такомиллаштирилмоқда. Сўров натижаларига кўра, аҳоли турли табақалари
вакилларининг муайян қисми таълим кредитлари олишни янада
соддалаштириш механизмини ишлаб чиқиш таклифини илгари сурдилар.
Амалга оширилган социологик тадқиқот натижаларига кўра шартнома
асосида таълим олиш учун амалга ошириладиган тўлов ҳажмидан талаба


background image

23

стипендияси миқдорини чиқариб ташлаш масаласи жиддий қўйилмоқда.
Шартнома пули миқдоридан стипендия сифатида фойдаланишда талабанинг
хоҳишини ҳисобга олиш мазкур жараённинг янада эркинлашувини
таъминлайди. Мазкур ижтимоий хоҳишни ифода этганлар тўлов – шартнома
асосида таълим олувчилар бўлиб, уларнинг ҳар тўрттадан бири, яъни 75,0 %
стипендия пулини тўлов–шартноманинг умумий ҳажмига киритиш
масаласини ихтиёрий тарзда ҳал этиш тарафдоридирлар.

Юқоридаги

хулосалардан

келиб

чиқиб,

диссертация

натижаларидан фойдаланиш бўйича қуйидаги тавсиялар берилган:

-

мамлакатни модернизациялаш шароитида олий таълим олиш

жараёнида ижтимоий омиллар ўрнини янада чуқурроқ таҳлил этиш муҳим
аҳамият касб этишини ҳамда таълим сифатининг оптималлашувини
таъминлашни жамиятнинг барча буғинларида теран англаш зарурлигини кенг
тарғиб этиш;

-

Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида тўлов-шартнома

шаклида кадрлар тайёрлаш ишларини жисмоний шахслар зиммасидан
ташкилот ва муассасаларнинг ижтимоий буюртмалари асосига босқичма-
босқич кўчириш;

-

олий таълим тизимида тўлов-шартнома шаклида таълим олаётган

талабалар таркибида нуфузли ихтисослик ва мутахассисликларда асосан
йигитлар таълим олиши, қизларимизга таълим йўналишларини танлашда
ментал хусусиятдан келиб чиқувчи анъанавий ёндашишни танқидий таҳлил
этиш, қизлар учун касблар танлаш географиясини кенгайтириш зарурлиги
бўйича жамиятдаги мавжуд ҳамда истиқболий ижтимоий эҳтиёжни ҳисобга
олиш;

-

тўлов-шартнома тизимини мукаммаллаштириш, самарадорлигини

оширишга қаратилган дифференциаллашган тўлов-шартноманинг математик
модели ва уни қўллаш тамойилларини амалиётга жорий этиш;

-

нуфузли

таълим

йўналишлари

ҳамда

магистратура

мутахассисликларини тўла ёки асосан тўлов-шартнома шаклидаги таълимга
кўчириш (ногирон, боқувчисини йўқотган талабаларга нисбатан истисно
қилган ҳолда);

-

тўлов–шартнома асосидаги таълим шаклидаги тўловлар мажмуидан

талаба степендиясини чиқариш ёки ихтиёрий асосга кўчириш масаласини
тегишли давлат идораларига муҳокамага киритиш;

-

олий таълим олиш тизимидаги бюджет асосидаги ўқиш шаклининг

шартнома асосидаги таълим шаклига тадрижий ўтиб боришининг таъсирчан
механизмини ишлаб чиқиш;

-

корхона ва муассасалар маблағлари ҳисобидан мақсадли кадрлар

тайёрлаш кўламини кенгайтириш учун олий таълим муассасаси, ташкилот ва
таълим олишга даъвогар ўртасида уч томонлама шартнома асосида иш тутиш
афзаллиги амалиётини оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб
этиш;

-

таълим кредитлари олиш механизмини янада соддалаштириш бўйича

социологик сўровлар орқали аниқланган ижтимоий таклифни мутасадди
давлат идоралари эътиборига етказиш;


background image

24

-

олий таълим муассасаси касаба уюшмалари, “Камолот”, ёшлар

ижтимоий ҳаракати, маъмурият ўзаро ҳамкорликда тўлов-шартнома асосида
таълим олувчининг кундалик харажатлари, овқатланиш, яшаш жойи
шароитларини чуқур ўрганиб чиқиш ва шу асосида эҳтиёжманд талабаларга
аниқ манзилли, ижтимоий ёрдамлар ташкил этишни такомиллаштириш;

-

нуфузли таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида

фарзандларни ўқитиш борасида оила муҳитида аниқланган жинслараро
тенгсизлик, яъни обрўли касбларда ўғил фарзандларни ўқитишга
мойилликнинг ижтимоий салбий томонларини оммавий-ахборот воситалари
ҳамда телевидение орқали бадиий тарзда тушунтириш ишларини
кучайтириш зарурдир.

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1.

Ҳакимов

О.

Олий

таълим

тизимида

тўлов–шарнома

шакллари//Ҳуқуқ ва бурч. 2006.─ (10─12-сон). Б. 69

.

2.

Ҳакимов О. Олий таълимда ижтимоий муҳофаза масалалари

//Фалсафа ва ҳуқуқ. 2008. 2─сон (18). Б. 64─65.

3.

Ҳакимов О. Таълим стандартларининг глобаллашуви//Жамият ва

бошқарув. 2008. 3-сон Б. 28─29

4.

Ҳакимов О. Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида тўлов–

шартнома шаклларини қўллашнинг ижтимоий омиллари//А.Навоий номидаги
Самарқанд Давлат университети илмий тадқиқотлар Ахборотномаси.
Самарқанд, 2007.─ 2-сон (42).─ Б. 13-15.

5.

Ҳакимов О., Рўзиев К., Ҳамрақулов О. Жиззах политехника

институтида шартнома асосида мутахассислар тайёрлашнинг аҳволи ва
муаммолари//Халқ хўжалиги тармоқлари ва жамиятни ислоҳот даврида
ривожлантириш муаммолари. 2003. ─ 9─сон. Жиззах политехника институти
Б.102─104.

6.

Ҳакимов О., Рўзиев Қ., Ҳамрақулов О. Шартнома асосида билим

олаётган талабалар оилаларининг даромад манбалари ва шартнома
маблағини тўлаш йўналишлари //Замонавий илм─фан ва технологияларининг
энг муҳим муаммолари. Республика илмий─амалий конференцияси
мақолалар тўплами. 2004. ─14─15 май. Жиззах политехника институти ─Б.
286-287.

7.

Ҳакимов О., Ҳамрақулов О. Бюджет ва тўлов─контракт тизимида

таълим олаётган талабалар ўзлаштириш кўрсаткичлари таҳлили //Илмий-
техник тараққиётнинг халқ хўжалиги ривожланишидаги роли. Республика
илмий-амалий конференцияси материаллари. 2005. 18─19 май. 2─қисм
Жиззах политехника институти. Б. 76─78.

8.

Ҳакимов О., Қулматов П.М. Олий таълим тизимида шартнома

шаклларини қўллашнинг ижтимоий омиллари//Транспорт ва қурилиш
иншоотларининг замонавий муаммолари мавзусидаги Республика илмий-
амалий конференцияси материаллари. 2006. 19─20 май. 2─қисм. Жиззах
политехника институти. Б. 105-106.


background image

25

9.

Ҳакимов О., Бекмуродов М.Б. Тўлов-шартнома асосида таълим

олаётган талабанинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини ўқув жараёнига
таъсири// Транспорт ва қурилиш иншоотларининг замонавий муаммолари
мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. 2006.
19─20 май. 2─ қисм. Жиззах политехника институти. Б. 131─135.

10.

Ҳакимов О. Олий таълим тизимида тўлов─шартнома шаклини

қўллашнинг жаҳон тажрибаси //Замонавий техника ва технологияларини
ишлаб чиқаришга татбиқ этиш муаммолари мавзусидаги Республика
илмий─амалий конференцияси материаллари. 2007. 18─19 май. Жиззах
политехника институти. Б. 232─238.


background image

26

Социология фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Ҳакимов Орзиқул
Мелиевичнинг 22.00.06 – “Маданият, таълим ва фан социологияси”
ихтисослиги бўйича “Ўзбекистонда бюджет ва тўлов-шартнома шаклларида
таълим бериш тизими самарадорлиги (социологик таҳлил)” мавзусидаги
диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

бюджет, тўлов-шартнома, олий таълим

тизими, интеллектуал салоҳият, университетлар, Болонья шартномаси,
қиёсий таҳлил, репрезентативлик, таълим дастурлари, меъёрий ҳужжатлар.

Тадқиқот объектлари:

Ўзбекистон Республикаси олий таълим

муассасаларида давлат гранти ва тўлов-шартнома шаклида ўқитишнинг
ҳозирги ҳолати ва тадрижий ривожи жараёнлари, мамлакатимиздаги олий
таълим олишнинг яхлит тизими тадқиқот объектини ташкил этади.

Ишнинг мақсади:

мамлакатимизни модернизациялаш шароитида

олий таълим тизимида жорий қилинган тўлов-шартнома шаклининг
моҳиятини илмий таҳлил этиш орқали мазкур таълим механизмининг аҳоли
ижтимоий-иқтисодий ҳамда интеллектуал ҳолатига кўрсатаётган таъсирини
социологик тадқиқ этиш илмий асосланган хулоса ва тавсиялар ишлаб
чиқишдан иборат.

Тадқиқот методлари:

тадқиқот ўтказишда мавзуга доир ҳужжатларни

ўрганиш, кузатиш, интервью ва анкета усули каби эмпирик-социологик
усулларга таянилди.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

олий таълим тизимида

давлат гранти ва тўлов-шартнома шаклининг қўлланилишидаги муҳим
жиҳатлари, муаммолари таҳлили амалга оширилди, самарадорлик жиҳатдан
мукаммаллашган тўлов-шартноманинг математик модели яратилди қўллаш
тамойиллари ишлаб чиқилди.

Амалий аҳамияти:

олий таълим педагогикаси, психология ва

социология фанлари ривожида мавжуд назарий қоидалардан таклиф
этилаётган математик модул асосида умумлаштириш, амалий тажрибаларни
таснифлаш каби мақсадида фойдаланиш мумкин.

Тадбиқ

этиш

даражаси

ва

иқтисодий

самарадорлиги:

Диссертацияда келтирилган илмий хулосалардан Абдулла Қодирий
номидаги Тошкент Давлат маданият институти “Касбий-педагогик таълим”
факултетларида, “Хорижий мамлакатларда таълим тизими” фани ва Жиззах
политехника институтида “Социология” курсининг “Таълим социологияси”
мавзусини ўрганиш жараёнида фойдаланиш мумкин.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:

тадқиқот натижаларидан илмий

изланишларни олиб боришда, педагогик фаолиятда, назарий хулосалар ва
амалий тавсияларни республикадаги тегишли вазирликлар тасарруфидаги
университет, институт, академияларнинг илмий тадқиқот ишларида қўллаш
мумкин.


background image

27

РЕЗЮМЕ

диссертации Хакимова Орзикула Мелиевича на соискание ученой степени
кандидата социологических наук на тему: «Эффективность в системе
образования с бюджетной и контрактной формах оплаты в Узбекистане (
социологический анализ)» по специальности 22.00.06 – Социология науки,
культуры и образования

Ключевые слова

: бюджет, контракт, договор оплаты, система высшего

образования, уровень интеллектуальности, интеллектуальный потенциал,
Болонская декларация, репрезентативность, программа образования,
нормативные документы

Объекты исследования

: состояние системы высшего образования с

бюджетной и контрактной формой оплаты в Узбекистане и перспективы
развития, а также организационные принципы высшего образования в
республике

Цель работы

: сравнительный анализ взаимо влияния контрактной и

бюджетной оплаты на формирование и развитие высшего образования
республики

в

условиях

модернизации

на

основе

проведенного

социологического исследования

Методы исследования

: изучение нормативных документов о системе

высшего образования, сравнительный анализ, методы прикладного
социологического исследования

Полученные

результаты

и

их

новизна

:

выявлены

основные

организационные принципы системы высшего образования, бюджетной и
контрактной форм оплаты, на данной основе, определены критерии развития
системы высшего образования, предложена математическая модель
оптимизации этой системы

Практическая значимость

: могут быть использованы в системе высшего

образования по направлениям педагогики, психологии и социологии на
основе разработанного математического модуля

Степень внедрения и экономическая эффективность

: результаты

исследования, научные выводы используются в чтении предметов в
Ташкентском государственном институте культуры им. Абдулла Кадыри,
“Профессиональное педагогическое образование”, “Система образования за
рубежом”, в Джизакском педагогическом и политехническом институтах по
специальности “Социология образования”.

Область применения:

результаты, основные выводы и практические

рекомендации могут быть использованы в педагогической деятельности, по
направлениям социологии образования, в работе соответствующих
организаций и министерств, а также в других научно-исследовательских
работах.


background image

28

RESUME

on the thesis “Efficiency of education on the basis of budget and contract
(sociologic analysis)”on specialty 22.00.06 – “Sociology of culture , education and
science” by Orzikul Meliyevich Khakimov for the academic degree of doctor of
sociological sciences.

Key words:

budget, contract, payment agreement, higher education system,

intellectual level, mental potential, the Bolonsky declaration, representativeness,
education program, normative documents

Subjects of research:

state of higher education system with budgetary and

contract payment method in Uzbekistan development prospects, as wells as the
organization principles of higher education in the Republic.

Purpose of work:

revealing of comparative system of influence of contract

payment with budgetary on forming and development of higher education in the
conditions of modernization of our country on the basis of the conducted
sociological research.

Methods of research :

studying of normative documents on higher education

system, the comparative analysis, methods of applied sociologic research.

The results obtained and their novelty:

the basic organizational principles of the

system of higher education with a budgetary and contract payment and on this
basis it is defined the criteria of development of higher education system, it is
offered the mathematical module of optimization of this system.

Practical value:

results of research are used in higher education system on

pedagogics, psychology and sociology on the basis of the developed mathematical
module.

Degree of embed and economic effectively:

the results of scientific conclusions

are used in teaching subjects at the Tashkent State Institute of Culture fy. The
name of Kadiri» Professional Pedagogical Education», «the Education System of
foreign covntries». the Dzhizak Pedagogical and Polytechnical Institutes on a
specialty «Sociology of Education»

Field of application:

results, the basic conclusions and practical recommendations

can be used in pedagogical activity, in directions of sociology of education, in the
work of the corresponding organizations and ministries, as well as in other
scientific research works.

Библиографические ссылки

Ҳакимов О. Олий таълим тизимида тўлов-шарнома шакллари//Ҳуқук ва бурч. 2006 —(10—12-сон). Б. 69.

Ҳакимов О. Олий таълимда ижтимоий муҳофаза масалалари //Фалсафа ва ҳукуқ. 2008. 2—сон (18). Б. 64—65.

Ҳакимов О. Таълим стандартларининг глобаллашуви//Жамият ва бошкарув. 2008. 3-сон Б. 28—29

Ҳакимов О. Узбекистан Республикаси олий таълим тизимида тўлов-шартнома шаклларини қўллашнинг ижтимоий омиллари//А.Навоий номидаги Самарканд Давлат университета илмий тадқиқотлар Ахборотномаси. Самарканд, 2007.— 2-сон (42).—Б. 13-15.

Ҳакимов О., Рўзиев К., Ҳамрақулов О. Жиззах политехника институтида шартнома асосида мутахассислар тайёрлашнинг аҳволи ва муаммолари//Халк хўжалиги тармоқлари ва жамиятни ислохот даврида ривожлантириш муаммолари. 2003. — 9—сон. Жиззах политехника института Б. 102-104.

Ҳакимов О., Рўзиев Қ., Ҳамрақулов О. Шартнома асосида билим олаётган талабалар оилаларининг даромад манбалари ва шартнома маблағини тўлаш йўналишлари //Замонавий илм—фан ва технологияларининг энг муҳим муаммолари. Республика илмий-амалий конференцияси мақолалар тўплами. 2004. —14—15 май. Жиззах политехника института —Б. 286-287.

Ҳакимов О., Ҳамракулов О. Бюджет ва тўлов—контракт тизимида таълим олаётган талабалар ўзлаштириш кўрсаткичлари тахлили //Илмий-тсхник тараққистнинг халк хўжалиги ривожланишидаги роли. Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. 2005. 18—19 май. 2—кием Жиззах политехника института. Б. 76—78.

Ҳакимов О., Қулматов П.М. Олий таълим тизимида шартнома шаклларини кўллашнинг ижтимоий омиллари//Транспорт ва курилиш иншоотларининг замонавий муаммолари мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. 2006. 19—20 май. 2—кием. Жиззах политехника института. Б. 105-106.

Ҳакимов О., Бскмуродов М.Б. Тўлов-шартнома асосида таълим олаётган талабанинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини ўқув жараёнига таъсири// Транспорт ва қурилиш иншоотларининг замонавий муаммолари мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. 2006. 19—20 май. 2— кием. Жиззах политехника института. Б. 131—135.

Ҳакимов О. Олий таълим тизимида тўлов—шартнома шаклини қўллашнинг жаҳон тажрибаси //Замонавий техника ва тсхнологияларини ишлаб чикаришга татбиқ этиш муаммолари мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. 2007. 18—19 май. Жиззах политехника института. Б. 232—238.