Фалсафа, миллий истиқло ғояси ва фан методологияси

Аннотация

Маълумки, Шарк фалсафасининг етакчи йўналиши инсон калбини, рухини поклашга, унда комил инсон сифатларини вужудга келтиришга, шу негизда ижтимоий муносабатларни инсонийлаштиришга каратилган.
Ўткинчи мол-дунё, мансаб-мартабалар эмас, балки маънавий бойлик, ахлокий поклик, халоллик, инсоф-диёнатлилик одамни инсонга айланишининг муҳим шарти, деган фикрлар тасаввуф (сўфийлик)нинг шаклланишига ва кенг ёйилишига сабаб бўлди.
Сўфийлик оқим сифатида исломгача хам мавжуд бўлганини тадқикотчилар кўрсатмокдалар. Масалан, Шамсуддин Бобохонов ва Абдулазиз Мансурнинг фикрича, тасаввуф лафзи хижратнинг иккинчи асрида пайдо бўлган бўлса-да, лекин шу мазмунни ифода этувчи зоҳидлик каби лафз-истилоҳлар орқали бу йўналиш исломдан олдинги даврларда хам мавжуд бўлганлигини қайд этиб ўтадилар. Ammo у ислом заминида муайян бир тизимга кириб, ташкилий тус олганини айтиш жоиздир.
Тасаввуф мураккаб диний-фалсафий оким бўлиб, хилма-хил йўналишга эта.
Унда 2 та асосий ғоявий йўналиш кўзга яқкол ташланади: бу ўткинчи дунё, мол-мулк, мансабга ихлос қўйиш Аллоҳни унутишга, имонсизликка олиб келади, деган ғояга таяниб, таркидунёчиликни таргиб этганлар; азрўзи азалда пешонага ёзилган такдир борлигига, одам ундан қочиб кутила олмаслигига ишонтиришга интилганлар.
Иккинчи йўналиш - бу дунё Аллоҳ томонидан одамлар, уларнинг инсонлардек яшаши учун яратилгани, одам шу дунёдаги эзгу ишлари билан худо висолига етишиш учун оғир, машаққатли покланиш йўлидан боришни ташвиқ этганлар.
Тасаввуфда Аллоҳ рахматига етишишнинг, инсон маънавий камолот йўлининг 4 босқичи мавжудлиги тасдиқ этилади. Булар шариат, тариқат, маърифат ва ҳақиқатдан иборат.
Шариат - диний конун-қоидалар ва маросимларни, Қуръони Карим ва Ҳадиси Шарифдаги ахлоқий, илоҳий кўрсатмаларни пухта ўзлаштириш, айнан изчил суръатда бажариш, худога ибодат қилишдир. Шариат худони идрок билан танишни кўзда тутади. Шариат талаблари, коидаларини бажармасдан тариқатга ўтиш мумкин эмас.
Тариқат - лаззатлардан воз кечиб, нафсни тийиб, хилватда яшаб, фақат худо хақида ўйлаш, хаёл суриш, эслаш, уни қалбдан севишдан иборат йўлни танлаш боскичидир.
Маърифат - Устоз (муршид) ёрдамида мурид (шогирд) хол босқичига ўтиш бўлиб, ҳамма нарса - бутун борликнинг асоси Аллох эканини англаб, шу тариқа худога яқинлашишдир. Маърифатда олам, юлдузлар, Ой, Қуёш, одамлар, ҳайвонлар, қушлар, капалаклар - бошқа жамики нарсалар худонинг зуҳуротидан иборат, одам ҳам Аллоҳ зуҳурининг зарраси ҳисобланади.
Ҳақиқат босқичида солик ўзини худонинг висолига етган ҳисоблаб, у билан қўшилиб кетади, яъни фанога айланади. Марказий Осиёда фанога айланиш ҳакиқатга етишиш ҳисобланиб, солик ҳакиқат тимсоли бўлиб майдонга чиқади.
Юсуф Ҳамадоний, Абдулхолик Ғиждувоний, Нажмиддин Кубро, Ҳожа Ахмад Яссавий йўналишларининг бевосита таъсирида Марказий Осиёда нақшбандийлик йўналиши вужудга келиб, у Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларига кенг ёйилади.
Тасаввуфнинг сўл қаноти - диний-фалсафий таълимот сифатида акидапарастлик, расмий исломга нисбатан мухолифиятда бўлиб, Якин ва Ўрта Шаркда, айниқса Марказий Осиёда табиий ва фалсафий фанлар ривожида ўз ўрни ва мавқеига эгадир.
Хулоса тарзида айтиб ўтиш жоизки, Хожа Ахмад Яссавийнинг диний-тасаввуфий карашлари халқимиз бой маънавий меросининг сарчашмасидан муносиб ўрин олиб, уни зийнатлантириб турибди. “Ҳикматлар”нинг тили ўзбек адабий тилининг камол топишининг асосий вазифасини адо этиб келди. Уларни мустакиллик шароитида маънавий-ахлокий жиҳатдан баркамол инсонни шакллантиришдаги ахамияти бекиёсдир десак, хато қилмаймиз.

Тип источника: Авторефераты
Годы охвата с 1992
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
1-23
22

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Мирзаева, Н. (2023). Фалсафа, миллий истиқло ғояси ва фан методологияси. Каталог авторефератов, 1(1), 1–23. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/41313
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Маълумки, Шарк фалсафасининг етакчи йўналиши инсон калбини, рухини поклашга, унда комил инсон сифатларини вужудга келтиришга, шу негизда ижтимоий муносабатларни инсонийлаштиришга каратилган.
Ўткинчи мол-дунё, мансаб-мартабалар эмас, балки маънавий бойлик, ахлокий поклик, халоллик, инсоф-диёнатлилик одамни инсонга айланишининг муҳим шарти, деган фикрлар тасаввуф (сўфийлик)нинг шаклланишига ва кенг ёйилишига сабаб бўлди.
Сўфийлик оқим сифатида исломгача хам мавжуд бўлганини тадқикотчилар кўрсатмокдалар. Масалан, Шамсуддин Бобохонов ва Абдулазиз Мансурнинг фикрича, тасаввуф лафзи хижратнинг иккинчи асрида пайдо бўлган бўлса-да, лекин шу мазмунни ифода этувчи зоҳидлик каби лафз-истилоҳлар орқали бу йўналиш исломдан олдинги даврларда хам мавжуд бўлганлигини қайд этиб ўтадилар. Ammo у ислом заминида муайян бир тизимга кириб, ташкилий тус олганини айтиш жоиздир.
Тасаввуф мураккаб диний-фалсафий оким бўлиб, хилма-хил йўналишга эта.
Унда 2 та асосий ғоявий йўналиш кўзга яқкол ташланади: бу ўткинчи дунё, мол-мулк, мансабга ихлос қўйиш Аллоҳни унутишга, имонсизликка олиб келади, деган ғояга таяниб, таркидунёчиликни таргиб этганлар; азрўзи азалда пешонага ёзилган такдир борлигига, одам ундан қочиб кутила олмаслигига ишонтиришга интилганлар.
Иккинчи йўналиш - бу дунё Аллоҳ томонидан одамлар, уларнинг инсонлардек яшаши учун яратилгани, одам шу дунёдаги эзгу ишлари билан худо висолига етишиш учун оғир, машаққатли покланиш йўлидан боришни ташвиқ этганлар.
Тасаввуфда Аллоҳ рахматига етишишнинг, инсон маънавий камолот йўлининг 4 босқичи мавжудлиги тасдиқ этилади. Булар шариат, тариқат, маърифат ва ҳақиқатдан иборат.
Шариат - диний конун-қоидалар ва маросимларни, Қуръони Карим ва Ҳадиси Шарифдаги ахлоқий, илоҳий кўрсатмаларни пухта ўзлаштириш, айнан изчил суръатда бажариш, худога ибодат қилишдир. Шариат худони идрок билан танишни кўзда тутади. Шариат талаблари, коидаларини бажармасдан тариқатга ўтиш мумкин эмас.
Тариқат - лаззатлардан воз кечиб, нафсни тийиб, хилватда яшаб, фақат худо хақида ўйлаш, хаёл суриш, эслаш, уни қалбдан севишдан иборат йўлни танлаш боскичидир.
Маърифат - Устоз (муршид) ёрдамида мурид (шогирд) хол босқичига ўтиш бўлиб, ҳамма нарса - бутун борликнинг асоси Аллох эканини англаб, шу тариқа худога яқинлашишдир. Маърифатда олам, юлдузлар, Ой, Қуёш, одамлар, ҳайвонлар, қушлар, капалаклар - бошқа жамики нарсалар худонинг зуҳуротидан иборат, одам ҳам Аллоҳ зуҳурининг зарраси ҳисобланади.
Ҳақиқат босқичида солик ўзини худонинг висолига етган ҳисоблаб, у билан қўшилиб кетади, яъни фанога айланади. Марказий Осиёда фанога айланиш ҳакиқатга етишиш ҳисобланиб, солик ҳакиқат тимсоли бўлиб майдонга чиқади.
Юсуф Ҳамадоний, Абдулхолик Ғиждувоний, Нажмиддин Кубро, Ҳожа Ахмад Яссавий йўналишларининг бевосита таъсирида Марказий Осиёда нақшбандийлик йўналиши вужудга келиб, у Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларига кенг ёйилади.
Тасаввуфнинг сўл қаноти - диний-фалсафий таълимот сифатида акидапарастлик, расмий исломга нисбатан мухолифиятда бўлиб, Якин ва Ўрта Шаркда, айниқса Марказий Осиёда табиий ва фалсафий фанлар ривожида ўз ўрни ва мавқеига эгадир.
Хулоса тарзида айтиб ўтиш жоизки, Хожа Ахмад Яссавийнинг диний-тасаввуфий карашлари халқимиз бой маънавий меросининг сарчашмасидан муносиб ўрин олиб, уни зийнатлантириб турибди. “Ҳикматлар”нинг тили ўзбек адабий тилининг камол топишининг асосий вазифасини адо этиб келди. Уларни мустакиллик шароитида маънавий-ахлокий жиҳатдан баркамол инсонни шакллантиришдаги ахамияти бекиёсдир десак, хато қилмаймиз.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

“ФАЛСАФА, МИЛЛИЙ ИСТИҚЛО ҒОЯСИ

ВА ФАН МЕТОДОЛОГИЯСИ”

фанидан

Р Е Ф Е Р А Т

Мавзу: АҲМАД ЯССАВИЙНИНГ ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАРИ

Топширди: Мирзаева Н.

Қабул қилди:профессор И. Ҳакимов

Тошкент – 2009


background image

РЕЖА:

1.

Кириш.

2.

Аҳмад Яссавийнинг ҳаёти ва фаолияти.

3.

Аҳмад Яссавийнинг қарашларида борлиқ ва билиш масалалари.

4.

Алломанинг ахлоқий таълимоти.

5.

Хулоса.

6.

Адабиётлар рўйхати.


background image

КИРИШ

Маълумки, Шарқ фалсафасининг етакчи йўналиши инсон қалбини,

руҳини поклашга, унда комил инсон сифатларини вужудга келтиришга, шу

негизда ижтимоий муносабатларни инсонийлаштиришга қаратилган.

Ўткинчи мол-дунё, мансаб-мартабалар эмас, балки маънавий бойлик,

ахлоқий поклик, ҳалоллик, инсоф-диёнатлилик одамни инсонга

айланишининг муҳим шарти, деган фикрлар тасаввуф (сўфийлик)нинг

шаклланишига ва кенг ёйилишига сабаб бўлди.

Cўфийлик оқим сифатида исломгача ҳам мавжуд бўлганини

тадқиқотчилар кўрсатмоқдалар. Масалан, Шамсуддин Бобохонов ва

Абдулазиз Мансурнинг фикрича, тасаввуф лафзи хижратнинг иккинчи

асрида пайдо бўлган бўлса-да, лекин шу мазмунни ифода этувчи зоҳидлик

каби лафз-истилоҳлар орқали бу йўналиш исломдан олдинги даврларда

ҳам мавжуд бўлганлигини қайд этиб ўтадилар. Аммо у ислом заминида

муайян бир тизимга кириб, ташкилий тус олганини айтиш жоиздир.

Тасаввуф мураккаб диний-фалсафий оқим бўлиб, хилма-хил

йўналишга эга.

Унда 2 та асосий ғоявий йўналиш кўзга яққол ташланади: бу ўткинчи

дунё, мол-мулк, мансабга ихлос қўйиш Аллоҳни унутишга, имонсизликка

олиб келади, деган ғояга таяниб, таркидунёчиликни таргиб этганлар;

азрўзи азалда пешонага ёзилган тақдир борлигига, одам ундан қочиб

қутила олмаслигига ишонтиришга интилганлар.

Иккинчи йўналиш – бу дунё Аллоҳ томонидан одамлар, уларнинг

инсонлардек яшаши учун яратилгани, одам шу дунёдаги эзгу ишлари

билан худо висолига етишиш учун оғир, машаққатли покланиш йўлидан

боришни ташвиқ этганлар.


background image

Тасаввуфда Аллоҳ рахматига етишишнинг, инсон маънавий камолот

йўлининг 4 босқичи мавжудлиги тасдиқ этилади. Булар шариат, тариқат,

маърифат ва ҳақиқатдан иборат.

Шариат – диний қонун-қоидалар ва маросимларни, Қуръони Карим

ва Ҳадиси Шарифдаги ахлоқий, илоҳий кўрсатмаларни пухта ўзлаштириш,

айнан изчил суръатда бажариш, худога ибодат қилишдир. Шариат худони

идрок билан танишни кўзда тутади. Шариат талаблари, қоидаларини

бажармасдан тариқатга ўтиш мумкин эмас.

Тариқат – лаззатлардан воз кечиб, нафсни тийиб, хилватда яшаб,

фақат худо ҳақида ўйлаш, ҳаёл суриш, эслаш, уни қалбдан севишдан

иборат йўлни танлаш босқичидир.

Маърифат – Устоз (муршид) ёрдамида мурид (шогирд) хол

босқичига ўтиш бўлиб, ҳамма нарса - бутун борлиқнинг асоси Аллоҳ

эканини англаб, шу тариқа худога яқинлашишдир. Маърифатда олам,

юлдузлар, Ой, Қуёш, одамлар, ҳайвонлар, қушлар, капалаклар - бошқа

жамики нарсалар худонинг зуҳуротидан иборат, одам ҳам Аллоҳ

зуҳурининг зарраси ҳисобланади.

Ҳақиқат босқичида солик ўзини худонинг висолига етган ҳисоблаб, у

билан қўшилиб кетади, яъни фанога айланади. Марказий Осиёда фанога

айланиш ҳақиқатга етишиш ҳисобланиб, солик ҳақиқат тимсоли бўлиб

майдонга чиқади.

Юсуф Ҳамадоний, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Нажмиддин Кубро,

Ҳожа Аҳмад Яссавий йўналишларининг бевосита таъсирида Марказий

Осиёда нақшбандийлик йўналиши вужудга келиб, у Яқин ва Ўрта Шарқ

мамлакатларига кенг ёйилади.

Тасаввуфнинг сўл қаноти - диний-фалсафий таълимот сифатида

ақидапарастлик, расмий исломга нисбатан мухолифиятда бўлиб, Яқин ва

Ўрта Шарқда, айниқса Марказий Осиёда табиий ва фалсафий фанлар

ривожида ўз ўрни ва мавқеига эгадир.


background image

2. Аҳмад Яссавийнинг ҳаёти ва фаолияти.

Тасаввуф аҳли орасида машҳур бўлган Хожа Аҳмад Яссавий (Хожа

Орифин) ҳозирги Қозоғистон сарҳадида жойлашган Сайрам қишлоғида

(мутафаккир туғилган манзил кейинроқ “Муборак Туркистон” деб

аталади) туғилди. Кўпгина манбаларда мутафаккир XI асрнинг иккинчи

ярмида таваллуд топиб, 1166-1167 йилда вафот этган, деган тахминлар

мавжуд. Аҳмад Яссавий адабиётларда 1166 йил пайғамбар ёшида чиллага

кирганлиги қайд этилади. Агар ушбу санадан пайғамбар ёшини чиқарсак

166-63=1103 келиб чиқади. Шунга қараганда, Аҳмад Яссавий 1103 йил

туғилган бўлиб чиқади.

«Ҳазрат Яссавий дастлаб ўз ватани Сайрамда ханафия фақиҳи

Баҳоуддин ал-Исфижобийдан анъанавий ислом илмларидан дарс оладилар.

Сўнгра Ўтрорда маҳаллий мубаййидий фирқаси етакчиси Арслонбоб

қўлида таҳсил кўради».

2

У отаси шайх Иброҳимдан эрта – етти ёшлик чоғида етим қолади,

бошидан қанчадан-қанча азоб-уқубатлар, турмуш қийинчиликларини

кечиради. Илк таълим-тарбияни машойих Арслонбобдан олади. Устози

Арслонбобнинг вафотидан сўнг илмга бўлган ташналиги уни Бухоро

шаҳрига етаклайди. Бухорода Аҳмад Яссавий ўз таҳсилини тасаввуф

таълимотининг йирик намояндаларидан бири Юсуф Ҳамадонийнинг қўл

остида давом эттиради. У Қуръони карим, ҳадиси шариф, уларга ёзилган

шарҳларни, фиқҳ, калом ва қатор бошқа диний ва дунёвий илм соҳаларини

чидам ва сабр-қаноат билан ўрганади, маънавиятимизнинг серқирра

жабҳаларидан баҳраманд бўлади.

Аҳмад Яссавий шогирдлик шоҳсупасидан муносиб жой эгаллаш

билан чегараланмади. У ўзининг номи билан Марказий Осиё ҳудудида

кенг тарқалган тасаввуф тариқатини яратди. Яссавий маънавиятининг

2

Мўминов А. «Яссавия: илдиз ва манбалар». «Фан ва турмуш», 1993, №9-10, 19-б.


background image

самарали таъсири туркий тилларда ижод этган кўпгина шоирлар

шеъриятида

узоқ

вақтларга

қадар

яққол

сезилиб

турганлиги

маълум.Яссавий Арслонбоб кўрсатмаси билан Яссига боради ва у ерда

маълум вақтгача толибларга ислом асосларидан дарс беради. Кейинроқ ўз

билимини бойитиш учун Бухорога бориб машҳур мутасаввуф Юсуф

Ҳамадоний қўлида сабоқ олади. Қайтиб Яссига келиб ўз ғояларини тарғиб

этади. «Буюк мутафаккир ва файласуф Яссавий турк дунёсидаги биринчи

тариқатнинг асосчисидир», «Унгача на динда ва на турклар тарихида

бирор шоир ва мутафаккир бўлган эмас эдики, турк дунёси ривожига

сезиларли таъсир этган бўлса»

1

. Яссавий манбаларда нафақат туркий

тасаввуфий таълимот асосчиси, балки «...туркий тасаввуф шеъриятининг

асосчиси сифатида дунёга машҳур»лиги ҳам айтилади. Унинг «Ҳикматлар

девони» ҳам диний, ҳам тассавуфий, ҳам бадиий асардир. Яъни айни

тасаввуфона, содда халқ тилида ифодаланган шеърият, давра рақслари

тариқат, зовия, такъя, хонақоҳлар ҳаётида, кейинчалик эса дарвешлар

тариқатлари, қаландарлар амалиётида асосий роль ўйнай бошлаган эди. Ва

бу тасаввуфона бадиият асосини Яссавий бошлаб бериб, Ҳаким Сулаймон

ва бошқа мутасаввуфлар давом эттирган «ҳикмат» айтиш анъанаси ташкил

этар эди. Демак, Яссавий дунёқараши ва яссавия тариқати тўғрисида сўз

айтар эканмиз, аввало унинг ҳикматларига, қилган амалларига ва Яссавия

издошлари, жумладан Сулаймон Боқирғоний, Занги Ато, Атоий, Азим

Хожа Эшон ва бошқаларнинг у ҳақидаги маълумотларига таянамиз.

Яссавия ҳам бошқа тасаввуфий тариқатлар каби «фано йўли» ни,

«Ҳаққа восил бўлиш»ни тарғиб этади.

Ҳақиқатда Яссавий ҳаётида «фано йўли»га амал қилди ва бунга

етишиш учун Муҳаммад Мустафо йўлини танлади. У ҳазрат, ҳазрат

пайғамбаримизнинг «фақрлик фахримдир» қудсий калималарини ўзининг

доимий ҳаётий шиори қилиб олдилар ва бунга амал қилдилар.

1

Ipek yo’li . yil:1, sayi:6. Спецвыпуск, 82-б.


background image

Умуман олганда, «фақрим-фахрим» ҳадисини тасаввуфона талқини

фақат Яссавийга эмас, XI-XII асрлардан анча олдин, масалан, Х аср

аввалларида ҳам, кейинги тариқатлар даврида ҳам кўпчилик буюк

мутасаввифларга бирдек ҳос эди дейиш мумкин. Нажмиддин Кубронинг

фикрича; «Фақр - нури Худо турур, ҳар кимга ул нурнинг зиёси тегса,

онинг зиёсидан камоли ишқ топур», ёки Мансур Халложнинг фикрича

«Фақр дийдори Ҳақ таъоло турур, ҳар ким кўрди, кўрмади»

2

, фақр оламу

одам Оллоҳга тегишли, инсоннинг вужуди ҳам ўзиники эмас, чунки у ҳам

Яратганнинг мулкидир, дейди бошқа бир мутасаввиф.

Фақрлик йўлининг асоси бу ҳоксорлик, Яссавий ҳазратлари ибораси

билан айтганда;

«Бошим тупроқ, ўзим тупроқ, жисмим тупроқ

Ҳақ васлига етарман деб руҳим муштоқ»,

Ёки:

«Барча яхши, биз ёмон,

барча буғдой, биз сомон»

, демакдир.

Фақрлик

мақоми, Бохарзий таснифи бўйича, бир неча

босқичлардан, яъни Жамоли, Жалоли ва Камолидан иборатки, бу

Оллоҳнинг Гўзаллик, Қудратлилик ва Етуклик каби номларига мос

келади. Уни ўзлаштириш эса, «Комил инсон» мақомига эришиш саналади

3

.

Ғариблик, фақрлик, етимлик, хоксорлик, камбағаллик фоний дунёда

сўфийни Ҳаққа восил бўлиш йўлида ҳар қандай чекинишлардан,

бурилишлардан, тойилишлардан сақлайди. Энг муҳими бундай сўфийлар

нафс балосига гирифторликдан ҳоли бўладилар ва имкон қадар кўпроқ Ҳақ

ёди билан яшайдилар. Яссавиёна айтганда:

Ғариб, фақир, етимларни Расул сўрди,

Ўшал туни Меърож чиқиб дийдор кўрди

4

.

Ғариб фақр, етимларни ҳар ким сўрар,

2

Аҳмад Яссавий. «Девони ҳикмат». Т., 1992, 16-б.

3

Суфизм в контексте мусульманской культуры. М., 1989, стр.112.

4

Аҳмад Яссавий. «Ҳикматлар» Т., 1990, 41-б.


background image

Рози бўлур ул бандадан Парвардигор

5

.

Демак, фақирлик йўлдан борувчилар Муҳаммад Мустафо ҳазрати

пайғамбаримизга ва ҳатто Яратган Эгамизга маъқул кишилар саналар

эканлар.

Яссавий ўз ҳикматларининг бирида фано йўлига 22 ёшида

етишганлигини айтади:

Мен йигирма икки ёшда фано бўлдум,

Марҳам бўлиб, чин дардликка даво бўлдум,

Ёлғон ошиқ, чин ошиқға гувоҳ бўлдум,

Ул сабабдан Ҳаққа сиғниб келдим мано

6

.

Яссавий фақрлик йўлига тўрт ёшида кириб, умр бўйи кишиларни бу

йўлга даъват этди. Ушбу тариқат, йўналиш асосчиси Аҳмад Яссавий

фақрликни ўзига маёқ қилиб олиб, Муҳаммад Мустафо изидан бориб, 63

ёшида қолган ҳаётини ер остига кўчирди:

Тўрт ёшимда Ҳақ Мустафо берди хурмо,

Йўл кўрсатдим, йўлга кирди неча гумроҳ,

Қайга борсам, Ҳизр бобом менга ҳамроҳ,

Ул сабабдан олтмиш учда кирдим ерга

7

.

Яссавия

тариқати

баъзи

бир

муаллифлар

ёзганидек

«таркидунёчилик», «нисбатан содда тариқат» эмас, балки чин маънодаги

халқчил, илғор ва аҳамиятли, кенг қамровли тариқат эдики, у тасаввуф

тарихий тараққиётида ўзининг муносиб ўрнига эга. У ўзида умумий

тасаввуфий ғояларни ифодалаб, бу борада бошқа тариқатлар билан узвий

боғлиқдир.

5

Ўша асар, 45-б.

6

Аҳмад Яссавий. «Девони ҳикмат». Т., 1992, 27-б

7

Аҳмад Яссавий. «Ҳикматлар» Т., 1991, 51-б.




background image

Тасаввуф тарихида «Султон - ул - орифин» - орифлар султони

номини олган Аҳмад Яссавий ҳақиқатда ориф инсондир. Шугина эмас,

Яссавий «орифлар султони»дир, яъни Ҳақни таниганлар етакчисидир.

Ҳазрат Алишер Навоий Аҳмад Яссавий тўғрисида «Туркистон

мулкининг Шайх-ул-машшойихидур ..», «Туркистон аҳлининг қиблаи

дуосидур» - деб ёзганлар. Шунинг учун ҳам ул ҳазратнинг турбатини уч

маротоба зиёрат қилиш оддий халқ назарида, анъанасида хажни адо қилиш

билан баробар ҳисобланган.

Яссавия тариқатининг кейинги тараққиёти унинг издошлари

фаолияти билан бевосита боғлиқдир. Кейинги асрларда Яссавия тариқати

таркибидан Боқирғония (асосчиси Ҳаким Ота ёки бошқача айтганда

Сулаймон Боқирғоний), Бектошия (асосчиси Ҳожа Бектош Валий) каби

шоҳобчалар ажралиб чиқди. Проф. Ориф Усмоннинг таъкидлашича, Ҳожа

Бектош Валий Аҳмад Яссавийнинг муриди Шайх Луқмон Парранданинг

шогирдидир

1

. Яъни, Хожа Бектош Валий Аҳмад Яссавийнинг

шогирдининг шогирдидир. Шоҳобчаларнинг таъсири натижасида Яссавия

тариқатининг таъсир доираси Мовароуннаҳр чегарасидан чиқиб, Кичик

Осиё, Туркия, Эрон, Кавказ, Шарқий Туркистон, Волгабўйи халқлари

орасида кенг ёйилди ва жаҳоншумуллик касб этди.

Шуни айтиб ўтиш зарурки, яссавия «хожагония-нақшбандия» ва

бошқа тариқатларга катта таъсир кўрсатган. Айни пайтда П.Юрген, Де Вин

Де Виз, А.Мўминов, Б.Бобожоновларнинг янгича ёндашувлари (ҳам

манбавий, ҳам фалсафий, диний-тасаввуфий тариқатлар тараққиёти ва

ўзаро муносабатлари ривожини фалсафа тарихи нуқтаи-назаридан тадқиқ

қилиш) шуни кўрсатмоқдаки, Яссавия тариқатлар ривожи учун асос бўлиб

қолмай, Яссавия билан Хожагония-нақшбандия, Кубровия каби

тариқатлар, бундан ташқари «Аҳли Сунна ва жамоа», шунингдек, «Аҳли

1

Ориф Усмон. «Бектошия». «Мулоқот», 1997, №2, 53-б.


background image

Шийа» оқимлари ўртасида ўта мураккаб рақобат муносабатлар, ўзаро

таъсир мавжуд бўлган.

Биринчидан, XII-XV асрлардан бошлаб, «Хожагония-нақшбандия»

«Яссавия» мероси, анъана ва амалиётини фалсификация йўли билан

«ўзиники» қилиб олишга уриниш; иккинчидан эса, мазкур йўл билан бутун

Марказий Осиё бўйича ўз таъсир доираларини чегаралаб, гўё Яссавия

Туркистон, Дашт билан чекланган ва бошқа минтақаларда таъсирга эга

бўлмаган, деб кўрсатиш; учинчидан эса, яссавия, кубровия ва хожагония-

нақшбандия ўртасида, айниқса XIV-XVI асрларда қизғин рақобат кураши

бўлганлиги; тўртинчидан, XVI асрдан бошлаб эса, хожагония-нақшбандия

яссавия ва кубровия тариқатларининг Марказий Осиёдаги таъсирини йўққа

чиқаришга сезиларли маънода эришганлиги ва ҳоказо жиҳатларда талқин

этилади.

3.

Аҳмад Яссавийнинг қарашларида борлиқ ва билиш

масалалари.

Аҳмад Яссавийнинг дунёқараши ўта мураккаб тарихий шароитда -

турк ҳукмдорлари қорахонийлар ва қорахитойлар ўртасидаги тинимсиз

урушлар, низо ва келишмовчиликлар ҳамда уларнинг даҳшатли


background image

оқибатлари кўрина бошлаган бир даврда шакллана борди. Шоир эл-

юртнинг беҳузур ҳаёти, азоб-уқубатлари, “нокас, хасис, диёнатсиз”

ҳукмдорларнинг зулми, жамиятда ҳукм сураётган маънавий таназзул,

адолатсизлик, кенг тарқалган қашшоқликка гувоҳ бўлиб яшади,

золимларни инсоф–диёнатга, одамларнинг тақдирига бефарқ бўлмасликка

чақирди.

Баъзи муаллифларнинг Аҳмад Яссавийнинг 63 ёшида вафот

этганлиги тўғрисидаги тахминлари бир мунча шубҳали бўлиб кўринади.

Аҳмад Яссавийнинг “Девони ҳикмат” асарида “Олтмиш учда кирдим ерга”

деган иборасини тўғридан-тўғри унинг 63 ёшда вафот этганлигини асос

қилиб олиш мутлақ ҳақиқат эмас, албатта. Бу ибора аслида бошқа маънога

эга бўлиб, у мутафаккирнинг “Ишқ, Ҳақ, Ёр” қадр- қимматини билмаган

жоҳиллар, нодон-нотавонлар, худпарастлар, ҳақни ноҳақдан фарқ қила

олмайдиган калтабинлар, “маъни уқмаслар”, ўзлигини сезмайдиган

калтафаҳмлар,

ҳаромни

ҳалолдан

ажратмайдиган

бедодлардан

йироқлашганига ишора сифатида тушуниш лозим. У ер остида кун

кечирганми, чиллахонада ўтирганми ёки ўзини нодон ва ношудлар

дийдори ва суҳбатидан олиб қочганми – бундан масаланинг моҳияти

ўзгармайди: Аҳмад Яссавий 63 ёшида вафот этмаганлиги аниқ. У

“Ҳикматлар”да бир юз йигирма бешга кирганлигини ҳам эслатиб ўтади [1].

Агар бу маълумотни эътиборга оладиган бўлсак, Аҳмад Яссавий ер юзида

узоқ умр кўрганлардан бири экан, дейиш мумкин.

Аҳмад

Яссавийнинг

диний-тасаввуфий

қарашлари

унинг

“Ҳикматлар”ида ўзининг ёрқин ифодасини топган. Уларда ваҳдоният –

Оллоҳнинг якка-ягоналиги, абадий “бору бир”лиги, унинг барча

мавжудотларнинг яратувчиси, карам эгаси эканлиги, инсон зотининг

мақсади унинг васлига етишишга бўлган иштиёқи, биз яшаб турган ашёвий

олам унинг тажаллийсилиги, ахлоқий камолот, катта-ю кичик гуноҳлардан


background image

покланиш, Оллоҳ ризосига монанд келадиган мақомга эришиш тўғрисида

тасаввуфий фикр-мулоҳазалар баён этилган.

Аҳмад Яссавий тасаввуф таълимотининг оддий вакили бўлиб

қолмасдан, балки тасаввуф тизимида ўзининг Яссавия тариқатини яратган

мутасаввиф саналади. Бу тариқатни тасаввуфнинг бошқа тариқатларидан

фарқланиб турадиган баъзи жиҳатларига мухтасар тарзда тўхталиб ўтишни

мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Биринчидан, Яссавия Нақшбандия

тариқатига нисбатан Мансур Халлож (858 – 922) тасаввуфига бир мунча

яқинроқ бўлса-да, унинг “Анал – Ҳаққ” каби ўта исёнкор даъвосини

мўътадил шаклда давом эттиришга ҳаракат қилади. Иккинчидан, илк

мутасаввифлар (Робиъа, Боязид Бистомий, Мансур Халлож ва бошқалар)

диний-тасаввуфий қарашларида ихлос мақоми, яъни жаннат ҳузур-

ҳаловатларидан кўра Оллоҳ васлига етишиш устун қўйилган бўлса, Аҳмад

Яссавий бу иккала жиҳатларни бир-бири билан уйғунлаштиришга ҳаракат

қилади. Учинчидан, яссавияда дарвиш-қаландарлар, зоҳидлик мақомлари

аниқ даражада сақланиб қолган. Тўртинчидан, зикр масаласида у

нақшбандиядан фарқланиб туради. Агар нақшбандия тариқатида зикри

ҳуфия – пинҳоний зикр қабул қилинган бўлса, яссавия тариқатида аксинча,

зикри жаҳрия - баланд овоз билан ижро этиладиган зикр муҳим талаб –

қоидага айлантирилган ва ҳоказо.

Аҳмад Яссавийнинг тасаввуф таълимотида борлиқ масаласи

ваҳдоният – яккахудолик таълимоти нуқтаи назаридан туриб ҳал этилади.

Оллоҳ – холиқ, барча нарсаларнинг яратувчиси. Ҳамма нарсалар у туфайли

яратилади ва пировард оқибатида унга қайтади. Лекин Аҳмад Яссавий

холиқ билан “халқ”ни бир-бирига қарама-қарши турган, зиддиятли

жиҳатлар қилиб қўймайди. Оллоҳ бу оламни беҳудага яратмаган, у аниқ

мақсадга бўйсунади. Заковатли бандалар аён, яъни шуҳуд оламида содир

бўлаётган ҳодисалар, мўъжизаларда илоҳий ҳикматнинг изларини пайқаб

олади. Бунга мисол тариқасида қуйидаги мисраларни келтириш мумкин:


background image

“Эрни кўрдим эргашдим, истагимни сўрдим,

Барчаси сенда деди, қолдим ҳайрон ичида.

Ҳайрон бўлибон қолдим, беҳуш бўлибон толдим,

Ўзимни дардга солдим, топдим дармон ичинда.

Мискин Хожа Аҳмад жони ҳам гуҳардир, ҳам кони,

Жумла анинг макони, ул ломакон ичинда”

.

Аҳмад Яссавийнинг ваҳдоният таълимотига бўлган муносабатидан

кўриниб турибдики, у мавжуд ашёвий оламга нурсиз, ҳеч қандай моҳиятга

эга бўлмаган, биронта нарса сифатида қарамайди. У яратганнинг чексиз

макони деб талқин қилинади. Демак, Худо коинотда, барча мавжудотда,

жумладан ҳар бир инсонда ўз аксини топади. Бундай фикр-мулоҳазалар

аслида тасаввуфнинг барча тариқатларида учраб турадиган қарашларга хос

бўлиб, тарихий даврларда муҳим аҳамият касб этиб келган. Лекин, шунга

қарамасдан, мутафаккир фалсафий қарашларини олам ва Оллоҳни

пантеистик тарзда талқин қилиш (Худо билан табиат айнан бирдайдир,

бир-бирига мослашиб туради, чамбарчас бир бутунни ташкил этади,

дейиш), Худо билан инсон, табиатнинг ўзаро кескин рақобатини бартараф

этишга уринишлар, бизнинг фикримизча, сезилмайди. Аслида, Аҳмад

Яссавий қарашларига кўра, аён олам мустақил борлиқ сифатида

гавдаланмайди, у Оллоҳнинг улуғ мақсадни кўзлаб яратган воситасидир,

холос. Шундай экан, яратган билан яратилган инсон ва табиат ўртасида

қандайдир рақобат мавжуд бўлиши мумкин эмас.

Ислом анъанасига кўра борлиқ ўн саккиз минг оламдан иборат.

Лекин шу билан бир қаторда, мавжудлиги эътироф этиладиган оламлар

тасаввуфда, жумладан, Аҳмад Яссавийда ҳам қуйидаги кўринишларда

тасниф этилади: олами асғар – энг кичик олам – инсон; олами барзах – аён,

ашёвий олам билан охират орасидаги олам; жабарут олами – улуғлик ва


background image

қудрат олами; олами кабир – энг буюк олам, яъни коинот олами; олами

амр – Оллоҳнинг амри билан барча нарсаларнинг мавжудлигини

таъминлайдиган олам; олами арвоҳ – руҳлар олами; олами асбоб –

сабаблар олами, яъни биз яшаб турган дунё; олами ғайб – ғайб, гўзаллик

олами; олами кавни фасод – бузуқлик олами; олами лаҳут – улуҳият олами;

олами маъно – маънолар олами; олами малакут – малаклар олами; олами

насут – махлуқлар олами; олами шаҳуд – кўринадиган олам, аён олами;

олами зуҳур – ашёнинг зуҳурланиши олами.

Тасаввуфнинг тариқатларида бўлгани сингари, Аҳмад Яссавийнинг

«Ҳикматлар» асарида ҳам билиш муаммоларига эътибор қаратилган.

Унинг қарашларида инсоннинг ўзлигини билиб олиши барча масалалардан

устун туради. Бунинг боиси шундаки, Аҳмад Яссавийнинг таъбирича,

“ўзини билса эрди Ҳақни билади, худодан қўрқади-ю инсофга келади”.

Лекин Ҳаққа етишиш осон эмас, бунинг ўзига хос қийинчиликлари, сир-

асрори мавжуд. Ҳар бир киши ўзининг камолотида нодонликдан фориғ

бўлмоғи лозим, молу дунё даъвоси билан яшамасдан, ҳақ ва ҳақиқатни

англаб олишга ҳаракат қилиши керакки, бу барчанинг қўлидан

келавермайди.

Тасаввуфда ҳақиқат диннинг ички моҳияти бўлиб, шариат эса унинг

ташқи кўриниши, қиёфасидир. Ҳақиқатга етишган солик, ориф Оллоҳдан

ўзга мутлақ борлиқ бўлмаслиги, Оллоҳ азалий ва абадий борлиқ

эканлигини, ҳамма нарсалар фоний эканлигини англаб оладилар. Буюк

мақсадни англаш ва унга интилишда одамлар бир хил бўлмасдан, учта

гуруҳни ташкил этадилар. Биринчиси, авомлар гуруҳи бўлиб, ўз табиатига

кўра нодон ва жоҳил кишилардир. Бундайлар мутлақ ҳақиқат билан

ўткинчи қадриятларнинг фарқини билмайдилар, ваҳдати вужуд сиридан

бехабар қоладилар. Иккинчиси - хавос тоифасига қарашли кишилар бўлиб,

ўзлигидан кечиб, ҳақиқат йўлини танлайдилар. Аҳосули хавос аҳли эса


background image

дийдор толиблари, ҳақшунослар деб аталадилар. Бундай кишиларни

тасаввуф аҳли хос кишилар деб эътироф этадилар.

Аҳмад Яссавий ўзининг диний-тасаввуфий қарашларида ақл

истилоҳидан фойдаланганлиги маълум. Умуман олганда, ақл ақли маош ва

ақли маоддан иборатдир. Ақли маош барча кишиларга хос саналса, ақли

маод иймон соҳибларига тааллуқлидир. У ҳолларда кўнгил, қалб

тушунчаларига мурожаат қилади, чунки тасаввуфда кўнгил Ҳақ нури

жамолини намоён қиладиган кўзгудир. Шунинг учун айрим мутасаввифлар

кўнгилни ҳатто Каъбадан ҳам юқори қўядилар.

Сезги аъзолари, ақл ашёвий оламни билишда иштирок этадилар.

Лекин уларнинг чегара ва реал имкониятлари чекланган. Улар конкрет

шароитда қандай мақомга эга бўлишидан қатъий назар, пировард оқибатда,

аввало, Ҳақ ва ҳақиқатни танишга, илоҳий ҳикматни уқиб олишга хизмат

қилмоғи керак, чунки Оллоҳни билиш инсоннинг ўзини билиши орқали

амалга ошади.

4. Алломанинг ахлоқий таълимоти.

Ахлоқ-одоб масалалари Аҳмад Яссавийнинг диний-тасаввуфий

қарашларида муҳим ўрин эгаллайди. Ахлоқ муаммоларини ҳал этишда

фано тушунчаси самарали хизмат қилади. Фанонинг мухтасар ўлимини


background image

билдиради. “Ал-фано фи-т-тавҳид” Аҳмад Яссавий тасаввуфида инсоннинг

худога етишишининг энг юқори босқичи бўлиб, бунда инсон ўзининг бор-

йўқлигини мутлақо унутади, худонинг васлига етишишга муштоқлигини

асосий мақсад қилиб қўяди. Шу билан бир қаторда, фано тушунчасини

ғофиллик ва ғафлат деб аталмиш бедаво қусурлардан озод бўлиш,

“манманлик”дан поклаш, иймон бўшлиги ва “гумроҳлик” орқали кибру

ҳавога қул бўлиш каби тубанликни ўлдириш маъносида ҳам тушуниш

лозим.

Аҳмад Яссавий танлаган йўл ўзига хосдир. Бу йўл инсоннинг

гуноҳларини, унинг ахлоқий киёфасида учраб турадиган иллат ва

қусурларни, жумладан, шахсиятпарастлик, таъмагирлик, борига қаноат

қилмаслик кабиларни аёвсиз очиб ташлаш ва улардан халос бўлиш

курашидир. Унинг фикрича, бу йўл ягона тўғри йўл бўлиб, у аслида “худо

йўлидир”. Ҳар бир киши ўзининг ҳақиқий маънавий-ахлоқий камолотида,

комил инсон бўлиб етишиши жараёнида “шайтон васвасаси”дан қутилиш

учун ўз жонини ҳам, молу мулкини ҳам аямаслиги лозим. Лекин,

мутафаккирнинг ахлоқ фалсафасида бу дунёдан бутунлай юз ўгирилмайди.

Чунки инсон ҳаёти учун ноз-неъматлар, кийим-кечак, турар жойнинг зарур

эканлигини мутафаккир тушунмайди, дейиш ўта соддадиллик бўлар эди.

Унинг мақсади, яшаш учун ейиш-ичиш, кийиниш зарур, аммо ҳазрати

инсон ейиш-ичиш ва кийиниш учунгина яшамаслиги керак, яъни бойликни

маъбудга айлантириб қўймаслик лозим эканлигини тарғиб этишдир.

Бундан ташқари, яратганнинг инъом этган ноз-неъматларидан мутлақо юз

ўгириш унинг иродасига қарши исён бўлишини у яхши тушунади.

Аҳмад Яссавийда нодонлик, баднафслик, молу мулкка ҳирс қўйиш

иллатлари ва уларни шакллантирадиган омиллар кескин қораланади,

улардан узоқлашишга даъват қилинади. У “толиб мен”, деб ҳаммага жар

солиб, аслида эса номаҳрамларга ёмон кўз билан боқувчиларни, ўзгалар

молини тап тортмасдан еювчиларни, “чин диллари” нософларни, ҳаром-


background image

харишдан қайтмайдиганларни, “кўзларида нами йўқ” - виждони азоб

нималигини билмайдиган нопокларни қаттиқ қоралайди. У “охир замон”

умматлари уйларини нақш қилиш билан банд нотавонлардан, уларнинг

шону шавкат изидан қувиш, дунё меҳмонларнинг бир зум қўниб ўтадиган

“эски работ” эканлигидан бехабарлигидан, “бебақо дунё”дан кўз

юмганлардан лоақал ибрат олмаслиги, “ўлмайман” деб ўйлашларидан,

манманликка беҳад даражада берилишларидан нолийди.

Аҳмад Яссавийнинг “гуноҳ дарди”ни доимо жон-дили билан ҳис

қилиб туриш талабини юзаки қараганда, ҳар хил нуқтаи назардан баҳолаш

ва унга ҳар хил сифатларни тиқиштиравериш мумкин. Лекин мазкур

масалага бундай ёндашиш уни ҳал қила олмайди. Агар унга моҳият нуқтаи

назаридан туриб эътибор берсак, унинг дини исломга эътиқод этувчилар

учун муҳим аҳамият касб этганлигини сезамиз. Бундан ташқари, ҳар бир

инсон, у қандай динга иймон келтириши ёки келтирмаслигидан қатъий

назар, ўзини виждон дардидан фориғман, деб фараз қилмаслиги лозим.

Виждоннинг осудалиги яхши фазилатми? Агар бундай ҳолат бутун жамият

учун барқарор хотиржамлик, боқибеғамлик сифатида қарор топса-чи?

Инсондаги виждон осудалиги, унинг сустлиги бундай кимсани ваҳший

ҳайвонлар билан яқинлаштиради, унинг жамият ҳаётида барқарор ҳодиса

сифатида амал қилиши эса умумий инқирознинг ҳақиқий аломатидир.

Аҳмад Яссавий тасаввуф фалсафасининг машҳур вакили сифатида

бу машъум жараённинг содир бўлишини олдиндан кўра билган ва

очиқдан-очиқ ундан хавотирланган. У ўзининг бор имкониятларидан келиб

чиққан ҳолда кишиларни поклик, ҳалоллик, меҳнатсеварлик, инсоф ва

имон, Қуръон, ҳадислар ва шариатга садоқатли бўлишга ундади.

Риёкорлик,

боқибеғамлик

иймон-эътиқоднинг

сустлиги

бўлиб,

мутафаккирнинг “чин дардлик” тамойилига зиддир. Шунинг учун у номига

рўза тутиб, халққа риё қилганларни, намоз ўқиб, қўлга тасбеҳ олиб,

“шайхман” дея ўзларига бино қўйганларни иймонидан жудо бўлганлар


background image

сифатида нафрат билан тилга олади. Унинг наздида “манманлик”ка

берилган кишиларнинг эришган барча нарсалари фоний дунёнинг

тимсоллари холос.

Мутафаккирнинг диний-тасаввуфий ва ахлоқий қарашларида гуноҳ

дарди орқали Ҳаққа етиш учун кўнгилни кенг тутиш, дилозорликни гуноҳи

азим деб талқин этиш хосдир. Унингча, “суннат эрмиш кофир бўлса, берма

озор, кўнгли қаттиқ дилозордан худо безор”. Фақирликни одат қилиб олиш

алоҳида ўрин эгаллайди. Фақирлик камтаринлик, сабр-қаноатлилик,

хоксорликка қул бўлиш, баъзан эса “туфроғ” бўлмоқ тимсолида

ифодаланиб келади:

“Одам улдур фақир бўлур йўлда ётса,

Туфроқ сифат олам ани босиб ўтса,

Юсуф сифат биродари қул деб сотса,

Қулни қули ул қул не деб ҳаво килсун?”

.

Мақсад Оллоҳ дея “ичга нурни тўлдирмак” экан, “ишқ боғи”ни

меҳнат самараси билан кўкартирмоқ, хорликни пеш қилмасдан “шум

нафсни” ўлдирмоқ лозимдир. И.Ҳаққулов Аҳмад Яссавийнинг “туфроқ

бўлгил, олам сени босиб ўтсин” мисраси унга кўп маломатлар ёғилишига

сабаб бўлганлигига тўхталиб, К.Валиевнинг “Сўзнинг сеҳри» номли

китоби, Қуръон, Абулғозихоннинг “Шажараи тарокима” асари ва тасаввуф

фалсафаси манбаларидан ишончли исбот-далиллар келтиради. Унинг

таъкидлашича, “туфроқ” оддий сўз эмас, у поэтик образ. Шоир диний

эътиқодига асосланиб, инсонни эзгу хулқ соҳиби, мурувватли ва илоҳий

зот шарафига эришишга чақиради. “Туфроқ” ила ўзини танг тутиш нима

экан? Буюклик замини. Хоксорлик пояси. Кибр, манманликдан покланиш.

Инсонийлик мартабаси олдида бўлак мартабаларни назарга илмаслик”.

Инсоннинг нопокликдан халос бўлиши зарурияти тўғрисидаги

тасаввуфий қарашлари ошиқ, ишқ, холис, ҳол тушунчаларида ўз


background image

ифодасини топган. Ишқ ҳусни мутлақ, мутлақ Ҳаққа бўлган чексиз ва

шиддатли севгидир.

Ваҳдати вужуднинг чегараси бўлмагани сингари, Ҳақнинг ҳам на

ибтидоси ва на интиҳоси бор. Ишқ илоҳдан ато этилган раҳмоний бир

улфат. Ҳол эса чин ошиқ қалби ва вужудини забт этган илоҳий севинч

туйғулари саналади. Ўз қадрини билмаган авомга ошиқ дийдорини қай

либосда кўриш безовта қилмайди, чунки у фоний, ўткинчи дунё

ташвишларига ғарқ бўлган. Орифлар эса ошиқ жамолининг

кўзгусидирлар. Лекин бу кўзгунинг доимо ҳам тароватли бўлмаслигига

одамлар қалбига ин қўйиб олган гумроҳлик, жоҳиллик, гуноҳлардан фориғ

бўлишга интилмаслик, ғофиллик каби иллатлар халақит беради. Куръони

каримнинг “Ҳижр” сурасида айтилишича, Оллоҳ одамни яратганда барча

фаришталарга мурожаат қилиб, унга сажда этишни буюрган. Иблис эса

қора ботқоқдан яратилган, қуритилган лойдан инсон сурати берилган

одамга сажда қилишдан бош тортган (Оллоҳ деди: “Менинг наздимдаги

тўғри йўл будир (хоҳиш-иродам бундай): аниқки, магар бандаларим

устидан сен учун ҳеч қандай салтанат-ҳукмронлик йўқдир, магар сенга

эргашган гумроҳ кимсаларнигина (бу тўғри йўлдан оздира олурсан)” (41-

42) .

Демак, юқорида келтирилган Қуръон оятларидан маълум бўладики,

Иблис Оллоҳдан гумроҳларни тўғри йўлдан оздириш ваколатини қўлга

киритган.

Бундай

гумроҳларнинг

сони

кундан-кунга

озайиши

амримаҳолдир, чунки бу фоний дунё ўзининг “усти ялтироқ, ичи

қалтироқ”лиги билан қанчадан-қанча одамларни соф виждондан жудо

қилади. Бундай шароитда тариқатнинг инсонни гуноҳдан сақлаб қолиш

дастурига кенг йўл очилади. Фано тушунчасининг ахлоқий жиҳати шундан

иборат. Лекин шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, тасаввуф

таълимотининг идеали бўлмиш комил инсон ғояси танланган хос кишилар

– орифларга қаратилгандир. Амалга оширилиши даргумон фаолиятни кўз-


background image

кўз қилиш бу дастурга зиддир. Жамият аъзоларининг барчаси бундай

мартабага эришиши хомхаёл бўлиб, уни тасаввуф таълимоти тан олмайди,

чунки тасаввуф вакиллари ўзларини диндорларнинг сараси деб эътироф

этадилар.

Аҳмад Яссавийнинг ижтимоий-сиёсий идеали тўғрисида фикр-

мулоҳаза юритиш мушкулдир. Унинг “Ҳикматлар”ида мутафаккир орзу

қилган жамият, давлат ва унинг тизими тўғрисида аниқ маълумотлар

келтирилмаган. Унинг ижтимоий қарашлари, орзу-умидлари, ахлоқ-одоб,

кишиларнинг ўзаро муносабатлари, иймон-эътиқод масалалари билан

уйғунлашиб кетган. Аслида Хожа Аҳмад Яссавий ўз олдига жамият ва

давлатни идора қилиш шакл-шамойиллари ва уларни ислоҳ қилишни

мақсад қилиб қўймаган, чунки аксарият қисми ислоҳталаб одамлардан

иборат жамиятни оёққа турғизиш осон иш эмас. Бундан келиб чиқадики,

Аҳмад

Яссавийнинг

назарида

ижтимоий

ҳаёт

жабҳаларини

такомиллаштириш инсон ахлоқ-одобини, унинг маънавий-маърифий

мазмун-моҳиятини ислоҳ қилиш билан бевосита боғлиқдир.

Ғаройиб манзарага дуч келамиз. Бир томондан, жамият равнақи

инсоннинг комил инсон бўлиб шаклланишининг оқибати бўлиши керак.

Иккинчи томондан эса, файзсиз майдонга қадалган уруғ натижа

бермаганидек, барчани комил инсон мартабасига эриштириб бўлмайди,

чунки ҳар бир одамнинг табиат, мижозига қараб, белгиланган имконият

чўққиси бор. Агар муайян таълим-тарбия унга йўлдош бўлса, у аввалдан

белгиланган мақомнинг ҳақиқий соҳибига айланади. Тақдири азалда

белгиланган мақом киши томонидан эришилган мавқенинг айнан ўзи эмас.

Лекин комил инсон даражасига яқинлашган (аслида, исломий

тамойилларга кўра ҳақиқий комил инсон Муҳаммад расулуллоҳдир)

орифлар, валийлар жамият ривожи ва истиқболини таъминлайдими? -

деган саволга тасаввуф таълимотида, жумладан, Яссавий “Ҳикматлар”

асарида ҳам аниқ жавоб олиш қийин.


background image

Унинг асарида адолат, қашшоқлар, етим-есирлар турмуши ҳақида

қайғуриш, ҳақсизликни қоралаш мотивлари баъзан учраб туради. Масалан,

у ўз асарида қуйидагиларни ёзади:

“Етимни кўрсангиз, оғритмангизлар,

Ғарибни кўрсангиз, доғ этмангизлар.

Етимлар бу жаҳонда хор экандур,

Ғарибларнинг иши душвор экандур.

Ғарибларнинг иши дойим сулукдур,

Тирик эрмас, ғариб мисли ўлукдур”

.

Бундай нохуш ва ачинарли аҳволдан муаллифнинг изтироб

чекканлиги аниқ, лекин уни бартараф этиш чоралари нимадан иборат

эканлиги биз учун коронғудир.

Аҳмад Яссавий таълимотига кўра мўмин қуллар, содиқлар, сидқ

билан турганлар “дунёлигин сарф этиб учмоҳ ҳурин қучмишлар”. Мўмин

бандалар яхши амаллари туфайли охиратда очиқ юз билан турадилар.

“Дунё менинг дегонлар”- ёлғон даъво қилган мулла-муфтилар, қози ва

имомлар, ҳаром еган ҳакимлар, “олтун тахтда ўлтургон” бедаволар ўз

жазосини у дунёда оладилар. Халққа, эл-юртга зулм ўтказган бадфеъллар

бандасининг жазосидан қочиб қутулиши мумкин, лекин охират азобларини

четлаб ўта олмайдилар. Мутасаввифнинг жамият тўғрисидаги фикр-

мулоҳазалари ўзига хосдир. Кўпгина муаллифлар Аҳмад Яссавийни халқ

оммасини жамиятда ҳукм сураётган зулм, адолатсизликка қарши курашга

чорламаганликда айблайдилар. Дарҳақиқат, унинг асарида кишиларни тўс-

тўполонларга, қирғинбаротларга отлантириш, беҳудага қон тўкиш тарғиб

қилинмайди. Унинг бу борадаги қарашлари асосан Махатма Ганди ва

Л.Толстой каби даҳоларнинг зўравонликка зўравонлик билан қаршилик

кўрсатмаслик тамойилига жуда яқин туради.

Хулоса тарзида айтиб ўтиш жоизки, Хожа Аҳмад Яссавийнинг

диний-тасаввуфий қарашлари халқимиз бой маънавий меросининг


background image

сарчашмасидан муносиб ўрин олиб, уни зийнатлантириб турибди.

“Ҳикматлар”нинг тили ўзбек адабий тилининг камол топишининг асосий

вазифасини адо этиб келди. Уларни мустақиллик шароитида маънавий-

ахлоқий жиҳатдан баркамол инсонни шакллантиришдаги аҳамияти

беқиёсдир десак, хато қилмаймиз.

Адабиётлар

:

1.

Аҳмад Яссавий. Ҳикматлар. –Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва

санъат нашриёти, 1990.

2.

Степанянц М.Т. Средневековая философия зарубежного Востока:

общие контуры методологического подхода // Социокультурные
характеристики средневековой философии. –М.: 1990.


background image

3.

Ҳаққулов И. Аҳмад Яссавий // Аҳмад Яссавий. Ҳикматлар. –Т.:

Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 1990.

4.

Мўминов А. «Яссавия: илдиз ва манбалар». «Фан ва турмуш», 1993,

№9-10, 19-б.

5.

Ipek yo’li . yil:1, sayi:6. Спецвыпуск.

6.

Аҳмад Яссавий. «Девони ҳикмат». Т., 1992.

7.

Суфизм в контексте мусульманской культуры. М., 1989.

8.

Ориф Усмон. «Бектошия». «Мулоқот», 1997, №2, 53-б.

Библиографические ссылки

Ахмад Яссавий. Ҳикматлар. -Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1990.

Степанянц М.Т. Средневековая философия зарубежного Востока: общие контуры методологического подхода Социокультурные характеристики средневековой философии. -М.: 1990.

Ҳаққулов И. Аҳмад Яссавий // Аҳмад Яссавий. Ҳикматлар. -Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 1990.

Мўминов А. «Яссавия: илдиз ва манбалар». «Фан ва турмуш», 1993, №9-10, 19-6.

Ipck yo’li. yil: 1, sayi:6. Спецвыпуск.

Аҳмад Яссавий. «Девони ҳикмат». Т., 1992.

Суфизм в контексте мусульманской культуры. М., 1989.

Ориф Усмон. «Бектошия». «Мулоқот», 1997, №2, 53-6.