Ўрта ва Қуйи Зарафшон воҳа геосистемаларида экологик вазиятни географик оптималлаштириш

Арзимурад Раҳматуллаев

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон аҳолисининг асосий қисмини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб келаётган суғориладиган ерлар интенсив фойдаланилаётганлиги туфайли, уларда тупроқ унумдорлигининг пасайиши, тупроқ эрозияси, шўрланиш ва бошқа салбий экологии жараёнлар кучаймокда. Бу муаммоларга қарши курашишга халқаро ташкилотлар катта эътибор бермокда. Жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2030 йилгача барқарор ривожланиш бўйича дастурида 17 та “максад” лар берилган бўлиб, шунинг 15-максади “Қуруқлик экосистемаларини муҳофаза қилиш ва тиклаш, улардан оқилона фойдаланиш, ўрмонларни рационал бошкариш, чўллашга қарши курашиш, ерларнинг деградациясини тўхтатиш ва биологик хилма-хилликнинг йўқолишини олдини олиш” вазифаларини ечишга қаратилган1. Мазкур вазифалар, суғориладиган ва хайдаладиган ерларда, шу жумладан Узбекистан воҳаларида интеграл тадқиқотлар асосида экологик вазиятни оптималлаштиришни такозо этади.
Жахон микёсида суғориладиган ерларда экологик вазиятнинг кескинлашиб бориши геосистемаларнинг индивидуал хусусиятларини хисобга олган ҳолда антропоген юкни меъёрлаштиришнинг, табиий ресурслардан самарали фойдаланишнинг илмий асосларини ишлаб чиқишни талаб этмокда. Суғориладиган ерларда экологик вазиятни оптималлаштириш учун ер ва сув ресурсларидан фойдаланишнинг илғор технологияларини кўллаш, геосистемаларга антропоген юкни микдорий бахолаш, тупрок деградациясининг олдини олиш, сув сифатини яхшилаш, табиий жараёнлар мониторингини такомиллаштириш, экологик вазиятни яхшилаш бўйича прогнозлар ишлаб чикиш долзарб муаммо ҳисобланади.
Кейинги йилларда мамлакатимизда суғориладиган ерларнинг ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш, тупроқ шўрланишини олдини олиш ва ҳосилдорлигини кўтариш, пестицидлардан фойдаланишни камайтириш, минерал ўғитлар ўрнига органик ўғитларни ишлатиш ва бошқалар бўйича катта миқёсда тадбирлар амалга оширилмокда ва ютуқларга эришилди. Таъкидлаш жоизки, сугориладиган ерларда, айниқса аҳоли зич жойлашган Зарафшон вохаларида экологик вазиятни яхшилаш самарадорлигини янада ошириш учун воҳаларни яхлит парагенетик тизим сифатида тадқиқ этиш, геосистемаларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш, инсон таъсирини “антропоген юк” методик ёндашуви ёрдамида худудий - структуравий ва динамик система сифатида ўрганиш ҳамда картографик ва математик моделлаштиришдан фойдаланиш зарурияти туғилмокда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида2 “одамларнинг экологик хавфсиз мухитда яшашини таъминлаш” ва “атроф-табиий муҳит, аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён етказадиган экологик муаммоларни олдини олиш” юзасидан муҳим вазифалар белгилаб берилган. Бу борада, жумладан, Ўрта ва Қуйи Зарафшон воҳа геосистемаларининг экологик муаммоларига дойр максадли илмий-тадқиқот ишларининг олиб борилиши, уларда антропоген таъсир натижасида юзага келган экологик вазиятни оптималлаштиришга йўналтирилган илмий-тадқиқотлар муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 19 сентябрдаги 212-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2008-2012 йиллардаги атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракат Дастури ҳақида”ги, 2011-2015 йилларга мўлжалланган 2011 йил 30 октябрдаги 292-сон “Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳит мониторинги бўйича Давлат Дастурини тасдиқлаш ҳақида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27 май 2013 йилдаги 142-сон Қарори билан тасдикланган “Ўзбекистон Республикасининг 2013-2017 йилларга мўлжалланган атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракат Дастури” ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Ўрта ва Қуйи Зарафшон воҳа геосистемаларига антропоген юк таъсирини тадқиқ қилиш, экологии вазиятни баҳолаш ва уларни оптималлаштиришнинг илмий ва амалий асосларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор воҳаларда геоэкологик вазиятни баҳолашда “антропоген юк” нинг микдор ва сифат кўрсаткичларига асосланган янги методик ёндашув ишлаб чиқилди, шу асосда янги Ўрта ва Қуйи Зарафшон воҳа геосистемаларида антропоген юк ва унинг оқибатлари картаси яратилган;
воҳа геосистемалари учун “ер сиғими” меъёри ишлаб чиқилган ва суғориладиган ерларнинг аҳоли турар жойлари ҳамда қурилиш объектлари билан бандлик даражасини ҳисоблаш методлари такомиллаштирилган;
воҳа геосистемаларидаги экологик вазиятни баҳолаш мезонларини такомиллаштириш асосида Ўрта ва Қуйи Зарафшон воҳасининг янги геоэкологик картаси яратилган;
Ўрта ва Қуйи Зарафшон воҳа геосистемаларида грунт сувларининг кимёвий таркибида (минераллашиши, каттиқлиги, водород кўрсаткичи, анионлар ва катионлар) ҳудуд бўйича сифат ўзгаришлар рўй бераётганлиги аниқланган ҳамда мавзули гидроэкологик карталар яратилган;
Ўрта ва Қуйи Зарафшон воҳаларида экологик вазият ва аҳоли саломатлиги ўртасидаги боғликликни ўрганишда математик корреляцией усулдан фойдаланилган ва аҳоли саломатлигига энг кучли таъсир кўрсатадиган омил сув сифати эканлиги исботланган;
воҳа геосистемаларидан оқилона фойдаланиш ва экологик вазиятни оптималлаштириш бўйича чора-тадбирлар ландшафтларнинг индивидуал хусусиятларига боғлик ҳолда ҳар бир ландшафт учун алоҳида амалга ошириш зарурлиги асосланган.
Хулоса
Тадқиқот натижасида олинган маълумотлар ҳамда уларнинг тахлили қуйидаги хулосаларга асос бўлди:
1. Воҳа ландшафтларининг ривожланиши билан экологик вазиятнинг ўзгариши ўртасидаги корреляцией боғлиқлик аникланди ҳамда геосистемаларни ўрганишда комплекс тахлилга асосланадиган табиий географиянинг ҳиссаси катталиги кўрсатилди.
2. Воҳа геосистемаларида экологик вазиятнинг ҳудудлар бўйича ва вақт давомида ўзгаришлари тахлил қилинди. Урта ва Қуйи Зарафшон ҳавзасининг ўрта масштабли ландшафт картаси тузилди ва экологик вазиятнинг бевосита ландшафтлар билан боғлиқлиги аникланди. Ландшафт картасининг бошқа мавзули карталарга асос бўлишлиги исботланди.
3. Воҳа геосистемалари учун антропоген юк тушунчаси ўрганилди ва улар генезиси бўйича таснифланди. Майдон бирлигига тўғри келадиган антропоген юк кўрсаткичлари ва уларнинг меъёрий мезонлари ишлаб чиқилди, шу асосда “Урта ва Қуйи Зарафшон воҳа ландшафтларида антропоген юк ва унинг оқибатлари” мавзусида янги карта тайёрланди.
4. Аҳоли зичлиги асосий антропоген юк кўрсатгичларидан бири эканлиги инобатга олиниб, воҳалар аҳолиси учун “ер сиғими” меъёри ишлаб чиқилди. Узбекистан воҳалари учун “ер сиғими” меъёри 1 км2 майдонга 250-300 киши деб баҳоланди.
5. Воҳа геосистемаларида ерларнинг аҳоли турар жойлари, сув, йўл ва бошка курилиш объектлари билан бандлик даражаси антропоген юк сифатида тадқик килинди, уларни ҳисоблаш ва карталаштиришнинг илмий-услубий асослари ишлаб чикилди, фрагмент карталар тайёрланди. Тегишли ҳисоблашларда математик ифодалардан фойдаланиш тавсия килинди.
6. Ўрта ва Қуйи Зарафшон ҳавзасидаги ичимлик сувининг сифат кўрсаткичларини аниклаш максадида турли ландшафтлардан 80 дан ортиқ сув намуналари олинди ва уларнинг минераллашуви, қаттиклиги, водород кўрсатгичи, асосий анионлар ва катионлар микдори аникланди, ушбу сув сифати ўзгаришларини кўрсатувчи бир нечта турдаги карталар тайёрланди. Олинган маълумотлар тахлили асосида ер ости сувларини муҳофаза қилиш, воҳа ландшафтларида грунт сувлар сифати динамикаси хакида, Кармана, Бухоро, Қоракўл вохаларидаги аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш учун Урта Зарафшондан Қуйи Зарафшон томон қўшимча сув кувурларини куриш масалалари бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.
7. Сув тахдиллари натижасида грунт сувларининг кимёвий таркибида сезиларли ўзгаришлар рўй бераётганлиги аникланди: анионлар синфида хлоридлар ва сульфатлар, катионлар синфида эса натрий ва магний ионлари микдори кўпаймокда. Кармана, Бухоро ва Қоракўл воха ландшафтларининг куп кисмларида грунт сувлар сульфат-натрийли, сульфат-магнийли, баъзи жойларда хлорид-натрийли холатга етган.
8. Дарё хавзасида жойлашган воха геосистемалари уртасидаги худудий богликликни хавза ёндашуви, парагенетик боғлиқлик, ландшафт-геокимёвий узвийлик методлари ёрдамида ўрганиш самарали натижалар беришлиги исботланди ва геоэкологик тадқиқотларда ушбу методлардан кенг фойдаланиш лозимлиги тавсия килинди.
9. Воҳа геосистемаларида экологик холат ва инсон саломатлиги уртасидаги богликлик математик усулда тахдил килинди ва инсон саломатлигига сув сифати ва тупроқ шўрлиги катта таъсир кўрсатиши аникланди. Шунингдек, статистик маълумотлар тахлили аҳоли ўртасида турли хил касалликлар, экологик шароитга боғлик холда, дарё водийсининг юқорисидан қуйи томонига кескин ошиб боришлигини кўрсатди.
10. Республикамизда мавжуд сув захираларидан тўлиқ фойдаланилаёт-ганлиги (90 % дан ортиқ) туфайли, сув ресурсларини тежаб ишлатиш ва сугоришда илгор технологиялардан фойдаланиш энг долзарб муаммолар эканлиги кўрсатилди. Тог олди текисликларини ўзлаштириш учун йирик сойларда сув омборларини куриш бўйича тавсиялар берилди.
11. Зарафшон дарёси сувини муҳофаза килиш бўйича биринчи даражали мухим вазифалар куйидагилар деб белгиланди: 1) дарё сохилида ҳар иккала киргокдан 200 метр кенгликда ҳимоя зонасини ташкил этиш; 2) ифлосланган окова сувларни тозалаш бўйича янги технологиялардан фойдаланиш; 3) дарё сохилида “химоя катлами” йўк ерларда ер ости сувларини ифлословчи корхоналарни қурмаслик, мавжудларини кўчириш; 4) дарё суви тозалиги бўйича Давлат назоратини кучайтириш.
12. Воҳа ландшафтларидан оқилона фойдаланиш, уларни оптималлаштириш ва муҳофаза қилиш учун мавжуд мониторинг кузатув ишларини қайта кўриб чиқиш зарурлиги кўрсатилди ва янги мониторинг постларини очиш бўйича таклиф ва асосномалар берилди. Тўпланган маълумотлар таҳлилига асосан “Урта ва Қуйи Зарафшон ландшафтларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш” ҳамда “Урта ва Қуйи Зарафшонда ер ости сувларининг минераллашиш даражаси” карталари тузилди.
13. Экологик вазиятни яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, табиий муҳитни оптималлаштириш ва бошкариш бўйича таклиф ва тавсиялар ҳар бир воҳа ландшафта учун алоҳида ишлаб чиқилди.
14. Воҳа геосистемаларида экологик вазиятнинг келажакда 10-20 йил давомида ўзгариши бўйича илмий башоратлар берилди: унда сув танқислиги давом этиши, тупроқлар, сув ҳамда шаҳарлар ҳавоси ифлосланишининг кучайиши, XXI асрнинг ўрталарида воҳаларда антропоген юк икки баравар ошишлиги кўзда тутилмокда. Шу ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, Республика бўйича экологик барқарор ривожланишни таъминлаш учун 2020-2050 йилларга мўлжалланган “Давлат геоэкологик дастури” ишлаб чикилиши зарур, деган таклиф берилди.

6

Koʻrishlar

0

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos