Темир танқислиги қамқонлик бирламчи босқичида даволаш, ферропрепаратлар таъминлаш ҳолати самарадорлигини оптималлаштириш

Annotasiya

Тадқиқот объектлари: Фарғона вилояти ҚВП тиббиёт ходимлари, ви-лоят аҳолиси, фсртил сшдаги аёллар, ҳомиладорлар, ТТК бсморлари, фсрро-прспаратлар.
Пиши tn мақсади: бирламчи боскичда гемоглобинли соғломлаштириш тадбири ўтказишни ташкил этиш, ТТКни даволаш ва олдини олиш натижала-рини таҳлил килиш, фсрропрспаратлар билан таъминланиш ҳолатини ўрга-ниш, унинг арзон ва қулай ҳамда самарадорли тизимини яратиш.
Тадқиқот усуллари: Клиник, морфологик, статистик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Илк маротаба аҳолини гсмоглобинли соғломлаштириш тизимида вилоят миқёсида бирламчи тиббиёт ходимлари камқонликни даволаш ва рационал овкатланиш ахамияти бўйича ўқитилди ва олинган билим амалиётга жорий этилди. 5 йилдан ксйин камқонлик аҳоли орасида 10,2% камайганлиги кайд этилди. Асосли тиббиёт талаблари асосида туғиш ёшидаги ва ҳомиладорлардаги ТТК холати кузатув давомида ўрганилди ва тугиш ёшидаги аёлларда камқонликнинг оғир ва ўрта оғир кўриниши 3,4 марта камайиб, енгил тури 4,6 марта ошганлиги, ҳомила-дорларда эса камқонликнинг оғир ва ўрта оғир кўриниши 1,5 марта камайиб, енгил тури 4,7 марта ошганлигини кўрсатилди. Вилоят миқёсида бирламчи босқич тиббиёт ходимлари фаолиятида фсрродориларни профилактик, амбулатория ва касалхонада даволашдаги натижалари киёсий ўрганилди ва муаммолари аниқланди. Миллий дорилар сиёсати шаклланишида фсрропре-паратларнинг рационал ишлатилиши, таъминланиш холати ва хажми, сама-радорлиги-нархи-ножўя таъсир кўрсаткичлари бирламчи босқич тиббиёт ходимлари фаолиятида ўрганилган ва уларни оптимал қўллаш, формуляр тизим тузишдаги ахамияти хал этилган.
Амалий ахамияти: ТТКнинг дсярли 90% бирламчи боскич тизимида даволанганликлари учуй гемоглобинли соғломлаштириш тадбирини ўтка-зишда тиббиёт ходимларини ўкитиб, амалистга татбиқ этиш жараёнини ўр-ганиш, даволаш натижасини аниклаш амалий тиббиётнинг долзарб масаласи-дир. ТТКни фсрропрспаратлар билан даволаш усулини тиббий босқичларда комплекс ўрганиш бугунги кун миллий дорилар сиёсатининг амалиётдаги қўлланишидир. Фсрропрспаратлар таъминоти, нархи ва таркалишини ўрганиш, уларни қўллашнинг самарадорлик даражасини аниқлаш бирламчи бос-қич тизими фаолиятида фсррофармакотсрапия самарадорлигини оширади. Фсрродорилар формулярини амалда жорий этишга ср дам бсради.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Бирламчи бо-скич тиббиёт ходимларини ўқитиш даволаш самарадорлигини оширади. Фср-рофармакотсрапиянинг самарадорлиги-нархи-ножўя таъсири кўрсаткичла-рини ўрганиш дориларни оптимал танлаш, тендер усулида самарали, арзон фсрропрспаратларни танлашга ёрдам бсради. Даволаш-профилактика хизма-тида иктисодий тежамкорликни яратади.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: Соғлиқни саклаш тизимининг бирламчи босқич бўғини.

Manba turi: Tezislar
Yildan beri qamrab olingan yillar 1992
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
CC BY f
1-21
26

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Махмудов, Х. (2023). Темир танқислиги қамқонлик бирламчи босқичида даволаш, ферропрепаратлар таъминлаш ҳолати самарадорлигини оптималлаштириш. Avtoreferat Katalogi, 1(1), 1–21. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/36511
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Тадқиқот объектлари: Фарғона вилояти ҚВП тиббиёт ходимлари, ви-лоят аҳолиси, фсртил сшдаги аёллар, ҳомиладорлар, ТТК бсморлари, фсрро-прспаратлар.
Пиши tn мақсади: бирламчи боскичда гемоглобинли соғломлаштириш тадбири ўтказишни ташкил этиш, ТТКни даволаш ва олдини олиш натижала-рини таҳлил килиш, фсрропрспаратлар билан таъминланиш ҳолатини ўрга-ниш, унинг арзон ва қулай ҳамда самарадорли тизимини яратиш.
Тадқиқот усуллари: Клиник, морфологик, статистик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Илк маротаба аҳолини гсмоглобинли соғломлаштириш тизимида вилоят миқёсида бирламчи тиббиёт ходимлари камқонликни даволаш ва рационал овкатланиш ахамияти бўйича ўқитилди ва олинган билим амалиётга жорий этилди. 5 йилдан ксйин камқонлик аҳоли орасида 10,2% камайганлиги кайд этилди. Асосли тиббиёт талаблари асосида туғиш ёшидаги ва ҳомиладорлардаги ТТК холати кузатув давомида ўрганилди ва тугиш ёшидаги аёлларда камқонликнинг оғир ва ўрта оғир кўриниши 3,4 марта камайиб, енгил тури 4,6 марта ошганлиги, ҳомила-дорларда эса камқонликнинг оғир ва ўрта оғир кўриниши 1,5 марта камайиб, енгил тури 4,7 марта ошганлигини кўрсатилди. Вилоят миқёсида бирламчи босқич тиббиёт ходимлари фаолиятида фсрродориларни профилактик, амбулатория ва касалхонада даволашдаги натижалари киёсий ўрганилди ва муаммолари аниқланди. Миллий дорилар сиёсати шаклланишида фсрропре-паратларнинг рационал ишлатилиши, таъминланиш холати ва хажми, сама-радорлиги-нархи-ножўя таъсир кўрсаткичлари бирламчи босқич тиббиёт ходимлари фаолиятида ўрганилган ва уларни оптимал қўллаш, формуляр тизим тузишдаги ахамияти хал этилган.
Амалий ахамияти: ТТКнинг дсярли 90% бирламчи боскич тизимида даволанганликлари учуй гемоглобинли соғломлаштириш тадбирини ўтка-зишда тиббиёт ходимларини ўкитиб, амалистга татбиқ этиш жараёнини ўр-ганиш, даволаш натижасини аниклаш амалий тиббиётнинг долзарб масаласи-дир. ТТКни фсрропрспаратлар билан даволаш усулини тиббий босқичларда комплекс ўрганиш бугунги кун миллий дорилар сиёсатининг амалиётдаги қўлланишидир. Фсрропрспаратлар таъминоти, нархи ва таркалишини ўрганиш, уларни қўллашнинг самарадорлик даражасини аниқлаш бирламчи бос-қич тизими фаолиятида фсррофармакотсрапия самарадорлигини оширади. Фсрродорилар формулярини амалда жорий этишга ср дам бсради.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Бирламчи бо-скич тиббиёт ходимларини ўқитиш даволаш самарадорлигини оширади. Фср-рофармакотсрапиянинг самарадорлиги-нархи-ножўя таъсири кўрсаткичла-рини ўрганиш дориларни оптимал танлаш, тендер усулида самарали, арзон фсрропрспаратларни танлашга ёрдам бсради. Даволаш-профилактика хизма-тида иктисодий тежамкорликни яратади.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: Соғлиқни саклаш тизимининг бирламчи босқич бўғини.


background image

1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ


Қўлёзма ҳуқуқида

УДК: 616.155.194.8



МАХМУДОВ Хасанбой Абиджанович



ТЕМИР ТАНҚИСЛИГИ КАМҚОНЛИГИНИ

БИРЛАМЧИ БОСҚИЧДА ДАВОЛАШ,

ФЕРРОПРЕПАРАТЛАР ТАЪМИНЛАНИШИ ҲОЛАТИ, САМАРАДОР-

ЛИГИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ

14. 00. 29 – гематология ва қон қуйиш


Тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун ёзилган диссертация


АВТОРЕФЕРАТИ










Тошкент - 2007


background image

2

Иш ЎзР ССВ Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида

бажарилган


Илмий раҳбар: тиббиёт фанлари доктори, профессор

Фармонқулов Хамид Қосимович

Расмий оппонентлар:

тиббиёт фанлари доктори

Холматова Нигора Мамадалиевна

тиббиёт фанлари доктори, профессор

Солиев Кадир Каримович




Етакчи ташкилот:

Самарқанд Давлат тиббиёт институти




Диссертация «____» «_____________» 2007 йил соат _____ да Тош-

кент тиббиёт академияси қошидаги Д 087.09.02 Бирлашган Ихтисослашган
Кенгаш йиғилишида ҳимоя қилинади. Адрес: 100109, Тошкент, Фаробий
кўчаси, 2.


Диссертация билан Тошкент тиббиёт академияси кутубхонасида тани-

шиш мумкин.




Автореферат «_____» «_____________» 2007 йилда тарқатилган.






Бирлашган Ихтисослашган Кен-
гаш илмий котиби, биология
фанлари доктори, профессор

Юлдашев Н. М.


background image

3

ИШНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ


Муаммонинг долзарблиги.

Темир танқислиги камқонлиги (ТТК) дунё

аҳолиси орасида (болалар, ўспиринлар, туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёллар)
кўп учраганлиги учун унинг тарқалиш даражаси, келиб чиқиш сабаблари, ри-
вожланиши, ташҳиси, давоси ва олдини олиш масалалари турли минтақалар-
да ҳар тарафлама ўрганилган ва бу борада катта ижобий натижаларга эри-
шилган [С.М. Бахрамов ва ҳамм., 1999; С.А. Хотимченко ва ҳамм., 1999;
Т.Ш. Шарманов, 1999; ЖССТ, 2000]. Аҳолини гемоглобинли соғломлашти-
ришда эришилган анчагина ютуқларга қарамай, баъзи жойларда ва айрим
аҳоли қатламларида ТТК кўпаймоқда, даводан кейин касалликнинг қайтала-
ниш ҳолатлари кузатилмоқда [Г.А. Максумова ва ҳамм., 1993; Д.Н. Сулейма-
нова ва ҳамм., 1999; Н.Д. Абдусаматова, 2000; Л.М. Казакова, 2001]. Буларга
сабаб жойларда, айниқса тиббиётимиз асоси бўлган бирламчи босқич шаро-
итида гемоглобинли соғломлаштиришнинг тажрибада синалган самарали ти-
зимнинг текис жорий этилмаганлигидадир [Г.Б. Берлинер ва ҳамм., 1996].

Мамлакатда бирламчи босқичнинг моддий таъминланиши ва замонавий

асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши жадал олиб борилмоқда [Д.А. Асадов,
1992; Бюл. «Гендер и развитие в Узбекистане», 1998]. Бирламчи босқич тиб-
биёт ходимларининг соғлиқни сақлаш тизимидаги ўрни салмоқли бўлмоқда.
Умумий амалиёт шифокорлари 10 ой давомида махсус циклларда ўқиб ўз со-
ҳасининг етук мутахассисигача тайёрланмоқда. Шунинг учун аҳоли орасида
кенг тарқалган касалликлар ташҳиси, давоси ва олдини олишда бирламчи
босқич шифокорларининг ижодий ёндошишларини ўрганиш давр, яъни асос-
ли тиббиёт талабига айланмоқда. ТТКни гемоглобинли соғломлаштириш тад-
бирида ижобий натижага эришиш аҳолининг билимини ошириш ва уни ама-
лиётда қўллаш кераклигини кўрсатмоқда [Госдепартамент статистики, 1998].

Сўнгги йилларда мамлакатга жуда кўп ферропрепаратлар кириб келди.

Уларнинг ишлатилишида кўпгина ножўя таъсирлар кузатилаётганлиги учун
аҳоли орасида темир препаратларига бўлган салбий тушунчанинг кўпайиши
сезилмоқда. Темир препаратларининг сотилиш нархидаги жуда катта фарқ ва
улар таъминланишидаги муаммолар кузатилмоқда. Бу эса ферротерапия ва
профилактикани мукаммал ўтказишга тўсиқ бўлмоқда [ЖССТ, 1995; А.П.
Машковский, 1998; J. Henry, 1991; M. Whitehead, 1994]. Дори препаратлари-
нинг хавфсизлиги, самарадорлиги, қарши кўрсатмалари ва ножўя таъсирлари
тўлиқ кўрсатилмаганлиги учун улардан норационал фойдаланиш кузатил-
моқда [Ж. Форте, 1995; ЖССТ, 2003; M. Whitehead, 1994; S. Paul, 1995].
Адабий манбаларга кўра ривожланган мамлакатларда 10-20% дорилар ножўя
таъсир кўрсатса, ривожланаётган мамлакатларда бу кўрсаткич 30-40% ни
ташкил этади [Ф. А. Фазилова, 2000]. Бу ҳолат дорилар муаммосини илмий,
методологик ва далолатли тиббиёт талаблари асосида ҳал этишни тақозо эта-
ди. Далолатли тиббиёт клиник текширишни баҳолайдиган ҳамма тан олган
илмий-амалий усул эталонидир [Д. С. Нугманова, М. Роудз, 2003].


background image

4

ЖССТнинг таъкидлашича, саломатликни тиклашда дорилар билан таъ-

минланиш аҳолининг асосий қисми эҳтиёжини қондириши, ҳамма вақтда то-
пилиши, етарли миқдорда ва талаб доирасида бўлиши керак. Тиббиётдаги
қайта қуриш қиммат препаратларга бўлган сарфни камайтиришга ва дорилар
ишлатилишининг эффектив ва арзон, ҳамда қулай бўлган янги рационал даво
тизимини яратишга қаратилган [Е.Г. Алещенкова ва ҳамм., 1999; А.Г. Румян-
цев ва ҳамм., 2001; ЖССТ, 2002; P. Herman, 1995].

Марказий Осиё мамлакатларида ферропрепаратлар билан комплекс да-

волаш натижаси таҳлилининг камлиги, айниқса бирламчи босқичда йўқлиги,
ушбу муаммони назарий ва амалий йўл билан ҳал этишга даъват этади. Бу
тизимни амалиётда қўллаш соғлиқни сақлаш тизимининг долзарб масаласи
бўлиб, кўпгина муаммоларни ҳал этади.

Диссертация ишининг ИТИ мавзулар режасига боғлиқлиги.

Иш

ТВМОИ «Ички тиббиёт ва МНС: Эрта ташҳислаш усулини яратиш, профи-
лактикаси, коррекцияси, ташқи муҳит факторининг таъсири» ИТИ режаси
доирасида бажарилган (ЎзР ДФТҚ давлат рўйхати рақами 01040023).

Тадқиқотнинг мақсади:

Бирламчи босқичда гемоглобинли соғлом-

лаштириш тадбирининг ўтказилишини ташкил этиш, темир танқислиги кам-
қонлигини даволаш ва олдини олиш натижалари таҳлили асосида ферропре-
паратлар билан таъминланишни ўрганиш, унинг арзон, қулай ҳамда самарали
тизимини яратиш.

Қўйилган масалалар:

1. Бирламчи босқич тиббиёт ходимларини камқонликлар ва тўғри ов-

қатланиш бўйича ўқитиш, амалиётга жорий этиш ва натижасини ўрганиш.

2. Далолатли тиббиёт талаблари асосида фертил ёшдаги ва ҳомиладор

аёллар темир танқислиги камқонлигини таҳлил этиш.

3. Аҳолини гемоглобинли соғломлаштиришда ТТКнинг ферропрепа-

ратлар билан олдини олиш, амбулатория ва касалхона шароитида давосини
ўрганиш ва уларнинг натижаларини баҳолаш.

4. Ферропрепаратлар таъминотини, муаммосини ўрганиш. Бирламчи

босқичда ферропрепаратларни рационал қўллашни аниқлаш ва оптимал-
лаштириш. Ферропрепаратлар формулярини тузишдаги аҳамияти.

Тадқиқот объекти ва предмети.

Фарғона вилояти қишлоқ врачлик

пунктлари (ҚВП) тиббиёт ходимлари, вилоят аҳолиси, фертил ёшдаги аёллар,
ҳомиладорлар, темир танқислиги камқонлиги беморлари, ферропрепаратлар;
бирламчи босқич шифокорлари иш тажрибаси.

Тадқиқот услублари.

Клиник, морфологик, статистик.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

1.

Соғлиқни сақлаш бирламчи босқич тиббиёт ходимларини камқонлик

бўйича назарий билимларини ошириш ва уни вилоят бўйича амалиётга жо-
рий этиш натижаси туманлар ва умуман Фарғона вилояти аҳолисида ўтказил-
ган гемоглобинли соғломлаштириш тадбирининг ижобийлигини кўрсатди ва


background image

5

5 йиллик кузатиш ТТКнинг аҳоли орасида ўртача йилига 2% камайишига
олиб келди.

2.

Фертил ёшдаги ва ҳомиладор аёлларда 2002 ва 2004 йилларда олин-

ган маълумот ижобий ўзгаришлар борлигини тасдиқлади. 2002 йилда туғиш
ёшидаги аёлларда оғир ва ўрта оғир камқонлик 83,6%, енгил 16,4% бўлса,
2004 йили оғир ва ўрта оғир ТТК 24,6% ва енгил даража 75,4% ни ташкил эт-
ди. ҳомиладор аёлларда 2002 йилда оғир ва ўрта оғир камқонлик 92% ва ен-
гил 8% бўлса, 2004 йили 62,5% ва 37,5% (тегишлича) ташкил этган.

3.

ТТКнинг олдини олиш тадбирида, амбулатория ва касалхона шаро-

итида даволашда ферропрепаратлар асорати 1,7 дан 39,2% гача кузатилди.
Касалхонадаги даволашда махсус тавсия ферропрепаратнинг ножўя таъсири-
ни амбулатор даволашга нисбатан 24, профилактикага нисбатан 3 маротаба-
гача камайтирди. Гемоглобиннинг кунлик ўсиши касалхонадаги даволашда
амбулатор даволашга нисбатан 2,7 маротаба кўплигини кўрсатди.

4.

Бирламчи босқич тизимида ферропрепаратлар таъминотидаги муам-

молар ва муаммоларда истеъмолчи ва таъминотчининг етарли таъсири бор-
лиги аниқланди. Ферропрепаратларни самарадорлик, нарх, ножўя таъсир кўр-
саткичига кўра ўрганиш дориларни қулай ва тўғри танлашга ёрдам беради ва
ферропрепаратлар формулярини шакллантиришга ишонарли омил бўлади.

Илмий янгилиги.

Илк маротаба аҳолини гемоглобинли соғломлашти-

риш

тизимида Фарғона вилояти доирасида бирламчи тиббиёт ходимлари

ТТКни даволаш ва рационал овқатланиш аҳамияти бўйича ўқитилди ва олин-
ган билим амалиётга жорий этилди, натижаси 5 йил давомида ўрганилган.

Далолатли тиббиёт талаблари асосида туғиш ёшидаги ва ҳомиладорлар-

да ТТК кузатув давомида ўрганилган ва таҳлил этилган.

Вилоятнинг бирламчи босқич тиббиёт ходимлари фаолиятида ферро-

препаратларни профилактик, амбулатория ва касалхонадаги даволаш
натижалари қиёсий ўрганилган.

Миллий дори таъминоти сиёсати шаклланишида ферропрепаратлар-

нинг рационал ишлатилиши, ассортименти ҳолати ва ҳажми, самарадорлик-
нарх-ножўя таъсир кўрсаткичлари бирламчи босқич тиббиёт ходимлари фао-
лиятида ўрганилган ва уларни оптимал қўллаш, формуляр тизим тузишдаги
аҳамияти ҳал этилган.

Ишнинг амалий аҳамияти.

ТТКнинг деярли 90% бирламчи босқичда

даволанганлиги учун гемоглобинли соғломлаштириш тадбирини ўтказишда
соҳа тиббиёт ходимларини халқаро усул талаблари асосида ўқитиб, амалиёт-
га татбиқ этиш жараёнини ўрганиш, даволаш натижасини аниқлаш амалий
тиббиётнинг долзарб масаласидир. ТТКни ферропрепаратлар билан даволаш
усулини тиббиёт босқичларида бир бутун ўрганиш бугунги кун миллий дори
таъминоти сиёсатининг амалиётдаги қўлланилишидир. Ферропрепаратлар
таъминотини тўлиқ ва рационал амалга ошириб, уларни қўллашнинг самара-
дорлик даражасини ошириш амалий аҳамиятлидир. Ферропрепаратларнинг
нархи, таъминоти ва тарқалишини асосли тиббиёт талаблари асосида ҳал эти-


background image

6

лиши, бирламчи босқич тизими фаолиятида феррофармакотерапия самара-
дорлигини оширади.

Натижаларнинг қўлланилиши.

Текшириш натижалари ТВМОИнинг

гематология ва трансфузиология ҳамда ички касалликлар ва телемедицина
кафедралари фаолиятида маъруза ва амалий машғулотлар кўринишида
татбиқ этилган. Иш натижалари услубий қўлланма кўринишида Фарғона ви-
лояти ҳамма қВПларида жорий этилган. Республика шифокорларининг соҳа-
даги билимини ошириш мақсадида тиббиёт институтлари фаолиятида кам-
қонликлар ва рационал овқатланиш тизими ўқув жараёнига киритилган.
Олинган натижалар вилоят гематология бўлими шифокорлари фаолиятида
қўлланилмоқда.

Иш апробациялари.

2001 й. Урганч шаҳри «Гематология ва трансфу-

зиологиянинг актуал муаммолари» илмий-амалий конференциясида, 2002 й.
ТВМОИ 70-йиллигига бағишланган юбилей конференциясида, 2002 й.
ТошДавТИ II «Замонавий тиббиётнинг долзарб масалалари» илмий-амалий
конференциясида, 2003 й. С.М. Баҳромовнинг 65 йиллигига бағишланган
юбилей конференциясида, 2006 йили Киев «Железодефицитные состояния:
новое в диагностике и лечении» мавзусидаги халқаро симпозиумида ва 2006
йили Бухоро шаҳрида ўтган «Тиббиётнинг актуал муаммолари» ёш олимлар-
нинг республика илмий-амалий конференциясида бажарилган ишнинг асосий
мазмуни баён қилинган ва муҳокама этилган.

Иш бўйича нашрлар.

Диссертация мавзуси бўйича 3 мақола тиббий

журналда, 6 мақола ва 1 тезис конференция ва симпозиум материалларида, 1
информацион хат, 1 услубий қўлланма ва 1 монография нашр этилган.

Диссертация ҳажми ва тузилиши:

Диссертация 124 бетда компьютер-

да ёзилиб, кириш, адабиётлар шарҳи, «материал ва текшириш усуллари ба-
ёни» боби, 5 қисмдан иборат асосий маълумотлар таҳлили, бажарилган иш-
нинг умумий муҳокамаси, хулосалар ва амалий тавсияномалар, қўлланилган
адабиётлар рўйхатидан иборат. Қўлланган адабиётлар рўйхати 155 яқин
қўшни мамлакатлар ва 84 узоқ чет эл олимлари адабиётларини ўз ичига ола-
ди. Диссертация 27 жадвал ва 14 расм билан иллюстрациялаштирилган.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Биринчи боб

адабиётлар шарҳига бағишланган бўлиб, у 3 қисмдан

иборат. Биринчи қисмда диссертант организмдаги темир моддаси фаолияти
ва физиологик алмашинуви, темир танқислиги камқонлиги омиллари ва ри-
вожланиш каби масалаларни таҳлил қилади. Иккинчи қисм темир танқислиги
камқонлигининг тарқалиши ва ташҳисига бағишланган. Учинчи қисмда те-
мир танқислиги камқонлигини даволаш ва олдини олиш, ЖССТ ва ЮНИ-
СЭФ тавсиялари каби масалалар кўриб чиқилган.

Иккинчи боб

тадқиқот материали ва усуллари таърифига бағишланган.


background image

7

Фарғона вилояти ҳамма ҚВП (жами 252) ва ФАП (жами 178) тиббиёт ходим-
лари, вилоят ССБ ҳамда ТВМОИ гематология ва трансфузиология кафедраси
ходимлари Америка қўшма Штатлари Халқаро тараққиёт Агентлиги (Здрав/-
Плюс) билан биргаликда «Камқонликлар ва уларнинг олдини олишда рацио-
нал овқатланишнинг аҳамияти» мавзусидаги ўқитиш фаолиятида синалган ва
халқаро тажриба асосида тузилган режа ва дастур бўйича ўқитилди.

Ўқитиш борасида 2000 йилда Фарғона вилояти 2645873 аҳолисида ва

унинг уч туманидаги «Бегат», «Ғалча» ва «Шарқ Юлдузи» ҚВПларининг –
жами 26549 аҳолисида қайд этилган камқонликлар ўрганилди. Танланган Ёз-
ёвон, Қува, Бешариқ туманларда камқонликнинг оғирлик даражаси ва бемор-
лар даволанган тиббиёт босқичлари аниқланди.

Тиббиёт ходимларини ўқитиш натижасини амалиётга татбиқ этишни

2001-2005 йй. ҳисобот маълумотлари бўйича ўрганилди, яъни ТТК ташҳиси
ва гемоглобинли соғломлаштириш тадбирида баҳоланди.

Далолатли тиббиёт талаби асосида, учламчи тасодифий усул билан

(ҚВП мудири – шифокор – катта ҳамшира – ҳамшира) 2002 ва 2004 йиллари
Тошлоқ, Қува, Охунбобоев туманларининг 10 ҚВПсидаги камқонлик билан
хасталанган 15-49 фертил ёшли аёлларнинг 1991 амбулатор карталари ва ту-
ман марказий шифохонаси экстрагенитал касалликлари (ЭГК) бўлимига туш-
ган 507 ҳомиладор аёллар тиббий хужжатлари таҳлил этилди.

2002, 2003 ва 2004 йиллари вилоятнинг учта туманлари (Қува, Тошлоқ

ва Охунбобоев) аҳолисидан 2800 фертил ёшдаги аёлларда темир дорисини
ичиш жараёнида кузатилган ножўя таъсирлари аниқланди.

Фарғона вилоятида аҳолини гемоглобинли соғломлаштириш тадбирида

иштирок этган гематолог, терапевт ва педиатрлардан жами 235 шифокорнинг
ўтказган давоси ва камқонликни олдини олиш тажрибаси ва муаммолари
кўрсатилган сўров анкетаси бўйича аниқланди.

2003-2005 йй. Фарғона вилояти гематология бўлимида ТТК билан да-

воланган 584 беморлар ўрганилди ва даво натижаси таҳлил қилинди.

2004 ва 2005 йиллари Фарғона, Қувасой шаҳарлари ва Тошлоқ, Ўзбе-

кистон ва Қува туманларидаги жами 136 дорихоналардаги мавжуд ферропре-
паратлар аниқланди. Сўров йўли билан сотилиши, нархи, ўрта баҳоси, мини-
мал ва максимал баҳолари билинди. Бу рақамлар ҳалқаро маълумотлар билан
(International Drug Price Indicator Guide (1998) солиштирилди.

Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи босқич шароитида ТТКни

аниқлаш ва тасҳислаш сўров анкетаси ёрдамида амалга оширилди. Унифика-
цияли гемоглобинцианид усул билан [В.В. Меньшиков, 1987], баъзан Сали
гемометри билан гемоглобин миқдори аниқланди.

Сали гемометри қурилма-

сининг аниқлигини сақлаш учун ҳар олти ойда стандарт эритмалар ёрдамида
калибровка қилиб турилди. Унификацияли усул билан ҳисоблаш камерасида
(Горяев камераси) эритроцитлар сони аниқланди. Эритроцитлар ранг кўрсат-
кичи гемоглобин миқдорини эритоцитлар сонига нисбатан аниқланди. Ҳи-
соблаш камерасида лейкоцитлар сони аниқланди. Эритроцит ва лейкоцитлар


background image

8

морфологияси ўрганилди. Қон зардобидаги темир миқдори Био-Ла-Тест «Же-
лезо» (Чехия) батофенонтролин қўлланилган усул билан аниқланди.

Олинган маълумотлар ва таҳлиллар натижалари Pentium-II компьютери

ёрдамида стандарт дастур пакетларини қўллаб статистик ҳисоблашдан ўтка-
зилди. Бунда ўртача арифметик кўрсаткич (М), стандарт силжиши, кичик
арифметик ўзгаришлар (m) ва t-Стьюдент критерияси ҳисобланди ва рақам-
лар ишонарлилиги аниқланди. Рақамлар ишончли деб Р<0,05 дан кам бўлган-
да қабул қилинди.

Учинчи боб

шахсий маълумотлар ташхисига бағишланган.

У 4 қисмга

ажратилган. Биринчи қисмда Фарғона вилояти бирламчи босқич тиббиёт хо-
димларини камқонликлар ва рационал овқатланиш бўйича ўқитиш натижала-
ри таҳлил қилинган.

ТТКнинг деярли ҳаммаси асосан бирламчи босқичда аниқланиб, даво-

ланганлиги учун Фарғона вилоятида ҳамма бирламчи ҚВП ва ФАП тиббиёт
ходимлари ТТК ва рационал овқатланиш бўйича мақсадли ўқитилди. Ўқитиш
бошланишида вилоят аҳолисининг ўртача 11,9% да ва 3 ёшгача болаларда
32% камқонлик борлигини, баъзи туманларда ва айрим туман ҚВП ларда
ТТКнинг туғиш ёшидаги аёлларда 41,7% ва ҳомиладорларда 84,8% учраши
аниқланди. Режали олинган билимни амалиётга татбиқ этиш аҳолини гемо-
глобинли соғломлаштиришда ижобий натижалар берди. ТТКга эътибор ва
уни тўғри тасҳишлашни вилоят бўйича амалга оширилиши 2001 йили аҳоли
орасида ўртача 30% гача, туғиш ёшидаги аёлларда 54-55%, ҳомиладор аёл-
ларда 92% гача камқонликлар учраши аниқланиб рўйхатга олинди. Камқон-
ликларни ўрганиш унинг 98-99% ТТК эканлигини исботлади ва бу гематоло-
гия бўлимига туман ҚВПларидан ТТК ташҳиси билан юборилган беморларда
ўз тасдиғини топди. Темир танқислиги камқонлиги бор беморларнинг 92,2%
ҚВП босқичида, 7,5% - туман марказида ва фақат 0,3% вилоят даволаш
шаҳобчаларида даволаниши қайд этилди.

Бу бобнинг иккинчи қисмида Фарғона вилояти аҳолиси орасида 2001-

2005 йиллар кузатишидаги темир танқислиги камқонлигини ўрганиш нати-
жалари келтирилган. 2001-2005 йиллари аҳоли орасида вилоят бўйича гемо-
глобинли соғломлаштиришни амалга ошириш гемоглобин, эритроцит ва ранг
кўрсаткичларининг сезиларли ошганлигини аниқлади. Камқонлик вилоят бў-
йича ҳар йили 2%гача, болаларда ва ўсмирларда 5 йил ичида 7,8% ва 10% га-
ча (тегишлича) камайганлигини кўрсатди. Кузатилган йилларда тиббиёт хо-
димларини тўлиқ ўқитилиши ва натижасини етарли эътибор билан амалиётда
амалга оширилиши қисман ўқитилган туманларга нисбатан ижобийлиги ис-
ботланди. Тиббиёт ходимлари тўлиқ ўқитилган Қува туманида натижанинг
ижобийлиги (ТТК 13,5% га камайган) ва қисман ўқитилган Бувайда (8,6%) ва
Ўзбекистон туманларига (5,4%) нисбатан аниқ тасдиқланди.

Учинчи қисм далолатли тиббиёт асосида туғиш ёшдаги аёлларда ва ҳо-

миладорларда 2002 ва 2004 кузатиш йилларидаги темир танқислиги ҳолатини
ўрганиш натижалари баёнига бағишланган. Ўтказилган таҳлил туғиш ёшида-


background image

9

ги ва ҳомиладор аёлларда нисбатан камайсада, лекин унинг юқорилиги сақ-
ланиб қолган. Шунинг учун асосли тиббиёт талаби асосида, эркин танлаб
олиш усули билан уч туман ҚВП аҳолисидан 2002 ва 2004 йиллари 1991 ту-
ғиш ёшидаги аёллар амбулатор карталари ва туман ЭГК бўлимига тушган
507 ҳомиладор аёлларнинг касаллик тарихлари ўрганилди. Олинган натижа-
ларни қиёсий ўрганиш учун туғиш ёшидаги аёлларни ЖССТ тавсияси ва
ССВ тасдиқлаган информацион хати бўйича бўлинган гуруҳларга хос бўлган
100 тадан меъёрдаги гемоглобин ва эритроцитга эга фертил ёшдаги аёллар ва
ҳомиладорлар хужжатлари олиниб таҳлил қилинди (жадвал 1).

Жадвал 1.

ҚВП аҳолисида 2002 ва 2004 йиллар оғирлик даражасига

нисбатан рўйхатга олинган ТТК беморлари

Оғирлик

даражаси

(Hb г/л)

Тек.

сони

% да

Гемогло-

бин г/л

Эритроцит

10

12

РК

Лейко-

цит, 10

9

2002 йил

90<Hb

166

16,40 98,19±0,53

3,23±0,03 0,85±0,02 6,49±0,15

70<Hb<90

798

78,85 81,79±0,21

2,99±0,04 0,77±0,01 5,72±0,06

Hb<70

48

4,74

64,58±0,69

2,76±0,03 0,68±0,02 5,89±0,20

Жами

1012 100,0 83,59±0,31

3,02±0,03 0,78±0,01 5,82±0,05

2004 йил

90<Hb

738

75,38 103,39±0,37

3,94±0,09 0,84±0,01 6,32±0,07

70<Hb<90

239

24,41 82,50±0,31

3,00±0,04 0,75±0,01 5,73±0,12

Hb<70

2

0,20

65,00±2,12

3,09±0,01 0,85±0,04 5,50±0,28

Жами

979

100,0 98,21±0,41

3,39±0,05 0,82±0,01 6,16±0,06

Эслатма: - 2002 ва 2004 йиллар гуруҳлари ва жами кўрсаткичлар ораси-

даги фарқ ишонарли (р<0,001)



Кузатилган 2002 йилда фертил ёшдаги аёлларда гемоглобин ўртача

миқдори 83,59±0,31 г/л, эритроцит сони 3,02±0,03*10

12

/л, ранг кўрсаткич

0,78±0,01, лейкоцит 5,82±0,05*10

9

/л миқдорида қайд этилган. Гемоглобинли

тадбир бошлангандан икки йил ўтгач, яъни 2004 йили бу ўртача кўрсаткич-
лар: гемоглобин 98,21±0,41 г/л, эритроцит 3,39±0,05*10

12

/л, ранг кўрсаткич

0,82±0,01 ва лейкоцит 6,16±0,06*10

9

/л бўлган. Икки йиллик соғломлаштириш

тадбири гемоглобин миқдорини 17,5% га, эритроцит сонини 12,3% га, ранг
кўрсаткичини 5,1% га ва лейкоцит сонини 5,9% га оширган.


background image

10

ТТКининг оғирлик даражасини таҳлил қилиш олинган натижалар ижо-

бий эканлигини яна бир тасдиқлади (жадвал 2). 2002 йили енгил кўриниш
16,4%, ўрта оғир 78,85% ва оғир камқонлик эса 4,74% қайд этилган бўлса,
2004 йили енгил даражадаги камқонлик 75,4% га ошган бўлса, ўрта оғир
24,4% ва оғир даражадаги камқонлик 0,2% гача камайган. Демак енгил кўри-
нишдаги камқонлик 4-4,5 марта ошган бўлса, ўрта оғир 3 мартадан ортиқ ва
оғир камқонлик 23 марта камайган.

2002 йил ЭГК бўлимига бирламчи босқич кузатувида турган 100 ҳоми-

ладорларнинг ўртача гемоглобин миқдори 75,11±0,79 г/л, эритроцит сони
2,65±0,06*10

12

/л, ранг кўрсаткич 0,73±0,01, лейкоцит 5,02±0,10*10

9

/л га тенг

бўлган. 15-19 ва 37-49 ёшли аёлларда гемоглобиннинг ўртача кўрсаткичдан
(72,94±0,59 г/л, 71,4±1,44 г/л тегишлича) пастлиги кузатилган. 2004 йил эса
ҳомиладорларда гемоглобиннинг ўртача кўрсаткичи 87,3±0,68 г/л, эритроцит
3,28±0,03*10

12

/л ни, ранг кўрсаткич 0,79±0,0, лейкоцит 5,85±0,08*10

9

/л ни

ташкил этган. Соғломлаштириш тадбири гемоглобин миқдори, эритроцитлар
сонини, ранг кўрсаткичини ва лейкоцитлар сонини оширган. Гуруҳлар
орасида ижобий натижа бўлсада, нисбатан паст гемоглобин 15-19 ва 37-49
ёшли аёлларда (82,22±0,57 г/л, 83,0±1,19 г/л тегишлича) сақланиб қолган. Бу
эса шу ёшдаги ҳамиладорлар гуруҳига алоҳида эътибор билан ёндошишни
кўрсатади.

Оғирлик даражасига кўра, 2002 йилда ҳамиладорлар асосан ўрта

оғир (69%) ва оғир (23%), фақат 8% енгил кўринишдаги ТТК билан тушса,
2004 йилда енгил (37,46%) ва ўрта оғир (59,61%), фақат 2,93% оғир кўри-
нишдаги камқонликларни ташкил этган. Демак оғир кўринишдаги ТТК ҳоми-
ладор аёлларнинг тушиши 10 марта, ўрта оғир ТТК 10% га камайган бўлса,
енгил турдаги камқонлик 4,5 марта ошган. 2002 йилга нисбатан 2004 йили
гемоглобин миқдори 16,2% га ва эритроцитлар сони 23,8% га ошган. Гемо-
глобиннинг эритроцитга нисбатан баравар ошмаганлиги ҳомиладорларда ал-
батта ферротерапияни етарли миқдорда ўтказишни талаб этади.

Тошлоқ туманида ЭГК га тушган ҳомиладорларнинг 2002 ва 2004 йил-

лари тўлиқ гемограммаси таҳлил қилинди ва маълумотлар юқоридаги олин-
ган ижобий натижаларни такрорласада, назорат гуруҳига нисбатан ва ўзаро
қиёсий таққослаганда лейкоформуладаги ўзгаришлар эътиборлидир (жадвал
3).

2002 йилдаги таёқчаядролилар ва сегментядролилар ўртача 63,23% ни

ташкил этса (назорат гуруҳида – 64,4%) 2004 йили бу кўрсаткич 65,29% ни
ташкил этган. Лейкоцитлар сони 2002 йилга нисбатан (4,66±0,06%) 2004
йили (6,03±0,19%) 29,4% ошган. Бу кўрсаткичлар ўрта оғир ва оғир кўриниш-
ли ТТК ҳомиладорларида 18,8% ва 22,5%, тегишлича ошган, енгил кўриниш-
даги ҳомиладорларда 36,5% ошган. Демак гемоглобинли соғломлаштириш
тадбири ҳомиладорларнинг ҳимоя фаолиятида ҳам ижобий натижаларни кўр-
сатганлигини таъкидлайди.


background image

11

Жадвал 2.

2002 ва 2004 йй. ЭГК бўлимида камқонлик билан даволанган беморларнинг

касалхонага тушгандаги анализ натижалари (оғирлик даражасига нисбатан)

Оғирлик да-

ражаси (Hb

г/л)

Тек

сони

% да

Гемогло-

бин г/л

Эритроц

ит10

12

РК

Лейко-

цит,10

9

ЭЧТ, мм/с

2002 йил

90<Hb

16

8,00

93,56±0,73

3,50±0,19

0,79±0,32

4,79±0,32

11,47±1,06

70<Hb<90

138

69,00

77,98±0,52

2,64±0,06

0,74±0,01

4,99±0,11

10,44±0,43

Hb<70

46

23,00

60,09±1,08

2,37±0,11

0,72±0,02

5,19±0,22

11,68±0,82

Жами

200

100,0

75,11±0,79

2,65±0,06

0,73±0,01

5,02±0,10

10,83±0,36

2004 йил

90<Hb

115

37,46

99,66±0,65

3,58±0,05

0,85±0,01

5,67±0,11

8,98±0,26

70<Hb<90

183

59,61

80,72±0,47

3,11±0,04

0,75±0,00

5,98±0,11

5,99±0,32

Hb<70

9

2,93

63,33±0,99

2,81±0,13

0,72±0,03

5,70±0,41

6,22±0,70

Жами

307

100,0

87,30±0,68

3,28±0,03

0,79±0,00

5,85±0,08

7,11±0,23

Эслатма: - 2002 ва 2004 йиллар гуруҳлари ва жами кўрсаткичлар орасидаги фарқ ишонарли (р<0,001)





background image

12

Жадвал 3.

2004 йил Тошлоқ тумани ЭГК бўлимидаги ҳомиладор аёллар

қони анализларида (2002 йилга нисбатан) ижобий ўзгаришлар

Кўрсаткичлар

% да

Гемоглобин

22,5

Эритроцит

58,7

Ранг кўрсаткич

17,6

Лейкоцит

29,4

Шундан

Енгил

36,5

Ўрта оғир

18,8

Оғир

22,5


Тўртинчи қисмда Фарғона вилояти бирламчи тизим босқичида ўтказил-

ган ферропрофилактика ва ферротерапия натижалари таҳлил қилинган. Шу
кунгача тавсия этилган даво тизимлари илмий марказларда, тиббиёт инсти-
тутларида, илмий салоҳиётга эга катта клиник шифохоналарда тавсия кўри-
нишида (методик қўлланма, монография ва б.) тайёрланиб амалиётга жорий
қилинар эди. Мазкур ишнинг янгилиги айнан давр талабига мос соғлиқни
сақлаш тизимидаги бирламчи тиббиёт босқичларида амалиётда синалган,
кенг тажрибадан ўтган даволаш камплексига баҳо бериш мақсад қилиб қў-
йилган. Олинган маълумот бирламчи босқич тиббиёт ходимларининг иш
тажрибаси ва фикрлаш натижасидан келиб чиққан.

Вилоятнинг уч туманида (Тошлоқ, Қува ва Охунбобоев) 2800 туғиш

ёшидаги аёлларда ўтказилган ферропрофилактикада (ҳафтасига 100 мг темир
сульфат) кузатилган ножўя таъсирлар ўрганилди. Ҳаммаси бўлиб 140 аёлда
(5%) ферропрепаратлар ичилганда ножўя таъсирлар кузатилган. Кўнгил ай-
наш (64,3%), бош оғриғи ва айланиши (17,1%), ошқозон соҳасидаги оғриқ
(12,2%) ва 6,4% қайт қилиш ва ич бузилиши аниқланган.

Кейинги таҳлил айнан ферротерапия (ферропрепаратни кунига икки ва

уч маҳал олган ТТК беморларда) ўтказган бирламчи тизим босқичидаги 235
шифокорнинг даволаш тажрибасига бағишланган. 47,7% беморлар ферропре-
паратни қониқарли нархда, яъни олиш имконияти борлигини кўрсатса, 30,3%
фертил ёшдаги аёллар бепул таъминланишини истаган. 7,8% аёллар дори-
нинг қимматлилигини таъкидлаган. Фақат 14,2% туғиш ёшидаги аёллар фер-
ропрепаратнинг нисбатан арзонлигини, яъни уларга иқтисодий қийинчилик
туғдирмаслигини кўрсатган. Шифокорлар даволаган туғиш ёшидаги аёллар-
нинг 39,2%ида дори ичишда ножўя таъсирлар кузатилган. Ножўя таъсирлар
кўпи кўнгил айнаш (52%), бош оғриғи ва айланиши (19%), қорин соҳасидаги
оғриқ (13%) бўлса, 12% беморлар хуш кўрмас ҳид беришини, 4% беморлар
ич кетиш ва дам бўлишини айтишган. Бу ҳолатни дори ишлаб чиқариш соҳа


background image

13

ходимлари эътиборга олиши керак деган хулосага келдик. Ножўя таъсирлар
қабул қилинган 10 ферропрепарат ичида кўпроқ темир сульфат, гемофер ва
ферроплект қабул қилганда қайд (26,8-51% гача) қилинган. Ферропрепа-
ратларни фертил ёшдаги аёллар 15 кундан бир ойгача қабул қилган ва гемо-
глобин суткасига ўртача 0,78±0,013г/л ошганлиги аниқланди.

Фарғона вилоят гематология бўлимида ферротерапия олган 584 бемор-

лар даволаш натижаси ўрганилган. Даво ўтказишда асоратларни бартараф
этиш учун қуйидаги тавсия берилди ва амалга оширилди: яъни 1 таблетка
темир сульфатни 4 бўлак (қисм) га бўлинди, кейин: 1-кун – ¼ т.х1 маҳал; 2-
кун – ¼ т.х2 маҳал; 3-кун – ¼ т.х3 маҳал; 4-кун – ¼ т.х4 маҳал; 5-кун – 1 т.х2
маҳал; 6-кун – 1 т.х3 маҳал ва 7-кундан охиригача шундай давом этди. Ножўя
таъсир 10 беморда, яъни 1,6% беморларда кузатилди. Ножўя таъсирлар юқо-
рида таъкидлагандек кўнгил айнаш, ошқозон соҳасидаги оғриқ ва бош айла-
ниш кўринишида бўлган. Касалхонада даво олган беморларда гемоглобин-
нинг кунлик ўсиши ўртача 2,14±0,19 г/л ни ташкил этган. Бу кўрсаткич амбу-
латор давога (0,78±0,013 г/л) нисбатан 2,7 марта кўпдир. Бу ижобий натижа
биринчидан касалхонада даволашдаги қўшимча даво комплексига, иккин-
чидан даволаниш давридаги психологик муҳитга боғлиқ бўлиши мумкин.
Демак ТТК беморларига ферротерапияни ўтказишда даволаш психотерапи-
ясининг ижобий таъсирини таъкидлаб, аҳолида гемоглобинли соғломлашти-
риш ўтказишда бу омилга эътибор қилишни тавсия этамиз.

Навбатда ферропрепаратлар билан таъминланиш ҳолати, Давлат Ре-

естрида қайд этилган препаратларнинг мавжудлик ҳажми, дорилар миқдори
ва нархи таҳлил этилган. Бу амалий ёндошиш ферропрепаратларнинг
таъминланишида дориларга бўлган муносибатни ўзгартириб, қиммат дорилар
ҳаражатини камайтириб, рационал ва натижали қўлланиладиган дори маҳсу-
лотларнинг янги тизимини амалиётга жорий этишга ёрдам беради.

Ишнинг бажарилиши ЖССТ тавсияси «Соғлиқни сақлаш муассаларида

дори воситаларини ишлатишда назоратни қандай амалга ошириш керак»
(WHO/DAP/93/1,1993) асосида олиб борилди. Ферропрепаратлар сотилиш
нархи ҳалқаро маълумотлар билан (International Drug Price Indicator Guide,
1998) солиштирилди.

Фарғона, Қувасой шаҳри, Тошлоқ, Қува ва Ўзбекистон туманларида

2004 йили 69 аптекаларда мавжуд ферродорилар миқдори ва 2005 йили 67
аптекаларда оралиқ давридаги 10 ой мобайнида сотилган ва мавжуд ферро-
препаратлар миқдори ўрганилди (расм). Ўрганиш вилоят бўйича ТТК аҳоли
орасида кенг ва деярли бирхил тарқалишига қарамасдан ферропрепратлар-
нинг аптекалардаги мавжудлик миқдорида кескин фарқлар борлигини аниқ-
лади.

2005 йили Давлат Реестрида 35 ферропрепаратлар рўйхатга олинган.

Лекин текшириш аптекаларда уларнинг таъминланишидаги нотекислик бор-
лигини аниқлади. Мавжуд препаратларнинг 10 ой орасидаги сотилиш миқдо-
ри аҳоли орасида ҳисобга олинаётган ТТК гемоглобинли соғломлаштириш


background image

14

тадбирини ўтказишга тўлиқ жавоб бермаслигини кўрсатди. Кўпгина аптека-
ларда дориларнинг мавжудлиги бўйича рўйхатга олинган турларининг 10%
ҳам йўқ. Бу ҳолат беморлар ва тиббиёт ходимларнинг темир препаратларини
танлаб олишга, самарадор ва арзон препаратларни амалиётда кенг қўллаб си-
нашга имконлари чегараланганлигини тасдиқлайди.

21

2

2

4

4

9

24

1

5

2

6

10

0

10

20

30

40

50

Дори сони

100-76%

75-51%

50-26%

25-11%

10-0%

2004 й.

2005 й.

Расм. 2004 ва 2005 йй. аптекаларда аниқланган дорилар тури


Ферропрепаратларнинг бу таҳлили дорилар танлаш ва дорилар формул-

ярини тузишга таъсир қиладиган сезиларли омиллардан бири эканлиги таъ-
кидланади.

Кузатилган давр мобайнида аптекаларда кўпроқ гемофер, ферроплекс,

тардиферон, тотема, ферронад, ферроплект ва ферамид борлигини кўрсатди.
Қолган ферропрепаратлар 1 донадан 6 тагача бўлган. 62-66% аптекаларда ви-
лоятда рўйхатга олинган мавжуд дорилар ассортименти 25% дан камлиги
аниқланди. Хуллас ҳаммаси бўлиб сотувда туман аптекаларида ўртача 800
дан 1000 идишгача ферропрепаратлар бўлган. Аптекаларда кўпроқ ҳолларда
10-11 турдаги дориларнинг мавжудлиги аниқланди. Аптекаларда аниқланган
ферропрепаратларнинг деярли ҳаммаси импорт, яъни бошқа давлатлардан
келтирилган бўлиб, қимматлилиги ва бир-биридан сотилиш нархида жуда
катта фарқи борлигини кўрсатди. Бир хил дориларнинг туман территорияси-
да 50 сўмдан 2000 сўмгача, вилоят миқёсида эса 3000-4500 сўмгача фарқ би-
лан сотилиши аниқланган.

Ферропрепаратлар таъминланиши ва экономикасини ўрганиш улар таъ-

минланиш эҳтиёжининг етарли эмаслигини ва нисбатан камлигини, кўпгина
Давлат Реестрида қайд этилган ферропрепаратлар аптекаларда йўқлигини,
ферропрепаратларнинг сотилишидаги фарқнинг катталигини кўрсатди. Кўр-
сатилган камчиликларни йўқотиш аҳолининг гемоглобинли соғломлаштириш
натижасининг ижобийлигини оширишга ёрдам беради.


background image

15

Ферропрепаратларни икки йиллик ўрганиш дорилар таъминланишида,

яъни аҳолини гемоглобинли соғломлаштириш тадбирида истеъмолчиларнинг
(бемор ва шифокор), аптека хизматининг (аптека ва таъминлаш хизмати) се-
зиларли таъсири аниқланди. Ферропрепаратлар билан беморларни амбулато-
рия ва касалхона шароитида даволаганда уларнинг самарадорлиги, нархи ва
ножўя таъсирига кўра дориларни баҳолаш таҳлили самарадорлиги/нархи кўр-
саткичига қараганда самарадорлиги/нархи/ножўя таъсири кўрсаткичлари до-
риларни қулай ва аниқ танланишлигини тасдиқлади ва келажакда дорилар
формулярини тузишга ишонарли омил бўлишлигини таъкидлади.

Демак, темир препаратлари билан даволаш натижаси ферропрепарат

тури, таркибидаги элементар темир миқдори, қабул этилган таблеткалар со-
ни, уларни ичишидаги қулайликлар, дорининг арзонлиги ва гемоглобиннинг
кунлик ўсиши ва кузатиладиган ножўя таъсирлар ҳамда камқонлик оғирлик
даражасига боғлиқ. Ферропрепаратни баҳолаш унинг самарадорлиги, иқтисо-
дий қулайлиги, етарлилик даражаси, заҳирасининг таъминланганлигига кўра
бўлади. Кўрсатилган белгиларга кўра темир танқислиги ҳолати ва камқонли-
гини даволашдаги ферропрепаратларнинг дори формулярини тузиш мақсадга
мувофиқ бўлади.

ХОТИМА

Хулосалар

1.

Фарғона вилоятида бирламчи босқич тиббиёт ходимларини камқон-

ликлар ва рационал овқатланиш мавзусида ўқитиш ва орттирилган билимни
амалиётда қўллаш ТТК ва унинг оғирлик даражасини бутун вилоят аҳолиси-
да, шунингдек аҳоли қатламларида камайишига олиб келди. Умумий камқон-
лик 5 йилда 10,2% га камайган бўлса, 14 ёшгача болаларда 7,8%, ўспиринлар-
да 10,2%, 18 ёшдан катта аҳолида 12,3% камайиши кузатилган. Туғиш ёши-
даги аёлларда камқонлик нисбатан камайсада (12,2%), ҳомиладор аёлларда
2005 йили 83,9% ни ташкил этган.

2.

Далолатли тиббиёт талаби асосида таҳлил 2002 йилга нисбатан 2004

йилда фертил ёшдаги аёлларда гемоглобин миқдори 17,5%, эритроцитлар со-
ни 11,2%, ранг кўрсаткич 10,5%, ҳомиладор аёлларда эса 17,5%, 12,3% ва
5,3% (тегишлича) ошганлигини кўрсатди. Енгил кўринишдаги ТТК 2004 йил
фертил ёшдаги аёлларда 59% ортган бўлса, ўрта оғир даражали камқонлик
54,4% га, оғир даражаси 4,5% га камайган. Ҳомиладор аёлларда эса енгили
29,5% кўпайган бўлса, ўрта оғир ва оғири 9,4% ва 20% га (тегишлича) камай-
ган.

3.

ТТК беморларда ферропрофилактикада 5% амбулатор даволашда

39,2%, касалхона шароитда 1,7% асорат берган. Гемоглобин миқдори беш
йиллик профилактик даволашда 10,2% кўтарилган бўлса, амбулатор даво-
лашда бир ойда 25% га, касалхонадаги даволашда ўртача 53% га ошган.


background image

16

4.

Ферропрепаратларни ўрганиш бирламчи босқичда дорилар таъмин-

ланишида истеъмолчиларнинг (бемор ва шифокор), аптека хизматининг (ап-
тека ва таъминлаш хизмати) ҳамжиҳатликда ишлаш лозимлигини аниқлади.
Ферропрепаратлар билан беморларни амбулатория ва касалхона шароитларда
даволаганда уларнинг самарадорлиги-нархи кўрсаткичига қараганда самара-
дорлиги-нархи-ножўя таъсир кўрсаткичлари дориларни оптимал танланиши-
ни таъкидлади ва дорилар формулярини тузишга ишонарли омил бўлишлиги
тасдиқланди.

Амалий тавсиялар

1.

Республикада бирламчи босқич тизимидаги тиббиёт ходимларини

тиббиёт ютуқлари, илғор ўқитиш андозалари маълумотлари асосида тузилган
режа-дастур билан ТТКгини даволаш ва тўғри овқатланиш бўйича касбий ма-
ҳоратини, вилоятлардаги «Саломатлик» марказлари ходимлари иштирокида
аҳолининг соҳадаги тиббий билимини ошириш ва уни амалиётга жорий этиш
гемоглобинли соғломлаштириш тадбирини ўтказишда ижобий натижалар
беради.

2.

Далолатли тиббиёт талаблари асосида камқонликларни ўрганиш,

тиббиёт босқичлари шароитида ўтказилган даволашни таҳлил этиш, ферро-
профилактик, амбулатория ва касалхона шароитида давосини амалга оши-
риш ферропрепаратларнинг ножўя таъсирини, ичиш қулайлигини, давомий-
лигини, дорига бўлган муносабатни аниқлаб беради.

3.

Фарғона вилоятида 2004 йили 69 ва 2005 йили 67 дорихоналарда

ферропрепаратларни ўрганиш уларнинг миқдори, сотилишидаги кескин фарқ
ларни ва эҳтиёжнинг тўлиқ қопланмаганлигини аниқлади. Ферропрепаратлар
хусусиятини, самарадорлигини, иқтисодий ҳолатини ва ножўя таъсирини ўр-
ганиш ферропрепаратлар формуляри тузиш лозимлигини таъкидлади. Олин-
ган муаммони ҳал этиш гемоглобинли соғломлаштиришда ижобий натижа
берса, самарадорли ферропрепаратларни тендер асосида олиш иқтисодий те-
жамкорликни таъминлайди.

Диссертация мавзуси бўйича чоп этилган илмий ишлар рўйхати


1. Янги ва самарали антианемик препарат – кобавитнинг камқонликни

даволашда қўлланилиши (Ахборот хати) / Фарманкулов Х.К., Бахрамов С.М.,
Қозоқбоева Х.М., Маҳмудов Х.А., Давронов М. – Тошкент, 2001. – 7 бет.

2. Фарманкулов Х.К., Махмудов Х.А. Предполагаемые затраты на фер-

ропрепараты для профилактики железодефицитной анемии среди населения
Ферганской области // Мед. журнал Узбекистана. – Ташкент, 2002. – № 4. –
С. 40-41.

3. Камқонликлар олдини олишдаги замонавий йўналишлар / Бахрамов

С.М., Фарманкулов Х.К., Махмудов Х.А., Хидоятов У.Б., Фозилов А.А. //


background image

17

Мат. Посвящен. 70-ти летию ТашИУВ, 14 июня 2002 г. – Ташкент, 2002. – Б.
10

-

17.

4. Фарманкулов Х.К., Махмудов Х.А. Темир препаратлар фармакоэко-

номикаси ва фармакоэпидемиологияси // “Замонавий тиббиётнинг долзарб
масалалари”. 2 - ТошДавТИ Илмий-амалий конф., 12-13 ноябр 2002 й: Докл.
тезиси. – Тошкент, 2002. – Б. 64.

5. Махмудов Х.А., Фарманкулов Х.К., Шайхова Г.И. Профилактика и

лечение железодефицитной анемии путем выпечки домашних лепешек, обо-
гащенных препаратами железа // Сб. науч. трудов посв. юбилею С.М. Бахра-
мова. – Ташкент, 2003. – С. 30-34.

6. Ўткир лейкоз ва темир танқислик камқонлиги ташхиси, давосидаги

муаммолар, перспектив ечимлар / Фарманкулов Х.К, Махмудова М.А., Мах-
мудов Х.А., Ибрагимова С.З., Пўлатова М.Н., Уринов А.Х., Нигматова М.С.,
Калменов Г.Т., Жабборова Г.

// Ўзбекистон тиббиёт журнали. – Тошкент,

2006. – № 2. – Б. 50-55.

7. Махмудов Х.А., Хусанбоев Ш.Ю., Фарманкулов Х.К. Фарғонада кам-

қонликни даволаш, ферродорилар фармакоэпидемиологияси ва фармакоэко-
номикаси // Ўзбекистон тиббиёт журнали. – Тошкент, 2006. – № 3. – Б. 17-22.

8. Фарманкулов Х.К., Махмудов Х.А. Фармакоэпидемиология, фарма-

коэкономика ферропрепаратов при оздоровлении больных с железодефицит-
ной анемий // “Новое в гематологии и трансфузиологии”: Материалы Ме-
ждународного симпозиума, Вып. 4. – Киев, 2006. – С. 187-192.

9. Махмудов Х.А. Камқонликни даволашда ферродорилар таъминоти ва

муаммоси // “Тиббиётнинг долзарб муаммолари”: Респ. Ёш олимларининг
илмий-амалий анжумани материаллари тўплами, 1 қисм. – Бухоро, 2006. – Б.
190-193.

10. Махмудов Х.А., Фармонкулов Х.К. Темир танқислиги камқонлиги-

ни даволашда ферропрепаратлар самарадорлиги ва фармакоэкономикаси //
қон тизими касалликларининг ташхиси ва даволашидаги замонавий ёндо-
шишлар: Илмий-амалий халқаро конференция илмий ишлар тўплами. 2-3 ок-
тябр 2006 й. – Тошкент, 2006. – Б. 105-106.

11. Махмудов Х.А., Хусанбоев Ш.Ю. Фарғона вилояти аҳолисида гемо-

глобинли соғломлаштириш тадбирини ўтказиш // қон тизими касалликлари-
нинг ташхиси ва даволашидаги замонавий ёндошишлар: Илмий-амалий хал-
қаро конференция илмий ишлар тўплами. 2-3 октябр 2006 й. – Тошкент,
2006. – Б. 109-111.

12. Темир танқислигини даволаш, ферродорилар таъминоти, самарадор-

лиги (Услубий қўлланма) / Махмудов Х.А., Хусанбоев Ш.Ю., Фарманкулов
Х.К. – Тошкент, 2006. – 18 б.

13. Йоддефицит, гипотиреоз ва темир танқислиги камқонлиги (қўллан-

ма) / Рахимова Д.З., Фарманкулов Х.К., Абдукадирова Д.А., Махмудов Х.А. –
Тошкент, 2006. – 119 б.


background image

18

Тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Х.А. Махмудов-
нинг 14.00.29 – Гематология ва қон қуйиш ихтисослиги бўйича “Темир
танқислиги камқонлигини бирламчи босқичда даволаш, ферропрепа-
ратлар таъминланиши ҳолати, самарадорлигини оптималлаштириш”
мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

темир танқислиги камқонлиги (ТТК), қиш-

лоқ врачлик пункти (ҚВП), фертил ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар, профилак-
тика, даволаш, ферропрепаратлар.

Тадқиқот объектлари:

Фарғона вилояти ҚВП тиббиёт ходимлари, ви-

лоят аҳолиси, фертил ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар, ТТК беморлари, ферро-
препаратлар.

Ишнинг мақсади:

бирламчи босқичда гемоглобинли соғломлаштириш

тадбири ўтказишни ташкил этиш, ТТКни даволаш ва олдини олиш натижала-
рини таҳлил қилиш, ферропрепаратлар билан таъминланиш ҳолатини ўрга-
ниш, унинг арзон ва қулай ҳамда самарадорли тизимини яратиш.

Тадқиқот усуллари:

Клиник, морфологик, статистик.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

Илк маротаба аҳолини

гемоглобинли соғломлаштириш

тизимида вилоят миқёсида бирламчи ти-

ббиёт ходимлари камқонликни даволаш ва рационал овқатланиш аҳамияти
бўйича ўқитилди ва олинган билим амалиётга жорий этилди. 5 йилдан кейин
камқонлик аҳоли орасида 10,2% камайганлиги қайд этилди. Асосли тиббиёт
талаблари асосида туғиш ёшидаги ва ҳомиладорлардаги ТТК ҳолати кузатув
давомида ўрганилди ва туғиш ёшидаги аёлларда камқонликнинг оғир ва ўрта
оғир кўриниши 3,4 марта камайиб, енгил тури 4,6 марта ошганлиги, ҳомила-
дорларда эса камқонликнинг оғир ва ўрта оғир кўриниши 1,5 марта камайиб,
енгил тури 4,7 марта ошганлигини кўрсатилди. Вилоят миқёсида бирламчи
босқич тиббиёт ходимлари фаолиятида ферродориларни профилактик, амбу-
латория ва касалхонада даволашдаги натижалари қиёсий ўрганилди ва
муаммолари аниқланди. Миллий дорилар сиёсати шаклланишида ферропре-
паратларнинг рационал ишлатилиши, таъминланиш ҳолати ва ҳажми, сама-
радорлиги-нархи-ножўя таъсир кўрсаткичлари бирламчи босқич тиббиёт хо-
димлари фаолиятида ўрганилган ва уларни оптимал қўллаш, формуляр тизим
тузишдаги аҳамияти ҳал этилган.

Амалий аҳамияти:

ТТКнинг деярли 90% бирламчи босқич тизимида

даволанганликлари учун гемоглобинли соғломлаштириш тадбирини ўтка-
зишда тиббиёт ходимларини ўқитиб, амалиётга татбиқ этиш жараёнини ўр-
ганиш, даволаш натижасини аниқлаш амалий тиббиётнинг долзарб масаласи-
дир. ТТКни ферропрепаратлар билан даволаш усулини тиббий босқичларда
комплекс ўрганиш бугунги кун миллий дорилар сиёсатининг амалиётдаги
қўлланишидир. Ферропрепаратлар таъминоти, нархи ва тарқалишини ўрга-


background image

19

ниш, уларни қўллашнинг самарадорлик даражасини аниқлаш бирламчи бос-
қич тизими фаолиятида феррофармакотерапия самарадорлигини оширади.
Ферродорилар формулярини амалда жорий этишга ёрдам беради.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

Бирламчи бо-

сқич тиббиёт ходимларини ўқитиш даволаш самарадорлигини оширади. Фер-
рофармакотерапиянинг самарадорлиги-нархи-ножўя таъсири кўрсаткичла-
рини ўрганиш дориларни оптимал танлаш, тендер усулида самарали, арзон
ферропрепаратларни танлашга ёрдам беради. Даволаш-профилактика хизма-
тида иқтисодий тежамкорликни яратади.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:

Соғлиқни сақлаш тизимининг бир-

ламчи босқич бўғини.


РЕЗЮМЕ

диссертации Махмудова Х.А. на тему «Лечение железодефицитной ане-
мии в первичном звене, состояние обеспеченности ферропрепаратами и
оптимизация их эффективности» на соискание ученой степени кандида-
та медицинских наук по специальности 14.00.29 – Гематология и перели-
вание крови


Ключевые слова:

железодефицитная анемия (ЖДА), сельский врачеб-

ный пункт (СВП), женщины фертильного возраста, беременные, профилак-
тика, лечение, ферропрепараты.

Объекты исследования:

медицинские работники СВП Ферганской об-

ласти, население области, женщины фертильного возраста, беременные,
больные ЖДА, ферропрепараты.

Цель работы:

организация гемоглобинооздоровительных мероприятий

в первичном звене, анализ результатов лечения и профилактики ЖДА, изу-
чение состояния обеспечения ферропрепаратами, создание недорогой, удоб-
ной и эффективной системы обеспечения.

Методы исследования:

клинические, морфологические, статистиче-

ские.

Полученные результаты и их новизна:

Впервые в системе гемогло-

биннотерапевтического оздоровления населения в рамках Ферганской обла-
сти медицинские работники первичного звена обучены лечению ЖДА и пра-
вилам рационального питания, полученные знания внедрены в практику. По-
сле 5 лет наблюдений было установлено сокращение малокровия среди насе-
ления на 10,2%. В соответствии с требованиями доказательной медицины
женщины фертильного возраста и беременные были взяты под контроль на
ЖДА. Наблюдения показали, что за это время среди женщин детородного
возраста тяжелые и средние формы анемии сократились в 3,4 раза и за счет
этого легкие формы участились в 4,6 раза. У беременных женщин эти цифры


background image

20

составили 1,3 и 4,7 соответственно. Впервые в областном масштабе проведен
сравнительный анализ результатов профилактического, амбулаторного и ста-
ционарного лечения ферропрепаратами в деятельности медицинских работ-
ников первичного звена области. В рамках деятельности медицинских работ-
ников первичного звена изучены вопросы рационального применения ферро-
препаратов, их ассортимент и объем, эффективности/цены, показатели по-
бочных эффектов при формировании национальной системы лекарственного
обеспечения.

Практическое значение

. Почти 90% больных ЖДА могут быть выле-

чены в первичном звене, поэтому при проведении гемоглобиннооздорови-
тельных мероприятий актуальными вопросами практической медицины яв-
ляются обучение работников первичного звена международному опыту, изу-
чение процесса внедрения данного опыта в практику и выявление результа-
тов лечения. Комплексное изучение ферротерапии в различных звеньях ме-
дицины – это не что иное, как реализация национальной политики лекар-
ственного обеспечения. Полная и рациональная реализация программы обес-
печения ферропрепаратами и повышение эффективности их применения
имеют большое практическое значение. Решение вопросов ценообразования,
обеспечения и распространения ферропрепаратов в соответствии с требова-
ниями доказательной медицины способствует повышению эффективности
феррофармакотерапии в системе первичного звена и практическому внедре-
нию формуляра ферропрепаратов.

Степень внедрения и экономическая эффективность

: Обучение ме-

дицинского персонала первичного звена повысит эффективность лечения.
Изучение таких показателей феррофармакотерапии, как эффективность-цена-
побочное действие способствует оптимальному подбору лекарств, в том чис-
ле отбору высокоэффективных, недорогих ферропрепаратов на тендерной ос-
нове. Обеспечит экономическую эффективность лечения и профилактики.

Сфера применения

: первичное звено системы здравоохранения.

RESUME


Thesis of Kh.A. Mahmudov on the academic degree competition of the

candidate of medicine science, speciality 14.00.29 – subject: haemotology and
blood transfusion “Treatment of iron deficiency anaemia in the primary
branch, condition of its provision and optimization of ferro medication effec-
tiveness”.

Key words:

iron deficiency anaemia (IDA), rural medical outpatient clinic

(RMOC), fertile age female, pregnant women, prophylaxis, treatment, ferro medi-
cations.


background image

21

Subjects of research:

medical staff of RMOC of the Ferghana region, popu-

lation of the region, fertile age female, pregnant women, patients with IDA, ferro
medications.

Purpose of work:

organization of the haemoglobin enhancement of the

population at the primary branch, analysis of treatment and prophylaxis of IDA,
study of condition of provision with ferro medications, creation of effective, inex-
pensive and convenient system of its provision.

Methods of research:

clinical, morphological, statistical.

Achieved results and their novelty:

For the first time there was conducted

a training of medical staff of the primary branch on treatment and rational nutrition
for the purpose of haemoglobin enhancement of the population, the acquired
knowledge was applied in practice. There was stated decrease of anaemia among
the population in 5 years to 10,2 %. By means of evidentiary medicine indicators
of IDA among fertile age and pregnant females were studied. Among fertile age
females anaemia in its severe and medium-severe forms was reduced in 3.4 times,
while in light form increased in 4.6 times. Among pregnant women anaemia in its
severe and medium-severe forms was decreased in 1.5 times, while in light form
increased in 4.6 times. For the first time there was studied prophylaxis, outpatient
and inpatient treatment by means of ferro medications in practice of medical staff
at the primary branch and problems were identified. The rational usage of ferro
medications along with the national drug policy, condition of its provision and
volume were studied. On the basis of experience of the medical staff at the primary
branch there were determined indicators such as effectiveness/cost/side effect of
ferro medications. The degree of their optimal application and their significance at
preparing a drug formular was determined.

Practical significance:

90 % of patients with IDA are treated by the medical

staff at the primary branch. Therefore, training of the medical staff and study of
achieved results application in practice is actual. The study of comprehensive
complex treatment of IDA by means of ferro medications in drugstores and appli-
cation in practice of achieved results are the requirement of the modern drug poli-
cy. The study of provision, cost and distribution as well as degree of their effec-
tiveness at the level of the primary branch increases effectiveness of pharma-
cotherapy. It assists in applying in practice of the drug formular.

Degree of application and economical effectiveness:

Training of medical

staff of the primary branch increases effectiveness of IDA treatment. The study of
indicators such as effectiveness/cost/ side effects at pharmacotherapy assists to op-
timal drug selection as well as procurement of effective, high quality and inexpen-
sive ferro medications on tender basis. It produces economic effectiveness at con-
ducting of treatment-and-prophylactic measures in treatment of IDA.

Field of application:

The primary branch of healthcare system.

Bibliografik manbalar

Янги ва самарали антиансмик препарат - кобавитнинг камқонликни даволашда қўлланилиши (Ахборот хати) / Фарманкулов Х.К., Бахрамов С.М., Қозоқбосва Х.М., Махмудов Х.А., Давронов М. - Тошкент, 2001. - 7 бет.

Фарманкулов Х.К., Махмудов Х.А. Предполагаемые затраты на фер-ропрспараты для профилактики железодефицитной анемии среди населения Ферганской области // Мед. журнал Узбекистана. - Ташкент, 2002. - № 4. -С. 40-41.

Камқонликлар олдини олишдаги замонавий йўналишлар / Бахрамов С.М., Фарманкулов Х.К., Махмудов Х.А., Хидоятов У.Б., Фозилов А.А. //Мат. Посвящен. 70-ти летаю ТашИУВ, 14 июня 2002 г. - Ташкент, 2002. - Б. 10-17.

Фарманкулов Х.К., Махмудов Х.А. Темир прспаратлар фармакоэко-номикаси ва фармакоэпидсмиологияси // “Замонавий тиббиётнинг долзарб масалалари”. 2 - ТошДавТИ Илмий-амалий конф., 12-13 ноябр 2002 й: Докл. тезиси. - Тошкент, 2002. - Б. 64.

Махмудов Х.А., Фарманкулов Х.К., Шайхова Т.П. Профилактика и лечение железодсфицитной анемии путем выпечки домашних лепешек, обогащенных препаратами железа // Сб. науч, трудов поев, юбилею С.М. Бахра-мова. - Ташкент, 2003. - С. 30-34.

Уткир лейкоз ва темир танкислик камконлиги ташхиси, давосидаги муаммолар, перспектив счимлар / Фарманкулов Х.К, Махмудова М.А., Махмудов Х.А., Ибрагимова С.З., Пўлатова М.Н., Уринов А.Х., Нигматова М.С., Калмснов Г.Т., Жабборова Г. // Узбекистан тиббиёт журнали. - Тошкент, 2006.-№2.-Б. 50-55.

Махмудов Х.А., Хусанбосв Ш.Ю., Фарманкулов Х.К. Фаргонада кам-қонликни даволаш, ферродорилар фармакоэпидсмиологияси ва фармакоэко-номикаси // Узбекистан тиббиёт журнали. - Тошкент, 2006. - № 3. - Б. 17-22.

Фарманкулов Х.К., Махмудов Х.А. Фармакоэпидемиология, фармакоэкономика фсрропрспаратов при оздоровлении больных с железодефицитной анемий // “Новое в гематологии и трансфузиологии”: Материалы Международного симпозиума, Вып. 4. - Киев, 2006. - С. 187-192.

Махмудов Х.А. Камқонликни даволашда ферродорилар таъминоти ва муаммоси // “Тиббиётнинг долзарб муаммолари”: Рссп. Ёш олимларининг илмий-амалий анжумани матсриаллари тўплами, 1 кием. - Бухоро, 2006. - Б. 190-193.

Махмудов Х.А., Фармонкулов Х.К. Темир танкислиги камқонлиги-ни даволашда фсрропрспаратлар самарадорлиги ва фармакоэкономикаси // кон тизими касалликларининг ташхиси ва даволашидаги замонавий ёндо-шишлар: Илмий-амалий халқаро конференция илмий ишлар тўплами. 2-3 ок-тябр 2006 й. - Тошкент, 2006. - Б. 105-106.

Махмудов Х.А., Хусанбосв Ш.Ю. Фарғона вилояти ахолисида гемо-глобинли соғломлаштириш тадбирини ўтказиш И кон тизими касалликларининг ташхиси ва даволашидаги замонавий ёндошишлар: Илмий-амалий хал-қаро конференция илмий ишлар тўплами. 2-3 октябр 2006 й. - Тошкент, 2006.-Б. 109-111.

Темир танқислигини даволаш, ферродорилар таъминоти, самарадорлиги (Услубий қўлланма) / Махмудов Х.А., Хусанбосв Ш.Ю., Фарманкулов Х.К. - Тошкент, 2006. - 18 б.

Иоддсфицит, гипотиреоз ва темир танкислиги камконлиги (қўллан-ма) / Рахимова Д.З., Фарманкулов Х.К., Абдукадирова Д.А., Махмудов Х.А. -Тошкент, 2006. - 119 б.