ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ
ҲУЗУРИДАГИ ТОШКЕНТ ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 297(091)
М-39
МАТИБАЕВА РАЗИЯ БАЛТАБАЕВНА
АБУ-Л-МУАЙЯД АЛ-МАККИЙ АЛ-ХОРАЗМИЙНИНГ «МАНОҚИБ
АБИ ҲАНИФА» АСАРИ – ҲАНАФИЙЛИК БЎЙИЧА НОДИР МАНБА
24.00.02 – Ислом тарихи ва манбашунослиги
Тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун
тақдим этилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент – 2009
2
Диссертация
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамаси
ҳузуридаги Тошкент ислом университети Исломшунослик кафедрасида
бажарилган.
Илмий раҳбар:
филология фанлари доктори, профессор
Исломов Зоҳиджон Маҳмудович
Расмий оппонентлар:
тарих фанлари доктори, профессор
Уватов Убайдулла
тарих фанлари номзоди
Юлдашходжаев Хайдар Хашимханович
Етакчи ташкилот:
Тошкент давлат шарқшунослик институти
Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Тошкент ислом университети қошидаги Д.005.11.01 рақамли Бирлашган
ихтисослашган кенгашнинг 2009 йил “___“ ___________ куни соат ___да
ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, А.Қодирий
кўчаси, 11.
Диссертация билан Тошкент ислом университетининг кутубхонасида
танишиш мумкин.
Автореферат 2009 йил «___» __________ да тарқатилди.
Д.005.11.01 Ихтисослашган
кенгаш илмий котиби
т.ф.н., доц.
Д.А.Рахимджанов
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан
бошлаб диёримизнинг ҳаққоний тарихи, маънавий асослари ва
алломаларимизнинг бой меросини илмий тадқиқ қилиш, манбаларга
холисона ёндашиш ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган давлат
сиёсатини ташкил этмоқда. Буни Президентимиз И.А.Каримовнинг:
«Халқнинг маданий қадриятлари, маънавий мероси минг йиллар мобайнида
Шарқ халқлари учун қудратли маънавият манбаи бўлиб хизмат қилган. Узоқ
вақт давом этган қаттиқ мафкуравий тазйиққа қарамай, Ўзбекистон халқи
авлоддан-авлодга ўтиб келган ўз тарихий ва маданий қадриятларини ҳамда
ўзига хос анъаналарини сақлаб қолишга муваффақ бўлди»
1
, – деган сўзлари
яна бир бор тасдиқлайди.
Ҳозирги кунда диншунослик соҳаси мутахассислари олдидаги
масъулиятли вазифа миллий анъана ва қадриятларимизни ўзида мужассам
этган ислом дини, хусусан, ҳанафийлик мазҳабини чуқур ўрганиш, унинг
бағрикенглик асосларини халқимизга етказиш ва ёшларимизнинг
мафкуравий савиясини кучайтиришдир
2
. Ушбу йўналишда Республикамиз
Президенти И.А.Каримовнинг: «...муқаддас ислом динимизни пок сақлаш,
унинг асл моҳиятини униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри
тушунтириш, ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш
вазифаси ҳамон долзарб бўлиб келмоқда»
3
, – деган кўрсатмалари дастурул-
амал бўлиб хизмат қилади.
Дарҳақиқат, ҳанафийлик Марказий Осиё халқлари эътиқод қиладиган
кенг тарқалган мазҳабдир. Ҳозирги кунда суннийликдаги тўрт мазҳаб –
ҳанафийлик, моликийлик, шофиийлик ва ҳанбалийлик орасида эътиқод
қилувчилар сонининг кўплиги бўйича ҳанафий мазҳаби етакчи ўрин
эгаллайди. Зеро, ҳанафийликка хос бағрикенглик тамойиллари унинг ислом
оламида кенг ёйилишига сабаб бўлди.
Ислом динининг дунё бўйлаб тарқалиши жараёни бошланган илк
даврлардан ҳисобланмиш VIII аср билан ҳозирги кун орасида ўзига хос
ўхшашлик мавжуд: мазкур даврда исломни ёйиш байроғи остида ўз ғаразли
мақсадларига эришишни кўзлаган баъзи гуруҳлар муқаддас диний
манбаларни нотўғри талқин этишга ҳаракат қилган бўлсалар, айни кундаги
радикал оқимлар ҳам шу услубни қўллашга уринмоқдалар. Имом Абу
Ҳанифа (699–767) ва у киши асос солган ҳанафийлик мазҳаби ана шундай
гуруҳларнинг мутаассибона фикрларига қарши бағрикенглик, ҳар бир
масалани диний ва дунёвий жиҳатдан уйғун равишда ҳал қилиш мавқеидан
туриб раддиялар берди. Унинг раддияларини турли олимларнинг «Маноқиб»
1
Каримов И.А. Дин одамзодни ҳеч қачон ёмон йўлга бошламайди // Ислом зиёси ўзбегим сиймосида. –
Т.: Тошкент ислом университети, 2005. – Б. 524.
2
Қаранг:
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008. – Б. 119, 127.
3
Ўша асар. – Б. 37.
4
услубидаги асарларида учратиш мумкин. Ана шундай олимлардан бири Абу-
л-Муайяд
4
ал-Маккий ал-Хоразмийдир (1091–1172).
Ҳозирги кунда ҳанафий мазҳабини ўрганиш нафақат республикамиз,
балки Марказий Осиё минтақаси ва умуман бу мазҳаб тарқалган ҳудудларда
долзарб масалалар қаторига кўтарилган. Буни Туркияда ҳанафия-мотуридия
таълимотини ўрганишга асосий эътиборнинг қаратилиши, Қозоғистон
Республикасида тарқалган турли диний оқимларнинг таълимотларига қарши
ғоявий курашда ҳанафийлик мазҳабига алоҳида ўрин берилиши, Тожикистон
Республикасида давлат томонидан расман «2009 йил – Абу Ҳанифа йили»
деб эълон қилинишида ҳам кўриш мумкин.
Юқоридаги фикрларга таяниб, ушбу тадқиқотнинг долзарблигини
бугунги кунда исломшунослик, диншунослик ва маънавият соҳасига оид
қуйидаги муаммоларнинг мавжудлигидан келиб чиқиб белгилаш мумкин:
1)
асрлар давомида шаклланган, маънавий қадриятларимизни ўзида
мужассам қилган, ўтмиш аждодларимиздан қолган бебаҳо маънавий меросни
мустақилликкача ўрганишга эътиборсизлик билан қаралгани;
2)
мустақилликнинг илк даврида пайдо бўлган ва ҳозирда ҳам ўз
салбий таъсирини сақлаб келаётган диний-экстремистик гуруҳларнинг ислом
қадриятларини жангарилик руҳида талқин этишга уринишлари;
3)
кейинги пайтларда ёшлар орасида «ғарбга тақлид» сифатида миллий
ва диний қадриятларимизга зид ахлоқий кўринишларнинг пайдо бўлиши;
4)
хориждан туриб «виждон эркинлиги»ни рўкач қилган ҳолда, аслида
эса ғаразли мақсадларни кўзлаб, халқимиз орасида парокандаликка сабаб
бўладиган, ота-бобларимиздан қолган миллий ва диний қадриятларга зид
бўлган эътиқодларни тарғиб этувчи миссионерлик ҳаракатларини
кучайтиришга уриниш;
5)
юртимиз мусулмонларининг асосий қисми эътиқод қиладиган,
ислом дини асослари ҳамда халқимиз турмуш тарзига мувофиқ келадиган
ҳанафийликка мос бўлмай, бошқа мазҳабларга оид фиқҳий ҳукмларни жорий
этишга уринишлар натижасида мусулмонлар орасида айрим ихтилофларнинг
пайдо бўлиши;
6)
минтақамизда кенг тарқалган, бағрикенглик тамойилларини ўзида
мужассам қилган ҳанафийлик мазҳабининг асосчиси ҳаёти ва таълимотига
оид муҳим манба – Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-Хоразмийнинг «Маноқиб
Аби Ҳанифа» (маноқиб жанрида ёзилган) асарининг шу кунга қадар алоҳида
тадқиқот объекти сифатида комплекс ўрганилмагани.
Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-Хоразмийнинг «Маноқиб Аби Ҳанифа»
асарини илмий асосда чуқур ўрганиш мазкур муаммоларни ҳал қилишда
катта аҳамият касб этгани боис ҳам ҳозирги кунда долзарб масалалардан
бири ҳисобланади.
4
Илмий иш араб тилига оид манба тадқиқоти билан боғлиқ бўлгани сабабли арабча исмларни ёзишда
илмийлик талабларига мос ҳамда ўзбек ўқувчисининг тушунишига ҳам қийин бўлмаган услуб танланди.
Масалан, исмлар «Абу ал-Муайяд» ўрнига «Абу-л-Муайяд», «Абд ар-Раҳмон» ўрнига «Абду-р-Раҳмон»
кўринишида берилди. Асарларнинг арабча номлари, шахс исмларини аниқ ифода қилиш мақсадида зарурий
ҳолатларда қавс ичида араб алифбосидаги шакли келтирилди, масалан, «Тарих Бағдод» (دادغب خيرأت) тарзида.
5
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Мусулмон оламида
ҳанафийлик тарихини ўрганиш ислом динининг Арабистон ярим оролидан
ташқарига чиқиб, наоараб, яъни ажам халқлари орасида тарқалишидан
бошланади. Зеро, Имом Абу Ҳанифанинг ҳаёти ва таълимотини ҳар
томонлама ўрганишда, айниқса, мовароуннаҳрлик олимларнинг ҳиссалари
беқиёсдир. Хусусан, IХ–Х асрларда яшаб фаолият кўрсатган етук муҳаддис,
фақиҳ, ҳанафийлик тарихига улкан ҳисса қўшган олим – Абу Муҳаммад
Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ас-Субазмуний ўзининг (ваф. 951 й.) «Кашф ал-
осор фи маноқиб Аби Ҳанифа» («Абу Ҳанифа маноқиблари бўйича
ёдгорликларни кашф қилиш») асарида 28 та мовароуннаҳрлик ҳанафий олим
ҳақида маълумот беради
5
. Шунингдек, ал-Хатиб ал-Бағдодийнинг (ваф. 1071
й.) «Тарих Бағдод» («Бағдод тарихи») асарида Имом Абу Ҳанифа ва Бағдод
шаҳри билан боғлиқ кўплаб ҳанафий олимлар ҳақидаги маълумотлар
жамланган. Абу-л-Ҳафс ан-Насафийнинг (ваф. 1142 й.) «Китоб ал-қанд фи
маърифат уламо Самарқанд» («Самарқанд уламолари ҳақида қанд(дек
ширин) китоб») асарида ҳам 3000 та мовароуннаҳрлик муҳаддис-уламо
ҳақида маълумотлар мавжуд бўлиб, уларнинг асосий қисми ҳанафий
олимлардир
6
. Абу Саъд ас-Самъонийнинг (ваф. 1167 й.) «Китоб ал-ансоб»
(«Нисбалар китоби») асарида эса асосий эътибор марказий осиёлик
уламоларга қаратилган ва шу билан бирга муаллиф ҳанафий уламолар
ҳақида ҳам талайгина маълумотлар беради
7
. Абду-л-Қодир ал-
Қурашийнинг (ваф. 1373 й.) «ал-Жавоҳир ал-мудийъа фи табақоти-л-
ҳанафийя» («Ҳанафий уломалари табақаларидаги ёрқин дурлар») асарида
ҳам 3000 дан ортиқ машҳур ҳанафий олим ҳақидаги маълумотлар
жамланган
8
. Шамсуддин ад-Димашқий (ваф. 1548 й.)нинг «Уқуд ал-жумон
фи маноқиб ал-имом ал-Аъзам Аби Ҳанифа ан-Нуъмон» («Имом Аъзам Абу
Ҳанифа Нуъмон маноқибига оид дур маржонлари») каби қатор асарларда
Имом Абу Ҳанифа ва ҳанафий олимлари ҳақидаги маълумотлар тўпланган.
XIX аср ҳиндистонлик ҳанафий олимларидан бири Абду-л-Ҳай ал-
Лакнавий «ал-Фаво’д ал-баҳия фи тарожими-л-ҳанафия» номли тадқиқотида
1000 га яқин ҳанафий олимлари ҳақидаги маълумотларни жамлаган
шунингдек, муаллиф ўз асарида Абу-л-Муайяд ал-Хоразмий ҳақида ҳам
алоҳида тўхталиб ўтган
9
.
Ғарбда эса ҳанафийлик тарихини ўрганишга қизиқиш XIX асрда
бошланган эди. Бунда даставвал уламоларнинг таржимаи ҳолларини жамлаш
ва уларни тадқиқ қилишга қўл урилди. Биринчилардан бўлиб Ибн
ан-
Надимнинг (X аср) «ал-Фиҳрист» («Рўйхат»), Ибн Қутлубуғонинг (ваф. 1474
5
Қаранг: Муратов Д. Абдуллоҳ ас-Субазмунийнинг «Кашф ал-осор» асари ҳадис илмига оид манба:
Тарих фан. номз. дис. ... – Т.: Тошкент ислом университети, 2008. – Б. 30.
6
Қаранг: Рахимджанов Д. Абу Ҳафс ан-Насафийнинг «Китоб ал-қанд фи маърифат уламо Самарқанд»
асари – Самарқандда ҳадис илми тарихи бўйича муҳим манба: Тарих фан. номз. дис. ... – Т.: Тошкент ислом
университети, 2003 (бундан кейин: Рахимджанов Д. Диссертация). – Б. 12.
7
Қаранг: Камалиддинов Ш.С. «Китаб ал-ансаб» Абу Са‘да Абду-л-Карима ибн Мухаммада ас-Сам‘ани
как источник по истории и истории культуры Средней Азии. – Т.: Фан, 1993. – Б. 160–165.
8
Абду-л-Қодир ал-Қураший. Ал-Жавоҳир ал-мудийъа фи табақоти-л-ҳанафийя. – Т. 1. – Қоҳира: Ҳижр,
1993.
9
Абду-л-Ҳай ал-Лакнавий. Ал-Фаво’д ал-баҳия фи тарожими-л-ҳанафия. – Байрут: Дору-л-кутуб ал-
исломий, 1998. – Б. 41.
6
й.) «Тож ат-тарожим» («Таржимаи ҳоллар тожи»), Ибн Камолпошонинг (ваф.
1533 й.) «ар-Рисола фи табақоти-л-фуқаҳо’» («Фақиҳлар табақалари хақидаги
рисола») ва Тошкўпри-зоданинг (ваф. 1561 й.) «аш-Шақоиқ
ан
-
ну‘мония»
(«Бахтли биродарлар») асарлари асосида немис шарқшуноси Г.Флюгель
ҳанафийлик мазҳаби шаклланишидан то Ибн Камолпошогача бўлган даврда
ушбу таълимотни ривожлантириш борасида ижод этган машҳур 259 нафар
фақиҳ ҳақида биографик маълумотлар тўплаган
10
.
Саудиялик тадқиқотчилардан доктор Али Муҳаммад ал-Умарий
ўзининг «ал-Хилоф байна Аби Ҳанифа ва асҳобиҳ ва мавқиф ал-а’имма ал-
охарин мин ҳаза-л-хилоф» («Абу Ҳанифа ва унинг асҳоблари орасидаги
ихтилофлар ва уларга бошқа имомларнинг муносабати») номли тадқиқотида
асосан ҳанафийликдаги баъзи ақидавий ва фиқҳий масалалардаги фарқлар
ҳамда уларнинг сабаблари хусусида тўхталиб ўтган
11
.
А.Мўминов томонидан амалга оширилган тадқиқот Марказий
Осиёдаги фақиҳлар фаолияти ва ҳанафий мазҳабининг юртимизда
ривожланиш тарихи ҳамда уни ўрганишга бағишланган
12
. Мазкур тадқиқотни
амалга оширишда манбалардан бири сифатида Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-
Хоразмийнинг «Маноқиб Аби Ҳанифа»сидан ҳам фойдаланилган.
Ўзбекистонда ҳанафий мазҳаби таълимоти, тарихи, унинг буюк
намояндалари ҳаёти ва илмий фаолияти ҳамда Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-
Хоразмий ижоди ва асарининг баъзи бир томонлари А.Жузжоний,
М.Комилов, С.Исҳоқов, Д.Раҳимжонов, С.Оқилов, Д.Муротов, О.Қориев
13
каби олимларнинг ишларида муайян даражада ўз аксини топган.
Шунингдек, Абу Ҳанифанинг ибратли ҳаёти, илмий-маънавий мероси,
асарлари ва таълимотига бағишланган қатор мақола ва рисолалар ҳам нашр
этилган
14
. Жумладан, «Мовароуннаҳр» нашриётида чоп этилган «Имоми
10
Flügel G. Die Classen der Îanefitischen Rechtsgelehrten // Abhandlungen der philologisch-historischen Classe
der königlichen sächsischen Gesellschaft der Wissenschaften, VIII. Band, Leipzig. 1861. – Б. 267–358.
11
Али Муҳаммад ал-Умарий. Ал-Хилоф байна Аби Ҳанифа ва асҳобиҳ ва мавқиф ал-аимма ал-охарин
мин ҳаза-л-хилоф. – Ар-Рийод: Мактабат ал-Абикон, 2002. – Б. 403.
12
Муминов А. К. Роль и место ханафитских уламаа в жизни городов центрального Мавараннахра (II–
VII/VIII–XIII вв). Дис.… докт.ист.наук. – Т.: Тошкент ислом университети, 2003 (Бундан кейин: Муминов А.
Диссертация). – С. 330.
13
Жузжоний А.Ш. Ислом ҳуқуқшунослиги ва ҳанафий мазҳаби тараққиётида Ўрта Осиё фақиқларининг
ўрни: Юрид. фан. докт. дис. ... – Т.: Тошкент ислом университети, 2005; Комилов М. Мовароуннаҳр фиқҳ
илми ривожида Алоуддин ас-Самарқандийнинг ўрни ва “Туҳфату-л-фуқаҳо” асарининг аҳамияти: Тар. фан.
номз. дис. ... – Т.: Тошкент ислом университети, 2001; Исҳоқов С. Бурхониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя”
асари – муҳим ҳуқуқий манба (тарихий-ҳуқуқий тадқиқот): Юрид. фан. номз. дис. ... – Т.: Тошкент ислом
университети, 2002; Муратов Д. Фақиҳ Абдуллоҳ ас-Субазмуний ҳанафий муҳаддисми? // Имом ал-Бухорий
сабоқлари. – Т., 2005. – № 4. – Б. 232; Қориев О. Ал-Марғиноний – машхур фиқҳшунос. – Т.: Абдулла
Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 2000.
14
Алоуддин Мансур. Имоми Аъзам буюк имомимиз. Бишкек, 1998. – 115 б; Қодиров З.О. Имом Аъзам.
Ҳаёт йўли ва фиқҳ усуллари/ – Т.: Мовароуннаҳр, 1999. – 112 б; Буюк имом Абу Ҳанифа // Мусанниф
Йўлдош Эшбек. – Т.: Истиқлол; Мовароуннаҳр уламолари: Ҳанафийлар // Шарқшунослик. – Т., 1999. – № 9.
– Б. 40–44; Рустам Батыр. Абу-Ханифа: жизнь и наследие. Часть 1. – Нижний Новгорд – Ярославль: Медина,
2007. – 288 с; Мовароуннаҳр ҳанафий фиқҳи // Имом ал-Бухорий сабоқлари. – Т., 2001. – № 1. – Б. 88–91;
Мўминов А.Қ. Имоми Аъзам Абу Ҳанифа // Мулоқот. – Т., 1994. – № 7-8. – Б. 37–40; Муҳаммад Қосим.
Маконат имом Аби Ҳанифа байна-л-муҳаддисин. – Карачи: Идорату-л-Қур’он, 1993. – 660 б.; Мустафо аш-
Шакъа. Ал-имом ал-Аъзам Абу Ҳанифа ан-Нуъмон. – Қоҳира: дору-л-кутуб ал-мисрий, 1991. – 291 б. //
Имом Аъзам Абу Ҳанифа. Муснад / мутаржим Абдуллоҳ Мурод Холмурод. – Т.: Мовароуннаҳр, 2005. – 386
б; Ваҳбий Сулаймон Ғовжий. Абу Ҳанифа ан-Нуъмон. Имом ал-аимма ал-фуқаҳо. – Димашқ, 1993. – Б. 25–
26.
7
Аъзам асарлари» номли рисолада асосан олимнинг асарлари хусусида фикр
юритилган
15
.
Зикр этилганидек, ҳанафийлик мазҳаби ва унинг асосчисига оид қатор
илмий тадқиқотлар ва изланишлар амалга оширилган бўлса-да, шу билан
бирга уларда Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-Хоразмийнинг «Маноқиб Аби
Ҳанифа» асари ҳанафийликка оид манба сифатида комплекс тарзда алоҳида
илмий-тадқиқот объекти қилиб ўрганилмаган.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Тошкент ислом университетининг илмий-тадқиқот режалари
доирасида амалга оширилган бўлиб,
унинг мавзуси 2008 йил 31 январдаги
Илмий кенгаш мажлисида (1-сонли баённома) тасдиқланган.
Тадқиқот мақсади.
Тадқиқотнинг асосий мақсади - Абу-л-Муайяд ал-
Маккий ал-Хоразмийнинг «Маноқиб Аби Ҳанифа» асарини ханафийлик
мазҳаби бўйича манба сифатида тадқиқ қилиш.
Тадқиқот вазифалари.
Кўзланган мақсадга эришиш учун қўйидаги
вазифалар белгиланди:
– Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-Хоразмий яшаган даврдаги маданий
муҳит хусусиятларини ёритиш;
– Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-Хоразмийнинг ҳаёти ва илмий-ижодий
фаолияти ҳақидаги маълумотларни хронологик тарзда тартибга солиб, тадқиқ
этиш;
– маноқиб жанридаги асарлар ўртасида Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-
Хоразмий «Маноқиб Аби Ҳанифа» асарининг ўрни ва аҳамиятини кўрсатиш;
– ҳанафийликнинг сунний йўналишидаги бошқа мазҳаблар ўртасидаги
юксак ўрни, унда жорий этилган ҳукмларнинг диний ва дунёвий жиҳатдан
мукаммал таълимот мажмуаси эканлигини идрок этишга хизмат қиладиган
муҳим манбалигини очиб бериш;
– «Маноқиб Аби Ҳанифа» асари асосида Абу Ҳанифа сиймосига оид
янги маълумотларни илмий муомалага киритиш;
– Имом Абу Ҳанифага нисбатан Мовароуннаҳрда шаклланган юксак
эҳтиром ва у асос солган мазҳабнинг минтақамиздаги мавқеини изоҳлаш;
– Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-Хоразмий асарининг ҳанафийлик
бўйича манбашунослик жиҳатидан қийматини белгилаш;
– «Маноқиб Аби Ҳанифа» асарининг ҳозирги давр учун аҳамиятини
очиб бериш.
Тадқиқот объекти
– ҳанафийлик мазҳаби тамойиллари; мазҳаб
вакилларининг қарашлари.
Тадқиқот предмети
– Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-Хоразмийнинг
ҳаёти, ижоди, илмий мероси ва унинг «Маноқиб Аби Ҳанифа» асари.
Тадқиқот методлари.
Диссертация мавзусини ёритишда буюк
алломаларимиз ҳаёти ва уларнинг бой илмий-маънавий меросларини чуқур
ўрганиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов
15
Имоми Аъзам асарлари / Таржимон ва нашрга тайёрловчи. Абдурашид қори Баҳромов. – Т.:
Мовароуннаҳр, 2003. – 235 б.
8
асарларида илгари сурилган кўрсатмалардан келиб чиққан ҳолда ёзма
манбаларни холис, тарихий-қиёсий, мантиқий таҳлил қилиш, диний
бағрикенглик ва халқ урф-одатларига ҳурмат билан ёндашув, фалсафа ва
диншуносликка
оид
феноменологик
ҳамда
психологик
тадқиқот
услубларидан фойдаланилди.
Тадқиқот манбалари.
Илмий ишнинг асосий манбаси
–
Истанбулдаги Сулаймония кутубхонаси қўлёзмалар фондида 1631 рақами
остида сақланаётган Абу-л-Муайяд ал-Хоразмийнинг «Маноқиб Аби
Ҳанифа» асари қўлёзма нусхаси ҳамда 1903 йили Ҳайдарободда Муҳаммад
Ҳайдаруллоҳхон ад-Дароний ва 1981 йилда Байрутда «Дору-л-китоб ал-
арабий»
(
«Араб китоб уйи»
)
нашриёти томонидан чоп этилган асарнинг
нашр нусхалари.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар.
1.
XI–XII асрларда Хоразм Марказий Осиёдаги илм-фан ва
маданиятнинг йирик марказларидан бири бўлган. Шу даврда Ўзбекистоннинг
мазкур ўлкасида кўплаб буюк олимлар фаолият юритганлар. Улар қаторида
ҳозирги кунга қадар кўпчиликка маълум бўлмаган буюк олим Абу-л-Муайяд
ал-Маккий ал-Хоразмий алоҳида ўрин тутади.
2.
Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-Хоразмийнинг «Маноқиб Аби
Ҳанифа» асари юртимиз маънавияти тарихини ёритувчи муҳим манбалардан
биридир. Унинг ҳозирги кунда Истанбулдаги Сулаймония кутубхонаси
қўлёзмалар фондида 1631 рақами остида сақланадиган, 192 варақдан иборат
қўлёзмаси нисбатан тўлиқ сақланган нусха ҳисобланади.
3.
Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-Хоразмий «Маноқиб Аби Ҳанифа»
асарида ханафийлик мазҳаби асосчиси Абу Ҳанифа сиймоси қирраларини
ҳар томонлама ёритишга интилган. Хусусан, муаллиф олимнинг фиқҳ илмига
кириб келиши ва унинг босқичма-босқич олиб борган ишларини келтирган.
Асарда Абу Ҳанифа сиймоси, олимнинг ҳаёт йўли ва илмий фаолияти
ишончли ривоятлар ёрдамида ёритилган.
4.
Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-Хоразмий ушбу асари билан
Мовароуннаҳрда маҳаллий анъаналарни ўзига сингдирган, турли дин ҳамда
миллат вакилларига нисбатан бағрикенглик билан ёндашилган ҳанафийлик
мазҳабининг барқарор ўрнашувига катта ҳисса қўшган.
5.
Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-Хоразмийнинг «Маноқиб Аби
Ҳанифа» асари ҳанафий мазҳабининг йирик намоёндалари ва ҳанафийлик
бўйича ёзилган 20 дан ортиқ асар ҳақида маълумотларга эга ва шубҳасиз,
ҳанафийлик бўйича нодир манба сифатида ҳисобланиши мумкиндир.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги
қуйидагилардан иборат:
Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-Хоразмий яшаган даврдаги илмий-
маданий, диний-маънавий муҳитнинг ўзига хос қирралари очиб берилди;
Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-Хоразмийнинг ҳаёти ва ижоди,
устоз-шогирдлари, яқин қариндошлари (отаси, акаси) ҳақида янги
маълумотлар аниқланди;
диссертацияда илк маротаба Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-
Хоразмийнинг «Маноқиб Аби Ҳанифа» асари Истанбулдаги Сулаймония
9
кутубхонаси қўлёзмалар фондида 1631 рақами остида сақланадиган нусхаси
асосида ҳар томонлама илмий тадқиқ қилинди, унинг маноқиб жанридаги
асарлар ўртасида ҳанафийлик бўйича манба сифатидаги ўзига хос ўрни ва
аҳамияти кўрсатиб берилди, қўлёзма ҳамда нашр нусхаларининг илмий-
қиёсий таҳлили натижасида олимнинг шогирдларига бағишланган тўққиз (32
дан 40-гача) бобдан иборат қисми илк бор илмий муомалага киритилди;
ҳанафий мазҳабининг йирик намоёндаси ҳисобланган 50 га яқин
олим ҳамда ҳанафийлик бўйича ёзилган 20 дан ортиқ асар ҳақидаги янги
маълумотлар илмий истифодага киритилди;
Имом Абу Ҳанифанинг ислом илмлари тараққиётига қўшган
ҳиссаси ёритилиб, бу мазҳабнинг исломни янги қабул қилган халқлар
ўртасидаги мавқеи очиб берилди;
ҳанафий
мазҳаби
тарқалган
минтақалардаги
хилма-хил
маданиятларнинг ўзаро муносабати ҳамда турли ижтимоий табақалар
орасидаги ихтилофлар каби тарихий жараёнларнинг ҳолати кўрсатиб
берилди;
тадқиқотда олиб борилган қиёсий таҳлил натижасида
Мовароуннаҳрда битилган маноқиб жанридаги манбалар, Абу Ҳанифага
маҳаллий аҳоли томонидан билдирилган юксак муносабатни ўзида акс
эттирган тарихий фактлар аниқланди;
ёшлар дунёқарашини кенгайтириш, уларнинг дунёвий ва диний
билимларни эгаллашга қизиқишини ошириш, уларни диний бағрикенглик
руҳида тарбиялашда Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-Хоразмийнинг «Маноқиб
Аби Ҳанифа» асарининг аҳамияти кўрсатилиб, манбадан фойдаланиш бўйича
ҳам тавсиялар берилди
.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот
натижалари диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш,
диний экстремизм, терроризм ва ақидапарастликка қарши кураш борасида
олиб борилаётган ишларининг самарадорлигини ошириш, улар учун илмий
асосли замин тайёрлашга хизмат қилади.
Диссертация
материаларидан
маънавий-маърифий
тадбирларни
ўтказишда, телекўрсатув ва радиоэшиттиришларни тайёрлашда, учрашув ва
давра
суҳбатларини
уюштиришда,
шунингдек,
диншунослик
ва
исломшунослик соҳаси бўйича малака ошириш курсларида таҳсил олаётган
тингловчиларга «Ҳанафийликда бағрикенглик тамойиллари», «Исломда
ижтиҳод масалалари», «Ақидамиз мусаффо бўлсин» каби мавзуларда,
шунингдек, мутахассис бакалавр ва магистрантларга «Ҳанафий мазҳаби
таълимоти», «Исломдаги мазҳаблар», «Калом», «Ақоид» каби махсус курслар
учун дастур, дарслик, маъруза матнларини тайёрлашда унумли фойдаланиш
мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Илмий иш натижалари бўйича
Тошкент ислом университети Малака ошириш курслари тингловчиларига
«Маноқиб жанридаги асарларнинг ислом манбашунослигидаги ўрни»,
«Маноқиб Аби Ҳанифа» асарининг ҳанафийлик тарихидаги ўрни»
мавзуларида маърузалар ўқилиб, семинар машғулотлари ўтказилди ҳамда
10
Ўзбекистон телевидениесининг «Дидар» дастури кўрсатувида «Ислом
оламида Имом Абу Ҳанифага билдирилган муносабат» мавзуси (09.01.2009,
18.04.2009) билан иштирок этилди. Шунингдек, тадқиқот натижаларидан
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан
ташкил этилган «Ёшларда диний бағрикенглик маданиятини шакллантириш»
мавзуидаги грант бўйича олий ўқув юртлари учун тайёрланган ўқув-услубий
мажмуа (дастур, маъруза матнлари ва ҳ.к.)ни шакллантиришда
фойдаланилди.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Диссертация бўйича 2009 йил 26 апрелда
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги
Шарқшунослик институтида ўтказилган илмий анжуманда «Абу-л-Муайяд
ал-Маккий ал-Хоразмий асарида Абу Ҳанифа сиймосининг ёритилиши»
мавзуида маъруза қилинган. Илмий иш 2008 йил 10 октябрда Тошкент ислом
университетининг доимий ҳаракатдаги илмий семинари, 2008 йил 11
декабрда Тошкент ислом университети Исломшунослик, Диншунослик,
Шарқ тиллари кафедралари ҳамда Исломшунослик илмий-тадқиқот
марказининг қўшма мажлиси, 2009 йил 11 июнда Тошкент ислом
университети ҳузуридаги Д.005.11.01 Бирлашган ихтисослашган кенгаш
қошидаги илмий семинар мажлисларида муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия
этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертациянинг асосий
мазмуни тадқиқотчи томонидан эълон қилинган 7 та илмий мақолада ўз
ифодасини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Тадқиқот 146 бетни ташкил
этиб, у кириш, саккиз банддан иборат уч боб, фойдаланилган манба ва
адабиётлар рўйхати ҳамда уч иловадан иборат. Диссертацияда 176 та манба
ва адабиётлардан фойдаланилган.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисми
да танланган мавзунинг долзарблиги, мавзуга оид
муаммоларнинг ўрганилиш даражаси, илмий-тадқиқот ишлари режалари
билан боғлиқлиги,
тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, объекти, предмети,
тадқиқотнинг методлари, ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар,
диссертациянинг илмий янгилиги, тадқиқот натижаларининг илмий ва
амалий аҳамияти, натижаларнинг жорий қилиниши, ишнинг синовдан ўтиши,
натижаларнинг эълон қилинганлиги, ишнинг тузилиши хусусида маълумот
берилган.
«Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-Хоразмий ва маноқиб жанри»
деб
номланган
биринчи бобда
диссертацияга асос қилиб олинган манба
муаллифининг яшаган даври ижтимоий-маънавий муҳити, унинг ҳаёти,
илмий-ижодий фаолияти, маноқиб жанрининг ислом манбашунослигида
тутган ўрни ҳақида батафсил маълумотлар берилган.
Биринчи бобнинг биринчи банди «
XI–XII асрларда Хоразмдаги
тарихий вазият ва маданий ҳаёт»
деб номланиб, унда олим яшаган давргача
Хоразмдаги маънавий-ижтимоий ҳаёт ҳолати ёритилган. Ал-Хоразмий
11
яшаган даврда хоразмшоҳлар, хусусан, ‘Ало’уддин Отсизнинг олиб борган
сиёсати, туркий халқлар ерларига ислом динини олиб киришдаги
ҳаракатлари кўрсатиб берилган.
Турк мамлукларидан чиққан хоразмшоҳ Ануштегин ва унинг ўғиллари
томонидан барпо этилган Хоразмшоҳлар давлати ўрта аср туркий
-
ислом
давлатлари билан қиёсланганда унинг ўзига хос алоҳида мавқега эга экани
аён бўлади.
X аср охири ва XI асрнинг бошларига келиб Хоразм ҳокими Маъмун I
(992–997) ва унинг ўғли Али ибн Маъмун (997–1009) томонидан мустақил
давлат
тузишга
ҳаракатлар
қилинди.
Лекин
Мовароуннаҳрдаги
Қорахонийлар (992–1211) ва Хуросондаги Ғазнавийлар давлати (977–1186)
олдида Хоразм давлати жуда заиф бўлиб, кўп жиҳатлардан Маҳмуд Ғазнавий
(998
-
1030) ва унинг ўғли Масъудга (1031–1041) қарам эди
16
. Шунга
қарамасдан ўлкада илм-фан ва маданият ривожланган эди.
Бинобарин, шоҳ саройида узоқ юртлардан келган жуда кўп олим ва
фозиллар фаолият кўрсатардилар. Улардан олим ва табиб Абу Саҳл ал-
Масиҳий (970–1011), тарихчи Ибн Мискавайҳ (ваф. 1030 й.), буюк
мутафаккир Абу Райҳон Беруний (973
–
1057), Абу Наср ибн Ироқ ал-Жаъдий
(ваф. 1034 й.), Абу-л-Хайр Ҳаммор (941–1048) каби турли соҳа олимлари
илм-маърифат соҳасида самарали иш олиб борганлар. Булар сафига буюк
аллома Абу Али ибн Сино (980–1036) ҳам тахминан 1005 йилда Бухородан
келиб қўшилган.
Маъмунийлар давлати (992–1017) тарихи билан бевосита боғлиқ бўлган
Хоразмдаги «Маъмун академияси»
17
ўша давр олимларини жамлаган ўзига
ҳос бир илмий марказ бўлган. «Маъмун академияси» тасодифий ва
вақтинчалик илмий марказ бўлмай, унинг юзага келиши Хоразмдаги
ижтимоий ҳаёт, иқтисодий, маданий юксалиш, унинг сиёсий мавқеининг қай
даражада бўлганлиги билан бевосита боғлиқ бўлган
18
.
X–XII асрлардаги ижтимоий, маънавий муҳит Абу-л-Муайяд ал-Маккий
ал-Хоразмий каби олимнинг шаклланишига кучли туртки бўлиб, унинг
қаламига мансуб «Маноқиб Аби Ҳанифа» асарининг пайдо бўлиши, комил
ишонч билан айтиш мумкинки, ўша даврдаги мавжуд диний-ижтимоий
муаммоларни ҳал қилишга хизмат қилган.
«Ал-Хоразмийнинг ҳаёти ва илмий фаолияти»
номли биринчи бобнинг
иккинчи бандида Абу-л-Муайяд ал-Муваффақ ибн Аҳмад ибн Исҳоқ ал-
Маккий ал-Хоразмийнинг (1091–1172) шажараси, оиласи – отаси, акаси
ҳақидаги маълумотлар берилган. Унинг зиёли оилада таваллуд топиши
олимнинг илм йўлига кириб, ўз даврининг йирик олимларидан бири
даражасига етишига асосий туртки бўлган омиллардан саналади. Унинг
акаси Абу-л-Фараж ал-Маккий ал-Хоразмий эса ўз юрти Хоразмда отаси
16
Бартольд В.В. Туркестан в эпоху монгольского нашествия: Сочинения. Т. I. – М.: Восточная
литература, 1963. – Б. 400.
17
Абдуҳалимов Б. Хоразм Маъмун академияси // Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т. 9. – Т.:
Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2005. – Б. 479–481.
18
Ирисов А. Абу Али ибн Сино ҳаёти ва ижодий мероси. – Т.: Фан, 1980. – Б. 57
–
58.
12
ҳузурида 1095 йилнинг декабрь ойида устозидан таҳсил олгани ҳақидаги
маълумот «Маноқиб» асарида қайд этилган
19
.
Ал-Хоразмий ўз асарида устозларидан 50 га яқин кишининг номларини
санаб, уларнинг ҳар бирига ўзининг алоҳида ҳурмат ва эҳтиромини
билдиради. Улар орасида атоқли олим Абу-л-Қосим Маҳмуд ибн Умар аз-
Замахшарийнинг (1075–1144) борлиги алоҳида диққатга сазовор.
«Жоруллоҳ» («Аллоҳнинг қўшниси»), «Устозу-д-дунйо» («Бутун дунёнинг
устози») деган юксак лақабларни олиб, илм-фаннинг турли соҳаларига доир
етмишга яқин қимматли асарлар яратган буюк аз-Замахшарийдан таълим
олганлиги ал-Хоразмийнинг билими нақадар чуқур ва пухта бўлганлигини
кўрсатади.
Ўзи ҳанафийликнинг содиқ вакили бўлган ал-Хоразмий
муътазила
вакилларидан бири бўлган олим аз-Замахшарий номини юксак эҳтиром
билан зикр этиши ва шу билан бир қаторда аз-Замахшарий томонидан Имом
Абу Ҳанифа ҳақида айтилган мақтовли фикрлар алоҳида аҳамиятга эгадир.
Чунки бу ҳолат ўша даврда мазкур олимлар эътиқодда турли мазҳабларда
бўлишларига қарамай, улар орасида ўзаро бағрикенлик муносабатлари устун
турганлиги эътиборга моликдир. Муаллиф аз-Замахшарий томонидан Имом
Абу Ҳанифага нисбатан «У Қуръонни яхши билмас эди, унга қатъий амал
қилмас эди» деб айтилган фикрлар нотўғри эканини далиллаб, Имом
Аъзамнинг Рамазон ойларида 60 маротаба – тунда бир маротаба, кундузи бир
маротаба муқаддас Қуръони каримни хатм қилгани ҳақидаги ривоятни
келтиради
20
.
Ал-Хоразмий ўз устозлари қаторида Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Насаф
каби Мовароуннаҳр ҳамда Марв, Ҳамадон, Рай, Астробод, Журжон каби
Хуросон шаҳарлари, шу билан бирга Бағдод, Куфа, Ҳижоз каби ислом
оламининг марказларидан чиққан олимларни санаб ўтади. Олим мазкур
шаҳарлардан чиққан уламолар билан бевосита мулоқот қилиш билан бирга
улар билан рисолалар орқали ҳам кўплаб маълумотлар алмашган. У илмий
мулоқот қилган олимлардан Абу Ҳафс Умар ан-Насафий (1068–1142), Абу
Саъд ас-Самъоний (1117–1167), Абу Ҳафс Умар ибн Бакр аз-Заранжарий
(ваф. 1188–89) каби ўз даврининг йирик олимларини зикр этиш лозим.
«
Маноқиб жанридаги асарларнинг ислом манбашунослигидаги ўрни
» деб
номланган биринчи бобнинг учинчи бандида маноқиб жанри, хусусан, Абу
Ҳанифа маноқибларига оид асарлар ҳақидаги маълумотлар кенг ва атрофлича
таҳлил қилинган. Жумладан, суфийликка оид маноқиблар, шофиий
мазҳабига оид маноқибларга алоҳида тўхталиб ўтилган. Аммо асосий
эътибор ҳанафий муаллифлари томонидан ёзилган асарларга қаратилган.
Илмий ишда Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-Хоразмийнинг «Маноқиб Аби
Ҳанифа» асарининг бошқа маноқиблар орасида алоҳида ўрни кўрсатиб
берилган.
19
Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-Хоразмий. Маноқиб Аби Ҳанифа. – Байрут: Дору-л-кутуб ал-илмийа,
1981. – Б. 262. (бундан кейин: Абу-л-Муайяд ал-Хоразмий. Маноқиб); Ҳожи Халифа. Кашфу-з-зунун. Т. 2. –
Б. 262.
20
Абу-л-Муайяд ал-Хоразмий. Маноқиб. – Б. 327–328.
13
«Маноқиб» атамаси «Фазилатлар» маъносида ишлатилиб, бунда бирор
олим ёки авлиё каби буюк шахснинг фазл ва мартабасини мақтаб, у ҳақдаги
ибратли ҳикояларни баён қилиш тушунилади
21
. Маноқиб жанри кўпроқ
тасаввуф намоёндалари ҳақида ёзилган асар ҳисобланади. Аммо бошқа илм
соҳалари уламолари ҳақида ҳам талайгина маноқиблар ёзилган.
Маноқиб асарларининг муаллифлари: «Имомга эргашувчи ҳар бир
муқаллид ўзи эргашаётган имоми ҳақидаги асосий маълумотларни билиши
керак», деб ҳисоблайдилар. Жумладан, шогирд ўз имомининг исми, куняси,
насаби, яшаган давр ва шаҳарини билиб, унинг сийрати, фазилат ва
сифатларини ўзлаштириши лозим бўлади
22
. Булардан ташқари шогирддан
имомнинг устозлари ҳамда унинг ёнида юриб, доимо ундан хабардор бўлган
дўстлари ва шогирдлари ҳақидаги маълумотларга ҳам эга бўлиши талаб
этилади. Шунинг учун ҳам ҳар бир мазҳабдаги кўзга кўринган олимлар ўз
имомлари ҳақида маноқиб асарларини ёзганлар.
Суннийликдаги тўрт мазҳаб асосчиларига атаб ҳам бир қатор маноқиб
жанридаги асарлар ёзилган. Ҳожи Халифа ўзининг «Кашфу-з-зунун ан
асоми-л-кутуб
ва-л-фунун»
асарида
сунний
мужтаҳид
уламолари
маноқибларига атрофлича тўхталиб ўтган.
Аҳлу-с-сунна
даги тўрт мазҳаб
асосчилари орасида энг кўп ёритилгани имом Абу Ҳанифадир, кейин эса
имом аш-Шофеий, сўнгра имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва имом Молик ибн
Анасдир
23
.
Абу Ҳанифанинг таржимаи ҳоли – маноқибига бўлган қизиқиш Х асрда
жуда ҳам ортди. Бунга Закариё ибн Яҳё ибн ал-Ҳорис ан-Найсобурийнинг
(ваф. 910 й.) «Маноқиб Аби Ҳанифа», Ибн Салтнинг (ваф. 855 й.) «Маноқиб
Аби Ҳанифа», ат-Таҳовийнинг (ваф. 933 й.) «Маноқиб Аби Ҳанифа», Ибн
Коснинг (ваф. 935 й.) «Китоб ал-хисол», Ибн ‘Уқданинг (ваф. 944 й.) «Ахбор
Аби Ҳанифа ва муснадуҳ» ва Абдуллоҳ ал-Устоз ал-Ҳорисий асарларининг
айнан мана шу даврда ёзилганини далил қилиб келтириш мумкин
24
. Улардан
Ибн Уқда ва Абдуллоҳ ал-Ҳорисий эса Абу Ҳанифанинг маноқиби билан
бирга муснадини ҳам тўплаганлар. Ўша даврдаги маноқибларнинг баъзилари
бизгача тўлиқ етиб келмаган. Биография жанридаги энг дастлабки сақланиб
қолган асар ас-Саймарийнинг (962–1044) «Ахбор Аби Ҳанифа ва асҳобиҳ»
асаридир
25
.
Тадқиқотчи А.Мўминов ўз илмий ишида Мовароуннаҳр фақиҳларининг
«Абу Ҳанифа маноқиби» жанрига бағишлаб ёзилган ўнта асарларини санаб
кўрсатган
26
.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ҳанафий мазҳаби олимлари Абу Ҳанифа
ҳақида кўплаб асарлар ёзганлар. Уларнинг баъзилари ўз асарларини муснад
услубида ёзган бўлсалар, баъзилари бобларга бўлиб таълиф этганлар. Баъзи
21
Маноқиб. Ислом энциклопедияси // Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2004. – Б. 151.
22
Қаранг: Ҳожи Халифа. Кашфу-з-Зунун ‘ан асоми-л-кутуб ва-л-фунун: 2 жилдли. – Истамбул: 1360-
62/1941–43 (бундан кейин: Ҳожи Халифа. Кашфу-з-Зунун). Т. 2. – Б. 1836.
23
Ҳожи Халифа. Кашфу-з-Зунун. Т. 2. – Б. 1839–1845.
24
Duckinson E. Ahmad b. Al-Salt and his biography of Abu Hanifa // Journal of the American Oriental Society,
- № 3 (Jul. – Sep., 1996), Vol. 116. //
25
Ўша асар. – Б. 408.
26
Муминов А. Диссертация. – С. 19.
14
асарларда Абу Ҳанифа ҳақида тўқима ҳадислар мавжуд бўлса, бошқаларида
бу ҳадислар келтирилмаган. Айтиш жоизки, баъзиларида мазкур тўқима
ҳадислар танқид ҳам қилинган. Демак, ҳанафий мазҳаби маноқибчи
олимлари ўзларининг ишларига танқидий ёндашиб, Абу Ҳанифа фаолиятини
имкон қадар ҳар томонлама таҳлил қилишга ҳаракат қилганлар. Улар Абу
Ҳанифани фақиҳ, муҳаддис, зоҳид, тақводор, обид каби сифатларини очиб
бериб, ўз мазҳаббошиларининг нафақат йирик олим, балки етук инсон
эканини ҳам кўрсатганлар.
«Маноқиб Аби Ҳанифа» асарида Абу Ҳанифа сиймоси»
деб
номланган
иккинчи боб
тадқиқот объекти қилиб танланган асарнинг тўлиқ
манбашунослик,
тарихнавислик
ҳамда
исломшунослик
таҳлилига
бағишланган.
«Маноқиб Аби Ҳанифа» асарининг манбашунослик таҳлили»
деб
номланган ушбу бобнинг биринчи бандида ал-Хоразмий «Маноқиб Аби
Ҳанифа» асарининг қимматбаҳо манба сифатидаги аҳамияти кўрсатиб
берилган. IX–XV асрларда мовароуннаҳрлик муаллифлар томонидан
маноқиб жанрида кўплаб асарлар яратилган бўлса-да, уларнинг асосий қисми
XII асрга тўғри келади. Абу-л-Муайяд алМаккий ал-Хоразмийнинг
Хоразмда битилган «Маноқиб Аби Ҳанифа» асари ҳам айнан шу давр
маҳсули. Муаллиф Имом Абу Ҳанифанинг ҳаёт йўли ва фаолиятини
мукаммал қилиб ёритишга ҳаракат қилган
27
.
Асарнинг тўлиқ қўлёзма нусхаси Истанбулдаги Сулаймония
кутубхонасида Валиуллоҳ Жоруллоҳ Афанди фондида 1631 рақами остида
сақланиб, у 192 варақни ташкил қилади. Қўлёзма таркибий тузилиши
жиҳатидан 40 бобдан иборат бўлиб, унинг илк 30 боби Имом Абу
Ҳанифанинг ҳаёти, илмий фаолияти ва ахлоқий фазилатларига бағишланган,
қолган 10 бобида эса мазҳабни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган
олимнинг шогирдлари фаолияти баён қилинган.
Асар
28
дастлаб 1903 йили Ҳайдарободда Муҳаммад Ҳайдаруллоҳхон ад-
Дароний томонидан ва 1981 йили Байрутда «Дору-лкитоб ал-арабий»
нашриёти томонидан қайта чоп этилган. Ишда мазкур нашрлардаги ўзига
хосликлар ва камчиликлар кўрсатилиб, асарнинг қайта чоп этилиши мақсадга
мувофиқлиги таъкидланган.
Асарда Хуросон ва Мовароуннаҳр ўлкасидан етишиб чиққан 30 га яқин
уламо ҳақидаги маълумотлар борлиги кўрсатиб ўтилган. Ишда муаллиф
асарни ёзишда асос қилиб олган 14 та йирик манба зикр этилган. Улар
орасида Мовароуннаҳрга ҳадис илмининг кириб келишида беқиёс хизмат
кўрсатган буюк олим Абдуллоҳ ибн ал-Муборак ал-Марвазийнинг (ваф. 798
й.) «Муснад Аби Ҳанифа» асарининг борлиги алоҳида диққатга сазовор
29
.
Тадқиқотда асарнинг ҳадис илмига оид асарлар услубида ёзилгани
кўрсатиб ўтилган. Ал-Хоразмий ўз асарини бошқаларнинг манбаларига
27
Brockelmann C. Geschichte der arabischen Litteratur. Supplementbände I–III. Leiden, 1937–1942. – Ж. 1. –
Б. 549, 642; Sezgin F. Geschichte des arabischen Schrifttums. Band I. Leiden, 1967. – Б. 411.
28
Абу-л-Муаййад ал-Имом ал-Муваффақ ибн Аҳмад ал-Маккий. Маноқиб Аби Ҳанифа – Садру-л-аимма
Маноқиб ал-Имом ал-Аъзам Аби Ҳанифа. – Жуз 1–2. Ҳайдаробод, 1321/1903. – 518 б.
29
Абу-л-Муайяд ал-Хоразмий. Маноқиб. – Б. 11, 38, 50, 61, 85, 97, 336.
15
таяниб ёзиши билан бирга ундан кейинги маноқиб муаллифлари ҳам
олимнинг бу ишидан унумли фойдаланганлар. Масалан, Ҳофизуддин
Муҳаммад ибн Муҳаммад (ваф. 1424 й.) ўз асарини бевосита ал-
Хоразмийнинг маноқибига таяниб ёзган
30
. Асарда Абу Ҳанифанинг калом ва
фиқҳ илмларида етук олим бўлиш билан бирга, ҳадис, қироат, наҳв, адабиёт
ва шеърият илмларини яхши билгани ёрқин далиллар ёрдамида кўрсатиб
берилгани тадқиқотимизда батафсил тарзда баён қилинган.
Ушбу бобнинг «Ислом оламида Имом Абу Ҳанифага билдирилган
муносабатлар»
деб номланган иккинчи бандида исломни янги қабул қилган
халқларнинг диний ва ижтимоий ҳусусиятларига алоҳида эътибор қаратган
Имом Аъзам фаолиятига турлича қарашлар ҳақида тўхталиб ўтилган.
Дарҳақиқат, ислом оламининг маркази, хусусан, халифаликда кўпинча
асосий эътибор янги фатҳ этилган ўлкалардаги халқлардан ундириладиган
солиқларга қаратилар эди. Бу халқларнинг комил мусулмон сифатида тўлиқ
тан олиниши эса улардан жизя солиғи олиш имкониятини бекор қилар эди.
Имом Абу Ҳанифа илгари сурган имоннинг дилда тасдиқ қилиб, тилда иқрор
қилиниши кишининг тўлақонли мусулмон бўлиши ҳақидаги таълимоти ва шу
каби ақида масаласидаги асосли тарзда енгилликлар киритиши ҳукмрон
доираларнинг манфаатларига кўп ҳам мос келмас эди. Шунинг учун ҳам у
ҳақда ўз даврида ҳам, кейинги асрларда ҳам айрим нохолис фикрлар,
жумладан, «ҳанафийликнинг далиллари бўш» деган даъволар баъзи
асарларга кириб қолганини қайд этиш лозим. Ваҳоланки, ислом оламининг
йирик илм даргоҳларида, хусусан, Мисрдаги ал-Азҳар университетида
ҳанафийликнинг ҳар томонлама мукаммал мазҳаб экани тан олинади ва
унинг таълимоти алоҳида фан сифатида ўқитилади.
Олим Исроил ибн Юнус Абу Ҳанифанинг ҳадис илмида ҳам етук олим
бўлганини: «Нўъмон қандай яхши киши, ҳар қандай ҳадисни ёд олса яхши
тушуниб олган бўлади, кучли тадқиқ қиларди ҳамда фиқҳий томонларини
билмасдан қўймасди», – деб таъкидлаган. Зеро, сунна Абу Ҳанифа
фаолиятида истинботга таянадиган, Қуръони каримдан кейинги иккинчи
манба сифатида ўрин тутади.
Абу Ҳанифани муътазилий оқимининг баъзи намояндалари «аҳкомда
улкан хатога йўл қўйган», дея айблайдилар. Ваҳоланки, «раъй» Абу
Ҳанифадан олдин бошланган бўлиб, агар айб қилинса, Абу Ҳанифани эмас,
балки ундан олдингиларни айблаш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Имом Абу Ҳанифа ўз даврининг ҳар
томонлама етук олими бўлган, унга қўйилган айрим айбловлар ўринсиз.
«Маноқиб» асарида ана шу нарса таъкидланган ва илмий ишимизда асарнинг
айни шу жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилган.
Иккинчи бобнинг «
Абу-л-Муайяд ал-Хоразмий асарида Абу Ҳанифа
сиймосининг ёритилиши»
деб номланган
учинчи банди олимнинг
ҳанафийликка эътиқод қиладиган халқлар орасидаги мавқеини кўрсатишга
бағишланган. Ушбу диссертациянинг тадқиқот объекти ҳисобланмиш Абу-л-
Муаййад ал-Маккий ал-Хоразмийнинг «Маноқиб Аби Ҳанифа» асарида ҳам
30
Абу-л-Муайяд ал-Хоразмий. Маноқиб. – Б. 24.
16
ҳанафийлик мазҳаби эпонимининг сийратига муаллиф бамисоли суфий
шайхлари каби алоҳида назар ва ихлос билан ўз эътиборини қаратган. Шу
нуқтаи назардан мазкур асарни Абу Ҳанифа ҳақидаги энг қимматли
манбалардан бири десак, муболаға бўлмайди. Чунки Абу Ҳанифа
маноқиблари жанридаги аксарият асарлар
31
айнан шу манбага таяниб
ёзилгани яхши маълум.
Ҳанафий мазҳабига доир маноқибларда Абу Ҳанифа ҳақида
билдирилган фикр ва мулоҳазалар, олим ҳаёти ва ижоди ёритилган асарларда
бир-бирига ўхшаш жойлар кўп бўлса-да, баъзи қирралари ихтилофли. Шу
нуқтаи назардан, ишда мазкур тадқиқот объекти билан Шамсуддин
Муҳаммад ибн Юсуф ад-Димашқийнинг (ваф. 1548 й.) «Уқуду-л-жумон фи
маноқиби-л-имом ал-аъзам Аби Ҳанифа ан-Нуъмон » («Имом Аъзам Абу
Ҳанифа Нуъмон маноқибига оид дур маржонлари»)
32
асаридаги Абу Ҳанифа
сиймоси қиёсий таҳлил қилинди. Чунки бу икки маноқиб муаллифлари бир-
бирларига нисбатан яқин асрда яшаган ва асарларидаги услубият ҳам ўзаро
ўхшашдир.
Абу Ҳанифага бағишланган маноқибларда Абу Ҳанифанинг насаби,
таваллуди, илм олиши, устозлари, умуман олганда, вафот этгунга қадар
бўлган ҳаётининг барча тафсилотлари кенг ёритилади. Айниқса, унинг
тобиийлардан бири эканини исботловчи далиллар – саҳобийлар билан
учрашгани ва улардан ривоят қилган ҳадислари келтирилади
33
. Хусусан,
маноқибларда Абу Ҳанифанинг саҳобийлардан ҳадислар эшитгани алоҳида
таъкидлаб ўтилади
34
.
Абу Ҳанифанинг саҳобалар билан учрашганлигига унинг 699 йил
туғилганини далил қиладилар. Чунки энг кейин вафот этган саҳобалар – Анас
ибн Молик ва Жобир ибн Зайдларнинг вафот йиллари 712 йилга тўғри
келади
35
. Ал-Хоразмий ўз асарида Абу Ҳанифа учрашган етти саҳоба ва
улардан ривоят қилган етти ҳадисни келтирган
36
. Олим ўз асарини аниқ
иснодларга асосланиб ёзган. Ал-Хоразмий маноқибида келтирилган
ривоятлар Абу Ҳанифа ёшлигида саҳобаларни кўрганини тасдиқлайди. Ал-
Хоразмий услубининг ўзига хос жиҳатларидан бири шундаки, у ўз асарида
Абу Ҳанифа кўрган еттита саҳоба тўғрисидаги маълумотларни келтирган.
Ал-Хоразмий Абу Ҳанифанинг ҳар бир саволга аниқ далилларга таяниш
билан бирга ҳозиржавоб эканини кўрсатиб берган. Дарҳақиқат, олим
ривоятларни қабул қилишида ровийларнинг илми, фиқҳи, тақвоси ва
даражасига ҳам алоҳида эътибор берганлиги манбаларда таъкидланган.
31
Масалан, Ҳофизуддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Кардарий ал-Баззозий (ваф. 1424 й.) ўзининг
«Маноқиб ал-Имом ал-Аъзам» асарини ал-Хоразмийнинг маноқибга таяниб ёзган.
32
Шамсуддин ад-Димашқий. Уқуду-л-жумон фи маноқиби-л-имом ал-аъзам Аби Ҳанифа ан-Нуъмон. –
Ҳайдаробод: Ал-маориф аш-шарқиййа, 1974.
33
Қаранг. Муҳаммад б. Юсуф аш-Шофеъий. Уқуду-л-жумон фи маноқиб ал-имом ал-аъзам Аби Ҳанифа
ан-Нуъмон. – Ҳайдаробод. Ал-Маориф аш-шарқиййа, 1974 (бундан кейин: Муҳаммад б. Юсуф. Уқуду-л-
жумон). – 412 б; Абу-л-Муайяд ал-Хоразмий. Маноқиб. – 520 б.
34
Муҳаммад б. Юсуф. Уқуду-л-жумон. – Б. 49; Абу-л-Муайяд ал-Хоразмий. Маноқиб. – Б. 32.
35
Абу-л-Муайяд ал-Хоразмий. Маноқиб. – Б. 27.
36
Ўша асар. – Б. 29.
17
Ал-Хоразмий Абу Ҳанифа шахсини очиб бериш учун ўзидан олдин
ўтган олимларнинг асарларидан ҳам унумли фойдаланганини қайд этиш
даркор.
«Маноқиб Аби Ҳанифа» асарининг ҳанафийлик тарихидаги ўрни»
деб номланган
учинчи бобда
ҳанафийликка эътиқод қиладиган халқлар
диний-маънавий ва ижтимоий ҳаётида бу мазҳабнинг тутган ўрни ва мазкур
асарнинг ҳанафийликдаги мавқеи кўрсатиб берилган.
«Асарда ҳанафийлик мазҳаби олимлари қарашлари ва ҳанафийлик
тамойилларининг акс этиши»
деб номланган учинчи бобнинг биринчи
бандида асарда зикр этилган ҳанафий олимлари ҳақидаги қимматли
маълумотлар келтирилган. Шу билан бирга, бу бандда ҳанафийликка хос
бағрикенглик тамойиллари асардан келтирилган ривоятлар ва ишончли
далиллар ёрдамида ёритилган. Сунний йўналишга мансуб мусулмонларнинг
асосий қисми эътиқод қиладиган ҳанафий мазҳабига хос бўлган
бағрикенглик тамойиллари унинг ислом оламида кенг ёйилишига сабаб
бўлди. Айни пайтда ҳанафийлик суннийликдаги моликий, шофиий ва
ҳанбалий мазҳаблари орасида энг салмоқли ўринни эгаллаши
37
ҳам бежиз
эмас.
Абу Ҳанифа яшаган давр – VIII асрда исломни ёйиш байроғи остида ўз
ғаразли мақсадларига эришишни кўзлаган гуруҳлар муқаддас диний
манбаларни жангарилик кайфиятида талқин этишга ҳаракат қилдилар. Имом
Абу Ҳанифа ана шундай гуруҳларнинг мутаассиб фикрларига қарши ўзининг
чуқур мантиқий, илмий, бағрикенглик, ҳар бир масалани диний ва дунёвий
жиҳатдан уйғун ҳолатда ўрганиш асосидаги раддияларини берди.
Ислом ақидасида имон ва амалнинг яхлит бир нарсами ёки алоҳида-
алоҳида экани хусусидаги баҳслар катта ўрин тутади. Суннийликдаги тўрт
мазҳаб орасида фақат ҳанафийликдагина имон ва амал алоҳида, дея
таъкидланади ва имонга қуйидагича таъриф берилади: «Имон – Муҳаммад
алайҳиссалом Аллоҳ томонидан келтирган нарсаларни тил билан иқрор
қилиб, дил билан тасдиқлаш». Аммо қолган уч мазҳаб таърифига кўра:
«Имон – тил билан иқрор қилиш, дил билан тасдиқлаш ва арконларга амал
қилишдир», дея таърифланади.
Мусулмон олимлари томонидан Имом Абу Ҳанифага нисбат
берилувчи
38
«ал-Олим ва-л-мутааллим» («Устоз ва шогирд») асарида
ҳанафийликка хос бағрикенглик, илмийлик, ҳар томонлама мантиқийликка
асосланган ақидавий таълимот мужассам этилган. Имом Абу Ҳанифа
имондан аввал инсонда билим бўлиши лозимлигини алоҳида урғу бериб
таъкидлайди. Асарда олимнинг
нақлий
билимлар билан бир қаторда
ақлий
билимларга ҳам алоҳида эътиборни қаратгани таъкидланган. Нақлга амал
қилган ҳолда киши қалбида шубҳа ва савол қолиши мумкин. Шу нарсага йўл
қўймаслик учун инсон биладиган кишилардан ушбу саволларига жавоб
оладиган даражада билим олиши лозимлиги қайд этилади.
37
Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари. – Т.: Тошкент
ислом университети, 2005. – Б. 23.
38
Абду-л-Ҳай ал-Лакнавий. Ал-Фаво’д ал-баҳия фи тарожим ал-ҳанафия. – Байрут: Дору-л-кутуб ал-
исломий, 1998. – Б. 9.
18
Ҳанафийлик мазҳаби нафақат таълимот жиҳатидан бағрикенгликни
тарғиб этади, балки унинг мазҳаббошиси бўлган Абу Ҳанифанинг босиб
ўтган ҳаёт йўли ҳам айни шу кенг дунёқараш билан оламга боқишга
чорлайди. Бугунги кунда диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш,
диний бағрикенгликни тарғиб этиш давлатимиз сиёсати даражасидаги
масалалардан бирига айланган, айни пайтда воқеликка ҳанафийликка хос
илмийлик ва мантиқийлик асосида муносабатда бўлиш келажакни барпо
этувчи ёшларимизнинг дунёқараши кенг ва маънавий комил инсонлар бўлиб
етишишида катта аҳамиятга эга экани тадқиқотда алоҳида кўрсатилган.
«Абу-л-Муайяд ал-Хоразмий «Маноқиб Аби Ҳанифа» асарининг
ҳанафийлик мазҳабини ўрганишдаги аҳамияти»
деб аталган учинчи бобнинг
иккинчи бандида асарни чуқур ўрганиш бир неча йўналишларни
маълумотлар билан бойитишда фойдали манба экани кўрсатилган.
Жумладан, асар манбашунослик, Мовароуннаҳрда ислом тарихи, кўплаб
алломалар илмий-маънавий мероси, бағрикенглик тамойилларини ёйиш,
диний экстремизм ва диний мутаассибликка қарши кураш соҳалари бўйича
алоҳида аҳамият касб этади.
Иккинчи ҳижрий (саккизинчи милодий) аср ўрталарига келиб ўз
ҳуқуқий мактаби – ҳанафий мазҳабига асос солган Абу Ҳанифа, энг аввало,
Қуръон ва суннага таяниб ҳукм чиқарган ва ҳеч қачон ушбу бош манбаларга
таянмасдан, фақатгина ўзининг шахсий фикрига асосланиб фатво бермаган.
У қиёс усулидан Қуръон ва ҳадисларда кўрсатилган умумий қоидалар ва
Қуръон руҳига мувофиқ равишда фойдаланди.
Ал-Хатиб ал-Бағдодийнинг айтишича, ўртага ташланган масала бўйича
саҳоба ва тобиийлардан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадис мавжуд бўлса, Абу
Ҳанифа унга мурожаат қиларди, акс ҳолда қиёс услубини ўринли ишлатарди.
Ҳанафий мазҳабининг кенг кўламда тарқалиши, жумладан, юртимиз
мусулмонлари ҳам унга эътиқод қилишининг сабаблари ҳақида гап кетганда,
қуйидагиларни таъкидлаш зарур:
Биринчидан, ушбу мазҳаб ўз моҳияти, таълимоти ва қўллаган услуби
билан жамиятда юз бериб турадиган ҳуқуқий муаммоларни ҳал этиш
имкониятига эга бўлиб, ҳар қандай саволга мантиқий жавоб топа олади.
Иккинчидан, ҳанафийлик илмий асосларга таянган мазҳаб сифатида
Аббосийлар давлатининг устувор мазҳаби бўлиб келди. Ундан кейин
Сомонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар,
Темурийлар, Бобурийлар, шунингдек, Усмонлилар империясида асосий
мазҳабга айланиши ҳам унинг тарқалиши ва ривожи учун катта
имкониятларни юзага келтирди.
Учинчидан, Абу Ҳанифанинг ҳуқуқий таълимоти шахс эркинлигига
ҳурматни юқори қўйган ва барча соҳаларда инсон ҳуқуқи ва
эркинликларининг ҳимоясини кафолатлаган. Масалан, турмуш қуришда
эркак ва аёлга тенг ҳуқуқ берилиб, оқил ва балоғатга етган қиз ва аёлларни
ҳеч ким уларнинг розилигисиз никоҳ қилишга мажбурлай олмайди, никоҳ
шартномаси қизнинг валийси (ота, бува, амаки, ака, ука) бўлмаса ҳам, унинг
ўз сўзи билан боғланади.
19
Юқорида зикр этилган ва улардан бошқа ҳаётий масалалардаги кўп
қулайликлар ҳанафий мазҳабининг кенг кўламда ёйилишига сабаб бўлиб,
муттасил равишда унинг тарафдорлари сонининг ошиб боришига олиб келди.
Ҳанафий мазҳаби шариат ҳукмларининг Қуръон ва ҳадисга мувофиқ бўлиши
билан бирга, инсонларнинг эҳтиёжини қондиришга, улар манфаатларига
хизмат қилиб, табиатларига мос равишда ижро этилишига чақиради. Шунинг
учун ҳам, дунё мусулмонларининг мутлақ кўпчилиги ҳанафий мазҳабига
эътиқод қилганлар.
ХУЛОСА
XI–XII асрлардаги Хоразмдаги тарихий вазият ва маданий ҳаётни
ўрганиш ҳамда Абу-л-Муайяд ал-Хоразмий ҳаёти, ижоди ва унинг «Маноқиб
Аби Ҳанифа» асари таҳлили натижасида ислом динининг Хоразмга кириб
келиши Мовароуннаҳрнинг бошқа минтақаларига нисбатан бир оз фарқлироқ
бўлганини кўрсатди.
Хоразм милоддан аввалги II минг йилликдан бошлаб Мовароуннаҳр
минтақасидаги йирик маданият марказларидан бири бўлиб келгани боис,
Араб халифалиги уни забт этиб, имкон қадар кўпроқ ўз тасарруфида
сақлашга ҳаракат қилган. Аммо XII асрда Хоразм Бағдод халифалигига тобе
ҳисобланса-да, Мовароуннаҳрда ўзининг кучли таъсирига эга эди. Бу
жараёнда Хоразмшоҳларнинг ўрни салмоқли бўлганлигини қайд этиш лозим.
Шу
билан
бирга,
Хоразмшоҳлар
тарихида
фақат
шахсий
манфаатларини ўйлаб, жамиятнинг фикри билан мутлақо қизиқмайдиган ва
халқнинг аҳволига ачинмайдиган, узоқни кўра олмайдиган айрим иқтидорсиз
давлат бошлиқлари фаолияти оқибатида бу ўлка аянчли ҳолатларни ҳам
бошдан кечирган эди.
Асосан мустақил давлат сифатида фаолият юритаётган бу юртга янги
диннинг кириб келиши жараёнида исломни янги қабул қилган халқлар учун
Имом Абу Ҳанифа мазҳаби мўътадил диний-ижтимоий вазиятни
таъминлашда катта рол ўйнади. Шу сабабли Хоразмда ҳам Хуросондаги каби
ҳанафий мазҳаби таълимоти Хоразм аҳли томонидан қабул қилинди. Бу
мазҳаб минтақа халқларининг ҳаёт тарзига айланиб бориш баробарида
уларнинг урф-одатлари билан уйғунлашиб, ҳаётий муаммоларини ҳал
қилишда қулай имкониятлар яратди.
Мовароуннаҳрда ҳанафий мазҳабининг тараққий этишида Самарқанд
ва Бухоро шаҳарлари алоҳида ўринга эга. Булар қаторида азалдан илм-фан ва
маданиятнинг йирик марказларидан бири сифатида шуҳрат қозонган
Хоразмнинг ҳам ҳанафий мазҳаби ривожига ҳиссаси сезиларли бўлган.
Айтиш жоизки, XI–XII асрларда минтақада ҳанафийлик билан бирга
бошқа мазҳаб таълимотлари ҳам мавжуд эди. Юқорида зикр этилган
шаҳарлардаги олиму уламоларнинг хизматлари туфайли Мовароуннаҳрда
ҳанафийликнинг бошқа мазҳабларга нисбатан кенг кўламда тарқалишига
асос яратилди. Абу-л-Муайяд ал-Хоразмий ана шундай олимлардан бири
сифатида фаолият олиб борди.
20
Абу-л-Муайяд ал-Хоразмий яшаган даврда хоразмшоҳ Абу-л-
Музаффар Отсиз саъй-ҳаракатлари туфайли Хоразм ҳудудий жиҳатдан
шимол ва шарққа қараб кенгайиб, бунинг натижасида ислом дини ва
ҳанафийликнинг Хоразмдан ташқарида – унинг атрофидаги туркий халқлар
орасида кенг ёйилиши содир бўлган эди.
Абу-л-Муайяд ал-Хоразмий она юрти Хоразмда ислом илмларидан
тафсир, ҳадис, фиқҳ, калом бўйича қатор асарлар ёзиб, шу илмларнинг
ривожига улкан ҳиссаларини қўшган бир қатор хоразмлик устозлар,
шунингдек, кўплаб мовароуннаҳрлик етук олимлардан таълим олган.
Абу-л-Муайяд ал-Хоразмий Мовароуннаҳр, Хуросон, Ироқ, Ҳижозга
сафарлар уюштириб, минтақадаги йирик шаҳарлар – Самарқанд ва Бухоро
ҳамда ислом оламидаги Макка, Мадина, Бағдод каби марказлар билан илмий
мулоқотлар олиб борган. Ўз замонасининг кўплаб олим ва ровийларидан
бевосита ёки билвосита, яъни мактуб ва рисолалар орқали илм олиш, ҳадис
ва ривоятлар эшитиш, ахборотлар алмашиш билан бирга, уларнинг
асарларидан ҳам унумли фойдаланган. Олим сафарлари давомида ўзи зиёрат
қилган шаҳарлар олимлари билан ҳам кейинчалик, бутун ҳаёти давомида
маълумотлар алмашиниб турган.
Абу-л-Муайяд ал-Хоразмий ислом оламининг марказий минтақаларида
ҳанафий мазҳабига ва унинг асосчисига нисбатан билдирилган нотўғри
асоссиз қарашларга ўз далиллари билан қарши туриб, бу мазҳаб мавқеини
ҳимоя қилди. Бу билан ал-Хоразмий ҳанафийлик мазҳабининг мавқеини
юқори кўтаришга катта ҳисса қўшди.
Мусулмон оламида маноқиб жанрида кўплаб асарлар ёзилган. Улар
орасида аввалги ўринда тасаввуф намояндалари – авлиёларга атаб
ёзилганлари туради. Жумладан, ислом олимлари, мазҳаббошилар, мужтаҳид
уламоларга атаб ёзилган маноқиблар ислом дини ва маданияти тарихини,
турли мазҳабларнинг ақидавий таълимотларини ўрганишда ишончли ва
қимматли манбалар ҳисобланади.
Тадқиқот асносида Имом Молик, Имом Шофиий, Имом Аҳмад ибн
Ҳанбал каби турли мазҳаб эпонимлари ва, хусусан, Имом Абу Ҳанифага атаб
кўплаб
маноқиблар
ёзилгани
аниқланди.
Ўрганилаётган
даврда
Мовароуннаҳрда Имом Абу Ҳанифага боғишланган ўндан ортиқ маноқиблар
битилгани ва уларнинг илмий таҳлили ўлкамиз тарихини ёритишда муҳим
манбалар сирасидан ўрин олганини таъкидлашга асос берди.
Ҳанафий мазҳаби олимлари Абу Ҳанифа ҳақида кўплаб асарлар
ёзганлар. Уларнинг баъзилари ўз асарларини муснад услубида ёзган
бўлсалар, баъзилари бобларга бўлиб таълиф қилганлар. Баъзи асарларда Абу
Ҳанифа ҳақида тўқима ҳадислар мавжуд бўлса, бошқаларида бундай
ҳадислар йўқ. Ҳатто баъзиларида ушбу тўқима ҳадислар танқид қилинган.
Демак, ҳанафий мазҳаби маноқибчи олимлари ўзларининг ишларига
танқидий ёндашиб, Абу Ҳанифа шахсиятини имкон қадар ҳар томонлама
таҳлил қилишга ҳаракат қилганлар. Улар Абу Ҳанифанинг фақиҳ, муҳаддис,
зоҳид, обид каби юксак фазилатларга эга бўлган комил инсон эканини
кўрсатиб берганлар.
21
Абу-л-Муайяд ал-Хоразмийнинг «Маноқиб Аби Ҳанифа» асари XII
асрга келиб Хоразмда маҳаллий аҳоли исломни тўлиғича қабул қилишларида
ҳанафий мазҳабининг ўрнини кўрсатишда алоҳида аҳамиятга молик.
Абу-л-Муайяд ал-Хоразмий ўз асарида Абу Ҳанифа сиймоси, ҳаёт
йўли, калом ва фиқҳ илми соҳасида амалга оширган ишларини ибратли
ривоятлар воситасида ифодалаган. Бу билан муаллиф ўлкада маҳаллий
анъаналарни ўзига сингдирган, турли дин ҳамда миллат вакилларига
нисбатан бағрикенглик билан ёндашган ҳанафийлик мазҳабининг барқарор
ўрнашувига муносиб ҳиссасини қўшган.
Айни пайтда Абу-л-Муайяд ал-Хоразмий Абу Ҳанифа шахсини тўла-
тўкис ёритишда ўзидан аввалги муаллифлар асарларидан унумли
фойдаланиш орқали ўз асарининг қиймати ва илмий салоҳиятини юқори
даражага кўтаришга эришган.
«Маноқиб Аби Ҳанифа» асарида нафақат Абу Ҳанифа, балки олимнинг
устозлари,
маслакдошлари,
шогирдлари
ҳақида
ҳам
қимматли
маълумотларнинг
мавжудлиги
унинг
ислом
илмлари
тараққиёти
босқичларини ўрганишдаги муҳим манбалардан бири эканлигига далолатдир.
Ҳанафий мазҳаби Марказий Осиёда ўзининг нуфузли тарафдорларига
эга бўлганлиги ҳам бу таълимотнинг кенг кўламда тарқалишида катта роль
ўйнади. Масалан, Қорахонийлар даври фиқҳ илми ва ҳанафий мазҳаби
ривожининг олтин даври эди. Ушбу даврда, манбаларда келтирилишича, 300
дан ортиқ фақиҳ истиқомат қилиб, 150 дан кўпроқ фиқҳий асарлар,
жумладан, 20 та фатво китобларини битганлар, уларнинг мутлақ кўпчилиги
ҳанафий мазҳаби асосида ёзилган эди
39
.
Тадқиқот асносида VIII–XII асрлар мобайнида Мовароуннаҳрнинг
Самарқанд, Бухоро, Насаф, Шош, Кеш, Термиз ва Хоразм каби шаҳарларида
таваллуд топиб, фаолият кўрсатган уч мингдан ортиқ таниқли муҳаддис
уламолар хусусидаги маълумотларга аниқликлар киритилди.
Тадқиқ этилган манбаларда Абу Ҳанифа яшаган VIII асрда ислом
байроғи остида ўз ғаразли мақсадларига эришишни кўзлаган айрим гуруҳлар
муқаддас диний манбаларни жангарилик руҳида талқин этганлари таҳлил
қилиниб, Имом Абу Ҳанифанинг ана шундай гуруҳларнинг мутаассиб
фикрларига қарши ўзининг чуқур мантиқий, илмий ва бағрикенглик
тамойилларига таянган асосли раддияларни келтиргани хусусидаги бой
маълумотлар мавжуд.
Ўрганилган манбалар Имом Аъзам Абу Ҳанифа нақлий билимлар
билан бир қаторда ақлий билимларга ҳам алоҳида эътиборни қаратгани
ҳамда улар билан бир қаторда ўз салоҳиёти ва ҳаётий тажрибасига таяниб
фатволар қабул қилганини кўрсатади.
Абу-л-Муайяд ал-Хоразмийнинг «Маноқиб Аби Ҳанифа» асарида Абу
Ҳанифа ривояти орқали келтирилган ҳадисларнинг аксар қисмида
инсонийлик, мураккаб аҳволга тушган кишига тасалли ва ёрдам бериш,
39
Масалан, Алоуддин ас-Самарқандийнинг фуруу-л-фиқҳ бўйича «Туҳфатул-фуқаҳо» («Фақиҳларга
туҳфа»), унинг олима қизи Фотима, Абу Бакр ал-Косоний «Бадоиу-с-санои» («Чиройли ишланмалар»),
Шамсу-л-аимма ас-Сарахсий «ал-Мабсут» («Кенг ёритилган»), Фахруддин Қозихон «ал-Фатово»
(«Фатволар»), Бурҳонуддин ал-Марғиноний «ал-Ҳидоя» («Кўрсаткич») ва б.
22
унинг мушкулини осон қилиш масалалари етакчи ўринда турганлиги
эътиборга моликдир.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, ҳанафий мазҳаби нафақат таълимот
сифатида бағрикенгликни тарғиб этади, балки Абу Ҳанифа босиб ўтган
ибратли ҳаёт йўли, ундаги кенг дунёқараш билан оламга боқишга чорлайди.
Бу эса, ўз навбатида, бугунги кунда ҳам долзарб бўлган диний экстремизм ва
терроризмга қарши кураш, диний бағрикенгликни тарғиб этиш каби ҳаётий
муҳим масалалар ечимида нафақат илмий, балки амалий аҳамият касб этиши
билан диққатга сазовордир.
Абу-л-Муайяд ал-Хоразмийнинг «Маноқиб Аби Ҳанифа» асарининг
ҳар томонлама чуқур тадқиқ қилиниши ислом олами, хусусан,
Мовароуннаҳрда ислом илмлари тараққиёти, алломалар илмий-маънавий
меросини ўрганиш, бағрикенглик тамойилларини ёйиш билан бир қаторда
диний экстремизм ва мутаассибликка қарши кураш масалаларига эътиборги
қаратишда беқиёс аҳамиятга моликдир. Айниқса, ҳозирги кунда халқимиз
учун ёт бўлган баъзи бузғунчи фикрларни сингдиришга интилаётган
доираларга муносиб зарба беришда, халқ оммаси орасида бўлиниш ҳамда
гуруҳбозликларнинг олдини олишда ҳам фойдаси шубҳасиздир.
Асарни тадқиқ қилиш умуман ислом оламида, хусусан, Марказий
Осиёда ҳанафийлик тарихини ўрганиш, кенг халқ оммаси, айниқса ёшлар
орасида бағрикенглик тамойилларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб
этиш билан бирга аждодларимизнинг ҳанафий мазҳаби ривожига қўшган
улкан ҳиссалари ва уларсиз ҳанафий мазҳабини том маънода тўлиқ ўрганиш
мумкин эмаслигига асос бўлиб хизмат қилади.
Тадқиқот натижасида эришилган хулосалардан келиб чиқиб, қуйидаги
тавсиялар
берилди:
1.
Асар материалларидан XII асрдаги Мовароуннаҳр, хусусан,
Хоразмдаги мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнларни тартибга солишда
минтақа хусусиятларини ҳисобга олиб шаклланган ҳанафийликнинг ўрнини
эътироф этган ҳолда бу мазҳабга хос қимматли меъёрлардан ҳозирги
даврдаги диний-ижтимоий ва маънавий муаммоларни ҳал қилишда
фойдаланиш.
2.
Абу-л-Муайяд ал-Хоразмий «Маноқиб Аби Ҳанифа» асарида
маълумот берган минтақамиздан чиққан олимларнинг дунё илм-фани,
маънавияти ривожига қўшган ҳиссаларини яққолроқ кўрсатиш, уларнинг
улкан хизматларини халқимиз, хусусан, ёшлар онгига сингдириш мақсадида
манба маълумотлари асосида давра суҳбатлари, учрашувлар, телекўрсатув
ҳамда радиоэшиттиришлар уюштириш.
3.
Хозирги пайтда долзарб бўлиб турган диний экстремизм ва
терроризмга қарши курашда алломаларимиз илмий-маънавий меросидан,
улар тажрибадан ўтказган самарали воситалардан – ақидапарастларнинг
нохолис, ғаразли иддаоларига ёзма манбалар асосида ўринли раддиялар
бериш услубларидан унумли фойдаланиш.
4.
Ёшларни ватанпарварлик, диний бағрикенглик, миллатлараро
тотувлик, юксак инсоний фазилатларга муҳаббат руҳида тарбиялашда асарда
келтирилган ҳикоя, ривоят ва оятларга берилган тафсир, ҳадисларга берилган
23
шарҳлардан мавзуга доир тайёрланадиган китоб, дарслик, қўлланмаларда
фойдаланиш.
5.
Ислом тарихида ўтган мазҳаблар асосчилари ва уламоларнинг
хизматларини кўрсатиб бериш йўли билан улар қолдирган бой илмий-
маънавий мерослари, қабул қилган фатволарида ислом динининг бирламчи
манбалардан ташқарига чиқмаганликларини исботлаб, мазҳабни инкор
этувчи, гўёки фақат Қуръон ёки фақат сунна асосида яшаш лозимлигини
даъво қилувчи фирқаларнинг иддаоларига раддиялар бериш.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.
Матибаева Р. Абул Муаййид ал-Хоразмий ҳақида // Тошкент ислом
университети илмий-таҳлилий ахбороти. – Тошкент, 2005. – № 4. – Б. 12–14.
2.
Матибаева Р. Мовароуннаҳр ҳанафийлигига оид муҳим манба // Имом
ал-Бухорий сабоқлари. – Тошкент, 2008. – № 1. – Б. 13–14.
3.
Матибаева Р. Абу Ҳанифа маноқиблари // Тошкент ислом университети
илмий-таҳлилий ахбороти. – Тошкент, 2008. – № 2. – Б. 34–37.
4.
Матибаева Р. Отношение к наследию Имама Абу Ханифы в исламском
мире // Поиск. (Научный журнал министерства образования и науки
Республики Казахстан). – Алматы, 2008. – № 3(2). – Б. 124–126.
5.
Матибаева Р. Мутафаккир ал-Маккийнинг тарихий-фалсафий
қарашлари // Фалсафа ва ҳуқуқ. – Тошкент, 2008. – № 3. – Б. 71–72.
6.
Матибаева Р. Мовароуннаҳрлик атоқли аллома // Жамият ва бошқарув.
– Тошкент, 2008. – № 4. – Б. 52–53.
7.
Матибаева Р. Имом Абу Ҳанифа ва билиш назарияси // Маънавий ва
диний етуклик – давр талаби: Тўплам. – Т.: Тошкент ислом университети,
2009. – Б. 336–340.
24
Тарих фанлари номзоди илмий даражасига талабгор
Матибаева Разия
Балтабаевнанинг
24.00.02 – Ислом тарихи ва манбашунослиги ихтисослиги
бўйича «Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-Хоразмийнинг «Маноқиб Аби
Ҳанифа» асари – ҳанафийлик бўйича нодир манба» мавзуидаги
диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
Мовароуннаҳр, XII аср, ҳанафий мазҳаби,
Абу-л-Муайяд ал-Хоразмий, «Маноқиб Аби Ҳанифа», Имом Аъзам,
суннийлик, фиқҳ, ривоят, ҳадис.
Тадқиқот объектлари:
ҳанафийлик мазҳаби тамойиллари; мазҳаб
вакилларининг қарашлари; Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-Хоразмийнинг
ҳаёти, ижоди, илмий мероси ва унинг «Маноқиб Аби Ҳанифа» асари.
Ишнинг мақсади:
Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-Хоразмийнинг
«Маноқиб Аби Ҳанифа» асарини ханафийлик мазҳаби бўйича манба
сифатида тадқиқ қилиш.
Тадқиқот методлари:
тарихий ва қиёсий-таҳлилий.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
Илк маротаба ал-
Хоразмийнинг «Маноқиб Аби Ҳанифа» асари Сулаймония кутубхонаси
қўлёзмалар фондида 1631 рақами остида сақланадиган нусхаси асосида ҳар
томонлама илмий тадқиқ қилинди; асарнинг ислом оламида, хусусан,
Мовароуннаҳрда ҳанафийлик мазҳаби тарихи бўйича муҳим манба экани
ишончли далиллар асосида кўрсатиб берилди. Қўлёзма ҳамда нашр
нусхаларининг илмий-қиёсий таҳлили натижасида қўлёзмада сақланган Абу
Ҳанифанинг шогирдларига бағишланган тўққиз (32–40) бобдан иборат
қисмининг нашрда тушиб қолгани аниқланди, бу қисмда мавжуд янги
маълумотлар илмий муомалага киритилди.
Амалий аҳамияти:
Тадқиқот натижалари диний бағрикенглик ва
миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, диний экстремизм, терроризм ва
ақидапарастликка қарши кураш борасида олиб борилаётган ишларининг
самарадорлигини ошириш, улар учун илмий асосли замин тайёрлашга хизмат
қилади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
мавзу бўйича
7 та илмий мақола чоп этилди, илмий анжуманларда 2 маъруза ва ТИУда
махсус курслар ўқилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:
диссертация материалларидан ўқув
жараёнида диншунослик, исломшунослик, фалсафа, ислом тарихи ва ҳоказо
курслар бўйича, махсус малака ошириш курсларида, дастур, дарслик,
маъруза матнларини тайёрлашда, маънавий-маърифий тадбирларни
ўтказишда, телекўрсатув ва радиоэшиттиришларни уюштиришда унумли
фойдаланиш мумкин.
25
РЕЗЮМЕ
диссертации
Матибаевой Разии Балтабаевны
на тему: «Манакиб Аби
Ханифа» Абу-л-Муайяда ал-Макки ал-Хоразми как уникальный источник по
ханафизму» на соискание ученой степени кандидата исторических наук по
специальности 24.00.02 – История и источниковедение ислама
Ключевые слова:
Мавараннахр, XII век, ханафизм, Абу-л-Муайяд ал-
Макки ал-Хоразми, «Манакиб Аби Ханифа», Имам Аъзам, суннизм, фикх,
ривайа, хадис.
Объекты исследования:
направления ханафитского учения;
взгляды
отдельных представителей ханафитского мазхаба
;
жизнь, творчество,
научное наследие Абу-л-Муайяд ал-Макки ал-Хоразми и его сочинение
«Манакиб Аби Ханифа».
Цель работы:
исследование сочинения Абу-л-Муайяд ал-Макки ал-
Хоразми «Манакиб Аби Ханифа» в качестве источника по ханафизму.
Методы исследования:
исторический и сравнительно-аналитический.
Полученные результаты и их новизна:
Впервые проведено
комплексное исследование сочинения Абу-л-Муайяд ал-Макки ал-Хоразми
«Манакиб Аби Ханифа» на основе рукописи, хранящейся в библиотеке
Сулаймания под номером 1631; определено значение данного произведения
как важного источника по истории ханафитского мазхаба в исламском мире в
целом, и в Мавараннахре
в частности. В результате сравнительно-
сопоставительного анализа рукописи и её изданий была выявлена и введена в
научный оборот неопубликованная часть сочинения, состоящая из девяти
глав (32-40), посвященных ученикам Абу Ханифы.
Практическая значимость
исследования определяется её значением в
научно-теоретическом обеспечении политики в решении актуальных
проблем современного общества, а именно: в деле укрепления религиозной
толерантности и межнационального согласия, повышения эффективности
деятельности по борьбе против религиозного экстремизма, терроризма и
фанатизма.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
по теме
исследования было опубликовано 7 научных статей, 2 выступления на
научных конференциях, прочитаны спецкурсы в ТИУ.
Область применения:
материалы диссертации могут быть
использованы в духовно-просветительской работе, в учебном процессе при
чтении курсов по религиоведению, исламоведению, истории религии,
философии и др., подготовке программ, учебников, текстов лекций, теле и
радиопередач.
26
RESUME
The dissertation of
Matibaeva Raziya Baltabaevna
for the scientific
degree, the Doctor of Philosophy in speciality 24.00.02 – History and Islam Source
Studies subject: «Manaqib Abi Hanifa» of Abu-l-Mu’ayyad аl-Маkki al-
Khorazmi is a Unique Source on Hanafī Madhab»
Key words:
Maveraunnahr, the XII
th
century, Hanafī madhab, Abu-l-
Mu’ayyad аl-Маkki al-Khorazmi, «Manaqib Abi Hanifa», Imam A‘zam,
Sunnism, Fiqh, Tradition, Hadith.
Subjects of research:
the Hanafi madhab trends;
views of Hanafi madhab
representatives; Abu-l-Mu’ayyad аl-Маkki al-Khorazmi’s life, his scientific
heritage and his «Manaqib Abi Hanifa».
Purpose of work:
study of Abu-l-Mu’ayyad аl-Маkki al-Khorazmi’s
«Manaqib Abi Hanifa» as a source in the field of Hanafi madhab.
Methods of research:
historical, comparatively-analytical.
The results obtained and their novelty:
An extensive investigation is
carried out on the “Maniqib Abi Hanifa” by Abu-l-Mu’ayyad аl-Маkki al-
Khorazmi for the first time on the basis of the manuscript kept at the library of
Sulaymania under number 1631; the significance of the work is defined as an
important source on the history of Hanafi madhab in the Muslim world and in
Maveraunnahr, in particular. Owing to the comparatively-contrastive analysis of
the copy, the unpublished part of the work, including parts 32–40 dedicated to the
disciples of Abu Hanifa, was introduced into the scientific usage.
Practical value:
Maveraunnahr has, since the ancient times, been a soil for
religious tolerance, a huge contribution in the formation of Hanafi madhab, which
is considered as compromising in terms of the representatives of various religions
and sects, is due to the local scientists, their scientific legacy is currently regarded
as reliable source in the fight against religious fanaticism.
Degree of embed and economic effectivity:
seven scientific articles have
been published on the theme of the thesis, two scientific reports and special
courses have also been carried out at Tashkent Islamic University.
Field of application:
the materials of the thesis can be widely used in the
preparation of materials for the special courses at the Faculty of Qualification for
imams (Muslim religious servants), in composing texts of lectures and manuals for
the bachelors and masters of Religious Studies, Islamic Studies, also in the
organization of social events within the republic in the places dealing with
spiritually-educational themes.
27
Босишга 14.10.2009 йилда рухсат берилди. Бичими 60х84
1
/
16
.
Шартли б.т. 1,63. Нашр т. 1,59. Адади 150 дона. Буюртма № 101.
“Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси
босмахонасида чоп этилди.
100011. Тошкент ш. А.Қодирий, 11.
28
