Ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулқ намоён бўлишининг ижтимоий хусусиятлари

Annotasiya

Тадқиқот объекти: Узбекистан Республикаси Мудофаа вазирлиги харбий бўлинмалари оддий аскар ва сержантлар лавозимларидаги шартнома асосидаги харбий хизматчилар.
Ишнинг максади. шартнома асосидаги харбий хизматчилар шахсида девиант хулк намоён бўлиши ижтимоий-ҳарбий омиллари, мотиви ва кечиш жараёни, харбий жамоаларда девиант хулқ намоён бўлиши муаммолар ва уларни ечиш йўлларини илмий ўрганиш ҳамда унинг диагностикаси, прогнози ва профилактикасини амалга ошириш механизмини ишлаб чикиш.
Тадқиқот усули илмий далилларни умумлаштириш, алохида хо дисал арни ўрганиш, конкрет тадқиқот услубларидан: хужжатларни ўрганиш, экспертли бахолаш, социометрия методи, психологик тест-сўровномалар, харбий фаолиятни маданий, ретроспектив ва қиёсий тахлил этиш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги. Ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулк намоён бўлишига ижтимоий-ҳарбий омилларнинг таъсири характери турли вазиятларда ўрганилиб, унинг диагностикаси ва прогнози назарий-амалий жихатдан тизимлаштирилди, девиант хулк субъектининг назарий-социологик модели яратилиб, профилактикасига дойр амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Амалий ахамияти. Тадкиқотнинг асосий натижалари ва ҳолатлари харбий бўлинмалар кундалик фаолиятига тадбик этилиши улар жанговар қобилияти даражасини оширишга аҳамиятли тарзда кўмак берувчи хулоса ва тавсияларда акс этган. Натижалар турли тоифадаги командирлар томонидан харбий жамоаларда низомга мос тартиб интизом, соғлом ахлоқий-руҳий муҳитни, жанговар шайликни таъминлаш максадида қўлланилиб, бўйсинувчилар билан ўзаро алоқадорликни такомиллаштиришда инобатга олиниши мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги. Тадқиқот натижалари илмий-ҳарбий йиғинларда турли тоифа офицерлари эътиборига ҳавола этилиб, ҳозирда олий ҳарбий билим юртларда ҳарбий мутахасисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш предметли курсига киритилган, шунингдек тадқикот натижалари ҳарбий бошқарув органлари учун услубий тавсияларни тайёрлашда қўлланилиши мумкин.
Қўлланиш сохаси. Ҳарбий бўлинмаларда тарбиявий ишларни ташкил этиш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, ҳарбий касбга танлаш, ҳарбий жамоаларни ўрганиш жараёнида фойдаланилиши мумкин.

Manba turi: Tezislar
Yildan beri qamrab olingan yillar 1992
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
Bilim sohasi
CC BY f
1-28
31

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Аҳроров, С. (2023). Ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулқ намоён бўлишининг ижтимоий хусусиятлари. Avtoreferat Katalogi, 1(1), 1–28. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/37305
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Тадқиқот объекти: Узбекистан Республикаси Мудофаа вазирлиги харбий бўлинмалари оддий аскар ва сержантлар лавозимларидаги шартнома асосидаги харбий хизматчилар.
Ишнинг максади. шартнома асосидаги харбий хизматчилар шахсида девиант хулк намоён бўлиши ижтимоий-ҳарбий омиллари, мотиви ва кечиш жараёни, харбий жамоаларда девиант хулқ намоён бўлиши муаммолар ва уларни ечиш йўлларини илмий ўрганиш ҳамда унинг диагностикаси, прогнози ва профилактикасини амалга ошириш механизмини ишлаб чикиш.
Тадқиқот усули илмий далилларни умумлаштириш, алохида хо дисал арни ўрганиш, конкрет тадқиқот услубларидан: хужжатларни ўрганиш, экспертли бахолаш, социометрия методи, психологик тест-сўровномалар, харбий фаолиятни маданий, ретроспектив ва қиёсий тахлил этиш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги. Ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулк намоён бўлишига ижтимоий-ҳарбий омилларнинг таъсири характери турли вазиятларда ўрганилиб, унинг диагностикаси ва прогнози назарий-амалий жихатдан тизимлаштирилди, девиант хулк субъектининг назарий-социологик модели яратилиб, профилактикасига дойр амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Амалий ахамияти. Тадкиқотнинг асосий натижалари ва ҳолатлари харбий бўлинмалар кундалик фаолиятига тадбик этилиши улар жанговар қобилияти даражасини оширишга аҳамиятли тарзда кўмак берувчи хулоса ва тавсияларда акс этган. Натижалар турли тоифадаги командирлар томонидан харбий жамоаларда низомга мос тартиб интизом, соғлом ахлоқий-руҳий муҳитни, жанговар шайликни таъминлаш максадида қўлланилиб, бўйсинувчилар билан ўзаро алоқадорликни такомиллаштиришда инобатга олиниши мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги. Тадқиқот натижалари илмий-ҳарбий йиғинларда турли тоифа офицерлари эътиборига ҳавола этилиб, ҳозирда олий ҳарбий билим юртларда ҳарбий мутахасисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш предметли курсига киритилган, шунингдек тадқикот натижалари ҳарбий бошқарув органлари учун услубий тавсияларни тайёрлашда қўлланилиши мумкин.
Қўлланиш сохаси. Ҳарбий бўлинмаларда тарбиявий ишларни ташкил этиш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, ҳарбий касбга танлаш, ҳарбий жамоаларни ўрганиш жараёнида фойдаланилиши мумкин.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ


Қўлёзма ҳуқуқида
УДК: 31+341.351.6 (575.1)



Аҳроров Суҳрабхон Юнусович


ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ШАХСИДА ДЕВИАНТ ХУЛҚ

НАМОЁН БЎЛИШИНИНГ ИЖТИМОИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

22.00.01. -

социология назарияси, услубияти ва тарихи


социология фанлари номзоди

илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация



А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И









Тошкент - 2008


background image

2

Иш Тошкент кимё-технология институти «Фалсафа ва маънавият

асослари» кафедрасида бажарилган



Илмий раҳбар:

фалсафа фанлари доктори
Самаров Рустамжон Садриддинович


Расмий оппонентлар:




социолгия фанлари доктори,
профессор Холбеков А.Ж.
социология фанлари номзоди Икрамов Э.Ж.



Етакчи ташкилот:

Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар
Вазирлиги Академияси







Ҳимоя Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети

ҳузуридаги Д.067.02.01 рақамли кенгашнинг 2008 йилнинг «3» июль куни
соат 14.00 да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил:100095, Тошкент шаҳри,
Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ, Фалсафа факультети.


Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

Университети илмий кутубхонасида танишиш мумкин.

Автореферат 2008 йилнинг «2» июнда тарқатилган.

Ихтисослашган кенгаш илмий котиби







background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Тадқиқот мавзусининг долзарблиги.

Ўзбекистон Республикаси

мустақилликка эришган илк кунларданоқ мамлакатимиз ҳукумати томонидан
мудофаа тизимини барпо этиш, профессионал асосдаги армияни
шакллантириш, унинг таркибини юқори малакали, касбий маҳорат ва
жанговар қобилиятга эга бўлган, ўз индивидуал-шахсий, ижтимоий
хусусиятлар билан ҳарбий касб талабларига жавоб бера оладиган
профессионал кадрлар-шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилар билан
таъминлаш масаласига катта эътибор қаратиб келинмоқда. Республикамиз
Президенти-Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони И.А. Каримов
мамлакатимиз армияси нафақат инфраструктураси, қурол-яроғ ва ҳарбий
техника ҳамда миқдори жиҳатдан, балки мамлакат мудофаа қобилиятининг
муҳим омилларидан бўлмиш шахсий таркибнинг сифат жиҳатдан тезкор
жанговар салоҳият ва қобилиятга эга бўлиши лозимлиги ҳақида билдирган
фикри

1

, мамлакатимизда ҳарбий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар-

Қуролли Кучларимизни айнан шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилар
билан бутлаш(комплектлаш)га қаратилган чора-тадбирларни амалга
оширишда асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Профессионал армияни

шакллантириш жараёни, ўз навбатида ҳарбий хизматчилар шахсида маълум
бир индивидуал хусусиятлар мавжуд бўлишини талаб этиб, бу ҳарбий соҳада
илм-фан ва техника ютуқларини тадбиқ этиш билан ҳам боғлиқдир. Армияни
ислоҳ этиш моҳияти ҳақида сўз юритар экан, Президентимиз И.А.Каримов
«Ислоҳот

ҳарбий

хизматчиларни

маънавий-ахлоҳий

тарбиялашни,

профессионал тайёргарлигини ва қайта тайёрлашни ташкил этишнинг бутун
тизимини қайта кўриб чиқишни кўзда тутади»

2

,-деб таъкидлаган эди. Ушбу

жараёнда белгиланган талаблардан келиб чиққан ҳолда ўқув-жанговар
вазифаларни бажаришга салбий таъсир ўтказувчи ҳарбий хизматчилар
шахсида девант хулқ намоён бўлиши муаммосини тадқиқ этиш, характерини
илмий

услублар

асосида

аниқлаш,

унинг

диагностикаси

ва

профилактикасини илмий жиҳатдан асослаган ҳолда ишлаб чиқиш долзарб
назарий ва амалий аҳамият касб этади. Қуролли Кучларимиз ҳарбий
бўлинмалари жанговар тайёргарлиги, маънавий-ахлоқий муҳити, ҳарбий
хизматчиларнинг хизмат фаолияти самарадорлиги даражаси ва охир
оқибатда мамлакат мудофаа қобилиятига салбий таъсир кўрсатувчи
ижтимоий-ҳарбий омилларни бартараф этиш масаласи қўшинларда
тарбиявий ишларни ташкил этиш, ҳарбий тартиб-интизомни мустаҳкамлаш,
шахсий таркибнинг маънавий-ахлоқий тарбияси самарадорлигини ошириш
ва такомиллаштиришга доир расмий ҳужжатларда

3

ҳам ўз аксини топган.

1

Қаранг: Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва

тараққиёт кафолатлари. - Т.: Ўзбекистон, 1997. - Б. 157-160.

2

Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. - Т.7. -Т.: Ўзбекистон, 1999. – Б. 402.

3

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан № 445 от 23 сентября 1992 г. «О мерах по

укреплению воинской дисциплины и совершенствованию воспитательной работы в Вооруженных Силах,
пограничных и внутренних войсках Республики Узбекистан»., Директива министра обороны Республики
Узбекистан № Д - 7 от 3 апреля.2003г. «Об организации воспитательной работы в войсковых частях и
учреждениях Министерства обороны РУз и мерах по повышению ее эффективности».


background image

4

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда танланган тадқиқот мавзусининг

долзарблиги

қуйидагиларда белгиланади:

биринчидан,

Қуролли Кучларни

юқори интеллектуал салоҳият, етук маънавий-ахлоқий сифатлар, ҳаётий
позицияга эга бўлган малакали профессионал ҳарбий хизматчилар билан
бутлаш, замонавий қурол-яроғ ва техника билан жиҳозлашга йўналтирилган
чора тадбирларнинг барчаси бевосита республикамиз мудофаа қобилиятини
юксалтириш, мамлакат миллий хавфсизлиги ҳамда барқарорлигини
таъминлашга қаратилган бўлиб, мазкур вазифалар бажарилиши жараёнининг
самарали кечишида шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилар шахсий
таркибининг ўрнини ҳарбий фаолият манфаатлари йўлида тадқиқ этиш
муҳим назарий ва амалий аҳамият касб этиши;

иккинчидан,

бугунги кунда

жаҳон миқёсида беқарорликнинг авж олиши шароитида Қуролли Кучларда
фаолият кўрсатаётган ҳарбий хизматчиларнинг профессионал ва маънавий-
руҳий салоҳиятини мустаҳкамлашга бўлган эҳтиёжнинг ошиб бориши;

учинчидан,

Қуролли Кучлар мамлакат хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлиги ва

фуқаролар тинч ва осойишта ҳаёт кечиришининг кафолати сифатида
жамиятда ўзига хос ўринга эга бўлган ижтимоий институт бўлиб, унинг
шахсий таркибида намоён бўладиган салбий ҳодисаларни олдини олиш
мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳарбий
фаолият самарадорлигини оширишда амалий аҳамият касб этиши;

тўртинчидан,

ҳарбий хизматчиларнинг хизмат фаолияти жараёни,

бўлинмалардаги соғлом маънавий-ахлоқий муҳит, ҳарбий жамоалардаги
ўзаро муносабатлар ва бўлинмалар жанговар тайёргарлиги даражасига
салбий таъсир ўтказувчи девиант хулқ намоён бўлиши муаммосини тадқиқ
этиш, профилактикасини амалга ошириш учун керакли амалий таклиф ва
тавсияларни ишлаб чиқиш бугунги ҳарбий амалиёт ва назариянинг асосий
талабларидан эканлиги;

бешинчидан,

девиант хулқ намоён бўлиши масаласи

фалсафа, социология, психология, педагогика, ҳуқуқшунослик каби фан
соҳаларда ўрганилган бўлса-да, уларнинг айнан профессионал асосда барпо
этилаётган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида, яъни
ижтимоий-ҳарбий муҳит доирасида намоён бўлиши илмий жиҳатдан алоҳида
тадқиқ этилмаганлиги билан белгиланади.

Муаммонинг ўрганилганлик

даражаси.

Девиант хулқнинг вужудга

келиши, намоён бўлиши муаммолари бугунги кунда, хорижий ҳамда
мамлакатимизнинг социолог, файласуф, психолог, педагог ва ҳуқуқшунос
олимларининг тадқиқотларида ўз аксини топган. Хусусан, девиант хулқ
муаммосини социологик тадқиқ этиш Н.Барановский, Е.Куриленко,
В.Юдашкин, О.Моленданинг

1

диссертацион тадқиқотларида ўз аксини

1

Барановский Н.А. Социальные и личностные детерминанты отклоняющегося поведения: Автореф. д-ра. …

социол. наук. - Минск: ИС АНБ, 2000. - 30 с., Куриленко Е. Н. Социальная диагностика девиантного
поведения: Автореф. дис. ... канд. социол. наук. - Белгород: БГТАСМ, 1997. - 20 с., Юдашкин. В.А.
Межличностные отношения в социальной среде как фактор девиантности несовершеннолетных в регионе:
Автореф. дис. ... канд. социол. наук. - Тюмень: ТГУ, 1992. - 25 с., Моленда О. Влияние ценностных
ориентаций на асоциальное поведение подростков: Автореф. дис. ... канд. социол. наук. - М.: РАУ, 1992. - 23
с.


background image

5

топган. Мазкур йўналишдаги изланишлар Қозоғистон Республикасида
Д.Казымбетова,

К.Мухамбетова,

А.Кошербаеваларнинг

1

социологик

тадқиқотларида ўз аксини топган. Девиант хулқ намоён бўлиши муаммосига
доир илмий изланишлар психология йўналишида тадқиқотчилар В.Голицин,
М.Имамвердиева, L.Berhowitz, L.Kohlberg

2

томонидан амалга оширилган.

Ҳарбий фаолият доирасида ҳарбий тартиб-интизомни таъминлаш, ушбу

жараёнда ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулқ намоён бўлишининг
ижтимоий жиҳатлари ҳарбий тадқиқотчилар томонидан - фалсафа
йўналишида Н.Нарыков, А.Олейник

3

; социология йўналишида С.Ворошилов,

С.Конинин, А.Тюриков, Е.Волков

4

; психология фанида А.Боенко,

В.Федотов

5

; педагогика ихтисослигида С.Буранов

6

кабилар

томонидан

тадқиқ этилган. Мазкур муаммо Шимолий Атлантика ҳарбий блоки (НАТО)
иштирокчи мамлакатлари армиялари мисолида ҳарбий тадқиқотчилар W.E.
Wall, R.J. Stevenson, R.Rivkin

7

кабилар томонидан ўрганилган.

Ўзбекистонда мазкур масала социология фани йўналишида-А.Юнусов

8

,

психология соҳасида Б.Умаров, Э.Қулжонов

9

илмий изланишларида ўз

1

Казымбетова Д.К. Девиантное поведение молодежи как объект социологического исследования: Автореф.

дис. ... канд. социол. наук. - Алматы: КазГУ, 1999. – 25 с., Мухамбетова К.А. Социологический анализ
аномии как социального процесса в условиях Казахстанского общества: Автореф. дис. ... канд. социол. наук.
- Алматы: КазГУ, 2001. - 31 с., Кошербаева А.Б. Социальные причины преступности (социологический
аспект): Автореф. дис. ... канд. социол. наук. - Алматы: КазГУ, 1999. - 28 с.

2

Голицин В.Н. Особенности потребностно-мотивационной сферы лиц с отклоняющемся поведением:

Автореф. дис. … канд. психол. наук. - Л., 1985. - 16 с., Имамвердиева М.Н. Психологические особенности
формирования суицидального поведения: Автореф. дисс. … канд. психол. наук. - Баку: Бакин.ГУ, 2002. - 19
с., Berhowitz L. Social norms, feelings and other factors affecting helping behavior and altuizm. In: Andvances in
Experimental Social Psychology. - New York, 1972. - P. 63 - 108., Kohlberg L. The philosophy of moral
development: Moral studies and the idea of justise. - San Francisco, 1981. - 441 p.

3

Нарыков Н.В. Социальные факторы возникновения и пути преодоления неуставных взаимоотношений в

воинских коллективах: Автореф. дис. …канд. филос. наук. - М.: ВПА, 1990. - 20 с., Олейник А.М.
Дисциплина воинского труда и социальные факторы ее укрепления в Вооруженных Силах: Автореф. дис. …
канд. филос. наук. - М.: ВПА. 1986. - 18 с.

4

Ворошилов С.В. Социальные проблемы минимизации отклоняющегося поведения военнослужащих

срочной службы (на материалах воинских коллективов Республик Молдова и Россия): Автореф. дис. ... канд.
социол. наук. - СПб: СПб филиал ИС РАН, 1993. - 17 с., Конинин С.В. Неуставные отношения в воинских
коллективах как социальное явление: Автореф. дис. … канд. социол. наук. - М.: МГУ, 1991. - 25 с., Тюриков
А.Г. Отклонения в социальном поведении молодых офицеров ВС РФ и их преодоление: Автореф. дис.
…канд. социол. наук. - М.: ГА ВС. 1994. - 23 с., Волков Е.П. Уклонения от исполнения служебных
обязанностей как форма девиантного поведения офицеров: Автореф. дис... канд. социол. наук.. - М.: ВУ,
1998. - 26 с.

5

Боенко А.В. Суицидальное поведение военнослужащих срочной службы и его профилактика: Автореф.

дис. … канд. психол наук. - М.: ГА ВС. 1992. - 25 с., Федотов В.В. Взаимоотношения в первичном воинском
коллективе и их влияние на эффективность учебно-боевой деятельности: Автореф.. дис. ... канд.. психол.
наук. - М.: ВПА. 1987. - 17 с.

6

Буранов С. Н. Педагогическая диагностика отклоняющегося поведения сержантов и солдат частей

сухопутных войск: Автореф. дис. … канд. пед. наук. - М.: ВУ, 1999. - 24 с.

7

William E. Woll. Another Point of View // Militari Review. - 1981. - № 2. - P. 72-76., Robert J. Stivenson. Social

Controls and Martial Contingencies: Organizaitional and Institutional Patterns in the U.S.Militery // J. Journel of
Political and Military Sociology. - 1987. - Vol. 15. – P. 263-278., Rivkin R.S.G.I. Rights and Army Justiee. –
N.York: Grove Press, 1970. – 266 p.

8

Юнусов А. Ўсмир ёшларда ижтимоий девиантлик ҳолатларининг социологик хусусиятлари: Социол. ...

фанлари номзоди дис. - Тошкент: ЎзМУ, 2004. - 168 б.

9

Умаров Б.М. Болалар ва ўсмирлар суицидининг ёш ва ижтимоий-психологик хусусиятлари: Психол. ...

фанлари номзоди дис. - Тошкент: ТДПИ, 1993. - 154 б., Қулжонов Э.А. Маҳкум ўсмирларнинг психологик
хусусиятлари ва уларнинг хулқ-атворини тузатиш муаммолари: Психол. фанлари номзоди дис. … автореф. -
Тошкент: ТДПИ, 1997. - 27 б.


background image

6

аксини топган. Ҳарбий фаолият ва мазкур жараёнда шахс хулқ-атвори
муаммоларини

ҳарбий

тадқиқотчиларимиз

А.Камбаров,

Э.Расулев,

Р.Самаров

1

ҳарбий фаолият талаблари доирасида тадқиқ этганлар. Девиат

хулқ намоён бўлишига доир тадқиқотларни илмий-социологик жиҳатдан
таҳлил асосида, бу масаланинг бугунги кунда ҳарбий тизим доирасида,
аниқроғи Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари мисолида етарли
даражада ўрганилмаганлигини таъкидлаб ўтишимиз мумкин. Мазкур ҳолатни
инобатга олиб, ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулқнинг намоён
бўлиши кўплаб омиллар билан шартлашганлиги, танланган тадқиқот
муаммосини биргина фан ютуқларини қўллаган ҳолда ўрганиш, уни чуқур
таҳлил этиш имкониятини чеклаб қўйишидан келиб чиқиб мажмуавий,
фанлараро ёндашув, армиянинг ижтимоий институт сифатида ўзига хос
тизимга эгалигини инобатга олиб тизимли, ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий
фаолият доирасида хизмат-жанговар вазифаларни бажаришлари, унинг
субъектини ташкил этишлари ҳолатидан келиб чиқиб, субъект-функционал,
субъект-фаолият ёндашувларига асосланган ҳолда ўрганилди.

Диссертация ишининг илмий тадқиқот дастури билан боғлиқлиги

.

Диссертация мавзуси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
«Касбий-психологик танлаш Маркази» ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги Тошкент кимё-технология институти
«Фалсафа ва маънавият асослари» кафедрасининг илмий тадқиқот режаси
доирасига киради.

Тадқиқотнинг мақсади.

Қуролли Кучларда оддий аскар ва сержантлар

лавозимларида шартнома асосида хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар
шахсида девиант хулқ намоён бўлиши ижтимоий-ҳарбий омиллари, мотиви
ва кечиш жараёни, ҳарбий жамоаларда девиант хулқ намоён бўлиши билан
боғлиқ муаммолар ва уларни ечиш йўлларини илмий ўрганиш ҳамда хизмат
фаолияти давомида вужудга келиши мумкин бўлган девиант хулқ
диагностикаси, прогнози ва профилактикасини амалга ошириш механизмини
ишлаб чиқиш.

Тадқиқотнинг вазифалари

қуйидагиларда белгиланди:

- девиант хулқ намоён бўлишининг ижтимоий-гуманитар фанларда

тадқиқ этилганлик даражасини, ижтимоий-ҳарбий тизим доирасида девиант
хулқ тушунчаси моҳиятини илмий жиҳатдан таҳлил этиш ва муаллифлик
талқинини бериш;

- шарнома асосидаги ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулқ намоён

бўлишини илмий услублар асосида ўрганиш, унга таъсир кўрсатувчи
ижтимоий-ҳарбий омилларни аниқлаш;

1

Камбаров А.М. Военно-педагогические основы оптимизации морально-психологического фактора в

учебно-воспитательном процессе военнослужащих: Автореф. дис. … канд. пед. наук. - Ташкент, 2005. - 24
с., Расулев Э.Х. Проблема патриотизма и патриотического воспитания // Проблемы духовно-нравственного
и патриотического воспитания военнослужащих и пути их решения. Материалы научно-практической
конференции. 26-27 апреля 2001. - Ташкент, 2001. - С. 50-52., Самаров Р.С. Қуролли Кучлар тизимининг
феминизациялашуви: ривожланишининг ўзига хослиги ва ижтимоий механизми (Ўзбекистон Республикаси
Қуролли Кучлари мисолида): Фалсафа фанлари д-ри дис…автореферати. - Тошкент: ЎзМУ, 2005. - 45 б.


background image

7

- шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро

муносабатлар, уларнинг кичик гуруҳ(гуруҳ, взвод)даги индивидуал мавқеини
аниқлаш;

- шарнома асосидаги ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулқ намоён

бўлишини социологик, индивидуал-шахсий хусусиятлари диагностикасини
илмий услублар асосида амалга ошириш ҳамда девиант хулқ субъектининг
назарий-социологик моделини яратиш;

- девиант хулқ намоён бўлишининг шартнома асосидаги ҳарбий

хизматчилар касбий фаолияти самарадорлиги, бўлинмалар жанговар
тайёргарлигига таъсири даражасини аниқлаш, ҳарбий хизматчилар шахсида
девиант хулқ намоён бўлиши диагностикаси, прогнози услубияти,
профилактика тизимининг назарий-услубий асосини ишлаб чиқиш

.

Тадқиқот объекти:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

ҳарбий бўлинмаларида оддий аскар ва сержантлар лавозимларида шартнома
асосида ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар. Тадқиқотда 229
кишидан иборат 15 гуруҳ, экспертли сўровда 63 кишидан иборат экспертлар
гуруҳи иштирок этди.

Тадқиқот предмети:

шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилар шахсида

девиант хулқ намоён бўлишига таъсир кўрсатувчи ижтимоий-ҳарбий ва
индивидуал-шахсий омиллар, ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро («ҳарбий
хизматчи-ҳарбий хизматчи», «командир(бошлиқ)-бўйсинувчи», «ҳарбий
хизматчи-ҳарбий жамоа», «ҳарбий хизматчиларнинг гуруҳдаги индивидуал
мавқеи») муносабатлар тизими.

Тадқиқотнинг илмий текшириш методлари

сифатида илмий

далилларни умумлаштириш, алоҳида ҳодисаларни ўрганиш ҳамда эмпирик
услублар танланиб, конкрет тадқиқот услубларидан: ҳужжатларни ўрганиш
(ҳарбий хизматчилар шахсий ишлари, хизмат варақалари, аттестация
варақаларини таҳлил этиш), экспертли баҳолаш (экспертли баҳолаш
сўровномаси асосида бевосита бошлиқлар билан сўров ўтказиш, шахсий
таркиб ўқув-жанговар тайёргарлик журналларини ўрганиш), Социометрия
методи (Ж. Морено), психологик тест-сўровномалар

1

, ҳарбий фаолиятни

маданий, ретроспектив ва қиёсий таҳлил этиш ҳамда математик статистика
таҳлилининг турли (нопараметрик, факторли, коррелляцион, частотали
таҳлил) методлар қўлланилди.

Илмий иш мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда тадқиқот

қуйидаги босқичларда олиб борилди: I-назарий босқич - 2003 йилда девиант
хулқ намоён бўлиши муаммосига доир илмий адабиётлар, илмий ёндашув ва
таълимотлар, мамлакатимиз ҳамда хорижда олиб борилган диссертацион
тадқиқотларнинг мақсадли таҳлили амалга оширилди. II-методик босқич -
2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги «Касбий-
психологик танлаш Маркази» йиғилишида муҳокама этилиб, тасдиқланган

1

Г.Айзенкнинг «EPI» тест-сўровномаси,

В.Русаловнинг «Темперамент тузилиши сўровномаси» (ТТС), О.

Потемкинанинг «Ижтимоий-психологик установкалар диагностикаси» сўровномаси, А.Маклаков,
С.Чермяниннинг «Адаптивлик» (МЛО-АМ) кўп даражали шахс сўровномаси, Р.Кеттеллнинг «16 факторли
шахс сўровномаси».


background image

8

«Ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулқ намоён бўлишини эмпирик
тадқиқ этиш Дастури» ишлаб чиқилиб, тадқиқот методлари ва методикалари
танлаб олинди. III-эмпирик босқич - 2004-2005 йилларда Ўзбекистон
Республикаси

Мудофаа

вазирлиги

оддий

аскар

ва

сержантлар

лавозимларидаги шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилар билан эмпирик
тадқиқот ўтказилди. Тадқиқотнинг ташкил этилиши ва ўтказилиши
самарадорлигини ошириш мақсадида эмпирик тадқиқот режасига мувофиқ,
тўпланадиган кўрсаткичлар ишончлилиги ҳамда барқарорлигини таъминлаш
мақсадида ҳарбий жамоаларда ўқув-жанговар тайёргарлик жараёни 1 йиллик
муддат асосида давом этиши инобатга олинган ҳолда эмпирик тадқиқот 12 ой
давомида 4 цикл асосида (1-2 цикл қишги ўқув мавсуми; 3-4 цикл ёзги ўқув
мавсуми) олиб борилди. IV-якуний босқич - 2006 йилда амалга оширилиб,
ушбу босқичда тадқиқот натижалари изоҳланиб, қиёсий таҳлил қилиниб,
хулосалар чиқарилди ҳамда натижаларни ҳарбий амалиётга қўллашга доир
тавсиялар ишлаб чиқилди.

Ҳимояга тақдим этиладиган ҳолатлар:

1. Ҳарбий хизматчилар девиант хулқи-маълум бир ижтимоий муҳит,

гуруҳда, жумладан мамлакат хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган
ҳарбий фаолият доирасида ҳам ижтимоий ва маданий тараққиёт даражасидан
келиб чиқиб, шахс ёки кенг маънода жамият манфаатларига йўналтирилган
ижтимоий қадриятли (ижтимоий, ахлоқий, ҳуқуқий, ҳарбий-касбий)
меъёрларнинг бузилиши оқибатида ҳарбий бўлинмалар жанговар шайлиги,
жамоалардаги соғлом ахлоқий-руҳий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи
ҳамда ушбу ҳолатга қарши турли санкциялар: ижтимоий маъқулламаслик,
муҳокама қилиш, жазолаш, даволаш ва бошқа чора тадбирларни
қўлланилишига олиб келувчи хулқ-атвордир.

2. Шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилар шахсида ижтимоий-ҳарбий,

ижтимоий-психологик, индивидуал-шахсий омиллар таъсири остида девиант
хулқ намоён бўлиб, уларнинг касбий фаолияти самарадорлиги, ўзаро
муносабатлари тизимига салбий таъсир кўрсатади. Мазкур омиллар
характерининг аниқланиши ҳарбий бошқарув жараёнида ижобий аҳамият
касб этиб, ҳарбий бўлинмалар жанговар шайлиги, тайёргарлиги ва жанговар
қобилиятини оширишга ижобий таъсир қилади.

3. Ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулқ намоён бўлиши

муаммосини тадқиқ этиш жараёнида қўлланилган экспертли баҳолаш,
социологик сўров, социометрия методи ҳамда психологик текширув
натижалари таҳлили асосида, мазкур хулқ-атвор намоён бўлишининг
объектив ва субъектив омиллари аниқланди.

4. Қуролли Кучлар тизимида ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулқ

намоён бўлишининг диагностикаси, прогнози ҳамда профилактикасини
илмий услуб ва дастурлар ёрдамида амалга оширилиши ҳарбий хизматчилар
касбий фаолиятига ижобий таъсир этган ҳолда, ҳарбий жамоалардаги
ахлоқий-руҳий муҳит соғломлигини таъминлаш, ҳарбий хизматни ўташ
жараёнида вужудга келиши мумкин бўлган низоли вазиятларни бартараф
этишда самарали натижалар бериши мумкин.


background image

9

5. Ҳарбий фаолият жараёнида ҳарбий бўлинмалар жанговар шайлигини,

ҳарбий жамоалардаги ахлоқий-руҳий муҳит соғломлигини таъминлаш,
ҳарбий хизматчилар касбий фаолияти самарадорлигини юқори даражада
сақлаш, улар шахсида девиант хулқ намоён бўлиши профилактикасини
амалга оширишда социологик хизматнинг шакллантирилиши муҳим илмий
ва амалий аҳамият касб этиб, унинг асосида мамлакат хавфсизлигини
таъминлаш тизими янада мустаҳкамланади.

6. Ҳарбий фаолиятнинг барча тоифадаги командирларини тайёрлаш

жараёнида «Ижтимоий-ҳарбий бошқарув асослари»дан сабоқ бериш ҳарбий
бўлинмаларни бошқариш жараёни такомиллашувига кўмак берган ҳолда,
Қуролли Кучлар жанговар мобиллиги даражаси ошишини таъминлайди.

Тадқиқотнинг илмий янгиликлари

қуйидагилардан иборат:

- ижтимоий-гуманитар (ижтимоий-ҳарбий) фанлар доирасида девиант

хулқ таснифи, шакллари, ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулқ намоён
бўлиши муаммосига шахс ва жамият нуқтаи назаридан ёндашилган ҳолда,
ижтимоий-ҳарбий омилларнинг унга таъсири характери турли вазиятларда
ўрганилди ҳамда тегишли илмий хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилди;

- Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари шахсида девиант

хулқ намоён бўлишининг касбий ва ижтимоий муҳим хусусиятлари билан
боғлиқ аниқ ҳолатда диагностикаси ва прогнозини амалга ошириш
имконияти ҳамда самарадорлигини таъминлаш вазифаси назарий-амалий
жиҳатдан ҳал этилиши тизимлаштирилди;

- ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулқ намоён бўлишининг

ҳарбий фаолиятга таъсири даражаси аниқланиб, девиант хулқ субъектининг
назарий-социологик модели яратилиб, унинг диагностикаси, прогнози ҳамда
профилактикасини амалга ошириш асослари эмпирик жиҳатдан аниқланди;

- эмпирик тадқиқотнинг илмий таҳлили асосида ҳарбий тизим

доирасида ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулқ-атвор намоён бўлиши
профилактикасини амалга ошириш, уларни ҳарбий амалиётда қўллашга доир
амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Тадқиқотнинг илмий ва амалий аҳамияти.

1. Илмий изланиш жараёнида тўпланган натижалар ижтимоий-

гуманитар фанларда муаммога доир мавжуд ёндашувларни тўлдириб,
ижтимоий-ҳарбий тизимда ҳарбий хизматчилар касбий фаолиятига таъсир
салбий таъсир кўрсатувчи девиант хулқ намоён бўлишининг ижтимоий
хусусият ва омилларини аниқлаштириб, ҳарбий таълим-тарбия, ҳарбий-
касбий танлаш жараёнига янгича ёндашишни таъминлаган ҳолда, ҳарбий
девиантологиянинг ривожланиши учун назарий аҳамият касб этади.

2. Тадқиқотнинг асосий натижалари ва ҳолатлари ҳарбий бўлинмалар

кундалик фаолиятига тадбиқ этилиши улар жанговар қобилияти даражасини
оширишга аҳамиятли тарзда кўмак берувчи хулоса ва тавсияларда акс этган.

3. Эришилган натижалар турли тоифадаги командирлар томонидан

ҳарбий жамоаларда низомга мос тартиб интизомни, соғлом ахлоқий-руҳий
муҳитни, жанговар шайликни таъминлаш мақсадида қўлланилиб,


background image

10

бўйсинувчилар билан ўзаро алоқадорликни такомиллаштиришда инобатга
олиниши мумкин.

4. Мазкур тадқиқот натижалари ҳарбий хизматчилар шахсида девиант

хулқ намоён бўлиши диагностикаси, прогнози ҳамда профилактикасини
амалга ошириш, ҳарбий фаолият доирасида «Командирлик тайёргарлиги»
соатлари, «Ҳарбий бошқарув» курси, тарбиявий ишлар ҳамда ҳарбий таълим-
тарбия жараёнида «Ижтимой фалсафа», «Ҳарбий социология», «Ҳарбий
бошқарув асослари», «Ижтимоий-психология», «Ижтимоий-педагогика»,
«Тарбиявий ишлар методикаси» каби предметларни ўқитиш доирасида ўқув
ва услубий қўлланма сифатида фойдаланилиши мумкин.

Натижаларнинг жорий қилиниши

. Диссертацияда келтирилган

илмий хулосалар, тавсиялар илмий-ҳарбий йиғинлар (2006 йил, 4-8 август, 5-
10 октябрь)да ҳарбий округлар «Ҳарбий-касбий танлаш бўлинмалари»
мутахассислари, тарбиявий ишлар, ижтимоий-ҳуқуқий ва ҳарбий интизом
бўйича офицерлар эътиборига ҳавола этилиб, Ўзбекистон Республикаси
Мудофаа вазирлиги «Касбий-психологик танлаш Маркази», «Ҳарбий
округлар ҳарбий-касбий танлаш бўлинмалари» фаолиятида шартнома
асосидаги ҳарбий хизматчиларни ҳарбий касбга танлаш, ҳарбий жамоаларни
ўрганиш, уларда соғлом ахлоқий-руҳий муҳитни шакллантиришга
йўналтирилган йиғин, давра суҳбатлари, маъруза ва семинарлар жараёнида
фойдаланилди. Тадқиқот натижалари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа
вазирлиги ҳарбий-билим юртларида ҳарбий мутахассисларни тайёрлаш,
шунингдек, турли тоифадаги ҳарбий хизматчиларни қайта тайёрлаш ва
квалификациясини ошириш предметли курсларига киритилган.

Ишнинг синовдан ўтиши.

Диссертацион ишнинг асосий ҳолатлари:

«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари асосида ҳарбий
хизматчиларни касбий тайёргарлиги ва ғоявий тарбиясининг долзарб
муаммолари» (2003 йил, декабрь), «Миллий истиқлол ғояси ва армия» (2004
йил, сентябр), «XXIасрда ижтимоий-сиёсий жараёнлар» (2008 йил, май)
мавзусидаги илмий-назарий, илмий-амалий конференцияларда баён этилган.
Иш 2007 йилда Тошкент кимё-технология институти «Фалсафа ва маънавият
асослари» кафедрасида тайёрланган ва ҳимояга тавсия этилган (2007 йил 21
ноябрдаги № 7-сонли мажлис баённомаси), 2008 йилда Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академияси И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ
институти «Социология ва сиёсатшунослик» бўлимининг илмий-услубий
кенгаши семинарида (00-сонли баённома, 2008 йил 00 ....), Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий мактаби ижтимоий-гуманитар
фанлар кафедралари илмий-услубий кенгаши (00-сонли баённома, 2008 йил
00 ....), Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети фалсафа
факультети илмий-услубий семинарида (00-сонли баённома, 2008 йил 00 ....)
муҳокамадан ўтган.

Диссертация натижаларининг эълон қилинганлиги.

Тадқиқот

натижалари муаллифнинг умумий ҳажми 0 босма табоқдан иборат илмий
ишларида, жумладан 3 та журнал, 1 конференция материаллари, 0 илмий


background image

11

тўпламда эълон қилинган жами 0 мақоладан иборат материаллар ҳамда 2 та
услубий қўлланмада ўз ифодасини топган.

Диссертациянинг тузилиши

. Диссертация матни кириш, 6 параграфни

ўз ичига олган 3 боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва
иловалардан иборат. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 216 номда (22 та
чет тилида). Диссертацияда 3та жадвал, 20та расм келтирилган.
Диссертациянинг умумий ҳажми - 166 саҳифадан иборат.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Кириш

қисмида тадқиқотнинг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси

таҳлили келтирилиб. асосий ҳолатлари, фаразияси очиб берилиб,
диссертацион тадқиқот мақсади, вазифалари, объекти ва предмети
аниқланиб, метод ва методикалари, илмий янгилиги, ишнинг назарий ва
амалий аҳамияти ёритилиб, ҳимояга тақдим этиладиган ҳолатлар мазмуни
баён этилган.

Диссертациянинг биринчи боби

«Ҳарбий хизматчилар шахсда

девиант хулқ намоён бўлишининг илмий-назарий таҳлили»

деб

номланган бўлиб, икки параграфдан иборат. Ушбу бобда девиант хулқ
тушунчаси, моҳияти, унинг жамиятда, шу жумладан ҳарбий фаолият
жараёнида намоён бўлиши муаммосига бағишланган илмий тадқиқотлар,
концептуал ёндашувлар, девиант хулқ намоён бўлиши шаклларига доир
турли таснифлар таҳлили амалга оширилган.

Мазкур бобнинг «Ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулқ намоён

бўлиши илмий-социологик муаммо сифатида» деб аталган биринчи
параграфида ҳарбий хизмат мазмуни, унинг ўзига хос хусусиятлари, уни
ўташ жараёнида девиант хулқ намоён бўлиши, бу ўринда девиант хулқ
тушунчаси, моҳияти, унинг тавсифи, намоён бўлиши шакллари таснифи,
ҳарбий тизим доирасидаги моҳияти тўғрисида сўз юритилган. Жамиятда, шу
жумладан ҳарбий тизим доирасида ҳам девиант хулқ тушунчаси, унинг
моҳият ва мазмуни бир қатор файласуф, социолог, психолог, педагог
олимлар, ҳарбий тадқиқотчилар: Г.Аванесов, Я.Гилинский, Б.Душков,
С.Конинин, К.Льюис, Н.Смелзерлар

1

томонидан турлича талқин этилган.

Хусусан, Н.Смелзер «Девиант хулқ, бу гуруҳий меъёрлардан оғиш, изоляция
(чеклаш), даволаш, озодликдан маҳрум этиш каби оқибатларни келтириб
чиқарувчи хулқ», - деб таърифлайди. К.Льюис эса, «Ахлоқий меъёрларда
инсон фаолияти тўғрилигини таъминловчи кўрсатмалар»ни тушиниш
лозимлигини таъкидлайди. Ушбу атама Б.Душков томонидан, «Маълум
ижтимоий гуруҳда қабул қилинган ҳуқуқий ёки ахлоқий меъёрларга қарши
чиқувчи хулқ-атвор ёки хулқ-атвор тизими» сифатида баҳоланади. Девиант

1

Аванесов Г. А, Криминология и социальная профилактика. - М.: Академия МВД СССР, 1980. - С. 257.,

Осипова О.С. Девиантное поведение: благо или зло? // Социологические исследования. - Москва, 1998. - №
9. - С. 17-19, Душков Б.А. Психология типов личности, народов и эпох. - Екатеринбург: Деловая книга, 2001.
- С. 702., Конинин С.В. Неуставные отношения в воинских коллективах как социальное явление: Автореф.
дис. … канд. социол. наук. - М., 1991. - 25 с., Льюис К.С. Христианское поведение // Иностранная
литература. - Москва, 1990. - № 5. - С. 208., Смелзер Н. Дж. Социология // Социологические исследования. -
Москва, 1992. - № 1. - С.132.


background image

12

хулқ тушунчасига доир ягона муносабатнинг ҳозирга қадар мавжуд эмаслиги
ижтимоий меъёрларга нисбатан ижтимоий маъқуланишнинг ноаниқлиги,
ўзгарувчанлиги, маданиятлар ўртасидаги тафовутлар туфайли турлилиги
билан асосланади.

Ушбу бобнинг иккинчи параграфи «Девиант хулқ намоён бўлиши

муаммосига доир концептуал ёндашувлар илмий таҳлили» сифатида
номланиб, девиант хулқ намоён бўлиши муаммосига доир бир қатор
концепциялар таҳлил этилган. Диссертацияда концептуал ёндашувлар
таҳлили доирасида:

антропологик

(Ч.Ломброзо, В.Шелдон, Э.Кречмер)

1

,

генетик

(Прайс, Уиткин, Э.Уилсон)

2

,

психологик (

А.Аdler, E.Fromm,

А.Мaslow, А. Bandura, R.Harre, А.Личко, С.Беличева)

3

соцологик

(Э.Дюркгейм, Р.Мертон, Н.Иванов, Г.Беккер, У.Томас, Ф.Танненбаум,
А.Турк, Р.Квинки)

4

концепциялар таҳлил этилган. Бунда, девиант хулқ

намоён бўлишига доир ёндашувлар таҳлили шуни кўрсатадики,
антропологик, генетик ва психологик нуқтаи назардан илгари сурилган
фикрларда девиациянинг асосий сабаби сифатида девиант шахс табиати
ўрганилса, социологик йўналиш вакиллари томонидан жамият нуқтаи
назаридан келиб чиқилган ҳолда девиант хулқ намоён бўлишига ижтимоий
ва маданий омиллар таъсири тадқиқ этилганлиги муаммога бир ёқлама
ёндашилганлигини билдиради. Шунинг учун, девиант ҳодисалар сабабини
тадқиқ этиш фанлараро илмий вазифа аҳамиятини касб этади

Диссертациянинг иккинчи боби

«Ҳарбий хизматчилар шахсида

девиант хулқ намоён бўлиши ижтимоий хусусиятлари (эмпирик
тадқиқот натижалари асосида)»

сифатида номланган бўлиб, икки

параграфдан иборат. Ушбу боб доирасида ҳарбий фаолият жараёнида ҳарбий
хизматчилар шахсида девиант хулқ намоён бўлишининг детерминантлари,
ижтимоий-ҳарбий омиллар, индивидуал-шахсий хусусиятлари ҳамда
объектив ва субъектив сабаблари аниқ эмпирик тадқиқот асосида тадқиқ
этилган.

Мазкур бобнинг «Ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулқ намоён

бўлишининг ижтимоий-ҳарбий хусусиятлари» деб номланган биринчи

1

Ломброзо Ч. Преступление / Пер. Г. Н. Гордона. - СПб., 1990. – 257с., См: Холл Кэлвин С., Гарднер Л.

Теории личности. Пер.с англ. И.Б. Гриншпун. - М.: ЗАО Изд-во ЭКСМО-Пресс, 2000. - С. 374-397., Кречмер
Э. Строение тела и характера // Психология индивидуальных различий. - М., 1982. - С. 238-349.

2

См: Смелзер Н. Дж. Социология // Социологические исследования. - Москва, 1992. № 1. - С.128-142.,

Biology, crime and ethics: Astudy of biol explanation for erimindt behavior / Marsh E. H., Katz J. ed. - Cincihdti
(ohio): Anderson, - 1985. - P. 245.

3

Adler. A. Suicide // Jornal of Individual Psichology. - 1958. - № 14. - P. 57-61., Fromm E. Individual and Social

character psychoanalitions and contemporary american. - N. York, 1966. – 152 p., Maslow A. H. A theoty of human
motivation. Psychological Review. - 1943. № 50. -Р. 370 - 396., B a nd ur a A. Human agency in social cognitive
theory. American Psychologist. - 1989. V. 44. - P. 1175-1184., H a r r e R . Social being. Oxford: Blackwell, 1979. -
326 p., Личко А. Н. Психопатии и акцентуации характера у подростков. - Л.: Медицина, 1983. - 256 с.,
Беличева С.А. Основы превентивной психологии. - М.: Редакционно-издательский центр Консорциума
Социальное здоровье России, 1994. - 1225 с.

4

Дюркгейм Э. Самоубийство. Социологический этюд. - М.: Мысль, 1994. - С. 278., Мертон Р.К. Социольная

структура и аномия // Социология преступности. - М., 1966 г. - С. 299-313., Иванов Н.Г. Нравственность,
безнравственность, преступность // Государство и право. - Москва, 1994. - № 11. - С. 46., См: Фоке В.
Введение в криминологию / Пер. с англ. - М.: Прогресс, 1985. - С. 165-170., См:Смелзер Н. Дж. Социология
// Социологические исследования. - Москва, 1992. - № 1. - С.128-142.


background image

13

параграфида ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулқ намоён бўлишига
ижтимоий омиллар таъсири социологик сўровнома асосида ўрганилиб,
кўрсатиб ўтилган йўналишлар асосида таҳлил этилди:

I. Ҳарбий хизматчилар ижтимоий-демографик хусусиятлари тавсифи.

Тадқиқотда иштирок этган ҳарбий хизматчиларнинг асосий қисми - 88%ини
22 дан 29 ёшгача бўлган ҳарбий хизматчилар ташкил этди. 22-25 ёшдаги
ҳарбий хизматчилар кўрсаткичи ҳарбий хизматчиларнинг 50%ини, 26-29
ёшдагилар эса 38% ташкил этди. Ижтимоий келиб чиқиши жиҳатидан
респондентларнинг асосий қисми 46% ишчилар оиласидан бўлиб, 32%ни
деҳқонлар ва 21%ни хизматчилар оиласидан келиб чиққанлар ташкил этиб,
уларнинг асосий қисми-69% ҳарбий хизматга чақирилганига қадар қишлоқ
туманларида истиқомат қилган ҳолда, этник таркибига кўра асосан (94%)
ўзбеклардан иборат. Маълумот даражасига кўра респондентларнинг асосий
қисми ўрта (52%) ва ўрта махсус (24%) маълумотга, фақатгина 1% олий
маълумотга эга. Оилавий аҳволи жиҳатидан респондентларнинг 48%ни
уйланганлар ташкил этган. Оилали ҳарбий хизматчиларнинг 40% бир ва уч
нафар фарзанлилар бўлиб, фарзандлари сони бўйича бир нафар фарзандлилар
28% ни, икки нафар фарзандлилар 5%ни, уч нафар фарзандлилар эса 7%ни
ташкил этиб, уларнинг фақатгина 2% хизмат турар жойлари билан
таъминланган. Бу албатта, уларнинг касбий фаолияти самарадорлиги, хизмат
ҳамда ўзаро муносабатлардан қониқиш даражасига сезиларли таъсир
кўрсатиши мумкин

1

.

II.

Ҳарбий-касбий

тайёргарлик

хусусиятлари

тавсифи.

Респондентларнинг 3/2 қисми 1 йилдан 5 йилгача бўлган муддатда хизматни
ўташмоқда. Улардан 1 йилдан 3 йилгача хизмат стажига эга бўлганларнинг
38% касбий мутахассислиги бўйича хизматни ўтаган ҳолда 34% ўз
лавозимини ушбу муддат давомида, 3 йилдан 5 йилгача хизмат стажига эга
ҳарбий хизматчилар касбий мутахассислиги бўйича 36%ни, эгаллаган
лавозими бўйича 34%ни ташкил этган. Ҳарбий хизматни ўтаётган
лавозимлари ва ҳарбий ихтисослик бўйича класс кўрсаткичидан
аниқланишича, тадқиқотда иштирок этган ҳарбий хизматчиларнинг асосий
қисми-62% оддий аскар лавозимида хизматни ўташмоқда. Улардан
фақатгина 9% ҳарбий ихтисослик 3-тоифасига, 1% эса, 2-тоифасига эгадир.
Бироқ, респондентларнинг ўртача 80%, яъни 5/4 қисми ўз касбий
тайёргарлиги даржасини «юқори» ва «ўрта» даражада баҳолашган. Мазкур
ҳолат гуруҳ ўқув-жанговар тайёргарлик журналларини ўрганиш жараёнида
тўпланган маълумотлар билан ҳам тасдиқланди. Ҳарбий хизматчиларнинг
касбий фаолиятини ташкил этиш жараёнида уларнинг касбий тайёргарлиги
даражасини инобатга олиш, малакасини узлуксиз оширишга йўналтирилган
тадбирлар қўлланилиши ҳарбий фаолият самарадорлиги, жамоа жанговар
шайлиги, ахлоқий-руҳий муҳитига ижобий таъсир кўрсатади.

1

К защите Отечества готовы: социально-психологический настрой военнослужащих и их готовность к

выпольнению воинского долга // Ж. Российское военное обозрение. - 2006. - № 2 (26). - С.46.


background image

14

III. Ҳарбий хизматчиларнинг хизмат фаолиятининг ташкил этилишидан

қониқиш даражаси тавсифи. Респондентларнинг улар хизматни ўтаётган
ҳарбий қисмда ташкил этилган хизматни ўташ шарт-шароитлардан қониқиш
даражаси натижаларга кўра сўровда иштирок этганларнинг ўртача 3/1
мавжуд шароитлардан «қисман қониқиши» ёки «қониқмасликлари»ни
кўрсатиб ўтишган. Моддий таъминот, маиший-шарт-шароитлар, моддий ва
маънавий рағбатлантиришнинг ташкил этилиши респондентларнинг ҳар 3/2
қисмини қониқтирган ҳолда, ижтимоий-маиший шарт-шароитларнинг
ташкил этилиш даражаси сўровда иштирок этганларнинг ўртача 3/1
қисминигина тўлиқ қониқтиради. Ҳарбий хизматчиларнинг хизмат
фаолиятининг ташкил этилиши даражасидан қониқмаслиги, бирламчи
эҳтиёжларини қондиришдаги камчиликлар уларнинг касбий фаолият
самарадорлиги, мотивлари, қизиқишлари, қадриятлари йўналишининг салбий
томонга ўзгариши, хулқ-атворида оғишлар намоён бўлишига олиб келувчи
объектив сабабларни ташкил этади

1

.

IV. Ҳарбий бўлинмалардаги ахлоқий-руҳий муҳит даражаси тавсифи.

Ҳарбий хизматчиларга берилган «Сизнинг хизмат мажбуриятларингиз
доирасига тўғридан-тўғри кирмайдиган вазифаларни бажаришингизга ҳам
тўғри келадими?» деган саволга, респондентларнинг 12% «доимо», 37%
«вақти-вақти билан», 35% «камдан-кам ҳоларда» тўғри келишини
таъкидлашган.

Ҳарбий

хизматчилар

томонидан

жамоадаги

ўзаро

муносабатларни баҳолаш жараёнида «ҳамкасблар билан» ўзаро муносабатлар
72% респондентлар томонидан «жуда яхши» баҳоланган ҳолда, «бевосита
раҳбарлар билан» ушбу кўрсаткич 48%ни ташкил қилди. Уларнинг 36% эса,
«чидаса бўлади», 6%-«ёмон» сифатида баҳолашган. Бундан кўриниб
турибдики, сўровда қатнашганларнинг ҳар 2/1 қисмида айнан бевосита
раҳбарлар билан ўзаро муносабатларда муаммоли вазиятларга дуч келишади.
Ҳарбий хизматчилар хизмат жараёнида «узурли сабабсиз хизматга
чиқмаслик» (9%), «саф тортишга кечикиб келиш» (19%), «йиғилиш ва
машғулотларга кечикиб келиш» (15%), «техника хавфсизлигини бузиш»
(15%), «командирнинг буйруқларини бажармаслик» (7%) кўринишидаги
низом қоидаларининг бузилиши ҳолатларига йўл қўйишган. Ҳарбий
бўлинмалардаги носоғлом ахлоқий-руҳий муҳит, бошлиқ ва бўйсинувчи,
жамоа

аъзолари

ўртасидаги

ўзаро

муносабатлардаги

низоли

муносабатларнинг мавжудлиги ҳарбий хизматчилар хулқидаги оғишлар
оқибатида намоён бўлиб, уларнинг касбий фаолияти ва бўлинма жанговар
шайлиги даражасига салбий таъсир кўрсатади

2

.

Иккинчи бобнинг «Ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулқ намоён

бўлиши диагностикаси тавсифи» деб номланган иккинчи параграфида
ҳарбий хизматчилар касбий фаолияти жараёнида девиант хулқ намоён
бўлишининг касбий фаолият самарадорлигига таъсири ва ҳарбий хизматчи

1

К защите Отечества готовы: социально-психологический настрой военнослужащих и их готовность к

выпольнению воинского долга // Российское военное обозрение. - Москва, 2006. - № 2 (26). - С.46.

2

Ячневый А.М. Социальное регулирование конфликтов воинской организации в условиях современного

украинского общества: Автореф. дис. ... канд. социол. наук. - Харьков: Харк.НУ, 2001. - 19 с.


background image

15

индивидуал-психологик хусусиятлари билан боғлиқлиги диагностикаси
эпирик жиҳатдан амалга оширилди. Экспертли баҳолаш натижалари умумий
стандартлаштирилган кўрсаткичи

1

асосида факторли таҳлил ўтказилиб, ҳосил

бўлган фактор шартли равишда «Экспертли баҳолаш фактори» сифатида
номланди (1-расм):

«Экспертли баҳолаш фактори»нинг таркиби характери (вазн 7,98%)




1-расм.

Экспертли баҳолаш натижаларининг умумлаштирилган кўрсаткичи

факторли таҳлили ҳарбий хизматчиларнинг хулқ-атвори, касбий фаолият
самарадорлиги ҳамда интизомлилиги даражаси ўзаро боғлиқликка эга
эканлигидан далолат беради. Ушбу кўрсаткичлар алоқадорлигини аниқлаш
мақсадида, эксперт баҳолаш жараёнида тўпланган маълумотлар (n=229) энг
юқори фактор кучи(вазн)га эга бўлган командирлар экспертли сўрови (КЭСК
-0,99882) ва кейинги кўрсаткичлар ўртасида корреляцион таҳлил ўтказилди
(2-расм).

Экспертли баҳолаш кўрсаткичи

корреляцион алоқадорлиги тавсифи (Rs, p<0.01).









2-расм.

Расмдан кўриниб турганидек, командирлар экспертли баҳолаш

кўрсаткичи ҳамда штаб офицерлари экспертли баҳоси (ШОЭБК), жисмоний
тайёргарлик кўрсаткичи (ЖТК), махсус тайёргарлик кўрсаткичи (МТК),
ижтимоий-сиёсий тайёргарлик кўрсаткичи (ИСТК), умумҳарбий низомлар ва

1

Командирлар, кичик командирлар ва штаб офицерлари эксперт сўрови умумий натижалари, касбий

фаолият самарадорлиги умумий натижалари ҳамда интизомий чоралар стандартлаштирилган
кўрсаткичилари.

0 , 6 8 1

0 , 7 7 8

0 , 7 6 9

0 , 7 4 1

0 , 7 1 1

0 , 7 7 2

0 , 7 1 2

- 1

- 0 , 6

- 0 , 2

0 , 2

0 , 6

1

К Э С К /К К Э С К

К Э С К /Ш О Э Б С К

К Э С К /М Т К

К Э С К /И С Т К

К Э С К /У Н С Т К

К Э С К /Ж Т К

К Э С К /И Ч К

- 0 ,9 9 8 8 2

- 0 ,9 9 8 7 8

- 0 ,9 9 8 7 7

- 0 ,9 9 8 7 0

- 0 ,9 9 8 6 9

- 0 ,9 9 8 6 1

- 0 ,9 9 8 5 6

- 0 ,9 9 8 2 3

- 1 ,0

- 0 ,6

- 0 ,2

0 ,2

0 ,6

1 ,0

К Э С К

Ш О Э С К

У Н С Т К

М Т К

И Ч К

И С Т К

Ж Т К

К К Э С К


background image

16

саф тайёргарлиги кўрсаткичи (УНСТК), интизомий чоралар кўрсаткичи
(ИЧК) кичик командирлар экспертли баҳоси (ККЭБК) кўрсаткичи ўртасида
аҳамиятли (p<0.01)

ижобий корреляцион алоқадорликда бўлиб, ҳарбий

хизматчилар шахсида девиант хулқ намоён бўлиши юқорида келтирилган
кўрсаткичлардаги ўзгаришлар, яъни уларнинг пасайиши жараёнида юзага
келади

1

.

Экспертли баҳолаш жараёни эмпирик тадқиқот режасида келтирилган 4

цикл давомида узлуксиз тарзда олиб борилган бўлиб, эксперт баҳолаш
натижалари умумий стандартлаштирилган кўрсаткичи респонденларни
эксперимент ва назорат гуруҳларига ажратиш имконини берди:

эксперимент

гуруҳи (ЭГ) -

экспертли баҳолаш кўрсаткичи натижалари асосида паст

кўрсаткичга эга бўлган ҳарбий хизматчилар (n-120);

назорат гуруҳи (НГ) -

экспертли баҳолаш кўрсаткичи бўйича юқори кўрсаткичга эга бўлган ҳарбий
хизматчилар (n-109).

Ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулқ намоён бўлишида экспертли

баҳолаш таҳлили, психологик тестлар ва социометрия методи кўрсаткичлар
ўртасидаги алоқаларни рационал изоҳловчи факторларни аниқлаш мақсадида
факторли таҳлил ўтказилди. Аниқланган факторлар орасида аҳамиятли
хусусиятга эга бўлган биринчи фактор (F-1, 13,5%) шартли равишда
«Девиант хулқ намоён бўлишини баҳолаш фактори» (ДХБФ - 0,946)
сифатида номланди (3-расм).

«Девиант хулқ намоён бўлишини баҳолаш фактори»

(вазн 13,5%).

3-расм

Факторли таҳлил жараёнида аҳамиятли хусусиятга эга бўлган

кўрсаткичлар

ўртасида

ўзаро

алоқадорлиги

юзасидан

ўтказилган

корреляцион таҳлил натижалари эксперт баҳолаш кўрсаткичи (ЭКБ) ҳамда
психологик тестнинг шкалалари:

1

Евенко С.Л. Основные направления минимизации отклоняющегося поведения военнослужащих // Вестник

Санкт-Петербургского университета. Сер. 6. Философия, политология, социология, психология, право,
международные отношения. - Санкт-Петербург, 2007. Вып. 2. Ч. II. - С. 85.

- 0 ,9 0 2

0 ,8 7 9

0 ,9 0 6

0 ,8 9 0

0 ,9 1 6

- 0 ,9 2 4

- 0 ,9 3 8

0 ,9 3 4

0 ,9 1 6

- 0 ,9 0 4

0 ,9 2 5

- 0 ,9 4 0

0 ,9 4 6

- 1 ,0

- 0 ,8

- 0 ,6

- 0 ,4

- 0 ,2

0 ,0

0 ,2

0 ,4

0 ,6

0 ,8

1 ,0

А Т -Н

Р Т -И э р

Р Т -И П

Р Т -И э м

П Т -А Й

М Ч А -К К

М Ч А -А М

К Т -Ф А

К Т -Ф G

K T - O

K T - Q 3

С М -Г И И

Э Б К


background image

17

-

«коммуникатив

қобилият»

(А.Маклаков,

С.Чермяниннинг

«Адаптивлик» кўп даражали шахс сўровномаси-МЧА-КҚ -0,734), «ахлоқий
меъёрийлик» (А.Маклаков, С.Чермяниннинг «Адаптивлик» кўп даражали
шахс сўровномаси-МЧА-АМ -0,721), «нейротизм» (Г.Айзенкнинг «EPI» тест-
сўровномаси-АТ-Н -0,721), «хавотирланиш» (Р.Кеттеллнинг «16 факторли
шахс сўровномаси»-КТ-ФО -0,684) ва «гуруҳ томонидан инкор этилиш
индекси» (Ж.Моренонинг Социометрия методи-СМ-ГИИ -0,940) кўрсаткичи
аҳамиятли (p<0.01)

ўзаро салбий корреляцион алоқадорликка;

- «ижтимоий эмоционаллик» (В.Русаловнинг «Темперамент тузилиши

сўровномаси»-РТ-ИЭм 0,782), «ижтимоий пластиклик» (В.Русаловнинг
«Темперамент тузилиши сўровномаси»-РТ-ИП 0,774), «альтруизмга
йўналганлик» (О.Ф.Потемкинанинг «Ижтимоий-психологик установкалар
диагностикаси» сўровномаси-ПТ-АЙ 0,768), «хулқнинг юқори меъёрийлиги»
(Р.Кеттеллнинг «16 факторли шахс сўровномаси»-КТ-ФG 0,756), «ижтимоий
эргичлик» (В.Русаловнинг «Темперамент тузилиши сўровномаси»РТ-ИЭр
0,749), «мулоқотчанлик» (Р.Кеттеллнинг «16 факторли шахс сўровномаси» -
КТ-ФА 0,746), «хулқ-атворни назорат этишнинг юқори даражаси»
(Р.Кеттеллнинг «16 факторли шахс сўровномаси» - КТ-ФQ

3

0,739) каби

кўрсаткичлар аҳамиятли (p<0.01) ўзаро ижобий кореляцион алоқадорликка
эгалигини кўрсатади.

Тадқиқот жараёнида олинган натижалар асосида ҳарбий хизматчилар

шахсида девиант хулқ намоён бўлишининг назарий модели ишлаб чиқилиб,
қўлланилган экспертли баҳолаш, социологик сўров, социометрия методи
ҳамда психологик текширув натижалари факторли таҳлили асосида, мазкур
хулқ-атвор намоён бўлишининг объектив ва субъектив омиллари аниқланди.

Диссертациянинг учинчи боби

«Ҳарбий тизим доирасида девиант хулқ

намоён бўлишининг профилактикасини амалга ошириш асослари»

сифатида номланиб, икки параграфдан иборатдир. Мазкур бобда эмпирик
тадқиқот натижалари статистик таҳлили асосида ҳарбий хизматчилар
шахсида девиант хулқ намоён бўлиши прогнози, прогностик валидлиги ва
ишончлилигини аниқлаш ҳамда унинг асосида ҳарбий фаолият доирасида
диагностикаси ва прогнози моделини, профилактикасини амалга ошириш
босқичлари, ушбу жараёнда ҳарбий хизмат манфаатларидан келиб чиқиб
социологик хизматни ташкил этишнинг назарий асослари ишлаб чиқилди.

Учинчи бобнинг биринчи параграфи «Ҳарбий хизматчилар шахсида

девиант хулқ намоён бўлиши прогнози», деб номланиб, унда ҳарбий
хизматчилар шахсида девиант хулқ намоён бўлишининг касбий фаолият
самарадорлиги, жамоадаги ўзаро муносабатларга таъсири, ўз навбатида
касбий фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари(экстремаллик, кун тартиби ва
эркинликнинг чегараланганлиги ва бошқалар)нинг ҳарбий хизматчи шахси,
уларнинг ўзаро муносабатларига таъсири даражасини кузатиш мақсади кўзда
тутилган бўлиб, уни амалга ошириш учун экспертли баҳолаш кўрсаткичи (3-
расм) ва социометрия методи (4-расм) натижалари ҳар тўртала цикл бўйича
частотали таҳлил қилинди.


background image

18

Экспертли баҳолаш кўрсаткичининг

ЭГ ва НГдаги 1, 3, 8, 12 ойдаги кўрсаткичи (%)

юқори кўрсаткичи (%)

ЭГ; 0

ЭГ; 22,5

ЭГ; 5

ЭГ; 2,5

НГ; 92,6

НГ; 74,3

НГ; 59,6

НГ; 63,3

1 ой

3 ой

8 ой

12 ой

ўрта кўрсаткичи (%)

ЭГ; 40,8

ЭГ; 48,3

ЭГ; 29,2

ЭГ; 30

НГ; 7,3

НГ; 25,7

НГ; 35,8

НГ; 34,9

1 ой

3 ой

8 ой

12 ой

паст кўрсаткичи (%)

ЭГ; 67,5

ЭГ; 65,8

ЭГ; 29,2

ЭГ; 59,2

НГ; 1,83

НГ; 4,6

НГ; 0

НГ; 0

1 ой

3 ойи

8 ой

12 ой

4-

расм

Экспериментал

гуруҳдаги

ҳарбий

хизматчиларда

касбий

тайёргарликнинг пасайиши, белгиланган вазифаларни муваффақиятли
бажара олмаслик, ҳарбий тартиб интизомни бузиш ҳолатларига йўл
қўйилиши каби ҳолатлар экспертлар томонидан кузатилиши оқибатида
экстремал вазиятлар, бу ўринда дала ўқув-жанговар машғулотлари
қўлланилишидан сўнгги циклда улар паст кўрсаткичларининг ўсиши
кузатилади. Ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулқ хизмат фаолияти
билан боғлиқ хавф ҳисси, стрессли ҳолатлар, ижтимоий вазиятлар,
индивидал-шахсий хусусиятларининг касбий талабларга мос келмаслиги
натижасида

1

белгиланган жанговар вазифаларни талаб даражасида бажара

олмаслиги, жамоавий руҳнинг шаклланмаганлиги, иродавий сифатларнинг
етарлича ривожланмаганлиги сабабли гуруҳ томонидан қабул қилинмаслик
таъсирида намоён бўлиб, касбий фаолияти самарадорлиги, бўлинмалар
жанговар тайёргарлиги даражасига салбий таъсир кўрсатади

2

.

1

Калягин Ю, Козлов А, Доровских И, Бузина Т. Влияние стрессовых факторов на деятельность

оператывных сотрудников правоохранительных органов // Военно-медицинский журнал. - Москва, 2006. -
.№ 11. - С. 49-54

2

Абросимова Н.Н. Личностная временная организация трудовой деятельности как основа классификации

профессионалов, работающих в предметной области «человек-знак» // Вестник Московского университета. -
Москва, 2006. - № 2. - С. 57.


background image

19

Социометрия методи гуруҳ томонидан инкор этилиш индексининг

ЭГ ва НГдаги 3, 8, 12 ойдаги кўрсаткичи (%)

юқори кўрсаткичи (%)

ЭГ; 60

ЭГ; 20

ЭГ; 3,3

НГ; 0

НГ; 0

НГ; 5,5

3 ой

8 ой

12 ой

ўртача кўрсаткичи (%)

ЭГ; 40

ЭГ; 39,2

ЭГ; 25

НГ; 0,9

НГ; 29,4

НГ; 22,9

3 ой

8 ой

12 ой

паст кўрсаткичи (%)

ЭГ; 0

ЭГ; 70,8

ЭГ; 71,7

НГ; 99,1

НГ; 70,6

НГ; 71,6

3 ой

8 ой

12 ой

5-

расм

Ҳарбий жамоа аъзоларининг ўз касбий вазифаларини самарали

бажаришларига эмоционал муносабатлар сезиларли даражада таъсир етказиб,
кичик гуруҳдаги салбий ахлоқий-руҳий муҳит, жамиятда ва ҳарбий жамоада
мавжуд ижтимоий ҳамда низом меъёрлари билан қарама-қаршилик,
мослашишдаги қийинчилик, ўзаро талабчанликнинг мавжуд эмаслиги,
муносабатлардаги низо ва таранглик натижасида девиант хулқнинг у ёки бу
турдаги кўринишлари вужудга келади

1

.

Тадқиқотда қўлланилган методикаларнинг ҳарбий хизматчилар шахсида

девиант хулқ намоён бўлишини прогнозлашга нисбатан ишончлилик
коэффициенти олинган натижалар аҳамиятлилик даражаси р < 0,01 бўлган
ҳолда r

t

=0,80 бўлиб, унинг «ретест» ишончли эканлигини, девиант хулқ

намоён бўлишини прогнозлашга нисбатан прогностик валидлиги
коэффициенти олинган натижалар аҳамиятлилик даражаси р < 0,01 бўлган
ҳолда 0,75 ташкил этди. Ушбу ҳолат эпирик тадқиқот натижалари шартнома
асосидаги оддий аскар ва сержантлар лавозимларидаги ҳарбий хизматчилар
шахсида девиант хулқ намоён бўлишини 75% прогнозлаштирганлигидан
далолат беради.

1

Самаров Р.С. Қуролли Кучлар тизимининг феминизациялашуви:ривожланишининг ўзига хослиги ва

ижтимоий механизми (Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари мисолида): Фалсафа фанлари д-ри дис.
…автореферати. - Тошкент: ЎзМУ, 2005. - Б. 25-26.


background image

20

Учинчи бобнинг иккинчи параграфи

«

Ҳарбий хизматчиларда шахсида

девиант хулқ намоён бўлиши профилактикасини амалга ошириш
механизми», деб номланиб, тадқиқот жараёнида тўпланган маълумотлар
асосида ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулқ намоён бўлиши
диагностикаси, прогнози ва профилактикаси мажмуавий модели ва унинг
босқичлари ишлаб чиқилди:

Ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулқ намоён бўлиши босқичли

профилактикасини амалага ошириш тадбирлари унинг объекти ва предмети,
мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда маълум бир босқичларни ўзида
ифодалайди:

I. Ҳарбий хизматга чақирилиш босқичида

-

ҳарбий хизматга номзодлар

онгида ҳарбий хизмат ва ҳарбий тартиб-интизом ҳақида тўғри тасаввурни
шакллантириш, уларнинг ҳарбий фаолият талабларига мос келиш
даражасини аниқлаш, номзодларни ҳарбий касбий танлаш.

II. Ҳарбий хизматга тайинланиш босқичида - ҳарбий бўлинмаларда

умумҳарбий низомлар асосиддаги тартиб интизомни таъминлаш, янги келган
ҳарбий хизматчиларда ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш бирламчи
кўникмаларини шакллантириш.

III. Ҳарбий хизмат бошланишининг дастлабки босқичида - ҳарбий

хизматчиларнинг ҳарбий хизмат шароитларига кўникиши, мослашишини
таъминлаш.

IV. Ҳарбий хизматчилар томонидан жанговар мутахассисликларни фаол

эгаллашга киришиши ва ҳарбий жамоаларни жипслаштириш босқичида -
ҳарбий жамоалардаги микромуҳитни чуқур ўрганиш, ҳарбий хизматчилар
ўртасида умумҳарбий низомлар талаблари асосидаги мустаҳкам кундалик
ўзаро муносабатларни шакллантириш.

Ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулқ намоён бўлиши

диагностикаси ва прогнозини амалга оширишнинг ташкилий ва методик
тайёргарлик босқичида - ҳарбий бўлинмалар турли бўғиндаги офицерларини
ҳарбий хизматчиларда девиант хулқ намоён бўлиши диагностикаси ва
прогнозини амалга ошириш ишига ташкилий-методик тайёрлаш жараёни
амалга оширилади.

Ҳарбий

хизматчиларнинг

ижтимоий,

психолого-педагогик

хусусиятларини тадқиқ этиш босқичида - ҳарбий хизматчилар шахсида
девиант хулқ намоён бўлиши диагностикаси ва прогнозини амалга ошириш
асосий босқичида ҳарбий хизматчилар шахсининг ижтимоий, ижтимоий-
психологик ҳамда индивидуал-шахсий хусусиятлари ўрганилади.

Якуний диагностика ва прогнозни белгилаш босқичида - мазкур

босқичда офицерлар диагностик ва прогностик фаолияти асосида якуний
диагностика белгиланиб, прогноз шакллантирилган ҳолда ҳарбий
хизматчилар шахсида девиант хулқ намоён бўлиши профилактикаси
дастурига доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.

Ҳарбий фаолият жараёнида социологик хизматнинг шакллантирилиши

муҳим аҳамиятга эга бўлиб, касбий фаолиятнинг ижтимоий муаммоларини
амалий жиҳатдан бартараф этиш, ижтимоий жараён ва ҳодисаларни ўрганиш


background image

21

ва уларни бошқариш имкониятини яратган ҳолда, нафақат ҳарбий
бўлинмалар жанговар шайлиги даражаси ошириш хизмат қилади. Тадқиқот
жараёнида

олинган

натижаларга

асосланган

ҳолда

«Ўзбекистон

Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида Социологик хизматни
ташкил этиш тўғрисида» Ҳолат лойиҳаси ишлаб чиқилиб, унинг мақсад ва
вазифалари, фаолият йўналишлари, тузилмаси тавсия этилди.

ХУЛОСА

1. Ҳарбий тизим доирасида ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулқ

тушунчасига доир ягона муносабатнинг ҳозирга қадар мавжуд эмаслиги,
ижтимоий-ҳарбий

меъёрларга

нисбатан

ижтимоий

мақуланишнинг

ноаниқлиги, ўзгарувчанлиги, маданиятлар ўртасидаги фарқлар туфайли
турлилиги билан асосланади.

2. Ҳарбий тизим доирасида ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулқ

намоён бўлиши муаммосини тадқиқ этишнинг илмий асосланган,
методологик асосга эга бўлган мажмуавий моделини яратиш долзарблик касб
этиб, унинг намоён бўлиши диагностикаси, прогнозини амалга тадбиқ
этишга йўналтирилган ягона мажмуавий дастур ёки моделни қўлланилиши
мамлакат мудофаасини таъминлаш омили бўлмиш ҳарбий қисм ва
бўлинмаларда соғлом ахлоқий-руҳий ҳолатни таъминлаш, уларнинг
жанговар шайлиги даражаси ва салоҳиятини оширишда самарали натижа
беради.

3. Шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулқ

ижтимоий-ҳарбий, ижтимоий-психологик, индивидуал-шахсий омиллар
таъсири остида намоён бўлиб, уларнинг касбий фаолияти самарадорлиги,
ўзаро муносабатлар тизими ҳамда ҳарбий жамоалардаги соғлом ахлоқий-
руҳий муҳит ва бўлинмалар жанговар шайлиги ва тайёргарлиги даражасига
салбий таъсир кўрсатади.

4. Ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулқ намоён бўлишини таклиф

этилган модели асосида тадқиқ этиш натижасида унинг мотивацион,
иродавий, ахлоқий сифатлари, мослашиш жараёни, шахслараро муносабатга
киришиши ва бу жараёнинг ўзига хос хусусиятларини мажмуавий тарзда
ўрганиш имконияти туғилади. Мажмуавий моделнинг қўлланилиши ўз
навбатида нафақат девиант хулқ намоён бўлиши диагностикасини, балки
унинг прогнози ҳамда профилактикаси тадбирларини ишлаб чиқиш
имкониятини яратади.

5. Ҳарбий фаолият жараёнида социологик хизмат тизимининг жорий

этилиши ҳарбий бўлинмалар олдида белгиланган вазифаларни амалга
оширишга тўсқинлик қилувчи, уларнинг умумий жанговар тайёргарлиги ва
ахлоқий-руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи муаммоли вазиятларни
бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади.

«Ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулқ намоён бўлишининг

ижтимоий хусусиятлари»

мавзусдаги илмий тадқиқот натижалари асосида

ҳарбий тизим доирасида профилактик тадбирларни амалага оширишда


background image

22

қуйидаги

талабларни

инобатга

олиш

тавсия

этилади:

ҳарбий

хизматчиларнинг демографик, ижтимоий-психологик, маданий, маълумот,
ёш хусусиятлари; ҳарбий хизматчилар интизомлилигини таъминлашга
йўналтирилган ташкилий ва тарбиявий ишлар фақатгина қонунлар асосида ва
мазкур қонунлар, ҳарбий қасамёд, умумҳарбий низомлар талаблари,
командир ва бошлиқларнинг буйруқларини бажариш мақсадида амалга
оширилиши, ҳарбий хизмат ва жанговар тайёргарлик, шахсий таркибнинг
маиший ва маданий ҳордиқ олиши жараёнини аниқ ҳамда ҳарбий низомлар
талаблари асосида ташкил этиш; ҳарбий жамоаларнинг ҳар бир аъзоси ҳамда
бўлинмалардаги хулқ-атворни низом меъёрлари, қоидаларига таянган ҳолда
таҳлил этиш ва баҳолаш қобилиятини шакллантириш ҳамда ривожлантириш,
армия жамоатчилиги ва командирлар томонидан шахсга интизомий таъсир
кўрсатиш жараёнинг мақсадлилиги, доимий ва мувофиқлаштирилганлигини
таъминлаш.

Ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулқ намоён бўлиши

профилактикаси жараёнида қуйидаги ёндашувлар бирлигида олиб борилиши
мақсадга мувофиқдир: биринчидан, ҳарбий жамоаларда умумҳарбий
низомларга асосланган қатъий тартиб-интизомни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш,
ҳарбий хизматчиларда ахлоқий етук турмуш фаолиятини шакллантириш;
иккинчидан, турли категориядаги ҳарбий хизматчилар индивидуал-шахсий
хусусиятлари, улар ўртасидаги ўзаро муносабатларни илмий услублар
(ҳужатларни ўрганиш, ташхисий суҳбат, кузатиш, сўров, экспертли баҳолаш,
социометрия методи, психологик тест) ёрдамида мажмуавий асосда тизимли
ўрганиш жараёнини йўлга қўйиш; учинчидан, ҳарбий хизматчиларнинг
турмуш тарзи, маданий ҳордиқ олиши, соғлиғининг аҳволи ҳақида доимий
равишда ғамхўрлик кўрсатишни кучайтириш, улар ижтимоий ҳимоясини
таъминлашга йўналтирилган мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулқ намоён бўлиши

профилактикаси самарадорлигини таъминлашда унинг ижтимоий ва
психологик омилларини аниқлаш, бартараф этишга йўналтирилган чора
тадбирларнинг қўлланилиши муҳим амалий аҳамият касб этган ҳолда,
ижтимоий, психологик, педагогик, тиббий ва ҳуқуқий йўналишдаги
тадбирлар қўлланилишини қамраб олиши лозим:

Ҳарбий жамоалар турмуш тарзида қонунийликка амал қилмасликни

бартараф этиш тадбирлари:

1. Ҳарбий хизматчилар ҳуқуқий онгини ошириш.
2. Ҳарбий хизматни ўташ тартиби, ҳарбий жиноятлар учун жавобгарлик

тўғрисидаги қонунчилик асосларини тушинтириш.

3. Ҳар бир ҳарбий хизматчи шахси қадрияти ва ор-номуси,

конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш.

Ҳарбий хизмат жараёнига мослашишдаги қийинчиликларни бартараф

этиш тадбирлари:

1. Ҳарбий хизматчилар индивидуал-психологик хусусиятларини

ўрганиш, ҳарбий хизмат қийинчиликларини енгиб ўтишда қатъийлик ва
иродани, ҳарбий хизмат кўникмаларини мақсадли равишда шакллантириш.


background image

23

2. Ҳарбий хизматчиларни бўлинмалар ва мутахассисликларга рационал

тақсимлаш жараёнида психологик мутуаносиблик даражасини инобатга
олиш ҳамда ижтимоий-демографик хусусиятлари асосида тенг тақсимлаш.

3. Жанговар тайёргарлик жараёнининг меъёрий ҳужжатлар асосида

ташкил этилишини таъминлаш, ҳарбий хизматчиларда асосланмаган
жисмоний ва пруҳий зўриқишлар юзага келишига йўл қўймаслик.

4. Ҳарбий хизмат ва хўжалик ишлари нарядларини тенг тақсимлаш.

Ҳарбий хизматчиларни командалар, қоровул, суткали нарядга тайинлашда
уларнинг соғлиғи, руҳий ҳолати ҳамда шахслараро муносабатларда тутган
ўрнини инобатга олиш.

5.

Девиант

хулқ

намоён

бўлишига

мойил,

мослашишда

қийинчиликларга учраётган ҳарбий хизматчиларга ёрдам кўрсатиш.

Ҳарбий жамоалардаги салбий ахлоқий-руҳий муҳит шаклланишини

бартараф этиш тадбирлари:

1. Ҳарбий хизматнинг умумҳарбий низомлар асосида ташкил

этилишини таъминлаш, шахсий таркибни доимий назорат қилиб, ҳарбий
жамоалардаги ижтимоий ҳодиса ва жараёнларни узлуксиз ўрганиб бориш.

2. Ҳарбий хизматчилар кайфияти, талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш ва ўз

вақтида эътибор кўрсатиш, ҳарбий жамоалардаги салбий ҳодисаларнинг
психокоррекциясини ўтказиш, ҳарбий жамоаларни жипслаштиришга
йўналтирилган тадбирларни (норасмий гуруҳлар, етакчиларни аниқлаш,
ўзаро муносабатларни ижобийлаштиришга йўналтирилган тренингларни
ташкил этиш ва шу кабилар) амалда тадбиқ этиш.

Маданий-оқартув ишларининг нотўғри ташкил этилиши, уларнинг

шахсий таркиб қизиқиш ва эҳтиёжларига мос келмаслигини бартараф этиш
тадбирлари:

1. Хизмат манфаатлари йўлида ҳарбий хизматчиларнинг ижодий

қобилиятларини намоён этишлари учун шарт-шароитларни яратиш, спорт
мусобақаларини ташкил этиш, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига
жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш.

2. Ҳарбий хизматчиларни ҳаваскор ижодиётга жалб этиш.
Лавозимдаги шахсларнинг тайёргарлик даражасининг заифлиги, ҳарбий

жамоалардаги ўзаро муносабатларни бошқара олмаслиги, бошқарув
маданиятининг етарли даражада шаклланмаганлиги муаммосини бартараф
этиш тадбирлари:

1. Офицер ва сержантлар томонидан малака ошириш курслари ва

Сержантлар тайёрлаш мактабларида таълим олиш жараёнида идивидуал-
тарбиявий ишлар шакл ва методларини чуқур ўрганилишини ташкил этиш.

2. Ҳарбий жамоаларни бошқариш, ҳарбий хизматчилар ўртасидаги турли

низоли вазиятларни бартараф этиш, шахслараро муаммоларни ўрганишга
доир билимларини ошириш.



background image

24

Диссертация мавзусига оид муаллифнинг қуйидаги илмий ишлари

нашр этилган:

1. Аҳроров С.Ю. Ҳарбий хизматчилар шахсида профессионаллик

жараёнининг шаклланиш босқичлари // Таълим тизимида ижтимоий-
гуманитар фанлар. - Тошкент, 2003. - № 3- 4. - Б.47-50.

2. Аҳроров С.Ю. Касбий йўналтиришнинг профессионал армияни

шакллантиришдаги аҳамияти // Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари
асосида ҳарбий хизматчиларни касбий тайёргарлиги ва ғоявий тарбиясининг
долзарб муаммолари. Республика илмий-назарий анжумани материаллари,
2003 йил 19 декабрь.- Тошкент, 2003. - Б. 7-10.

3. Аҳроров С.Ю. Девиант хулқ ва унинг ижтимоий хусусиятлари //

СамДУ илмий тадқиқотлар ахборотномаси. Илмий-назарий, услубий журнал.
- Самарқанд, 2006. - № 6 (40). - Б. 113-116.

4. Аҳроров С.Ю. Ҳарбий хизматчиларда девиант хулқ намоён бўлишини

ўрганишнинг баъзи масалалари // Фалсафа ва ҳуқуқ. Илмий-назарий,
маънавий-маърифий журнал - Тошкент, 2007. - № 4. - Б. 66 - 68.

4. Аҳроров С.Ю. Ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулқ

ифодаланишининг илмий-назарий таҳлили. Услубий қўлланма. - Тошкент:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Касбий-психологик танлаш
маркази, 2006. - 48 бет.

5. Аҳроров С.Ю. Ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулқ намоён

бўлиши диагностикаси ва профилактикаси асослари. Услубий қўлланма. -
Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Касбий-психологик
танлаш маркази, 2007. - 64 бет.

6. Аҳроров С.Ю. Ҳарбий фаолия тизимида социологик хизмат // XXI

асрда

ижтимоий-сиёсий

жараёнлар.

Ёш

олимлар

илмий-амалий

конференцияси материаллари тўплами. 1-қисм. - Тошкент: ЎзМУ нашри,
2008. - Б. 198-200.


















background image

25

Социология фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Аҳроров

Суҳрабхон Юнусовичнинг 22.00.01. - социология назарияси, услубияти
ва тарихи ихтисослиги бўйича «Ҳарбий хизматчилар шахсида девиант
хулқ намоён бўлишининг ижтимоий хусусиятлари» мавзусидаги
диссертациясининг

Р Е З Ю М Е С И

Таянч сўзлар:

ҳарбий фаолият, жанговар шайлик, ҳарбий интизом,

ҳарбий бўлинма, ҳарбий гуруҳ, девиант хулқ, касбий фаолият самарадорлиги,
мажмуавий модел, диагностика, прогноз, профилактика, социологик хизмат.

Тадқиқот объекти:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

ҳарбий бўлинмалари оддий аскар ва сержантлар лавозимларидаги шартнома
асосидаги ҳарбий хизматчилар.

Ишнинг мақсади.

шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилар шахсида

девиант хулқ намоён бўлиши ижтимоий-ҳарбий омиллари, мотиви ва кечиш
жараёни, ҳарбий жамоаларда девиант хулқ намоён бўлиши муаммолар ва
уларни ечиш йўлларини илмий ўрганиш ҳамда унинг диагностикаси,
прогнози ва профилактикасини амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш.

Тадқиқот усули

илмий далилларни умумлаштириш, алоҳида

ҳодисаларни ўрганиш, конкрет тадқиқот услубларидан: ҳужжатларни
ўрганиш, экспертли баҳолаш, социометрия методи, психологик тест-
сўровномалар, ҳарбий фаолиятни маданий, ретроспектив ва қиёсий таҳлил
этиш.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги.

Ҳарбий хизматчилар

шахсида девиант хулқ намоён бўлишига ижтимоий-ҳарбий омилларнинг
таъсири характери турли вазиятларда ўрганилиб, унинг диагностикаси ва
прогнози назарий-амалий жиҳатдан тизимлаштирилди, девиант хулқ
субъектининг назарий-социологик модели яратилиб, профилактикасига доир
амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Амалий аҳамияти.

Тадқиқотнинг асосий натижалари ва ҳолатлари

ҳарбий бўлинмалар кундалик фаолиятига тадбиқ этилиши улар жанговар
қобилияти даражасини оширишга аҳамиятли тарзда кўмак берувчи хулоса ва
тавсияларда акс этган. Натижалар турли тоифадаги командирлар томонидан
ҳарбий жамоаларда низомга мос тартиб интизом, соғлом ахлоқий-руҳий
муҳитни, жанговар шайликни таъминлаш мақсадида қўлланилиб,
бўйсинувчилар билан ўзаро алоқадорликни такомиллаштиришда инобатга
олиниши мумкин.

Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги.

Тадқиқот

натижалари илмий-ҳарбий йиғинларда турли тоифа офицерлари эътиборига
ҳавола этилиб, ҳозирда олий ҳарбий билим юртларда ҳарбий мутахасисларни
тайёрлаш ва қайта тайёрлаш предметли курсига киритилган, шунингдек
тадқиқот натижалари ҳарбий бошқарув органлари учун услубий тавсияларни
тайёрлашда қўлланилиши мумкин.

Қўлланиш соҳаси.

Ҳарбий бўлинмаларда тарбиявий ишларни ташкил

этиш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, ҳарбий касбга танлаш,
ҳарбий жамоаларни ўрганиш жараёнида фойдаланилиши мумкин.


background image

26

Р Е З Ю М Е

диссертации Ахророва Сухрабхона Юнусовича на тему: «Социальные
особенности

проявления

девиантного

поведения

в

личности

военнослужащих»

на

соискание

ученой

степени

кандидата

социологических наук по специальности 22.00.01. - теория, методология
и история социологии.

Ключевые слова:

воинская деятельность, боевая готовность, воинская

дисциплина, воинское подразделение, воинская группа, девиантное
поведение, эффективность профессиональной деятельности, комплексный
модел, диагностика, прогноз, профилактика, социологическая служба.

Объект исследования:

военнослужащие по контракту на должностях

рядового и сержантского состава воинских подразделений Министерства
обороны Республики Узбекистан.

Цель работы:

научное изучение военно-социальных факторов, мотивов

проявления девиантного поведения в личности военнослужащих, проблем
девиатного поведения воинских коллективах и путей их решения, а так же
разработка механизма его диагностики, прогноза и профилактики.

Методы исследования:

обобщение научных фактов, изучение

отделных явлений, конкретные методи исследования: изучение документов,
экспертная оценка, метод социометрия, психологические тесты-опросники,
культурологический, ретроспективный и сравнительный анализ воинской
деятельности.

Полученные результаты и их новизна:

изучен характер влияния

военно-социальных факторов на проявление девиантного поведения
военнослужащих, осуществлена теоретико-практическая систематизация его
диагностики и прогнозирования, создан теоретико-социологический модел
субъекта девиантного поведения, разработаны практические предложения и
рекомендации по его профилактики.

Практическая значимость:

основные результаты и положения

исследования содержат выводы и рекомендации, внедрение которых в
повседневную жизнедеятельность воинских подразделений значительно
способствовало бы повышению степены их боеспособности и могут быть
использованы командирами различных категорий в цельях обеспечения
уставной дисциплины, здорового морально-психологического климата,
боевой готовности и при совершенствовании взаимодействия с
подчиненными.

Степень внедрения и экономическая эффективность.

Результаты

исследования изложены военно-научных сборах различним категориям
офицеров, используются при подготовке и переподготовке военных
специалистов в военно-образовательных учереждениях, могут быть
исползовани при подготовке методических рекомендаций для органов
военного управления.

Область применения:

при организации воспитательной работы,

подготовки и переподготовки военных кадров, в процессе военно-
профессионального отбора, изучения воинских коллективов.


background image

27

R E S U M E

Thesis of Sukhrobhon Yunusovich Akhrorov on theme “.........................”



Key words:

Subjects of the inquiry:

Aim of the inquiry:

Method of inquiry:

The results and their novelty

:

Practical value:


Degree of embed and economic effectiveness:

.

Sphere of usage:


























background image

28









































Босишга 00.00.2008 да рухсат этилди. Бичими 00х00

1

/

00

Шартли б.т. 0,0.

Нашр-ҳисоб т. 0,00. Адади 100. Буюртма 000. М.Улуғбек номли Ўзбекистон
Миллий Университети босмахонасида босилди.

0 ,6 8 1

0 ,7 7 8

0 ,7 6 9

0 ,7 4 1

0 ,7 1 1

0 ,7 7 2

0 ,7 1 2

- 1

- 0 ,6

- 0 ,2

0 ,2

0 ,6

1

К Э С К /К К Э С К

К Э С К /Ш О Э Б С К

К Э С К /М Т К

К Э С К /И С Т К

К Э С К /У Н С Т К

К Э С К /Ж Т К

К Э С К /И Ч К

Bibliografik manbalar

Ахроров С.Ю. Ҳарбий хизматчилар шахсида профессионаллик жараёнининг шаклланиш босқичлари // Таълим тизимида ижтимоий-гуманитар фанлар. - Тошкент, 2003. - № 3- 4. - Б.47-50.

Аҳроров С.Ю. Касбий йўналтиришнинг профессионал армияни шакллантиришдаги аҳамияти // Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари асосида ҳарбий хизматчиларни касбий тайёргарлиги ва ғоявий тарбиясининг долзарб муаммолари. Республика илмий-назарий анжумани материаллари, 2003 йил 19 декабрь,- Тошкент, 2003. - Б. 7-10.

Аҳроров С.Ю. Девиант хулқ ва унинг ижтимоий хусусиятлари // СамДУ илмий тадқикотлар ахборотномаси. Илмий-назарий, услубий журнал. - Самарканд, 2006. - № 6 (40). - Б. 113-116.

Ахроров С.Ю. Ҳарбий хизматчиларда девиант хулқ намоён бўлишини ўрганишнинг баъзи масалалари // Фалсафа ва ҳуқуқ. Илмий-назарий, маънавий-маърифий журнал - Тошкент, 2007. - № 4. - Б. 66 - 68.

Ахроров С.Ю. Ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулк ифодаланишининг илмий-назарий тахдили. Услубий қўлланма. - Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Касбий-психологик танлаш маркази, 2006. - 48 бет.

Ахроров С.Ю. Ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулк намоён бўлиши диагностикаси ва профилактикаси асослари. Услубий кўлланма. -Тошкент: Узбекистан Республикаси Мудофаа вазирлиги Касбий-психологик танлаш маркази, 2007. - 64 бет.

Ахроров С.Ю. Ҳарбий фаолия тизимида социологик хизмат // XXI асрда ижтимоий-сиёсий жараёнлар. Ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. 1-кисм. - Тошкент: ЎзМУ нашри, 2008.-Б. 198-200.