Сурхондарё вилояти ўзбек халқ қўшиқчилик ижодиёти

Қурбонниёз Панжиев

Тадқиқот объекти - Сурхондарё вилояти ўзбек халқ қўшиқчилик ижодиётига оид оилавий маросим, меҳнат, мавсум ва турли мавзулардаги айтим ҳамда фольклор-этнографик ансамблларининг “саҳнавий чикишлари”да намоён бўлаётган “иккиламчи фольклор” намуналари.
Тадқиқотнинг мақсади - Сурхондарё вилояти халқ қўшикчилик ижодиёти намуналарини тизимлаштириш, айтимларнинг ички тузилиш қонуниятларини илмий асослаш ҳамда уларнинг халқ маънавий ҳаётида тутган ўрнини ёритиб беришдан иборат.
Тадқиқот усули: мавзу юзасидан жамланган барча манбалар Истиқлол мафкураси нуқтаи назаридан баҳоланди; халқ қўшиқчилик намуналари замонавий этномусиқашуносликда шаклланган илмий усуллар асосида тадқиқ қилинди.
Тадқиқот натижалари ва уларнинг янгилиги: Сурхондарё вилояти ўзбек халқ қўшикчилик ижодиёти илк бор яхлит тадқиқот мавзуи сифатида ўрганилди. Қўшиқларнинг ўзига хос хусусиятлари ва ички конуниятлари илмий асослаб берилди.
Амалий ахамияти: тадкиқот натижаларидан ўзбек халқ мусиқасига оид масалаларни илмий ўрганишда, шунингдек, фольклоршунослик, этнография ва филология соҳаларида ҳам фойдаланиш мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: диссертация мавзуси бўйича 9 та илмий макола эълон қилинган бўлиб, уларда тадкиқот мазмуни ўз аксини топган.
Фойдаланиш сохаси: Мазкур тадқиқот материалларидан олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг “Анъанавий ўзбек мусикаси асослари”, “Шарқ халқлари мусиқа маданияти”, “Ўзбекистон мусиқа санъати” каби курслари маърузаларида фойдаланиш мумкин.

38

Koʻrishlar

8

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos