CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
85
ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ
ЛЕГАЛЛАШТИРИШ ЖИНОЯТИГА ҚАРШИ КУРАШ БОРАСИДА
МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАР
Даминов Рустам Бахтиёр ўғли
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси мустақил тадқиқотчиси
E-mail: daminovrustam@gmail.com
Телефон: +99.890 600-66-06
https://doi.org/10.5281/zenodo.13762593
Аннотация.
Мақолада ж
иноий фаолиятдан олинган даромадларни
легаллаштириш жиноятига қарши курашнинг ҳуқуқий асослари, бу борада
Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро
хужжатлар, мазкур турдаги жиноятларга қарши кураш борасидаги ҳалқаро
ташкилотлар фаолияти ва уларнинг давлатлар томонидан бажарилиши
лозим бўлган тавсиялари
ёритиб берилган.
Калит сўзлар:
Легаллаштириш,
ФАТФ
, тавсия,
резолюция,
ҳалқаро
стандарт, имплементация.
Абстрактный.
В статье описаны правовые основы борьбы с
отмыванием денег, международные документы, ратифицированные
Республикой Узбекистан в этой связи, деятельность международных
организаций по борьбе с данным видом преступлений, а также их
рекомендации, которые должны быть реализованы. состояния.
Ключевые слова:
Легализация, FATF, рекомендация, резолюция,
международный стандарт, внедрение.
Abstract.
The article describes the legal basis of combating the crime of
money laundering, the international documents ratified by the Republic of
Uzbekistan in this regard, the activities of international organizations in the fight
against this type of crime, and their recommendations that must be
implemented by the states.
Key words:
Legalization, FATF, recommendation, resolution, international
standard, implementation.
Бугунги кунда замон шиддат билан ривожланиб ҳаётнинг барча
жабҳаларида ижобий ўзгаришларга сабаб бўлаётганлиги, инсоният
келажаги ва тақдири ҳамда жамият тараққиёти учун хизмат қиладиган
технологиялар кашф этилаётганлиги ва бу ривожланиш тобора ўсиб
бораётганлиги албатта қувонарли. Лекин таассуф билан қайд этиш
жоизки, жамиятнинг инсон учун салбий таъсири ва оқибатларини
келтириб чиқарадиган баъзи жабҳалари борки, бу борадаги ўсиш инсонни
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
86
фақат қайғуга солади ва бу иллат албатта жиноятчиликдир.
Жиноятчиликнинг жамиятга бўлган ижтимоий ҳавфи туфайли давлат бу
борада мунтазам равишда самарали қарши курашга, уни олдини олиш
борасида барча зарур чораларни кўришга мажбур бўлади. Зеро, ж
амиятда
тинчлик,
осойишталик
ва
барқарорликни қарор
топтириш
демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг ҳамда мамлакатни ижтимоий-
иқтисодий
жихатдан
жадал
ривожлантиришнинг
муҳим
шартларидан ҳисобланади.
Мамлакатни ривожлантириш, давлат ва ижтимоий ҳаётнинг барча
соҳаларини ислоҳ қилиш, амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган
мақсадга эришишда давлатнинг мустаҳкам иқтисодий пойдеворини
яратиш мақсадида, молия тизими барқарорлигини таъминлаш ва бу
борадаги ишларни самарали амалга ошириш учун жиноий фаолиятдан
олинган даромадларни легаллаштириш жиноятиинг барвақт олдини олиш
ва уларга барҳам бериш зарурати ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
олдига улкан вазифаларни қўймоқда.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш
жиноятиинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, бу турдаги жиноятлар
миллий ва глобал миқёсда хавфсизликка жиддий таҳдид солиш билан
бирга давлатнинг иқтисодий салоҳиятига ўз салбий таъсирини ўтказади,
натижада иқтисодий институтларининг нормал фаолият кўрсатишига,
молия тизими барқарорлигига зарар етказади ҳамда давлатнинг халқаро
майдондаги обрўсига ҳам таъсирини кўрсатади.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жинояти
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
жамоат хавфсизлиги ва
жамоат тартибига қарши жиноятлар бўлимининг, жамоат хавфсизлигига
қарши жиноятлар бобидан ўрин олган бўлиб, 243-моддада акс этган ушбу
жиноят учун қуйидаги ҳолатларда яъни,
“Жиноий фаолиятдан олинган
даромадларни легаллаштириш, яъни мулк (пул маблағлари ёки бошқа
мол-мулк) жиноий фаолият натижасида топилган бўлса, уни ўтказиш,
мулкка айлантириш ёхуд алмаштириш йўли билан унинг келиб чиқишига
қонуний тус бериш, худди шунингдек бундай пул маблағлари ёки бошқа
мол-мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш,
кўчириш усулини, пул маблағларига ёки бошқа мол-мулкка бўлган
ҳақиқий эгалик ҳуқуқларини ёки унинг кимга қарашлилигини яшириш
ёхуд сир сақлаш”
[1]
учун жавобгарлик белгиланган.
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
87
Мазкур турдаги жиноятнинг юқорида қайд этилган ва бошқа салбий
жихатларини инобатга олиб, бу борада жиноятчиликка самарали қарши
курашиш ва ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий
асосларини яратиш мақсадида ,
2004 йил 26 август куни “Жиноий
фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни
молиялаштиришга
қарши
курашиш
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси қонуни қабул қилинди
[2]
.
Шунингдек, бу борада қатор
ҳалқаро ҳужжатларни ратификация қилиниб, ҳалқаро ташкилотларга аъзо
бўлиб, ривожланган давлатлар тажрибасидан фойдаланиш борасида
ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан,
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 13 декабрдаги
“Жиноий
даромадларни
легаллаштиришга
ва
терроризмни
молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евросиё гуруҳи тўғрисидаги
битимни (Москва, 2011 йил 16 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги ЎРҚ-
307-сон Қонунининг қабул қилинди
[3]
. Мазкур қонуннинг қабул
қилиниши эса халқаро стандартларнинг миллий қонунчиликка
имплементация қилинишида муҳим қадам бўлди. Шунингдек, битим
ижросини таъминлаш мақсадида ва «Иқтисодий жиноятларга ва оммавий
қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш
механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида»ги 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сон Қонуни қабул
қилинди ҳамда соҳага оид Ўзбекистон Республикаси қонунидаги жиноий
фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш тушунчаси янги
таҳрирда баён этилиб, ЖКда берилган таърифга мувофиқлаштирилди.
Бундан ташқари, ушбу соҳадаги махсус ваколатли давлат органининг
ваколат доираси кенгайтирилиб, жиноий фаолиятдан олинган
даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва
оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши
курашиш тўғрисидаги қонунчилик талабларининг юридик ва жисмоний
шахслар томонидан бажарилиши устидан назорат қилинишини
таъминлаш, қонунчиликда белгиланган тартибда халқаро ташкилотлар
билан ҳамда чет давлатларнинг ваколатли органлари билан келишувлар
тузиш ваколатлари берилди
[4]
.
Юқорида қайд этиб ўтганимиздек, ушбу турдаги жиноятларнинг
ижтимоий ҳавфлилик даражасини, айни пайтда дунё ҳамжамияти ва
ҳалқаро ташкилотлар эътибор қаратаётган муҳим масала эканлигини
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
88
инобатга
олиб,
жиноий
фаолиятдан
олинган
даромадларни
легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин
қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий
тизимини
Жиноий
фаолиятдан
олинган
даромадларни
легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб
чиқувчи
гуруҳ
(ФАТФ)нинг
стандартларига,
шунингдек,
халқаро ҳужжатларга мувофиқлаштириш зарурлигидан келиб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси
Президентнинг 28.06.2021 йилдаги
-сон
Фармони билан Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан
олинган
даромадларни
легаллаштиришга,
терроризмни
молиялаштиришга
ва
оммавий
қирғин
қуролини
тарқатишни
молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш
стратегияси тасдиқланди.
Ушбу стратегия жиноий фаолиятдан олинган
даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва
оммавий қирғин қуролини
тарқатишни
молиялаштиришга қарши
курашиш соҳасидаги таваккалчиликларни, шунингдек, миллий тизимни
ривожлантиришнинг мақсадлари, вазифалари ва устувор йўналишларини
белгилаб берди[5]
.
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, ушбу стратегияни қабул
қилинишидан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистон Республикасининг
жиноий
фаолиятдан
олинган
даромадларни
легаллаштиришга,
терроризмни
молиялаштиришга
ва
оммавий қирғин қуролини
тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини янада
мустаҳкамлаш бўлиб, ушбу мақсадга эришишда эса қатор вазифаларни
амалга ошириш белгиланди. Бу вазифалар эса қуйидагилардан иборат
яъни,
миллий
тизимни
халқаро ҳужжатларга
ва
андозаларга
мувофиқлигини таъминлаш; жиноий фаолиятдан олинган даромадларни
легаллаштириш,
терроризмни
молиялаштириш
ва
оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш ҳолатларининг
барвақт
профилактикасини
таъминлаш;
республиканинг
молия
тизимини ҳар қандай жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш ҳамда янада
мустаҳкамлаш; республика ҳудудида терроризм хавфларини камайтириш,
экстремизм, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни
молиялаштириш ҳолатларига барҳам бериш; жиноий фаолиятдан олинган
даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва
оммавий қирғин қуролини
тарқатишни
молиялаштиришга қарши
курашиш соҳасига жалб этилган давлат органлари, молиявий ва
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
89
номолиявий ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш;
хорижий давлатлар, шу жумладан халқаро ва минтақавий ташкилотлар
билан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга,
терроризмни
молиялаштиришга
ва
оммавий қирғин қуролини
тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни
янада кенгайтириш; ахборот алмашинуви ҳамда маълумотларга ишлов
беришнинг замонавий усуллари ва воситаларини жорий этиш орқали
мавжуд хавф-хатарларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш[5]
кабилардир.
Фикр юритилаётган, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни
легаллаштириш жиноятиинг давлат ва жамиятга, инсоният хавфсизлигига
салбий таъсирини қанчалик юқори эканлиги, шу сабабли ҳалқаро
хамжамиятнинг доимий диққат марказида эканлигини қуйида яна бир
фикримиз билан изоҳлашимиз мумкин. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг
2005 йил 29 июлда бўлиб ўтган мажлисида, барча мамлакатларга жиноий
фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш
бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ (ФАТФ)нинг тавсияларига
риоя этишлари юзасидан тавсиялар берилган резолюцияси қабул
қилинди
[6]
.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, замон шиддат билан ривожланиб
бораётган бир пайтда жиноят содир этиш усуллари хам турли шаклларда
амалга оширилаётганлиги, баъзи жиноятларни амалга ошириш усуллари
тез ва осон кечаётганлиги, натижада айнан шу турдаги жиноятларни
ортиб боришига сабаб бўлаётганлиги, бу эса жиноятчиликка қарши кураш
соҳасида ҳам ахборот-технологиялари имкониятларидан янада кенгроқ
фойдаланиш
имкониятини
яратиш,
ривожланган
мамлакатлар
тажрибасини ҳуқуқни қўллаш амалиётига жорий этган ҳолда
жиноятчиликка қарши курашни самарали ташкил этиш лозимлигини
тақозо этмоқда. Шу ўринда, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни
легаллаштириш жинояти борасидаги муносабатларни тартибга солувчи
қонун ва норматив ҳуқуқий хужжатлардаги белгиланган вазифаларни
тўлақонли бажариш ҳамда мавжуд ваколатлардан унумли фойдаланган
ҳолда, ушбу соҳадаги жиноятларга қарши кураш самарадорлигини янада
ошириш, мазкур жиноятнинг ўзига хос жихатларини инобатга олиб, энг
мақбул механзмларни ишлаб чиқиш, шунингдек халқаро ташкилотлар ва
хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш лозим
деб хисоблаймиз.
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
90
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 243-модда.
2. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августдаги “Жиноий
фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни
молиялаштиришга
ва
оммавий
қирғин
қуролини
тарқатишни
молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни.
3. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 13 декабрдаги “Жиноий
даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга
қарши курашиш бўйича Евросиё гуруҳи тўғрисидаги битимни (Москва,
2011 йил 16 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги ЎРҚ-307-сон Қонуни.
4. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги «Иқтисодий
жиноятларга
ва
оммавий
қирғин
қуролини
тарқатишни
молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши
муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун
ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-516-
сон Қонуни.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.2021 йилдаги
“Ўзбекистон
Республикасининг
жиноий
фаолиятдан
олинган
даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва
оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши
курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш
тўғрисида”ги ПФ-6252-сон Фармони.
6. БМТнинг Транцмиллий уюшган жиноятчиликка қарши Конвенцияси., 15
ноября 2000 йил. // http://old.lex.uz/docs/1304112
