
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
36
Рустамбоев Мирзаюсуф Ҳакимович
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи,
ю.ф.д., профессор
Анорбоев Амириддин Улуғбек ўғли
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва
коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги юридик бўлим бош
юрисконсульти,фалсафа фанлари доктори (PhD)
КИБЕРЖИНОЯТЛАРНИНГ МАМЛАКАТ ИҚТИСОДИЁТИГА
ТАҲДИДИ
Рустамбоев Мирзаюсуф Ҳакимович
Руководитель Университета общественной безопасности Республики
Узбекистан,д.ю.н., профессор
Анорбоев Амириддин Улугбек углы
Главный юрисконсульт Юридического управления Министерства по
развитию информационных технологий и коммуникаций Республики
Узбекистан, доктор философии (PhD
)
УГРОЗА КИБЕРПРЕСТУПНОСТИ ДЛЯ ЭКОНОМИКИ СТРАНЫ
Rustamboev Mirzayusuf
Head of the University of Public Safety of the Republic of Uzbekistan,
Doctor of Law, Professor
Anorboev Amiriddin
Chief Legal Adviser of Legal Department of the Ministry for the Development of
Information Technologies and Communications of the Republic of Uzbekistan,
Doctor of Philosophy (PhD)
CYBERCRIME THREAT TO THE ECONOMY OF THE COUNTRY
Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳозирда иқтисодий
барқарорликни, иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатларини таъминлаб,
халқимизнинг ижтимоий-иқтисодий шароитларини тубдан яхшилашда
асосий замин бўлмоқда.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
37
Айни вақтда тараққиёт йўлимизнинг таҳлили бугунги кунда жаҳон
бозорида конъюнктура кескин ўзгариб, рақобат тобора кучайиб
бораётганини албатта ҳисобга олишни, шу асосда давлатимизни янада
барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун янгича ёндашув
ва тамойиллар билан ишлашни тақозо этмоқда[1].
Ушбу ёндашувлар амалга ошиши оқибатида мамлакат иқтисодиёти
сезиларли юқори кўрсаткичларга эришади, аммо ушбу кўрсаткичларга
зарар етказадиган омиллар мавжуд. Айни вақтда ҳозирги мураккаб замон
тинч-осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлаш, халқимизнинг
кафолатланган хавфсизлигини таъминлаш масаласини янада долзарб
қилиб қўймоқда[2]. Хусусан, киберҳужумлар оқибатида мамлакат
иқтисодиётига етиши мумкин бўлган зарарларни олайлик, ушбу
зарарларнинг миқдори айнан қанча бўлишлигини олдиндан айтиб бера
олиш имконсиздир. Зеро, киберҳужум сиз-у бизга номаълум вақтда амалга
оширилади.
Киберҳужумлар бўйича хавфсизликни таъминлаш борасидаги
халқаро Symantec Security ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳозирда
ҳар секунда дунёдаги 12 нафар инсондан биттаси киберҳужум қурбони
бўлмоқда
ва дунёда ҳар йили 556 млн. дан кўпроқ киберҳужум уюштирилади ва бунда
жабрланувчилар кўрадиган зарар миқдори 100 млрд. АҚШ долларидан
кўпроқдир[3].
Ушбу муаммо ҳақиқатан ҳам жиддий муаммо бўлиб, ҳаммамизни у
сергак тортишимиз зарурлигини кўрсатади, оддий бир ҳолат McClatchy
ахборот хизматининг хабарига кўра, 2017 йил 12 май куни бошланган
киберҳужумлар натижасида бир ҳафтага етмаган вақт давомида камида
150 мамлакатда 300 минггача компьютер зарарланган[4].
Маълумки, кибержиноятчиликни бартараф қилиш учун юртимизда
кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, жумладан, Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 841-сон “2030 йилгача бўлган
даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни
амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан 2030 йилгача
ноқонуний пул оқимларини жиддий равишда қисқартириш, ўғирланган
активларни излаб топиш ва қайтариш бўйича ишларни жонлантириш,
уюшган жиноятчиликнинг барча шаклларига қарши кураш олиб бориш ва
экстремизм кўламларини уларнинг барча шаклларида жиддий равишда
қисқартириш асосий вазифалардан бири сифатида белгилаб қўйилди[5] ва
ҳозирда айнан кибержиноятчиликка курашиш борасида зарур чоралар
амалга оширилмоқда.
Хусусан, UZCERT-Ахборот хавфсизлиги инцидентларига чора кўриш
хизматининг маълумотларига кўра, шунингдек, давлат органларининг
ахборот тизимларида 2018 йил ва 2019 йил биринчи чорагида ахборот
хавфсизлиги ҳодисалари мониторинги ўтказилганида 54.953.759 та

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
38
ахборот
хавфсизлиги
бузилиши
аниқланган
бўлиб,
улардан
2.502.353 тасининг хавфи юқори даража бўлган[6], Ўзбекистон
Республикасми Президенти Администрациясинининг ҳузуридаги Ахборот
ва оммавий коммуникациялар агентлигининг маълумотларига кўра, жорий
2019 йилнинг 1 январь кунидан бошлаб, 26 июнь кунига қадар агентлик
томонидан ўтказилган мониторингда болаларнинг соғлиғига зарар
етказувчи 815 та ҳолат аниқланган ва бу кўрсаткич ўтган 2018 йилда
897 тани ташкил этган[7].
Хўш, ушбу киберҳужумлар натижасида мамлакат иқтисодиётига
келтирилаётган зарарни камайтиришнинг қандай жиноий-ҳуқуқий
ечимлари мавжуд?
В.С.Харламовнинг фикрича, ушбу муаммонинг ягона ечими
кибержиноятчилик тушунчасини мамлакат жиноят қонунчилигига
киритиш керак[8]. Ҳақиқатан ҳам, жиноят қонунчилигимизга ушбу
тушунча киритилиши лозим. Биргина мисол, Белоруссия Жиноят
кодексининг 24-бобининг 1-изоҳ қисмида компьютер техникасидан
фойдаланган ҳолда мулкка зарар келтирганлик[9], Дания Жиноят
кодексининг 279-а-моддасида[10], Франция Жиноят кодексининг
263а-моддасида[11], Эстония Жиноят кодексининг 268-моддасида[12]
компьютер фирибгарлиги, Италия Жиноят кодексининг 640-моддасида
компьютер тизимларига аралашганлик[13], Хитой Халқ Республикаси
Жиноят кодексининг 287-моддасида ўзгалар мулкини компьютер орқали
талон-тарож
қилганлик[14],
Нидерландия
Жиноят
кодексининг
138-моддаси “а” бандининг учинчи хатбошисида виртуал фирибгарлик[15],
Польша Республикаси Жиноят кодексининг 287-моддасида компьютер
ахборотини модификация қилганлик, ўзгартирганлик, йўқ қилганлик,
фирибгарлик қилганлик[16], Украина Жиноят кодексининг 190-моддаси
3-қисмида электрон ҳисоблаш машинаси ёрдамида ноқонуний
операцияларни амалга оширганлик[17], Жанубий Корея Жиноят
кодексининг 247-2-моддасида техник воситалар, шунингдек, компьютер
орқали маълумотларни ноқонуний равишда эгаллаганлик, уларни
сохталаштирганлик, ноқонуний равишда қайта ишлаганлик[18], Испания
Жиноят кодексининг 478-моддасида компьютер маълумотлари ва
компьютер воситасида савдо сирларини ўз ичига олган маълумотларга
рухсатсиз кирганлик[19], Финландия Жиноят кодексининг 30-боби
4-моддаси 1-бандида компьютер тизимига ноқонуний равишда кирган
ҳолда савдо сирларини ўғирлашга оид жосуслик қилганлик[20], Швейцария
Жиноят
кодексининг
143-моддасида
электрон
усулда
саноат
жосуслиги[21], Австрия Жиноят кодексининг 148а-моддасида махсус
дастурлардан фойдаланган ҳолда автоматлаштирилган қайта ишлаш
жараёнларига таъсир ўтказганлик, маълумотларни киритганлик, уларни
ўзгартирганлик, йўқ қилганлик ёки бу жараёнларга ўзгача усулларда
таъсир кўрсатиб, ўзи ёки ўзга шахслар учун ноқонуний равишда фойда

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
39
келтириб, жабрланувчига мулкий зарар келтирганлик[22] учун жиноий
жавобгарлик
аллақачон
белгилаб
қўйилган
бўлса-да,
бизнинг
қонунчилигимизга ҳали ҳамон кибержиноятнинг киритилмаганлиги ва
бунинг учун жавобгарлик белгилаб қўйилмаганлиги ачинарли ҳолатдир.
Олим В.С.Харламовнинг фикрларига қарама-қарши равишда У.Зинина
мазкур тушунчанинг ўрнига компьютер ахбороти тушунчасини жиноят
қонунчилигига киритиш ва бунинг учун алоҳида жавобгарлик белгилаб
қўйиш зарур деб ҳисоблайди[23].
Юқоридаги икки олим фикрларини умумлаштирган ҳолда Я.Попыева
иккала тушунча ҳам фанга киритилиши ва бу бўйича жиноят
қонунчилигида уларнинг механизми ва бунинг учун жавобгарлик чоралари
белгилаб қўйилиши мақсадга мувофиқ деб тушунтириш беради[24].
М.А.Ефремова эса юқоридаги фикрлардан умуман ўзгача фикрлаган
ҳолда, электрон ахборот тушунчасини жиноят қонунчилигига киритиш
ва унга оид исталган жиноят қонунчилиги билан қўриқланадиган
ахборотнинг бузилиши жиноят деб аталишини ва бу бўйича давлатлар
қонунчилигини тўлиқ қайта кўриб чиқиш зарур деб ҳисоблайди[25].
Ҳақиқатан ҳам, айтишимиз жоизки, 1978 йилда Италия, 1979 йилда
Австралия, 1981 йилда Буюк Британия, 1980 йилда АҚШ, 1985 йилда Дания
ва Канада, 1986 йилда Германия, 1987 йилда Австрия, Япония ва Норвегия,
1988 йилда Франция ва Грециянинг жиноят ва маъмурий қонунчилигида
ушбу тушунча белгиланган[26] бўлса, бизда ушбу тушунчанинг мазмун-
моҳиятининг тартибга солинмаганлиги орқали айтишимиз зарурки,
Ўзбекистон маъмурий ва жиноят қонунчилигида ҳам киберхавфсизлик,
кибержиноят, кибермакон каби тушунчаларнинг мазмун-моҳияти ва
уларга оид жиноят қонунчилигимиз билан қўриқланадиган ижтимоий
муносабатларга зарар келтирганлик учун жавобгарлик чораларини
белгилаб қўйиш мақсадга мувофиқдир.
Шунингдек, электрон ахборот бўйича олим М.А.Ефремованинг
таклифига тўлиқ қўшилишнинг имкони йўқ, сабаби агарда бутун дунёдаги
давлатларнинг жиноят қонунчилигига электрон ахборотнинг бузилиши
бўйича жавобгарликни белгилаб қўйиш орқали масала тўлиқ ҳал
этилмайди, сабаби кибержиноят электрон бўлмаган, мураккаб
кўринишларда ҳам содир этилиши мумкин, оддийгина бир мисол,
банкоматдаги
ўғирлик
учун
фақатгина
электрон
ахборотнинг
ўзгартирилганлиги ёки модификация қилинганлиги билан жиноятни
тугаллаш доим ҳам имконсиздир.
Юқоридаги фикрларимизни умумлаштирган ҳолда, Россия тарихига
назар ташласак, Л.В.Григорьева 1996 йилда, В.С. Карпов 2002 йилда,
Т.Л.Тропина 2005 йилда берган таклифи натижасида 2012 йил 29 ноябрь
куни Россия Жиноят кодексига 159.6-модда компьютер ахбороти
соҳасидаги фирибгарлик (компьютер фирибгарлиги) киритилди.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
40
Шунга асосан, айтишимиз керакки, биз томондан берилган таклифлар
ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
14 майдаги ПҚ–3723-сон “Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги
тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарори билан ташкил этилган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва
жиноят-процессуал
қонунчилигини
такомиллаштириш
бўйича
идоралараро комиссияга тақдим этилган.
Ушбу комиссия томонидан мазкур таклифларнинг қабул қилиниши
оқибатида янги таҳрирдаги Жиноят кодексида электрон рақамли имзо ва
электрон ҳужжатларни тайёрлаш ва фойдланиш қоидаларини бузганлик,
ахборот технологиялари ва коммуникацияларига қарши қаратилган
жиноятлар, киберхавфсизлик соҳасидаги жиноятлар, кибержиноятлар,
ахборотлаштириш
тўғрисидаги
қонунчиликни
бузганлик
учун
жавобгарлик, ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари
тўғрисидаги
қонунчиликни
бузганлик,
телекоммуникациялар,
радиочастота спектри ва техник тартибга солиш тўғрисидаги
қонунчиликни бузганлик, компьютер ахборотидан қонунга хилоф равишда
(рухсатсиз)
фойдаланганлик,
компьютер
ахборотини
модификациялаганлик, зарарли дастурлар ва ахборотларни яратганлик,
тайёрлаганлик ёки фойдаланганлик ёхуд тарқатганлик, компьютер
саботажи, компьютер орқали ўзгалар мулкини талон-торож қилганлик,
ушбу қилмишни товламачилик, босқинчилик, ўғирлик, фирибгарлик,
талончилик орқали содир этганлик, компьютер орқали ўзини-ўзи ўлдириш
даражасига етказганлик ёки ўзини-ўзи ўлдиришга ундаганлик,
болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотни тарқатганлик,
порнографик дастурлар, аудио-, видео- ва бошқа материалларни
тарқатганлик, сақлаганлик, намойиш қилганлик, шундай воситалардан
фойдаланганлик, кибертерроризм, киберэкстремизм учун жавобгарлик
белгиланган
ҳолда,
кибержиноятчи,
кибержиноят,
кибермакон,
киберхавфсизлик, киберхавф, киберҳужум каби тушунчаларнинг мазмун-
моҳияти ушбу кодексда алоҳида боб ва моддаларда кўрсатилиб ўтилади.
Мазкур таклифларнинг Олий Мажлис палаталари томонидан қабул
қилинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тасдиғидан
ўтиши натижасида киберҳужум натижасида келиб чиқадиган ижтимоий
муносабатлар ҳам жиноят қонунчилигимиз билан қўриқланадиган
ва тартибга солинадиган муносабатларга айланади, шунингдек, мавжуд
тушунчаларнинг таҳрири такомиллашади.
Олим М.А.Простосердовнинг таъкидлашича, кибержиноятлар сони
ва миқдорини камайтириш учун қайси киберҳужумлар учун оғирроқ жазо
белгиланиши бўйича рўйхат ишлаб чиқилиши ва у амалиётга татбиқ
этилиши зарур.[27].
Ушбу
фирклардан
келиб
чиққан
ҳолда,
Ю.М.Батурин
кибержиноятчиларни ёлланган кибержиноятчилар, эҳтиётсизлик орқали
оқибатини ўйламаган ҳолда кибержиноятни содир этадиганлар, жосуслар,

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
41
ҳаккерлар, кракер (компьютер безори)лар каби тоифаларга бўлинган ва
улар томонидан содир этган жиноятлар учун жавобгарлик ҳам шунга
мутаносиб бўлиши керак деб тушунтириш беради[28].
Т.М.Лопатина эса ушбу рўйхатни ўзгача фанат (мухлис)лар, руҳий
касаллар ва профи(тарозига солиб қўядиган)ларга тоифалаган ҳолда
классификация қилади[29].
Р.И.Дремлюга уларни “Интернет фирибгарлари”, “Интернет-кракер
хакер (компьютер безори)лари” ва “Интернет-вирус яратувчилари”га
ажратган ҳолда таснифлашни таклиф қилади[30].
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 30-моддасига
мувофиқ, ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчилар ҳам ушбу Кодекс Махсус
қисмининг бажарувчини жавобгарликка тортиш белгиланган моддаси
бўйича жавобгарликка тортиладилар.
Шундан келиб чиққан ҳолда, наздимизча, мавжуд кодекснинг
55-56-моддаларини инобатга олиб, янги таҳрирда қабул қилинадиган
кодекснинг ўзида кибержиноятчилик тоифаси эмас, балки улар томонидан
содир этилган жиноятнинг оғир-енгиллигига қараб, қилмишни
квалификациялаш бўйича алоҳида махсус нормаларни белгилаб кетиш
мақсадга мувофиқ. Зеро, юқоридаги олимлар томонидан таъкидланган
тоифаларга кирувчи шахслар томонидан содир этилган қилмиш ўзаро
мутаносиб бўлса-ю, оғирроқ тоифага кирувчи шахс томонидан содир
этилган енгил қилмиш учун енгилроқ тоифга кирувчи шахс томонидан
содир этилган оғир қилмишга нисбатан оғиррроқ жазо белгилаш, жиноят
қонунчилигидаги адолат тамойилига зиддир. Фақатгина оғирроқ
тоифадаги шахслар томонидан содир этиладиган қилмиш миқдорини
камайтириш учун улар томонидан амалга ошириладиган қилмиш учун суд
оғирроқ жазо тайинлаши мумкинлиги ҳақидаги норма белгилаб кетилиши
мақсадга мувофиқ, мисол учун, ўта хавфли рецидивист томонидан ЖКнинг
97, 104-105, 112, 118-119, 135, 137, 164-169, 171, 188, 220-222, 247, 252, 267,
270-271, 273-моддаларидаги кўрсатилган жиноятларни содир этганлигига
оид нормалар каби.
М.А.Зубова АҚШ, Канада, Франция, Германия, Англия, Италия,
Испания, Австрия, Бельгия, Дания, Финляндия, Греция, Ирландия,
Люксембург, Голландия, Португалия, Австралия, Швеция, Польша каби
давлатларнинг қонунчилигини тадқиқ қилган ҳолда, дунёдаги барча
мамлакатларнинг кибержиноятга алоқадор қонунчилигини бир-бири
билан унификация қилиш зарурлигини таъкидлайди[31].
Ушбу фикрларга ўхшаш фикрларни Т.Лопатина ҳам таъкидлаган
ҳолда, аввало, ушбу жиноятнинг олдини олиш учун трансчегаравий
кибержиноятчилик тушунчасини фанга олиб кириш ва унинг механизмини
белгилаб қўйиш керак деб ҳисоблайди[32].
Фикримизча, икки олимнинг ҳам фикрларида жон бор, сабаби
трансчегаравий кибержиноятчиликни фанга олиб кирмасдан ва унинг
тартиб-таомилини белгиламасдан ҳамда унинг нечоғлик заруриятини

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
42
қўшни давлатларга тушунтирмасдан туриб, кибержиноятчилик билан ялпи
курашиш имконсиздир. Сабаби иқтисодий секторга жуда катта зарарни
келтириб чиқаришни мақсад қилган кибержиноятчи ўз қилмишини ўзга
мамлакат ҳудудидан туриб содир этади ва бунда трансчегаравий
кибержиноятчиликнинг икки давлат томонидан бирдек эътироф
этилганлиги ва бир-бирининг ушбу соҳадаги қонунчилиги ўхшаш эканлиги
мавжуд муаммоларнинг тезкор ҳал этилишини таъминлайди.
Юқоридаги фикрларга нисбатан қўшимча сифатида халқаро
давлатларнинг жиноят қонунчилигига назар ташлайдиган бўлсак,
қуйидаги ҳолатларга гувоҳ бўлишимиз мумкин. Хусусан: Россия
Федерацияси Жиноят кодексининг Жамоат тартиби ва умумий
хавфсизликка қарши жиноятлар деб номланган 28-бобида, жумладан,
РФ ЖКнинг 272-моддаси-компьютер ахборотидан қонунга хилоф равишда
фойдаланиш, 273-модда-зарарли компьютер дастурларини яратиш,
тарқатиш,
фойдаланиш,
274-модда-ахборот-телекоммуникация
ва
компьютер ахборотини сақлаш, қайта ишлаш, ўтказиш қоидаларини бузиш
ва
порнографик
маҳсулотларни
тарқатиш,
274
1
-модда-Россия
Федерациясининг ахборот тузилмасига ноқонуний равишда таъсир
кўрсатиш деб номланади ва ушбу соҳадаги жиноятлар учун жавобгарлик
чоралари белгилаб қўйилган[33].
Германия Федератив Республикаси жиноят кодексида эса, ушбу
кодекснинг § 202а-электрон ёки магнит ёхуд бошқа усулда кўпайтирилиши
ёки узатилиши мумкин бўлган маълумотни ўзи ёки ўзга шахс томонидан
рухсатсиз олинган шахсларнинг харакатлари, § 206-телекоммуникация
воситаларидаги сирларни бузиш, § 268-қалбаки техник ёзувларни
қалбакилаштириш ёки ўзга автоматик қурилмалар томонидан тўлиқ ёки
қисман ёзиб олинган ёзувларни қалбакилаштиришга оид харакатлар,
§ 269-мавжуд ҳолатни исботловчи маълумотларни қалбакилаштириш,
§ 274-техник ёзувларни йўқ қилиш, ўзгартириш, қайта ишлашга оид
харакатлар, § 303а-маълумотларни ноқонуний равишда йўқ қилиш,
ўзгартириш, ўчиришга оид харакатлар, § 303b-маълумотларни қайта
ишлаш ёки сақлаш воситаларини йўқ қилиш, шикастлаш, ўчириб қўйишга
оид харакатлар, § 317-телекоммуникация воситалари орқали ноқонуний
равишда таъмагирлик қилиш бўйича жавобгарликлар белгиланган [34].
Люксембург Жиноят кодексининг 509
1
, 509
2
, 509
3
, 524-моддалари
бевосита кибержиноятчилик тўғрисида бўлиб, жумладан, Люксембург
Жиноят кодексининг 509
1
-моддасида кириш тақиқланган тизимга
ноқонуний равишда кириш ёки шундай тизим ёки унинг қисмида
ноқонуний равишда маълумотларни олганлик, қайта ишлаганлик учун
2 йилгача, 509
2
-моддасида автоматик қайта ишланадиган тизим
функциясини ўзгартирганлик учун 3 йилгача, 509
3
-моддасида ваколати
бўлмаган шахс томонидан электрон тизимга ноқонуний кирган ҳолда,
ундаги маълумотларни ўзгартирганлик, йўқ қилганлик, ўчириб
ташлаганлик учун ҳам 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси
белгиланган [35].

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
43
Кўриб турганимиздек, ушбу давлатларнинг жиноят қонунчилиги бир-
бирига яқин, мазкур ҳолатда ҳеч бўлмаганда ШҲТ, МДҲ га аъзо давлатлар
ўзларининг жиноят қонунчилигини ўзаро бир хиллаштириши мақсадга
мувофиқ.
Олим М.А.Простосердовнинг таъкидлашича, кибержиноятларнинг
янада кўпайишига сабаб сифатида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган
ходимларининг ушбу соҳада етарлича билимга эга эмаслиги натижасида
латент жиноятчилик кундан-кунга кўпайиб бораётганлигини таъкидлаган
ҳолда, бу борада алоҳида кадрлар тайёрлашга эътибор бериш кераклигини,
айниқса, иқтисодий жиноятларга оид кибержиноятларни квалификация
қилишни ва ушбу жиноятларни очишни бемалол уддалай оладиган кадрлар
тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини, ушбу жиноятлар
ҳақида тушунтириш берадиган Олий суднинг юқори органи бўлган Пленум
қарорлари қабул қилиниши зарурлигини айтиб ўтади[36].
1996 йилда АҚШ Олий суди кибержиноят ҳақида алоҳида қарор қабул
қилган[37] бўлса, ҳали ҳамон бу хусусда мамлакатимиздаги судларда
алоҳида тасаввур йўқ, шу пайтга қадар аслида кибержиноят бўлган ҳолатни
Жиноят кодексининг 4, 10, 14, 16-моддасига хилоф равишда, ЖПКнинг
333-моддаси ёки 83-моддасига кўра, жиноий иш қўзғатишни рад этиш ёки
қўзғатилган жиноят ишини тугатиш ўрнига аслида бошқа қилмиш учун
айбдор бўлган шахсни шу кунга қадар бошқа модда билан айблаб
квалификация қилиб келишмоқда.
Ушбу ҳолат судлар томонидан қилмишни содир этган шахс ижтимоий
хавфли қилмишни содир этганидан кейин, унга нисбатан жавобгарлик
бўлиши керак деб изоҳлашмоқда, аммо ушбу қилмиш Жиноят кодексига
киритилмаган ва бу бўйича алоҳида жавобгарликни белгилайдиган
нормалар мавжуд бўлмаса, ушбу қилмишни содир этган шахсни жиноятчи
ва у томонидан содир этилган қилмишни ижтимоий хавфли қилмиш деб
аташимиз мумкинми? Асло йўқ. Шу жиҳатдан ҳам, ҳеч бўлмаса, судларимиз
томонидан амалга оширилаётган ишларнинг бир хиллигини таъминлаш
мақсадида кибержиноятчилик хусусида алоҳида Олий суд Пленуми қарори
қабул қилиниши ва кибержиноятчилик бўйича у тушунтириш бериши
мақсадга мувофиқ.
Хулоса
сифатида
таъкидлаб
ўтишимиз
зарурки,
айнан
кибержиноятларнинг иқтисодиётга таъсири натижасида мамлакатнинг
кейинги ривожига сунъий тўсиқлар вужудга келади. Ушбу тўсиқларни
бартараф қилмас эканмиз, мамлакатимизда иқтисодий тангликлар
кучайиб бораверади. Иқтисодий танглик эса, инсонларнинг давлат
органларига нисбатан ишончсизлигини ва мамлакатда турли хил
тартибсизликларни вужудга келтириш хавфини келтириб чиқаради. Шу
жиҳатдан юқорида таъкидлаб ўтилган муаммоли ҳолатлар юзасидан
берилган таклифларнинг амалда тўғри ижро қилиш, бу борада тўғри сиёсат
юритишимиз зарурлигини кўрсатади. Қолаверса, мамлакатимизнинг

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
44
иқтисодиётини тангликка тушишдан асраш сиз-у бизга боғлиқ, бунинг
учун эса, талаб этиладиган ягона нарса бу бизнинг огоҳ бўлишимиз ҳамда
лоқайдликка йўл қўймаслигимиздир. Зеро, огоҳлик давр талабидир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
А.Т.Тўхтабоев. Миллий иқтисодиёт ривожи етук мутахассис
кадрларга боғлиқ. Миллий товарлар рақобатбардошлигини оширишда
замонавий маркетинг концепцияларидан фойдаланиш. Республика илмий-
амалий анжумани илмий мақола ва тезислари тўплами (2018 йил,
27 ноябрь). –Т.: Фан ва технологиялар, 2018. – 27 б.
2.
Д.Н.Карпова. Киберпреступность: глобальная проблема и ее
решение. – М.: Власть. 2014. (№8). – 46 с.
3.
Daryo.uz веб сайтидан: https://daryo.uz/k/2017/05/25/wannacry-
virusi-yordamida-uyushtirilgan-ommaviy-kiberhujum-keltirgan-zarar-miqdori-
1-mlrd-dollardan-oshdi/.
4.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
20 октябрдаги 841-сон “2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш
соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори // lex.uz – Қонунчилик ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси.
5.
С.Садиков. Кибербезопасность Узбекистана в цифрах: итоги
2018 года. // https://uzcert.uz/blog/saidakbar/kiberbezopasnost-uzbekistana-
v-tsifrakh-itogi-2018-goda/.
6.
Муаллифнинг сўровига жавобан юборилган Ўзбекистон
Республикаси Президенти Администрациясинининг ҳузуридаги Ахборот
ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2019 йил 2 июлдаги
14/2-2187-сон хати.
7.
В.С.Харламов. Теория и практика противодействия преступному
насилию в семье (системное криминологическое и уголовно-правовое
исследование). Специальность 12.00.08 - уголовное право и криминология;
уголовно-исполнительное право Диссертация на соискание ученой степени
доктора юридических наук. – Санкт- Петербург. 2019. –721 с.
8.
Беларуссия жиноят кодекси // http://xn----ctbcgfviccvibf9bq8k.xn-
-90ais/.
9.
Уголовный
кодекс
Дании.
Интернет
сайтдан:
https://www.retsinformation.dk/Forms/R0710.aspx?id=152827#Kap28.
10.
Уголовный кодекс Германии с изменениями от 28 декабря 2003
года. Интернет сайтдан: http://lexetius.com/StGB/263a.
11.
Уголовный кодекс Эстонии // http://www.hot.ee/almanach/
kriminaalseadustik.html.
12.
Уголовный
кодекс
Италии
//
http://www.altalex.com/
?idnot=36653.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
45
13.
Уголовный
кодекс
Китайской
Народной
Республики//
http://constitutions.ru/archives/403.
14.
Уголовный кодекс Нидерландов // http://wetten.overheid.nl/
BWBR0001854/TweedeBoek/TitelV/Artikel138ab/geldigheidsdatum_29-09-2013.
15.
Польша Республикаси Жиноят кодексидан: http://law.edu.ru/
norm/norm.asp?normID=1246817.
16.
Уголовный кодекс Украины // http://zakon1.rada.gov.ua/cgibin/
laws/main.cgi?nreg=2341-14&p=1214905443606898.
17.
Уголовный кодекс Республики Корея // http://www.crime.vl.ru/
index.php?p=1324&more=1.
18.
Уголовный кодекс Испании // http://noticias.juridicas.com/
base_datos/Penal/lo10-1995.l2t13.html#a278.
19.
Уголовный кодекс Финляндии // http://www.finlex.fi/en/laki/
kaannokset/1889/en18890039.pdf.
20.
Уголовный кодекс Швейцарии // http://law.edu.ru/norm/
norm.asp?normID=1241950&subID=100098712,100098714,100098872,10009
9140,1000991 72#text.
21.
Уголовный
кодекс
Австрии
//
http://www.gesetze-im-
internet.de/stgb/.
22.
У.В.Зинина. Преступления в сфере компьютерной информации в
российском и зарубежном уголовном праве. Специальность 12.00.08 –
уголовное право и криминология: уголовно-исполнительное право.
Автореферат диссертации на соискание учёной степени кандидата
юридических наук. – М.: 2007. – 13-14 с.
23.
Я.А.Попыева.
Криминалистическое
исследование
средств
совершения компьютерных преступлений. Бакалаврская работа. – Томск.
2016. – 40 с.
24.
М.А.Ефремова. Уголовно-правовая охрана информационной
безопасности. Специальность: 12.00.08 – «Уголовное право и
криминология; уголовно-исполнительное право». Диссертация на
соискание ученой степени доктора юридических наук. – М.: 2017. –365 с.
25.
А.Э.Побегайло. Борьба с киберпреступностью: учебное пособие. –
М.: Университет прокуратуры Российской Федерации, 2018. –с.13.
26.
М.А.Простосердов. Экономические преступления, совершаемые в
киберпространстве, и меры противодействия им. Специальность 12.00.08 -
уголовное право и криминология; уголовноисполнительное право
Диссертация на соискание ученой степени кандидата юридических наук. –
М.: 2016. –с.36.
27.
Ю.М.Батурин. Право и политика в компьютерном круге. –
М.: место издания Наука Москва, 1987. –111 с.
28.
Т.М.Лопатина. Криминологические и уголовно-правовые основы
противодействия компьютерной преступности: автореф. дис. …
докт.юрид.наук: – М.: 2006. –30-31 с;

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
46
29.
Р.И.Дремлюга. Интернет-преступность. дис. ... канд. юрид. наук. –
Владивосток. 2007. – 143 с.
30.
М.А.Зубова. Компьютерная информация как объект уголовно-
правовой охраны. Специальность: 12.00.08 – уголовное право и
криминология; уголовно-исполнительное право. Автореферат диссертации
на соискание ученой степени кандидата юридических наук. – Казань. 2008. –25 с.
31.
Т.Лопатина. Криминологические и уголовно-правовые основы
противодействия компьютерной преступности. Тема диссертации и
автореферата по ВАК РФ 12.00.08, доктор юридических наук. –М.: 2006. –418 с.
32.
Россия Федерацияси жиноят кодекси. (Уголовный кодекс
Российской Федерации) // https://ppt.ru/kodeks.phtml?kodeks=20.
33.
Германия Федератив Республикаси жиноят кодекси. (Уголовный
кодекс ФРГ) Интернет сайтдан: https://constitutions.ru/?p=5854.
34.
Люксембург Жиноят кодекси. (Уголовный кодекс Великого
Герцогства Люксембурга) // http://legilux.public.lu/eli/etat/leg/code/penal/
20181101.
35.
М.А.Простосердов. Экономические преступления, совершаемые в
киберпространстве, и меры противодействия им. Специальность 12.00.08 -
уголовное право и криминология; уголовноисполнительное право
Диссертация на соискание ученой степени кандидата юридических наук. –
М.: 2016. – 190-191 с.
36.
Информационный ресурс «Ciec.org». Reno vs. ACLU, 117 S.Ct. 2329
(1997)
(casebook
at
932-53).
Электронный
ресурс]
//
URL:http//ciec.org/SC_appeal/opinion.shtml.
37.
Расулев, Абдулазиз. "Информационная безопасность в условиях
пандемии коронавируса." Review of law sciences 2 (2020): 224-228.
38.
Расулев,
Абдулазиз
Каримович.
"Криминологическая
характеристика преступлений в сфере информационных (компьютерных)
преступлений." Вопросы современной юриспруденции 2 (53) (2016): 28-38.
39.
Турсунов, Ахтам Соломович, and Абдулазиз Каримович Расулев.
"УГОЛОВНО-ПРАВОВЫЕ И КРИМИНОЛОГИЧЕСКИЕ МЕРЫ БОРЬБЫ С
ПРЕСТУПЛЕНИЯМИ В СФЕРЕ ИНФОРМАЦИОННЫХТЕХНОЛОГИЙ И
БЕЗОПАСНОСТИ." Вопросы криминологии, криминалистики и судебной
экспертизы 2 (2019): 40-44.
40.
Расулев, Абдулазиз, and Сурайё Рахмонова. "Преступления в сфере
информационных технологий и безопасности: детерминанты и
предупреждение." Общество и инновации 1.1 (2020): 200-209.
41.
Расулев, А. "Противодействие кибертерроризму: международно-
правовые и уголовно-правовые аспекты." Review of law sciences 4 (2018): 92-
95.
42.
Расулев, А. К. "Совершенствование уголовно-правовых и
криминологических
мер
борьбы
с
преступлениями
в
сфере
информационных технологий и безопасности. д. ю. н.… дис." (2018): 16-18.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
47
43.
Расулев, А. К. "Тенденции развития объекта киберпреступлений в
англосаксонской правовой системе." Российский следователь 21 (2016).
44.
Расулев, А. К. "Компьютерные преступления: уголовно-правовые
и криминологические аспекты." (2006).
45.
Расулев, А. К. "Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги
соҳасидаги жиноятларга қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий ва
криминологик чораларини такомиллаштириш: Юридик фанлар бўйича
докторлик (DSc) диссертацияси автореферати." (2018).
46.
Расулев, Абдулазиз, and Гайрат Садуллаев. "Training of Personnel
in the Field of Countering Cybercrime: the Need and the Requirement of Time." in
Library 21.1 (2021): 123-130.