Проблемы с соглашением о предоставлении услуг облачных технологий и их решения

  • Юридическое управление Министерства по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан
CC BY f
224-231
8
106
Поделиться
Анорбоев, А. (2022). Проблемы с соглашением о предоставлении услуг облачных технологий и их решения. Актуальные вопросы и перспективы цифровизации судебно-правовой деятельности, 1(01), 224–231. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/combating-offenses/article/view/14492
Амириддин Анорбоев, Юридическое управление Министерства по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан

Главный юрисконсульт, доктор философии (PhD)

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Булутли технологиялар бугунги кунда иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига секин-асталик билан кириб бормоқда, унинг фойдаланувчиларга қулайлиги ва иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги ундан аҳолининг фойдаланишга бўлган эҳтиёжи янада ошишига сабаб бўлмоқда. Таъкидлаш керакки, булутли технологияларга бўлган қизиқиш Ўзбекистон Республикаси томонидан расман 2018 йилдан бошланган ва бу дастлаб электрон тижорат иштирокчилари томонидан қўлланилган

Похожие статьи


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

224

Анорбоев Амириддин Улуғбек ўғли

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва

коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги юридик бўлим бош

юрисконсульти,фалсафа фанлари доктори (PhD)

БУЛУТЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ

ШАРТНОМАСИГА ОИД МУАММОЛАР ВА УЛАРНИНГ

ЕЧИМЛАРИ

Анорбоев Амириддин Улугбек углы

Главный юрисконсульт Юридического управления Министерства по

развитию информационных технологий и коммуникаций Республики

Узбекистан, доктор философии (PhD)

ПРОБЛЕМЫ С СОГЛАШЕНИЕМ О ПРЕДОСТАВЛЕНИИ УСЛУГ

ОБЛАЧНЫХ ТЕХНОЛОГИЙ И ИХ РЕШЕНИЯ

Anorboev Amiriddin

Chief Legal Adviser of Legal Department of the Ministry for the Development of

Information Technologies and Communications of the Republic of Uzbekistan,

Doctor of Philosophy (PhD)

PROBLEMS WITH THE CLOUD TECHNOLOGY SERVICE PROVISION

AGREEMENT AND THEIR SOLUTIONS

Булутли технологиялар бугунги кунда иқтисодиёт тармоқлари

ва

соҳаларига

секин-асталик

билан

кириб

бормоқда,

унинг

фойдаланувчиларга қулайлиги ва иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги

ундан аҳолининг фойдаланишга бўлган эҳтиёжи янада ошишига сабаб
бўлмоқда. Таъкидлаш керакки, булутли технологияларга бўлган қизиқиш

Ўзбекистон Республикаси томонидан расман 2018 йилдан бошланган ва бу

дастлаб электрон тижорат иштирокчилари томонидан қўлланилган[1].

Шундан кейин ўтган вақт давомида дастурий маҳсулотлар ва ахборот

маҳсулотларидан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш ҳамда

расмийлаштиришнинг божхона расмийлаштируви (декларациялаш)

ва бухгалтерия ҳисобини юритишда булутли технологиялардан

фойдаланиш тартиби ишлаб чиқилди[2], таълим жараёнларида булутли

технологияларни қўллаш механизмлари ва техникаси яратилди[3],

2021 йил 1 январдан бошлаб фуқаролар томонидан “булутли” платформани
бошқариш

йўналишларида

халқаро

IТ-сертификатларни

олиш

харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини қоплаш тизими жорий


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

225

этилди[4] ва бугунги кунга қадар 23 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида

булутли технологиялар иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида кенг

қўлланилиши бўйича зарур харакатлар амалга ошириб келинмоқда, хатто

қонунчилик ҳужжати билан 2023 йилга қадар интернет тармоғида булутли

сервислар экспертизаси жорий этилиши белгиланди ва ички ишлар

органларининг

эксперт-криминалистика

фаолиятини

булутли

технологиялар билан таъминлаш таклиф қилинди[5].

Бироқ ушбу технологияларнинг кейинги ривожида киберхуружлар

катта тўсиқ бўлиб турибди, хусусан, шу кунга қадар булутли технологиялар

хизматларини кўрсатишга оид шартномавий муносабатларнинг лозим

даражада

қонунчилигимизда

тартибга

солиб

қўйилмаганлиги,

шартномавий муносабатларда ахборот хавфсизлиги шартноманинг қайси

тарафи томонидан қандай ҳолларда таъминланишига оид муносабатлар

ҳали ҳануз амалиётда муаммоли ҳолат сифатида кўриб келинмоқда.

Хусусан, булутли технология хизматларини кўрсатиш шартномасида тараф

сифатида иштирок этган оператор ёки провайдер ва фойдаланувчи

(абонент) ўртасида тузилган шартнома Фуқаролик кодексининг 703–

708-моддаларига мувофиқ бўлиши керак[6], акс ҳолда ушбу шартнома

Фуқаролик кодексининг 116-моддасига мувофиқ, қонунчилик ҳужжатига

зид шартнома бўлганлиги сабабли Фуқаролик кодексининг 114-моддаси

талабларига асосан ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши лозим. Фуқаролик
кодексининг 703-моддасига асосан, абонент фақатгина кўрсатилган

хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган бўлса, шартноманинг

қолган мажбуриятлари провайдернинг зиммасидадир. Айнан мана шу

қоида бугунги кунда амалиётда кўп муаммоларга сабаб бўлмоқда, хусусан,

киберҳужум

провайдернинг

абоненти

фойдаланаётган

булутли

технологияга ҳужум қилиниши оқибатида абонентга тегишли бўлган

шахсга доир ёки бошқа маълумотлар ўғирланмоқда ёки электрон

маблағлар ўзлаштириб олинмоқда, натижада шартнома сифатида тараф

бўлгани учун абонент Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги

Қонун[7] ва Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал
кодексига асосан, фуқаролик судларига зарар ундириш бўйича даъво билан

мурожаат этадиган бўлса, зарар кимдан ва қандай миқдорларда

ундирилиши бўйича низоли ҳолатга дуч келинади.

Хўш, мазкур ҳолатда суд қандай қарор чиқариши керак, қандай қарор

чиқарилса, Фуқаролик процессуал кодексининг 14-моддаси[8]да назарда

тутилган қонунийлик тамойили амалда ўз исботини топиши мумкин?

Фикримизча, қуйидагиларни инобатга олиш ва қонунчилик

ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш вақти етиб келди, яъни абонент

провайдер томонидан тақдим этилган сервердан ёки провайдер томонидан

кўрсатилаётган хизматлардан фойдаланганлиги учун қонунчилик
ҳужжатларига асосан, хусусан, Фуқаролик кодексининг 703 ва

705-моддаларида белгиланган тартибда ҳақ тўлашдан ташқари Ўзбекистон


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

226

Республикаси

Ахборот

технологиялари

ва

коммуникацияларини

ривожлантириш вазирининг 2020 йил 30 июндаги 208-мҳ-сон буйруғи

(30.06.2020 й., рўй.: 3275) билан тасдиқланган Телекоммуникация

хизматларини кўрсатиш қоидаларида белгиланган мажбуриятларни

бажаришга мажбур, хусусан, абонент телекоммуникация тармоғидан

давлат сири бўлган маълумотларни ёки қонунчилик билан қўриқланадиган

бошқа

сирни

узатиш

учун

фойдаланишга

йўл

қўймаслик,

телекоммуникация тармоғи ёрдамида фуқароларнинг шаъни ва қадр-

қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий

ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатмаслик, қонунчилик

ҳужжатларига асосан, телекоммуникация тармоғи орқали тарқатилиши
тақиқланган ахборотлардан тижорат ёки нотижорат мақсадларда

тарқатиш учун фойдаланмаслик, телекоммуникация тармоқлари иш

сифатининг пасайишига ёки телекоммуникация тармоқларининг

шикастланишига олиб келадиган ҳаракатларни бажармаслик, ўз

хоналарида жойлашган абонент тармоғи ва абонент қурилмасини техник

эксплуатация қилиш қоидаларига риоя қилиш, маълумотлар базаларидан

рухсатсиз фойдаланмаслик ва операторнинг (провайдернинг) дастурий

воситаларини

ўзгартирмаслик,

телекоммуникация

хизматларини

кўрсатиш учун GSM, IP ёки SMS-шлюзлар ёки шунга ўхшаш аппарат-

дастурий воситалардан фойдаланиш нияти бўлганда, бу ҳақда операторни
(провайдерни) огоҳлантириш мажбуриятини бажаради.

Провайдер ёки оператор эса, GSM, IP ёки SMS-шлюзлардан, жумладан,

тармоқда махсус дастурий-аппарат воситаларини ўрнатиш йўли билан

ноқонуний фойдаланишга қарши курашиш чораларини кўриш, ўзининг

расмий веб-сайтида расмий ахборотни, шу жумладан, тақдим этиладиган

хизматлар рўйхатининг ўзгариши тўғрисидаги ахборот, тарифлар, прайс-

варақлар, хизматларни тақдим этиш тартиби ва шартлари ва ҳ.к.ни ўз

вақтида эълон қилиш, GSM, IP ёки SMS шлюзлардан яширин фойдаланишга

қарши чораларни кўриш, шу жумладан, тармоқда махсус дастурий-аппарат

воситаларни ўрнатиш йўли билан, абонентнинг ҳаракатларини таҳлил
қилиш мажбуриятини бажаришга мажбур[9].

Демак, абонент Фуқаролик кодексида назарда тутилган шартнома

ҳақини

тўлашдан

ташқари,

Ўзбекистон

Республикаси

ахборот

технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг

2020 йил 30 июндаги 208-мҳ-сон буйруғи (30.06.2020 й., рўй.: 3275) билан

тасдиқланган Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларига

асосан, ахборот хавфсизлиги талабларига ўзи ҳам риоя қилиши лозим.

Шундан кўриниб турибдики, агарда абонертдаги мавжуд логин ва

парол абонентнинг эҳтиётсизлиги, ахборот хавфсизлиги талабларига риоя

этмаслиги натижасида киберҳужумга учраб кибержиноятчининг қўлига
тушадиган бўлса ва шу орқали абонентнинг шахсига тегишли маълумотлар

ёки бошқа ахборотларга зарар етадиган бўлса ёки абонентниг ўзига мулкий


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

227

ёки номулкий зарар етадиган бўлса, мазкур ҳолатда оператор ёки

провайдернинг жавоб бериши нотўғри ҳисобланади ва бундан тарафлар

ўртасида тузилган шартнома талаблари мустасно. Агарда шартномага

асосан, абонент оператор ёки провайдерга тегишли сервердан

фойдаланганлиги

учун

ҳақ

тўлашдан

ташқари

сервердаги

маълумотларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича оператор

ёки провайдер билан тегишли шартномавий муносабатга киришадиган

бўлса, у ҳолда Фуқаролик кодексининг 236-238-моддалари талабларига

асосан, юқорида келтирилган ҳолатда оператор ёки провайдер абонентга

келтирилган зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.

Маълумки, Фуқаролик кодексининг 703-моддасининг иккинчи

қисмига асосан, алоқа хизмати ва ахборот хизматлари кўрсатиш

шартномаларига

оид

муносабатлар

ушбу

Кодекснинг

703–

708-моддаларида

белгиланган

тартибда

ҳал

этилади.

ФКнинг

703-моддасининг биринчи қисмига асосан, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш

шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий

шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки

муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ

тўлаш мажбуриятини олади.

Аслида эса Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва

коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2020 йил 30 июндаги
208-мҳ-сон буйруғи (30.06.2020 й., рўй.: 3275) билан тасдиқланган

Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидалари билан абонентнинг

оператор ва провайдер олдида тузилган шартнома бўйича шартнома

ҳақини тўлашдан ташқари юқорида саналган мажбуриятларни бажариш

вазифаси ҳам мавжуд. Шунингдек, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги

Қонунга асосан, махсус ваколатли орган юридик ва жисмоний шахсларнинг

ўз ахборот ресурслари ҳамда ахборот тизимлари муҳофаза этилишини

таъминлаш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради, ахборот

ресурсларидан

фойдаланувчиларнинг

ҳуқуқлари

ва

қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини амалга оширади, Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган

“Ўзбекистон

Республикаси

Ахборот

технологиялари

ва

коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тўғрисида”ги Низомга

асосан,

Ўзбекистон

Республикаси

Ахборот

технологиялари

ва

коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборотлаштириш,

электрон ҳукумат, электрон тижорат, электрон рақамли имзодан

фойдаланиш, телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида махсус

ваколатли орган ҳисобланади.

Шунга кўра, махсус вакоалтли орган томонидан белгиланган

қоидаларжен келиб чиқиб, Фуқаролик кодексининг 703-моддасининг
иккинчи қисмини қуйидаги таҳрирда баён қилиш таклиф қилинади:


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

228

“Ушбу бобнинг қоидалари тиббиёт, ветеринария, аудиторлик,

маслаҳат, таълим бериш, сайёҳлик хизмати ва бошқа хизматлар кўрсатиш

шартномаларига татбиқ этилади. Ушбу Кодекснинг 37, 39, 40, 43, 44, 45, 46,

48, 49 ва 51-бобларида назарда тутилган шартномалар бўйича кўрсатилган

хизматлар бундан мустасно.”.

Шу билан бирга, ҳозирги кунда иқтисодиёт тармоқларининг барча

соҳасига ахборот-коммуникация технологияларининг кириб борганлиги,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги

ПФ–5505-сон Фармони билан тасдиқланган Норма ижодкорлиги

фаолиятини такомиллаштириш концепцияси талабларидан келиб чиқиб,

мавжуд ижтимоий муносабатларни, шу жумладан, алоқа ва ахборот

хизматига оид фуқаролик муносабатларини тўғридан-тўғри Қонун билан

тартибга солиш мақсадида Фуқаролик кодексининг қуйидаги таҳрирдаги

51

1

-боб билан тўлдириш ва ушбу бобда алоқа ва ахборот хизматларини

кўрсатишга оид қоидаларни аниқ белгилаш мақсадга мувофиқ:

“51

1

-боб. Алоқа ва ахборот хизматларини кўрсатиш шартномаси”.

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга асосан,

норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўзидан юқори бўлган норматив-ҳуқуқий

ҳужжатга мувофиқ бўлиши керак деган қоидадан фойдаланиш орқали

Фуқаролик кодексининг 703- ва 705-моддалар талабларидан келиб чиқиб,

абонентлар бугунги кунда оператор ва провайдерларга ушбу қоидалар

Қонун даражасида белгиланганлиги ва Ўзбекистон Республикаси ахборот

технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг

2020 йил 30 июндаги 208-мҳ-сон буйруғи (30.06.2020 й., рўй.: 3275) билан

тасдиқланган Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидалари эса

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўлганлиги учун юридик кучи бўйича

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга биноан қуйи ўринда

туришидан фойдаланиши орқали мантиқан нотўғри, аммо қонунан тўғри

йўллар орқали зарар келтириш эҳтимоли мавжуд.

Энг ачинарлиси, бундан кибержиноятни амалга оширган

шахсларнинг фойдаланиши натижасида бугунги кунда судларимизда

қонунчилик ҳужжатларига асосан аниқ ечимлар ўртасида вужудга келиши

мумкин бўлган коллизион ҳолатлар бўлиш эҳтимоли йўқ эмас.

Шу ўринда шу каби тафовутлар вужудга келмаслиги учун абонент ва

оператор/провайдерларга бир қатор тавсияларни берган бўлардик,

жумладан, оператор ва провайдерлар булутли технологиялар хизматини

кўрсатиш тўғрисидаги шартномани расмийлаштиришда абонентнинг

эҳтиётсизлиги натижасида абонентга берилган булутли технология ва

ундаги ахборотларга келтирилган зарар билан боғлиқ муносабатларни

аниқ келишиб, унда шартномада қайд этиб ўтишлари даркор, шу билан

бирга, оператор ва провайдернинг ахборот ресурслари ва тизимларига

бўлган киберҳужум натижасида абонентга келтирилган ёки келтирилиши

мумкин бўлган масалалар ҳам тузилижак шартномада аниқ белгиланиши

тавсия этилади.


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

229

Шунингдек,

абонентлар

ўзлари

фойдаланаётган

булутли

технологияларга нисбатан ахборот хавфсизлигини таъминлашда булутли

технологияларга кириш логин ва паролини имкон қадар мукаммал

белгилар ёрдамида ифодалаши, имкони бўлса, ягона қурилма ёрдамида

булутли технологияга кириш имконияти яратилиши ва булутли

технологияларга ўзга қурилмалар орқали ҳам киришнинг имкониятини

чеклаши, яъни битта IP-манзил орқали тизимга кириш имкониятини

оператор ёки провайдер билан келишиб олиши мақсадга мувофиқ, чет

давлатда ёки оператор ва провайдернинг хизмат кўрсатадиган зонасидан

ташқари зонада абонент булутли технологиядан фойдаланган вақтида

дастлаб хабар бериш ва кейин тизимга кириш механизми йўлга қўйилиши
зарур, сабаби ўзга зонадаги ахборот тизимларининг хавфсизлигига

Ўзбекистон Республикасининг ҳудудидаги оператор ва провайдерларнинг

жавоб бериш имконияти техник томондан доимо етарли бўлавермайди,

бармоқ излари ёки Fase-контрол орқали тизимга кириш имкониятини

яратиш мақсадга мувофиқ. Булутли технологияларнинг энг катта

камчилиги бу уларнинг ўзга шахс, яъни оператор ва провайдернинг мулки

бўлганлиги ва ушбу мулкнинг хавфсизлигини нечоғлик таъминлаш

абонент зиммасида эмас, балки оператор ва провайдернинг зиммасида

бўлганлиги ва уларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш борасида

қандай қудратга эга эканлигини абонент билмаслигидадир ва ушбу билиш
имкониятининг чекланганлиги баъзи ҳолатларда абонертлар зарар

кўришига олиб келиши мумкин, шу сабабдан ҳам кўрсатилаётган

хизматларнинг сифати ва бўлиши мумкин бўлган зарарнинг оқибатларини

олдиндан прогноз қилган ҳолда тегишил оператор ва провайдерни танлаш

маҳорати ҳам абонент учун жуда муҳимдир.

Булутли технологияларнинг абонентга жуда қулайлиги шундаки, сиз

ўзинингизга тегишли бўлган ахборотларни сақлаш учун алоҳида ахборот

ресурси ва тизимига эга бўлишингиз шарт эмас, фақатгина булутли

технологиялар хизматини кўрсатувчи тегишил оператор ёки провайдер

билан шартнома тузасиз ва шартномага асосан, у ўзининг серверидан сизга
компьютер ахборотингиз учун жой ажратади ёки тезкорлик билан

маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилишида сизга ёрдам беради. Булутли

технологиялар ичида, 1C-булутли технологияси бошқа серверларга, шу

жумладан, мавжуд компьютерларимиздаги серверларга қараганда анча

хавфсизроқдир. Бизнес учун эса, Gigacloud компанияси Google Оне (Диск) -

бу Googleдан файлларни сақлаш, таҳрирлаш ва синхронлаштириш учун

булутли дастури, Microsoft Office 365-обуна асосида тарқатиладиган иш

учун қулай замонавий воситаларни бирлаштирган булутли хизмат,

Битрикс24-бизнес жараёнларини автоматлаштирадиган хизмат, Serpstat-

бу позицияларни кузатиш, қайта боғланишларни таҳлил қилиш, сайтнинг
SЕО аудитини ўтказиш, рақобатчиларнинг семантикаси ва таҳлилини

таҳлил қилиш имконини берадиган кўп функционал SЕО платформаси,


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

230

Deals-электрон рақамли имзо орқали онлайн шаклда электрон

ҳужжатларни имзолаш хизмати ҳар томонлама қулай булутли технология

деб ҳисоблайди[10].

Умуман олганда, технологияларнинг ривожи бир вақтнинг ўзида

шахс, жамият ва давлат манфаатларига фойда келтирса, иккинчи томондан

зарар келтиради, шу сабабдан ҳам бугунги кунда қандай технологиялардан

фойдаланиш ҳар бир шахснинг ва давлатларнинг танловига боғлиқ.

Танловга қараб эса, ахборот ва киберхавфсизлик даражаси таъминланади.

Ҳар бир технология жамият ва давлат равнақига хизмат қилишини

таъминлаш учун қонунчилик ҳужжатларимизни доимо амалиётдаги

бўлиши мумкин бўлган муаммолардан олдиндроқ тартибга солиб
қўйишимиз бугунги кунда олдимизда турган энг муҳим дозарб вазифадир.

Инсон қадрини улуғлаш ва унинг қадр-қимматини фақатгина инсонлар

эмас, балки технологиялар ҳам ҳурмат қилиши учун технология эгасидан

тортиб фойдаланувчисига қадар бўлган шахслар тоифасини ва чегарасини

аниқ белгилаш ва улар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиб қўйиш

учун барчамиз бирдек харакат қилмоғимиз даркор. Бу эса биздан бор-йўғи

озгина эътибор ва куч-ғайрат талаб қилади холос.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электрон тижоратни

жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 14 майдаги

ПҚ–3724-сон қарори // lex.uz–Қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари

миллий базаси.

2.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 августдаги 670-сон қарори

билан тасдиқланган “Дастурий маҳсулотлар ва ахборот маҳсулотларидан

фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш ҳамда расмийлаштиришнинг

божхона расмийлаштируви (декларациялаш) ва бухгалтерия ҳисобини

юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом // lex.uz–Қонунчилик ҳужжатлари

маълумотлари миллий базаси.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги

ПҚ–4391-сон қарори билан тасдиқланган “Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими сифатини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси” //

lex.uz–Қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли Ўзбекистон–

2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-

тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 5 октябрдаги ПФ–6079-сон Фармони //

lex.uz–Қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси.

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар

органларининг эксперт-криминалистика фаолиятини замонавий илм-фан

ютуқларини кенг жорий этган ҳолда янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 8 февралдаги ПҚ–122-сон қарори //

lex.uz–Қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси.


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

231

6.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси // lex.uz–

Қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси.

7.

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлда қабул қилинган

“Судлар тўғрисида”ги ЎРҚ–703-сон Қонуни // lex.uz–Қонунчилик

ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси.

8.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси //

lex.uz–Қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси.

9.

Ўзбекистон

Республикаси

Ахборот

технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2020 йил

30 июндаги 208-мҳ-сон буйруғи (30.06.2020 й., рўй.: 3275) билан

тасдиқланган Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидалари //
lex.uz–Қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси.

10.

https://gigacloud.ua/ru/blog/navchannja/scho-take-hmarni-servisi-

ta-jak-voni-dopomagajut-biznesu

.

11.

Расулев, А. "Противодействие кибертерроризму: международно-

правовые и уголовно-правовые аспекты." Review of law sciences 4 (2018): 92-

95.

12.

Расулев, А. К. "Совершенствование уголовно-правовых и

криминологических

мер

борьбы

с

преступлениями

в

сфере

информационных технологий и безопасности. д. ю. н.… дис." (2018): 16-18.

13.

Расулев, А. К. "Компьютерные преступления: уголовно-правовые и

криминологические аспекты." (2006).

14.

Расулев, А. К. "Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги

жиноятларга қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик

чораларини такомиллаштириш: Юридик фанлар бўйича докторлик (DSc)

диссертацияси автореферати." (2018).

15.

Расулев, Абдулазиз, Шухрат Мирзаев, and Эльдар Шайдулин.

"Организационно-правовые аспекты развития цифровизации в сфере

юстиции: тенденции и перспективы." Общество и инновации 2.6 (2021):

125-133.

16.

Расулев, Абдулазиз, and Баходир Исмоилов. "Организационно-

правовые аспекты применения цифровых технологий в противодействии

коррупции: зарубежный опыт правоприменительной практики." Общество

и инновации 1.2 (2020): 300-320.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг "Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисида" 2018 йил 14 майдаги ПК-3724-сон к;арори // lex.uz-Конунчилик хужжатлари маълумотлари миллий базаси.

Вазирлар Махдамасининг 2018 йил 16 августдаги 670-сон кдрори билан тасдикданган "Дастурий махдулотлар ва ахборот махдулотларидан фойдаланиш хукук;ини амалга ошириш хдмда расмийлаштиришнинг божхона расмийлаштируви (декларациялаш) ва бухгалтерия х,исобини юритиш тартиби тугрисида"ги Низом // lex.uz-Конунчилик хужжатлари маълумотлари миллий базаси.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПК-4391-сон кдрори билан тасдикданган "Олий ва урта махсус, касб-хунар таълими сифатини ошириш буйича комплекс чора-тадбирлар режаси" // lex.uz-КДнунчилик хужжатлари маълумотлари миллий базаси.

Узбекистон Республикаси Президентининг "Ракдмли Узбекистон-2030" стратегиясини тасдикдаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тугрисида" 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони // lex.uz-КДнунчилик хужжатлари маълумотлари миллий базаси.

Узбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика фаолиятини замонавий илм-фан ютукдарини кенг жорий этган х,олда янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида" 2022 йил 8 февралдаги ПК-122-сон кдрори // lex.uz-КДнунчилик хужжатлари маълумотлари миллий базаси.

Узбекистон Республикасининг Фуцаролик кодекси // lex.uz-Конунчилик хужжатлари маълумотлари миллий базаси.

Узбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлда к;абул цилинган "Судлар тугрисида'Ти УРК-703-сон Кд>нуни // lex.uz-Конунчилик хужжатлари маълумотлари миллий базаси.

Узбекистон Республикасининг Фукдролик процессуал кодекси // lex.uz-Конунчилик хужжатлари маълумотлари миллий базаси.

Узбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2020 йил 30 июндаги 208-мх,-сон буйруги (30.06.2020 й., руй.: 3275) билан тасдикланган Телекоммуникация хизматларини курсатиш коидалари // lex.uz-Конунчилик хужжатлари маълумотлари миллий базаси.

https://gigacloud.ua/ru/blog/navchannja/scho-take-hmarni-servisi-ta-jak-voni-dopomagajut-biznesu.

Н.Расулев, А. "Противодействие кибертерроризму: международноправовые и уголовно-правовые аспекты." Review of law sciences 4 (2018): 92-95.

Расулев, А. К. "Совершенствование уголовно-правовых и криминологических мер борьбы с преступлениями в сфере информационных технологий и безопасности, д. ю. н.... дис." (2018): 16-18.

Расулев, А. К. "Компьютерные преступления: уголовно-правовые и криминологические аспекты." (2006).

Расулев, А. К. Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги сох,асидаги жиноятларга царши курашишнинг жиноят-хукуций ва криминологик чораларини такомиллаштириш: Юридик фанлар буйича докторлик (DSc) диссертацияси автореферата." (2018).

Расулев, Абдулазиз, Шухрат Мирзаев, and Эльдар Шайдулин. "Организационно-правовые аспекты развития цифровизации в сфере юстиции: тенденции и перспективы." Общество и инновации 2.6 (2021): 125-133.

Расулев, Абдулазиз, and Баходир Исмоилов. "Организационноправовые аспекты применения цифровых технологий в противодействии коррупции: зарубежный опыт правоприменительной практики." Общество и инновации 1.2 (2020): 300-320.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов