2000 Йилларда пайдо бўлган блокчейн технологияси дастлаб сиёсатчилар ва қонун чиқарувчилар ўртасида ҳеч қандай қизиқиш уйғотмаган эди, чунки у фақат тор доирадаги техник мутахассисларга маълум бўлган. Aммо мазкур технология маҳсулотларидан бири – BITCOIN тўлов тизимига қизиқиш кескин ошганидан кейин у ўз-ўзидан эътиборни жалб эта бошлади. Aнонимлиги, марказлашмаганлиги ва трансмиллий тусга эгалиги туфайли пул оқимларини тартибга солишнинг одатий оқимлари учун жиддий хавф туғдирадиган янги воситанинг пайдо бўлиши, турли мамлакатлар давлат идораларини юзага келадиган хавфларни камайтириш йўлларини излашга мажбур қилди
Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳозирда иқтисодий барқарорликни, иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатларини таъминлаб, халқимизнинг ижтимоий-иқтисодий шароитларини тубдан яхшилашда асосий замин бўлмоқда.Айни вақтда тараққиёт йўлимизнинг таҳлили бугунги кунда жаҳон бозорида конъюнктура кескин ўзгариб, рақобат тобора кучайиб бораётганини албатта ҳисобга олишни, шу асосда давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун янгича ёндашув ва тамойиллар билан ишлашни тақозо этмоқда[1].