Barcha maqolalar

1-24 158 0

Олдиндан хоссалари белгиланган поликонденсацион типдаги амфолитлар олиш усулларини яратиш

Нелля Абдуталипова

Тадқиқот объектлари: ишлаб чикариш сувларни металл ионларидан тозалаш, иссиқлик энергетикасида сувларни деминераллаштириш, сувлари ишлатишга тайерлаш, қолаверса Узбекистон Республикасининг хар хил туманларидаги техник сувларини юмшатиш.
Ишнинг мақсади: амфотер хоссага эга бўлган ионитларини олиш, хоссаларини ўрганиш хамда уларнинг қўлланилиши.
Тадқиқот усули: кимёвий таҳлил усулларидан - элементар анализ, трилонометрия, йодометрия, алкалиметрик титрлаш, физик-кимёвий усуллардан - фотоэлектрокалориметрия, ИҚ-спектрометрия ва потенциометрии титрлаш, pH-метрия.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: фурфурол билан стирол ва полиэтиленполиаминнинг ўзаро поликонденсацияси асосида ва кейинчалик ионоген гурухлари киритилган, қолаверса п-стиролсульфокислотаси натрий тузининг, фурфурол, ПЭПАнинг асосида поликонденсация йули билан янги ионитлар олинди ва тадқик қилинди. Кўприк хосил қилувчи сифатида фурфуролни қўллаш, бир томондан, унинг бизнинг Республикамиз шароитида топиш мумкинлиги ва бошқа томондан, олинган амфолитларнинг термик ва кимёвий барқарорлиги юқори бўлиши билан шартланади.
Амалий ахамиятн: рН-муҳитининг кенг оралиқларида кальций, магний, никел, мис, уранил ва бошқа ионларга нисбатан юқори алмашинув сиғимларга эга бўлган янги амфолитлар олиш усуллари ишлаб чикилди. Бу эса уларни турли оқова сувларни оғир металл ионларидан тозалаш ва сувларни юмшатиш жараёнларида қўллашга имкон беради.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: олинган амфолитларнинг асосий эксплуатацией хоссаларини ўрганиш бўйича олиб борилган тажриба тадқиқотлари натижалари уларни окова сувларни оғир метал ионларидан тозалашда, иссиклик энергетикасида, сувларни тайёрлашда,гидрометаллургияда ва бошка корхоналарда турли сувларни юмшатишда нафакат оддий, балки юқори хароратларда, агрессив мухитида қўллаш имконини беради.
Қўлланиш сохаси: гидрометаллургияда, сувларни тайёрлаш ва турли сувларни деминераллаштириш эҳтиёжи бўлган Республикамиз халқ хўжалигининг корхоналарида ва оқова сувларни мис, никел, уранил, молибден ва бошкалар ионларидан тозалаш.

1-22 82 0

Ноньютон оқим ва ион электродиализида фибрилляр оқсилларнинг деформацион ва ориентацион структура ҳосил қилиши

Санобар Эшбекова

Тадқикот объектлари: Асосий тадқиқот объектлари ипак фиброини ва жун кератини, киёсий таққослашлар учун акрилонитрил сополимери танланган. Эритувчилар сифатида 2,5 М LiCI-ДМФА, 2,5 М NaOH-сув, 7,7 М NaCNS-сув тизимларидан фойдаланилган.
Ишнинг мақсади: эритмалар нонютон оқими ва ион электродиализида фиброин ва кератинни деформацион ва ориентацион структура хосил килиш қонуниятларини хамда олинган, таркибида қолдиқ ионлар бўлган гел ва чўкма намуналарни электр ўтказувчанлик тавсифларини аниқлашдан иборатдир.
Тадқиқот методлари: реооптиметрия, қўш нур синиши, оптик айланиш дисперсияси, поляризацион ултрамикроскопия, вискозиметрия, потенциометрия, электродиализ, амперметрия.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлнги: ион тутган эритувчиларда фиброин ва кератин эритмаларини хосил бўлиш хусусиятлари аниқланган хамда нонютон оқим ва ион электродиализини амалга оширишга имкон берадиган биоэритма танлашнинг критик параметрлари белгиланган; илк маротаба силжиш ва бўйлама майдонларда оксиллар эритмалари учун вужудга келтирилган нонютон окимларда макромолекуларнинг тартибли структуравий ташкилланиши ва ўзаро таъсирлари туфайли намоён бўладиган гистерезис эффектлари аникланган; илк маротаба электродиализ ёрдамида ионларни жадал чиқариб юбориш туфайли нонютон оқимда фиброин ва кератин молекулаларини деформацион ва ориентацион структуралар хосил килиш имкониятлари топилган; фибрилляр оқсилларни юкори даражада ориентацион факторли ва кам миқдорда қолдиқ ионли гел ва чўкма намуналарини олиш шароитлари аникланган; гел ва чўкма намуналар учун макромолекулалар тартибланиши ва колдиқ ионларни мавжуд бўлиш миқдорларига боглик тарзда электр ўтказувчанлик тавсифлари аникланган; нонютон окимда ионларни жадал чнкариб юбориш оркали фибрилляр оқсилларни структура хосил килишинн тадқиқот килиш учун электродиализ усули билан тўлдирилган реотест ва реодинамооптиметр курилмаларининг аналогларн йигилган.
Амалий ахамияти: нонютон окимда фиброин ва кератин молекулалари учун аникланган деформацион ва ориентацион хусусиятлар, гистерезис эффектлари эритмаларда фибрилляр оқсилларни тартибли структуралар хосил килиш динамикаси тўғрисидаги фундаментал тассаввурларни ривожлантиришда муҳим ахамият касб этади; фиброин ва кератин намуналарини туз ва ишқор нонлари иштирокида эритмалар, геллар ва чўкмалар хосил килиши юзасидан аникланган конуниятлар хамда уларни электр ўтказувчанлик тавсифлари ипак ва жун толалари чиқиндиларини канта ишлаб ўзига хос физик хоссали биополимер материаллар олишнинг илмий принциплари ишлаб чиқишда қўлланиши мумкин; нонютон оқим ва ион электродиализини амалга ошириш учун махсус йиғилган экспериментал услублар эритмаларда ион миқдорларини бошқариш оркали биополимерлар тартибли структураларини ҳосил қилишини тадкиқот этишда ҳамда улар асосида электр ўтказувчанлик хоссаларига эга гел ва чўкма намуналар олишда қўлланиши мумкин.
Қўлланиш сохаси: фибрилляр оксилларни оқимда юқори тартибли деформацион ва ориентацион структура хосил килиш динамикаси; полимерли гел ва композициялар электрофизикаси; ион электродиализи; табиий толаларни қайта ишлаш; поляризацион оптика ва реология.

1-23 89 0

Нитроза газларидан фойдаланиб Кизилкум фосфоритларини қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш

Ирода Турсунова

Тадқиқиот объектлари: Джерой-Сардара кони фосфоритлари, нитроза газлари, кальций нитрит-нитрат-фосфатли концентрат, азот-фосфорли ўғит (АФЎ) Ишнинг мақсадн: Чиқинди нитроза газларидан фойдаланиб паст сифатли фосфоритларни қайта ишлашнинг экологик самарали технологияси ва азотфосфоркальцийли бойитилган концентрат (ўғит) олиш усулини ишлаб чиқиш. Тадқиқиқот усуллари: термодинамик, график - аналитик, рентгенфазавий тахлил, ИК - спектроскопия, сканирловчи электрон микроскопия (SEM), хроматография.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлнгн: Тадқиқотнинг турли усуллари ёрдамида “СаСОз-МСЬФЕО” ва “Ca^PO^-NCb-fyO” тизимларида термодинамик, графо-аналитик усуллар ёрдамида кальций карбоната, фосфата билан нитроза газларининг ўзаро таъсирлашув механизми, дастлабки, оралик ва охирги махсулотларнинг таркиби тузилишидаги ўзгаришларнинг нитроза газлари микдори ва мухит pH-и ўзгаришига боғликлиги ўрганилган. Бунда «NO2 - Н2О» тизимининг алмашинув - парчалаш хоссаси намоён килиши ва ундан кам эрувчан моддалар, техноген чикиндилар ва фосфоритларни кайта ишлашда фойдаланиш мумкинлиги исботланган. Фосфоритларни нитроза газлари билан сувли эритмада таъсирлашувига турли омилларнинг таъсири, хосил бўлган технологик куйка (пульпа)нинг реологик хусусиятлари ўрганинилган. Содир бўладиган технологик жараённинг параметрлари аниқланиб, паст сифатли фосфоритлар ва чиқинди нитроза газларидан фойдаланиб азотфосфоркальцийли бойитилган концентрат (ўғит) олишнинг технологияси ишлаб чиқилган.
Амалий ахамияти: Паст сифатли фосфоритлар ва азотли моддалар саноати чиқинди газларидан фойдаланиб азотфосфоркальцийли концентратлар ва таркибида азотфосфоркальцийли саклаган ўғитлар ишлаб чикаришнинг амалий имкониятлари аникланган.
Қўлланилиши даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Ишлаб чикилган технология Навоийазот ОАЖ да тажриба саноат синовларидан ўтказилиб, тажриба микёси микдоридаги махсулот ишлаб чиқилган. Ишлаб яратилган чиқилган технологияларнинг ишлаб чиқариш ва ўқув жараёни синов ва тарбиғи тўртта акт ва битта патент билан расмийлаштириш химояланган. Мазкур технология кўлланилганда нитроза газларини каталитик оксидлаб тозалаш учун сарфланадиган харажатлар йилига 12 386 323 сўмга камайиши ва “Навоийазот" ОАЖда ишлаб чикарилаётган 1т нитрат кислота таннархи 38950,7 сўмга камаяди. Қўлланилиш сохаси: минерал ўғитлар, ноорганик материаллар ишлаб чиқариш, қишлок хўжжалиги атроф мухит муҳофазаси, таълим жараёни.

1-28 73 0

Никель, рух, ванадил ва мисларнинг бис--дикетонлар ҳосилалари билан комплекс бирикмалари

Неъмат Севинчов

Тадқиқот объектлари: p-дикетонларнинг димсрланиш маҳсулотлари, олинган бис-Р-дикетонларнинг бснзой кислотаси гидразиди билан конденсатланишидан синтез қилинган лигандларнинг Cu(II), Ni(II), Zn(II) ва VO(II) комплекс бирикмалари.
Ишнинг мақсади: р,р-тстракарбонил бирикмалар ва уларнинг бснзоилгидразонлари синтези, янги лигандлар асосида комплекс бирикмалар синтези, уларнинг таркиби, тузилиши, физик-кимёвий хоссалари ва биологик фаоллиги ўрганиш, олинган комплекс бирикмалар орасидан юқори биологик фаолларини пахта хосилдорлигини оширувчи модда сифатида тавсия қилиш.
Тадқиқот усули: элемент анализи, ИҚ-, ПМР-, ЭПР спектроскопия ва РСА.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: бис-Р-дикстонларнинг бснзой кислотагидразидлари билан кондснсатланиш маҳсулотлари асосида катор янги лигандларнинг синтез усуллари ишлаб чикилди. Олинган лигандлар асосида Cu(II), Ni(II), Zn(II) ва VO(II) комплскслари синтез килинди ва тавсифланди. Айрим комплекс бирикмаларнинг биологик фаол хоссалари ўрганилди ва исботланди.
Амалий аҳамияти: олинган бирикмалар ўқув жараёнида кўлланилиши билан биргаликда юкори биологик фаоллик хоссаси аникланди ва пахта хосилдорлигини оширувчи ва ўстирувчи, хамда окава сувларни тозалаш жараёнида юксак сув ўсимликларига нисбатан стимулятор сифатида қўлланилди.
Татбиқ этиш даражаси: Янги лигандлар ва комплскслар БухДУ органик ва физколлоид кимё кафсдраси ўқув жараёнида қўлланилмокда ҳамда «ТК-96» прспарати Узбекистан ПИТИ Бухоро филиали синов майдонларида тскширилди. Назорат вариантларига нисбатан «ТК-96» прспарати кулланилганда пахта ҳосилдорлиги 3,2 ц/га юкори ҳосил олинганлиги аникланди. Шу прспаратнинг окава сувларини тозалаш жараёнида ишлатиладиган юксак сув ўсимликларига нисбатан кўлланганда ҳосилдорлик 13-15 центнсрга ортди.
Қўлланиш соҳаси: Координацией бирикмалар кимёси, биология, қишлоқ хўжалиги.

205-209 338 0

Нефтяной кокс и его применение в промышленности

Faxriddin Abdunazarov, Abdusalom Xudayberdiev, Davron Zobidov

В статье представлен химический состав,структура нефтяного кокса и его применение.Область применения и назначение подробно отражены.

1-46 51 0

Нефтнинг мойли фракцияларини гидротозалаш жараёни учун янги уч металли катализаторини ишлаб чиқиш

Нурхон Исаева

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда, дунё миқёсида «нефтни қайта ишлаш хажми йилига 4,2 млрд, тоннадан ортикни ташкил қилиб, умумий хажмидан 46% гидротозалаш жараёнига тўғри келади»1 ва шунга кўра жахонда гидротозалаш катализаторларига бўлган талаб йилдан йилга ошиб бормокда. Шу борада нефтни гидротозалаш жараёни учун юқори фаоликка эга бўлган кобальтникельмолибден катализаторларини олишнинг технологии жараёнларини ишлаб чикиш, олинган катализаторларни эксплуатацион кўрсатгичларининг илмий асосларини тадкик килиш энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда жаҳонда нефтни кайта ишлаш саноатида махсулот сифатини яхшилаш ва турларини кенгайтиришга эътибор каратилган. Нефть махсулотларини сифат кўрсатгичларини яхшилаш асосан гидротозалаш жараёнида амалга оширилиб, ушбу жараёнда ишлатиладиган катализаторларни юқори эксплуатацион кўрсатгичларга эга турларини ишлаб чиқиш, янги таркиби ва технологияларини яратиш йўналишида илмий ишлар олиб борилмоқда.
Охирги йилларда Республикамизда нефтни кайта ишлаш саноати бир катор корхоналарида технологик жараёнларни такомиллаштириш, янги махсулотлар ишлаб чиқариш ва қурилмаларни реконструкциялаш бўйича маълум ютукларга эришилди. Шу билан бир вақтда ишлатиладиган чет эл катализаторларини махаллийлаштириш, уларни янги таркибли, самарали ва махаллий хомашёлар асосида олиш муаммоси хал килишга етарли эътибор каратилмаган. Бу тўғрида Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясида «махаллий хомашё ва иккиламчи ресурслардан импорт ўрнини босувчи махсулотлар олиш технологияларини яратиш»" вазифалари белгилаб берилган. Шу борада, мамлакатимизда нефтни мойли фракцияларини гидротозалаш жараёни учун янги, махаллий катализаторларни ишлаб чиқариш технологияларини яратишга йўналтирилган илмий тадқикотлар муҳим ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 декабрдаги ПҚ-2698-сон «2017-2019 йилларда тайёр махсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни махаллийлаштириш дастури янада кучайтириш тўғрисида»ги, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўғрисида»ги, 2017 йил 6 апрелдаги ПФ-4891-сон «Товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажми ва таркибини танқидий таҳлил қилиш, импорт ўрнини босадиган ишлаб чикаришни маҳаллийлаштиришни чукурлаштириш тўғрисида»ги қарори ва фармонлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади: нефтнинг мой фракцияларини гидротозалаш жараёни учун, янги кобальтникельмолибден катализатори таркиби ва ишлаб чиқариш технологиясини яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
нефть мойларини гидротозалаш учун кичик кристалли алюминий гидроксиди ва дағал дисперсли фаоллаштирилган алюминий оксиди асосидаги биғовак структурали катализатор ўзаги олинган;
катализатор тайёрлаш жараёнида ўзак юзасига гидратланган никель ва кобальт молибдатларини киритишнинг макбул шароитлари ва фаол системаларни парчаланишини бартараф қилиш шароитлари аниқланган;
эритмада аралаш ностехиометрик кобальтникельмолибден бирикмалари ҳосил бўлиши кўрсатилган ва улардаги «мураккаб» олтингугурт бирикмаларини гидрирлаш ва гидродесулфидлаш фаоллиги аниқланган;
нефть мойларини гидротозалаш жараёни учун олинган алюмокаолинборат ўзаги асосидаги уч металли кобальтникельмолибден катализаторини олиш технологияси ишлаб чиқилган;
Хулосалар
1. Гидротозалаш катализаторы ўзаги компонента - катта кристаллы алюминий гидроксидини термокимёвий фаоллаштириш жараёнининг принципы тавсия этилган.
2. Катализатор ўзагининг ғовакли структураларини шаклланишини майда кристаллы алюминий гидроксидни азот ва бор кислоталарини сувли эритмалари билан пептизациялаш ва унта бойитилган Ангрен каолини ва фаоллаштирилган дагал кристаллы алюминий оксидини кўшиш орқали мувофиклаштириш усули ишлаб чиқилган.
3. Мезо - (7-10 нм) ва транспорт говакларига эга бўлган биговакли алюминий каолинборат катализатор ўзаги олиш учун, майда кристаллы алюминий гидроксиди, бойитилган Ангрен каолини ва фаоллаштирилган дагал кристаллы алюминий оксиди аралашмаси нисбатини мақбул диапазоны аникланган.
4. Янги уч металлы катализаторини бир марталик шимдириш усули билан синтез қилишнинг гидрокимёвий босқичида, Co-Ni-Mo бирикмаларининг ностехиометрик аралашмаси ҳосил бўлиши кўрсатилган.
5. Паст босим ва харорат шароитларида «мураккаб» олтингугуртни парчалашда, нисбатан юкори гидрирловчи ва десульфидловчи фаолликни намоён киладиган, Co-Ni-Mo бирикмаларининг ностехиометрик аралашмалари роли аникланган.
6. Махаллий хомашёлар ва махсулотлар асосида нефть мойларини гидротозалаш учун уч металлы кобальтникельмолибден катализаторини олиш технологияси ишлаб чикилган.

1-47 117 0

Нефт-газ қудуқларини бурғилашда қўлланиладиган оғирлаштирилган бурғилаш эритмалари учун композицион кимёвий реагентлар ишлаб чиқиш

Нодирбек Қобилов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда дунё миқёсида нефт-газ заҳира қатламларини бурғилаш ва очишда бурғилаш эритмалари учун 3000 турдан ортиқ кимёвий реагентлар ишлаб чиқарилмокда ва янги самарадор турлари кашф қилинмокда. Шунинг учун нефт-газ қудуқларини қуриш жараёнида учрайдиган турли хил халокатларни олдини оладиган ва бургилаш ишлари сифатини яхшилайдиган хамда замонавий талабларга жавоб берадиган кимёвий реагентларни яратишга алоҳида ахамият берилмокда.
Бугунги кунда жахонда нефт-газ қудукларини бургилашда ишлатиладиган кимёвий реагентларни физик-кимёвий модификациялаш хамда огирлаштирилган бургилаш эритмаларини олиш ва уларни мураккаб геологик шароитдаги нефт-газ қудуқларини бургилашда ишлатиш муҳим вазифалардан хисобланади. Бу борада нефт ва газ қудуқларини бургилашда менерал катлам сувларидан фойдаланиб огирлаштирилган бургилаш эритмарини олиш учун маҳаллий хомашёлар ва ишлаб чиқариш чиқиндилари асосида юкори самарадор композицион кимёвий реагентларни ишлаб чикиш муаммоларини хал этиш зарур ва долзарбдир.
Республикамиз мустақилликка эришгандан буён нефт ва газ соҳасини ривожлантиришда муайян натижаларга эришилди. Бу борада маҳаллий хомашёлар ва иккиламчи махсулотлар асосида нефт-газ кудукдарини бургилашда янги кимёвий реагентларни ишлаб чиқиш бўйича илмий асосга эга бўлган махсулотлар тайёрлашнинг юқори самарали технологияларини яратилганлигини алоҳида таъкидлаш мумкин. Аммо республикамизда нефт-газ кудукдарини бургилашда фойдаланиладиган бургилаш эритмаларини олиш учун кимёвий реагентлар ишлаб чиқаришда хомашё ресурслари етарли бўлишига карамай юқори қатлам босимли ва юқори хароратли ҳудудларда нефт-газ кудукдарини бургилаш талабларига етарлича жавоб бермайди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар сгратегиясининг тўртинчи йўналишида «Илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рагбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш»га қаратилган муҳим вазифалар белгилаб берилган. Бу ўз навбатида бургилаш сифатини ошириш ва қўйилган масалани ечиш учун нефт ва газ қазиш самарадорлигини таъминлайдиган композицион кимёвий материаллар сохасида инновацион технологияларини яратиш ва амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар сгратегияси тўғрисида»ги фармони ва қарорлари, «2030 йилгача Ўзбекистонда нефт-газ сохасини ривожлантириш концепцияси» хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация натижалари муайян даражада хизмат қилади.
Тадкикотнинг мақсади нефт-газ кудукдарини бургилашда қўлланиладиган огирлаштирилган бургилаш эритмалари учун композицион кимёвий реагентлар ишлаб чиқишдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор нефт-газ қудуқларини бургилашда ишлатиладиган огирлаштирилган бургилаш эритмалари учун фойдаланиладиган органоминерал ингредиентларнинг табиати, тузилиши, микдори ва таркибига боғлиқ ҳолда уларнинг технологик кўрсаткичлари зичлик, қовушқоклик, сув узатиш, силжишнинг статик кучланишининг кийматлари асосида кимёвий реагентларнинг технологик хоссалари аникланган;
огирлаштирилган бургилаш эритмаларининг технологик хоссаларини огирлаштирувчиларнинг тури, миқдори ва табиатини танлаш орқали бошқариш исботланган;
огирлаштирилган бургилаш эритмаларининг технологик хоссаларига ҳамда маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосидаги органоминерал ингредиентларнинг таъсир конуниятларига асосланган ва олдиндан белгиланган хусусиятларга эга композицион кимёвий реагентлар олиш мумкинлиги асосланган;
огир геологик шароитлардаги нефт-газ қудуқларни бургилашда ишлатиладиган огирлаштирилган бургилаш эритмалари учун маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосида олинган импорт ўрнини босадиган экспортга йўналтирилган композицион кимёвий реагентларнинг янги таркиблари ишлаб чикилган;
ишлаб чикарилган композицион кимёвий реагентлар ва минерал огирлаштирувчиларнинг физик-кимёвий хоссаларининг ўзига хослиги туфайли огирлаштирилган бургилаш эритмаларида юкори баркарорлаштирувчи хусусиятнинг келиб чиқиши аникланган.
Хулосалар
1. Илк бор физик-кимёвий ва технологик хусусиятлар асосида огир геолого-техник шароитдаги неф-газ қудуқларни бургилашда ишлатиладиган огирлаштирилган бургилаш эритмалари учун органоминерал ингредиентлардан фойдаланиб самарадор композицион кимёвий реагентлар яратишда илмий асосланган ёндашиш усули тавсия этилди.
2. Ишлаб чикилган ва огирлаштирилган бургилаш эритмаларини олиш имконини берадиган композицион кимёвий реагентларнинг физик-кимёвий хусусиятлари ва технологик кўрсаткичларига органик ва минерал ингредиентларнинг асосий таъсир қилиш хусусиятлари ўрганилган.
3. Огирлаштирувчи материалларнинг тури, таркиби ва микдорини ва хусусиятини ҳисобга олиб композицион кимёвий реагентлар яратиш, огирлаштирилган бургилаш эритмаларининг физик-кимёвий хусусиятлари ва технологик парамегрларини бошқариш мумкинлиги кўрсатилади.
4. Огир геолого-техник шароитдаги нефт-газ кудукдарини бургилашда бургилаш эритмасининг баркарорлигини таъминлайдиган композицион кимёвий реагентларниг мақбул таркиблари ишлаб чиқилди ва ҳар хил огирлаштирувчи материаллардан фойдаланиб улар асосида огирлаштирилган бургилаш эритмаларини олиш тавсия этилди.
5. «Фан ва тараққиёт» ДУКнинг ишлаб чиқариш корхонаси «KOMPOZIT NANOTEXNOLOGIYASI» МЧЖда ва Андижон ёг-мой комбинатида маҳаллий хомашёлар ва озиқ-овқат хамда кимёвий саноат чиқиндалари асосида композицион кимёвий реагентларнинг бир қанча маркалари КХР-1-1, КХР-1-2, КХР-1-3 ишлаб чиқариш ташкил килинди.
6. Янги композицион кимёвий реагентлар ишлаб чиқариш натижалари «Ўзбурғунефтгаз» АЖ таркибидаги «Қашқадарё пармалаш ишлари»АЖ га карашли Чильқувар 39-қудукнинг юқори босимли қатламини бургилаш жараёнида огирлаштирилган бургилаш эритмаларини олиш ва баркарлорлаштириш учун синовдан ўтказилди ванефт-газ соҳаси учун кенг қўланишга тавсия этилди.
7. Композицион кимёвий реагентлар ва улар асосидаги огирлаштирилган бургилаш эритмаларига меъёрий-техник хужжатлар ташкилот стандарти (техник шарт) яратилди.
8. Ишлаб чиқариш шароитидаги тажриба-синовлар кўрсатадики, нефт-газ кудукдарини бургилашда фойдаланилган огирлаштирилган бургилаш эритмаси олиш учун композицион кимёвий реагентлардан фойдаланиш натижасида барқарорлик хусусиятини оширишга эришилди. «Ўзбурғунефтгаз» АЖ таркибидаги «Қашкадарё пармалаш ишлари» АЖ га карашли Чилькувар 39-кудугида 9 тонна композицион кимёвий реагентдан фойдаланишдаги иқтисодий самарадорлик 31,93 млн сўмни (2015Й. апрель) ташкил қилди. Бургилаш эритмалари учун 1000 тонна композицион кимёвий реагентлардан фойдаланишдаги иқтисодий самарадорлик 3,54 млрд сўмни ташкил қилади.

315-322 80 0

НЕДОСТАТКИ ЭЛЕКТРОННОЙ КОММЕРЦИИ И КАК МИНИМИЗИРОВАТЬ ИХ

Даурдин Набиханов
Электронная коммерция произвела революцию в том, как мы совершаем покупки и ведем бизнес. Одним нажатием кнопки потребители теперь могут приобретать товары и услуги, не выходя из собственного дома. Хотя электронная коммерция предлагает множество преимуществ, она также имеет определенные недостатки, которые необходимо устранить. В этой статье мы рассмотрим недостатки электронной коммерции и предложим стратегии, позволяющие свести к минимуму их влияние.
1-88 73 0

Натрийкарбоксиметилцеллюлоза асосида фармацевтикага мўлжалланган поликомплексларнинг технологиясини ишлаб чиқиш

Сабитджан Инагамов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Замон талабига жавоб берадиган янги, халқ эҳтиёжи учун зарур бўлган маҳсулотларни олиш, янги модда ёки материалларни яратиш амалий муаммоларни ҳал қилишда жуда катта аҳамият касб этади. Бунга халқ хўжалиги учун зарур бўлган поликомплекс (ПК) ва поликомплекс композитларини (ПКК) мисол қилиб кўрсатиш мумкин, улар ўзининг бир қатор муҳим ҳусусиятлари билан ажралиб туради. Бундай моддалар сўнгги вақтларда фармацевтика йўналишида куюклаштирувчи, стабилловчи модда сифатида, таьсири узайтирилган дори воситалари олишда, капсула, таблеткалар учун пленка хосил килувчи воситалар сифатида, юмшоқ дори воситалари учун асос сифатида ва бошка шу кабиларда кенг миқёсда қўлланилмокда.
Поликомплекслар иккита полиэлектролитларнинг ўзаро таъсирлашиши асосида ҳосил бўладиган маҳсулотлар бўлиб, улар ўзининг бир қатор муҳим, бебаҳо хоссалари туфайли техника, материаллар технологияси, тиббиёт ва халқ хўжалигининг бошка сохаларида муҳим ўрин тутади. Бундан ташқари жуда кўп полиэлектролитларнинг бошқа полимерлар билан ўзаро таьсирлашиб янги моддалар ҳосил қилиши, полимер олиш ва уларни модификация қилиш йўналишида фаннинг янги кирраларини очиб бермокда. Шундай усул билан маьлум моддалар асосида янги полимерларни хосил килиш мумкин.
Бу борада натрийкарбоксиметилцеллюлоза (Na-КМЦ) ва чизиқли, занжирсимон тузилишга эга бўлган мочевинаформальдегид олигомерлари (МФО) асосида олинган поликомплекс ва поликомплекс композитлари олиш, уларни ўрганиш ва ишлаб чикаришга тадбиқ қилиш долзарб хисобланади.
Натрийкарбоксиметилцеллюлоза ва мочевинаформальдегид олигомерлари асосида олинган поликомплекс композитлар Ўзбекистон Республикасида кенг микёсда ишлаб чикариладиган маҳаллий хом ашёлар асосида олинганлиги, ҳамда уларнинг амалий тадбиқи, яьни маълум хоссаларга эга бўлган поликомплекс геллари - дори воситаларини ташувчиларини олиш, бу поликомплекс композитларни суртма дори воситалари учун асос сифатида ва хоссалари бошқариладиган мембраналар сифатида ишлатиш мумкин эканлиги жуда катта назарий ҳамда амалий ахамиятга эга.
Ҳозирги вактда республикамиз дори воситалари ишлаб чиқариш корхоналарида қўлланиладиган асослар, ёрдамчи моддалар турли хил субстанциялар асосан четдан келтирилаётганлиги сабабли дори воситалари ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсир кўрсатибгина қолмасдан балки уларнинг нарх-навосини ўсишига хам олиб келади.
Мазкур тадкиқот иши Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011 йилгача бўлган даврда фармацевтика тармоғи корхоналарини модернизация килиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида»ги 2007 йил 19 ноябрдаги ПҚ-731-сонли қароридан келиб чиққан ҳолда республикамизни динамик ривожланишининг асоси - махаллий, табиий хом ашёлар ёрдамида илмий технологияларни ривожлантириш ва шу асосда аҳолини республикамизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан таъминлашга қаратилган. Шунинг учун маҳаллий хом ашёлар асосида кимёвий маҳсулотлар, дори воситалари ва тиббий асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш, фан ва технологияларни ривожлантиришда жуда катта ахамиятга эга.
Бу муаммоларни ҳал килиш борасида махаллий, арзон ва талабларга жавоб берадиган махсулотлар асосида фармацевтика саноати учун зарур бўлган ёрдамчи моддалар ва дори воситалари учун асосларни яратиш устувор вазифалардан хисобланади.
Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий, арзон, қулай ва саноат миқёсида ишлаб чиқариладиган полимерлар асосида олдиндан маьлум бир физик-кимёвий, физик-механик хоссаларга эга бўлган поликомплекс ва поликомплекс композитларни олишнинг конуниятларини ўрганиш, самарали технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги:
натрийкарбоксиметилцеллюлоза ва мочевинаформальдегид олигомери ёрдамида «ПКГ-1» олишнинг оптимал микдорий нисбатлари ва технологик параметрлари аниқланди ва унинг самарали технологияси ишлаб чиқилган;
поликомплекс мембраналарини механик, ультрафильтрацион, сувда бўкувчанлик, сорбцион хоссаларини ва мембрананинг тешиклар ўлчамини бошқариш мумкинлиги аникланган;
натрийкарбоксиметилцеллюлоза ва мочевинаформальдегид олигомери ёрдамида олинган поликомплекс композитларини юмшоқ дори воситалари учун асос сифатида ишлатиш мумкинлиги ўрганилган ва уларнинг тузилиши ва хоссаларини йўналишли бошқариш илмий асослаб берилган;
натрийкарбоксиметилцеллюлоза макромолекулаларини деструкцияси мочевинаформальдегид олигомери билан секинлатиш мумкинлиги аникланган;
натрийкарбоксиметилцеллюлоза ва мочевиноформальдегид олигомери ёрдамида олинган «ПКГ-1 »ни таъсири узайтирилган юмшок дори воситалари учун асос сифатида кўллашнинг илмий асослари ишлаб чиқилган ва тадбик этилган.
Хулоса
1. Натрийкарбоксиметилцеллюлоза ҳамда чизиқли ва занжирсимон тузилишга эга бўлган мочевиноформальдегид олигомери ёрдамида поликомплекс композитлари хосил бўлиш жараёнларида макромолекулалар ўртасидаги ўзаро боғланишларни баҳолаган холда ўрганилди. Поликомплекс композитларини ҳар ҳил босқичда ҳосил бўлиш жараёнларини кинетик конуниятларини реакция шароитига, ўзаро таъсирлашувчи полимерларнинг тузилишига ва таркибларига боғлик холда ўзгариши аниқланди. Иккита полимерлар ион ва водород боғлари асосида боғланганлиги кўрсатиб берилди. Мочевиноформальдегид олигомери таркибидаги триазинон циклларнинг микдори кўпайиб бориши билан ион боғларнинг микдорини ошиб боришига ва шу орқали олинаётган поликомплекс ва поликомплекс композитларини тузилиши ва хоссаларини бошкариш имкониятлари аниқланди.
2. Натрийкарбоксиметилцеллюлоза ва мочевиноформальдегид олигомери базасида оптимал физик-химик, физик-механик ва эксплуатацией хоссаларга эга бўлган, таъсири узайтирилган дори воситалари олиш учун мўлжалланган юмшоқ дори препаратлари учун асоснинг самарали олиниш технологияси ишлаб чиқилди. Поликомплекс композитлари ишлаб чиқаришнинг технологии схемаси тузилди ва уни ишлаб чиқариш жараёнидаги асосий технологии параметрлари аниқланди.
3. Иииита иомпонента ўртасида ўзаро интерполимер таъсирлашишнинг табиати ва миндорини уларнинг тузилиши ва хоссаларига боғлинлиги аниқланди. Мочевиноформальдегид олигомери маиромолеиулалари тариибидаги триазинон цииллари миидорини ўзгартириш орқали ион боғланишлар сонини бошнариш мумиин. Бу эса ўз навбатида полииомплеис номпозитларини механии, ультрафильтрацион, сувда бўнувчанлии, сорбцион хоссаларини ва мембрананинг тешиилар ўлчамини бошнариш имнониятини беради. Натрийнарбонсиметилцеллюлоза ва мочевиноформальдегид олигомерини ўзаро таъсирлашиши натижасида хосил бўлган манромоленула гидрофоб холатга ўтиши ҳисобига нонформацион ўзгаришлар нузатилди. Бунда глобуляр нўринишдаги манромолекула заррачаларининг ва мембрананинг тешинлар ўлчами натрийнарбонсиметилцеллюлоза ва мочевиноформальдегид олигомерининг микдорий нисбатларига боғликлиги аниқланди. Мембрананинг комплекс хоссаларини ҳамда поликомплекс гелини суртма дори препаратлари учун асос сифатида қўлланилганда дори заррачаларини тўлиқ ажралиб чикишини бошқариш олинган маҳсулотни фармацевтика амалиётида ишлатиш мумкинлигини кўрсатди.
4. Иқтисодий арзон, кулай ва кенг микёсда ишлаб чикариладиган махаллий махсулотлардан олинган поликомплекс композитларини юмшоқ дори препаратлари учун асос сифатида кўллаш имкониятлари аниқланди ва илмий асослаб берилди. Таклиф килинаётган асос ўзининг физик-химик физик-механик ва эксплуатацион хоссалари бўйича хамда фармацевтиканинг норматив-техник талабларига кўра хозирги вақтда ишлатилаётган ёгсимон (вазелин, ланолин, ўсимлик ёглари) ва гидрофил (карбомер, коллаген) асослардан устун туради.
5. Натрийкарбоксиметилцеллюлоза ва мочевиноформальдегид олигомери асосида олинган поликомплекс эритмаларининг турғунлик вақти натрийкарбоксиметилцеллюлоза эритмасининг тургунлик вактига нисбатан 4-6 марта юкори бўлиши аниқланди. Бу поликомплекс композитларини йўналишли транспорт хоссаларига эга бўлган ҳамда маълум сўрилиш даражаларига эга бўлган таъсири узайтирилган дори воситалари олиш учун асос сифатида ишлатиш имкониятлари кўрсатиб берилди.
6. Биринчи марта натрийкарбоксиметилцеллюлоза макромолекула-ларини деструкцияси аниқланди ва мочевиноформальдегид олигомери билан уни бошқариш имкониятлари ўрганилди. Na-КМЦ эритмалари сакланиши давомида унинг ёпишқоқлик коэффициентининг пасайиб бориши Na-КМЦ макромолекуласи таркибидаги кислород кўпригининг узилиши ҳисобига эканлиги ва натижада молекуляр массани камайиб бориши кўрсатиб берилди. Na-КМЦ эритмаларини турғун холатда сақлаш учун юқори эффектив консервант сифатида нипагин, нипазоллар билан бир каторда мочевиноформальдегид олигомери эритмаларини ҳам ишлатиш мумкин эканлиги ва у Na-КМЦ эритмалари деструкциясини узайтириши аниқланди.
7. Na-КМЦ ва чизикли ва занжирсимон тузилишга эга бўлган МФО ёрдамида олинган поликомплекс эритмаларини реологик хоссалари ўрганилди ва комплекснинг микдорий нисбатларини унинг тузилишига, гуруҳлар ўртасидаги боғланишга, ассоциатларнинг ўлчамига ва эритмаларнинг структурасига боғлиқлиги аниқланди. Na-КМЦ-МФО нинг паст концентрацияли компонентлари ўртасидаги поликомплекс эритмаларида юқори тартибга эга бўлган, ўлчамлари бошкариладиган микроструктуралар ҳосил бўлиши кўрсатиб берилди.
8. Илмий изланишлар ва технологик ишланмаларнинг натижалари куйидагича тадбик килинди:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юмшок дори воситалари учун асос сифатида кенг миқёсда қўллашга рухсат берилди (28.01.2009 й.даги №25 сонли буйрук ва №01-10 шаходатнома);
«ПКГ-1» гелли асос ишлаб чикилди ва у «Узстандарт» агентлиги хамда дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат килиш Бош бошқармаси томонидан тасдиқланди (TSh 42 - 019:2009, 24.11.2009 й.);
поликомплекс асос «ПКГ-1» ни юмшок дори воситалари учун асос сифатида ишлатиш учун ЎзР ССВ га карашли Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-текшириш институти томонидан тасдиқланган безарарлиги хақидаги паспорта олинди (№ 01/175, 18.08.2009 й).
ишлаб чиқариш синовлари МЧЖ «Galenika» ишлаб чиқариш бирлашмасида ўтказилди ва асоснинг ва шу билан бирга дермотолли (С=10%) ва бор кислотали (С=5%) суртмаларини синов партиялари чиқарилди (28.05.2009 ва 15.09.2013 йилларда берилган далолатномалари).
поликомплекс композитлари ёрдамида олинган «ПКГ-1» асосни юмшок дори воситалари учун асос сифатида қўллашнинг техник-иқтисодий самарадорлиги бахоланди. Унинг кутилаётган иктисодий самарадорлиги йилига 500 миллион сўмни такил килади (14.04.2014 й.даги далолатнома).

1-41 89 0

Морфолин хосилаларини олиш жараёнлари технологияси

Улугбек Уринов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда жахонда полифункционал азот сақловчи бирикмаларни ишлаб чиқариш охирги ўн йилга нисбатан икки баробар ортган. Ишлаб чиқариладиган полифункционал азот сақловчи бирикмаларни ҳажми бўйича МДҲ давлатлари жаҳонда иккинчи ўринда туради ва бу ионитларнинг 65 фоизи коракўл терини кайта ишлаш корхоналарида терини юмшатиш ва терини антибактериал хусусиятини яхшилаши, халк хўжалигининг турли соҳаларида қўлланиладиган сохаларда кенг ишлатилади ва уларнинг хоссаларининг, олиш технологияларини такомиллаштириш борасида илмий тадқиқот ишлари олиб борилмокда.
Республикамизда мустақилликка эришилгандан кейин кимё саноатида янги турдаги махсулотларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш йўналишидаги илмий изланишларни юқори даражада ташкил этиш ва маҳаллий бозорни импорт ўрнини боса оладиган кимёвий реагентлар билан таъминлаш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Бугунги кунда махаллий хом ашёлар асосида синтез килинган, таркибида азот-, кислород-, хлор саклаган олигомерларни ишлаб чикариш, уларнинг турли хил бактериларни ривожланишини тўхтатиш борасида самарали кимёвий моддалар ва уларни олиш технологияларини яратиш мухим ахамият касб этади. Бу масалаларни хал этишда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси мухим ахамият касб эътиб, асосий йўлланма бўлиб хизмат қилади.
Бугунги кунда жаҳонда таркибида азот-, кислород-, хлор саклаган олигомерлар материалларни сифатини ошириш максадида: таркибида азот саклаган моддаларни замонавий биологик фаол бирикмалар сифатида қўллаш, морфолин ҳосилалари структурасида тўйинмаган углерод-углерод боғларини сақловчи морфолинларнинг синтези; мочевина ва морфолин асосида янги полифункционал ва гетероциклик бирикмаларни олишнинг технологиясини яратиш долзарб масалаларини хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон«2011-2015 йилларда "Узбекистан республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги Қарори, 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чикаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги Фармони ва "Узбекистан республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 22 январдаги 8-сон «Саноатда ишлаб чиқариш харажатларни қисқартиришга ва махсулот таннархини пасайтиришга дойр қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори,2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «"Узбекистан республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони ва карорлари, ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади
Тадқиқотнинг мақсади янги полифункционал азот сақловчи бирикмалар-морфолин ҳосилаларини олиш технологиясини яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
морфолин билан акрил ва метакрил кислоталари асосида тўйинмаган гетероциклик бирикмалар олиш шароитлари аникланган;
морфолин ва эпихлоргидрин асосида Ы-морфолин-3-хлор-2-пропанол синтез қилинган ва унинг акрил кислота билан этерификацияси натижасида янги мономер-М-морфолин-З-хлор-изопропилакрилат синтезланган, унинг радикал полимерланиш жараёни, технологик параметрлари аникланган;
Жараённинг кинетик параметрлари: реакциянинг бошлангич реагентлар бўйича тартиби, полимерланиш реакциясининг фаолланиш энергияси аникланган;
морфолин фрагменти мавжуд бўлган полифункционал бирикмаларнинг олиш технологияси ишлаб чикилган.
Хулосалар
1. 1М-морфолин-3-хлор-2-пропанол билан акрил ва метакрил кислоталарни этерификация реакцияси натижасида мураккаб эфирлар олиш жараёнига харорат, реакция давомийлиги, дастлабки моддалар концентрацияси таъсири аникланган.
2. М-морфолин-З-хлор-2-пропанол ва акрил кислоталарни ўзаро таъсир реакцияси асосида олинган туйинмаган мураккаб эфирни полимерланиш жараёнига эритувчининг табиати, мономер, инициатор концентрациясива хароратнинг таъсири аникланиб, мономер бўйича реакция тартиби 1,05 ни, инициатор бўйича эса 0,5, фаоланиш энергиясининг умумий қиймати 86,8 кДж/моль эканлиги кўрсатилган.
3. Морфолин билан эпихлоргидринни массада ва турли органик эритувчилар мухитида 20-50°С харорат оралигида ўзаро таъсирлашуви натижасидав сувда эрувчан юкори молекуляр модда ҳосил бўлиши аникланиб, мономер бўйича реакция тартиб ва полимерланиш жараёнининг умумий энергияси 56,2 кДж/мол га тенглиги хисоблаб топилган.
4. Хона хароратида морфолинобетаинни мочевинага бирикиш натижасида монокристалл бирикманинг хосил бўлиши аникланган. Кристалл бирикманинг атом координаталари Кембридж банкининг структуравий маълумотлари банкига жойлаштирилган (CCDC 1032146); (deposit@ccdc.cam.ac.uk или http://www.ccdc.cam.ac.uk).
5. Морфолин ва эпихлоргидрин асосида олинган олигомер ва унинг мис комплексини стафилоккоки ва эшерихия коли микробларига нисбатан антимикроб фаоллигини намоён килиши аникланган.
6. Морфолин ва эпихлоргидрин асосида олинган олигомер билан ишлов берилганда коракўл териларининг физик-механик ва гигиеник хусусиятлари: нисбий чўзилувчанлик 20% га, чўзилишдаги мустахкамлиги 10-11% га, гигроскопиклиги 85% ортиши кузатилган.
7. Морфолин ва эпихлоргидрин асосидадаги олигомер ва N-морфолин-З-хлор-изопропилакрилат асосида олинган полимер махсулотларининг олиниш технологик жараёни таклиф килинган.

1-27 68 0

Модификацияланган композицион альфа-яримгидратли сувли кальций сульфатининг эксплуатацион хоссаларини ошириш

Галина Иванова

Тадқиқот объектлари: ссрқум фосфогипс, оҳак, портландцемент, белитли клинкер, электротсрмофосфорли тошқол ва турли кристалланиш жараснини бошкарувчилар (КЖБлар) иштирокида автоклавда ишлов бсриш йўли билан олинган мустаҳкамлиги ва сувда турғунлиги юкори фосфогипс боғловчиларнинг а-модификацияси.
Ишнинг мақсади: Серқум фосфогипс асосида ОАЖ «Аммофос-Максам» фосфогипсли бўтқасини турли хил фаол гидравлик қўшимчалар иштирокида автоклавда ишлов бсриш йўли билан сувда тургунлиги ва мустаҳкамлиги юкори бўлган а-модификациядаги фосфогипс богловчисининг таркибини ишлаб чикариш ва олиш технологиясини оптималлаштириш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: ссркум фосфогипс ва фаол гидравлик кўшимчалар - охак, портландцемент, бслитли клинкер, электротсрмофосфорли тошқоллардан тузилган композициялардан гидротсрмал ишлов бсриш йўли билан мустаҳкамлиги ва сувда тургунлиги юкори бўлган а-модификациядаги фосфогипс богловчисининг таркиби ишлаб чиқилган ва олиш технологияси оптималлаштирилган. Сер кум фосфогипсдаги кўшимчаларнинг котишини секинлаштирувчи таъсир мсханизми ўрганилган ва уни бартараф этиш усули яратилган. Портландцемент, бслитли клинкер ва электротсрмофосфорли тошқолларнинг фосфогипс асосида а-яримгидратли кальций сульфатининг котиш ва мустаҳкамлик тўплаш жараснига ижобий таъсир кўрсатиши аниқланган. Узок муддатли синовлар натижасида, олинган боғловчиларнинг кўпга чидамлиги, хаво таъсирига хам, сув таъсирига хам тургунлиги юкори эканлиги, кетма-кет сув билан тўйиниш ва куриш, музлаш ва эриш шароитларига чидамли эканлиги аниқланган.
Амалий ахамияти: сувда тургунлиги юкори а-модификациядаги фосфогипсли боғловчилар қимматбаҳо портландцементнинг ўрнига бино ва иншоотларга ташки ва ички бсзак бсришда, ҳамда огир юк тушмайдиган бетон буюмлар ясашда ишлатилиши мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: синов-саноат партияси ишлаб чиқилди ва унинг 1 т ишлаб чиқаришда эришилган топилди.
Қўлланиш сохаси: курилиш матсриаллари ишлаб чиқариш саноати ва қурилиш индустрияси.

1-27 130 0

Мис-молибден маъданларини флотацион бойитишда импорт ўрнини босувчи кўпиртирувчилар олиш, тадқиқот қилиш ва қўллаш

Шухрат Бухоров

Тадқиқот объектлари: кротон ва эфиральдегид фракциялари, этил ва изоамил спиртлари, кротон альдегиди, кўпик ҳосил қилувчилар, мис-молибден маъданлари, кўпиклар.
Ишнинг мақсади: импорт ўрнини босувчи кўпиртирувчилар олиш, хоссаларини ўрганиш ва мис-молибден маъданларини флотацион бойитишда қўллаш.
Тадқиқот усуллари: физик-кимёвий ва кимёвий анализлар, ИК-спектр, ПМР-тадқикотлар, қоғоз хроматографияси, математик ва статик анализ.
Олинган натнжалар ва уларнинг янгилиги: Индивудиал маддалар, шунингдек иккиламчи махаллий кимёвий ишлаб чиқариш хомашёлари манбалари асосида қатор сирт-актив моддалар (САМ) олинган, уларнинг хоссалари (кўпиртирувчанлик, сирт-активлик, мис-молибден маъданларини флотацион бойитишда самарали кўпиртирувчанлик ва бошкалар), эритмаларининг хоссалари, шунингдек амалда сульфид маъданларини флотацион бойитишда самарали кўпиртирувчи сифатида қўллаш имкониятлари тадқиқ қилинди.
Амалий аҳамияти: Синтез қилинган САМ амалда мис-молибден маъданларини флотацион бойитишда импорт ўрнини босувчи кўпиртирувчи реагент сифатида тавсия этилади.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлигн: олинган САМ лар ОАЖ “Олмалик кон-металлургия комбината” шароитида мис-молибден маъданларини флотацион бойитишда кўпиртирувчи сифатида қўлланилиб самарадорлигн ўрганилди, ижобий натижалар олинди. Тадбик этишдан кутилаётган йиллик иктисодий самара ТМСБ реагента бўйича 900 млн.сумни, ЭАФК реагента бўйича 740 млн.сумни ташкил килади, у импорт ўрнини босишни ва Республика валюта захирасини тежашни таъминлайди.
Қўлланиш саҳаси: кон-металлурги ишлаб чиқариш сохаси.

1-24 47 0

Микроорганизмлар ёрдамида пахта материалидаги эркин госсиполни детоксикациялаш технологиясини такомиллаштириш

Хуснора Иноятова

Тадқиқот объектлари: тостер, буғлатгич, эритувчи, пахта шроти, эркин ва боғланган госсипол, моғор замбуруғи, каротинсинтезловчи ачитқи.
Ишнинг мақсадн: яхши ўзлаштириш хусусиятига эга липиблар, каратиноидлар, углеводлар, оқсиллар билан бойитилган ва токсик госсиполсиз қимматли озуқа ишлаб чиқариш имконини берувчи пахта шротини қайта ишлашнинг илмий асосланган самарадор биотехнологиями яратиш.
Тадқиқот усули: пахта шротининг сифвтини тахлил қилиш ва бахолашда физик-кимёвий, микробиологик, биокимёвий ва математик усулари кўлланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: моғор замбуруғи ва каротинсинтез қилувчи ачитқи микроорганизмларнинг биргаликдаги таъсирида пахта шроти таркибидаги госсипол чукур детоксикацияланди ва асосланди. Тадқиқот килинаётган микроорганизмларни тайёрлаш технологиясининг асосий мақбул параметрлари аникланди (харорат t=28-30°C, мухитнинг кислоталилиги рН~7, детоксикациялаш давомийлиги т=96-120соат). Микроорганизмлар ёрдамида пахта материалидаги эркин госсиполни детоксикациялаш янги технологияси ишлаб чиқилди ва УзР № JAP 03544 ракамли патент билан тасдиқланган.
Амалий ахамияти: технологик ва иқтисодий самарадорлиги бўйича биологик трансформациялаш усулида пахта шротини госсиполсизлан-тиришнинг янги технологияси жорий технологиядан афзаллиги билан кафолатланган. Юқори сифатли ва хавфсиз озикавий ем сифатида паррандаликда амалий ахамиятга эга.
Татбиқ этиш даражаси ва нктнсодий самарадорлиги: янги илмий-технологик ишланмалари “Когон ёг-экстракция” корхонасида тажриба ишлаб чиқариш синовларидан ўтказилди ва ижобий натижаларга эришилинди. Асосий илмий тадқиқот натижалари ТКТИда “Ёглар технологияси” ва “Микробиология ва биотехнология асослари” фанлари бўйича ўқув жараёнида тадбик қилинди. Тавсия этилаётган технологияни ишлаб чиқаришга тадбик килишдан кутилаётган иқтисодий самара йилига 65,8 млн. сўмни ташкил этади.
Қўлланиш сохаси: ёг-мой саноати.

1-24 46 0

Метаннинг (Mn2O3)x⋅(ZrO2)y⋅(KCl)z катализаторида оксидланишли конденсацияланиши кинетикаси ва жараённи оптималлаштириш

Одилжон Файзуллаев

Тадқиқот объектлари: Табиий газ, ҳаво, ташувчи газ - азот, инерт газ - гелий, керамзит, катализатор, кальций монокарбид, тоза ҳолдаги метан, этилен,ацетилен, водород,углерод монооксиди.
Ишнинг мақсади: Метаннинг оксидланишли конденсацияланиш реакциясини термодинамик асослаш, дифференциал реактор шароитида кинетик қонуниятларни ўрганиш ва улар асосида жараённи моделлаштириш ва оптималлаштириш.
Тадқиқот методлари: термодинамик, кинетик, газ хроматографик, статистик усуллар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгиликлари: дифференциал реактор шароитида метаннинг оксидланишли конденсацияланиш реакцияси кинетик конуниятлари ва тавсия этилган кинетик тенгламалар асосида реакция механизми аникланган. Реакция боришининг мақбул шароити ишлаб чиқилган.
Амалий аҳамияти: Олинган натижалар метаннинг С2-углеводородларига айланиш унумини ошириш, катализаторнинг юқори селективлигини таъминлаш, жараённинг автоматик бошқарув тизимини яратиш имкониятини беради.
Татбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган усул ва кинетик моделлар бир босқичда метандан қимматли хомашё - этилен олиш имкониятини беради.
Қўлланилиш (фойдаланиш) сохаси: физикавий кимё, кинетика ва катализ, нефть-газ кимёси.

1-24 54 0

Метаннинг (Mn2O3)x⋅(ZrO2)y⋅(KCl)z катализаторида оксидланишли конденсацияланиши кинетикаси ва жараённи оптималлаштириш

Одилжон Файзуллаев

Тадқиқот объектлари: Табиий газ, ҳаво, ташувчи газ - азот, инерт газ - гелий, керамзит, катализатор, кальций монокарбид, тоза ҳолдаги метан, этилен,ацетилен, водород,углерод монооксиди.
Ишнинг мақсади: Метаннинг оксидланишли конденсацияланиш реакциясини термодинамик асослаш, дифференциал реактор шароитида кинетик қонуниятларни ўрганиш ва улар асосида жараённи моделлаштириш ва оптималлаштириш.
Тадқиқот методлари: термодинамик, кинетик, газ хроматографик, статистик усуллар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгиликлари: дифференциал реактор шароитида метаннинг оксидланишли конденсацияланиш реакцияси кинетик конуниятлари ва тавсия этилган кинетик тенгламалар асосида реакция механизми аникланган. Реакция боришининг мақбул шароити ишлаб чиқилган.
Амалий аҳамияти: Олинган натижалар метаннинг Сг-углеводородларига айланиш унумини ошириш, катализаторнинг юкори селективлигини таъминлаш, жараённинг автоматик бошкарув тизимини яратиш имкониятини беради.
Татбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган усул ва кинетик моделлар бир босқичда метандан қимматли хомашё - этилен олиш имкониятини беради.
Қўлланилиш (фойдаланиш) сохасн: физикавий кимё, кинетика ва катализ, нефть-газ кимёси.

1-80 90 0

Маҳаллий хомашёлар асосида юқори самарали супер- ва гиперпластификаторлар олиш ва қўллаш

Масъуд Каримов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда қурилиш композицион материаллари реологик ва физик-механик хоссала-рини яхшилаш, структура ҳосил қилиш жараёнини ростлаш учун синтетик олигомерлар асосида олинган модификаторлар кўллаш ривожланиб бор-мокда.
Келгуси йилларда Ўзбекистон Республикасида фукаро ва саноат кури-лиши ҳажмининг ошиши атроф-муҳит ва агрессив муҳитларга чидамли конструкциялар ва биноларнинг мустаҳкамлиги ва бардошлилигини оширадиган янги махаллий ва кайта тикланадиган хомашёлар асосидаги органик қўшимчалар излаш курилиш материаллари учун кимёвий қўшимчалар соҳасидаги асосий вазифалардан биридир.
Цемент композицияларини сифатини кескин оширишда юқори сама-рали пластификацияловчи кўшимчалар ишлатиш мухим омилдир. Ушбу жихатдан юқори технологиялар махсули бўлган энергия ва ресурс тежамкор пластификацияловчи қўшимчаларни ишлаб чиқариш технологиясини яратиш ва махаллий хомашёлар, айникса иккиламчи ресурсларни ишлатиш, қурилиш саноатида концентрланган суспензияларни реологик хоссалари ва структура ҳосил қилиш жараёнларини ростлаш учун тайёр махсулот хоссаларини ва бошлангич коришма харакатчанлигини, цемент системаларининг физик-механик, физик-кимёвий хоссаларини мақсадли ўзгартира оладиган янги самарали органик кўшимчаларни яратиш долзарб вазифа ҳисобланади.
Полиэлектролит-суперпластификаторларнинг цемент композицияла-рига таъсири заррачаларнинг агрегациялашувига йўл кўймайдиган, зарра-чалар юзасида би-, мономолекуляр қатлам ҳосил киладиган дифил макромолекулаларининг фазалар чегарасидаги адсорбцияси натижасидаги эмулсия ва дисперсияларнинг барқарорлашуви; дисперс тизимлар ва суюк-ликлар реологиясига таъсири; чидамли дисперс системаларда суюқлик ва қаттиқ фазаларни ажратиш имконини берадиган зарраларининг агрегат-лашуви чақириш имконияти; намланиш даражасини таъминлаш учун улар-даги адсорбцияда сирт хоссаларини модификациялаш; гидрофоб модда-ларининг солюблизациялаш хоссалари билан асосланган бўлиб, суперпластификатор молекулаларининг каттик фаза юзасига адсорбцияси натижасида юзага келадиган бир хил зарядлар электростатик кучлар таъсирида зарра-ларнинг бирлашуви эҳтимоли пасайтирилиб, цемент системаларининг қовушқоқлиги тушади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442 сон «Узбекистан Республикасининг саноатини ривожлантириш устунлари тўғрисида»ги ва 2009 йил 12 мартдаги ПҚ-1072 сон «Киме саноати корхоналарини модернизация килиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий ҳукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади махаллий хомашёлар асосида органик супер-ва гиперпластификаторлар олиш технологиясини яратиш ва улар ёрдамида цемент композициялари ишлаб чиқариш технологиясини такомиллашти-ришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
поликарбоксилатлар ва ацетонформальдегид смоласи асосида янги супер- ва гиперпластификаторлар олиш технологияси яратилган;
поликарбоксилатлар, полиоллар, ацетноформальдегид смоласи асосида синтез килинган органик кимёвий пластификацияловчи кўшимчаларнинг физик-кимёвий хоссалари ва тузилиши аниқланган;
поликарбоксилатлар, полиоллар, целлюлоза ва крахмал ҳосилалари, ацетонформальдегид смоласи асосида олинган пластификацияловчи қўшим-чаларнинг цемент системалари физик-механик хоссаларига таъсири аник-ланган;
олинган суперпластификатор СДж-1, гиперпластификатор ва ацетон-формалдегид смоласи асосидаги пластификацияловчи қўшимчалар кўшилган цемент системаларининг физик-кимёвий хоссалари аниқланган;
яратилган супер- ва гиперпластификаторларнинг цемент композиция-лари олишда кўллаш технологиялари яратилган.
ХУЛОСА
1. Полиоллар асосида пластификацияловчи эффектга эта қўшимчалар олинди ва уларнинг молекуляр массаларининг ошиши билан цементтошнинг физик-механик ва реологик хоссалари яхшиланди. Глицерин асосидаги пластификацияловчи кўшимча, бошка кўп атомли спиртлар асосида олинган қўшимчаларга солиштирилганда юкори пластификацияловчи хоссани намоён этди.
2. Қайта тикланувчи ресурслар (крахмал, целлюлоза ва уларнинг ҳосилалари) асосида юқори пластификацияловчи эффектга эга кўшимчалар синтез килинди. Кўрсатилдики, олинган пластификацияловчи қўшимчаларни 0.1-0.5% ораликда кўшиш максадга мувофик.
3. Кимёвий структурасида сувда эрувчанлиги ва портландцемент зарра-ларига адсорбциясини яхшилайдиган функционал гуруҳларга эга суперпластификатор СДж-1 олинди ва ишлаб чиқаришга тавсия этилди.
4. Полиметилен модификацияси учун изобутил радикали ва суперпластификатор СДж-1 билан изобутил радикалининг оптимал нисбати 95:5 экан-лиги аниқланди, модификацияланган суперпластификаторнинг цемент систе-масига 1% микдорда қўшиш тавсия этилди.
5. Олинган гиперпластификатор курук қурилиш материалларига кўшилган-да юқори пластификацияловчи эффектга эга ва ушбу гиперпластификатор суперпластификаторларни натижаларини жуда кам микдорда хам такрорлай олади. Гиперпластификатор суперпластификаторларга нисбатан 20 марта самаралироқ эканлиги кўрсатилди.
6. Кимёвий структурасида сувда эрувчанлиги ва портландцемент зарра-ларига адсорбциясини яхшилайдиган функционал гурухдарга эга ацетон-формалдегид смоласи асосидаги суперпластификатор тавсия этилди ва ком-позициянинг сувга талабчанлигини 15-20% га камайтириши ва цементтош-нинг мустахкамлигини ошириши кўрсатилди.
7. Олинган супер- ва гиперпластификатор гипс, цемент-оҳак системаларига қўшилганда композициянинг ҳаракатчанлиги, зичлиги ва мустаҳкамлиги ошди.
8. Махаллий хомашёлар асосида олинган супер - ва гиперпластификатор-ларни олиш ва қўллаш технологияси яратилди ва «Zenatkor-TBB» МЧЖ, «Қулама курилиш» МЧЖ, «Жиззах бинокор савдо» МЧЖларда амалиётга жорий қилинди. Олинган супер - ва гиперпластификаторларни қўшиш натижасида цемент системалари асосидаги композицияларда мустахкамлик-ни эрта босқичларда ошиши кузатилди ва бу ўз навбатида композицион материалларни тайёрлаш технологик жараёнининг кисқаришига ва энергетик харажатларни камайишига олиб келди.

1-46 64 0

Маҳаллий хомашёлар асосида янги композицияли редуктор сурков мойини олиш технологиясини ишлаб чиқиш

Сирожиддин Джиянбаев

Диссертация мавзусииииг долзарблиги ва зарурати. Дунс миқиссида нефтдан юқори сифатли сурков мойларини олиш, жумладан куввати жиҳатидан нефтни кайта ишлаш қурилмалари бўйича биринчи ўринда ЛҚШ, Ғарбий Европа, Япония хамда тез суръатлар билан ривожланаётган Хитой, Ҳиндистон, Саудия Арабистон, Мексика ва Эрон давлатлари туради. Нефтни чукур кайта ишлашда Россия 72% гача ва бошка ривожланган мамлакатлар 85-90% гача етгап. Шу борада юкори физик-кимёвий кўрсаткичларга эга бўлган сурков мойларини олишнинг технологик жараёнларини ишлаб чиқиш, олинган мойларнинг эксплуатацион кўрсаткичларининг илмий асосларини тадкик килиш энг долзарб муаммолардан бири хисобланади.1
Бугунги кунда жаҳонда редуктор сурков мойларини юкори эксплуатацион кўрсаткичларга эга турларини олиш учун таркибга кирувчи компонентларнинг ўрганиш ва улар асосида янги технологияларни ишлаб чикиш, ташки механик ва кимёвий таъсирларга чидамли, сифат кўрсаткичлари ва физик-кимёвий хоссаларини янада яхшилаш, редуктор сурков мойларини олишнинг замонавий нанотехнология ва жиҳозларини яратиш йўналишида илмий ишлар олиб борилмокда.
Мамлакатимиз мустакилликка эришгач нефтни кайта ишлаш саноатини кайта жиҳозлаш, технологик жараёнларни такомиллаштириш орқали янги махсулотлар ишлаб чикариш бўйича муайян ютукларга эришилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган чора-тадбир асосида дизел ёкилгилари, авиация керосини, мотор мойлари, рельс сурков мойлари, ўқ мойи, коррозияга карши сурков мойларини ишлаб чикариш технологияларини яратиш борасида мухим натижалар олинди. Бу йўналишда сурков мойларини сифатини оширишга ва турларини кенгайтиришга эътибор каратилмаган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегиясида «махаллий хомашё ва иккиламчи ресурслардан импорт ўрнини босувчи махсулотлар олиш технологияларини яратиш»2 вазифалари белгилаб берилган. Бу борада, жумладан нефтни кайта ишлаш саноати учун махаллий хомашёларнинг янги захираларини кашф этиш ва уларни кайта ишлаш учун замонавий технологияларни яратишга йўналтирилган илмий тадкикотлар мухим ахамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 26-декабрдаги №ПҚ-2698-сон «2017-2019 йилларда тайёр махсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чикаришни махаллийлаштириш дастури янада кучайтириш тугрисида»ги, 2017 йил 7-февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўғрисида»ги, 2017 йил 21-апрелдаги ПҚ-2915-сон «Узбекистан Республикаси экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш давлат кўмитасининг чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сакланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, кайта ишланиши, кўмилиши, реализацияни назорат қилиш инспекцияси фаолиятининг ҳуқуқий асослари» тугрисидаги карорлари ва фармони мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади: махаллий хомашёлар асосида редукторлар учун композицион сурков мойининг таркиби ва олиш технологиясини ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий яигилиги қуйидагилардан иборат:
редуктор сурков мойи ва унинг компонентларининг термооксидланиш барқарорлигини баҳолашда массанинг максимал йўқотилиш тезлиги ҳароратлари аниқланган;
редуктор сурков мойи ва компонентларининг солиштирма тахдилида смола ва асфальтенлар ўзаро термик муносабатлари асосланган;
компонентларнинг редуктор сурков мойи таркибида ЦД-7 кўндирмасининг оксидланишга карши совунланган саломас маҳсулотини натрий совунлари сифатида кулланилиши редуктор сурков мойининг термик баркарорлиги хамда термик парчаланишга қаршилигининг ошиши аниқланган;
олинган композициянинг термобаркарорлигига унинг таркибидаги гудрон ҳамда оксидланиш ва ишкаланишга карши ЦД-7 кўндирмасининг асосий таъсири исботланган;
юкори эксплуатация хоссаларига эга янги таркибли редуктор сурков мойини махаллий хомашёлар асосида олиш таркиби ва технологияси яратилган.
Хулоса
1. Маҳаллий хомашёлардан фойдаланиб, оғир юкпанишда эксплуатация қилинувчи редукторлар учун янги композицияли редуктор сурков мойи олиниб, редуктор сурков мойи олиш жараёнига, компонентлар танлаш ва унинг физик-кимёвий кўрсаткичларига турли хил параметрларнинг (вакт, концентрация, температура) таъсири ўрганилди ва жараённинг мукобил шароитлари тавсия этилди.
2. Яратилган ОСп-Уз редуктор сурков мойини олишда хомашё ресурслари ва уларнинг самарадорлиги аникланиб, юкори температура ва юкланиш шароитида едирилиш ва оксидланиш жараёнларини камайтирувчи кўндирмадан фойдаланиш редуктор сурков мойи массасининг 1,5-3% микдорда қушиш мумкинлиги кўрсатилган.
3. Янги таркибли редуктор сурков мойининг термик хусусиятлари унинг таркибий тузилишига боғлиқлиги термография усулида ёрдамида урганилиб, бунда редуктор сурков мойининг композиция таркибида мавжуд компонентларининг бугланиши ва эриши хамда термик ва термооксид жараёнлари кўрсаткичлари тавсия этилган.
4. ОСп-Уз редуктор сурков мойи компонентларининг кимёвий айланишлар билан боғлик сифат ўзгаришлари ва термик ишлов беришдаги совунланиш реакцияларининг жараёнлари аникланди.
5. Яратилган композицион редуктор сурков мойи ОСп маркали редуктор сурков мойидан 2-2,5 баравар афзаллиги кўрсатилган.
6. Махаллий хомашёлар асосида ОСп-Уз редуктор сурков мойи янги таркиби ва технологик жараёни Фаргона нефтни кайта заводида ишлаб чикариш учун тавсия этилди.

1-45 29 0

Маҳаллий иккиламчи хомашё асосида битум олиш технологиясини ишлаб чиқиш

Элёрбек Сайдахмедов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда нефть битумларни улуши нефтни кайта ишлаш тайёр махсулотлари умумий ҳажмининг 3-4%ни ташкил этади. Бу кўрсаткич ўсиш тенденциясига эта бўлиб, битумга бўлган жаҳондаги талаб 2020 йилга 120 млн тоннадан ортади.«Нефть битумларни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва сифатини яхшилаш хомашё ресурсларини максимал даражада жалб килиш, самарали модификацияланган битумли боғловчиларни ишлаб чикариш билан амалга оширилмокда»1.
Бугунги кунда жаҳон миқёсида нефть битумларини замонавий усул ва технологияларини яратиб нефть битумларини олишда оксидлаш ҳомашёсининг таркибини оптимизациялаш орқали битумларни ҳажмини кўпайтириш ва уларнинг сифат кўрсаткичларини яхшилаш борасида ишлар олиб борилмокда. Бу соҳада нефтни кайта ишлаш жараёнларини иккиламчи қолдик маҳсулотларидан фойдаланиб, турли мақсадларда ишлатиладиган нефть битумларини олиш, полимер ва бошка турли модификаторлардан фойдаланиб физик-механикавий ҳоссалари яхшиланган модификацияланган нефть битумларини олиш, янги мукобил хомашёлар турларидан фойдаланиб нефть битумларини олиш технологияларини ишлаб чикиш каби долзарб илмий тадқикотларга йўналтирилган.
Республикамизда нефть битумларини ишлаб чиқарилишини кенгайтириш, уларни сифатини яхшилаш борасида, битумларни олишда муқобил энергия ресурсларидан фойдаланишйулга куйилди. Бу борада, озик-овқат саноати иккаламчи маҳсулоти бўлган госсиполдан битумли богловчиларни ишлаб чиқариш, республикамизнинг Сурхандарье минтақасидаги мавжуд огир нефтлардан сифатли нефть битумларини олиш усул ва технологияларини ишлаб чиқилганлигини алоҳида таъкидлаш мумкин. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «маҳаллий хомашё ва иккалачи ресурслардан сифатли ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар олиш технологияларини яратиш»2 вазифалари белгилаб берилган. Бу борада жумладан, махаллий хомашёлардан фойдаланиб юкори сифатли нефть битумларини олиш технологиясини яратишни такозо этмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2614-сон «2016-2020 йилларда углеводород хом ашёсини чуқур кайта ишлаш негизида экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2015 йил 4 мартдаги ПҚ-4707-сон «2015-2019 ишлаб чиқаришни таркибий кайта ўзгартириш, модернизация ва диверсификациялаштириш чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4749-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 январдаги 8-сон «Ишлаб чиқариш сарфларини кискартириш ва таннарҳини камайтириш бўйича кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги Фармон ва карорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади нефть оғир қолдиклари ва ёнувчи сланецларнинг смолалари асосида турли мақсадли нефть битумларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилигиқуйидагилардан иборат:
оксидлаш гудронини чукур оксидлаб юмшалиш харорати бГСдан 74°Сгача оширилганда нефть битумларининг таркибида оксидланмаган компонентларни-асфальт ва қолдиқ экстракт ҳиссасини қарийб икки баробарга кўпайиши ва нефть битумларини иссикқа чидамлилик ва эскириш кўрсаткичларини, шунингдек пенетрацияси 10% гача яхшиланиши аниқланган;
таркибида юкори даражадаги (80%дан кўп) ароматик бирикмалар билан тавсифланадиган сланец смолаларнинг оғир қолдиқ фракцияларининг модификацией таъсирга эгалиги ва нефть битумларининг чўзилувчанлик ҳамда мўртлик ҳарорати ошиши исботланган;
қолдиқ экстрактни 5-10% микдорда оксидланиш хомашёсига кўшилиши оксидланиш жараёнининг самарасини ошириб, оксидланиш вактини нисбатан 20%га камайтириб, термооксидлаб эскириш жараёнларига юқори баркарорлик ва бошқа хоссалари яхшиланган йўл битумларни олиниши аниқланган;
қолдиқ экстрактни оксидланиш хомашёсига кўшиб нефть битумларини олиш технологияси ишлаб чиқилган.
Хулоса
1. Нефть дисперсион тизимларининг позициясига асосланган холда битум ишлаб чикаришдаги хомашёни тайёрлаш, турли тайёр нефть битумларнинг хоссаларини модификациялашхусусиятлари ўрганилди,махаллий хомашё асосида модификациялаштирадиган кўшимчалар тавсия этилган.
2. Қолдик экстрактни қўшилиши гудронларни оксидланиш тезлигини
ошириб беришлиги аниқланган, буюмшалиш харорати кўрсатгичи бир хил бўлган битумни олиш учун сарфланадиган оксидланиш вақтини камайиши билан ифодаланади,оксидланадиган гудронда 5% микдорда қолдиқ экстрактни мавжудлиги оксидланиш вақтини 10 соатдан 8 соатга камайиши, бу эса оксидлаш жараёнини самарасини нисбатан 20 % га
ошириши,шунингдек, 5% қолдиқ экстрактли гудронни оксидланишида оксидланган битумни микдори 2% га кўпайиши ва битумни чўзилувчанлик, пенетрация, термооксидланибэскириш жараёнларига баркарорлик, пастҳароратлик хоссаларини яхшиланиши кўрсатилган.
3. Битумни аралаштириш йўли билан олиш жараёнини йўналтирилган бошқариш усули таклиф килиниб, унга кўра,аралаштирмада оғир нефть қолдикларини микдорини кўпайтириш мақсадида, оксидланган битумни компоненти сифатида чукур оксидланган юмшалиш харорати юқори бўлган битумни ишлатиш тафсия этилган.
4. 90:10 нисбатли оксидланган битум ва асфальт асосида, товар битумларни амалдаги стандартига мос келадиган ва юкори даражадаги дуктиллик ва иссиққа чидамлилиги билан характерланадиган аралашмали нефтьбогловчиларни таркиблари тафсия этилган. Хомашёдаги асфальтни чегаравий микдорини аниклаш критерийси сифатида мўртликҳароратини ишалатиш мумкинлиги кўрсатилган.
5. Сланец смолаларини ҳайдашдаги қолдиқларни нефть битумларини тайёрлашда компонентлари сифатида ишлатиш мумкинлиги кўрсатилган, бу муқобил хомашё ресурсларидан фойдаланиб битумларни олиш учун хомашё сифатида тавсия этилган.
6. Нефтни кайта ишлаш жараёнини оғир маҳсулоти - мойларни селектив тозалаш жараёнини қолдиқ экстрактини дастлабки оксидланиш хомашёсини компоненти сифатида хомашёга 10%гача бўлган микдорда кўшилишини кўзда тутган ва меёрий хужжатларга мое келадиган нефть йўл-битумини олинишини таъминлайдиган нефть битумини ишлаб чикариш курилмасининг технологик регламенти ишлаб чиқилган.
7. Гудронга мойларни селектив тозалаш жараёнини колдик экстрактини қўшиб сифат кўрсаткичлари яхшиланган нефть битумларини олиш технологияси тавсия этилган.

1-23 71 0

Махаллий хом ащё асосида қудуқларни бурғулаш учун полимер композицияни ишлаб чиқиш ва текшириш

Абдулла Магрупов

Тадкиқот объектлари: модификацияланган полимер реагент МПР-1, бурғулаш эритмалари, нефт кони қатламларини бурғулаш.
Ишнинг мақсади: “Нитрон” толаси ишлаб чиқаришни хўл чиқиндиларини механо-кимёвий усул ёрдамида янги сувда эрувчан полимер олишнинг, полимер ва кимёвий фаол тизимлар асосида янги полимер композиция олиш технологиялприни ишлаб чиқиш, тупроқсимон ва хемоген тоғ жинслари билан таъсирланишини ўрганиш ва бундай изланишлар асосида ингибирловчи хоссага эга бўлган бурғулаш эритмаларини рецептурасини ишлаб чикиш, уларни нефт кони терроген ва хемоген катламларини бурғулашда саноат синовларини ўтказиш.
Тадқиқот усуллари: вискозиметрия, ИҚ-спектроскопия, элемент ва функционал анализ ва бошқа физик-кимёвий тадкикот усуллари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Ишда биринчи маротаба “Нитрон” толаси ишлаб чиқаришни хўл чиқиндиларини механо-кимёвий усул ёрдамида янги сувда эрувчан полимер олишнинг шароитлари ишлаб чикилган ва унинг асосида янги таркибли бурғулаш эритмаларини олиш учун турли хил онсон топиладиган кимёвий реактивлар ёрдамида полимер композициялар олинган. Бурғуланадиган майдонларни геологик ва техник шароитларига қараб ушбу эритмаларнинг технологик хоссалари ўрганилган. Турғунлашлашган бурғулаш эритмаларининг минераллашган ер ости сувлари ишлатилиши ёрдамида тайёрлаш услубиёти ишлаб чиқилган.
Амалий ауамияти: «Нитрона» толасини ишлаб чиқаришни хўл чиқиндилари асосида янги сувда эрувчан полимерии олиш технологияси ишлаб чиқилиши ва ишланма натижаларинисаноат шароитида фойдаланиши ва бу билан Ўзбекистонни нефтегаз худудларидаги окувчан тупрок катламларни деворларини мустахкамлашни сезиларли даражада оширилиши таъминлаш.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: ишланмалар натижалари Нур-1, Камчук-3 ва Устюрт УРБси майдонлари қатламларини бурғулашда текширилган. Текширишлар таклиф қилинаётган бургулаш эритмаларини юкори самарадорлийлигини кўрсатган.
Полимер композицияларни ва бошқа композицион қўшилмаларни норматив хужжатларга жавоб берадиган тажриба саноат микдорлари чиқарилган ва сувда эрувчан полимерии ишлаб чикариш технологиялари регламента, техник шароилари ишлаб чиқилган.
Қўлланиш сохаси: Нефт ва газ саноати.

1-24 72 0

Махаллий хом аше материаллари асосида техник ситаллар

Бахром Рузибаев

Тадқиқот объектлари: табиий хом аше материаллари асосида синтез килинган шиша ва ситаллар.
Ишнинг мақсади: Узбекистон табиий хом-ашёлари асосида техник ситаллар олиш.
Тадқиқот усули: Бир катор физик-кимевий усуллардан, жумладан рентгенографии, термографик, микроскопии, электронно-микроскопик, электронно-зондли, дилатометрик ва бошкалардан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Узбекистон табиий хом-ашёлари асосида юкори хоссаларга эга техник ситаллар олиш мумкинлиги назарий жихатдан асосланган ва тажрибада аникланган.
Илк бор кварц - каолин - доломит системаси асосида бошкариладиган хажмли кристалланиш кобилиятига эга булган ишкорсиз шишалар олиш мумкинлиги аникланган.
Табиий хом агпёлар асосида белгиланган микроструктура ва таркибга эга, юкори кимёвий бардош ва емирилишга бардошли ситаллар олишнинг конуниятлари келтирилган.
Амалий ахамияти: Ангрен каолини, Гузор доломити, Заргар кварци асосида куйидаги хоссаларга эга ситаллар олинган: эгилишга мустахкамлиги 170-240МПа, ишкор бардошлиги 99,20-99,85%, кислота бардошлиги 98,35-99,20%, емирилишга бардошлилиги 0,003-0,005 г/см2.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: олинган шиша ва ситаллар “Ғазалкент ойна” АЖ ва XT “Садиков А.С”да синовдан ўтган ва кутилаётган иқтисодий самарадорлик йилига 31689960 сумни ташкил этади.
Қўлланиш сохаси: Техника.

203-206 70 0

Математическое прогнозирование параметров токсичности и опасности пестицидов

Ш Бахридинов , Д Акрамов , М Мидасов

Теоретические основы возможности и прогнозирования токсичности и опасности химических соединений начали закладываться еще за рубежом в 19- 20 веках.

1-53 60 0

Марказий Қизилқум фосфоритларини фосфорли ўғитларга қайта ишлашнинг ресурстежамкор технологиясини яратиш

Холтўра Мирзақулов

Degree of embed and economic affectivity: the technology on production nitrocalciumphosphate fertilizers from Central Kyzylkum phosphorites is ran into production on “Samarkhandkimyo” Open Stock Society, were produced more than 90 thousand t of fertilizers. On Open Stock Society "Ammophos" trial installation for conversion of 10 thousands tonns/ycar of phosphogypsum processing to ammonium sulphate and phosphochalk is mounted and approved. The developed fertilizers have shown higher agrochemical efficiency in comparison with ammophos and simple superphosphate. Technico-cconomical calculations shows decreasing of fertilizers price for about 15-40 %.
Sphere of usage: production of mineral fertilizers and an agriculture.
Татбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: Марказий Қизилқум фосфоритидан нитрокальцийфосфат ўғитини ишлаб чиқариш технологияси “Самаркандкимё” ОАЖда жорий этилди ва 90 минг тоннадан кўпрок ўғит чиқарилди. “Аммофос” ОАЖда қуввати йилига 10 минг т фосфогипсни аммоний сульфат ва фосфомелга қайта ишлаш тажриба-саноат ускунаси монтаж қилинган ва синовдан ўтказилган. Комбинациялашган реактор ўрнатилган саноат ускунасида 200 т қўш суперфосфат ва PS-ўғити ишлаб чиқарилди. Яратилган ўғитлар аммофос ва суперфосфатга нисбатан агрокимёвий самарадорлиги юқорилигини кўрсатади ва техник иктисодий ҳисоблар эса ўғитларнинг нархи 15-40% арзонлигини кўрсатди.
Қўлланиш соуаси: қишлоқ хўжалиги ва фосфорли ўғитлар корхоналари.

1-30 76 0

Марказий Қизилқум фосфоритларини фосфор кислотали фаоллаштириш йўли билан бирламчи фосфорли ўғитлар олиш технологияси

Хайрулло Каноатов

Тадқиқот объектлари: Марказий Қизилкум фосфоритларининг оддий фосфорит уни, ювилган концентрата, термоконцентрати, минераллашган массаси, фосфорит чанги, бирламчи фосфорли ўғитлар.
Ишнинг мақсади: Юқорида санаб ўтилган Марказий Қизилқум фосфат хом-ашёси турларидан бирламчи фосфорли ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чикиш.
Тадқиқот усуллари: кимёвий ва физик-кимёвий.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: биринчи маротаба, юқори карбонатли камбағал фосфат хом-ашёсидан фосфор кислотали фаоллаштириш ҳамда кислотали термик қайта ишлов усуллари билан катта микдорда ўзлашувчан ва сувда эрувчан Р2О5 шаклларини тутган юкори концентрацияли бирламчи фосфорли ўғитлар олинган.
Амалий ахамияти: кишлоқ хўжалиги кузги шудгор остита солиш учун ўта зарур бўлган бирламчи фосфорли ўғитларни олади. Ишнинг натижалари Қизилқум фосфорит комбинатининг минераллашган массаси ва фосфорит чанги каби кўп микдордаги чикиндиларини фосфорли ўғитлар ишлаб чиқаришига жалб килиш имконини беради.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: лаборатория тадқиқотлари йириклаштирилган модел қурилмасида синовдан ўтказилган. 2010 йилда “Аммофос-Максам” ОАЖ да тажриба-саноат синовлари ўтказилиши белгиланди. Ўтказилган агрокимёвий синовлар янги ўғитларнинг юқори самарадорлигини кўрсатди. Кузги шудгор остита солиш учун қишлоқ хўжалигининг бирламчи фосфорли ўғитларга бўлган талаби фақатгина ғўза ва бошоқли экинларида йилига 272-292 минг тонна Р2О5 ни ташкил қилади. Ҳозирги кунда Қўқон суперфосфат заводида йилига 22,9 минг тонна Р2О5 микдорда ишлаб чикарилаётган оддий аммонийлашган суперфосфатгина кузги шудгор остита бирламчи фосфорли ўғит сифатида кўлланилиши мумкин.
Қўлланиш coxaeи: “Узкимёсаноат” Давлат акционерлик компанияси корхоналари, қишлок хўжалиги.

1-81 204 0

Марказий Қизилқум фосфоритлари асосида фосфорли ва мураккаб азотфосфорли ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш

Ахмед Реймов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Қишлоқ хўжалигини жадал суратларда ривожлантириш ва унинг минерал ўғитларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш бутун дунё бўйича долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Чунки, минерал ўғитларни қўллаш эвазига кишлок хўжалик экинларини хосилдорлиги уртача 40-50% га оширилади.
Узбекистонда кишлок хўжалигини азогли, фосфорли ва калийли ўғитларга бўлган эҳтиёжини таъминловчи кимё саноатининг йирик тармоклари яратилган. Ҳозирти кунда Ресиубликамиздаги фосфорли ўғитлар ишлаб чикариш корхоналари махсулотлари ассортимента асосан мураккаб азотфосфорли ўғитлардан ташкил топтан. Мураккаб азотфосфорли ўғитлар экиш билан бирга ва экинларни озиклантириш даврида кенг қўлланишга мўл жал лантан. Бирламчи фосфорли ўғитлар эса айнан кузги шудгор остита қўлланилганда самараси анча юкори бўлади. Шунта кўра концентрланган бирламчи фосфорли ўғитлар олишнинт янги технологиясини ярагиш мухим вазифалардан бири хисобланади.
Шу билан бирталикда мураккаб азотфосфорли ўғитлар ишлаб чикариш техноло! ияларини замон талабларига мувофик гакомиллаштириш талаб қилинмоқда. Чунки, уларни ишлаб чикариш фосфат хом ашёсини сулфат кислотасида иарчалаб, экстракцион фосфор кислотаси олишга асосланган. Бунда ишлаб чиқаришнинг чикиндиси сифагида фосфогиис хосил бўлади. Шунинг учун фосфатларни нитрат кислотаси билан кайта ишлаш усули долзарб хисобланиб, бунда гипс ўрнита, айникса шўрлантан туироқларда самарали саналадитан азоткалцийли ўғит - калций нитрата хосил бўлади. Калций нитратини энг арзон бўлган суюк ўғитларта кайта ишлаш хам долзарб хисобланади.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Қишлоқ хўжалигини жадал суратларда ривожлантириш ва унинг минерал ўғитларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш бутун дунё бўйича долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Чунки, минерал ўғитларни қўллаш эвазига кишлок хўжалик экинларини хосилдорлиги уртача 40-50% га оширилади.
Узбекистонда кишлок хўжалигини азогли, фосфорли ва калийли ўғитларга бўлган эҳтиёжини таъминловчи кимё саноатининг йирик тармоклари яратилган. Ҳозирти кунда Ресиубликамиздаги фосфорли ўғитлар ишлаб чикариш корхоналари махсулотлари ассортимента асосан мураккаб азотфосфорли ўғитлардан ташкил топтан. Мураккаб азотфосфорли ўғитлар экиш билан бирга ва экинларни озиклантириш даврида кенг қўлланишга мўл жал лантан. Бирламчи фосфорли ўғитлар эса айнан кузги шудгор остита қўлланилганда самараси анча юкори бўлади. Шунта кўра концентрланган бирламчи фосфорли ўғитлар олишнинт янги технологиясини ярагиш мухим вазифалардан бири хисобланади.
Шу билан бирталикда мураккаб азотфосфорли ўғитлар ишлаб чикариш техноло! ияларини замон талабларига мувофик гакомиллаштириш талаб қилинмоқда. Чунки, уларни ишлаб чикариш фосфат хом ашёсини сулфат кислотасида иарчалаб, экстракцион фосфор кислотаси олишга асосланган. Бунда ишлаб чиқаришнинг чикиндиси сифагида фосфогиис хосил бўлади. Шунинг учун фосфатларни нитрат кислотаси билан кайта ишлаш усули долзарб хисобланиб, бунда гипс ўрнита, айникса шўрлантан туироқларда самарали саналадитан азоткалцийли ўғит - калций нитрата хосил бўлади. Калций нитратини энг арзон бўлган суюк ўғитларта кайта ишлаш хам долзарб хисобланади.
кўпайтириш, қишлоқ хўжалигига минерал ўғитлар етказиб бериш борасидаги вазифаларнинг ижросини таъминлаш билан изохданади.
Шу жиҳатдан юқорида келтирилган масалаларни ечишда иаст навли фосфат хом ашёсини кайта ишлашга татбик этиш, мураккаб азотфосфорли ўғит олиш техноло! иясини такомиллаштириш, фосфорли ўғитлар хажмини ошириш, ассортимента ни кенгайтириш, таннархини камайтириш, экспортга мўлжалланган терм и к баркарор аммоний селитрасини ишлаб чикиш ва саноатга жорий килишга йўналтирилган янги илмий тадкикотларни амалга оширишни талаб килиши келиб чикади.
Тадкикотнинг мақсади наст навли Марказий Қизилқум фосфатлари хом ашёсидан фойдаланиб бирламчи фосфорли, азотфосфорли ва суюк азоткалцийли ўғитлар, термик баркарор аммоний селиграси олиш техноло! ияларини ишлаб чикишдан иборат.
Диссертация тадкикотининг илмий янгилиги қўйидагилардан иборат:
паст навли Қизилқум фосфоритларини фосфоркислотали-гиисли бўтқа билан ўзаро таъсирлашиш жараёнининг оптимал шароитлари ўрганилган ва бирламчи фосфорли ўғит олиш технологияси яратилган;
Марказий Қизилқум фосфорит унини нитрат кислотаси билан парчалаш усули оркали нитрокалцийфосфат бўтқасидан калций нигратни ажратиб, қаттиқ ҳолдаги NPCa ва суюқ азоткалцийли ўғитлар олинган. Нитрат кислота меъёрлари ва нигратаммонийкалцийли эритма билан аммонийли селитра, карбамид ва карбамид-аммонийли селитра оғирлик нисбатларига боғлиқ равишда суюқ азоткалцийли ўғитларнинг таркиби ва хоссалари ўртасидаги корреляцион боғлиқликлар аникланган;
фосфат қўшимчасининг аммоний селиграси IV—>111 модификацион ўзгаришлари хароратини ошириши, иссиклик эффектларини камайтириши, термик парчаланишининг бошланғич хароратини 29 - 39°С гача ошириши, ўғит кристалл заррачаларининг ўлчамларини камайтириши, натижада азотфосфорли ўғитлар термик баркарорлигининг ошиши аникланган;
аммоний селиграси таркибига юқори карбонатли Марказий Қизилқум фосфоритларининг хар хил турларини қўшиш оркали юқори микдорда ўзлаштириладиган Р2О5 ва СаО шаклларини тутган янги турдаги азотфосфорли ўғитлар олиш технологияси яратилган.
ХУЛОСА
Диссертацияда Марказий Қизилқум фосфоритларини комплекс кайта ишлаш асосида янги турдаги бирламчи фосфорли, азотфосфорли ва суюк азоткальцийли ўғитлар олишнинг ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқишни таъминлайдиган, назарий ва амалий тадкикотларни жамлаган минерал ўғитлар кимёси ва кимёвий технологияси сохасидаги нихоятда долзарб бўлган илмий-техникавий масалалари ечилган.
Дисертация ишини бажаришда асосий илмий ва амалий натижалар куйидагилар хисобланади:
1. СаО-РзОз-ЗОз-НзО ва СаО-РгОз-ИзОз-НгО системаларини графоаналитик тахдил усулида ўрганиш оркали Марказий Қизилқум фосфоритларини фосфоркислотали-гипсли бўтка ва кам меъёрдаги нитрат кислотаси билан ўзаро таъсирлаштириш жараёнлари назарий асосланди. Олинган янги илмий маълумотлар Қизилқум фосфоритларини кайта ишлашда бирламчи ва азотфосфоркальцийли ўғитлар олиш жараёнлари шароитларини асослашга ва олдиндан аниқлашга хамда макбул таркибларни топишга имкон беради.
2. Ҳар хил турдаги Марказий Қизилкум фосфоритларининг ювиб куйдирилган концентратини сульфат кислотада парчалаб олинган ФКГБ билан ФКГБ : ФУ = 100 : (25-70) масса нисбати ораликларида ўзаро таъсирлашиш жараёни ўрганилди. Жараёнда катнашадиган барча реагентларнинг мумкин кадар бўлган нисбатлари ва концентрациялари аниқланди. Максимал микдордаги Р2О5 ва СаО нинг ўзлашувчан ва сувда эрувчан шакларини тутган бирламчи ўғит олиш мумкин бўлган мақбул нисбат ФКГБ : ФУ = 100 : (25-30) эканлиги кўрсатилди. Маҳсулотнинг товар хоссаларини яхшилаш учун сульфокальцийфосфатли бўтқага ЭФК ишлаб чиқаришнинг абсорбцион эритмаси - нордон оқова сувини қўшиш гавсия этилади.
3. Ҳар хил вариантларда аммонийлаштирилган нитрокальцийфосфат бўткасидан кальций нитратни қисман ажратиб олиш йўли билан азотфосфоркальцийли ва САКУлар олишнинг такомиллаштирилган технологияси ишлаб чикилди. Таклиф қилинаётган NPCa ўғитларда Р2О5 микдори «Самаркандкимё» АЖ да ишлаб чиқарилаётган НКФУ (нитрофос) ra Караганда 7-10% га юкорилиги кўрсатилди.
Нитрокальцийфосфат бўткасиинг суюк фазаси ҳисобланган НАКЭ ни хар хил навдаги САКУ га кайта ишлаш бўйича тадкикотлар ўтказилди. Нитрат кислота меъёрига боғлиқ холда НАКЭ ни буглатиш ва аммиак билан нейтраллаш оркали хар хил таркибдаги САКУ лар олинди. НАКЭ га аммоний нитрати, карбамид ва КАС эригмасини кўшиш йўли билан эса таркибида юкори концентрланган азот тутган хар хил САКУ лар олинди.
4. Ҳар хил турдаги Марказий Қизилқум фосфоритларини аммоний селиграси суюкланмаси ёки концентрланган эритмаси билан ўзаро таъсирлаштириш жараёни асосида АФУ олиш мумкинлиги тадкик килинди. АС суюкланмасида оддий фосфорит унининг карбонатсизланиш ва фаоллашиш кинетикаси ўрганилди. Бунда АФУ даги фосфат хом ашёсининг юкори карбонатсизланиш ва фаоллашиш даражаси дастлабки реагентларнинг ўзаро таъсирлашувининг 20 дакикасидан сўнг кузатилади. АС га фосфат қўшимчасини киритилиши доналар мустаҳкамлигини сезиларли, яъни ўртача 2,0-5,5 баробар ошириши аникланди. АС суюқланмасига 5% Р2О5 ҳисобидаги фосфорит унини қўшиш доналар говаклигини 9,15 дан 7,08% гача камайтириш имконини берди. Таркибида 3,0-5,04% Р2О5 булган АФУ нинг ёнишқоқлиги 1,71-1,87 кг/см" ни ташкил этди, бу тоза АС ёнишқоқлигидан 2,5-2,7 маротаба камдир.
5. Фосфат қўшимчаларининг аммоний селитрасининг модификацион ўзгаришларига таъсири ўрганилди. АС нинг IV—>111 ўзгариш харорати 44,8°С ни ташкил этади, 1,05-5,04% Р2О5 микдордаги фосфат хом ашёсини АС га қўшганда, ушбу ўзгариш харорати 53,7 дан 56,6°С гача кўтарилиши аниқланди. Бунда АС нинг суюкланиш ва кристалланиш ҳароратлари пасаяди. IV—>111 ўзгариш хароратининг ошиши АФУ ни иссик иқлим шароитларида саклаш ва ташишда унинг доналар ёпишқоқлигининг камайишига ва мустахкамлигининг сакланиб колишига ёрдам беради.
АФУ нинг модификацион ўзгаришларининг иссиқлик эффектлари аниқланди. Уларнинг кийматлари дастлабки АС ўзгариш иссиқлигига Караганда сезиларли даражада паст эканлигини кўрсатди. Демак, улар энг кам иссиқлик эффектлари билан содир бўлади ва модификацион ўзгаришларга секинлаштирувчи таъсир кўрсатади хамда ўзгаришларга ўтиш нуқталарида жараён охиригача бормайди, бу эса доналарнинг бўзилиш даражасини пасайтиришга, уларнинг тузилишини жипслашувига, айниқса, юкори мустақкамликни саклаб қолишга и.мкон беради.
6. АС ни қиздирганда фосфат қўшимчасининг ижобий буферлик таъсири ва унинг pH қийматини барқарорлаштириши кўрсатилди. АФУ таркибидаги аммоний нитратнинг тоза АС га солиштирганда термик парчаланишининг бошланғич ҳарорати фосфорит қўшимчасининг микдорига боғлик равишда 29 дан 39°С гача кўтарилади. Таркибида 1 - 5% Р2О5 тутган АФУ парчаланишининг фаолланиш энергияси 46,6-51,6 ккал/моль оралигида ўзгаради, бу тоза АС нинг нарчаланиши фаолланиш энергиясига нисбаган 4,7-9,7 ккал/моль га кўн эканлигини кўрсагди. Бу фосфатлаштирилган АС термик баркарорлигининг сезиларли ошганлигидан далолат беради.
Утказилган АФУ доналари тузилишининг элекгрон-микроскопик гадкикотлари фосфат кўшимчаларининг аммоний нитрат кристалларининг ўлчамларини камайтиришини кўрсатди. Фосфорит говакларни ва микро ёриқларни тўлдирган холда ўрнашади, бунда АФУ доналарининг ўта такомиллашган юзаси ва ички гузилиши ҳосил бўлади.
«Навоиазот» АЖ №3 цехида ўтказилган тажриба-саноат синовлари асосида яратилган АФУ ни ишлаб чикаришда аммонийли ва нитратли азотнинг йўкогилиши аниқланди. АФУ нинг 1 гоннасини ишлаб чикаришда: NH3 кўринишида - 0,52 кг/т, NH4NO3 кўринишда эса - 0,41 кг/т, яъни аралаштириш ҳамда АФУ ни донадорлаш боскичида умумий йўкотилиш азотга ҳисоблаганда рухсат этилган кийматдаги 0,572 кг/т ни ташкил этади.
7. Марказий Қизилқум фосфоритларини кайта ишлашнинг ҳар хил босқичларида ҳосил бўлган эритмалар, бўтқалар ва суюқланмаларнинг физик-кимёвий ва реологик хоссалари ўрганилди. Рентгенографик ва ИҚ-снектросконик гахлил усулларини кўллаш оркали бирламчи, азотфосфорли ва NPCa ўғитларнинг гузли гаркиби, шунингдек, физик-кимёвий ва товар хоссалари аникданди.
8. Лаборатория тажрибалари, модел курилмаси ва тажриба-саноат синовлари шароитларидаги натижалар асосида бирламчи, азотфосфорли, NPCa ва суюқ азоткальцийли ўғитлар ишлаб чиқаришнинг технологик тизими ишлаб чикилди ҳамда моддий баланси тузилди. Марказий Қизилқум фосфоритларини фосфоркислотали-гипсли бўтка билан парчалаш бўйича ўтказилган физик-кимёвий ва амалий тадқиқотлар бирламчи фосфорли ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чикиш учун асос бўлди ва бу ишланма «Аммофос-Максам» АЖда тажриба-саноат синовидан муваффакиятли ўтиб, 2009 йилда 60 тонна, 2011 йилда эса 100 тонна янги турдаги ўғит ишлаб чикарилди. Марказий Қизилкум фосфоритлари ва АС суюкланмаси асосида АФУ олиш технологияси «Навоиазот» АЖ да жорий килинди. 2009 йилдан то хозирги кунгача киймати 165 млрд, сўм бўлган 300 минг тоннадан ортик АФУ ишлаб чикарилди.
9. Бирламчи фосфорли, NPCa ва суюк азоткальцийли ўғитлар олишнинг техник-иктисодий ҳисоблари бажарилди. Бирламчи фосфорли ўғитларни ишлаб чикаришни ташкил эти ш да 1 тонна 100 % ли Р2О5 га сарфланадиган сульфат кислота микдори супрефос ўғити ишлаб чиқаришга солиштирганда 30-35% га камаяди. Донадор NPCa ўғитининг улгуржи нархи 565511 сўмни ташкил килиб, у НКФУ билан солиштирганда 118643 сўмга арзондир. НАКЭ га АС ва карбамид кўшиб олинган САКУ нинг улгуржи нархи мос равишда 192722 ва 285548 сўмни ташкил этади. Иилига 100 минг тонна азотфосфорли ўғит ишлаб чикаришда факатгина аммоний селитрасини гашиш вактидаги махсус қўриклаш хизматининг бекор килиниши хисобига 2,0 млрд, сўмдан ортик маблағ тежалади.
10. Олинган ўғитларнинг агрокимёвий синовлари ғўза экинида микролизиметрик, пай кал ва дала шароитларида ўтказилди. Олинган маълумотлар натижалари ишлаб чикарилган ўғитларнинг агрокимёвий самарадорлиги анъанавий ўғитларнинг эквивалент микдордаги озука моддалари самарадорлигига якинлигини кўрсатди.

1-26 149 0

Марказий Қизилқум фосфоритлари асосида фосфорли ва азотфосфорли ўғитлар олиш технологиясини яратиш

Умарбек Алимов

Тадқиқот объектлари: Марказий Қизилқум фосфоритлари: оддий фосфорит уни, чангсимон фракция, ювиб қуритилган концентрат, минсраллашган масса, ювиб куйдирилган концентрат.
Ишнинг мақсади: Марказий Қизилкум фосфоритларини фосфоркислотали гипс бўткаси, шунингдек, қисман аммонийлашган экстракцион фосфор кислотаси билан ўзаро таъсирлашув йўли оркали бирламчи фосфорли ва азотфосфорли ўғитлар олишнинг рссурстежамкор технологиясини яратиш.
Тадқиқот усуллари: кимсвий, рснтгенографик ва ИҚ-спсктроскопик таҳлил.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлиги: биринчи маротаба Марказий Қизилқум фосфоритларини фосфоркислотали гипс бўтқаси ҳамда қисман аммонийлашган экстракцион фосфор кислотаси билан ўзаро таъсирлашув йўли оркали бирламчи фосфорли ва азотфосфорли ўғитлар олиш мумкинлиги кўрсатилган. Сулфокалцийфосфатли бўтқаларнинг рсологик хоссалари (зичлик, қовушкоқлик) ва калцийфосфат бўтқасининг сувда эримайдиган қисмларининг кимсвий таркиби ўрганилган. Бирламчи ва мураккаб азотфосфорли ўғитларнинг агрокимсвий хамда физик-кимёвий хоссалари таҳлил қилинган.
Амалий аҳамияти: олиб борилган изланишлар натижалари янги турдаги бирламчи ва мураккаб азотфосфорли ўғитлар олиш технологиясини яратиш учуй илмий асос бўлди. Яратилган технологиялар концснтрланган фосфорли ўғитлар олишда Марказий Қизилқум фосфоритларининг нафакат бойитилган концентратларини, балки оддий фосфорит уни, чангсимон фракция, шунингдек, минсраллашган массани хам жалб қилиш имконини бсради.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: лаборатория курилмасида ва “Аммофос-Максам” ОАЖда бирламчи фосфорли ўғитларни олиш жараёнининг асосий тсхнологик парамстрлари ишлаб чикилган. Азотфосфорли ўғитлар олиш технологияси эса лаборатория курилмасида синовдан ўтказилди ва жараённинг асосий технологик парамстрлари аниқланди. Ғўза ўсимлигидаги агрокимёвий синовлар яратилган ўғитларнинг самарадорлигини кўрсатди.
Тсхник-иқтисодий ҳисоблар бирламчи фосфор ўғитидаги 1 т 100% ли Р2О5 нинг таннархи супрсфосга солиштирилганда 399 385 сўмга, азотфосфорли ўғитники эса аммофосга нисбатан 192 604 сўмга кам эканлигини кўрсатади.
Қўлланиш coxaeи: “Узкимёсаноат” ДАК фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарувчи корхоналари, қишлок хўжалиги.