Barcha maqolalar
Тундаликлар ёки фалсафий мушоҳадалар
Ушбу мақолада ўзбек адиби ва шоири Асқад Мухтор “Тундаликлар” асарининг фалсафий-эстетик жиҳатлари таҳлил этилган. Ёзувчининг бадиий адабиѐт, бадиий ижоднинг моҳиятини ўзига хос афоризмлар орқали баѐн этгани
кўрсатиб ўтилган. Шарқ ва ғарб мутафаккирларининг бадиий ижодга доир фалсафий қарашларига Асқад Мухторнинг ѐндошуви тадқиқ этилган.
Темурийлар давридаги поэтикага доир рисолаларда қофия илмининг қиёсий таҳлили
Жаҳон адабиётшунослиги, хусусан, мумтоз шарқ адабиётшунослиги, унинг назарий асослари тадқиқи мумтоз матнлар ва уларнинг бадиий-поэтик таҳлилини амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга. Шу боис мумтоз адабиётда шеъриятнинг етакчилигини, шеършунослик тарихи, вазн, қофия, шеърий нутқ, шеърнинг назарий асослари, шеърий санъатлар, шеърий шакллар каби масалалар ва уларнинг ўзига хослигини белгилаш муҳим вазифалардан бири бўлиб келмоқда.
Дунё адабиётида, шу жиҳатдан “илми адаб”, кейинчалик “илми сегона”нинг таркибий қисмларидан бири бўлган мумтоз қофия илми назарияси, қофиянинг асосий унсурлари, таркибий қисми, қофия ҳарф ва ҳаракатлари, қофиядаги нуқсонлар, қофия турларининг назарий асослари арабий, форсий ва туркий рисолалар тадқиқи асосида ягона назарий категорияларини тақдим қилиш, жаҳон, хусусан, туркий қофия илмининг ўрганилиши долзарб масалалардан бирига айланмоқда.
Ўзбекистонда мамлакат стратегик ривожининг бош омиллари белгиланар экан, “Мана шу стратегияга мувофиқ, барча соҳа ва тармоқлар қатори маданият ва санъат, адабиёт, оммавий ахборот воситалари равнақини янги босқичга кўтаришни биз ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз... Аввало, халқимизнинг яратувчилик даҳоси билан бунёд этилган ноёб меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, юртимиздан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ва илмий-ижодий фаолияти ҳақида яхлит тасаввур уйғотиш, ёш авлодни гуманистик ғоялар, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялашдек эзгу мақсадлар кўзда тутилган”[1]. Темурийлар даврида қофия илми назарий таълимот сифатида ўзининг юксак чўққисига кўтарилди. Ушбу давр вакилларидан Шайх Аҳмад Тарозий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Фахрий Исфаҳоний, Ҳусайн Воиз Кошифий, Атоуллоҳ Ҳусайний каби ижодкорларнинг асарлари қофиянинг назарий асослари чуқур ва муфассал ёритилгани билан алоҳида аҳамиятга эга. Мазкур асарлар ҳақида ўзбек адабиётшунослигида сўнгги йилларда баъзи мақола ва тадқиқотлар яратилган бўлса-да, уларнинг ўзаро қиёсий таҳлили фундаментал тарзда ва қофиянинг унсурлари сатҳида махсус ўрганилмаган эди. Темурийлар даврига оид қофия рисолаларини ўзаро қиёсий тадқиқ қилиш адабиётшуносликнинг долзарб масалаларидандир.
Темурийлар давридаги поэтикага доир рисолаларда қофия илмининг қиёсий таҳлили
Мавзунинг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиётшунослиги, хусусан, мумтоз шарқ адабиётшунослиги, унинг назарий асослари тадқиқи мумтоз матнлар ва уларнинг бадиий-поэтик таҳлилини амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга. Шу боис мумтоз адабиётда шеъриятнинг етакчилигини, шеършунослик тарихи, вазн, қофия, шеърий нутқ, шеърнинг назарий асослари, шеърий санъатлар, шеърий шакллар каби масалалар ва уларнинг ўзига хослигини белгилаш муҳим вазифалардан бири бўлиб келмоқда.
Дунё адабиётида, шу жиҳатдан “илми адаб”, кейинчалик “илми сегона”нинг таркибий қисмларидан бири бўлган мумтоз қофия илми назарияси, қофиянинг асосий унсурлари, таркибий қисми, қофия ҳарф ва ҳаракатлари, қофиядаги нуқсонлар, қофия турларининг назарий асослари арабий, форсий ва туркий рисолалар тадқиқи асосида ягона назарий категорияларини тақдим қилиш, жаҳон, хусусан, туркий қофия илмининг ўрганилиши долзарб масалалардан бирига айланмоқда.
Ўзбекистонда мамлакат стратегик ривожининг бош омиллари белгиланар экан, “Мана шу стратегияга мувофиқ, барча соҳа ва тармоқлар қатори маданият ва санъат, адабиёт, оммавий ахборот воситалари равнақини янги босқичга кўтаришни биз ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз... Аввало, халқимизнинг яратувчилик даҳоси билан бунёд этилган ноёб меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, юртимиздан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ва илмий-ижодий фаолияти ҳақида яхлит тасаввур уйғотиш, ёш авлодни гуманистик ғоялар, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялашдек эзгу мақсадлар кўзда тутилган”[1]. Темурийлар даврида қофия илми назарий таълимот сифатида ўзининг юксак чўққисига кўтарилди. Ушбу давр вакилларидан Шайх Аҳмад Тарозий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Фахрий Исфаҳоний, Ҳусайн Воиз Кошифий, Атоуллоҳ Ҳусайний каби ижодкорларнинг асарлари қофиянинг назарий асослари чуқур ва муфассал ёритилгани билан алоҳида аҳамиятга эга. Мазкур асарлар ҳақида ўзбек адабиётшунослигида сўнгги йилларда баъзи мақола ва тадқиқотлар яратилган бўлса-да, уларнинг ўзаро қиёсий таҳлили фундаментал тарзда ва қофиянинг унсурлари сатҳида махсус ўрганилмаган эди. Темурийлар даврига оид қофия рисолаларини ўзаро қиёсий тадқиқ қилиш адабиётшуносликнинг долзарб масалаларидандир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сон “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлари ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертaция муайян даражада хизмат қилади.
Ташриъ санъатида бадиият, қофия ва вазн уйғунлиги
Ушбу мақолада ташриъ саньатинииг ўзига хос хусусияти "илми сегона"нинг уч илми асосида тадқиқ этилади. Ташриъ санъати бадиият, қофия ва аруз вазни уйғунлиги асосида юзага чиқадиган бадиий санъатлардан бири бўлиб, мақолада бу санъат тури байтлар мисолида тадқиқ этилади. Тадқиққа Атоуллоҳ Ҳусайнийнинг «Бадойиъ Уз-Санойиъ» асори асос килиб олинган.
Тасаввуф ва хожа Муҳаммад Порсо Кашфу кароматлари
Мақолада тасаввуф истилои ҳақида олимларнинг қарашлари ва хожагон тариқатининг буюк намояндаси Хожа Муҳаммад Порсонинг зуҳд, тақво, кашфу каромат, сайру сулуклари ҳақида адабий ва тарихий манбаларга таянибмаълумот келтирилган
Тарихий романларда бадиий замон муаммоси (О.Ёқубов ва П.Қодиров романлари мисолида)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиётшунослигида бадиий замон асар вокеа-ҳодисаларининг кетма-кетлиги ва жадаллигини ифодаловчи композиция унсури, образларни тавсифловчи хамда муаллифнинг дунё тузилиши ҳақидаги тасаввури, дунёкараши, оламни кай даражада идрок килишини акс эттирувчи адабий-эстетик категория сифатида талкин қилинмокда. Дархакикат, асар структураси, сюжет ва композициясини уюштирувчи, эпик матн майдонини шакллантирувчи, бадиий воқеликнинг тугал яхлитликда қабул қилинишини таъминловчи бадиий замоннинг ижодий теран ўзлаштирилиши асарнинг эстетик табиатини тушунишда ўзига хос ёндашувни тақозо этади. Зеро, бадиий замон асарнинг барча унсурларини қамраб олар экан воқеалар силсиласи, қаҳрамонларнинг кайфият-кечинмаларини бадиий замон тасвирисиз кўрсатиб бўлмайди.
Жаҳон илмий-назарий тафаккурининг кейинги юз йиллик тарақкиётида бадиий замон борлиқни акс эттиришнинг поэтик воситаларидан бири хамда ёзувчининг ижодий нияти ва асарнинг ғоявий концепциясидан келиб чиқиб, сюжетни юзага чикаришда, композицион курилишида, реал хаётий воқелик манзарасини инъикос этишда асос бўлган адабий ҳодиса сифатида баҳоланган. Бадиий замон асарнинг тасвир объекта ва субъекта сифатида муаллиф яратган адабий олам манзарасини яхлит идрок килиш имкониятини таъминлайди. Шунинг учун хам тарихий романларда бадиий эпиклашган тарихий далиллар, воқеалар, буюк шахслар ҳаёти - мураккаб умр йўллари узок ёхуд яқин ўтмиш хронологиясида мозийнинг муҳим парчасини бадиий замон асосида ифодалаш, муайян давр ижодкорлари ёки алоҳида ёзувчи ижоди мисолида индивидуаллик ва қиёсий-типологик умумлашмада тахдил килиш ҳозирги ўзбек адабиётшунослигининг долзарб вазифаларидан биридир.
Мустақиллик йилларида ўзбек адабиётшунослигида азалдан мавжуд илмий анъаналар билан бир қаторда дунё адабиётшунослигидаги янгича услуб ва ёндашувларни ижодий ўзлаштириш ва тадқикотларда қўллаш тенденцияси шаклланди. Бинобарин, бадиий адабиётда дунёни образли бадиий кайта гавдалантиришнинг Ғарбда тарақкий топган тамойилларини шарқона адабий анъаналар билан уйғунлаштириш кузатилмокда. «Ўзбекистон илм-фан, интеллектуал салоҳият соҳасида, замонавий кадрлар, юксак технологиялар борасида дунё миқёсида рақобатбардош бўлиши шарт»лиги' фанимиз олдига тадқиқотларни жаҳон андозалари даражасига кўтариш мажбуриятини кўяди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида»ги ПҚ-3160-сон, 2017 йил 17 февралдаги «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2789-сон, 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сонли «Китоб махсулотларини нашр этиш ва таркатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб килиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади бадиий замоннинг классик шакллари, типлари, категориялари ҳамда усулларидан иборат тизимини О.Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси» ва «Кўҳна дунё», П.Қодировнинг «Юлдузли тунлар» ҳамда «Авлодлар довони» тарихий романлари мисолида илмий-таҳлилий, қиёсий-типологик ва назарий умумлаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
бадиий замоннинг адабий-эстетик категория сифатидаги назарий-концептуал макоми, унинг ижодий классик шакллари, типлари, категориялари ва усулларидан иборат яхлит тизим эканлиги далиллар асосида илмий исботланган;
тарихий романлар мисолида тарихий замон ҳақиқатини бадиий замон ҳақиқатига айлантириш, тарихий реал замонни бадиий замон мақомида адабий-эстетик кашф этишнинг ижодий-эстетик тамойиллари очиб берилган;
эпик замоннинг бадиий ўтган замон, бадиий ҳозирги замон, бадиий келаси замон шакллари ижодий-эстетик диалектикасидаги бадиий ўтган замоннинг устун шакл эканлиги, тарихий романларнинг тарихий ва психологик хронослари, ечим замонидан иборат эпик замон категориялари аниқланган;
тарихий романлар бадиий замонларининг муаллифлар ижодий нияти ва асарлар ғоявий-эстетик концепцияларидан келиб чикувчи индивидуал ўзига хос шакллари, типлари, категориялари ва усуллари мундарижасига асосланган яхлит хронос «атлас»и ижодий-индивидуаллик хамда қиёсий-типологик умумлашмалар синтези оркали далилланган.
Хулоса
1. Санъатнинг турларга бўлинишида асос қилиб олинган замон фалсафий хамда адабий-эстетик ҳодиса мақомида бадиий воқелик ижодий кашфининг ўзи, унинг амалдаги мавжудлик шакли, образли айтганда, санъат бадиияти, бадиият санъатидир. Сўз санъатида турли хилда мужассамлашган, ҳаракатда бўлган ва ижодий-эстетик ўзлаштирилган замон бадиий замон тизими бўлмиш бадиий моделлаштириш воситаси, поэтик тўқима ҳодисаси, адабий оламнинг ажралмас атрибути, бадиий воқеликнинг содир бўлиши шакли, адабий образнинг муҳим характеристикаси макомларида яхлит адабий-эстетик категориядир.
2. Бадиий замон адабий асарнинг ғоявий-эстетик концепциясидан келиб чиқувчи таркибан мураккаб ва хилма-хил тизимларнинг ўзаро яхлит системаси бўлиб, бадиий замон шакллари, типлари, категориялари хамда усулларидан иборат диалектик бир бутун ижодий-эстетик ходисадир.
3. О.Ёкубов ва П.Қодировнинг тарихий асарларида фалсафанинг замон категориясини бадиий замон фалсафасига, тарихий замон ҳакиқатини роман замони хақиқатига айлантиришнинг реал замонни адабий-эпик замон мақомида кашф этишнинг ижодий-эстетик тамойиллари муаллифларнинг услубий маҳоратлари индивидуаллигида ўрганилди ва илмий-таҳлилий умумлаштирилди.
4. Бадиий асарда бадиий замон тасвир объекта ва субъекта саналади. Бадиий асар ўз замонида юз берувчи ҳаётий жараёнларни, яъни қаҳрамон ўй-кечинмалари, хоҳиш-истакларини тасвирлайди. Бадиий замон асар структураси, сюжет ва композициясини уюштирувчи, эпик мата майдонини шакллантирувчи бадиий-эстетик воситадир. Ўзида маълум тарихий даврдаги ижтимоий идеалларни ва адиб дунёкарашини, тоявий-бадиий ниятини ифодалайди.
5. Ёзувчи ижодий-эстетик ниятидан, асарнинг жанрий хусусияти ва ғоявий-бадиий концепциясидан келиб чиққани ҳолда, ўз бадиий замони дунёсини ижодий кашф килди. Бу ижод олами «ўз бағри»да замоннинг универсал шакллари - ўтган, ҳозирги, келаси замонларни хам бадиий қамраб олади.
6. Ўтган замон - тарихий хроноснинг «ирсий» бош замони. Тарихий замоннинг ана шу «тугма» реаллигини бадиий замон реаллигига ижодий айлантириш, наинки, тарихий романлар эпик замонлари иерархиясида, айни пайтда, уларнинг яхлит мураккаб тизимида бадиий ўтган замон шаклининг реал тарих билан мувофиқлигини таъминлайди. Бадиий ҳозирги замон тарихий романлар эпик замонлари иллюзиясининг таянч нуктаси, ядроси саналади: бадиий ўтган замон хам, бадиий келаси замон хам бадиий ҳозирги замон «багри»да мавжуд. Бадиий замон тизимида бадиий келаси замоннинг нисбатан мавҳумлиги, кисман реаллиги, аксар рамзий-фалсафий ишора-башоратлиги, энг асосийси - турли замонларнинг мураккаб коришмаларидан иборат эпик замоннинг вақтдан ташкари тимсолли азал-абад замонлиги тахдилдаги тарихий романлар бадиий замонлари барча шаклларининг эпик келаси замонда мазмунан мавҳумлик, руҳий, коришик замонли, аник келажакли ёхуд келажакдан ташқари ва рамзий бадиий келаси замонлардан иборат «очик» ечим мундарижасида ижодий яхлитлашган.
7. Тарихий романлар эпик замени тизимида тарихий замон - бош категория. У ўз таркибига замоннинг колган барна категорияларини «сингдириб» юбориши - жанрий хусусият. Тахдилдаги тарихий романлар аник тарихий замонлари нуктаи назаридан уч хил: а) тарихий далиллару тарихий воқеа-ҳодисалардан чекинилмаган тарихий романлар («Юлдузли тунлар», «Авлодлар довони», «Улугбек хазинаси»); б) бадиий тўкима ва умумлашмага нисбатан кенгроқ ўрин берилган тарихий роман («Кўхна дунё»); в) тарихий далилларнинг бадиий тўқима узвийлигидан иборат тарихий романлар (тахдилдаги барча асарлар). У чала хилдаги тарихий романлар учун жанрий хос муштараклик - типология шундаки, уларда тарихий хронос бош категория мақомида хронологик замон билан деярли бир хил бўлади.
8. Моҳияти драматик-фожеий замонлар «ҳосиласи» бўлмиш психологик хроноснинг ижодий-эстетик кашфи сўз санъатида психологизмнинг кучайиши билан боғлиқ. Замон драматик-трагик психологизациялашган роман эпик замонида психологик хронос бош категорияга айланади («Улугбек хазинаси»).
9. Ечим замони тарихий роман эпик замони барча катламлари, шакллари, типлари ва категорияларининг якуний бир нуктага жамланган «чўққиси»дир. Тарихий романларда ечим замони тарихий реал замоннинг ёзувчи томонидан адабий ўзлаштирилган эпик замон билан ижодий ниятга мое уйгунлигидан иборат. Тарихий шахслар ҳақидаги аксар романларнинг ечим замони, одатда, фожеа замони, демак, «ёпиқ» замон билан эпик хотималанади. Тарихий романлар эпик замонининг типологик муштараклиги кутилмаган парадоксал ижодий мундарижа касб этади: тарихий буюк (Бобур, Ҳумоюн, Акбар) ва даҳо (Беруний, ибн Сино, Улугбек) шахслар каби уларнинг адабий образлари хам замоннинг кеча, бугун, эрта камровларидан ташкаридаги ҳеч качон ечим билмас, ҳамма замонларда рамзий узлуксиз очиқ абадиятдир. Шу жиҳатдан «очиқ» ечим замони тахдилдаги романлар турли ижодий индивидуалликда битта типологии гуруҳга мансуб.
10. Тарихий романларнинг жанр ва мавзу жиҳатдан ретроспектив асарлиги эпик замоннинг ретроспекция, проспекция, ретардация каби синашта усулларидан дастлабкиси бош усул бўлишини белгилаган. Ўтган ва ҳозирги замон замонларнинг жонли алокасини кўрсатувчи, образ тарихини кенгайтирувчи, композициявий асослаш воситаси мақомида ижодий кенг «оммалашган» ретроспекция тарихий роман хроносида икки типда -тарихий шахе ва тарихий замон хамда тўқима образлару тўкима вокеаларда миниретроспекциялар, ретроспекция ичра ретроспекциялар, ретроспекциянинг ички ретроспекциялари ичра ретроспекциялар, ретроспекция хамда проспекция аралаш ретроспекциялар шаклларида ижодий намоён бўлади.
Талабаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда ўзбек бадиий адабиётининг ўрни
Ушбу мақолада таълимни ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари ва муаммолари таҳлилларига кўра, маҳаллий ва хорижий олий мактаблари таълим мазмунининг тарбиявий томонига алоҳида эътибор берилган. Ҳар қандай мутахассисининг нафақат касбий тайёргарлигига, балки унинг маънавий-ахлоқий қиёфасига, ҳамкасбларига, жамият ва атроф-муҳитга бўлган муносабатига ҳам юқори талаблар қўйилади
Современная литература стран снг – победитель российского конкурса «Книга года – 2023»
Особо актуальной проблемой в вопросе изучения и преподавания языков является задача формирования читательской компетенции. Данному факту была посвящена 36-ая Московская международная книжная ярмарка, которая состоялась 30 августа- 3 сентября 2023 года в Москве. 300 зарубежных и российских издательств предложили любителям чтения художественную литературу и произведения нон-фикшн. Триста
мероприятий на семи площадках ММКЯ (авторские встречи, презентации бестселлеры, конференции, мастер-классы, образовательные интенсивы) – вот масштаб данного мероприятия. В рамках данной Московской международной книжной ярмарки, на наш взгляд, было проведено два значимых мероприятия - Третья Читательская Ассамблея Содружества и церемония награждения национальной премии России "Книга года - 2023".
Словарная работа на уроках русского языка в целях повышения речевой культуры
В целях повышения речевой культуры видное место должны занимать упражнения, направленные на расширение активного словаря детей, а также на выработку у них умения выбирать из своего словарного запаса для выражения мысли те слова, которые наиболее соответствуют содержанию высказывания и делают его правильным, точным и выразительным.
Сафар Барноевнинг бадиий маҳорати
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.Жаҳон адабиётшунослигида болалар адабиёти муаммоларини, болалар учун яратилган бадиий асарларда акс этган умуминсоний ва миллий қадриятларни, замон, макон ва болалик муносабатларини тизимли тадқиқ этиш бўйича кўплаб тадқиқотлар амалга оширилган. Зеро, ёш авлоднинг нафосати ва бадиий дидини ўстириш, ҳаққонийлик ва бадиийликнинг мукаммал бирлигини таъминлаш, юксак маърифий-эстетик ғояларни илгари суриш борасида болалар адабиётининг олдида турган вазифалар кўлами “катталар адабиёти”никидан асло кам эмас.
Истиқлол шарофати билан халқимизнинг кўп асрлик тарихий, изданий, диний, адабий меросини умумбашарий қадриятлар нуқтаи назаридан баҳолаш тенденцияси шаклланди, миллий қадриятларга муносабат тубдан ўзгарди. Бу жараённинг мантиқий якуни ўлароқ бадиий тафаккур ва талқинлар янгиланди, болалар адабиётининг мазмун-моҳияти кенгайди, кўлами ошди. Шу билан бирга болалар адабиёти бўйича яратилаётган асарлар олдига, ёш авлод учун ижод қилувчи сўз санъаткорларининг изланишлари ва бадиий маҳорати олдига қўйилаётган талаблар ошди. “..Болалар адабиёти ёшлар орасида бадиий жиҳатдан юксак, интеллектуал савияни ўстиришга, дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган бадиий, маърифий адабиётларнинг янги авлодини яратишга бевосита хизмат қилади.. унинг аҳамияти ушбу хусусиятлар билан ўлчанади”1. Бу вазифаларни амалга ошириш миллий болалар адабиётини ривожлантириш, уни жаҳон андозалари даражасига олиб чиқиш ҳамда болалар адибларининг ижодини монографик тарзда ўрганиш, уларнинг мукаммал ижодий портретларини яратиш билан бевосита боғлиқ.
Жаҳон адабиётшунослигидаги бадиий ижод ва маҳоратнинг узвийлиги, ёзувчи маҳоратининг бадиий асарда воқеланиши асослари, болалар адабиётининг ўзига хос тил, шакл ва тасвирий воситалари ҳақидаги замонавий илмий-назарий ёндашувлар асосида ўзбек болалар адабиётининг йирик намояндаси С.Барноевнинг ижодий меросини монографик тарзда ўрганиш, адибнинг болаларга бағишланган шеърий, насрий ва публицистик асарларидаги бетакрор фазилатлар ҳамда адибнинг бадиий маҳоратини тадқиқ этиш адабиётшунослик олдида турган муҳим вазифалардандир. Зотан, адабиётшуносликда болалар адабиётининг тараққиёти ва бугунги глобализация асрида унинг миллий ва умуминсоний қадриятларни тараннум этувчи жиҳатлари хусусида муайян ижодкор ҳаёти ҳамда ижоди мисолида тадқиқот олиб бориш ўрганилаётган мавзунинг заруратини белгилайди.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги ПҚ-451-сон, 2016 йил 13 майдаги «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-4797-сон Фармони, 2017 йил 12 январдаги «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисидаги” ПҚ-1271-сон Фармойиши, 2017 йил, 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ПҚ-1271-сон Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
ТадҚиҚот маҚсади болалар адабиётининг назарий ва амалий масалаларини ёритиш, унинг тадрижий такомилини асослаш орқали Сафар Барноевнинг шеърий, насрий ва публицистик асарларида намоён бўлувчи бадиий маҳорати қирраларини тадқиқ этишдан иборат.
ТадҚиҚотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
адибнинг болалар шоири, ёзувчиси ва публицисты сифатидаги ижодий йўлининг асосий қирралари ҳамда унинг поэтик, насрий ва публицистик асарлар яратишдаги бадиий маҳорати очиб берилган;
ижодкорнинг халқ оғзаки ижодиёти таъсирида яратган адабий эртак, достон, баллада, масал, ҳикоя ва қиссалари қиёсий-типологик жиҳатдан асосланган;
адибнинг публицистик мақола, ҳикоя, эссе, бадиҳа, очерк каби жанрлардаги ижодида бадиийлик, ҳужжатлилик, психологик таҳлил, эмоционаллик, тарихий ёки адабий ассоциатив хусусиятни ёритиш каби характерли белгилар аниқланган;
ижодкорнинг халқона ифода усули, сюжет ва композиция, поэтик образ яратишдаги ўзига хос услуби, аниқлик, образлилик, тилнинг соддалиги, ҳажвга бойлик каби унсурлардан образларни индивидуаллаштиришда фойдаланиш маҳорати очиб берилган;
адиб асарлари кўп асрлик маънавий-миллий қадриятларимиз ҳамда миллий истиқлол ғоялари билан ҳамоҳанг руҳда яратилганлиги асослаб берилган.
Хулоса
1. Ўзбек болалар адабиётида С.Барноев тимсолида кичкинтойлар ёзувчисига хос хусусиятлар, истеъдод, билимдонлик, педагоглик билан бирга одамохунлик мужассамлигини кўриш мумкин. Феъли болаларча соддалик, тўғрилик, беғуборлик, қувноқ ҳазилкашлик, бийрон тиллилик ва шўхчанлик билан йўғрилган С.Барноев болалар адибига хос истеъдод кучи-ю орзу-армонини бутунлигича ёш авлод тарбиясига бахш этган ижодкорлар қаторига киради. Маърифийлик, дидактика ва юмор шоир асарларининг бош меҳварига айланди.
2. Халқ ижодига хос ифода усули, сюжет қурилиши, композицион аникдик, образлилик, тилнинг соддалиги, ҳажвга бойлик каби унсурлардан ижодий фойдаланиш С.Барноев асарларининг халқчиллиги, ғоявий-бадиий жиҳатдан кўламдорлигини таъминлашга хизмат килди. Шу боис унинг фольклор материаллари негизида асар ёзишга интилиши анъанавий бўлиб, педагогик ва психологик жиҳатдан ҳам асослидир.
3. С.Барноев ижодини бошқа ёзувчилар ижодидан ажратиб турадиган муҳим хусусият - хоҳ шеъриятида бўлсин, хоҳ насрида бўлсин, хоҳ публицистикасида қарийб барча асарларида уруш асоратлари, уруш даври болалари ҳаёти, орзу-ўйларига мурожаат этилганлигидир. Шу боис адиб асарларининг кўпчилигидан уруш ва унга қарши нафрат мотиви қизил ип бўлиб ўтади. Ёзувчи барча жанрдаги асарларида ўз қалбини жароҳатлаган уруш мавзусига қайта-қайта мурожаат қилади, шунинг учун бу мавзу унинг асарларида бош мазмун ва етакчи лейтмотивга айланган.
4. С.Барноев насри жанрий хилма-хиллик асосида ривожланиб борди. Адибнинг ҳикоячиликдаги маҳорати, аввало, туркум ҳикоялар яратишда, ўтмиш ва бугунги кун воқелигини қамраб олганлиги, ўзаро синтезлаштирганлиги, ўтмишни бугунги кун кишилари, аниқроғи, болалари нуқтаи назаридан баҳолашида ёрқин кўринади.
5. С.Барноев услубига хос яна бир хусусият шундаки, у шеърий асарларида ҳам, насри-ю публицистикасида ҳам тарихга тез-тез мурожаат қилади, қиёслаш ва лирик чекинишлардан кўп фойдаланади. Бола характерининг турли қирраларини кўрсатиш борасидаги изланишларини кузатиш муаллифнинг лирик ва эпик қаҳрамон образини индивидуаллаштиришдаги бадиий маҳоратини кўрсатишга хизмат қилади. С.Барноев яратган образларда изчиллик, давомийлик яққол кўзга ташланади. Ўз ватани келажаги учун қайғурувчи кичкина Хўжа Насриддиндек образ ҳалигача ўзбек болалар қиссачилигида яратилмаганлиги ҳам адибнинг бу соҳадаги ютуқларидан биридир.
6. Ўзбек болалар адабиётида С.Барноев каби ранг-баранг жанрларда унумли ижод этган адибни топиш қийин. Лирикада - шеър, қўшиқ, шеърий топишмоқ ва ғазаллар; лиро-эпик турда - масал, шеърий ривоят, шеърий эртак ва достонлар; насрда - ҳикоя ва қиссалар, хотиралар; публицистикада -мақола, публицистик этюд, эссе, бадиҳа ва қайдлар; адабиётшуносликда -тақризлар, сўзбошилар, адабий-танқидий мақолалар. Адиб ижоди шу жиҳатдан, яъни жанрий арсенали бойлиги билан ҳам индивидуаллик касб эта олган.
7. С.Барноевнинг ўзбек болалар адабиётида юзга яқин ҳикоя, ўнлаб қисса, шеърий асарлари нашр қилиниб, ўз китобхонини топа олган, айни чокда ижод масъулиятини чуқур ҳис этиб келган жонкуяр адиб ва оташин публицист сифатида ўз ўрнига эга. Ўзбек болалар публицистикасини ривожлантирган адибнинг шу йўналишдаги асарларини кўпчилиги ҳали нашр этилмаган. Уларни тўплаш ва чоп эттириш келгусидаги муҳим вазифалардан биридир, чунки бу асарлар жанрий ранг-баранг, сермазмун, тарбиявий аҳамияти кучли ва таъсирчанлиги билан нафақат ёш китобхонлар, балки катталар учун ҳам ўқишли асарлар бўлиб қолган.
Роль профессионально- коммуникативной компетентности иностранного языка в интеграционном процессе формирования языковой личности специалиста
В данной статье исследуются пути совершенствования международных иноязычных коммуникаций и необходимых компонентов профессиональной дятельности специалистов с точки зрения компетентностно-ориентированного подхода и профессиональных компетенций экономистов по иностранному языку, среди которых коммуникативная компетенция является ведущей.
Репрезентация персидской культуры в произведении Кутадгу билиг Юсуфа Хос Хаджиба
Данная научная статья исследует влияние персидских калек (заимствований) на содержание и структуру произведения "Кутадгу Билиг". В статье представлены результаты исследования, основанные на сравнительном анализе персидских и тюркских языков, а также на анализе сходств и различий между персидскими и тюркскими культурами. Возможными причинами использования персидских калек в "Кутадгу Билиг" считаются политические, социальные и культурные взаимодействия между тюркскими и персидскими народами в то время. Заимствования не только обогатили текст произведения, но и отражают культурные связи и взаимодействия между различными народами и языками в историческом контексте. В нашей статье мы используем фрагменты из произведения Кутадгу Билиг, переведенное на английский язык Р.Данкоффом, и на русский язык С.Ивановым.
Пути фopмиpoвaния инфopmaциoннoй культуpы у cтудeнтoв гумaнитapныx cпeциaльнocтeй
В статье анализируются современные трактовки информационной культуры, рассматривается процесс формирования информационной культуры у студентов гуманитарных специальностей. Предлагается авторская рабочая интерпретация понятия «информационная культура». Намечены пути формирования информационной культуры у студентов – гуманитариев, такие как создание ресурсной базы научных исследований и учебной деятельности в режиме онлайн, изучение в рамках гуманитарных дисциплин методов междисциплинарного синтеза, освоение средств проектирования педагогического дизайна. Рассмотрены такие понятия: информационная культура, информационная среда, методы междисциплинарного синтеза, педагогический дизайн.
Понимание как конечная цель иноязычного профессионального ориентированного чтения в обучении студентов неязыковых вузов
Данная статья посвящена проблеме формирования техники чтения на английском языке, важности осознания и понимания текста при обучении студентов неязыковых вузов в учебном процессе.
Особенности басни как литературного жанра в русской литературе
В этой статье рассмотрены уникальные черты басни как литературного жанра в русской литературе. Читатель узнает, как басня остается актуальной и вдохновляющей формой искусства, способной красочно отражать различные аспекты человеческой природы и общества в русской литературной традиции.
Определение феномена «концепт» в современной лингвистике
В данной статье раскрывается определение феномена «концепт» в современной лингвистике, рассматриваются дефиниции слов «концепт» и «понятие», их сходства и различия с точки зрения лингвистов.
Одил Ёқубов романларидаги миллийликнинг туркча таржималарда акс этиши
Тадқиқот объсктлари: Одил Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси”, “Кўхна дунё” романлари ҳамда ушбу романларнинг туркча таржималари.
Ишнинг мақсади Одил Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси” ва “Кўхна дунё” романларида акс этган миллийликнинг туркча таржималарда ифодалаш хусусиятлари ва таржимон маҳорати масалаларини ўрганишдан иборат.
Тадкиқот усули: Тарихий-қиёсий ва қиёсий-типологик методлар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Бадиий гаржимада, хусусан, О.Ёкубов романларининг туркча таржимасида миллийликни сақлаш ва уларни бадиий таржимада бериш маҳорати монографии планда тадқиқ этилди. Қардош тиллардан таржима қилишнинг усул ва воситалари аниқланди.
Амалий ахамияти: Тадқиқот нагижаларидан филолог-таржимонлар тайёрлашда, “Таржима назарияси ва амалиёти”, “Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик”, “Бадиий таржима амалиёти”, “Таржима маҳорати” “Таржима тарихи” сингари фанларни ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси: Тадкикот натижалари «Таржима амалиёти», «Турк тилининг амалий курси» фанларини ўқитишда жорий этилди. Диссертация мавзуи юзасидан 2001-2010 йилларда ТошДШИ ирофессор-ўқитувчиларининг илмий-амалий конференцияларида, Истанбул (2007, 2009), Анкара (2008)да ўтказилган халкаро илмий анжуманларда маърузалар килинган. Тадқиқот мавзуига оид 14 та макола, жумладан. учта макола чет эл матбуотида нашр этилган.
Қўлланиш (фойдаланиш) со.хаси: адабиётшунослик, киёсий адабиётшунослик, таржимашунослик.
Об организации процесса иноязычного образования на уроках русского языка
В статье рассматриваются проблемы организации лингвистического образования на русском языке узбекских школьников. С позиции анализа мотивационной сферы учащихся автор излагает свою точку зрения на способы активизации учебной деятельности на уроках русского (неродного) языка, доказывая необходимость усиления практической направленности обучения неродному языку.
О частице –ми (-mi) в узбекском, турецком и киргизском языках
В статье рассматривается одна из наиболее употребительных служебных форм – частица –ми в сопоставительном аспекте в тюркских языках. Стилистически эта форма используется в разговорном стиле на всех трех языках с синтаксическими, семантическими и функциональными общими и специфическими особенностями. Это важно для изучения лексических, синтаксических процессов в узбекской, турецкой и киргизской грамматике, определения степени употребляе- мости частиц в трех языках, и наконец, анализа грамматических отношений между тюркскими языками.
Наименования государственных должностных лиц в памятниках русской письменности
В данной статье представлена группа слов, которые обозначают наименования государственных должностных лиц. Рассмотрены воевода, голова, посол, гонец. Авторы показали в целом же дипломатические терминологические системы и в России, и в Англии в XVI–XVII веках, которые находились в процессе поиска и выработки однозначных соответствий.
Муҳаммад Сиддиқ Рушдий “Тазкирату-л-авлиё” асарининг шарқ агиографик манбаларини ўрганишдаги аҳамияти
Тадқиқот объектлари: Шарқ агиографияси, тасаввуф, Фаридуддин Аттор, Мухаммад Сиддиқ Рушдий ва бошқа муаллифларнинг асарлари, XVIII аср тарихий, маданий ва адабий муҳити, тасаввуф назарияси ва амалиёти.
Ишнинг мақсади: XVIII асрда яратилган “Тазкирату-л-авлиё” асарини чуқур тадқиқ этиш ва унинг Шарқ агиографии манбаларини ўрганишдаги аҳамиятини очиш.
Тадқиқот методи: қиёсий-аналитик, тарихий-фалсафий ёндашув.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлиги: Ислом агиографиясига оид манбалар матншунослик, манбашунослик, диншунослик объекта килиб олинган. Ислом тарихи ва манбашунослиги, ўзбек агиографии адабиёти янги манбалар билан бойитилган.
Амалий аҳамияти: Шари агиографияси тадқики мисолида агиография, тасаввуф маънавияти, этнология ва адабиёт тадқиқотчиларига янги манбалар ва янгича талкин усулларини такдим этади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлигн: Диссертациянинг илмий-назарий хулосаларидан, ижтимоий-адабий ғояларидан, ишга доир эълон қилинган макола ва монографиялардан Тошкент ислом университетида ўқитиладиган “Маънавият асослари ва диншунослик”, “Маданиятшунослик” ва “Тасаввуф тарикатлари” фанларида, Ислом Каримов асарлари бўйича ўтиладиган махсус курсларда, “Узбекистан XXI асрда: иқтисод, сиёсат, маънавият”, “Марказий Осиё халклари маданияти, урф-одатлари ва дини” махсус курсларида кўшимча адабиёт сифатида фойдаланилмокда. Мазкур илм даргоҳида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларда, “Зиё” студиясининг адабий-маънавий телекўрсатувлари учун сценарийлар тайёрлашда истифода этилмокда.
Қўлланиш I фойдаланиш I соҳаси: ислом тарихи ва манбашунослиги, агиография, тарих, филология, диншунослик, миллий истиклол ғояси, маънавият асослари, фалсафа, педагогика, социология, дин социопсихологияси ва ҳ.к.
Мутриб Хонахароб ғазаллари
XIX асрнинг охири – XX аср бошларида Хоразмда Муҳаммад Раҳимхон Феруз соний саройида ўзига хос адабий муҳитни ташкил қилади. Бу даврда Табибий, Мутриб, Баёний, Аваз Ўтар, Чокар, Шиносий каби ижодкорлар фаолият юритганлар. Мазкур муҳитдаги аксарият шоирлар зуллисонайн бўлиб, ўзбек ва форс тилларида бирдек қалам тебратганлар. Хон фармонига биноан, кўплаб шеърхонлик кечалари уюштирилган, баҳру байтлар, ғазалхонлик мусобақалари ташкил қилинган, шоирлар янги шеърларидан намуналарни мажлис аҳлига ўқиб беришган. Шунингдек, Хива адабий муҳитидаги ижодкорлар фаолиятини ифодаловчи баёзлар, тазкиралар, мунтахаб (сайланма) девонлар мажмуаси тузилган, шоирлар шеърларини девон, мухаммасот, ғазалиёт, рубоиёт, маснавиётларда жамлаганлар, улар малакали котиблар томонидан кўп нусхада кўчирилган. Ҳозирги кунда бу асарларнинг муайян қисми Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ҳамда Хива Ичан қалъа музейи қўлёзмалар фондида сақланмоқда. Улар қаторида хивалик зуллисонайн шоир Муҳаммад Ҳасан девон Ҳожи Табиб ўғли Мутриб Хонахароб адабий мероси ҳам мавжуд бўлиб, шоир шеърлари №№ 2679/II, 903/V, 906/VII ашё рақамлари терма девон ва баёзлар таркибидан ўрин олган. Маълумки, айрим баёзларда шоир девонига киритилмаган шеърларни ҳам учратиш мумкин. Шундай баёзлардан бири, Феруз фармонига кўра, Мулла Муҳаммад Юсуф Чокар ибн Муҳаммад Юсуф девон Харрот томонидан кўчирилган бўлиб, унда Мутриб билан бир қаторда яна 21 та шоирнинг ғазал жанридаги шеърлари келтирилган. Мазкур баёз ЎзРФА Шарқшунослик институти асосий фондида 1184 ашё рақами билан сақланади. Мақолада Мутриб Хонахаробнинг адабий мероси ҳақида сўз юритилиб, унинг ЎзРФАШИ фондида сақланаётган терма девонлари ва баёзга киритилган шеърлари адабий манбашунослик матншунослик аспектида ўрганилди. Таркибий тадқиқ натижасида баёздаги 9 та ғазалнинг қўлёзма девонда мавжуд эмаслиги, тўртта ғазал матнининг қўлёзма девондаги нусхаси билан қиёсий таҳлили орқали фарқлари ва манбаларнинг кўчирилишидаги айрим камчиликлар кўрсатилди. Шоир девон қўлёзмаларида учрамайдиган тўққизта туркий ғазалининг тўлиқ матни табдили илк бор эълон қилинмоқда.
Мутриб хонахароб хаёти ва ижодининг урганилиши
Макола Мутриб Хонахароб хаёти ва фаолиятига дойр илмий тадкикотлар тахдилига
багишлаигаи.
Мутриб хонахароб ва унинг адабий мероси
Монографияда XIX аср охири – XX аср бошлари Хоразм адабий муҳитида фаолият юритган Муҳаммад Ҳасан Мутриб Ҳожи Табиб ўғли (1853-1923) ҳаёти ва адабий мероси қўлёзма ва тошбосма манбалар асосида тадқиқ қилинган. Шоир шеърияти қўлёзмаларининг илмий-монографик тавсифи амалга оширилган. Мутриб шеърлари қиёсий-матний таҳлил этилиб, лирик асарлари матншуносликнинг матн тарихи, таҳрири ва талқини сингари назарий масалалари кесимида ўрганилган. Бирламчи манбалар асосида ижодкор лирик шеърларининг ишончли матнлари тикланган.
Монография матншунослик ва адабий манбашунослик, ўзбек мумтоз ва миллий уйғониш даври адабиёти билан қизиқувчи олимлар, тадқиқотчилар ва филолог мутахассислар учун мўлжалланган.
Мутриб хонахароб ва унинг адабий мероси
Диссертaция мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳон халқлари матншунослигида миллий адабий меросни бирламчи манбалар асосида ўрганишга бўлган эътибор ҳар қачонгидан ҳам кучайиб бормоқда. Қўлёзма манбалар тадқиқи, қайси даврда яшаган бўлишидан қатъи назар, шоир ёки адиб асарларининг аслиятга мувофиқ (ҳеч бўлмаганда унга яқин) матнларини тиклаш имконини беради. Ишончли матнни тикламай туриб, шоир ижодини адабиётшуносликнинг назарий муаммолари кесимида таҳлил этиб бўлмайди. Дунё матншунослигида қўлёзма манбаларни қиёсий таҳлил этиш, ижодкор илмий биографиясини яратиш, бадиий асар матни тарихини ўрганиш каби илмий муаммолар устида тадқиқотлар олиб борилмоқда. Улар сирасидан дунё кутубхоналари бўйлаб тарқалган Шарқ қўлёзмалари, жумладан, туркий адабиётнинг буюк намояндалари Алишер Навоий ва Бобур асарлари манбаларини ўрганиш доирасида катта тажриба, билим ҳамда материал тўпланди. Олиб борилган кенг тадқиқотлар матншуносликнинг назарий асослари яратилишига замин бўлиб хизмат қилмоқда. Ўзбек матншунослиги мавжуд илмий тажрибалар негизида тараққий этиб, мумтоз адабий манбаларни ўрганиш борасида муайян натижаларга эришди ва эришмоқда. Миллий адабиёт тарихида ёрқин из қолдирган ижодкорлар адабий меросини аслият асосида тадқиқ қилиш, қўлёзма ва тошбосма манбаларни илмдаги сўнгги ютуқларга таяниб ўрганиш манбашунослик ва матншуносликнинг устувор вазифаларидандир. Негаки, “...ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилиш, кўпқиррали бу мавзуни бугунги кунда дунё адабий маконида юз бераётган энг муҳим жараёнлар билан узвий боғлиқ ҳолда таҳлил этиб, зарур илмий-амалий хулосалар чиқариш катта аҳамиятга эга” 1 . Шунга кўра, Хоразм адабий муҳити намояндаси Мутриб Хонахароб (1853-1923) лирик девони манбаларининг илмий-монографик тадқиқини амалга ошириш, шоир асарлари матн тарихини ўрганиб, илмий-танқидий матнини тайёрлаш тамойилларини ишлаб чиқиш долзарб экани аён бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПҚ–4797-сон “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони, 2017 йил 24 майдаги ПҚ–2995-сонли “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқи ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПҚ–2789-сонли “Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.