Республиканская научно
-
практическая конференция
с международным участием
«Современные аспекты развития фундаментальных
наук и вопросы их преподавания»
75
ПЕДАГОГИК ЖАРАЁННИ ҲАМКОРЛИКДА ТАШКИЛ ЭТИШ
УСУЛЛАРИ
Икрамова З.А., Алимходжаева Н.Т.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Тошкент,
Ўзбекистон Республикаси
Педагогика –
тарбия, таълим ҳамда маълумот беришнинг назарий ва
амалий жиҳатларини ўрганувчи фанлар мажмуасидир. Педагогик
технологиялар соҳасидаги янги изланишлар билан танишиш, ўқитишнинг
фаол усулларини билиш ва қўллай олиш ҳар бир педагогнинг олдига
қўйилган замон талабларининг асосийларидандир. Бундан педагог олдига
қўйилган мақсад доимо бир хил: талабаларни изланишга, ўқишга, фанга
қизиқиши
ортиш,
уларнинг
мантиқий,
ақлий
фикрлашини
шакллантиришга ёрдам беришдир.
Ўқитувчилар учун кам вақт ичида
кўпроқ маълумотни талабаларга
етказиш имконини берадиган таълим технологиялари интерфаол ўқитиш
методларига асосланади. Интерфаол таълим технологиялари таълим
берувчи билан таълим олувчи ўртасидаги ўзаро фаолликка асосланган
ҳамкорликдир. Ўқув жараёнида талабани фаол иштирокчига, таълим
берувчини эса талабанинг ўрганиш фаолиятининг ташкилотчисига
айланишига эришиш талаб этилади. Таълим жараёнида ўргатувчи ва
ўрганувчилар ҳиссасининг нисбати инсоният тараққиётининг турли
даврларида турлича бўлган. Бир вақтлар таълим берувчилар етакчи бўлган
бўлса, маълум даврларда таълим олувчилар ташаббускор бўлишган ва
бундай фаолликларнинг ижобий ва салбий жиҳатлари тадқиқ этилган.
Кейинги ўн йилликларда таълим берувчи ва таълим олувчининг
ҳамкорликдаги фаолиятига асосланган таълим технологиялари жадаллик
билан ривожланмоқда ва оммалашмоқда. Педагоглар бундай таълим
технологияларини
“ҳамкорлик
педагогикаси”
деб
атамоқдалар.
Ҳамкорликка асосланган таълим технологиялари АҚШ, Япония, Буюк
Британия, Германия каби ривожланган мамлакатларда кенг қўлланилиб,
юқори самарадорликка эришилмоқда. Ҳамкорликда ўқитиш бу командада,
кичик гуруҳларда ўқитиш, тақлид ҳаракатлари, ўз
-
ўзини бошқариш,
интерактив ҳаракатлардир. Ҳамкорликда ўқитиш ғояси Ж. Хопкинс
университети профессори –
Р.
Славин (1990), Калифорния университети
профессори –
Ш.
Шарон (1988) ва бошқалар томонидан ишлаб чиқилган.
Улар томонидан ишлаб чиқилган ҳамкорликда ўқитиш, асосан
ўқувчиларда ДТС ва фан дастурида қайд этилган билим, кўникма ва
малакаларни шакллантириш мақсадида ташкил этилган.
Республиканская научно
-
практическая конференция
с международным участием
«Современные аспекты развития фундаментальных
наук и вопросы их преподавания»
76
Кўпгина Европа мамлакатлари тадқиқотчилари томонидан тавсия
этилган ҳамкорликда ўқитиш, асосан ўқувчилар томонидан ўқув
материалини қайта ишлаш, лойиҳалаш фаолиятини ривожлантириш,
ўқув баҳси ва мунозаралар ўтказишни назарда тутади.
Мазкур ғоялар бир
-
бирини тўлдиради, дидактик жиҳатдан бойитади.
Ҳамкорликдаги ўқув фаолиятининг мақсади ўзлаштириладиган фаолият ва
биргаликдаги ҳаракатлар, муносабат ва мулоқотнинг бошқариш
механизмини яратишдир. Ҳамкорликдаги фаолиятнинг маҳсули ўқувчилар
илгари сурган янги ғоялар ва ўзлаштирилаётган фаолиятнинг моҳиятига
боғлиқ мақсадлар ва шерикликдаги шахс позициясини бошқариш
истакларининг юзага келишидир.
Ҳамкорликдаги
фаолият усулига педагог ва талаба ҳаракатларининг
биргаликдаги хатти
-
ҳаракатлар тизими сифатида қараш керак. Бундай
ҳаракат ўқитувчининг кўрсатадиган ёрдами билан бошланади. Ўқувчининг
фаоллиги аста
-
секин ўсиб бориб, бутунлай ўзи бошқарадиган амалий ва
ақлий ҳаракатга айланади. Ўқитувчи ва ўқувчининг ўртасидаги муносабат
эса шериклик позициясига эга бўлади. Ҳамкорликда ўқитиш ҳар бир
талабани кундалик қизғин ақлий меҳнатга, ижодий ва мустақил фикр
юритишга ўргатиш, шахс сифатида онглилик, мустақилликни тарбиялаш,
ҳар бир ўқувчида шахсий қадр
-
қиммат туйғусини вужудга келтириш, ўз
кучи ва қобилиятига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, таҳсил олишда
масъулият ҳиссини шакллантиришни кўзда тутади.
Ҳамкорлик
педагогикаси билан бир қаторда педагогик ҳамкорлик
тушунчалари ҳам мавжуд бўлиб, у фанлар туташуви кузатилган ҳолатларда
қўлланилади. Ушбу педагогик ҳамкорликнинг турли кўринишлари мавжуд
бўлиб, улар ҳамкорлик турига, жараёнда иштирок этаётган ўқитувчилар
сонига, ўқув жараёни мақсади ва жойига ҳамда ўқув гуруҳи ҳажмига боғлиқ.
Бу жараён Россия ва чет эллардаги тажрибалар асосида Сунцова Е.Н.
томонидан техника ОТМларида чет тилини ўқитиш мақсадида ишлаб
чиқилган. Бунда фанлараро педагогик ҳамкорлик амалга оширилган.
Жараённи ташкил қилиш мақсадига кўра, яна бошқа бир қанча
турлари мавжуд. Уларнинг барчасида ўқитувчилар командасининг иши
ижобий натижа
берган ва қўйилган мақсадларга эришиш даражаси ортиб
борган. Е.Н.
Сунцова техника университетларида чет тилини ўқитишни
ташкил қилиш ҳақида ўз фикрини билдирган.
Бунда педагогик ҳамкорликда дарс ўтиш учун тилшунос, соҳа
мутахассиси, чет элдан таклиф қилинган мутахассис ва иккинчи
тилшуносларнинг турли жамоалари тузилади:
–
тилшунос, соҳа мутаҳассиси;
–
тилшунос, соҳа мутаҳассиси, маслаҳатчи; тилшунос, соҳа
мутахассиси, чет элдан таклиф қилинган мутахассис; билингвал ўқитиш ва
бошқалар.
Республиканская научно
-
практическая конференция
с международным участием
«Современные аспекты развития фундаментальных
наук и вопросы их преподавания»
77
Ҳар
қандай ҳолатда ҳам
ҳамкорликда ўқитиш педагогик жараённинг
махсус –
ўзига хос усули бўлиб, ўқитувчилар командаси олдига ечимини
топиши зарур бўлган муҳим вазифаларни қўяди.
Бундай ўқитиш усулида турли фанларни ўзаро боғлаб дарс ўтиш
шароитида ўқув материали янги тузилишга –
структурага эга бўлади ва
дастурлар тузилади, ўқитишнинг янги шакли ва методлари ишлаб
чиқилади.
Бунда ўқув материали таркибига ўзаро боғлиқ фанлар юзасидан
бошланғич билим даражалари, кўникмалар, мустаҳкамловчи ва
ривожлантирувчи вазиятлар, савол ва масалалар киритилади. Шу билан
бирга келажакда ўрганиладиган янги фанларга таянч бўладиган
таърифлар ва улар юзасидан саволлар киритилиши зарур.
Ушбу
ижодий
жараён
чуқур
режалаштирилган
бўлиши,
талабаларнинг ўзлаштириш даражасини ҳисобга олган холда назорат
қилиб борилиши шарт. Жараён тўғри ташкил қилинса, педагогик
синергистик эффект ортади ва талабаларнинг ўзлаштиришга бўлган
хоҳишини кучайтиради.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Исмаилова, Гулзира Орынбаевна, et al. "Распространенные
природные халконы
."
Альманах современной науки и образования
10
(2016): 36-45.
2.
Икрамова,
Сурайё
Хакимовна.
"ФАКТОРЫ
РИСКА
РЕЦИДИВИРУЮЩИХ ИНФЕКЦИЙ РЕСПИРАТОРНОЙ СИСТЕМЫ У ДЕТЕЙ."
Web of Scholar 2.4 (2018): 23-25.
3.
Халикулов, Шохжахон, and Н. Азизова. "Қон гуруҳларида
эритроцитларининг
коллоид
-
осмотик
стрессга
чидамлилиги."
Современная медицина глазами молодых ученых
1.1 (2022): 95-95.
4.
Исмаилова, Гулзира Оринбаевна, Шаира Фатхуллаевна Каримова,
and Зухра Дурисберген Кизи Алланиязова. "ЭФФЕКТИВНЫЙ МЕТОД
СИНТЕЗА ВОЗМОЖНЫХ ПРОИЗВОДНЫХ 8
-
ФОРМИЛ
-1, 4-
БЕНЗОДИОКСАНОВ
В КАЧЕСТВЕ ИСХОДНЫХ ПРОДУКТОВ."
Universum: химия и биология
5-2
(107) (2023): 14-19.
