Ziyorat turizmini rivojlantirishda zamonaviy mehmonxona tuzilmalarining ahamiyati

CC BY f
150-153
8
6
Поделиться
Маманов, М. (2023). Ziyorat turizmini rivojlantirishda zamonaviy mehmonxona tuzilmalarining ahamiyati. Современные тенденции инновационного развития науки и образования в глобальном мире, 1(1), 150–153. https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp150-153
Мухаммадамин Маманов, Международная исламская академия Узбекистана

Студент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Mazkur maqolada mamlakatimiz iqtisodiy rivojlanishida turizm sektoriningo‘rni va ahamiyati, ziyorat turizmi sohasi taraqqiyotida joylashtirish vositalari va infratuzilmaning aloqadorligi, bugungi kunda mamlakatimizda ushbu sohani strategik tarmoq sifatida rivojlantirish bo‘yicha qilinayotgan amaliy ishlar tahlil etilgan. Ushbu yo‘nalishda boy tajriba ega rivojlangan xorijiy davlatlarning ilg‘or tajribasi tadqiq qilindi hamda shu asosda yurtimizda ziyorat turizm sohasini va uning xizmatlari diversifikatsiyasini rivojlantirish bo‘yicha takliflar keltirilgan.


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

150

ZIYORAT
TURIZMINI
RIVOJLANTIRISHDA
ZAMONAVIY
MEHMONXONA
TUZILMALARINING
AHAMIYATI

MAMANOV MUXAMMADAMIN

Talaba, O‘zbekiston xalqaro islom
akademiyasi Toshkent, O‘zbekiston
mukhammadaminmamanov@gmail.com

Annotatsiya:

Mazkur maqolada mamlakatimiz iqtisodiy rivojlanishida turizm sektorining

o‘rni va ahamiyati, ziyorat turizmi sohasi taraqqiyotida joylashtirish vositalari va infratuzil-
maning aloqadorligi, bugungi kunda mamlakatimizda ushbu sohani strategik tarmoq sifa-
tida rivojlantirish bo‘yicha qilinayotgan amaliy ishlar tahlil etilgan. Ushbu yo‘nalishda boy
tajriba ega rivojlangan xorijiy davlatlarning ilg‘or tajribasi tadqiq qilindi hamda shu asos-
da yurtimizda ziyorat turizm sohasini va uning xizmatlari diversifikatsiyasini rivojlantirish
bo‘yicha takliflar keltirilgan.

Kalit so‘zlar:

turizm, ziyorat turizmi, infratuzilma, joylashtirish vositalari, xorijiy davlatlar,

keshbek tizimi, qonun va qonunosti hujjatlari.

Бугунги кунга келиб, дунё миқёсида туризм сектори барча соҳаларни риво-

жига тўғридан-тўғри ва билвосита таъсир қиладиган иқтисодиётнинг энг да-
ромадли соҳаларида бири сифатида гадваланмоқда. Замонавий кўринишда
туризм бу транспорт логистикаси, жойлаштириш воситалари – меҳмонхона-
лар, хостеллар, меҳмон уйлари, овқатлантириш муассасалари ва бошқа сай-
ёҳларга юқори даражада ва сифатли хизмат кўрсатишга ихтисослашган тар-
моғига, охир-оқибат уни мамлакат иқтисодиётининг стратегик йўналиши-ло-
коматив тармоғига айлантиради.

Ўзбекистон азалдан турли хил маданият ва цивилизациялар маркази си-

фатида ривожланиб, бу ҳудуддан ҳам диний, ҳам дунёвий илмлари бўйича
дунёга номи кетган алломалар таваллуд топгани, улғайиб, фаолият юритга-
ни билан машҳур. Ушбу алломалар томонидан Хоразм ва Самарқанд шаҳар-
ларида ўз даврининг энг буюк илм академияларининг ташкил этилиши ту-
файли ҳам бу ҳудуд асосий зиёрат масканларидан бирига айланмоқда. 2022
йил 11 ноябрда ўтказилган Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари-

https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp150-153


background image

STARS International University

151

нинг “Туркий цивилизациянинг янги даври: умумий тараққиёт ва фаровонлик
сари” мавзусидаги йиғилишида тинчлик ва дўстлик рамзи, фан ва маърифат
маркази бўлмиш Самарқанд шаҳрини “Туркий цивилизация пойтахти” деб
эълон қилиш ташаббуси бир овоздан қўллаб-қувватлангани ҳам ушбу фикр-
ни бевосита тасдиқлайди.

Ўзбекистон бугун халқаро дипломатия маркази сифатида ривожланиб,

турли халқаро ва минтақавий ташкилотларда фаол ҳаракат қилмоқда, ай-
ниқса туризм йўналишида фаолият юритувчи Бутунжаҳон туризм ташкилоти
билан ўз миллий брендини ривожлантириш, мамлакатда туризм инфратузил-
масини ривожлантириш, туристларни ушбу маршрутларга жалб қилиш бўй-
ича самарали ҳамкорлик олиб бормоқда. Таъкидлаб ўтиш лозим, Ўзбекистон
ушбу ташкилотга 1993 йил 4 октябрда Марказий Осиё минтақасидаги дав-
латлар орасидан биринчилардан бўлиб, аъзо бўлди ва биринчи бўлиб, 2023
йилда БТТ Бош Ассамблеяси ХXV сессиясини Самарқанд шаҳрида ўтказиш
таклиф этилди ва мамнуният билан қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Прездентининг 2021 йил 9 февралдаги “Ўзбе-

кистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6165 сонли Фармонида республикада ту-
ризм бозорининг турли сегментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва
хизматларини диверсификасия қилиш, уларнинг рақобатбардошлигини яна-
да ошириш, мақбул ва қулай ички ва халқаро зиёрат туризми муҳитини яра-
тиш, транспорт йўналишларини кенгайтириш, транспорт хизматлари сифа-
тини ошириш, туризм маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, мам-
лакатимизнинг саёҳат ва дам олиш учун хавфсиз манзил сифатидаги имид-
жини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилди [1].

Мамлакатимизда зиёрат туризмини ривожлантириш бизга четга ҳеч қан-

дай ресурс ё восита чиқармай (нефть, олтин, газ) валюта тушумлари ва ин-
вестициялар жалб қилиш имконини беради. Тадқиқот натижалари шуни кўр-
сатадики, кўпгина ривожланган давлатларда айнан туризмдан келадиган
даромадлар бошқа соҳалар экспортиданда кўпроқ валюта тушумлари олиб
келади. Мисол учун: Туркия айнан туризм хизматлар экспортидан 10 млрд.
АҚШ долларидан ортиқ даромад олади, унинг товарлар экспортидан олади-
ган даромади эса 4-5 млрд. АҚШ долларига тўғри келади. Яна худди шундай
туризм сектори ривожланган Испания, Франция, Буюк Британия ва Италия-
ларда ҳам шундай юқори статистик кўрсаткичлар кўзга ташланади.

Мазкур соҳа бевосита хизматларни тақдим этиш ва унинг экспортига асо-

сланган иқтисодиётни шакллантириш ва ривожлантиришни қўллаб-қувват-
лайди. Туризм таркибидаги меҳмонхоналар саноати доимий равишда ўсиб
бормоқда, бутун дунё бўйлаб 700 000 дан ортиқ меҳмонхоналар мавжуд бў-
либ, глобал иқтисодиётга 3,41 триллион доллардан ортиқ ҳисса қўшмоқда.
2019 йилда глобал меҳмонхона саноати 570 миллиард долларни ташкил этди
ва 20,8 миллиард доллар ишлаб топган Марриотт энг кўп даромад келтирган
меҳмонхона компанияси бўлди. Харид қилиш қобилиятининг ўсиши, саёҳат
тажрибасига интилиш ва рақамли таъсирларнинг кўпайиши сайёҳлик саноа-
тининг ўсишини кучайтирмоқда. Сайёҳлар бутун дунё бўйлаб меҳмонхонада
қолиш учун йилига 840 миллиард доллардан кўпроқ маблағ сарфлайдилар
ва энг қиммат хона бир кечага 100 000 долларга тушади [2].


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

152

Энди бевосита ривожланган давлатларнинг ушбу йўналишдаги ҳолатини

таҳлил қилсак, IBIS World маълумотларига кўра, АҚШда 91 000 дан ортиқ
меҳмонхона ва мотеллар мавжуд бўлиб, улар йилига 194 миллиард доллар-
дан ортиқ даромад келтиради ва ушбу саноатда 173 миллиондан ортиқ киши
ишлайди. АҚШда сўнгги 5 йил ичида мотел саноати 4,4 фоизга ўсди. 2018
йилда мотеллар учун ўртача бандлик даражаси 68% ни ташкил этди, 10 хо-
надан 7 таси бир вақтнинг ўзида банд, меҳмонхона ва мотел саноати жами
206 миллиард доллар (2019-йил) саноат даромадига эга бўлиб, сўнгги 5 йил
ичида АҚШда бошқа иқтисодиёт тармоқларини ортда қолдирди [3].

Юртимизда ҳам меҳмонхона сегментида худди шундай юқори даромад

кўриш ва мавжуд аҳолининг ишсиз қатлами учун кўплаб иш ўринлари таш-
кил этишга етарлича потенциал имкониятлар мавжуд. Шу боис ҳудудларда
маиший хизмат уйлари, кўплаб меҳмонхоналар ташкил этилмоқда, шу тар-
моқ учун мос кадрлар шакллантирилмоқда, пандемиядан кейин тикланиши,
ривожланиши учун маблағ ва керакли шар-шароит билан таъминланмоқда.
Жорий 2022 йилда Наврўз байрами муносабати билан қўшимча дам олиш
кунлари белгилангани, 250 та меҳмонхона ва музейларда чегирма берилгани,
зиёрат объектлари бепул қилингани ички туризм учун катта туртки берди.
Бунинг натижасида Бухоро ва Самарқандга қўшимча 110 минг маҳаллий ту-
ристлар борган[4]. Бу эса мамлакатимизда ички туризм инфратузилмасини
ривожлантиришга катта ёрдам беради, валюта тушумларининг айланишини
яхшиламоқда. Бундай чегирмалар ва акцияларни нафақат байрамлар арафа-
сида, балки йил давомида тизимли равишда ташкил этиш йўлга қўйилмоқда.

Шу мақсадда ҳозирги 2022 йилдан бошлаб барча давлат ташкилотлари хо-

димлари учун йилига бир марта маҳаллий саёҳатга чиқиш харажатларининг
20 фоизини буджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қоплаш амалиёти йўл-
га қўйилиши белгиланди. Бундан ташқари, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб,
юртимиз бўйлаб саёҳат қилаётган фуқароларга авиа, темир йўл ва автобус
чипталари нархининг 15 фоизи, меҳмонхона харажатининг 20 фоизи, музей
ва бошқа маданият объектларига чипта нархининг 50 фоизини қайтариш ти-
зими жорий этилди [5]. “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида
“Саёҳат қил ва кешбек ишла!” шиори асосида республика ҳудудлари бўйлаб
ички саёҳатларни амалга оширган Ўзбекистон фуқароларига харажатлари-
нинг бир қисми Солиқ мобил иловасидан фойдаланиш орқали қайтариб бе-
риш амалиёти ҳозирда йўлга қўйилди.

Ўзбекистонда туризм сектори жадал суръатлар билан ривожлан-

моқда, шунга монанд тарзда туристик талаб ҳам ортиб бормоқда, шу-
нинг учун меҳмонхона тузилмаларини ривожлантириш ҳозирги кун-
да соҳанинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Айни вақтда
ушбу сегментда меҳмонхонлар ўзаро бирикиб, Меҳмонхона ва ресторан-
лар эгалари уюшмаси ва бошқа кўплаб нодавлат бирлашмалар атрофи-
да ўз фаолиятини олиб боряпти. Бундай тузилмалардан кўзланган асосий
мақсад – хорижий тажрибани ўрганиш, чет эллик тажрибали ушбу соҳа му-
тахасисларидан фойдали билим ва амалий кўникмалар ўзлаштиришдир. Шу-
нингдек, ушбу йўналишда Ўзбекистонда меҳмондўстлик саноати миллий
кўрик танлови ўтказиш йўлга қўйилган бўлиб, у меҳмондўстлик соҳасидаги
биринчи йирик лойиҳа ва меҳмонхона саноатидаги янги мукофот ҳисобла-


background image

STARS International University

153

нади ва у ҳар йили турли тоифадаги энг яхши жойлаштириш воситаларига
тақдим этилади. Бу эса мамлакатнинг туристик жозибадорлигини, меҳмон-
дўстлик соҳасидаги хизматлар сифатини оширишга, меҳмонхона тузилмала-
рининг турли тармоқларини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Хулоса сифатида, ўрганилган хорижий тажриба, эгалланган назарий би-

лимлар асосида ишлаб чиқилган қуйидаги таклиф ва тавсияларни келтириб
ўтамиз:

1. Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини ривожланти-

ришда аввало меҳмонхона тузилмаларининг инфратузилмасини ривожлан-
тиришга аҳамият бериш ва янги тармоқларини ташкил этиш орқали мавжуд
потенциалдан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

2. Туризм соҳасида айниқса меҳмонхона соҳасида сифатли кадрлар

етиштиришга давлат миқёсида аҳамият қаратиш ва уларда илғор хорижий
тажриба асосида билим ва амалий кўникмаларни шакллантиришга эътибор
қаратиш;

3. Мамлакатимизда зиёрат туризмининг аҳамиятини ва ташриф буюради-

ган сайёҳларнинг аксар қисми мусулмон аҳоли эканини ҳисобга олган ҳолда,
меҳмонхоналарда ҳалол меҳмонхона хизматлари диверсификациясини риво-
жлантириш, халқаро ва маҳаллий ҳалол меҳмонхона стандартларни жорий
этиб бориш лозим.

Бугунги кунда мамлакатимизда зиёрат туризми ва ундаги муҳим фактор

меҳмонхона саноатини ривожлантириш бўйича давлат томонидан самарали
қўллаб-қувватлаш сиёсати амалга оширилмоқда. Соҳадаяратилган имконият
ва имтиёзлар тадбиркорларга ушбу соҳада фаолият юритиш ва юқори да-
ромад олишларида катта имконият яратмоқда. Аммо шу билан бир қаторда
бизда ҳали фойдаланилмаган имконият ва потенциал бор эканини таъкид-
лаб ўтиш лозим, булардан максимал фойдаланиб юқори даромад олиш учун
ривожланган хорижий давлатларнинг самарали тажрибаларини ўрганиш ва
татбиқ этиш муҳим аҳамият касб этади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Прездентининг “Ўзбекистон Республикасида

ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғриси-
да”ги 2021 йил 9 февралдаги ПФ–6165 сонли Фармони.

2. https://www.condorferries.co.uk/hotel-industry-statistics.
3. https://www.ibisworld.com/.
4. https://president.uz/oz/lists/view/5155.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2022 йилдаги

484-сон қарори.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Прездентининг “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 9 февралдаги ПФ–6165 сонли Фармони.

https://www.condorferries.co.uk/hotel-industry-statistics.

https://www.ibisworld.com/.

https://president.uz/oz/lists/view/5155.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2022 йилдаги 484-сон қарори.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов