O‘z yurti ishqida yongan shoh va shoir

CC BY f
20-26
6
3
Поделиться
Амиркулова, З. (2023). O‘z yurti ishqida yongan shoh va shoir. Современные тенденции инновационного развития науки и образования в глобальном мире, 1(2), 20–26. https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp20-26
Зебунисо Амиркулова, Термезский государственный университет

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Maqolada atoqli hikoyanavis Hayriddin Sultonovning “Panoh” hikoyasida Bobur obrazining ifodalanish xususiyatlari tarixiy voqealar asosida bayon qilingan.

Похожие статьи


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

20

Annotatsiya:

Maqolada atoqli hikoyanavis Hayriddin Sultonovning “Panoh” hikoyasida

Bobur obrazining ifodalanish xususiyatlari tarixiy voqealar asosida bayon qilingan.

Tayanch so‘zlar:

tarix, hikoya , adabiyot, obraz, mustaqillik, ijodkor, muallif, Zahiriddin

Muhammad Bobur, Ahmad Tanbal, Jahongiir mirzo.

Бадиий адабиётда тарихий шахслар мавзусида асарлар яратиш муҳим ўзи-

га хос ўрин тутади. Тарихий шахслар ҳақида асарлар мавзуси жаҳон ада-
биётида ҳам ижодкорларнинг диққат-эътиборини жалб қилиб келади. Му-
стақиллик бу соҳада катта имкониятлар эшигини очиб берди. Натижада,
ўзбек адабиётида ҳам тарихий шахслар мавзусида ёзилган қатор бадиий
асарлар юзага келди. Маълумки, мустақилликкача бўлган давр адабиётида
бу соҳа тубдан ғоявий – бадиий жиҳатдан фарқ қилар эди. Бу фарқ шундаки,
у даврда тарихий фактлар йиғиндисидан иборат бўлиб танқидий нуқтаи на-
зардан ёритилар, ижод йўллари берк эди.

Ижодкор – ёзувчиларга бадиий адабиётнинг ранг-баранг жанрларида

ижод қилиш имкониятларига эга бўлди. Ёзувчиларимиз мавзу танлашда,
уни ёритишда ўз услуб ва имкониятлари нуқтайи-назардан бадиий, ижтимо-
ий-сиёсий жиҳатдан қалам тебратмоқдалар.

Маълумки, инсоният тариҳидан тарихий шахслар сифатида ўрин эгал-

лаб келади. Шу сабаб ҳам улар улуғ ва буюк ёки салбий қаҳрамон сифати-
да тарихнинг зарварақларидан ўрин эгаллайди. Мустақиллик даврининг илк
кунларида ҳикоянавислар эътиборини тарихий шахслар тўғрисидаги ҳикоя
жанри жалб эта бошлади.

Ҳозирги давр ўзбек ҳикоячилигида тарихий шахслар мавзуси салмоқли

ўрин эгаллайди. Бу мавзу ҳикоянавислар диқққат-эътиборини тобора ўзига
жалб қила бошлади. Мустақилликка қадар, хусусан, 90- йилларга қадар та-
рихий шахслар ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақидаги маълумотлар тасвирини
бузиб кўрсатиш юзаки тасвири билан оввора бўлиб қолган эдик. Кўпгина ҳи-
коянавислар улар ҳақидаги маълумотларни янги давр талаби асосида йирик
бадиий масалалар томон кескин юз ўгирдилар.

Тарихий шахслар мавзусидаги ҳикояларнинг уфқи анча кенг, уларда ифо-

даланган ҳаёт лавҳалари ранг- баранг яратилган. Улардаги қаҳрамонлар ҳар

AMIRKULOVA ZEBUNISO
MUSTAFAKULOVNA

katta

o‘qituvchi

Termiz davlat universiteti

“O‘Z YURTI
ISHQIDA YONGAN
SHOH VA SHOIR”

https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp20-26


background image

STARS International University

21

хил характер эгалари, турли ёшдаги кишилардир. Улар орасида шоҳлар-га-
долар, ижод аҳли, ёш-у кексаларни учратиш мумкин.

Ҳозирга келиб бу мавзуга эътиборнинг бу қадар ортиб бориши тасодифий

эмас. Ҳар бир давр шахсларининг, қаҳрамонларининг ўзига хос характери
бўлади. Тарихий мавзуга эътиборни қаратиш билан бу асарларнинг ўзида
хам қатор янги ҳислатлар пайдо бўлмоқда. Энг муҳими бу ҳикоялар қаҳра-
монларининг янги очилмаган қирралари, улар ҳақидаги янги маълумотлар
бўлиб янгича талқин бўлиб ҳаётимизга кириб келмоқда.

Ҳикоянависларимиз Раҳимжон Отаев “Ҳадди Искандарий”, “Дийдор”, “

Қорасув”, “Маҳмудлар”туркуми, Луқмон Бўрихон “ Алдоқчи тунлар”, Шоим
Бўтаев “ Ҳисоммидин ал- Ёғий”, Хуршид Дўстмуҳаммад “Қазо бўлган намоз”
каби ҳикояларида тарихий шахслар образлари галлереясини яратдилар.

Тарихий шахс қисматида бутун бир жамият, ҳалқ қисмати акс этган бўла-

ди. Бу типдаги ҳикоялар қаҳрамонлари сиймоси атрофида ёзувлар, фазилат-
ли инсонлар, ахмоқлар ёки ижодкорлар ҳам бўлиши тарихий хақиқат.

Тарихий шахснинг жамиятда тутган ўрни, адолат ва адолатсизлиги бадий

образлар силсиласида қайсидир йўналишда ўз ифодасини топди.

Тарихий шахс ва жамият воқийлиги билан унинг бадиий ифодаси ўртаси-

даги тасвир боғликлиги ижодкорнинг маҳоратига деопозонига боғлиқ бўлиб
қолган. Ҳикоя жанрининг вазифалари унинг илмий қонун- қоидалари асосида
тарихий тадқиқотлар ўзи мужассамлигини топади. Шахс қисматида тарихий
фактлар бадиий образларда ёритиб берган. Шунингдек, ўша орқали бадий
тўқима образларда ҳам усталик билан фойдаланган асар қатига сингдири-
ланган. Шу орқали тарихий шахс китобхон кўз ўнгида ўз заифлиги ва адолат
ёки йовузлиги намоён бўлади. Воқеа-ҳодисаларнинг туб моҳиятини белги-
лаб олган ва бадиий образлар ҳаракати орқали бир бутунликка эришган. Бу
ҳикоя ўз моҳият эътибори билан ёзувчидан илмий – назарий жихатларига
эътибор беришни талаб қилган. Истиқлол туфайли қайта тикланаётган мил-
лий тарихимизни тўғри англаш учун уни бадиий адабиётда ҳаққоний акс эт-
тириш талаб этилади. Ижодкорларимиз шу масъулиятни чуқур ҳис қилиб,
ижодий эркинликдан фойдаланган ҳолда тарихий мавзуда кўплаб асарлар
ёздилар. Уларда Беруний, Амbр Темур, Мирзо Улуғбек, Маҳмуд Кошғарий,
Маҳмуд Замахшарий, Алишер Навоий каби аждодларимиз образлари маҳо-
рат билан яратилди.

Ана шундай аждодларимизнинг ҳаёт йўлини ўз асарларида маҳорат билан

тасвирлаган ижодкорлардан бири Хайриддин Султоновдир. Ушбу ижодкор
“Паноҳ” ҳикоясида тарихий мавзуда янгича муносабат билан бир қатор ҳи-
коялар ёзди. Хусусан, ижодкор ўз асарларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур
образини жонли ва ишончли тарзда ифодалашга ҳаракат қилган.

Асар муаллифи 1992-йили Бобурийлар изларини излаб Эрон, Туркия, Су-

рия, Иордания, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Поки-
стон, Афғонистон мамлакатлари бўйлаб ташкил этилган илмий экспедиция
таркибида иштирок этди. Сафар таассуротлари, хотира ва ҳаяжонлари, улар
давомида аждодларимизнинг бемисл маданий мероси, уларнинг зафар-фо-
жиалари, кечмиш-изтироблари, келгуси наслларга қолдирган умр сабоқлари,
муқаддас зиёратгоҳлар ҳақида тўпланган кўплаб муҳим маълумотлар муал-
лиф учун “Ой ботган паллада”, “Паноҳ” ҳикоялари, “Тавба”, “Бобурнинг туш-


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

22

лари” бадиалари ва ниҳоят, “Саодат соҳили” қиссаси “Бобурийнома” маъри-
фий романи яратилишида адабий-эстетик замин вазифасини ўтаган. “Бобу-
рийнома” маърифий романининг яратилишида асос бўлгани шубҳасиз.[1.21-
24]

Тарих ҳақиқатини авлодлар онгига сингдиришнинг энг таъсирчан усули

уни бадиий асарлар тилига кўчирмоқдир. Зеро, чинакам бадиият намунаси
ўтмиш воқелигини ўқувчининг наинки онгига олиб киради, балки бир вақт-
нинг ўзида қалбининг туб-тубига жойлайди. Дунёда бизнинг халқимиз дара-
жасида муаззам тарихга, жаҳон тамаддунига беқиёс ҳисса қўшган буюк му-
тафаккирларга бой миллатлар кўп эмас. Бинобарин, шонли тарихимизни, бе-
назир аждодларимизнинг ибратга лойиқ ҳаёт йўлини бадиий асарлар орқа-
ли авлодлар маънавий мулкига айлантириш ёзувчи ва шоирларимиз олдида
турган долзарб вазифалардандир. Таниқли адиб Хайриддин Султоновнинг
“Паноҳ” ҳикояси ана шу мақсадга хизмат қилиши жиҳатидан муҳим аҳамият-
га эга.

Ҳикоя композицияси ўзига хос. Асарда мозий ва замонамиз воқеалари

алмашиниб келади. Ҳикоя воқеаларининг бу тарздаги ички қурилиши ўқув-
чининг эътиборини бир маромда ушлаб туради. Натижада китобхон муто-
лаа жараёнида толиқмайди, аксинча, қизиқиши тобора ортиб боради. Асар
сюжетида Жаҳонгир Мирзо, Султон Аҳмад Танбал, Қосимбек каби тарихий
шахслар образи воқелар силсиласида намоён бўлади. Энг фаол образлардан
бири – Бобур образи. Муҳими, ҳар бир образ, ҳар бир бадиий детал ягона
мақсадга – Бобурнинг шахс, шоир, шоҳ ва мутафаккир сифатидаги сиймоси-
ни ифодалаш этишга хизмат қилади. Бу услуб асар воқеаларини, гарчи турли
замон ва маконларда кечган бўлса-да, яхлит бир тизимга бирлаштириб тура-
ди.

Ҳикоя Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаётининг энг қийин, зиддиятли бир

палласи воқеаларини тасвирлаш жараёни билан бошланади:“Ҳижрий тўққиз
юз еттинчи йилнинг қаҳратон қишида темурийзода ҳукмдор Заҳириддин
Муҳаммад Бобур Мирзонинг ишлари тараққийдан таназзулга юз тутган эди.
Кеч кузакнинг рутубатли, совуқ изғиринлари эса бошлаганда у уч ойдан ор-
тиқ давом этган қамал сўнгида – очлик, мискинлик, хор-зорлик ниҳоясида, ер
юзининг сайқали бўлмиш шаҳри азим Самарқандни ғаддор душмани Шайбо-
нийхонга ташлаб чиқди. …”[2.11]

Яъниким, уч ойдан ортиқ қамал, шунингдек куз фаслининг оёқлаб қолган-

лиги сабабли Бобур қўшини бутунлай ҳолдан тойган ва жуда кўп талофотлар
кўрган бир вақт.

“Салтанат ва ҳарб-у зарб борасида ҳали аччиқ тажрибалар орттириб ул-

гурмаган ёш ҳукмдор омон қолган етмиш-саксон чоғли навкари билан нажот
излаб ота юрти Андижонга отланди. Аммо Самарқанд сарҳадларидан чиқиб
улгурмаслариданоқ Андижондан нохуш хабар етди: Заҳириддин Муҳаммад-
нинг иниси Жаҳонгир Мирзо тожу тахтни эгаллаб, оғасини қилич яланғочлаб
кутмоқда эмиш”[2. 12]

Бунинг устига уз туғишган укаси Жаҳонгир Мирзо тожу тахтни эгаллаб

Бобур мирзонинг маҳлубиятга учрашинини жон қулоқ бўлиб пойлаб туриб-
ди. Шундай бир рутубатли қизғин паллада Заҳириддиннинг бутунлай боши
қотган.


background image

STARS International University

23

“Киндик қони томган бу вилоят энди илгидан кетганини пайқаган Бобур

Мирзо Андижон кўҳпояларидан бошпана топмоқ умидида шу томон юрди.
Бироқ бу ерларда қашқирдек изғиб юргап Султон Аҳмад Танбалнинг таъ-
қиб-таҳликаси туфайли яна ортга – Масчоҳ ва Ўратепага, ундан эса тоғ ошиб
Даҳкат кентига қараб чекинмоққа мажбур бўлди.”

Воқеалар ривожига эътибор қаратар эканмиз, Бобур шахсининг нақадар

иродали ва чидамли эканлигига амин бўламиз. Зеро, Заҳириддин Тошкент
ҳокими Юнусхоннинг қизи Қутлуғ Нигорхоним ва Умаршайх мирзониг фар-
занди сифатида ўзини муносиб тутди. Бежизга улуғ бобоси Тошкент ҳокими
Юнусхон у дунёга келганда “Қутлуғ бўлсин, улуғларнинг исми. Насиб этса,
иншооллоҳ, йўлбарсдай баҳодир бўлғусидир. Инчунин, “Бобур”, яъни “йўл-
барс” деб чақирсак ҳам бўлар экан”, демаган эдилар. Бобурнинг хаёлида
шундай муаммоли фикрлар ғужғон ойнаган бир пайтда чопарнинг ўктам ово-
зи фикрларини бутунлай тарқатиб юборди.

“– Чопар маҳтал бўлиб қолди, амирзодам!
Бобур Мирзо Қосимбекнинг ўктам овозидаги сезилар-сезилмас тоқатсиз-

лик оҳангини пайқаб, хиргоҳ керагасидан кўзини олди. Падари бузруквори-
нинг хизматида ҳам кўп саодатлар кўрсатган бир қари, соҳиб тажриба бек-
нинг тулки тумоқ остидаги дўнг қаншари асабий тиришиб турарди.”[2. 12]

Ушбу ўринда Бобур Мирзонинг ҳаёлида кечган фикрлар, бир қараганда

узоқ йиллар хизмат қилган Қосимбекдек хизматкорнинг характерида ҳийла-
гарлик, тулкилик каби ҳислатлар бордек туюлади китобхоннинг назарида.
Бундай фикрларни ҳикояни ўқиш давомида ҳам ҳикоянинг кейинги қисмла-
рини ўқиш давомида ҳам кўришимиз мумкин. Ҳикоядаги қуйидаги эпизод-
ларга эътиборимизни қаратамиз:

“Қосимбекнинг сийрак, сарғиш киприклари пирпиради:
– Англамадим, амирзодам
– Нечун англамайсиз? Ер остида илон қимирласа биладиган сиздек зукко,

тезфаҳм кишининг англамаслиги… таажжуб!

– Амирзодам афв этсинлар, бироқ қулингиз ҳеч вақт тезфаҳмлик даъвоси-

ни қилған эмас! – деди Қосимбек юпқа лаблари гезариб.

– Чакки қилурсиз! Аркони давлатга, сиёсат дағдағасиға мансуб ҳар кимса

беистисно тезфаҳм бўлмоғи лозим, – деди Бобур хиёл юмшаб. – Зеро, ҳар
ишнинг заминида юз минг мулоҳаза вожиб. Бир бемулоҳаза ҳукм туфайли не
балоларга дучор бўлдик, энди кўзни очмоқ даркор.” [2. 12]

Мирзо Бобурнинг бундай тарзда мулозимига муомала қилиши бежизга

эмасди, албатта. Чунки, Қосимбек ҳийла ўзига хос табиатли киши эди. Бу
борада унинг зукколиги ва тезфаҳмлигига тан бермасликнинг ҳеч ҳам ило-
жи йуқ! Аммо Бобур мулозимининг бир муддат тез мулоҳаза қилганлигидан
ранжиди. Бундай жавобни кутмаган Қосимбекнинг – Қайси бемулоҳаза ҳукм,
амирзодам?- деган саволига бироз ранжиди шекилли, тезда мулоҳаза қи-
лишнинг оқибати ҳақида қуйидаги бир воқеани эслаб ўтди.

Воқеалар ривожи шуни кўрсатадики, Қосимбек бу аччиқ кинояларга ҳай-

ронлик назари билан қарайди, аммо бу ерда Мирзо Бобур тамомила ҳақ эди.
Ҳаёти давомида жуда кўп бора хиёнатларни кўрган, тақдирнинг аччиқ зарба-
ларидан кўзи очилган амирзода учун бу кунлар ҳам бир синов ва ундан жуда
эхтиёткорликни талаб қиларди. Мирзо Бобурнинг Қосимбекдан яна бир ран-


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

24

жиган томони, Қосимбекдек мулозимнинг Аҳмад Танбалдек бир маккор тул-
кининг ширин сўзларига учиб тургани эди. Шу ўринда Бобур ҳазратлари
Қосимбекка тезда мулоҳаза қилишнинг оқибатини билдириш мақсадида бир
воқеани эслаб ўтди.

“– Сўроғингиз ажиб бир воқеани хотирамга келтурди, Қосимбек, – дея ку-

лимсиради Бобур. – Бир куни Мир Алишербек билан Султон Ҳусайн Мирзо
ўртасида бир суҳбат ўтдиким, Мирзонинг тезфаҳмлигига ва Алишербекнинг
мутаассирлигиға далилдир. Алишербек сирли сўзларни Мирзонинг қулоғига
пичирлаб айтди. Сўнг дедиким: «Сиз бу сўзларни унутинг». Мирзо шу ондаёқ
дедиким: «Қайси сўзларни?» Алишербек бисёр мутаассир бўлиб кўп йиғла-
ди…

Қосимбек ҳали-ҳануз бу аччиқ кинояларнинг мазмун-моҳиятини англолма-

гандек эди, аммо Қосимбекнинг бу саволига мирзо ҳазратлари

“– Бу аччиқ киноялар эмас, Қосимбек, – деди Бобур ўйчан, – бу аччиқ ҳақиқат-

лар, холос. Сизга киноя қилмоқ хаёли хотиримға ҳам келган эмас. Ахир, сизга
теккан калтакнинг бир учи албатта бизга ҳам тегур. Фақат, Султон Аҳмад
Танбалдек маккор тулкининг ширин сўзларига инониб ўтирганингиз бизни
беҳад таажжубга солаётир.”- дея жавоб берди.[3.15]

Ҳақиқатдан, Бобур мирзонинг хавотирига асос бор эди. Воқеалар ривожи

шуни кўрсатадики, Аҳмад танбал хоинлик қилди.

Тонг қоронғисида ҳамма Қанбар Алибекнинг жонҳолатдаги қичқириғидан

уйғониб кетди:

– Ёғий етти, қўпунг! [3.15]
Бобур Мирзо жанг-у жадалларда ҳам, сайр-у саёҳатларда ҳам ҳамиша

совут-садоғини ечмай, қиличини белидан қўймай ухлар эди. Ташқарида…
қирғин-қиёмат бошланган, отларнинг кишнашию қиличлар жаранги, ярадор-
лар ноласи еру кўкни тутиб кетган эди.

– Амирзодам, отга мининг! Амирзодам! – Аллақаёқдан етиб келган Соҳибқа-

дам Бобурни четроққа тортди.Бобур эгарга минган заҳоти юз қадамча нари-
даги у тўртта душман суворийси гўё уни кутиб тургандай, бало-қазодек ёпи-
рилиб келди. Олдинда, зулукдек ингичка қорабайирда Султон Аҳмад Танбал
даҳшат солиб келарди!

– Аҳ, ит эмган Танбал! Кўппак Танбал, ҳаромнамак экансан! – деб қичқирди

у ва шу ондаёқ дубулғаси бошидан учиб кетди….[3.15]

Худди мана лаҳзада Бобур мирзо Аҳмад Танбал борасида нақадар ҳақ бўл-

ганлигини яна бир карра ҳисса этди.

Энди Бобур мирзонинг Тошканд остоналарига ўттиз чоғлиқ аскари билан

бош уришдан бошқа чораси қолмаган эди. Ахир Тошканд онаси Қутлуғ Ни-
горхонимнинг ота юрти эди-ку! Аммо шу ўринда ҳикояни ўқиш жараёнида
бир қизиқ жараёнга назар соламиз.

“Икки ҳафтадан сўнг, чаҳоршанба куни, намозшом чоғи Заҳириддин Муҳам-

мад Бобур Мирзо юпунгина кийиниб, бечораҳол қуролланган ўттизга яқин
навкари билан Тошкентнинг шарқий дарвозаси олдига келиб тўхтади. Дар-
возалар ёпилгунга қадар шаҳарга етиб олмоқ ниятида елдириб келинган от-
лар оппоқ кўпириб кетган, бетоқат пишқириб турар эди.

– Тўхтанг! Кимсиз?! – деб ҳайқирди минора тепасидаги соқчибоши.
– Андижондин Заҳириддин Муҳаммад Бобур Мирзо ҳазратлари хон дода-


background image

STARS International University

25

ларининг муборак даргоҳларига ташриф буюрдилар! – деб қичқирди Қосим-
бек узангига оёқ тираб.

– Уронни (парол) айтинг! – деб буюрди соқчибоши пинак бузмай.
Шу ўринда “урон” терминига эътиборимизни қаратамиз: Ўрон» - «ўз», «ўзи-

мизники» маъноларидаги мўғулча «ўр», «ўров» сўзларидан бўлиши мумкин,
аммо бу сўзни туркийларга бегона деб бўлмайди. Мирзо Улуғбек «Тўрт улус
тарихи»да мўғул тили илгари туркий тилга яқин эди, деб ёзади. Қолаверса,
туркий халқларда азалдан ҳар бир қабиланинг ўз белгиси бўлган. [4.89]

Эътибор қилинса, Бобурнинг «ўрон» сўзига берган мазкур изоҳи ҳамда

«пароль» сўзига «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да келтирилган шарҳ де-
ярли бир хил. Яъни, иккаласи ҳам: «ўз кишиларини таниш учун учрашганда
айтиладиган ва олдиндан белгилаб қўйиладиган шартли махфий сўз».[6. 52]

Хуллас, «пароль» сўзининг этимологияси, аслиятдаги маънолари, рус ти-

лида ва ўзбек тилида бирдирадиган маъноларидан фарқли. Аммо унинг биз
тушунадиган «шартли махфий сўз» маъносига яқин бир сўзни Заҳириддин
Муҳаммад Бобур «Бобурнома»да келтиради. «Бобурнома»дан ўқиймиз:

«Бу кайфият мундоқ экандурким, Айюб Бекчикнинг туманидин бир неча

мўғул Ўшдин биздин айрилиб қазоқлиққа Андижоннинг гирдиға келган экан-
дурлар. Бизнинг черикнинг ғавғосин эшитиб, инчкалик била илгаррак келиб
ўрондошурлар (таъкид бизники. А.Ҳ.) Бу ўрон икки нав бўлур: улким, ҳар
қавмнинг ўрони бор, нечукким, баъзи қавмнинг ўрони «дурдона»дур ва баъ-
зининг «тўқбой», баъзининг «лулу»; яна бир тамом черикка иш маҳалида икки
лафзни ўрон қўярларким, иш вақтида учрашқонда, бири бир лафзни айтқон-
да, яна бири ул маъҳуд (аҳдлашилган. А.Ҳ.) лафзни айтқай, то бу тариқ била
ул ёғийдан айрилғай ва ўз кишисини ётдин фарқ қилғай»[ 5. 92 ].

“– Сайрам! – деди у қатъий, кескин оҳангда. – Сайрам!
Соқчибоши бирдан бўшашиб, ўқ-ёйини ерга қўяркан, пастга қараб пўнғил-

лади:

– Дарвозани очинғ!”
Ва ниҳоят, Тошканддан ўзларига паноҳ топдилар...
Ушбу ҳикояни ўқир экансиз, гўё уша давр силсиласига тушиб қолгандай

бўласиз. Бош қаҳрамоннинг кўнглида кечган ўй-ҳаёллар оғушида суза бо-
шлайсиз.Унда кечган изтироблар кўланкаси сизнинг ҳам қалбингизни ўртай
бошлайди.

Муаллиф ҳикоя пейзажини бойитишда Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Сул-

тон Ҳусайн Бойқаро, Мир Алишер Навоий, Жаҳонгир Мирзо, Аҳмад Танбал,
Қосимбек, Қанбар Алибек каби тарихий шахслар образидан унумли фой-
даланган. Ушбу ўринда муаллиф “Масчоҳ ва Ўратепага, ундан эса тоғ ошиб
Даҳкат кентига қараб чекинмоққа мажбур бўлди” дея ўша пайтдаги жой ном-
ларини ҳам келтириб ўтади.

Асар тилини таҳлил қиладиган бўлсак, ҳикояда “падари бузруквор”, “му-

таассирлиги”, “тажаҳҳули орифона”,” совут-садоғи”,” инонмоқ”, “шаъну шу-
куҳ”,”ғаддор” каби тарихий сўзлардан ҳам унумли фойдаланилган.

Бу ҳикояда энг фаол образлардан бири – Бобур образи. Аммо бу ҳикояда

бошқа бир талай образлар ҳам келтирилган. Муҳими, ҳар бир образ, ҳар бир
бадиий детал ягона мақсадга – Бобурнинг шахс, шоир, шоҳ ва мутафаккир
сифатидаги сиймосини инкишоф этишга хизмат қилади. Бу услуб асар воқеа-


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

26

ларини, гарчи турли замон ва маконларда кечган бўлса-да, яхлит бир тизимга
бирлаштириб туради. Интиҳо сифатида шуни айтишимиз мумкинки, муаллиф
бу асарда “ Бобур” образини ўзгача бир ёндашув асосида ифодалаган. Хусу-
сан, ундаги ички фарёд ва туғёнларни инсон қалбининг туб-тубигача етиб
борган ҳолда очиб берган. Ушбу ҳикояни ўқир эканмиз, Бобур шахсининг
нақадар нозик табиат соҳиби бўлганлигига, умрининг аксарият йиллари ру-
тубатли ва хавф-хатарли ўтганлигига яна бир бора ишонч ҳосил қиламиз.

Адабиётлар :

1. Ш.Сирожиддинов,Н Жабборов. Бобур шахсиятининг жозибаси.Савия.уз.
2. Х.Султонов.Паноҳ. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутуб-

хонаси нашриёти, 2008 й.

3. “Тошкент” дея аталур. Методик-библиографик қўлланма © Алишер На-

воий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2008 й.

4. Маҳмуд Кошғарий .Девону луғотит турк. 1 том .2011.
5. Бобурнома. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

нашриёти 2002.

6. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашри-

ёти 2001.

Библиографические ссылки

Ш.Сирожиддинов,Н Жабборов. Бобур шахсиятининг жозибаси.Савия.уз.

Х.Султонов.Паноҳ. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2008 й.

“Тошкент” дея аталур. Методик-библиографик қўлланма © Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2008 й.

Маҳмуд Кошғарий .Девону луғотит турк. 1 том .2011.

Бобурнома. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти 2002.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти 2001.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов