Jarangdor qo‘shiq

CC BY f
215-221
2
2
Поделиться
Рахмонова, С. (2023). Jarangdor qo‘shiq. Современные тенденции инновационного развития науки и образования в глобальном мире, 1(2), 215–221. https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp215-221
Сайора Рахмонова, Узбекский национальный институт музыкального искусства имени Юнуса Раджаби

с.ф.н

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Qat’iy qolipga solingan bu jarangdor qo‘shiqlar mavjud kamchilik, qusurlaridan qat’i nazar, albatta, ko‘ngillarda aks sado beradi. So‘ngso‘z o‘rnidagi mazkur maqolada sonet tarixi, ushbu janrga xos xususiyatlar to‘g‘risida muxtasar mulohoza yuritilib, sonetnavis shoirlarning ayni janrga mansublangan she’rlariga xolisona munosabat bildirilgan.


background image

STARS International University

215

Annotatsiya:

qat’iy qolipga solingan bu jarangdor qo‘shiqlar mavjud kamchilik,

qusurlaridan qat’i nazar, albatta, ko‘ngillarda aks sado beradi. So‘ngso‘z o‘rnidagi
mazkur maqolada sonet tarixi, ushbu janrga xos xususiyatlar to‘g‘risida muxtasar
mulohoza yuritilib, sonetnavis shoirlarning ayni janrga mansublangan she’rlariga
xolisona munosabat bildirilgan.

Kalit so‘zlar:

sonet,

sonet vatani, janr, lirika, obraz, she’r

Шеърда инсоннинг фақат ички ҳиссиётлар билан идрок этиш мумкин

бўлган ниҳоятда нозик туйғу ва кечинмалари акс этади. Абдулла Шернинг
“Севги олмоши” тўпламидаги шеърларда ҳам оддий мулоқотда изҳор қилиб
бўлмайдиган кайфият, кечинма, истаклар ифодаланади. Таниқли шоир ушбу
тўпламини ўқувчиларга “Ошиқона сонетлар китоби” сифатида тақдим этади.
Мазкур китоб шоирнинг аввалги тўпламларидан уч жиҳати билан фарқ қила-
ди. Биринчидан, унда фақат сонетлар жамланган. Иккинчидан, “Севги олмо-
ши”да дастлаб “Абадий баҳор” сарлавҳали сўзбоши берилган. “Дебоча ўрни-
да” дейилган ушбу мақолада муаллиф муҳаббат туйғусини мадҳ этиш асосий
мақсади эканини маълум қилган. Учинчидан эса “ошиқона сонетлар китоби”,
“Сонет сирлари” мақоласи билан якунланган. Сўнгсўз ўрнидаги мазкур мақо-
лада сонет тарихи, ушбу жанрга хос хусусиятлар тўғрисида мухтасар му-
лоҳоза юритилиб, сонетнавис шоирларнинг айни жанрга мансубланган шеъ-
рларига холисона муносабат билдирилган. “Абадий баҳор” даги фикрлар
“Сонет сирлари”да ривожлантирилган. Бир китобда ҳам сўз боши, ҳам шеър,
ҳам сўнгсўз бўлиши ноёб ҳодиса. Энг муҳими “Севги олмоши”да ушбу учлик
узвий бирлашиб, ажойиб яхлитлик ҳосил қилган. Сўзбошида мавзу ва муд-
дао маълум этилиб, сонетларда бу очиб берилган. Сўнгсўзда сонет мураккаб
жанр эканлиги, ўн тўрт қаторли ҳар қандай шеър ушбу жанрга мансуб эмас-
лиги эслатилиб: “сонетда мазмунни моҳият шакл ҳодисага бўйсундирилади,
шакл мазмун устидан ҳукмронлик қилади. Шу сабабдан ҳам сонетда бирлам-
чи эътибор шаклга қаратилади, шоир аввало мазмунни эмас, шаклни ўзига
бўйсундириши лозим бўлади. Ҳар бир сонет мазмунининг шаклга солиниши
эса худди асов отга илк марта эгар уришдек маҳорат ва меҳнатни талаб қи-
ладиган жараёндир” деб қайд этилган.

“Севги олмоши” тўпламидаги сонетлар, “Мен”, “Сен”, “У”, “Биз” деган тўрт

қисмга ажратилган. Ушбу қисмларнинг ҳар бири ўн биттадан сонетдан тар-

RAHMONOVA SAYYORA

f.f.n., Yunus Rajabiy nomidagi
o‘zbek milliy musiqa san’ati instituti,
O‘zbekiston
sayyorarakhmanova44@gmail.com

JARANGDOR
QO‘SHIQ

https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp215-221


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

216

киб топган. Тўпламдаги қирқ тўртта сонетнинг ҳар бири қачон ва қаерда би-
тилгани ҳам аниқ кўрсатилган. Ўтган аср сўнгги йигирма йили ва янги аср-
нинг илк ўн йилида Тошкент, Тўйтепа, Байтқўрғон, Ясра, Ўтуз, Кўктепалида
ёзилган ушбу сонетларда шоир ўзининг муҳаббат кечинмаларини, бу сирли,
ғаройиб туйғудан таъсирланишларини ифода этган. Уларда ҳар бир киши
учун хос турли кайфият, ҳолатлар акс этган. Лирик қаҳрамонининг муҳаббат
билан боғлиқ сир- асрорларида инсон рухиятининг мураккабликлари кўри-
нади. Ўқувчи сонетлар билан танишиш жараёнида беихтиёр ўзининг ички
оламига назар ташлаб, муҳаббат туйғуси тўғрисида ўйга толади. Бу соҳир
туйғу инсоннинг жисми ва руҳи ҳужайраларига ўрнашиб, бутун борлиғини
қамраб олиб сўнгги нафасгача тарк этмайдиган ғаройиб синоат эканини ҳис
этади. Чунки шоир сонетларда муҳаббатни жарангдор қўшиқ қилиб куйлай-
ди. Лекин у бу сирли туйғу тўғрисида сўз юритганида ортиқча эҳтиросга бе-
рилмайди. У муҳаббат кечинмаларини изҳор этар экан, ақл мушоҳада ва ҳис
туйғуларини ўзаро уйғунлаштиради.

Муаллиф сўзбошида ҳам, сўнгсўзда ҳам сонет мураккаб шеър шакли эка-

ни, унинг қатъий қолипи мавжудлигини таъкидлаб, сонет икки қисимдан –
бор йўғи икки қофия билан боғланган икки тўртлик (катрен) ҳамда эркин
қофияланган икки учлик (терсет) дан иборат бўлишини қайд этади. Биринчи
катренда муайян фикр, ҳиссий ҳолат маълум қилиниб, иккинчисида унга зид
фикр, ҳолат билдирилиши, иккита учликда эса ана шу қарама – қаршилик-
ни бартараф этувчи хулоса чиқарилишини эслатади. У ана шу тартиб қои-
дага мувофиқ сонет яратишга ҳаракат қилади. Ушбу тўпламнинг энг муҳим
жиҳати ҳам, аввало, шу билан белгиланади. Унда шоирнинг жанр хусусият-
лардан назарий чуқур хабардорлиги ҳамда шакл – мазмуни жиҳатидан пух-
та сонетлар ярата олиши яққол кўринади. Муаллиф гарчи сонетларни тўрт
туркумга ажратса-да, улар бир – бирининг мантиқий давоми каби туюлади.
Бу тўпламдаги сонетларнинг барчаси бир мавзуга бағишланганидан келиб
чиқади. “Севги олмоши” даги сонетларни муҳаббат мавзуси ва ўзининг сев-
ги сирларини очаётган лирик қаҳрамон образи бирлаштиради. “Мен”, “Сен”,
“У”,”Биз”даги сонетлар марказида лирик қаҳрамон – шоир образи туради. У
ўқувчиларига ишониб, ўзининг севги сирларини очади, севгани, севолгани
учун ҳам ўзини бахтли санашини айтади.

“Севги олмош”даги аксарият сонетлар мурожаатга асосланади. Лирик

қаҳрамон дастлабки сонетда:

“Ногаҳон қўлингдан ушлаганим он
Бир сирли айланди дунё – ғилдирак.
Эплай олмай қолди томирни билак.
Қонимда нимадир кўтарди туғён”

деб мурожаат этса, иккинчисида:

“Бир япроқ илдизга инонган мисол,
Инонгин, инонгин менга, эй аёл!”

деб илтижо қилади. Ушбу сонет:


background image

STARS International University

217

“Гарчандки шоири соҳир бўлмадим,
Муножат бобида моҳир бўлмадим.
Ва лекин оҳ урсам – энгашур олмон!”

деб тугалланди. “Ошиқона сонетлар китоби”даги барча сонетлар шундай ҳа-
ётсеварлик руҳи билан якунланади. Шоир муҳаббат бахш этган шодлик, қу-
вонч ҳиссини у соладиган изтироб, қайғуга қарама – қарши қўяди ва:

“Мен учиб юраман ўшандан буён
Бошингда бамисли қанотли осмон,
Қуёшни айланар йўлларим менинг”

тарзида умидбахш хулоса чиқаради. Ҳар бир киши ҳаётга некбинлик билан
қараса, унда шундай ишонч туйғуси пайдо бўлади.

“Ошиқона сонетлар китоби”даги айрим шеърларда дастлаб ғам, қайғу,

дилдаги изтироб ҳақида сўз очилади. Масалан, юқоридаги сонет

“Кўнглимнинг кўкини босса зулумот”

деб бошланади ва лирик қаҳрамон ўшандай кезларда фақат қалбидаги муҳа-
ббат ҳиссига суянгани, уни ягона нажоткор деб билганини таъкидлар экан,

“Севгисиз ҳаётни демадим ҳаёт”

дейди. Шу хулосаси унга тасалли берганини айтади ва:

“Гулларга айланди шунда кунларим,
Булбуллар бўғзидан чиқди унларим,
Қанотдек ёйилди қўлларим менинг”

деб қувонади. Чиндан ҳам ҳаёт ҳар бир кишини турли ташвиш, муаммолар
билан синовдан ўтказади. Шундай кезларда киши беихтиёр тасалли излаб
қолади. Унга муҳаббат туйғуси энг ишончли нажоткор бўлиб кўринади. Шу
боис киши ўз – ўзидан севганига талпинади. У ҳақда ўйлай бошлайди. Севга-
нининг ҳузурида ўзини ташвишлардан халос бўлгандай ҳис этади.

“Ошиқона сонетлар китоби”да муҳаббат туйғуси “абадий баҳор” деб таъ-

рифланади. Шоир бу туйғу билан боғлиқ ҳиссиёт, кечинмаларини изҳор этар
экан, “сўзларини гул ҳидига ўрайди”. Гул эса муҳаббатнинг рамзидир. У юрак
талпинишларини, меҳр – садоқатни, ҳижрон азобларини, куйган кўнгиллар
фарёдини билдиради. “Севги олмоши”даги сонетларда муҳаббат туйғуси би-
лан боғлиқ турли ҳолат, кечинмалар ифодаланади. Улар самимийлиги, ифо-
дасининг содда ва равонлиги билан эътибор тортади. Сонетнинг ғазал син-
гари қатъий шаклга асосланиши эътиборга олинса, шоир бунга осонликча
эришмагани ўз – ўзидан аёнлашади. Шундай экан, тўпламдаги қирқ тўртта
сонетнинг ҳар бири учун муаллиф анча меҳнат қилиб, изланганини таъкид-
лаш ўринли бўлади. У муҳаббат мангу баҳор эканини таърифлаш, ҳиссиёт-
ларини аниқ ифодалаш учун сўзларнинг энг муносибини топишга интилади.


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

218

Аниқки, туйғу, ҳиссиёт ҳеч қачон бир хил кечмайди. Улар гоҳида ғалаён қил-
са, гоҳида сокин оқади. Ана шу нотекис харакатни ўн бир бўғинли мисралар-
га жойлаш ва иккита тўртликни иккитагина қофия билан боғлаш ҳамда эркин
қофияланган иккита учлик ҳосил қилиш эса ижодкордан чинакам маҳорат
ва жиддий изланишни талаб қилади. Абдулла Шер ушбу тўпламида жанр та-
лабларига тўла мос келадиган сонетлар яратишга эришади. Улар муҳаббат
маҳд этилган жарангдор қўшиққа ўхшайди. Қатъий жойлашув ва қафияла-
ниш тартибига эга, маҳорат билан битилган ушбу сонетлар жанр тўғрисида
аниқ тасаввур беради, ҳамда мазмунан теранлиги билан эътиборни тортади.

“Севги олмоши”да муҳаббат кўнгилдаги ғусса, изтиробларга ягона малҳам

экани таъкидланади. Шоир ушбу туйғу билан боғлиқ қувончу ҳасратини ҳа-
яжонга тўлиб изҳор этади. Тўпламда

“Вақт эса беқанот, кунлар – осуда”,
“Бир япроқ шаклига кирди бу юрак”,
“Тилим атиргулга айланиб қолди”,
“Ҳар икки дунёга ўтиб тураман,
Билмайман, аслида ўзим қайдаман?”,
“Қаро тунни қарсиллаб тишласам”
“Товушин йўқотган ҳарф каби жиммон,
Бардошга қўйилган янги исмман”,
“Булбуллар қўнсинлар томирларимга,
Оламни янгратиб жарангласин вақт”

каби топилдиклар талайгина. Шоирнинг мангу мавзуни янги ташбеҳлар

билан таърифлаган сонетлари кишини завқлантиради ҳамда ўйлантиради.
Улар билан танишиш чоғида ўқувчи муҳаббатнинг дарди, қувончи, изти-
роби ижодкор қалбини чиндан – да тўлқинлантирганини, ишқ – муҳаббат
ёғдуси шоирларни азалдан жодулаб келиши бежиз эмаслигини ҳис этади.
Сонетлардаги фикр таъсирчанлиги, шаклдаги қатъий тартиб, мисраларда-
ги оҳорли ташбеҳ, топилдиқлар юракдаги дарднинг никтеранлиги ва уни
ифода этиш йўлидаги машаққатли изланишлар самараси эканини аниқ ан-
глайди.

Муаллиф сўзбошида “Севги олмоши” даги сонетлар “бир зарб” билан ёзил-

маганини таъкидлар экан, “Бундай қилишнинг иложи ҳам йўқ эди. У илҳом-
нинг “келиб – кетиши” га қараб, узоқ йиллар мобайнида яратилди” деб қайд
этади. Чиндан ҳам муҳаббат ҳар қанчалик мафтункор, сирли – сеҳри бўлма-
син, бу ғаройиб туйғу бошқа ташвиш, муаммоларга ҳам ўрин беради. Чунки
ҳеч бир кишининг ҳаёти фақатгина севги – муҳаббат билан кечмайди. Ҳаёт
ҳар бир кишини турли ташвиш, муаммоларга дуч қилиб, синовдан ўтказа-
ди. Аммо ҳеч бир одам севги – муҳаббатнинг қувонч-у изтиробини ҳеч қачон
эсидан чиқармайди. Турли пайтда, турли жойда битилган ошиқона сонетлар
китоби ҳам шундан гувоҳлик беради. Шоир уларда умр бўйи муҳаббат туй-
ғусидан куч олгани, айни ҳис унга ҳамиша ишонч, умид бағишланганини эъ-
тироф этади. Ишонч, орзу – умид эса инсоннинг умрига мазмун бағишлайди.

Мумтоз адабиётда ишқ-муҳаббатни мадҳ этиш, маҳбуб ва маҳбубанинг қи-

ёфаси, ҳолатини таърифлашда араб алифбосидаги ҳарфлар шаклига муро-


background image

STARS International University

219

жаат қилинади. Масалан, маъшуқанинг тик қомати “алиф”, қоши “нун” ҳарфи-
га қиёсланса, ҳижронда қолиб, руҳан эзилганидан, қадди букилган ошиқнинг
ҳолати “дол” га ўхшатилади. Чунки араб алифбосидаги ҳарфлар шакл сурати
бу каби таъриф – тавсифларга имкон беради. Дунёдаги бошқа ёзувлар эса
бундай хусусиятга эга эмас. Чунки одамнинг ҳеч бир аъзоси шаклан лотин,
кирилл, хитой ёки ҳинд ёзувидаги ҳарфларга мос келмайди. “Ошиқона сонет-
лар китоби” нинг “Сен” қисмидаги 5 сонет: “Сен – Ҳофиз мадҳ этган туркий-
ваш барно:

Кўзингни кўзлаган кўзлар ўйнади,
Сўзингни сўзлаган сўзлар ўйнади-
Имлони рашк қилиб, ўлдирди имло”

деб бошланади. Шеърда араб ёзуви ўрнига лотин, ундан кейин кирилл ёзуви
жорий қилинганига шу тарзда ишора этилади. Яъни араб ёзуви ёр жамолини
мадҳ этиб, барчани мафтун этди. Бошқа ёзувлар эса бунга тоқат қилолмади,
дея шоирона лутф қилинади. Сонетнинг кейинги қисмларида гул ҳам, боғ ҳам,
музликлар ҳам, дарё ҳам муҳаббат ҳиссига асир тушгани, тарих ҳам унинг бо-
шида чарх уриб, бир онда ўтмиши-ю бугунини унутгани, бешафқат вақт ҳам
милини эртага суриб қўйгани ҳақида сўз юритилади. Шунча ўзгариш юз бер-
ганидан кейин табиийки ошиқлар ҳам ўзгарди, дейилади ва сонет:

“Ошиқлар унутди “дол” билан “нун”ни,
Алифдек рост ўтди қаддингни кўриб –
Янги дан кашф этиб кўҳна очунни!”

деб тугалланади. Аждодларимиз хокисорлик, камтарликни инсон учун энг
зарур фазилат санашган. Тавозе билан саломлашишни ҳурмат изҳор қилиш
деб қарашган. Қоматни кериб кеккайиб юришни такаббурлик деб билишган.
Ҳозир эса камтарлик, хокисорлик, бошқаларга тавозеда бўлиш баъзи киши-
лар назарида ожизлик, заифлик, ғурурсизлик ҳисобланади. Сонетда ўтган
замонларда ошиқлар маъшуқа қаршисида “дол”,”нун” ҳарфлари каби эгилиб
туришни ор деб билишмагани, чунки улар ўз ичидаги шайтон хуружи – та-
каббурликни енга олгани, ҳозирги ошиқлар бундан бехабарлиги, уларнинг
қалбида кибр кўплиги, шу боис маъшуқанинг адл туриши рамзий маъноси-
ни тушунмаслиги, бу аслида ошиқни оҳанрабо мисол жазб этадиган жозиба
эканини ҳис этмаслигига эътибор қаратилади.

Сонетларда муҳаббат ҳисси диққат марказига қўйилса – да, у ҳаётдаги бо-

шқа муаммолар билан бевосита боғлиқ экани қайд қилинади ва “Ажин деб
аталган бир букри олам”, “Кунларниг – тақдирнинг садақалари”, “Узун тун
дардини сочга турмаклаб”, “Киприги эгилиб юракни аврар”, “Ўйларим ари-
дек мени чақади”, “Киприклар чапакда, кулар қорачиқ”, “Учқундек учдилар
тилларанг вақтлар” сингари топилдиқлар воситасида турли муаммоларига
эътибор қаратилади. Аслида ҳам ҳаёт ошиқларга севги ҳисси билан бирга
бошқа муаммоларни ҳам “туҳфа” этади. Аниқроғи, кутилмаган муаммолар
воситасида унинг муҳаббат ҳиссини синовдан ўтказади. Ошиқона сонетлар-
да соғинч ҳисси тўғрисида алоҳида тўхталинади. Муҳаббатга бағишланган


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

220

бошқа жанр даги шеърларда ҳам худди шу ҳолат кузатилади. Умуман, муҳаб-
бат мавзусидаги барча шеърларда айни ҳис алоҳида таъкидланади. Ғазал ва
сонетда эса у янада бўртиб туради. Ҳофиз Шерозий, Навоий ғазаллари, Шек-
спир, Петрарка сонетлари бунга мисол бўлади. Муҳаббат ҳиссининг жавҳари
соғинч бўлгани боис “Севги олмоши”да у кўп эсланади. Жумладан:

“Соғинчда овоз йўқ, лекин солиб дод,
Уйғотиб юборар қоқ ярим тунда.
Қалбни орзиқтирган бу сирли унда,
Орзу бор, армон бор, бордир хотирот...
Соғинчда шакл йўқ, сўзга қўнар у:
Юракнинг тарихи тушар қоғозга,
Минг йиллик имлолар кирар овозга”

дейилади. Ошиқнинг соғинчи, маъшуқасига меҳр – иштиёқ билан интилиши
ошиқона сонетларни ўзаро уйғунлаштиради.

Аммо уларда ҳам муайян камчилик, қусурлар сезилади. Аввало айрим со-

нетларда фикр пардасиз ифодаланади. Бу эҳтиросга берилиш натижаси
эканлиги билиниб туради. Масалан: “Мен”даги 7 сонет:

“Кийимни тарк этиб баданинг, дилбар,
Сен оппоқ чойшабга чўзилган онинг,
Дарёдек айқириб жону жаҳонинг,
Оловли қаърига мени чўктирар.
Сийналар ўзидан кетиб ўптирар.
Томирлар ичида куйлайди қонинг,
эҳтирос қушига айланар жонинг,
Жонингни жонимга севги тўктирар”

деб бошланса, “Сен”даги 4 сонет:

”Шул сабаб сўйлайман сийнабанд аро
Қамалган каптарлар тумшуғин тираб,
Ул ҳарир матони чўқиганидан;
Шул сабо сўйлайман хонбаликнамо
Болдирлар ойдинда гоҳ – гоҳ ялтираб,
Чойшабга ғазаллар ўқиганидан”

деб тугалланди.

Шаҳвоний истаги устун келганида ошиқнинг кўзига маъшуқаси шундай

кўринади. Бу чоғда севгилисига унга илоҳий хилқат, гўзаллик тажассуми эмас,
ҳирсни қондириш воситаси бўлиб туюлади. Шу боис севгилисининг вужуди-
га ҳайвоний истак билан қарайди. Албатта, мумтоз Шарқ адабиётида ҳам,
Ғарб адабиётида ҳам, Шекспир, Петрарка, Бехер сонетларида ҳам маҳбуба
вужуди диққат марказига кўйилади. Аммо унга шаҳвоний ҳирс билан қарал-
майди. Шарқ – Ғарбда азалдан аёл вужуди шеъриятда, умуман, санъатнинг
барча турларида гўзаллик рамзи сифатида таърифланади. “Севги олмоши”


background image

STARS International University

221

даги юқоридаги сонетларда эса анъаналар доирасидан бир оз чекиниш се-
зилади.

Шунингдек, “ошиқона сонетлар китоби” даги айрим шеърларда ҳамма

ҳам тушунавермайдиган сўзлар учрайди. Мисол учун: “Сулув оролини қучиб
руҳафзо”, “Ташаккур айтади орол дилкушо зўр дарё тўшлашиб ўнгу сўл би-
лан” (“Мен”, 8 сонет); “Раммол дегин билагингдан ушласам” (Мен”, 9 сонет);
“Юлқиниб тушдингму дорил – фанога” (“Сен”, 1 сонет); “Вақт лоқайд форис-
дир, хасис, бекарам” (“Сен”, 7 сонет); “Хонангга чироқдир ёввойи шарор”
(“У”, 1 сонет); “Ислашга яратмиш Яратган мени” (“Биз”, 4 чи сонет) дейилади.
Айни мисралардаги айрим сўзларнинг маъносини билиш учун луғат қарашга
тўғри келади. Бунга эса ҳамма ҳам ҳафсала қилавермайди. Тўғрироғи, маъно-
си мавҳум сўзлар, зўриқиб ясалган мисралар ўқувчининг эътиборини сусай-
тириб, шеърга қизиқишини сўндиради. “Севги олмоши”да муҳаббат туфайли
япроқлар қуёш парчасига айланиши, айни ҳиссиёт сабаб улар “дарахтга осиғ-
лик бир олов туйғу” эканлиги, ишқ изтиробида ёнган сув умидсизланганидан
кузга бориб қорайиб кетиши, нафақат одамлар, балки борлиқдаги жамики
унсур ишқ боис мавжудлиги ва у туфайли турли ҳолатга кириб, асл ҳақиқат-
га етиши ҳақида сўз юритилади. Қатъий қолипга солинган бу жарангдор қў-
шиқлар мавжуд камчилик, қусурларидан қатъи назар, албатта, кўнгилларда
акс садо беради.

Адабиётлар рўйхати

1. Абдулла Шер. “Севги олмоши”.
2. Михайличенко Б.С. Поэтика узбекского сонета. Самарканд, СамГУ, 1999
3. Сонет //Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Том 8, Т., ЎМЭ, 2004, б.17

Библиографические ссылки

Абдулла Шер. “Севги олмоши”.

Михайличенко Б.С. Поэтика узбекского сонета. Самарканд, СамГУ, 1999

Сонет //Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Том 8, Т., ЎМЭ, 2004, б.17

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов